Грузия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 07 Apr 2022 17:36:50 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Грузия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Грузияда сабзавот маҳсулотлари нарх ўсиши бўйича етакчилигича қолмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-sabzavot-mahsulotlari-narkh-osishi-boyicha-etakchiligicha-qolmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-sabzavot-mahsulotlari-narkh-osishi-boyicha-etakchiligicha-qolmoqda/#respond Fri, 08 Apr 2022 03:00:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102922 Грузияда, мана, икки ойдирки, нархлар ўсиши бўйича сабзавотлар биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг ошишига асосий сабаблар –  мавсумий омиллар ва маҳаллий маҳсулот етиштиришнинг етарли эмаслигидир. Шу боис, кузнинг иккинчи ярмидан бошлаб, мамлакат деярли бутунлай хориждан сабзавот импорт қилишга ўтади. Бу ҳақида Business Грузия сайти ёзмоқда. Қишлоқ хўжалиги бўйича...

Сообщение Грузияда сабзавот маҳсулотлари нарх ўсиши бўйича етакчилигича қолмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузияда, мана, икки ойдирки, нархлар ўсиши бўйича сабзавотлар биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг ошишига асосий сабаблар –  мавсумий омиллар ва маҳаллий маҳсулот етиштиришнинг етарли эмаслигидир. Шу боис, кузнинг иккинчи ярмидан бошлаб, мамлакат деярли бутунлай хориждан сабзавот импорт қилишга ўтади. Бу ҳақида Business Грузия сайти ёзмоқда.

Қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис Паата Арошидзенинг сўзларига кўра, баҳорда сабзавотлар қимматлашади, чунки, маҳаллий захиралар тугаб, деярли 100% маҳсулот импорт қилинади. Ва бу баҳор охирига қадар маҳаллий маҳсулотларни мавсумий етказиб бериш бошлангунича давом этади.

«Лари курси пасаймоқда, табиийки, нархлар ўсиб бормоқда ва бу инфляцияда ўз ифодасини топяпти.  Маҳаллий сабзавотлар шу қадар камки, улар талабни қисман қоплайди, ҳатто майдан октябрга қадар, холос. Ҳозир импорт қилинадиган сабзавотлар ҳам қимматлашмоқда, чунки, логистика қиммат”, дейди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий маҳсулот етиштиришни ривожлантириш қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш муаммоларини тубдан ҳал этишни тақозо қилади.

Сообщение Грузияда сабзавот маҳсулотлари нарх ўсиши бўйича етакчилигича қолмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-sabzavot-mahsulotlari-narkh-osishi-boyicha-etakchiligicha-qolmoqda/feed/ 0
Олти мамлакат темир йўллари раҳбарлари иштирокида мультимодал йўналишни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olti-mamlakat-temir-yollari-rahbarlari-ishtirokida-multimodal-yonalishni-rivozhlantirish-masalasi-muhokama-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olti-mamlakat-temir-yollari-rahbarlari-ishtirokida-multimodal-yonalishni-rivozhlantirish-masalasi-muhokama-qilindi/#respond Mon, 21 Mar 2022 04:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101873 Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия темир йўллари раҳбарларининг икки кунлик йиғилишида “Осиё Тинч океани давлатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа» халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар халқаро мультимодал йўналиш бўйича узлуксиз юк ташувни ташкил этиш...

Сообщение Олти мамлакат темир йўллари раҳбарлари иштирокида мультимодал йўналишни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия темир йўллари раҳбарларининг икки кунлик йиғилишида “Осиё Тинч океани давлатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа» халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар халқаро мультимодал йўналиш бўйича узлуксиз юк ташувни ташкил этиш ва қўшимча юк ҳажмларини жалб этишни мақсад қилган. Тадбирда фитинг платформаларини ўз вақтида етказиб бериш ва тариф ставкаларини белгилаш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар берди.

2019 йилнинг 19-20 декабрь кунлари беш давлат – Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарларининг илк учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясида эслатилди. Учрашув якунида томонлар якуний баённомани имзолаган эди.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон Туркия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор

Темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг  иштирокчилар сафига Туркия давлати ҳам қўшилган иккинчи йиғилиши 2020 йилнинг 23 октябрида, учинчи йиғилиши эса 2021 йилнинг 17 декабрида бўлиб ўтган.

Сообщение Олти мамлакат темир йўллари раҳбарлари иштирокида мультимодал йўналишни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olti-mamlakat-temir-yollari-rahbarlari-ishtirokida-multimodal-yonalishni-rivozhlantirish-masalasi-muhokama-qilindi/feed/ 0
Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyadagi-ilk-vertikal-fermaga-virtual-sayohat-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyadagi-ilk-vertikal-fermaga-virtual-sayohat-video/#respond Mon, 14 Mar 2022 08:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101396 Грузия ошхонаси бой таъми ва хилма-хил вегетарианча таомлари билан машҳур. Кўкатлардан тайёрланадиган салат эса “must-have” ҳисобланади ва ҳар қандай грузин байрамининг безагидир. Одатий кашнич, майданоз ва шивитдан ташқари, салатга райҳон ўзгача таъм беради. Аммо Грузиядаги қиш фаслида ушбу кўкатни етиштириш у қадар осон эмас ва бу жуда қимматга тушади, чунки,...

Сообщение Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузия ошхонаси бой таъми ва хилма-хил вегетарианча таомлари билан машҳур. Кўкатлардан тайёрланадиган салат эса “must-have” ҳисобланади ва ҳар қандай грузин байрамининг безагидир. Одатий кашнич, майданоз ва шивитдан ташқари, салатга райҳон ўзгача таъм беради. Аммо Грузиядаги қиш фаслида ушбу кўкатни етиштириш у қадар осон эмас ва бу жуда қимматга тушади, чунки, райҳон ўсиши учун Цельсий бўйича камида +20 даража ҳарорат зарур. Бундан ташқари, райҳон бошқа кўкатлар каби тез бузилади.

Тбилисидаги ресторан ва меҳмонхоналар учун кўкатлар ассортименти, уларнинг сархиллиги ва тозалигини таъминлаш масаласига Грузиядаги биринчи вертикал ферма – Тбилисининг қоқ марказидаги Cаfé Stambaда жойлашган Space Farms ечим топмоқда.

EastFruit жамоаси вертикал фермага ташриф буюрди. Сизни ҳам ушбу яшил оламга виртуал саёҳат қилишга чорлаймиз, марҳамат, гўзаллик ва ёруғликдан баҳраманд бўлинг, энг замонавий агротехнологиялар билан яқиндан танишинг. Видео остида эса Space Farms  асосчиларининг бизнес модели ва режалари тафсилотини топасиз.

Space Farms фаолият бошлаганига икки йилдан ошди. Ферма 155 квадрат метр майдонда ҳар ой 500 килограммга яқин салат, кўкатлар, микрогрин ва истеъмол учун мўлжалланган гуллар – жами 15 турга яқин маҳсулот етиштиради.  Айтганча, бу тахминан гектарига 400 тонна кўкат ҳосилига тўғри келади. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, «вертикал экинлар» ҳақида сўз борганида гектарига ҳосил олиш кўрсаткичини қўллаш у қадар тўғри эмас.

Ўта сархил Грузия райҳони ва мамлакатнинг бошқа жойларидан харид қилиб бўлмайдиган бошқа кўкатларни йил бўйи Cаfé Stambaдан топиш мумкин. Энг қизиғи, фермадан истеъмолчи столигача бўлган масофа 10 метрдан ошмайди.

Ўсимликлар гидропоника усулида етиштирилади, бу эса сув ва ўғитларни тежайди. Ушбу фермадаги айланма тизим туфайли анъанавий гидропоника усулидаги иссиқхонага нисбатан сувни 85% гача тежашга эришиш мумкин. Тўлиқ назорат қилинадиган муҳит пестицидлардан фойдаланишдан буткул воз кечиш имконини беради. Space Farms ойига тахминан 3 тонна сув ва 7500-9500 кВт электр энергиясини сарфлайди. Шу билан бирга, бинони совутиш зарурати туфайли ёзда харажатлар қишга нисбатан юқори бўлади.

Айтилганларнинг барига қўшимча равишда вертикал ферма интерьери жуда ноодатий ва футуристик кўриниш касб этганлигини ҳам эътироф этиш жоиз. Табиийки, бу қўшимча мижозларни жалб қилади.  Аксарият кишилар кўп қаватли токчаларда барқ уриб турган ўсимликлар фонида суратга тушиш учун бу ерга келишади.

Лойиҳа муаллифи – Туся Гарибашвили ўз тажрибасини «Space Farms Spots» мини-фермаларини ишлаб чиқаришга йўналтирди. Уларда ҳар ой атиги икки квадрат метрда тахминан 25 кг кўкат ва салатлар етиштириши мумкин, шу билан бирга, харажатлар минималдир – кунига 10-15 кВт электр энергияси ва ойига тахминан 100 литр сув. Бундай фермага бир киши хизмат кўрсатиши мумкин.

«Space Farms Spots»га меҳмонхоналар, ресторанлар ва йирик супермаркетлар аллақачон қизиқиш билдирмоқда.  Шунингдек, мини-ферма «вертикал бизнес»ни ривожлантирмоқчи бўлган, лекин, ҳали жиддий сармоя киритишга журъат эта олмаётганлар учун жуда қизиқарли лойиҳадир. «Space Farms Spots» билан ишлаш орқали бизнеснинг ушбу йўналишига катта сармоя киритишдан аввал унинг қанчалик қизиқарли юмуш эканини тушуниб олиш мумкин бўлади. «Space Farms Spots» эълон қилган нарх – 15 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ускунани лизинг орқали молиялаштириш имконияти ҳам таклиф қилинган. Space Farms ҳисоб-китобларига кўра, маблағ тахминан 5 йил ичида тўланади.

Туся Гарибашвилининг айтишича, 2022 йил апрелдан бошлаб, Space Farms Café Stambaнинг мулкига айланади ва шунга монанд барча маҳсулотлар фақат Cаfé Stamba эгалари тармоғи – Аdjara Groupга етказиб берилади.

Туся Гарибашвили «Space Farms Spots» мини-фермаларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратишни ва ускуна харид қилган мижозлар учун агротехник ёрдам кўрсатишни мақсад қилган.  «Space Farms Spots» ускуналари савдоси тўлиқ экспортга, биринчи навбатда, қўшни мамлакатларга йўналтирилади.

EastFruit лойиҳаси, ФАО ва ЕТТБ Туся Гарибашвилига меҳмондўстлиги ва очиқлиги, шунингдек, ўз тажрибасини бошқа мамлакатлардаги ишлаб чиқарувчилар билан баҳам кўриш истаги учун миннатдорлик билдиради.  Ва тадбиркорга янги истиқболли йўналишни ривожлантиришда муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади!

Сообщение Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyadagi-ilk-vertikal-fermaga-virtual-sayohat-video/feed/ 0
Грузия Россияга голубика етказиб беришда Сербияни ортда қолдириб, энг йирик экспортёрлар бешлигидан жой олди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rossiyaga-golubika-etkazib-berishda-serbiyani-ortda-qoldirib-eng-yirik-eksportyorlar-beshligidan-zhoy-oldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rossiyaga-golubika-etkazib-berishda-serbiyani-ortda-qoldirib-eng-yirik-eksportyorlar-beshligidan-zhoy-oldi/#respond Tue, 15 Feb 2022 04:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99919 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Россия голубика импортини жисмоний жиҳатдан 21 фоизга оширди. Россияга голубика импорти ҳажми биринчи бор 10 минг тоннадан ошиб, 10,7 минг тоннага етди. Шуни қайд этиш жоизки, бир йил аввалги каби Грузия Россияга голубика  экспортини бошқа етказиб берувчи мамлакатларга нисбатан кўпроқ оширди, бунинг натижасида, ушбу...

Сообщение Грузия Россияга голубика етказиб беришда Сербияни ортда қолдириб, энг йирик экспортёрлар бешлигидан жой олди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Россия голубика импортини жисмоний жиҳатдан 21 фоизга оширди. Россияга голубика импорти ҳажми биринчи бор 10 минг тоннадан ошиб, 10,7 минг тоннага етди.

Шуни қайд этиш жоизки, бир йил аввалги каби Грузия Россияга голубика  экспортини бошқа етказиб берувчи мамлакатларга нисбатан кўпроқ оширди, бунинг натижасида, ушбу мамлакат 2021 йили биринчи марта Россия бозорига сархил голубика етказиб берувчилар бешлигига кирди. Йил давомида Грузиядан Россияга голубика  экспорти 37 фоизга ёки 230 тоннага ошиб, 2021 йилда 850 тоннага етди. Шундай қилиб, Грузиянинг Россия голубика бозоридаги улуши 8 фоизни ташкил қилди ва икки йил аввал у аранг 2 фоизга борган эди.

Бозор иштирокчиларининг фикрича, агар Россия кутилмаганда ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш бўйича янги қоидалар киритгани сабабли мавсум ноаниқ якунланмаганида Грузия 2021 йили кўпроқ голубика экспорт қилиши мумкин эди. Ўшанда кўплаб компаниялар экспортни тўхтатди, чунки, улар янги қоидалар ҳақида ишончли маълумотга эга эмас эди ва кўпчилик жиддий йўқотишлардан чўчиди.

Шунга қарамай, 2021 йилда Грузия Россияга Сербиядан кўра кўпроқ голубика етказиб бера олди ва бу билан Грузия ушбу бозорга  голубика етказиб берувчи энг йирик экспортёрлар рейтингида Сербия билан ўрин алмашди. Сербия мавсум охирида экспортни 39 фоизга қисқартирди.

Қизиғи шундаки, Грузиядан ҳам кўпроқ, Россияга голубика экспортини Зимбабве экспортёрлари оширишди. Уларнинг жўнатмалари ҳажми йил давомида 3,3 баробар ошди, бироқ, ҳозирча нисбатан паст – 115 тонна даражасида сақланиб турибди.

Перу экспортёрлари бозорда лидерлигича қолди, улар улуши Россия голубика импортининг учдан бир қисмини ташкил этди. Ушбу мамлакат голубиканинг энг йирик экспортёрлари жаҳон рейтингида ҳам етакчилигича қолди. Марокаш Россия умумий импортидаги 21 фоиз улуш билан иккинчи ўринда қолди.

Сообщение Грузия Россияга голубика етказиб беришда Сербияни ортда қолдириб, энг йирик экспортёрлар бешлигидан жой олди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rossiyaga-golubika-etkazib-berishda-serbiyani-ortda-qoldirib-eng-yirik-eksportyorlar-beshligidan-zhoy-oldi/feed/ 0
Вертикал фермалар сархил кўкат ва ароматик гиёҳларнинг халқаро савдосига нуқта қўядими? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/mualliflik-bloglari/vertikal-fermalar-sarkhil-kokat-va-aromatik-giyohlarning-khalqaro-savdosiga-nuqta-qoyadimi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/mualliflik-bloglari/vertikal-fermalar-sarkhil-kokat-va-aromatik-giyohlarning-khalqaro-savdosiga-nuqta-qoyadimi/#comments Wed, 02 Feb 2022 08:00:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98873 Бундан бир-икки йил аввал мен жуда футуристик блог ёзган эдим, у ҳозир ўша пайтдагидек ҳайратланарли эмас. Чунки, ўшанда қаламга олинганларнинг бари ҳозир мавжуд ва улар тижорат миқёсидадир. Бугун мен сархил кўкатлар ва ароматик гиёҳлар сегментида нималар содир бўлаётгани ҳақида гапириб бермоқчиман. Бу сегмент  бизнинг лойиҳаларимиз амалга оширилаётган мамлакатлар учун энг...

Сообщение Вертикал фермалар сархил кўкат ва ароматик гиёҳларнинг халқаро савдосига нуқта қўядими? появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан бир-икки йил аввал мен жуда футуристик блог ёзган эдим, у ҳозир ўша пайтдагидек ҳайратланарли эмас. Чунки, ўшанда қаламга олинганларнинг бари ҳозир мавжуд ва улар тижорат миқёсидадир.

Бугун мен сархил кўкатлар ва ароматик гиёҳлар сегментида нималар содир бўлаётгани ҳақида гапириб бермоқчиман. Бу сегмент  бизнинг лойиҳаларимиз амалга оширилаётган мамлакатлар учун энг муҳимларидан биридир.  Зеро, Грузия ҳам, Ўзбекистон ҳам жуда катта ҳажмда кўкат экспорт қилади.

Россия йилига 50 миллион доллардан ортиқ 50 минг тонна сархил кўкат импорт қилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Россия учун энг йирик кўкат етказиб берувчи ҳисобланади, Грузия эса йирик экспортёрлар қаторига кирган. Кўкат етиштириш ва унинг экспорти бўйича бизнеснинг келажаги қандай? Вертикал фермерларнинг унга қандай алоқаси бор?

Шу ўринда кичик бир чекиниш қилмоқчиман. Биз, яъни, ФАО ҳамда ЕТТБ сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқ етиштириш, уларнинг  логистикаси, маркетинги ва қайта ишлаш бўйича энг замонавий технологик инновацияларга бағишланган лойиҳани ишга туширмоқдамиз.

Ва бунда мева-сабзавот бизнесидаги хатарларни сезиларли даражада камайтирувчи ҳақиқий технологик ютуқларга эътибор қаратилади. Ва албатта, саноат учун қуйидаги долзарб вазифалардан бирини ҳал қилиш шарти билан: атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, маҳсулдорликни ошириш ва маҳсулот таннархини кескин пасайтириш, маҳсулот бой берилишини камайтириш, қазилма энергия манбаларидан фойдаланишни қисқартириш, қўл меҳнати харажатларини камайтириш, маҳсулот сифатини ошириш ва ҳоказо.

Энг илғор технологиялардан бири ва албатта, тренддагиси бу вертикал фермалардир.  Албатта, ҳозир бу тренд атрофида жуда кўп шов-шувлар юрганлигини яхши биламиз. Шуниси аниқки, вертикал хўжаликларда маҳсулот етиштиришнинг иқтисодий жиҳатлари ҳали ҳам оқсоқ. Бироқ, ушбу саноат ўнлаб миллиард инвестицияларни жалб қилмоқда, демак, жаҳон бўйича бу муаммоларни ҳал қилиш йўллари фаол изланмоқда. Шу боис, EastFruit халқаро жамоаси ҳам минтақамиздаги вазиятни фаол ўргана бошлади, халқаро тажрибани эса биз анчадан буён ўрганмоқдамиз.

Шундай қилиб, мен вертикал фермер хўжаликларининг камида битта бизнес-форматини кўрмоқдаман, у бугунги кунда ва ҳатто бизнинг минтақамизда ҳам  иқтисодий жиҳатдан мутлақо мақсадга мувофиқдир!

Бу яхши ресторан ёки унинг томорқасида кўкатлар ва хушбўй гиёҳлар етиштириш  форматидир. Маълумки, ресторан учун маҳсулот таннархи асосий харажат элементи эмас. Шу билан бирга, ресторанлар ўртасида рақобат даражаси ошиши фонида маҳсулот сифати рестораннинг асосий афзаллигига айланиши мумкин.

Мен ўз вертикал фермасига эга бўлган эски Тбилиси марказидаги «Стамба» ресторани салатларидан татиб кўрдим. Кўкатлар дастурхонга тортилишидан бир неча дақиқа аввал узиб олинган. Ва улар ҳақиқатан ҳам жуда мазали эди!  Бундан ташқари, ушбу вертикал фермада кўкатларнинг катта ассортименти етиштирилади, бундай хилма-хилликни бозордан тополмайсиз, чунки, уларни бошқа ҳеч ким етиштирмайди. Ишлаб чиқарувчилар ўз ошпазлари билан рецептлари учун энг мазали кўкатларни топишга муваффақ бўлишган ва бу тажрибалар доимий давом этади. Бундай услубда ишлаш ниҳоятда қулай ва жуда самарали. Пестицидлардан умуман фойдаланмаслик ҳам ўз соғлиғини қадрлайдиган мижозлар учун яна бир афзалликдир.

Иккинчи кутилмаган жиҳат – бу вертикал фермер хўжалигининг жуда чиройли эканлиги!  Ҳа, бу интерьер учун ажойиб безак вазифасини ўтай олади. Кўпчилик «Стабма»га  бинафша-пуштиранг кўкатлар гуркираб турган фермани суратга олиш учун келади.

Қизиғи шундаки, Грузиядаги бошқа ресторанлар ҳам ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида шундай ихчам ечимларни сотиб олиш имконияти билан қизиқишмоқда. Грузиянинг Space Farms компанияси асосчиси Туся Гарибашвили ресторан ва супермаркетлар учун автоматлаштирилган вертикал ферманинг прототипини ишлаб чиқди. Унинг сўзларига кўра, икки метр квадрат жойдан ойига 25 килограммгача сархил кўкатлар ва хушбўй гиёҳлар ҳосилини йиғиб олиш мумкин.

Албатта, бу фақат бошланиши ва илк қадамлар. Бизга маълумки, кўплаб супермаркетлар тармоғи ўз вертикал фермаларини яратиб, уни савдо залларига, ташқи фасадга жойлаштириш ёки ҳамкор лойиҳаларга сармоя киритиш устида ишламоқда (жаҳондаги энг йирик супермаркетлар тармоғи Walmartнинг 400 миллион долларлик сармояси ҳақидаги материалга қаранг). Улар шу ернинг ўзида етиштирилган кўкатлар ҳар доим юзлаб ёки минглаб километр узоқликдан олиб келинганидан кўра сархил ва мазали бўлишини яхши билишади. Бундан ташқари, бундай ташув билан боғлиқ «углерод изи» ҳақида ҳам унутмаслик керак. Сотиладиган маҳсулотларнинг ташув нархини пасайтириш ва зарарли чиқиндиларни камайтириш ҳозир жаҳондаги ҳар бир ритейлер, жумладан, бизнинг мамлакатлар супермаркетлари учун ҳам энг муҳим вазифадир.  Бу имтиёзли молиялаштиришнинг кўплаб манбаларидан фойдаланиш имконини беради ва айни имконият ритейл-бизнес ривожидаги муҳим афзалликдир.

Бундан ташқари, сиз яна бир қизиқарли тенденцияни сездингизми-йўқми, билмайман – кўплаб йирик мева-сабзавот компаниялари авиаташувдан бутунлай воз кеча бошлади! Эслатиб ўтаман, кўкатлар ва ароматик гиёҳлар, одатда, фақат шу тарзда ташилади, чунки, улар қиммат ва тез бузиладиган маҳсулотдир.  Бу эса келгуси беш йил ичида кўкатлар экспорти, ҳатто шу сабабдан ҳам кескин қисқаришини англатади. Агар бунга истеъмолчини янада мазали кўкатлар ва уларнинг кенг ассортиментига ўргатадиган вертикал фермер хўжаликлари ривожини ҳам қўшсак, менимча, сархил кўкатларнинг халқаро савдосига нуқта қўйишга тўғри келади.

Айтганча, сўзларим тасдиғи сифатида шуни айтишим жоизки, сархил кўкатлар халқаро савдоси  пасая бошлади. Менимча, 2021 йил кетма-кет тўртинчи йил бўлдики, кўкатлар экспорти, ҳатто қиймат жиҳатидан ҳам пасайди. Модомики, шундай экан, балки Ўзбекистон ва Грузия бошқа имкониятларни излай бошлаши керакдир, чунки, вертикал фермер хўжаликларини ривожлантириш тенденцияси Россияда ҳам мавжуд ва у тобора кучайиб бормоқда.

Хулоса сифатида шуни айтмоқчиманки, жаҳондаги сархил кўкатлар ва ароматик гиёҳларнинг энг йирик экспортёрлари Италия, Нидерландия, Хитой, Эфиопия ва Мексикадир. Минтақамиз мамлакатлари орасида Ўзбекистон жаҳондаги энг йирик йигирмата экспортёрлар қаторидан жой олган. Жаҳон миқёсида сархил кўкатларнинг халқаро савдоси 3 миллиард долларни ташкил этади. Ўн йилдан кейин эса ушбу савдо ҳажми минимал даражага тушиши эҳтимоли баланд.

Сообщение Вертикал фермалар сархил кўкат ва ароматик гиёҳларнинг халқаро савдосига нуқта қўядими? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/mualliflik-bloglari/vertikal-fermalar-sarkhil-kokat-va-aromatik-giyohlarning-khalqaro-savdosiga-nuqta-qoyadimi/feed/ 1
Грузияда пекан ёнғоғини етиштириш: тарихи, истиқболи, технологиялар, нархлар, навлар ва жаҳон тажрибаси (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-pekan-yonqoqini-etishtirish-tarikhi-istiqboli-tekhnologiyalar-narkhlar-navlar-va-zhahon-tazhribasi-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-pekan-yonqoqini-etishtirish-tarikhi-istiqboli-tekhnologiyalar-narkhlar-navlar-va-zhahon-tazhribasi-video/#respond Tue, 25 Jan 2022 09:00:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98177 EastFruit халқаро жамоаси анъанавий равишда кичик фермерларга яхши даромад келтирувчи нишали экинлар, шунингдек, ёнғоқ бозорига алоҳида эътибор қаратмоқда. Пекан ёнғоғи – бу «иккиси бирда» –  минтақанинг баъзи мамлакатларида муваффақиятли ўстириш мумкин бўлган нишали экиндир. У ҳатто кичик фермерларга ҳам жуда яхши даромад келтиради. Албатта, пекан ёнғоғини етиштириш ва қайта ишлаш...

Сообщение Грузияда пекан ёнғоғини етиштириш: тарихи, истиқболи, технологиялар, нархлар, навлар ва жаҳон тажрибаси (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit халқаро жамоаси анъанавий равишда кичик фермерларга яхши даромад келтирувчи нишали экинлар, шунингдек, ёнғоқ бозорига алоҳида эътибор қаратмоқда. Пекан ёнғоғи – бу «иккиси бирда» –  минтақанинг баъзи мамлакатларида муваффақиятли ўстириш мумкин бўлган нишали экиндир. У ҳатто кичик фермерларга ҳам жуда яхши даромад келтиради. Албатта, пекан ёнғоғини етиштириш ва қайта ишлаш бизнесида кўпгина нюанслар бор, биз мутахассисларимиз ёрдамида улар ҳақида сўз юритишга ҳаракат қиламиз.

Наҳотки, Грузияда пекан етиштирилади?

Ҳа, жаҳондаги энг машҳур ёнғоқ турлари – бодом, ёнғоқ, фундук ва пистадан ташқари Грузияда «Америка ёнғоғи» деб аталмиш пекан ҳам етиштирилади. У дастлаб Грузияга ёғоч олинадиган экин сифатида келтирилган, аммо энди маълум бўлишича, европалик фундук импортёрлари ҳам Грузия пеканига қизиқиш билдирмоқда. Мамлакатда ҳали тижорат плантациялари мавжуд эмас, аммо ушбу турдаги ёнғоқ ҳосили аллақачон йиғиб олинмоқда ва у анъанавий бозорлар, хусусан, Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамда Хитойга экспорт қилиш учун тайёрланяпти.

Пекан қандай ёнғоқ ва унинг афзаллиги нимада?

Визуал хусусиятларига кўра, пекан грек ёнғоғига ўхшаш, аммо ёғлироқ. Пекан тарикибида кўп миқдордаги монотўйинмаган ёғлар (Омега-9), хусусан, олеин кислотаси мавжуд бўлиб, у қондаги зарарли холестерин миқдорини камайтириш ва фойдалисини кўпайтиришга ёрдам беради. Пекан пазандаликда кенг қўлланади, ширинликларга, шунингдек, балиқли, қўзиқоринли ва ҳатто сутли таомларга ҳам қўшилади. Бундан ташқари, ушбу турдаги ёнғоқ газак сифатида (қовурилган ёки хом ҳолатида) машҳур бўлиб, уни салатларга қўшиш ёки бошқа ёнғоқ турлари ва қуруқ мевалар билан аралаштириб истеъмол қилиш мумкин.

Пекан етиштириш ва унинг экспортида қайси давлатлар етакчи?

Пеканнинг ватани – Шимолий Америка. Шу сабабли, ҳозирги вақтда икки давлат жаҳон бўйлаб ушбу ёнғоқнинг етиштирилишига бошчилик қилмоқда. Мексика жаҳондаги жами пеканнинг қарийб 49 фоизини, АҚШ эса 41 фоизини таъминлайди. Қолган 8%и Жанубий Африка (6%), Бразилия (1%) ва Австралия (1%) ҳиссасига тўғри келади.

Шуни қайд этиш жоизки, пеканнинг жаҳон бўйича майдони ва уни етиштириш бошқа ёнғоқ турларига нисбатан анча кам. 2020/21 йилги мавсумда пўстлоқли пеканни глобал миқёсда  етиштириш атиги 166,4 минг тоннани ёки бошқа ёнғоқ турларини етиштиришнинг қарийб 3 фоизини ташкил этди. Шунга қарамай, жаҳонда пекан етиштириш бошқа ёнғоқ турларига нисбатан тез ўсиб бормоқда. Нисбий ҳосилдорликнинг ўсиш суръатлари бўйича фақат макадамия ва грек ёнғоғи пекандан устун туради.  Сўнгги 10 йил ичида жаҳон бўйича пекан етиштириш ҳар йили ўртача 7,4 минг тоннага ошмоқда.

Табиийки, пеканнинг асосий экспортёрлари Мексика ва АҚШ, шунингдек, асосан, пўстлоқсиз пекан етказиб берувчи Жанубий Африка ҳисобланади. Мексика пеканининг энг йирик импортёри АҚШ бўлса, АҚШда етиштирилган пекан мағзининг энг йирик харидорлари Европа Иттифоқи ва Буюк Британиядир. Ушбу давлатлар ҳиссаси экспорт жўнатмаларининг 51%ига тўғри келади. Шунингдек, Канада 2019 йили АҚШдан экспорт қилинадиган жами пеканнинг 8%ини импорт қилган. АҚШ жуда катта ички бозорга эга бўлганлиги сабаб, бу мамлакатда етиштириладиган пеканнинг 70%дан ортиғи шу ернинг ўзида истеъмол қилинади. Айни пайтда пўстлоқли пеканнинг муҳим импортёрларидан бири  Хитой.

2018 йилнинг июлига қадар Хитой 30 фоиздан ортиқ ҳажмдаги улуш билан АҚШ пеканининг энг йирик импортёри бўлган.

2006 йилдан АҚШнинг Хитойга пекан экспорти орта бошлади ва 2012/13 йилги мавсумда мазкур мамлакатга пўстлоқли пекан экспорти деярли 37 минг тоннага етди. Бироқ, 2018 йилда бошланган АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушлари натижасида АҚШдан Хитойга пекан жўнатмалари учун 47 фоизлик импорт божи ундирилгани бу бизнесни даромадсиз юмушга айлантирди. Шундай қилиб, Қўшма Штатларнинг энг йирик савдо шериги АҚШдан ушбу турдаги ёнғоқ экспорти таркибида 6% дан кам улушга эга бўлган энг кичик импортёрлардан бирига айланди. Зеро, Хитой 2018/19 йилги мавсумда пекан импортини 80 фоиздан кўпроққа қисқартирди.

Гарчи, кейинчалик Хитойга етказиб беришдаги тўсиқлар қисман олиб ташланган бўлса-да, талабнинг энг катта ўсиши Европа Иттифоқи мамлакатларида кузатилмоқда. Бу ерда пекан мағзи улгуржи сотувда бир кг учун 8 дан 12 еврогача ўзгариб турадиган энг жозибадор нархлардир.

Грузияда пеканни қайси ҳудудларда етиштириш мумкин ва у инвесторлар учун нимаси билан қизиқ?

Турли ёнғоқларни етиштириш ва экспорт қилиш бўйича салмоқли тажрибага эга бўлган Грузия  пекан етиштиришни тижоратлаштириш бўйича эндигина илк қадамларни ташлай бошлади. Мамлакат ҳам Европа Иттифоқи, ҳам Хитой билан эркин савдо келишувлари асосида муваффақиятли алоқа қилаётганини ҳисобга олсак, ушбу соҳани ривожлантириш қизиқарли ва истиқболли бўлиши мумкин.

Пекан Грузияда ХХ аср бошидан бери ўсади. Қора денгиз соҳилида 100 йиллик дарахтларни учратиш мумкин, чунки, пекан дарахти 300 йилгача яшаш хусусиятига эга. Мослаштирилган пекан навларини танлаш Грузияда 1950-70 йилларда бошланган ва 2000 йиллар бошида пекан бўйича илмий-амалий ишларнинг иккинчи босқичига киришилди. Ушбу турдаги ёнғоқ кеч, 10-15 ёшда мева бериши сабабли, бу ишнинг натижалари энди кўзга кўрина бошлади.

Пеканнинг Грузиядаги асосий тарқалиш майдони Қора денгиз соҳиллари –  Абаша, Хоби, Самтредия, Кобулети, шунингдек, Шарқий Грузиянинг Лагодехи туманларидир.  Бу ҳудудлар узоқ вегетация даври билан ажралиб туради ва ёнғоқнинг ҳосилдорлиги бир дарахтдан 50-60 кг гача етиши мумкин. Шу сабабли, пеканни тижорат мақсадида ушбу ҳудудларда етиштириш тавсия этилади. Бироқ, Грузиянинг бошқа субтропик микрозоналарида ҳам пеканни ўрганиш ва синаб кўриш мумкин.

Грузия Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот марказининг мевачилик илмий-тадқиқот департаменти бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Звиад Бобокашвилининг таъкидлашича, ёнғоқнинг бу турини тижорат мақсадида етиштириш асосларидан бири пайвандланган пекан кўчатларини навли етиштиришни ташкил этишдир. Айни пайтда Грузияда пайвандланган пекан кўчатлари етиштирилмаяпти, аммо бундай амалий тажриба мамлакатда мавжуд.

Грузияда пеканни тижорат асосида етиштириш истиқболлари борми ва уни қандай амалга ошириш мумкин?

«Бу босқичда маҳсулотни нафақат қандай етиштиришни, балки нима ишлаб чиқаришни ҳам тушуниш муҳимдир», дейди Звиад Бобокашвили. “Пекан ўзаро чангланадиган экин ҳисобланади, шунинг учун мос навларнинг юқори маҳсулдор адаптив жуфтларини танлаш зарур, бу Грузияда тижорат ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг асосий шарти ҳисобланади”, дейди доктор Бобокашвили.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, биринчи босқичда АҚШда сўнгги 20 йил давомида селекция йўли билан олинган «Вичита», «Поуни», «Навахо» ва бошқа навларни жорий этиш ҳамда синовдан ўтказиш мақсадга мувофиқдир.  Шундан сўнг Грузияда пекан етиштириш ва кўпайтиришни бошлаш мумкин.

Шунингдек, Техас штати (АҚШ) ва Жанубий Африкада интенсив боғларга экилган пекан етиштиришнинг жуда қизиқарли тажрибаси мавжуд. Юқори зичликда пекан экиш тижорат ҳосилдорлиги муаммосини бартараф этишга ёрдам беради, шунингдек, дарахт баландлигини назорат қилувчи контурли кесиш техникасидан фойдаланиш мумкин.

Зеро, 12х12 м ёки 15 Х 15 м ўлчамдаги анъанавий экиш схемаси билан пекан дарахти, одатда, баландлиги 30-35 метрга етади. Шуни қайд этиш жоизки, бошқа томондан, пеканнинг бу хусусияти ҳосилга патоген юкламани камайтиради – баъзи зараркунандалар дарахтнинг тепасига етиб бора олмайди ва ҳосилга зарар етказолмайди.

“Пекан Грузия учун нисбатан янги экин бўлгани ва мамлакатда концентрланган саноат экинлари мавжуд бўлмагани боис, кўп миқдорда патогенлар аниқланмаган. Бу уларни муваффақиятли назорат қилиш мумкинлигини англатади», дейди жаноб Бобокашвили Грузияда пекан етиштиришнинг афзалликларини тушунтирар экан. Бундан ташқари, баланд пекан дарахтларига керакли суюқликни пуркаш мумкин бўлган махсус қурилмалар мавжуд.

Грузия фермерлари учун пеканнинг афзаллиги ва камчилиги нимада?

Пекан етиштиришни ривожлантиришнинг асосий чекловчи омили нисбатан паст ҳосилдорлик – гектарига 1,5-2,0 тонна ва тўлиқ мевага киришга қадар бўлган узоқ вақт, яъни анъанавий экиш усулида 12-14 йилдан сўнг ҳосил олиш мумкинлигидир. Бу фундук, ёнғоқ, бодом ёки писта билан солиштирилганда пеканнинг сармоявий жозибадорлиги камроқ эканини англатади. Шу билан бирга, бу экинни Грузиянинг иқлим шароитига мослаштириш ва уни қайта ишлаш бўйича ижобий тажриба мавжуд.  Қолаверса, пекан мағзининг ҳосилдорлиги грек ёнғоғиникидан юқори ва 55-58%га етади.

Грузияда пекан ҳосили ноябрдан декабрь ойи охирига қадар йиғиб олинади. Фермерларнинг прогнозларига кўра, ҳозирги вақтда Грузиянинг ишлаб чиқариш салоҳияти йилига ушбу қимматбаҳо ёнғоқни 150 тонна миқдорида етиштиришга етади. Бироқ, Грузияда пекан саноат усулида етиштирилмагани сабаб, экспорт учун мақбул нав градацияси ҳам мавжуд эмас, бу экспорт нархига салбий таъсир қилади.

Пеканга қандай ишлов берилади ва у қай тарзда қуритилади, майдаланади ва сақланади?

Ҳосил йиғиб олингач, пекан хона ҳароратида қуритилиб, калибрланади. Энг катта калибр – диаметри 23 мм дан ортиқ ҳажмга эга ёнғоқдир. Таркибида 6% намлик бўлса, пекан қуруқ ҳисобланади. Калибрлангандан сўнг ёнғоқ музлатгичда мусбат ҳароратда сақланиши керак, чунки, ёнғоқ таркибида ёғ миқдори юқори бўлгани учун сифати тез бузилади.

Пеканнинг пўстлоғи грек ёнғоғиникига қараганда қаттиқроқ. Айни дамда мамлакатда пеканни чақиш билан шуғулланувчи ягона ташкилот – бу ёнғоқ чақиладиган махсус ускунага сармоя киритган Georgian Renaissance Group компаниясидир.

EastFruit жамоаси Грузиянинг Лагодехи муниципалитетидаги Тела қишлоғида фаолият юритаётган объектда пекан ҳосили йиғиб олиниши ва экспорт учун қайта ишланиши жараёнини ўрганди. Компания, асосан, Кахети минтақасидаги консолидаторлардан ёввойи пекан сотиб олади, уни калибрлайди, қуритади ва чақади. Чақилгандан сўнг пекан пўстлоғидан қўлда ажратилади ва мағизлари полиэтилен қопчаларга вакуум ёрдамида қадоқланади. Ушбу шаклда пекан совутгичли идишларда экспорт қилинади.

Грузия пекани учун қайси мамлакатлар истиқболли бозор бўлиши мумкин?

2020 йилда Georgian Renaissance Group пекан мағзининг биринчи партиясини Европа Иттифоқи (Польша)га экспорт қилди. Бу йил пекан учун мақсадли бозор Европа Иттифоқилигича қолмоқда, бироқ, компания пўстлоқли пекан сотиб олишга қизиққан хитойлик импортёрлар билан ҳам музокаралар олиб боряпти. Компания ҳаммуассиси Леван Болквадзенинг сўзларига кўра, ёнғоқ намуналари аллақачон Хитойга жўнатилган ва харидорлар уларнинг сифатидан мамнун. Бироқ, хитойлик харидорлар учун пеканнинг нав таркиби бир хил бўлиши мақсадга мувофиқдир, ушбу ёнғоқнинг тижорат плантациялари мавжуд бўлмаганда эса бунга эришиш қийин.

Абхазия ва Самегрелодаги кичик фермерлардан чақилмаган пеканни сотиб оладиган Россия импортёрлари орасида ҳам пеканга қизиқиш юқори. Бу йил пўстлоқли пеканнинг бир килограмми 7 лари (2,27 доллар)дан қабул қилинмоқда ва бу маҳаллий аҳолига яхши даромад келтиряпти.

Грузияда пекан етиштириш ва қайта ишлаш тажрибаси ҳамда истиқболлари ҳақида ҳикоя қилинган видеони томоша қилишингиз мумкин:

 

 

Сообщение Грузияда пекан ёнғоғини етиштириш: тарихи, истиқболи, технологиялар, нархлар, навлар ва жаҳон тажрибаси (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-pekan-yonqoqini-etishtirish-tarikhi-istiqboli-tekhnologiyalar-narkhlar-navlar-va-zhahon-tazhribasi-video/feed/ 0
Грузияда қиш мавсумининг фаворитларидан бири – мускат қовоғини етиштиришнинг юқори ҳосилдор усули https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyada-qish-mavsumining-favoritlaridan-biri-muskat-qovoqini-etishtirishning-yuqori-hosildor-usuli/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyada-qish-mavsumining-favoritlaridan-biri-muskat-qovoqini-etishtirishning-yuqori-hosildor-usuli/#respond Thu, 13 Jan 2022 08:00:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97345 Мускат қовоғи, одатда, кеч кузга бориб, Грузия бозорида пайдо бўлади.  Бу анъанавий қишки маҳсулот, аммо, фермерлар эртароқ етиштиришлари ҳам мумкин. Қовоқ Грузиядаги деярли ҳар бир супермаркет ва бозорда сотилади, анча арзон – бозор нархлари 0,5 – 1 лари (0,16 – 0,32 доллар) орасида ўзгариб туради.  Боғда хурмо билан бирга мускат...

Сообщение Грузияда қиш мавсумининг фаворитларидан бири – мускат қовоғини етиштиришнинг юқори ҳосилдор усули появились сначала на EastFruit.

]]>

Мускат қовоғи, одатда, кеч кузга бориб, Грузия бозорида пайдо бўлади.  Бу анъанавий қишки маҳсулот, аммо, фермерлар эртароқ етиштиришлари ҳам мумкин. Қовоқ Грузиядаги деярли ҳар бир супермаркет ва бозорда сотилади, анча арзон – бозор нархлари 0,5 – 1 лари (0,16 – 0,32 доллар) орасида ўзгариб туради.  Боғда хурмо билан бирга мускат қовоғини етиштирувчи грузиялик фермер Элизбар Кублашвили уни боғдорчиликда яхши қўшимча экин деб билади.

Бозорда биз кўрадиган мускат қовоғи нави, асосан, «Матильда» гибридидир. Кахети вилоятида яшовчи фермер Элизбар Кублашвили хурмо етиштириш учун фойдаланилган ерни қайта ишлаш усули сифатида уч йил аввал қовоқ етиштира бошлаган. Унинг сўзларига кўра, қовоқ етиштириш фойдали, гарчи, у қиммат маҳсулот ҳисобланмаса-да. Элизбар айни пайтда 3 гектар майдонда қовоқ етиштирмоқда.

EastFruit таҳлилчилари Кублашвилидан қовоқ етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришни, унинг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳақида сўрашди.

Ҳаммаси апрель ойида уруғ сотиб олиш ва иссиқхонада кўчат етиштиришдан бошланади. Май ойининг иккинчи ярмида, 20-25 кундан кейин кўчатлар қўлда ерга кўчирилади.  Ниҳолларни кўчиришдан аввал Элизбар ерни полиэтилен билан қоплайди, аммо, бошқа кўпчилик фермерлар қовоқни бундан бошқача усулда етиштиради. Элизбар эса яхши ҳосил олиш учун қўшимча куч сарфлайди. Ўсимлик томчилатиб суғориш тизими ёрдамида сув ва муҳим минераллар билан таъминланади, бу усулда бир вақтнинг ўзида қовоқ ҳам, хурмо ҳам етиштирилади. Октябрь ойи охирида деҳқонлар йиғим-теримга киришишади, бу худди экиш сингари меҳнат талаб қиладиган жараён, чунки, у ҳам қўлда амалга оширилади.

Элизбарнинг сўзларига кўра, бир гектар ерда қовоқ етиштириш таннархи тахминан 4000 лари (1295 доллар) бўлиб, экин материаллари, томчилатиб суғориш харажатлари ва ерни қоплаш учун пластикка срафланадиган маблағлар шулар жумласидандир. Бу миқдор меҳнат харажатларини ўз ичига олмайди, ишчи кучи учун сарфланадиган маблағ ҳосилга қараб фарқ қилиши мумкин. Элизбарнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар бир килограмм учун иш ҳақи 0,05 лари ($0,02)ни ташкил қилади.

Кублашвили гектарига 50 тонна ҳосил олади, бу бошқа фермерларнинг ўртача кўрсаткичидан юқори. Ўтган мавсумда у ҳосилини даланинг ўзидан  0,25 – 0,3 лари (0,08 – 0,09 доллар)га сотган эди. Жорий мавсумда нарх ошишини кутгани учун ҳосилни қишгача сақлаб турди. Афсуски, нархлар ҳали ҳам мавсум бошидагидек – 0,2 лари/кг (0,06 доллар). Элизбар ўтган йилги тажрибага асосланиб, нарх 0,6 – 1 лари (0,19 – 0,32 доллар)гача ошишини кутган эди.

Фермернинг сўзларига кўра, мускат қовоғини етиштириш қуйидаги афзалликларга эга: қовун-тарвузга нисбатан уни парваришлаш осон, чунки, у дурагай бўлиб, касалликларга, экстремал иқлим шароитларига чидамли. Бундан ташқари, у юқори ҳосил беради ва етарли жой бўлса, боғда етиштирилиши мумкин, агар бу боғ интенсив бўлмаса.

Қовоқ етиштириш осон, бироқ, ҳосилни сақлаш ва сотиш билан боғлиқ камчиликлар мавжуд.

Бу мавсум Кублашвили ҳосилни сақлашга қарор қилган биринчи мавсум бўлди. Қовоқни сақлаш унчалик осон эмас экан. Совутгичсиз сақлагани учун фермер ҳосилни сезиларли миқдорда бой берди.

Бу мавсумда Кублашвили «Ори Набижи» супермаркетлар тармоғига маҳсулот етказиб беради, ушбу тармоқ вақт ўтиши билан ундан бутун ҳосилни сотиб олади. Ҳозирча фермер ҳосилни сотиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмади, лекин, у қовоқ етиштиришни кўпайтириш истагида эмас, чунки, Грузияда қовоққа талаб етарлича юқори эмас, деб ҳисоблайди.

Сообщение Грузияда қиш мавсумининг фаворитларидан бири – мускат қовоғини етиштиришнинг юқори ҳосилдор усули появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyada-qish-mavsumining-favoritlaridan-biri-muskat-qovoqini-etishtirishning-yuqori-hosildor-usuli/feed/ 0
Бодрингдан қулупнайга қадар – Грузия компанияси даромадли сегментга эътибор қаратмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/bodringdan-qulupnayga-qadar-gruziya-kompaniyasi-daromadli-segmentga-etibor-qaratmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/bodringdan-qulupnayga-qadar-gruziya-kompaniyasi-daromadli-segmentga-etibor-qaratmoqda/#respond Fri, 07 Jan 2022 05:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96985 Кети Томеишвили хоним тахминан 10 йил аввал Туркиядан ўзи туғилиб-ўсган Имерети (Грузия) вилоятига қайтгач, қишлоқ хўжалиги билан фаол шуғуллана бошлади. Гап шундаки, у  оиласини боқиш учун Туркияда бир неча йил ишлаган эди. Кети Томеишвили EastFruit нашрига гапириб берганидек, йиққан капиталини иссиқхонада сабзавот етиштиришга сарфлади, чунки, тадбиркор аёл иссиқхонанинг кўп афзалликлари...

Сообщение Бодрингдан қулупнайга қадар – Грузия компанияси даромадли сегментга эътибор қаратмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Кети Томеишвили хоним тахминан 10 йил аввал Туркиядан ўзи туғилиб-ўсган Имерети (Грузия) вилоятига қайтгач, қишлоқ хўжалиги билан фаол шуғуллана бошлади. Гап шундаки, у  оиласини боқиш учун Туркияда бир неча йил ишлаган эди.

Кети Томеишвили EastFruit нашрига гапириб берганидек, йиққан капиталини иссиқхонада сабзавот етиштиришга сарфлади, чунки, тадбиркор аёл иссиқхонанинг кўп афзалликлари бор деб билади. Экстремал об-ҳаво шароитидан ҳимоя, кимёвий воситаларга бўлган камроқ эҳтиёж ва узоқ муддат сақлаш мумкин бўлган сифатли, бозор учун жозибадор маҳсулотлар етиштириш – шу афзалликлардан бир нечтаси, холос.

Кети ишни бодринг етиштиришдан бошлади, пандемия даврида эса Россия Федерациясига экспорт қилиш учун кўкатлар ўстиришга киришди. Бу етарлича қалтис ташаббус бўлса-да, Кети Россия Федерациясига кўкатлар экспорти жараёнини ишлаб чиқди ва ишончли бизнес-шериклар  топди. 2021 йил охирида эса у қулупнай етиштиришга қарор қилди. Кети қулупнайни танлагани бежиз эмас, чунки, йилнинг исталган вақтида ушбу резаворга барқарор талаб мавжуд.

Аввалроқ биз Грузия Россия Федерациясига сархил қулупнай экспорт қилишни ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга эканини ёзган эдик. Россия Федерациясида қулупнай импортининг энг юқори нуқтаси май ойига тўғри келади ва 2021 йилда у 20 минг тоннани ташкил этди.

Қуйидаги диаграммада: Россияга қулупнай импорти ҳажми, тоннада

Мартдан июнгача бўлган даврда Россия бозорига қулупнай етказиб берувчилар рўйхатида Туркия, Беларусь ва Сербия етакчилик қилади. 2021 йилнинг ушбу даврида Туркиядан қулупнай импорти улуши (миқдорий жиҳатидан) 50% дан ортиқни ташкил этди, Беларусь тахминан 20% улушни эгаллади, Сербия  улуши эса ўтган йили 12% ни ташкил қилди. Ваҳоланки, бир йил аввал Сербия улуши ҳам 20%га етган эди. Россия Федерациясининг қулупнай импорти бўйича Грузия улуши ҳозирча 1% атрофидадир.

Кети компанияни «Ванис Нобати» деб номлади, бу грузин тилидан таржима қилинганда «Вани совғаси» деган маънони англатади, чунки, маҳсулот етиштириш Имерети вилоятининг Вани қишлоғида жойлашган.  Турк тилини билганлиги Кетига Туркиядан бизнес-шерик ва маслаҳатчи –  Мустафо Аласагини топишга ёрдам берди, у «Альбион», «Монтерей» навларининг юқори сифатли кўчатларини етказиб беради. Ушбу турдаги резаворлар йирик ҳажми, юқори таъм хусусияти билан ажралиб туради, шунингдек, бу навлар юқори ҳосилдор ҳамдир. Кети мазкур навлар кўчатларини етиштиришни режалаштириб, алоҳида иссиқхона ва музлатгич қурмоқда.

Айни пайтда қулупнай 2,5 минг кв.м. иситиш тизимига эга иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Март ойидаёқ, Кети маҳаллий бозор учун 14 тоннага яқин сифатли резавор йиғиб олишни режалаштирган. Минтақада бир нечта шунга ўхшаш лойиҳалар мавжудлигига қарамай, тадбиркор аёл рақобатдан чўчимайди, чунки, у қандолатчилик дўконлари билан шартномалар имзолаб улгурди.  Шунингдек, «Ванис Нобати» маҳсулотларини грузиялик истеъмолчилар Herbias Kalata онлайн-дўконидан ҳам топишлари мумкин.

Ҳаво исиб кетганида Кети резавор етиштиришни очиқ ерга – 0,6 гектар майдонга кўчиришни ва шу тариқа мартдан ноябрга қадар узлуксиз равишда қулупнай етказиб беришни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, Кети йилига камида 50 тонна қулупнай ҳосилини йиғишни мақсад қилган ва шунда резаворлар экспорти долзарб аҳамиятга эга бўлади. Қайд этиш жоизки, Россияда март-апрель ойларида ўртача улгуржи нарх кг учун 8-8,5 долларни ташкил қилади. Аммо экспорт учун тадбиркор ҳали Global G.A.P. сертификатини олиши керак, бу эса унинг келгуси йил режалари қаторидан жой олган.

Тўғри, ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг асосий чекловчи омили Грузияда резаворлар ҳосилини йиғишда ишчи кучи етишмаслиги бўлиши мумкин. Ҳозирча бу ерда уч нафар доимий ишчи меҳнат қилмоқда ва Туркияга меҳнат миграцияси минтақада оммалашганига қарамай, Кети иссиқхонага ишга жойлаштириш шарти билан бир ходимани Грузияга қайтарди. Шуниси эътиборлики, соҳанинг келгусидаги ривожи ва шу каби лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилиши кўпроқ кишиларга ўз юртида, оиласи бағрида яшаб, ишлаш имконини беради.

 

Сообщение Бодрингдан қулупнайга қадар – Грузия компанияси даромадли сегментга эътибор қаратмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/bodringdan-qulupnayga-qadar-gruziya-kompaniyasi-daromadli-segmentga-etibor-qaratmoqda/feed/ 0
Грузияда илк онлайн бозор очилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-ilk-onlayn-bozor-ochildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-ilk-onlayn-bozor-ochildi/#respond Thu, 23 Dec 2021 06:00:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95731 Грузиядаги биринчи онлайн бозор декабрь ойида иш бошлади ва энди ҳар ким қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини воситачисиз, тўғридан-тўғри фермернинг ўзидан сотиб олиши мумкин бўлади. Ebazaar.ge – фойдаланувчиларга соғлом, экологик тоза, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчининг ўзидан осон сотиб олиш имконини берувчи Грузиядаги биринчи онлайн платформадир. “Грузияда онлайн савдо...

Сообщение Грузияда илк онлайн бозор очилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузиядаги биринчи онлайн бозор декабрь ойида иш бошлади ва энди ҳар ким қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини воситачисиз, тўғридан-тўғри фермернинг ўзидан сотиб олиши мумкин бўлади.

Ebazaar.ge – фойдаланувчиларга соғлом, экологик тоза, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчининг ўзидан осон сотиб олиш имконини берувчи Грузиядаги биринчи онлайн платформадир.

“Грузияда онлайн савдо тобора жадал тус олмоқда ва пандемия ушбу йўналиш ривожига сезиларли туртки берди. Сўнгги беш йил давомида мен Грузияда электрон тижорат ривожи йўлида ҳаракат қилдим ва шунинг учун аввалги ҳамда кейинги вазиятни солиштира оламан. Пандемиядан аввал онлайн савдо суст эди, аммо, кейин – биринчи локдаун пайтида аҳоли ҳатто минерал сувга ҳам онлайн буюртма бера бошлади», дейди ebazaar.ge ҳаммуассиси Тамар Буадзе EastFruit нашрига берган эксклюзив интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, грузиялик истеъмолчи майда харидларни онлайн шаклда амалга оширишга кўпроқ мойил – ўртача чек ҳозирча 10 долларни ташкил қилмоқда, кўпинча, электроника каби стандартлаштирилган товарлар сотиб олиняпти.  “Ўртача камтарона харидларга қарамай, шуни эътиборга олиш лозимки, Тбилисида рўйхатдан ўтган 1,1 миллион уй хўжалиги ҳар куни озиқ-овқат сотиб олади ва мева-сабзавотлар Грузия ошхонасининг ажралмас қисмидир”, дейди Буадзе хоним.

“Бизнинг платформа истеъмолчи учун ҳам, ишлаб чиқарувчи учун ҳам бир-бирига яқинлашиш имконини беради. Бу фермерлар чекловларсиз рўйхатдан ўтишлари, маҳсулотларни электрон савдо расталарига жойлаштиришлари ва уларни тўғридан-тўғри якуний истеъмолчиларга сотишлари мумкин бўлган классик marketplaceдир.

Лойиҳадан кўзланган мақсад Грузия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг замонавий технологиялар орқали янада қулайроқ харид қилинишини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий фермерларни қўллаб-қувватлашдир.

“Биз мева-сабзавотлардан ташқари, ишлаб чиқариш чекланганлиги сабабли, кўпинча, супермаркетларга етиб бора олмайдиган маҳсулотларни таклиф қиламиз. Улар мамлакатнинг турли ҳудудларида етиштирилган бўлиб, истеъмолчилар энди бундай маҳсулотларни уйга етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда сотиб олишлари мумкин», дейди Тамар Буадзе.

Жойларда фаолият юритувчи консуллар маҳсулотнинг юқори сифатини назорат қилишда ва фермерларнинг порталда рўйхатдан ўтишида кўмаклашади, шунингдек,  логистикани ташкиллаштиради.  Мижоз ҳар бир фермер учун веб-сайтда маҳсулотнинг таъми ҳақида шарҳ қолдириши мумкин.

ebazaar.ge – ўзи маҳсулот ишлаб чиқариб сотмайдиган, лекин ишлаб чиқарувчига қулай савдо хизматини таклиф қилувчи ноёб бизнес моделидир. Унга фермернинг ўзи таклифларини жойлаши, нарх белгилаши, акцияларни бошқариши ва савдо жараёнида воситачиларсиз тўлиқ иштирок этиши мумкин.

Лойиҳанинг вазифаси фермерлар ва истеъмолчиларга қулай тўлов хизмати ҳамда маҳсулот буюртма қилинган пайтдан то якуний истеъмолчига етиб боргунига қадар автоматик кузатувни таъминлашдан иборат.

Шунингдек, компания тўловнинг мослашувчан шартларини таклиф қилади, унга кўра, маблағ буюртма бериш вақтида эмас, балки уйга етказиб берилганида мижознинг ҳисобварағидан ечиб олинади ва фермернинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Минтақавий хусусиятлар ҳисобга олиниб, қолаверса, қулайлик учун нақд пулда ҳам, банк ўтказмаси орқали ҳам тўловни амалга ошириш мумкин.

Ҳозирча платформа орқали  Кахети ва Квемо Картли минтақаларида етиштирилган сархил сабзавот ва меваларни фақат Тбилисида харид қилиш мумкин. Аммо келгуси йили компания бошқа минтақалардаги йирик шаҳарлар – Кутаиси, Батумигача етказиб бериш хизматини кенгайтирмоқчи.

Сообщение Грузияда илк онлайн бозор очилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-ilk-onlayn-bozor-ochildi/feed/ 0
Грузиядан кўкат экспорти мавсуми ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан арзонроқ нархлар билан бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyadan-kokat-eksporti-mavsumi-otgan-yilning-dekabr-oyiga-nisbatan-arzonroq-narkhlar-bilan-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyadan-kokat-eksporti-mavsumi-otgan-yilning-dekabr-oyiga-nisbatan-arzonroq-narkhlar-bilan-boshlandi/#respond Tue, 14 Dec 2021 13:41:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94915 Ғарбий Грузиянинг юқори туннелларидан кўкатларни йиғиб олиш ва экспорт қилиш мавсуми бундан бир неча ҳафта аввал бошланди. 2021/22 йилги мавсум Россия ва Украина каби анъанавий экспорт бозорларидаги вазиятга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.  Маҳаллий экспортёрларнинг фикрича, ҳозир Грузия кўкатларини етказиб бериш бўйича энг йирик бозор саналмиш Россия Федерацияси кўкатларни Эрондан сотиб...

Сообщение Грузиядан кўкат экспорти мавсуми ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан арзонроқ нархлар билан бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ғарбий Грузиянинг юқори туннелларидан кўкатларни йиғиб олиш ва экспорт қилиш мавсуми бундан бир неча ҳафта аввал бошланди. 2021/22 йилги мавсум Россия ва Украина каби анъанавий экспорт бозорларидаги вазиятга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.  Маҳаллий экспортёрларнинг фикрича, ҳозир Грузия кўкатларини етказиб бериш бўйича энг йирик бозор саналмиш Россия Федерацияси кўкатларни Эрондан сотиб олмоқда. Мавсумнинг бу вақтида шиддатли рақобат Грузия маҳсулотлари нархини пасайтиряпти.

Бошланган мавсумдан фермерлар ва экспортёрлар мамнун эмас. Фермерлар нархлар ўтган йилга нисбатан арзонлашгани ҳақида гапирса, экспортёрлар сифат муаммолари ҳақида сўзламоқда. Улар EastFruit билан суҳбатда таъкидлаганидек, кўкатлар ҳозир мамлакатнинг ғарбий ҳудудларидаги ўта нам об-ҳаво шароити туфайли чиришга мойил бўлиб қолган.

Россиядан ташқари, бу мавсумда Грузия кўкатлари Қатар, Болтиқбўйи ва Болгарияда сотилади. Лекин, бу бозорларга экспорт нисбатан кечроқ – январь ойида бошланади.

Болтиқбўйи давлатларига кўкат экспорт қилувчи Geo-Green компанияси вакилининг сўзларига кўра, улар экспортни ҳали бошламади, чунки, айни пайтда Марказий Осиёдан кўкатлар ушбу йўналишдаги бозорларда Грузияникидан арзонроқ нархда сотилмоқда. Компания экспортни январь ойида – Ўзбекистоннинг нархларга салбий босими камайгач бошлашни режалаштиряпти.

Herbia Грузиядаги энг йирик кўкат етиштирувчилардан бири ва шу билан бирга, Global G.А.P. сертификатига эга ягона компания ҳисобланади. Маҳаллий савдодан ташқари, компания Болгария бозорига маҳсулот экспорт қилади. Унинг асосчиси Зураб Жанелидзенинг сўзларига кўра, экспорт ҳали бошланмаган, чунки, ҳосил ҳозирча етарли эмас.  Компания фақат ўзи етиштирган  кўкатларини экспорт қилади ва савдони январь ойида бошлашни режалаштирмоқда.

Грузия кўкатларини Қатарга етказиб берувчилардан бири Аgritouch бўлиб, унинг вакили Давид Макашвилининг сўзларига кўра, улар сўнгги уч ой ичида Қатарга кўкат экспорт қилган ва яқин келажакда маҳсулот етказиб беришни давом эттиради. Аgritouch Грузия кўкатларини Қатардаги LuLu гипермаркетлар тармоғида сотади.

Ушбу мавсум прогнозлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, фермерлар ҳам, экспортёрлар ҳам январь ойида нархлар ошишини кутишмоқда, гарчи, бу рақобатдош мамлакатлардаги вазиятга боғлиқ бўлса ҳам.  Ўзбекистон ва Эронда кўкатлар очиқ ерда етиштирилади. Шу боис, грузиялик экспортёрлар январь ойидан бошлаб, ушбу мамлакатларда ҳаво ҳарорати даражаси пасайиб, маҳсулот етиштириш ҳажми камайишига олиб келишини кутишмоқда.

EastFruitнинг нархлар мониторинги натижаларига кўра, кўкатларнинг уч тури бўйича ҳам (шивит, кашнич ва петрушка) ўртача улгуржи нарх бу ҳафта 1 кг учун 3 лари (0,96 доллар) бўлди. Аммо экспорт сифатли кўкатлар нархи 1 кг учун 4 лари (1,29 доллар)га етиши мумкин.  Ўтган йилги маълумотларга кўра, худди шу даврда шивит ва кашничнинг ўртача нархи 1 кг учун 5 лари (1,52 доллар), петрушка эса ҳозиргидан ҳам арзонроқ — 1 кг учун 2,5 лари (0,76 доллар) бўлган.

Сообщение Грузиядан кўкат экспорти мавсуми ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан арзонроқ нархлар билан бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyadan-kokat-eksporti-mavsumi-otgan-yilning-dekabr-oyiga-nisbatan-arzonroq-narkhlar-bilan-boshlandi/feed/ 0