инвестициялар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 26 Apr 2022 17:55:42 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png инвестициялар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/#respond Wed, 27 Apr 2022 03:00:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104093 Американинг Сhampion foods компанияси Қозоғистондан сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини қуришдан манфаатдор.  Компания вакиллари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳамда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашувларда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда...

Сообщение АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>

Американинг Сhampion foods компанияси Қозоғистондан сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини қуришдан манфаатдор.  Компания вакиллари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳамда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашувларда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда ElDala.kz.

“Компания Қозоғистондан музлатилган картошка ва бошқа сабзавот маҳсулотлари экспортини ташкиллаштиришга тайёр, шунингдек, Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш заводларини қуриш лойиҳаларига сармоя киритишдан манфаатдор. Жами сармоя 100 миллион долларга тенг”, дея хабар қилди Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

Champion Foods АҚШдаги энг йирик озиқ-овқат трейдери ва айни пайтда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. 25 йилдан зиёд вақт давомида компания озиқ-овқат хизматлари, чакана савдо, саноат, нон маҳсулотларини тайёрлаш, оффшор кейтеринг компаниялари, кема чандлерлари ва круиз линиялари бўйича биринчи рақамли етказиб берувчи ҳисобланади. Компания шакар, музлатилган сабзавотлар, гуруч, дуккаклилар, маккажўхори, нонли таёқчалар, пицца ва бошқа маҳсулотларни етказиб беради.

Савдо ва интеграция вазирлигининг маълум қилишича, экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш оператори – “QazTrade” АЖ Champion Foods компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Томонлар Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотларини ташқи бозорларда илгари суриш бўйича қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва экспортга йўналтирилган қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Сообщение АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/feed/ 0
Қозоғистонда 500 гектарлик иссиқхона кластери барпо этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-500-gektarlik-issiqkhona-klasteri-barpo-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-500-gektarlik-issiqkhona-klasteri-barpo-etiladi/#respond Wed, 20 Apr 2022 05:00:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103632 “ЭКО-култура” агросаноат холдинги президенти Александр Рудаков Қозоғистон ҳукуматига Туркистон вилоятида қурилиши мўлжалланган 500 гектарлик иссиқхона мажмуи лойиҳасини тақдим этди. Инвестиция лойиҳасига мувофиқ, 8 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.  Бу ҳақида ElDala.kz га Қозоғистон Республикаси бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди. Лойиҳани беш йил ичида амалга ошириш режалаштирилмоқда.  Қозоғистон...

Сообщение Қозоғистонда 500 гектарлик иссиқхона кластери барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

“ЭКО-култура” агросаноат холдинги президенти Александр Рудаков Қозоғистон ҳукуматига Туркистон вилоятида қурилиши мўлжалланган 500 гектарлик иссиқхона мажмуи лойиҳасини тақдим этди. Инвестиция лойиҳасига мувофиқ, 8 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.  Бу ҳақида ElDala.kz га Қозоғистон Республикаси бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳани беш йил ичида амалга ошириш режалаштирилмоқда.  Қозоғистон ҳукумати раҳбари Алихон Смоилов унинг МДҲ ҳудуди бўйича ноёб эканлигини алоҳида қайд этди.

«Агросаноат мажмуи энг муҳим тармоқ бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ва уларнинг нархлари ошиши ҳисобга олинса, у янада ривожланиш учун катта салоҳиятга эгадир. Бундай йирик лойиҳани амалга ошириш биз учун муҳим аҳамиятга эга», дейди Алихон Смоилов.

Шунингдек ўқинг: Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда

“ЭКО-култура” агросаноат холдинги 2012 йилдан буён фаолият юритмоқда.  Корхонанинг асосий фаолияти иссиқхонада йил бўйи узлуксиз сабзавотлар етиштиришга мўлжалланган. Агросаноат холдинги таркибига Россиянинг бир қанча вилоятларида фаолият кўрсатаётган иссиқхона мажмуалари киради.

“Жанубий Қозоғистон иқлим шароити ва меҳнат ресурслари мавжудлиги бўйича энг мақбул жой. Бу лойиҳани амалга ошириш учун Туркистон ўлкасига бежиз эътибор қаратмадик.  Бу ерда об-ҳаво шароитлари яхши, шу боис ҳам, қишда бемалол плёнкали  иссиқхоналарга ўтиш мумкин. Кластеримиз 500 гектар майдонда ташкил этилади, у ерда нафақат сабзавот, балки кўкатлар ва резаворлар ҳам етиштирамиз”, дейди Александр Рудаков.

Шунингдек, у қишлоқ хўжалиги холдинги маҳаллий фермерларга синергетик самарадорликни ошириш учун агротехник ёрдам кўрсатиш мақсадида эканлигини айтди. Бундан ташқари, тегишли кадрларни тайёрлаш учун ўқув маркази ҳам ташкил этилади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳандислик инфратузилмасини таъминлаш, инвестиция субсидиялари ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид масалаларни атрофлича тадқиқ қилишга келишиб олишди.

Аввалроқ Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев Туркистон вилоятида иссиқхона мажмуини қуриш бўйича “ЭКО-култура” агрохолдинги лойиҳаси қиймати 1,3 миллиард долларга тенг эканини маълум қилган эди.

Сообщение Қозоғистонда 500 гектарлик иссиқхона кластери барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-500-gektarlik-issiqkhona-klasteri-barpo-etiladi/feed/ 0
Япония-Ўзбекистон қўшма корхонаси Ўзбекистон агросекторидаги янги лойиҳаларга асос солади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-ozbekiston-qoshma-korkhonasi-ozbekiston-agrosektoridagi-yangi-loyihalarga-asos-soladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-ozbekiston-qoshma-korkhonasi-ozbekiston-agrosektoridagi-yangi-loyihalarga-asos-soladi/#respond Wed, 23 Mar 2022 06:00:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101974 Ўзбекистон Республикасининг Токио (Япония)даги элчихонасида «Number one Solutions Inc.» компанияси президенти Тецуо Омораи билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Япония компанияси «Nippon Investment Operating Corporation», «Number one Solutions Inc.» ва “Japan DX” компаниялари ҳамкорликда “Japan DXT” япон корхонаси ҳамда «Japan GXT» қўшма корхонасини Ўзбекистонда  рўйхатдан ўтказгани...

Сообщение Япония-Ўзбекистон қўшма корхонаси Ўзбекистон агросекторидаги янги лойиҳаларга асос солади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Токио (Япония)даги элчихонасида «Number one Solutions Inc.» компанияси президенти Тецуо Омораи билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Япония компанияси «Nippon Investment Operating Corporation», «Number one Solutions Inc.» ва “Japan DX” компаниялари ҳамкорликда “Japan DXT” япон корхонаси ҳамда «Japan GXT» қўшма корхонасини Ўзбекистонда  рўйхатдан ўтказгани ҳақида маълумот берди.

«Japan DXT” хорижий корхонаси криптовалюта биржасини очиш ва рақамлаштириш борасидаги бошқа қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, «Japan GXT» қўшма корхонаси қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширувчи ва сув тежовчи технологияларни Ўзбекистонга жалб этиш, шунингдек, агромаҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ҳамда тиббий каннабис етиштиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширади.

Япония компаниялари Ўзбекистондаги фаолиятининг дастлабки босқичида криптовалюталар (токенлар) чиқариш орқали ўз молиявий ресурсларидан 15 миллион доллардан зиёд сармоя киритиш ва хорижий инвестициялар жалб қилишни режалаштирмоқда.

Компания ва қўшма корхонанинг очилиши муносабати билан расмий тақдимот ҳамда тадбир март-апрель ойларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

«Nippon Investment Operating Corporation» ва «Number one Solutions Inc.» компанияларининг президентлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Сообщение Япония-Ўзбекистон қўшма корхонаси Ўзбекистон агросекторидаги янги лойиҳаларга асос солади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-ozbekiston-qoshma-korkhonasi-ozbekiston-agrosektoridagi-yangi-loyihalarga-asos-soladi/feed/ 0
British American Tobacco компанияси қуритилган мева-сабзавот ва кўкатлар етиштирувчи Ўзбекистон корхонасидаги улушини янада оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/british-american-tobacco-kompaniyasi-quritilgan-meva-sabzavot-va-kokatlar-etishtiruvchi-ozbekiston-korkhonasidagi-ulushini-yanada-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/british-american-tobacco-kompaniyasi-quritilgan-meva-sabzavot-va-kokatlar-etishtiruvchi-ozbekiston-korkhonasidagi-ulushini-yanada-oshirdi/#respond Fri, 04 Mar 2022 04:00:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100984 2022 йилнинг 1 март куни  British American Tobacco Uzbekistan (UzBAT) қуритилган мева-сабзавот, кўкатлар етиштириш ва уларни етказиб бериш билан шуғулланувчи Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бири – Samfruit акцияларининг 4,54 фоизини сотиб олди. Ушбу битим натижасида UzBAТнинг Samfruitдаги улуши 42,4 фоизга етди, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари «Тошкент» Республика фонд биржаси...

Сообщение British American Tobacco компанияси қуритилган мева-сабзавот ва кўкатлар етиштирувчи Ўзбекистон корхонасидаги улушини янада оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 1 март куни  British American Tobacco Uzbekistan (UzBAT) қуритилган мева-сабзавот, кўкатлар етиштириш ва уларни етказиб бериш билан шуғулланувчи Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бири – Samfruit акцияларининг 4,54 фоизини сотиб олди. Ушбу битим натижасида UzBAТнинг Samfruitдаги улуши 42,4 фоизга етди, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари «Тошкент» Республика фонд биржаси маълумотларига таяниб.

UzBATнинг Samfruit акциялар пакетини олиш бўйича сўнгги битими 2021 йилнинг 23 ноябрида амалга оширилган эди, ўшанда  British American Tobacco Uzbekistan 0,11 фоиз акцияларни олган ва эгалик ҳуқуқини 36,82 фоизга етказган. Умуман олганда, 2021 йил давомида UzBAT Samfruit акциялар пакетини  сотиб олиш бўйича бир неча бор – июндан ноябрь ойи охирига қадар келишувларни амалга оширди.

“Samfruit” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси 2002 йили ташкил этилган. Кўчат етиштириш бўйича ўз иссиқхоналарига эга Самарқанд вилоятидаги 10 гектарлик завод, шунингдек, умумий майдони 234 гектарлик “Самфрут-Органик” фермер хўжалиги корхона мулки саналади. Бу ерда органик маҳсулотлар етиштирилиб, улар ҳар йили Institute for Marketecology (Швейцария) инспекторлари томонидан сертификатланади.

Шунингдек ўқинг: USAID кўмагида ўзбекистонлик экспортерлар АҚШга 1 млн долларлик қуритилган мева етказиб беради

Завод энг сўнгги русумдаги замонавий ускуналар, сабзавот, мева ва барг маҳсулотларини қуритиш бўйича автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линиялари, шунингдек, сабзавот, мева ва зираворлардан гранула ҳамда кукун тайёрлаш ускуналари билан жиҳозланган. Корхонада сифат менежменти тизими жорий қилинган бўлиб,  ишлаб чиқаришни назорат қилиш дастурига мувофиқ, барча зарур синов ва таҳлилларни ўтказувчи ишлаб чиқариш лабораторияси мавжуд.

Samfruitнинг асосий ҳамкорлари кўп йилдан буён озиқ-овқат, консерва ва қандолат маҳсулотларининг энг йирик халқаро ишлаб чиқарувчилари саналади. Mars, Nestle, Unilever, Gerber ва бошқалар шулар жумласидандир.

British American Tobacco Ўзбекистон бозорида 1994 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ушбу компаниянинг мамлакат иқтисодиётига киритган сармоялари ҳажми 400 миллион доллардан ошади. Ўзбекистонда сотилаётган маҳсулотларнинг асосий қисми Самарқанд вилоятидаги корхонада ишлаб чиқарилади. Ушбу корхонанинг потенциал ишлаб чиқариш ҳажми ва ундаги қувватлар маҳаллий бозорни тўлақонли тўлдириш ҳамда қўшни давлатларга маҳсулот етказиб бериш имконини бермоқда.

Компания расмий сайтидаги маълумотларга кўра, UzBAT Ўзбекистонда мева маҳсулотларини етиштиришга 2019 йилдан эътиборан сармоя кирита бошлаган. Ўша йилнинг 28 февралида British American Tobacco Uzbekistan ва Nеw Product International компанияси иштирокида хорижий корхона ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланган эди. Мазкур компания Samfruit  Ўзбекистон – Швейцария корхонасининг асосий эгасидир. UzBAT “Samfruit» ҳаммуассислари сафига қўшилгач, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, жумладан, экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланадиган сублимацион ва ҳавода қуритиш, қадоқлаш ҳамда расфасовка учун замонавий ускуналар харид қилишга мўлжалланган 11,5 миллион доллар самоя киритишни режалаштирган эди. Мазкур сармоя Samfruitнинг ишлаб чиқариш қувватини йилига 700 дан 4000 тоннагача ошириши, экспорт тушумлари эса бир неча баробар ортиши керак эди.  Бу British American Tobacco гуруҳининг тамаки ва никотин моддаларидан таркиб топган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишга алоқадор бўлмаган постсовет ҳудудидаги биринчи инвестиция лойиҳасидир.

Сообщение British American Tobacco компанияси қуритилган мева-сабзавот ва кўкатлар етиштирувчи Ўзбекистон корхонасидаги улушини янада оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/british-american-tobacco-kompaniyasi-quritilgan-meva-sabzavot-va-kokatlar-etishtiruvchi-ozbekiston-korkhonasidagi-ulushini-yanada-oshirdi/feed/ 0
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида агросаноат соҳасида стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkiya-ortasida-agrosanoat-sohasida-strategik-sheriklikni-kengaytirish-boyicha-yol-kharitasi-imzolandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkiya-ortasida-agrosanoat-sohasida-strategik-sheriklikni-kengaytirish-boyicha-yol-kharitasi-imzolandi/#respond Fri, 11 Feb 2022 04:00:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99615 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари вазир Жамшид Хўжаев бошчилигида ҳамда мамлакатимиз соҳага оид идоралари раҳбарлари иштирокида Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли бошчилигидаги Туркиянинг йирик делегациясини қабул қилди. Ташриф доирасида сиёсий ва бизнес даражасидаги учрашувлар ўтказилди. Aсосий мақсад – икки мамлакат агросаноат салоҳияти асосида савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш...

Сообщение Ўзбекистон ва Туркия ўртасида агросаноат соҳасида стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари вазир Жамшид Хўжаев бошчилигида ҳамда мамлакатимиз соҳага оид идоралари раҳбарлари иштирокида Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли бошчилигидаги Туркиянинг йирик делегациясини қабул қилди.

Ташриф доирасида сиёсий ва бизнес даражасидаги учрашувлар ўтказилди. Aсосий мақсад – икки мамлакат агросаноат салоҳияти асосида савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фаол ривожлантиришдан иборат, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигиниг матбуот хизмати.

Учрашувлар чоғида Қишлоқ хўжалиги вазирлигида икки томонлама музокаралар доирасида учта ҳужжат имзоланди:

– Aгросаноат соҳасида стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси”;

– Ўзбек-турк қўшма ишчи гуруҳининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги учинчи йиғилиши якуний баённомаси;

– Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва тараққиёти соҳасида икки мамлакат аграр вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик мақсадлари юзасидан баённома.

ЎЗБЕК-ТУРК БИЗНЕС-ФОРУМИ

Икки соатлик ЎЗБЕК-ТУРК БИЗНЕС ФОРУМИ Ўзбекистон томонидан қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ҳамда Туркия томонидан қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли бошчилигида ўтказилди.

Бизнес-форумнинг асосий мақсадлари:

  • Туркия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасида янги савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш;
  • уруғчилик, интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
  • икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги савдо битимларини имзолаш.

Aсосан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган бизнес-форумда Туркия ва Ўзбекистоннинг давлат ташкилотлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок етишди.

Жамшид Хўжаев: «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг салоҳияти 2019 йилдан буён бугунги кунга қадар 66 та лойиҳа доирасида 401 миллион долларлик Туркия инвестицияларини жалб этишга имкон берди. Бугунги кунга қадар 42 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилган. Пахта ва ғалладан ташқари 80 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятига баҳо берилди. Куни кеча биз туркиялик тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, муаммолар, тўсиқлар ва таклифлар борасида сўзлашдик. Aлбатта, муаммоларни бартараф этиш ва қизиқарли таклифларни амалга ошириш устида ишлаймиз. Давлат-бизнес, бизнес-бизнес форматдаги турли даражадаги мулоқот платформаларини яратиш ҳар икки тараф еҳтиёжларини яхшироқ тушуниш, инвестиция ва янги технологияларни жалб этишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб, бу пировардида ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга олиб келади».

Ўзбекистоннинг Туркия Республикаси билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги ҳақидаги маълумотлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси

2020 йилда Ўзбекистондан Туркия Республикасига 16,5 минг тонн ҳажмда умумий қиймати қарийб 21,0 млн долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

2021 йил давомида Ўзбекистондан Туркия Республикасига 16,1 минг тонн ҳажмда умумий қиймати қарийб 23,8 млн долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Шартномавий-ҳуқуқий база

1995 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ва Туркия Республикаси озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик вазири ўртасида Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-техникавий ва иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги Битим имзоланган.

2020 йилнинг февралида Aнқара шаҳрида ўтказилган олий даражадаги ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида 2020-2021-йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланган.

Институционал ҳамкорлик

2018 йилнинг 18 июлида Бухоро шаҳрида ўзбек-турк қўшма ишчи гуруҳининг (ҚИСҲ) қишлоқ хўжалиги соҳасидаши 2-йиғилиши бўлиб ўтди.

2019 йилнинг 22 июлида Aнқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида ҳамкорликдаги Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий комиссиянинг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.

2021 йилнинг 28 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида ҳамкорликдаги Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди.

Уруғчилик соҳасидаги ҳамкорлик

2021 йилнинг январь ойида Уруғчиликни ривожлантириш маркази вакилларининг Туркиянинг “ТУРКТОБ” уруғчилик уюшмаси раҳбарияти билан музокаралари бўлиб ўтди. Музокаралар якунида қуйидаги келишувларга эришилди:

– юқори авлодли уруғликларни йиғиш, қайта ишлаш, саралаш, ишлов бериш ва қадоқлаш бўйича замонавий технологияларга эга бўлган битта элита уруғчилик хўжалиги мисолида ҳамкорликдаги лойиҳани тайёрлаш;

– Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш тизимини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича Туркиянинг “ТУРКТОБ” уруғчилар уюшмасидан эксперт-маслаҳатчини тайинлаш;

Туркиянинг “AКЙУРЕК” уруғчилик саноат компанияси билан биргаликда Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлаб чиқилмоқда, қайта ишлаш қуввати – соатига 5 тонна уруғлик (500 минг АҚШ доллари).

Илмий соҳадаги ҳамкорлик

2020 йилнинг ноябрида Туркия халқаро ҳамкорлик агентлиги “ТИКA” кўмаги остида Ўзбекистонда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти қошида қишлоқ хўжалиги бўйича ўқув маркази ташкил этилди. Ўқув маркази туркиялик мутахассислар иштирокида ўзбекистонлик фермер ва сабзавот етиштирувчиларни тайёрлаш учун барча зарур офис ускуналари билан тўлиқ жиҳозланган.

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Туркиянинг машҳур олийгоҳлари ва компаниялари билан кенг муносабатларни ўрнатмоқда.

Биокимёвий моддалар, уруғлар, қишлоқ хўжалиги экинлари устида тадқиқот ишларини ўтказиш бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот станциясида синовдан ўтказиш учун Туркиядан 30 нав сабзи, помидор, бодринг, қалампир ва бақлажоннинг 2,5 мингта кўчати олиб келиниши кутилмоқда.

Нав синаш соҳасидаги ҳамкорлик

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази Туркиянинг “ТAМТЕСТ” қишлоқ хўжалиги техникаси маркази билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасини синовдан ўтказиш соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича меморандум лойиҳасини ишлаб чиқди.

Aгротаълим соҳасидаги ҳамкорлик

Тошкент давлат аграр университети Туркиянинг етакчи университетлари билан яқин алоқалар ўрнатди ва ўзаро англашув меморандумларини имзолади, ушбу олийгоҳлар қаторида Йедитепе, “Aкдениз” (Aнталия), “Меҳмет Aкиф” (Бурдур), “Селчуқ” (Коня), “Чукурова” (Aдана), “Испарта – амалий фанлар” (Испарта) ва “ЕГЕ” (Измир) кабилар бор.

– 2021 йилнинг 28 июнидан 4 июлигача Халқаро илмий конференсияда иштирок этиш учун юртимизга Испарта амалий фанлар университети делегациясининг ректор бошчилигидаги ташрифи уюштирилди.

– ТошДAУнинг Термиз филиали ва Aнталиянинг анорчилик ИТИ ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Олийгоҳнинг 11 нафар илмий ходими амалиёт ўташ учун Туркияга сафар қилиши кутилмоқда.

Сообщение Ўзбекистон ва Туркия ўртасида агросаноат соҳасида стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkiya-ortasida-agrosanoat-sohasida-strategik-sheriklikni-kengaytirish-boyicha-yol-kharitasi-imzolandi/feed/ 0
2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2025-yilga-qadar-qozoqiston-khitoy-bilan-transport-yolaklariga-20-milliard-dollar-sarmoya-kiritishni-rezhalashtirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2025-yilga-qadar-qozoqiston-khitoy-bilan-transport-yolaklariga-20-milliard-dollar-sarmoya-kiritishni-rezhalashtirmoqda/#respond Fri, 28 Jan 2022 05:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98455 2021 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражадаги 17 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада оширишга ҳаракат қилишлари зарур.  Бу хусусда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» давлат раҳбарлари саммитида айтиб ўтди. «Транзит-транспорт йўналишларини диверсификациялашни давом эттириш...

Сообщение 2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражадаги 17 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада оширишга ҳаракат қилишлари зарур.  Бу хусусда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» давлат раҳбарлари саммитида айтиб ўтди.

«Транзит-транспорт йўналишларини диверсификациялашни давом эттириш ва интеграциялашган логистика ечимларини, жумладан, янги қуруқлик йўлакларини ишга тушириш орқали жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида, Қозоғистон 2025 йилга қадар ушбу мақсадлар учун 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу, албатта, Хитойдан транзит оқимини кенгайтиради, шунингдек, минтақа давлатларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиради», деди Қозоғистон президенти.

У товар айланмаси тузилмасини диверсификациялаш, савдо барьерларини олиб ташлаш, божхона ишларини тартибга солиш ва инновацион ечимларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади, деб ёзмоқда ElDala.kz.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон: картошка экспорти таъқиқлангани туфайли фермерлар зарари 25 миллиард тенгедан ошиши мумкин

Айни пайтда Хитой билан божхона чегарасида сунъий равишда яратилган тўсиқларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон Хитойга экспорт ҳажмини 135 позицияда (жумладан, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича) миллиард доллардан кўпроққа оширишга қодир. Шу муносабат билан Қозоғистон президенти «Марказий Осиё плюс Хитой» вазирлар маслаҳатлашувлари механизмини ишга туширишни таклиф қилди.

Сообщение 2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2025-yilga-qadar-qozoqiston-khitoy-bilan-transport-yolaklariga-20-milliard-dollar-sarmoya-kiritishni-rezhalashtirmoqda/feed/ 0
Франция ва Ўзбекистон Хоразм вилоятида интенсив боғ яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiya-va-ozbekiston-khorazm-viloyatida-intensiv-boq-yaratish-boyicha-qoshma-loyihani-amalga-oshirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiya-va-ozbekiston-khorazm-viloyatida-intensiv-boq-yaratish-boyicha-qoshma-loyihani-amalga-oshirmoqda/#respond Fri, 24 Dec 2021 10:03:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95888 Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбаев Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Ҳонқа туманида интенсив боғ барпо этиш лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. “Khorezm Fruits” корхонаси “DALIVAL” компанияси билан ҳамкорликда Ҳонқа туманидаги 30 гектар майдонда интенсив боғ барпо этиш ишларини бошлади. Франциядан 13 минг тупга яқин ўрик,...

Сообщение Франция ва Ўзбекистон Хоразм вилоятида интенсив боғ яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбаев Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Ҳонқа туманида интенсив боғ барпо этиш лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

“Khorezm Fruits” корхонаси “DALIVAL” компанияси билан ҳамкорликда Ҳонқа туманидаги 30 гектар майдонда интенсив боғ барпо этиш ишларини бошлади. Франциядан 13 минг тупга яқин ўрик, шафтоли ва гилос кўчатлари келтирилган.  Лойиҳа қиймати 200 минг АҚШ долларини ташкил этади. Натижада, 30 га яқин иш ўрни яратилди.

Шунингдек ўқинг: Иссиқхоналарни экология мусаффолиги ва аҳоли саломатлигига зарар етказишига нима мажбур қилмоқда?

Айни пайтда Франциянинг “DALIVAL” компанияси Ўзбекистонда мева кўчатларининг янги навларини етиштириш бўйича питомник ташкил этиш имкониятларини ўрганиш мақсадида.

«DALIVAL» компанияси данакли ва уруғли мевалар (олма, олча, ўрик, шафтоли, нектарин ва олхўри) кўчатларини етиштириш ҳамда сотиш бўйича Европада етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Компания маҳсулотлари жаҳоннинг 40 мамлакатига экспорт қилинади. Бугунги кунга қадар корхона Ўзбекистонга 30 мингдан ортиқ кўчат олиб келган.

Сообщение Франция ва Ўзбекистон Хоразм вилоятида интенсив боғ яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiya-va-ozbekiston-khorazm-viloyatida-intensiv-boq-yaratish-boyicha-qoshma-loyihani-amalga-oshirmoqda/feed/ 0
Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khorizhiy-kompaniyalar-qozoqiston-agrosanoat-kompleksidagi-loyihalarga-23-milliard-dollar-sarmoya-kiritmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khorizhiy-kompaniyalar-qozoqiston-agrosanoat-kompleksidagi-loyihalarga-23-milliard-dollar-sarmoya-kiritmoqda/#respond Mon, 20 Dec 2021 06:30:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95388 Қозоғистон агросаноат мажмуасида трансмиллий компаниялар иштирокидаги умумий сармояси 2,3 миллиард долларлик ўнта йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича иш олиб борилмоқда. Энг йирик лойиҳа Туркистон вилоятида амалга оширилади.  Бу хусусда қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев маълум қилди, дея хабар берди ElDala.kz. “Россиянинг “Экокультура” номли агросаноат холдинги Туркистон вилоятида умумий майдони...

Сообщение Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон агросаноат мажмуасида трансмиллий компаниялар иштирокидаги умумий сармояси 2,3 миллиард долларлик ўнта йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича иш олиб борилмоқда. Энг йирик лойиҳа Туркистон вилоятида амалга оширилади.  Бу хусусда қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев маълум қилди, дея хабар берди ElDala.kz.

“Россиянинг “Экокультура” номли агросаноат холдинги Туркистон вилоятида умумий майдони 500 гектарга тенг 1,3 миллиард долларлик иссиқхона мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда”, деди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари.

Бундан ташқари, Farm Frites (Нидерландия) компанияси Жамбил вилоятида картошка фриси ишлаб чиқариладиган завод қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати – 145 миллион доллар. Fruitart компанияси эса Олмаота вилоятида умумий қиймати 77 миллион долларлик сублимациялаш заводи, мева омбори ва иссиқхона мажмуасини қуришни режалаштирмоқда.

Боғдорчилик соҳасида иккита йирик лойиҳа амалга оширилади.  Швейцариянинг ИNOKS компанияси 1000 гектар майдонда интенсив боғ, умумий сиғими 7900 тонна мева омбори ва Олмаота вилоятида 81,5 миллион долларлик мевани қайта ишлаш цехлари қурилишини режалаштирмоқда. Туркиянинг Göknur Gida лойиҳаси эса Жамбил вилоятидаги 5 минг гектар майдонда интенсив боғ барпо этиш ва мевани қайта ишлаш цехи қурилишини ўз ичига олади.  Лойиҳанинг умумий қиймати 98 миллион долларни ташкил қилади.

Швейцариянинг Suisag компанияси Жамбил вилоятида умумий қиймати 220 миллион долларлик шакар заводини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Шунингдек, чорвачиликда ҳам бир қатор ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Valmont компанияси билан ҳамкорликда яна бир муҳим лойиҳа амалга ошириляпти. Қозоғистон Республикаси ҳудудида сув пурковчи машиналар ишлаб чиқарувчи завод қурилади. Лойиҳага 50 миллион доллар сармоя киритилмоқда.

«Вазирлик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, агросаноат мажмуасига инвестициялар жалб этиш бўйича ишларни фаоллаштириш юзасидан барча зарур чораларни кўрмоқда», дейди Ербол Карашукеев.

Сообщение Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khorizhiy-kompaniyalar-qozoqiston-agrosanoat-kompleksidagi-loyihalarga-23-milliard-dollar-sarmoya-kiritmoqda/feed/ 0
Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг агро-озиқ-овқат секторини яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш учун 4 миллион евро ажратади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-ozbekistonning-agro-oziq-ovqat-sektorini-yashil-iqtisodiyotga-inklyuziv-otishni-qollab-quvvatlash-uchun-4-million-evro-azhratadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-ozbekistonning-agro-oziq-ovqat-sektorini-yashil-iqtisodiyotga-inklyuziv-otishni-qollab-quvvatlash-uchun-4-million-evro-azhratadi/#respond Wed, 08 Dec 2021 04:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94372 Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан биргаликда ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида агро-озиқ-овқат секторида яшил иқтисодиётга ўтиш ҳамда қишлоқ хўжалигида иқлимга йўналтирилган билим ва инновациялар тизимини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда, дея хабар берди EastFruit экспертлари. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида...

Сообщение Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг агро-озиқ-овқат секторини яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш учун 4 миллион евро ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан биргаликда ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида агро-озиқ-овқат секторида яшил иқтисодиётга ўтиш ҳамда қишлоқ хўжалигида иқлимга йўналтирилган билим ва инновациялар тизимини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда, дея хабар берди EastFruit экспертлари.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида “Aгро-озиқ-овқат секторида яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалигида билимлар ва инновацияларнинг иқлимга мослашган тизимини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳужжат имзоланди. Лойиҳа бюджети 4 150 000 еврони ташкил етади, лойиҳани амалга ошириш муддати эса 2025 йил 30 сентябргача.

Янги қўшма лойиҳа Ўзбекистоннинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги секторида яшил иқтисодиётга инклюзив ўтиш ва қишлоқ хўжалигида билимлар ва инновацияларнинг “иқлимга оптимал мослашган” тизими (UAKIS)ни жорий этишга ҳисса қўшишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида мамлакат аграр сектори иштирокчиларининг институционал салоҳиятини ошириш ҳамда Европа институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган. Шунингдек, аввало, кичик ва оилавий фермер хўжаликлари, кейин эса фермер хўжаликлари кооперативлари ва микро-агробизнес даражасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Лойиҳанинг тажриба синов ҳудудлари тариқасида Тошкент, Қашқадарё, Сухондарё вилоятлари ҳамда ва Фарғона водийси танлаб олинди.

Лойиҳадан кутилаётган асосий натижалар агро-озиқ-овқат секторида инновациялар ва воситачиликни қўллаб-қувватлаш хизматларини яратиш ва оператив гуруҳларни тузиш ҳамда ҳамкорлик ўрнатишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрь ойида 2019-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланган эди.

“Ҳозирги кунда мамлакат қишлоқ хўжалиги “яшил” ишлаб чиқаришининг замонавий тамойилларига ўтиш йўлида илк қадамларни ташламоқда… Лойиҳа ҳукуматнинг замонавий қишлоқ хўжалигини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшади деган умиддамиз”, — деди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Доина Мунтеану мазкур лойиҳанинг 2021 йил, октябрь ойи охиридаги муҳокамаси чоғида.

Мамлакат ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг қўллаб қувватлаган ҳолда лойиҳа қишлоқ-озиқ-овқат қиймат занжирларида яшил инвестицияларни рағбатлантириш учун меъёрий-ҳуқуқий базани босқичма-босқич ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган.

Сообщение Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг агро-озиқ-овқат секторини яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш учун 4 миллион евро ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-ozbekistonning-agro-oziq-ovqat-sektorini-yashil-iqtisodiyotga-inklyuziv-otishni-qollab-quvvatlash-uchun-4-million-evro-azhratadi/feed/ 0
Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича янги тизим белгиланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavotchilikni-rivozhlantirish-boyicha-yangi-tizim-belgilandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavotchilikni-rivozhlantirish-boyicha-yangi-tizim-belgilandi/#respond Wed, 01 Dec 2021 06:00:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93554 Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун пахта ва ғаллачилик тармоқларида кенг жорий этилаётган кластер тизимига катта эътибор қаратилмоқда, мева-сабзавотчилик тармоғида кластер тизими нисбатан анча кам жорий қилинган. Кластерлар ролини кучайтириш, кооперациянинг янги механизмларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларни кенг миқёсда молиялаштириш ва қишлоқ хўжалиги хизматлари кўрсатилишини кенгайтириш Ўзбекистонда мева-сабзавот саноатини ривожлантиришнинг...

Сообщение Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича янги тизим белгиланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун пахта ва ғаллачилик тармоқларида кенг жорий этилаётган кластер тизимига катта эътибор қаратилмоқда, мева-сабзавотчилик тармоғида кластер тизими нисбатан анча кам жорий қилинган. Кластерлар ролини кучайтириш, кооперациянинг янги механизмларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларни кенг миқёсда молиялаштириш ва қишлоқ хўжалиги хизматлари кўрсатилишини кенгайтириш Ўзбекистонда мева-сабзавот саноатини ривожлантиришнинг янги тизими асосини ташкил этади, дейишмоқда EastFruit экспертлари.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 24 ноябрь куни мамлакат мева-сабзавот саноатини ривожлантириш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Йиғилишда мазкур соҳадаги имконият ва муаммолар, ҳосилдорлик ва бандликни ошириш чоралари муҳокама қилинди.

Шундай қилиб, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан мева-сабзавот етиштирувчиларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун кластер, фермер ва банк ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Кредитлар бир йилга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, 14 фоиз ставкада ажратилади.

Кластерларга аҳолидан маҳсулот сотиб олишга айланма маблағ учун 12 ойлик “револьвер” кредитлар ҳам берилади. Яъни, кластер қачон зарур бўлса, маблағ олади ва фоизини кредитдан фойдаланган давр учун тўлайди.

Ушбу мақсадлар учун жами 2 триллион сўм йўналтирилади.

Яна бир қўллов – экспорт шартномаси бўлган мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.

Давлат раҳбари бир кун аввал, 2021 йилнинг 23 ноябрида имзолаган қарорга мувофиқ, 2022-2025 йилларда пахта ва ғалладан бўшаган 200 минг гектар паст рентабелли экин майдонларини босқичма-босқич захирага қайтариш амалга оширилади. Захирага қайтарилган ер участкалари картошка ҳамда бошқа турдаги сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинлар етиштириш бўйича очиқ электрон танлов асосида фуқароларга деҳқон хўжалиги ташкил этиши билан 10 сотихдан 1 гектаргача бўлган миқдорда 10 йил муддатга ижарага берилади. Очиқ электрон танлов “Е-АUKSION” электрон савдо платформасида ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг Ер кодексига мувофиқ, ер участкаларини ижарага бериш ҳоллари бундан мустасно. Қуйидаги фуқароларга устуворлик берилади:

– ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган;

– ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга;

– «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилади.

Кичик интенсив боғлар, узумзорлар яратиш ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун йиллик 14 фоиз имтиёзли ставка бўйича 100 миллион сўмгача бўлган миқдорда гаровсиз кредитлар беради. Ушбу мақсадлар учун халқаро молия институтларининг 100 миллион доллар маблағи йўналтирилади.

Кредит маблағлари деҳқон ва фермер хўжаликларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа корхоналарга:

7 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга 3 йилгача имтиёзли давр билан кичик интенсив боғдорчилик ва узумчиликни ташкил этиш учун;

– картошка ҳамда бошқа турдаги сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинлар етиштириш учун – 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга берилади.

Деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи тузилди. Унинг асосий вазифаси – очиқ электрон танловда иштирок этиш учун малакали тренер-маслаҳатчилар тайёрлаш, шунингдек, улар ёрдамида деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этишдан иборат.

Бундан ташқари, давлат раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакат аҳолисининг 500 минг гектарга яқин томорқа ерлари мавжудлиги қайд этилди. 2022 йилда улардан самарали фойдаланиш учун 100 миллион доллар ажратилиши, бу маблағлар оилавий тадбиркорлик дастури асосида, имтиёзли шартларда берилиши режалаштирилган.

Томорқа хизмати корхоналарига ҳам 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Самарали ишлаётган шундай корхоналар негизида томорқа хизмати кластерлари ташкил этилади. Уларда кўчатчилик иссиқхонаси, кичик техника парки, совуткичли омборхона, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш каби хизматлар жамланади.

Томорқада етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш мақсадида ҳар бир туманда кооперациялар ташкил этилиб, уларга субсидия берилади.

Экинларни сув билан таъминлаш ҳам долзарб масала. Шу боис сув бориши қийин томорқалар ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш харажатларининг бир қисмини бюджетдан қоплаш тартиби 2026 йил 1 январгача узайтириладиган бўлди.

Сообщение Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича янги тизим белгиланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavotchilikni-rivozhlantirish-boyicha-yangi-tizim-belgilandi/feed/ 0