илдиз сабзавот • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 23 Dec 2021 06:38:54 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png илдиз сабзавот • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Украина фермерлари сабзини бир йил аввалгидан икки баравар қимматга сотмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermerlari-sabzini-bir-yil-avvalgidan-ikki-baravar-qimmatga-sotmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermerlari-sabzini-bir-yil-avvalgidan-ikki-baravar-qimmatga-sotmoqda/#respond Thu, 23 Dec 2021 07:30:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95742 EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, жорий ҳафта Украинада сабзи нархи ошди. Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, сабзи нархи ошиши савдо ва харид фаолияти фаоллашгани билан боғлиқ, чунки, улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқлари Янги йил байрами учун захиралар шакллантиришни бошлаган. Бугунги кунда асосий ишлаб чиқариш ҳудудларидаги фермерлар юқори сифатли сабзини...

Сообщение Украина фермерлари сабзини бир йил аввалгидан икки баравар қимматга сотмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, жорий ҳафта Украинада сабзи нархи ошди. Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, сабзи нархи ошиши савдо ва харид фаолияти фаоллашгани билан боғлиқ, чунки, улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқлари Янги йил байрами учун захиралар шакллантиришни бошлаган.

Бугунги кунда асосий ишлаб чиқариш ҳудудларидаги фермерлар юқори сифатли сабзини 6-8 грн/кг (0,22-0,29 $/кг)дан етказиб беришмоқда, бу охирги иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 17% қиммат нархдир.  Шуни қайд этиш жоизки, кўпчилик фермер хўжаликлари нархлар янада ошишини кутган ҳолда ушбу сабзавот савдосини тўхтатиб қўйган ва унинг асосий қисмини сақлаш учун олиб қўйган. Сотувга маҳсулотнинг фақат ортиқчаси таклиф қилиняпти, бунинг натижасида бозордаги таклиф бироз қисқарди, бу эса ўз навбатида, мазкур сегментдаги сотиш нархлари ўсишига ҳам сабаб бўлди.

Қайд этиш жоизки, айни пайтда Украинада юқори сифатли сабзи нархи бир йил аввалгига нисбатан ўртача 2,2 баравар юқори.  Бироқ, шу билан бирга, бозор иштирокчилари нархларнинг ўсиш тенденцияси вақтинчалик ҳодиса бўлиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти. Уларнинг фикрича, нархлар янада ошиши фермерларни сабзини омборнинг ўзидан сотишга ундаши мумкин, бу эса таъминот кўпайишига ва натижада сотиш нархлари пасайишига олиб келади.

Сообщение Украина фермерлари сабзини бир йил аввалгидан икки баравар қимматга сотмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermerlari-sabzini-bir-yil-avvalgidan-ikki-baravar-qimmatga-sotmoqda/feed/ 0
Топинамбур: гектарига 3,4 минг доллар фойда олиш имконияти https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/topinambur-gektariga-34-ming-dollar-foyda-olish-imkoniyati/ https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/topinambur-gektariga-34-ming-dollar-foyda-olish-imkoniyati/#respond Fri, 19 Nov 2021 08:30:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92307 Топинамбур ёки ер ноки – деярли чиқиндисиз нишали ўсимлик. Унинг илдизмевасини ҳам, гуллари ва поясини ҳам сотиш мумкин. Илдизмеваси пазандаликда ишлатилса, поясидан биологик ёқилғи учун гранулалар тайёрланади. Ва улар ўсимлик озуқаси сифатида ҳам ишлатилади. Ҳаммаси бўлиб, бир гектар топинамбурдан 70-90 минг гривна (2 648-3 405 доллар) фойда олиш мумкин. Жорий...

Сообщение Топинамбур: гектарига 3,4 минг доллар фойда олиш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>

Топинамбур ёки ер ноки – деярли чиқиндисиз нишали ўсимлик. Унинг илдизмевасини ҳам, гуллари ва поясини ҳам сотиш мумкин. Илдизмеваси пазандаликда ишлатилса, поясидан биологик ёқилғи учун гранулалар тайёрланади. Ва улар ўсимлик озуқаси сифатида ҳам ишлатилади. Ҳаммаси бўлиб, бир гектар топинамбурдан 70-90 минг гривна (2 648-3 405 доллар) фойда олиш мумкин.

Жорий йил Украинада ушбу турдаги экинни етиштирувчилар учун жуда муваффақиятли кечди. Киев вилоятида яшовчи олим ва фермер – Зенон Сич топинамбурнинг мисли кўрилмаган ҳосили ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда SEEDS.

“Бу йил биз мисли кўрилмаган даражада юқори ҳосил олдик – ҳар бир ўсимлик бир челак тугунак ҳосил қилмоқда (Киевнинг М. Гришко номидаги миллий ботаника боғида етиштирилган Деликатес селекциясидан пушти тугунакли нав). Вегетация давом этяпти», деб ёзган Сич ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Фермернинг айтишича, бугунги кунда ҳосилдорлик гектарига 75 тоннага етган.

Зенон Сич ҳосил етиштириш сирлари билан ўртоқлашди: “Уни ҳар йили қазиб олиб, кузда (энг яхшиси) ёки баҳорда янги жойга кўчириш керак. Эски жойида ўзи униб чиқадиганларини биз бегона ўтлар каби йўқ қиламиз. Қаторлар орасидаги масофа 90-100 см, бир қаторда эса – 60-70 см бўлиши керак. Тугунакларни принцип бўйича танлаш жуда муҳим – биз энг яхши буталардан фақат энг яхши текисланган тугунакларни экамиз. Ҳар бир чуқурчага 1 ош қошиқ нитроаммофоска + чиринди 0,5 кгдан солинади. Ўсимлик фақат кузда экилади. Пушти тугунакли навларимиз яхши ҳосил беради ва юзаси текис.

Қизиғи шундаки, топинамбурни 30 йил давомида алмашлаб экишсиз бир жойда самарали етиштириш мумкин. Уни сақлашга келсак, Зенон Сич шундай маслаҳат беради: «Топинамбур таркибидаги крахмал ва инулин совуқ таъсирида глюкозага айланади. У кузда қазиб олиниши, сараланиши ва саёз хандақларда сақланиши  керак (хандақдаги тугунаклар халта ва 5-10 смлик тупроқ қатлами билан қопланади). Шунда уларни қиш бўйи муаммосиз ишлатиш мумкин.

Украинада топинамбурнинг саноат плантациялари ҳам мавжуд. Мисол учун, Волинда ушбу экин «Дворище» оилавий фермер хўжалигида етиштирилади ва қайта ишланади.

EastFruit аввалроқ хабар қилганидек, Украина топинамбури ва ундан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилиш бозори ҳали етарлича шаклланмаган. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Улардан бири –  Украинада топинамбур етиштирувчи кенг имкониятли фермерларнинг йўқлигидир. Экинни сақлаш муддатлари ва шартларига талабчанлик, қайта ишлаш саноатининг амалда йўқлиги ҳам бозор шаклланишига катта таъсир кўрсатади.

Сообщение Топинамбур: гектарига 3,4 минг доллар фойда олиш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/topinambur-gektariga-34-ming-dollar-foyda-olish-imkoniyati/feed/ 0
Россия бозорида лавлаги ва сабзи нархлари кескин тушиб кетмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bozorida-lavlagi-va-sabzi-narkhlari-keskin-tushib-ketmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bozorida-lavlagi-va-sabzi-narkhlari-keskin-tushib-ketmoqda/#respond Thu, 22 Jul 2021 09:50:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82311 Россия бозорининг илдизли сабзавотлар сегментидаги ажиотаж тугади ва нархлар тез пасая бошлади. Бу хусусда «AПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчилари хабар бермоқда. Ҳатто май охирида ҳам лавлаги ва сабзи нархлари бир неча бор 100 руб/кг ($1,23/кг)га кўтарилиб кетганди. Чунки бозорда уларнинг иккаласи ҳам танқис бўлиб қолди. Бугунга келиб РФ бозорида...

Сообщение Россия бозорида лавлаги ва сабзи нархлари кескин тушиб кетмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия бозорининг илдизли сабзавотлар сегментидаги ажиотаж тугади ва нархлар тез пасая бошлади. Бу хусусда «AПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчилари хабар бермоқда. Ҳатто май охирида ҳам лавлаги ва сабзи нархлари бир неча бор 100 руб/кг ($1,23/кг)га кўтарилиб кетганди. Чунки бозорда уларнинг иккаласи ҳам танқис бўлиб қолди. Бугунга келиб РФ бозорида бутунлай бошқа манзара юзага келган, илдизмевали ўсимликлар таклифи кундан-кунга кўпайиб бормоқда, нарх эса табиийки, тушяпти.

Масалан, ҳозир Россиялик деҳқонлар лавлагини 14-25 руб/кг ($0,19-0,33/кг) нархда таклиф қилмоқдалар. Бу эса ўтган ҳафтадаги нархлардан ўртача 19% арзон демакдир. Айни пайтда сабзи нархлари бир ҳафта ичида 44% арзонлаб, шу кунларда 18-28 руб/кг ($0,24-0,37/кг) оралиғида сотилмоқда.

Бозордаги асосий савдогарларнинг фикрича, бундай ҳолатнинг сабаби ушбу экинларнинг эртапишар навлари экиладиган майдонлар кескин кўпайган. Шу сабабли, бугунги кунда бозорда маҳаллий илдизмевали ўсимликлар бўйича улкан таклиф юзага келди. Баҳор бошларида ушбу сегментда жуда катта талаб пайдо бўлганлиги, нархлар эса кун сайин кўтарилиб кетгани боис, кўпчилик мўмай даромад илинжида сабзи ва лавлаги экиладиган майдонларини кўпайтирди. Баъзилар эса бу сабзавотларни биринчи марта экишга қарор қилди.

Қайд этиш жоизки, РФ бозорларида сабзи нархлари ўтган йилги даражадан ўртача 10%га пасайиб кетди.  Шу билан бирга, лавлаги нархлари ўтган йил июль ойидаги нархлардан 1,7 баравар юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бироқ, кўплаб деҳқонларнинг фикрига кўра, ушбу сегментда нархлар янада пасайиши мумкин, чунки бугунги кунда таклиф талабдан анчагина кўпайиб кетган.

Сообщение Россия бозорида лавлаги ва сабзи нархлари кескин тушиб кетмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bozorida-lavlagi-va-sabzi-narkhlari-keskin-tushib-ketmoqda/feed/ 0
Тожикистонда сабзи нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-sabzi-narkhi-rekord-darazhada-yuqoriligicha-qolmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-sabzi-narkhi-rekord-darazhada-yuqoriligicha-qolmoqda/#respond Tue, 06 Jul 2021 09:52:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80703 Тожикистоннинг деҳқон ва жамоат хўжаликларида жорий йилнинг 25 июнь ҳолатига кўра 53,1 минг тонна сабзи йиғиб олинди. Ушбу маълумотни Avesta.Tj.co мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳаволасига асосланиб келтирмоқда. Сабзининг янги ҳосили йиғиб олинаётганига қарамай, ушбу сабзавот нарх бўйича барча рекордларни янгилашда давом этмоқда. Бир килограмм сабзи 8 дан 12 сомонийгача (0,70...

Сообщение Тожикистонда сабзи нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистоннинг деҳқон ва жамоат хўжаликларида жорий йилнинг 25 июнь ҳолатига кўра 53,1 минг тонна сабзи йиғиб олинди. Ушбу маълумотни Avesta.Tj.co мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳаволасига асосланиб келтирмоқда.

Сабзининг янги ҳосили йиғиб олинаётганига қарамай, ушбу сабзавот нарх бўйича барча рекордларни янгилашда давом этмоқда. Бир килограмм сабзи 8 дан 12 сомонийгача (0,70 – 1,05 доллар) сотиляпти.

Истеъмолчилар янги ҳосил пештахталарда пайдо бўлиши билан сабзи нархи пасаяди, деб умид қилишган эди. Аммо бундай бўлмади, сабзи ҳали ҳам қиммат.

Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилнинг август ойи охирига келиб, сабзи ҳосили 71 547 тоннани ташкил этди, аммо бу август ойининг охирига тўғри келади. Ҳозир бу кўрсаткич 53,1 минг тоннани ташкил этмоқда ва август ойи охирига келиб,  ўтган йилги даражага етиши мумкин. Нарх тушадими-йўқми, ушбу савол очиқлигича қолмоқда.

Aгар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқа сабзавотларни етиштириш бўйича операцион маълумотларига қайтадиган бўлсак, унда 25 июнга қадар жами 598 минг 79 тонна ҳосил йиғилган.

Хусусан, 377 минг 889 тонна пиёз, 27,1 минг тонна карам, қарийб 55,5 минг тонна помидор, 53 минг 854 тонна бодринг, 53 минг 92 тонна сабзи ва 30 минг 646 тонна бошқа сабзавот турлари йиғиб олинди.

Картошка хусусида тўхталадиган бўлсак, 25 июнга қадар мамлакатнинг деҳқон ва жамоат хўжаликларида 116 минг 675 тонна картошка ҳосили йиғилган.

Сообщение Тожикистонда сабзи нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-sabzi-narkhi-rekord-darazhada-yuqoriligicha-qolmoqda/feed/ 0