импорт ўрнини босиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 17 Feb 2022 19:33:20 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png импорт ўрнини босиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Кўп миллиард долларлик субсидия ва эмбарголарга қарамай, Россияда мева-сабзавот импорти ўсишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kop-milliard-dollarlik-subsidiya-va-embargolarga-qaramay-rossiyada-meva-sabzavot-importi-osishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kop-milliard-dollarlik-subsidiya-va-embargolarga-qaramay-rossiyada-meva-sabzavot-importi-osishda-davom-etmoqda/#respond Fri, 18 Feb 2022 06:30:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100185 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Россияда кўп миллиардлик субсидиялар жорий этилаётган ва етакчи ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг етказиб берувчилари бозорга кириши деярли бутунлай чеклаб қўйилган бўлса-да, маҳаллий мева-сабзавот етиштиришни рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлиги жуда паст даражада қолмоқда. Россия валютаси девальвацияси ва мамлакат аҳолисининг реал даромадлари стагнацияси давом этаётганига қарамай, Россияга мева-сабзавотлар импорти...

Сообщение Кўп миллиард долларлик субсидия ва эмбарголарга қарамай, Россияда мева-сабзавот импорти ўсишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Россияда кўп миллиардлик субсидиялар жорий этилаётган ва етакчи ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг етказиб берувчилари бозорга кириши деярли бутунлай чеклаб қўйилган бўлса-да, маҳаллий мева-сабзавот етиштиришни рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлиги жуда паст даражада қолмоқда. Россия валютаси девальвацияси ва мамлакат аҳолисининг реал даромадлари стагнацияси давом этаётганига қарамай, Россияга мева-сабзавотлар импорти ўсишда давом этяпти!

2021 йилда Россия мева-сабзавотлар импортини яна бир бор оширди. Импорт ўсиши 3,4 фоизни ташкил этиб, ҳажм жиҳатидан 7,6 миллиард долларга етди. Мамлакат аҳолисининг реал даромадлари пасайишда давом этган сўнгги беш йил ичида Россияга импортнинг ўртача йиллик ўсиш суръати йилига 5,6%ни ташкил этди.  Ҳар йили Россия импортёрлари хориждан олиб келинадиган сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар харидини 415 миллион долларга оширишди.

Ушбу кўрсаткичлар Россия ҳукуматининг аҳолини маҳаллий етиштирилган сабзавот ва мевалар билан таъминлашда мустақилликка эришиш учун субсидиялаш бўйича саъй-ҳаракатлари жуда паст самара берганлигини тасдиқлайди. Шубҳасиз, бозор рақобатини чеклаш рақобатбардошлиги паст  корхоналар вужудга келишини рағбатлантиради, бундай корхоналар ҳатто импорт учун ноқулай шароитларда ҳам хориж маҳсулотлари билан рақобатда ютқазади.

Ушбу хулосанинг яна бир тасдиғи – Россия бозорида бу мавсум анъанавий сабзавотларнинг деярли барча турлари учун рекорд даражадаги юқори нархлардир. Шу билан бирга, сабзавот ва меваларнинг бир хил позициялари учун улгуржи нархлар (карам, картошка, пиёз, олма, лавлаги, сабзи ва бошқалар) Европа Иттифоқининг қўшни мамлакатларида ва Украинада сезиларли даражада ва кўпинча, ҳатто бир неча баробар паст.

Россиялик истеъмолчилар  мева-сабзавотларга минтақа бўйича энг юқори нархларни тўлашидан ташқари, бу нарх давлатнинг маҳаллий мева-сабзавот етиштиришни субсидиялаш учун аҳоли солиқларидан олган ўнлаб миллиард долларларини акс эттирмаяпти. Шу сабабли, Россияда истеъмолчи ушбу сабзавот ва мевалар учун тўлайдиган ҳақиқий нарх рекорд даражадаги нарх номинал нархдан анчайин юқори.

Биз яқинда замонавий шароитда автаркиянинг мутлақо самарасизлиги сабабларини батафсил баён қилган эдик. Сўнгги 5 йил ичида Россияга олма импорти 8 фоизга ўсди – бу мамлакатда етиштирилмайдиган экзотик банан импортидан ҳам сезиларли даражада юқори ўсишдир! Энг қизиғи, россиялик боғбонлар давлатдан субсидиялар олгани, рубль қадрсизлангани ва олма экспорти бўйича жаҳонда етакчи бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари, Хитой ва АҚШ бу меваларни Россия бозорига етказиб бериш имкониятига эга эмаслигига қарамай шундай бўлди!

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Россияга картошка импорти 2021 йилда беш йил аввалгига нисбатан икки баробар ошган. Худди шу даврда тарвуз импорти беш баробар ошди, ваҳоланки, Россия илгари тарвузнинг экспортёри бўлган! Гилос импорти 63 фоизга, қулупнай ва қовоқ импорти икки баробарга ошди.

Матбуотда иссиқхона технологияларидаги улкан ютуқлар ва Россияда иссиқхона сабзавотларини етиштиришнинг доимий ўсиши ҳақида кўплаб хабарлар мавжуд. Буни инкор этиш қийин, албатта. Аммо, мазкур соҳани қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан қанча катта маблағ сарфланишини ҳисобга олсак, 5 йил ичида помидор импортининг жисмоний жиҳатдан атиги 1 фоизга камайгани ва импортнинг қиймат жиҳатидан 6 фоизга ошганини катта ютуқ деб аташ тўғри бўлмайди. Албатта, бодринг билан боғлиқ ишлар анча яхши, лекин бодринг иссиқхона помидорлари билан солиштирилганда, катта ҳажмда экспорт ёки импорт қилинмайдиган маҳаллий маҳсулотдир. Иссиқхона сабзавотларининг учинчи муҳим тури бўлмиш қалампирни оладиган бўлсак, сўнгги беш йилда унинг импорти 54 фоизга ўсган.

Россия тобора каттароқ миқдорда импорт қилишда давом этаётган анъанавий сабзавот ва меваларга қўшимча равишда  мамлакат истеъмолчиларининг бу ерда етиштирилмайдиган экзотик маҳсулотлар ва Россия Федерациясида иқлим сабабларига кўра, етиштириш чекланган мева- сабзавотларга қизиқиши тобора ортиб бормоқда.  Биз яқинда ёзганимиздек, сўнгги 5 йил ичида Россияга авокадо импорти 4 баробар ўсди. Худди шу даврда хўраки узум, сархил ва музлатилган резаворлар импорти икки баробар ошди. Россияга хурмо импорти 71 фоизга, гилос 63 фоизга, ананас 69 фоизга, манго етти баробардан кўпроқ, қовун уч баробардан кўпроқ ошди ва ҳоказо.

Россиянинг мева-сабзавот секторидаги бундай сиёсатидан асосий манфаатдорлар ким?  Аввало, бу мазкур мамлакат бозорига мева-сабзавот маҳсулотларининг 17% дан ортиғини етказиб берувчи Туркиядир. Эронлик мева-сабзавот экспортёрлари ҳам етказиб бериш ҳажмини юқори суръатларда оширмоқда.  Турли ҳисоб-китобларга кўра, Эрон улуши Россия импорт қиладиган мева-сабзавотларнинг тахминан 15 фоизига тўғри келади.  Бошқа бенефициарлар –  Миср, Хитой, Ўзбекистон, Жанубий Африка, Беларусь, Молдова ва Исроилдир.  Шунингдек, Грузия ҳам Россия Федерациясига сабзавот ва мевалар етказиб беришдан оладиган  даромадларини тез суръатлар билан оширмоқда.

Сообщение Кўп миллиард долларлик субсидия ва эмбарголарга қарамай, Россияда мева-сабзавот импорти ўсишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kop-milliard-dollarlik-subsidiya-va-embargolarga-qaramay-rossiyada-meva-sabzavot-importi-osishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Россия: иссиқхона саноатининг рентабеллиги икки баробар пасайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-issiqkhona-sanoatining-rentabelligi-ikki-barobar-pasaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-issiqkhona-sanoatining-rentabelligi-ikki-barobar-pasaydi/#respond Mon, 13 Dec 2021 05:00:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94774 2019 йилда Россия иссиқхона саноатининг рентабеллиги 16% ни ташкил этган эди, 2020 йилда – 7%, 2021 йилда эса тахминан шундай даражада ёки бироз камроқ бўлади. Бу хусусда “Россия агрохолдинглари – 2021” «Агроинвестор» конференциясида мева-сабзавот уюшмасининг ижрочи директори Михаил Глушков айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда ўғитлар 52 фоиз, ўсимликларни...

Сообщение Россия: иссиқхона саноатининг рентабеллиги икки баробар пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>

2019 йилда Россия иссиқхона саноатининг рентабеллиги 16% ни ташкил этган эди, 2020 йилда – 7%, 2021 йилда эса тахминан шундай даражада ёки бироз камроқ бўлади. Бу хусусда “Россия агрохолдинглари – 2021” «Агроинвестор» конференциясида мева-сабзавот уюшмасининг ижрочи директори Михаил Глушков айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда ўғитлар 52 фоиз, ўсимликларни ҳимоялаш воситалари 30 фоиз, идиш ва қадоқлаш воситалари 67 фоиз қимматлашган. Мавсумий ишчилар етишмовчилиги туфайли иш ҳақи 24 фоизга, уруғлик эса 5 фоизга ошди.

«Иссиқхона бизнесида, афсуски, биз учун нархлар тахминан бир хил даражада сақланади ва ҳатто инфляцияни ҳам оқламайди. Ўтган йили коронавирус туфайли талаб 30 фоизга камайди, 2021 йилда у тикланмоқда, бироқ нарх тахминан 2019 йил даражасида қолмоқда. Нархларимиз ишлаб чиқариш ўсиши туфайли инфляция кўрсаткичларига мос келмайди ва бу умуман олганда яхши – рақобат бор, аммо бу соҳа учун ўзига хос сигналдир”, деди Глушков конференцияда.

Унинг сўзларига кўра, иссиқхона маҳсулотлари таннархида харажатларнинг ярмидан кўпи энергия ресурсларига тўғри келади, уларнинг тарифлари давлат томонидан белгиланади, шунинг учун бизнес уларга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди. 2015 йилдан 2021 йилга қадар газ нархи 28 фоизга, электр энергияси 37 фоизга ошди, бу даврда инфляция 33 фоизни ташкил этди. Маҳсулот етиштириш даражаси ортиши ҳисобига иссиқхона маҳсулотларининг ўртача нархи 6 фоизга пасайган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида саноатга инвестициялар 250 миллиард рублдан ортиқни ташкил этди. Ҳозирги кунда Россияда 3 минг гектардан ортиқ иссиқхоналар мавжуд бўлиб, улардан 1 минг гектарга яқини қишки комбинатлардир. Глушковнинг сўзларига кўра, бодринг билан ўз-ўзини таъминлашга аллақачон эришилган, импорт фақат Хитой билан чегарадош ҳудудларга боради. Помидор импорти умумий истеъмол ҳажмининг тахминан 30%ини ташкил қилади. Илгари жорий қилинган давлат қўллаб-қувватлови туфайли хориждан етказиб бериш қисқармоқда, бу саноатни инвесторлар учун жозибадор қилди, дейди у. Уюшма маълумотларига кўра, бу йил иссиқхоналарда етиштирилган сабзавотларнинг ялпи ҳосили 2020 йилдаги 1,4 миллион тоннага нисбатан 1,5 миллион тоннадан ошади.

Сообщение Россия: иссиқхона саноатининг рентабеллиги икки баробар пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-issiqkhona-sanoatining-rentabelligi-ikki-barobar-pasaydi/feed/ 0
2021 йилда Қозоғистон АСМ 285 та инвестиция лойиҳасини амалга оширади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-qozoqiston-asm-285-ta-investitsiya-loyihasini-amalga-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-qozoqiston-asm-285-ta-investitsiya-loyihasini-amalga-oshiradi/#respond Mon, 17 May 2021 19:37:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76342 Қозоғистон Республикаси ҳукумати мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқди. Фақат шу йилнинг ўзида агросаноат мажмуасида 285 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, 2021-2023 йилларда АСМ (агросаноат мажмуаси) маҳсулотлари импорти ўрнини босиш бўйича комплекс режа ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига асосланиб...

Сообщение 2021 йилда Қозоғистон АСМ 285 та инвестиция лойиҳасини амалга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Республикаси ҳукумати мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқди. Фақат шу йилнинг ўзида агросаноат мажмуасида 285 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, 2021-2023 йилларда АСМ (агросаноат мажмуаси) маҳсулотлари импорти ўрнини босиш бўйича комплекс режа ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига асосланиб ElDala.kz хабар берган.

Энг истиқболли инвестиция лойиҳаларининг тўплами ҳукуматда кўриб чиқилди. Aйни пайтда уни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотига кўра, жорий йилда 285 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш қишлоқ жойларда 7 мингга яқин доимий иш ўринларини яратишга имкон беради. Аксарият лойиҳалар АСМ маҳсулотлари импорти ўрнини босишга қаратилган. Сут фермалари, паррандачилик мажмуалари, иссиқхоналар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш заводлари қуриш режалаштирилган.

Шунингдек ўқингНидерландия бизнеси Қозоғистон иссиқхоналарида тармоқ технологияси такомиллашувига ёрдам беради

Жорий йилнинг биринчи чорагида 4 та сут маҳсулотлари фермаси, 2 та паррандачилик фабрикаси, 1,5 минг тонна сиғимидаги 1 та мева сақлаш омбори фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, гўшт, мева, сабзавот, шакар, ёрма, мойли ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича 7 та йирик экотизимни шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида АСМни ривожлантиришга жалб қилади.

Шу билан бирга, 2021 йилга мўлжалланган Йўл харитаси доирасида ўзини ўзи таъминлаш кўрсаткичларига эришиш зарур. Масалан, олма учун бу кўрсаткич 80% ни ташкил қилади.

Сообщение 2021 йилда Қозоғистон АСМ 285 та инвестиция лойиҳасини амалга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-qozoqiston-asm-285-ta-investitsiya-loyihasini-amalga-oshiradi/feed/ 0