Global G.A.P. • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 07 Feb 2022 20:08:52 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Global G.A.P. • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификатига эга хўжаликлар томонидан амалга оширилган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadan-evropa-ittifoqiga-eksport-qilingan-danakli-mevalarning-qariyb-70-foizi-globalg-a-p-sertifikatiga-ega-khozhaliklar-tomonidan-amalga-oshirilgan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadan-evropa-ittifoqiga-eksport-qilingan-danakli-mevalarning-qariyb-70-foizi-globalg-a-p-sertifikatiga-ega-khozhaliklar-tomonidan-amalga-oshirilgan/#respond Tue, 08 Feb 2022 07:00:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99367 Молдова Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлиги (МАIА) ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг тижорат ҳажмидан қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификати билан бирга жўнатилган. Ўтган йили Европа Иттифоқи бозорига жами 30 минг тоннага яқин олхўри, ўрик, гилос ва олча экспорт қилинди. EastFruit аввалроқ хабар...

Сообщение Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификатига эга хўжаликлар томонидан амалга оширилган появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлиги (МАIА) ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг тижорат ҳажмидан қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификати билан бирга жўнатилган. Ўтган йили Европа Иттифоқи бозорига жами 30 минг тоннага яқин олхўри, ўрик, гилос ва олча экспорт қилинди.

EastFruit аввалроқ хабар берганидек, ҳозирги кунда GLOBALG.A.P  боғдорчилик соҳасида 100 дан ортиқ, GRASP эса 40 та мева етиштирувчини қамраб олган. Бу кўрсаткич бўйича Молдова Шарқий ва Жануби-Шарқий Европанинг кўплаб давлатларидан олдиндадир.

“Молдованинг самарадор қишлоқ хўжалиги” APM/USAID лойиҳасининг озиқ-овқат хавфсизлиги тизимлари бўйича эксперти Андрей Кумпаничнинг фикрича, аслида, GLOBALG.A.P сертификатини олган мева етиштирувчи фермер хўжаликлари ўтган йили бундан ҳам кўпроқ маҳсулот экспорт қилган.  Баъзи маҳсулотларни улар Россия бозорига жўнатди, у ерда эса харидорлар халқаро хавфсизлик стандартларининг мажбурий сертификатини талаб қилмаган. Бундан ташқари, GLOBALG.A.P билан сертификатланган айрим фермерлар саноатда қайта ишлаш учун Руминияга ортиқча намлик туфайли ёриқлар ҳосил қилган олхўрини катта ҳажмда жўнатди. Бу ҳолатда ҳам GLOBALG.A.P етказиб бериш учун зарурий шартлар сирасига кирмаган.

Шу билан бирга, GLOBALG.A.P ва GRASP  сертификатларини олган Молдова данакли меваларининг аксарияти  Европа супермаркетлар тармоғида сотилди. Бироқ, бу ҳолатда ҳам молдовалик фермерлар қисман рентабелликни қурбон қилишларига тўғри келди, чунки, улар, асосан, тармоқ ритейлерларига етказиб беришдан аввал Молдова меваларини қайта қадоқлаган европалик улгуржи савдогарлар билан ҳамкорлик қилишган.  Бироқ, 2021 йили Молдова қишлоқ хўжалиги корхоналарининг олхўри ва узумни истеъмол қадоқларида тўғридан-тўғри Европа супермаркетларига экспорт қилиши ҳолатлари кузатилди. Аммо бундай далиллар ҳозирча кўп эмас.

Андрей Кумпаничь биринчи бор GLOBALG.A.P ва GRASP сертификатларини олган ёки тасдиқлатган мева етиштирувчи фермерлар доирасининг йилдан-йилга кенгайиши Молдова мева экспортининг премиализациясини рағбатлантиришда давом этади. Бироқ, унинг фикрича, шулар қаторида ҳосилдан кейинги инфратузилмага эга бўлган ва Европа супермаркетларига тўғридан-тўғри маҳсулот етказиб беришга эътибор қаратаётган фермерлар яқин келажакда ISO 22000, IFS, SMETA сертификатларини олишга ҳам тайёргарлик кўришлари керак.

Сообщение Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификатига эга хўжаликлар томонидан амалга оширилган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadan-evropa-ittifoqiga-eksport-qilingan-danakli-mevalarning-qariyb-70-foizi-globalg-a-p-sertifikatiga-ega-khozhaliklar-tomonidan-amalga-oshirilgan/feed/ 0
Молдова GLOBALG.A.P ва GRASP стандартларига мувофиқ, постсовет ҳудудида мева бизнесини сертификатлаш бўйича етакчилик қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-globalg-a-p-va-grasp-standartlariga-muvofiq-postsovet-hududida-meva-biznesini-sertifikatlash-boyicha-etakchilik-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-globalg-a-p-va-grasp-standartlariga-muvofiq-postsovet-hududida-meva-biznesini-sertifikatlash-boyicha-etakchilik-qilmoqda/#respond Fri, 21 Jan 2022 04:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97935 Кишинёвда GLOBALG.A.P (5.2 ва 5.3 – GFS версиялари)нинг маҳсулот хавфсизлиги ва GRASPнинг ижтимоий масъулият стандартларига мувофиқ, 2021 йилда технологик ҳамда бизнес жараёнларини модернизациялаш жараёнидан ўтган 15 мева етиштирувчига сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Ҳозирги пайтда Молдовада GLOBALG.A.P сертификатлари амал қиладиган 100 дан ортиқ, GRASP сертификатлари бўйича эса – 40 та ...

Сообщение Молдова GLOBALG.A.P ва GRASP стандартларига мувофиқ, постсовет ҳудудида мева бизнесини сертификатлаш бўйича етакчилик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Кишинёвда GLOBALG.A.P (5.2 ва 5.3 – GFS версиялари)нинг маҳсулот хавфсизлиги ва GRASPнинг ижтимоий масъулият стандартларига мувофиқ, 2021 йилда технологик ҳамда бизнес жараёнларини модернизациялаш жараёнидан ўтган 15 мева етиштирувчига сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Ҳозирги пайтда Молдовада GLOBALG.A.P сертификатлари амал қиладиган 100 дан ортиқ, GRASP сертификатлари бўйича эса – 40 та  мева-сабзавот етиштирувчи мавжуд. Бу кўрсаткич бўйича Молдова Шарқий ва Жануби-Шарқий Европанинг кўплаб давлатларидан олдиндадир.

Ҳар йили мамлакатда 20-30 га яқин қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари (асосан, мева етиштирувчи сектор) GLOBALG.A.P. бирламчи сертификатлаш ёки тасдиқлаш тартибидан   ўтади. Ўтган йили мутахассислар сертификатлаш кўламининг бироз пасайишини ўзига хос об-ҳаво шароитлари – узоқ вақт давомида ҳаддан зиёд  ёғингарчилик бўлгани, кучсиз чангланиш каби омиллар билан боғлашди.  Ушбу шароит туфайли мамлакатнинг кўплаб турдаги меваю резаворлари сифати яхши бўлмади.

Шунингдек ўқинг: 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги

GLOBALG.A.P ва GRASPнинг молдовалик мева етиштирувчилар орасида оммалашиши туфайли 2021 йили аввалги мавсумга нисбатан EИга данакли мевалар экспорти тахминан 30% ошди. Хусусан, олхўри ва ўрик экспорти қарийб 28 минг тоннани ташкил этди.  GLOBALG.A.P ва GRASP сертификатига эга боғбон-экспортёрлар, асосан, супермаркетлар тармоғига мевалар етказиб беради. Ушбу супермаркетларнинг бари ҳамкорларида мазкур турдаги ҳужжатлар борлигини рақобатдош устунлик деб билади.

Молдова мева етиштирувчилари биринчи GLOBALG.A.P сертификатини 2005 йилда олган. АPM/USAID «Молдованинг ривожланган қишлоқ хўжалиги» лойиҳаси бўйича кўрсатган молиявий ва консалтинг ёрдами туфайли жадал сертификатлаш жараёни бундан беш йил аввал бошланди. Молдовада ҳар икки стандарт бўйича сертификатлашни икки компания – SGS Моldovа ва CERS амалга оширади.

Сообщение Молдова GLOBALG.A.P ва GRASP стандартларига мувофиқ, постсовет ҳудудида мева бизнесини сертификатлаш бўйича етакчилик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-globalg-a-p-va-grasp-standartlariga-muvofiq-postsovet-hududida-meva-biznesini-sertifikatlash-boyicha-etakchilik-qilmoqda/feed/ 0
Германиялик трейдерлар сентябрда Молдова олхўрисини импорт қилишни бошлашга тайёр https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyalik-treyderlar-sentyabrda-moldova-olkhorisini-import-qilishni-boshlashga-tayyor/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyalik-treyderlar-sentyabrda-moldova-olkhorisini-import-qilishni-boshlashga-tayyor/#respond Mon, 16 Aug 2021 10:12:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84301 Мамлакатнинг жанубий қисмларидаги олхўри боғларида юзага келган муаммолар туфайли немис экспортёрлари яна Молдовага мурожаат қилиб, юқори сифатли олхўри етказиб беришни сўрашди. Бу ҳақда FreshPlaza маълумотларига таянган ҳолда EastFruit ёзмоқда. “Плантацияларни совуқ уриб кетди. Айниқса, Германия жанубидагиларни.  Эртапишар навлар энг кўп зарарланган. Совуқ келган баҳор сабабли ҳосилни йиғиштириб олиш одатдагидан икки...

Сообщение Германиялик трейдерлар сентябрда Молдова олхўрисини импорт қилишни бошлашга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>

Мамлакатнинг жанубий қисмларидаги олхўри боғларида юзага келган муаммолар туфайли немис экспортёрлари яна Молдовага мурожаат қилиб, юқори сифатли олхўри етказиб беришни сўрашди. Бу ҳақда FreshPlaza маълумотларига таянган ҳолда EastFruit ёзмоқда.

“Плантацияларни совуқ уриб кетди. Айниқса, Германия жанубидагиларни.  Эртапишар навлар энг кўп зарарланган. Совуқ келган баҳор сабабли ҳосилни йиғиштириб олиш одатдагидан икки ҳафта кечроқ бошланди”, деди Германиянинг мева ва сабзавот савдолари бўйича кооператив канали OGA/OGV NORDBADEN EGнинг сотувлар бўйича менежери Курт Гальдер (Kurt Halder).

“Албатта, агар талаб бўлса, биз немис деҳқонларининг ҳосилидан сўнг Молдия олхўрисини сотишимиз мумкин. Умуман, биз ўтган йилгидагидек ҳажмда ҳосил кутяпмиз, бироқ биз савдолар ҳажмини оширмоқчимиз”, деди Гальдер.

Ўтган йили Молдова Германияга 2450 тоннадан зиёд олхўри экспорт қилган. Импортёрларнинг вакиллари Молдовадан келтирилган мевалар сифатини юқори баҳолашди ва молдовалик ишлаб чиқарувчилар билан ишлашда давом этиш истагини билдирдилар.

Трейдернинг фикрича, октябрь ойида кўп нарса об-ҳавога боғлиқ. “Об-ҳаво яхши ва илиқ бўлиб турса, иш яхши кетади. Сентябрь охирига бориб биз Молдовадан импортни бошласак бўлади, деб ўйлайман”, деди Гальдер.

Молдовадаги Ceteronis-ST компаниясининг маркетинг бўйича директори Елена Давидеску (Elena Davidescu)нинг айтишича, олхўри мавсумининг бу йилги истиқболи анча яхши. Ceteronis — ST — бу 2000 гектардан ортиқ майдонда иш олиб борувчи оилавий ферма. Компания GlobalG.A.P. ва GRASP сертификатларини олган бўлиб, Франция, Германия, Бельгия ва Нидерландия сингари ғарбий бозорларда машҳур бўлган “Стэнли” навли олхўрилари билан яхши танилган.

Компания йилига 5000 тонна олхўри етиштиради ва Молдовадаги энг йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Улар олхўрини жуда эҳтиёткорлик билан терадилар. Саралаш, калибровка қилиш ва юклашдан аввал ҳосилни совуткичли омборларда сақлайдилар. Ceteronis-ST олхўридан ташқари 4500 тонна узум ва 2000 тонна шафтоли, шунингдек, гилос етиштиради.

Сўнгги йилларда Молдова мевалари янги бозорларда муваффақият қозонмоқда. Ўтган мавсумда 46900 тонна олхўри экспорт қилинган бўлиб, унинг ярмидан кўпи Европа Иттифоқи, хусусан, Италия, Франция, Хорватия, Польша, Германия ва Австрия мамлакатлари бозорларига етказиб берилган.

Айни пайтда Молдовада 22000 гектар майдонда йилига 100000 тонна олхўри етиштирилади. Ҳосил август ойидан ноябрь ойига қадар тайёр туради. Молдовада олхўрининг ўндан ортиқ навлари етиштирилса-да, “Стэнли” ва “Президент” навлари экспорт учун энг машҳурлари ҳисобланади.

Сообщение Германиялик трейдерлар сентябрда Молдова олхўрисини импорт қилишни бошлашга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyalik-treyderlar-sentyabrda-moldova-olkhorisini-import-qilishni-boshlashga-tayyor/feed/ 0
2021 йилда Молдова Европа Иттифоқига ўрик экспортини кескин оширади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-moldova-evropa-ittifoqiga-orik-eksportini-keskin-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-moldova-evropa-ittifoqiga-orik-eksportini-keskin-oshiradi/#respond Wed, 21 Jul 2021 11:37:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82150 Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу йил Европа Иттифоқи мамлакатларининг Молдова ўриклари экспорти таркибидаги улуши тахминан 80-85 фоизгача ўсади. Бундан олдин EastFruit 2020 йилда Молдова тахминан 2 минг тонна ўрик экспорт қилгани, ушбу ҳажмнинг қарийб ярми Украинага тўғри келгани ҳақида хабар берган эди. Бу меваларнинг атиги юз тоннасидан сал кўпроғи Европа Иттифоқига...

Сообщение 2021 йилда Молдова Европа Иттифоқига ўрик экспортини кескин оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу йил Европа Иттифоқи мамлакатларининг Молдова ўриклари экспорти таркибидаги улуши тахминан 80-85 фоизгача ўсади. Бундан олдин EastFruit 2020 йилда Молдова тахминан 2 минг тонна ўрик экспорт қилгани, ушбу ҳажмнинг қарийб ярми Украинага тўғри келгани ҳақида хабар берган эди. Бу меваларнинг атиги юз тоннасидан сал кўпроғи Европа Иттифоқига юборилган.

«Эффективное сельское хозяйство Молдовы» (“Молдованинг самарали қишлоқ хўжалиги”) лойиҳаси мутахассислари АРМ/USAID Молдова ўриклари экспортини Европа бозорига қайта йўналтиришда “пандемия даври” маркетинг воситаларидан муваффақиятли фойдаланиш имконияти пайдо бўлишида муҳим рол ўйнаган деб ҳисоблайди. COVID-19 туфайли анъанавий ишбилармонлик алоқалари чекланганлиги сабабли, мева етиштирувчилар бирлашмалари ушбу лойиҳа кўмаги билан Молдовадаги йирик қишлоқ хўжалиги компаниялари боғлари ва ўрим-йиғимдан кейинги инфратузилмасига бир қатор онлайн-саёҳатлар ишлаб чиқдилар. Бунинг натижасида, шунингдек GLOBALG.A.P. стандартларига мувофиқ мева етиштирадиган корхоналарни фаол сертификатлаш амалга оширилади ва GRASP бу йил ушбу корхоналар ўрикнинг Европа Иттифоқи бозорига экспортини сезиларли даражада оширди. Хусусан, биринчи марта Молдовадан боғдорчилик ва савдо компаниялари Германияга сархил ўрикларни катта миқдорда етказиб беришни бошладилар.

Шунингдек ўқинг: Молдовада тарвуз нархи пасайиши кутилмоқда – бунга уч сабаб бор

Бундан ташқари, баъзи боғдорчилик корхоналари ўрикларни Венгрияга экспорт қилишни бошладилар. Уларнинг раҳбарлари ушбу мамлакатда ўрик боғларининг 70-80%и бу йил баҳорнинг совуқ келганлиги сабабли ҳосилга талофат еганини таъкидламоқдалар. Гарчи Молдова ўриги ушбу мамлакатга сархил ҳолатда экспорт қилинса-да, улар асосан қайта ишлашга йўналтирилади, яъни дистиллаш (ўрик шнапси) ишлаб чиқариш кабилар. Бундан ташқари, Молдова боғбонлари Руминия бозорига кечпишар ширин ўрик етказиб бериш ҳажмини оширишга умид қилмоқдалар.

Ўтган йили Молдовада 3,8 минг гектар плантациялардан ўрик ҳосили тахминан 6,5-8 минг тоннани ташкил этганди. 2021 йилда, экспертларнинг прогнозларига кўра, ушбу меванинг ҳосили камида 10-12 минг тоннагача етиши керак.

Сообщение 2021 йилда Молдова Европа Иттифоқига ўрик экспортини кескин оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-moldova-evropa-ittifoqiga-orik-eksportini-keskin-oshiradi/feed/ 0
Greenco Арманистондан ўзига хос таъмга эга тоғ олмаси, гилос ва ўрик таклиф этмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/greenco-armanistondan-oziga-khos-tamga-ega-toq-olmasi-gilos-va-orik-taklif-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/greenco-armanistondan-oziga-khos-tamga-ega-toq-olmasi-gilos-va-orik-taklif-etmoqda/#respond Fri, 02 Jul 2021 18:09:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80484 Ҳамма боғбонлар чиройли кўринишга эга мазали мевалар етиштиришни орзу қилади. Аммо уларнинг ҳаммасида ҳам бундай ҳосил олиш учун Арманистондаги Greenco компаниясидаги каби шарт-шароитлар ва замонавий технологик ёндашувлар мавжуд эмас.  Компания EastFruitнинг тадбирларида иштирок этган ва мева бизнесига нисбатан ўз ёндашуви билан бизнинг эътиборимизни тортди. Айнан шу ҳақда бугун сўзлаб бермоқчимиз....

Сообщение Greenco Арманистондан ўзига хос таъмга эга тоғ олмаси, гилос ва ўрик таклиф этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ҳамма боғбонлар чиройли кўринишга эга мазали мевалар етиштиришни орзу қилади. Аммо уларнинг ҳаммасида ҳам бундай ҳосил олиш учун Арманистондаги Greenco компаниясидаги каби шарт-шароитлар ва замонавий технологик ёндашувлар мавжуд эмас.  Компания EastFruitнинг тадбирларида иштирок этган ва мева бизнесига нисбатан ўз ёндашуви билан бизнинг эътиборимизни тортди. Айнан шу ҳақда бугун сўзлаб бермоқчимиз. Қолаверса, Greenco премиум сифатдаги олма, гилос ва ўрик мевалари етиштириш ҳажмларини кўпайтирмоқда, ўзига хос маҳсулотлари учун харидорларни изламоқда.

Компаниянинг олма боғлари денгиз сатҳидан 1700-1800 метр баландликдаги тоғларда жойлашганлиги сабабли, йилига 310-320 қуёшли кунларда тунги ва кундузги ҳароратнинг кескин алмашинуви меваларга жуда гўзал кўриниш, бетакрор таъм, юксак органолептик сифат ва ёқимли карсиллатиб ейиладиган шакл ҳадя этади. Бу мевалар энг талабчан истеъмолчига ҳам ёқмаслиги мумкин эмас.

Greenco компанияси нисбатан ёш – 2017 йилда Арарат водийсида олма, гилос ва ўрик етиштириш учун дастлабки 30 гектар замонавий интенсив боғ барпо этилган, балки шунинг учундир, бу ерда ҳосилни етиштиришдан тортиб то сақлаш, ишлов бериш, навларга ажратиш ва маркетинггача юксак стандартларга амал қилинади. Компания боғлари жойлашган ҳудуднинг ўзига хос юмшоқ иқлими кечки олма навларининг илк ҳосилини август бошидаёқ олиш имконини яратади. Бу эса Greencoга Украина ва Молдова каби мамлакатлардан етказиб берувчилар олдида устунлик беради.

Бугунги кунда компания ўта юқори сифатдаги «Гала», «Ред Чиф», «Голден», «Грэни Смит», «Фуджи», «Эсмеральда» навлардаги 2000 тонна олма, маҳаллий «Шалах» навли 200 тонна ўрик ва Sweet гуруҳига мансуб инновацион итальян навида 50 тонна гилос етиштирмоқда.

Олмани оптик саралаш имкониятлари ва бошқарилувчи газ муҳитига (РГС) эга 3000 тонна сиғимли замонавий сақлаш омборининг мавжудлиги туфайли Greenco компанияси олмани 8 ой мобайнида – июль охиридан (“Гала” нави) апрелгача етказиб беради. Компаниянинг деярли барча маҳсулотлари Россия ва Украинага экспорт қилинади. Мижозлар орасида Россия Федерациясининг Х5 ва “Тандер” АЖ сингари йирик савдо тармоқлари ҳам бор. Шунингдек, Greenco Яқин Шарқ мамлакатларига гилос экспорт қилиш тажрибасига эга. Бу минтақада улкан имкониятларни кўрмоқда.

Greenco экспортни диверсификация қилиш учун имкониятларни изламоқда. Арман меваларининг ўзига хос сифат кўрсаткичлари нафақат РФ ва Украина, балки БАА, Саудия Арабистони, Жануби-Шарқий Осиё ва Европа Иттифоқидаги харидорларни ҳам ўзига жалб қилишига ишонади.

Greenco лойиҳаси аввалбошданоқ хорижий бозорлар учун юқори сифатдаги маҳсулотлар етиштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу боисдан, Италиянинг Advice&Consulting S.R.L. компаниясидан юқори технологияларга асосланган ечимларни амалга ошириш учун инвестиция киритди. Тупроқ ва иқлим чуқур ўрганиб чиқилди, сертификатланган, вирусдан ҳоли кўчатлар танлаб олинди ва экилди, дўл ва ёмғирга қарши юқори технологияли таянч ва ҳимоя тизимлари, сувга озиқ моддаларини керакли ҳажмда керакли вақтда юбориш имконини берувчи тўлиқ автоматлаштирилган томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди. Санаб ўтилган барча таркибий қисмлар етиштирилаётган меваларнинг премиум сифати ва экологик тозалигини таъминлашга қаратилган бўлиб, замонавий боғдорчиликнинг энг юқори стандартларига мувофиқ келади.

Булардан ташқари, Greenco боғларида метеостанциялар, зараркунандаларга қарши электрон қопқонлар, суғориш заруратини аниқлаб берувчи мосламалар ўрнатилган. Ушбу мосламалардан узатиладиган маълумотлар Advice&Consulting S.R.L. компанияси агрономлари томонидан таҳлил қилиб борилади. Ишни бундай ташкиллаштириш боғни ҳатто смартфон орқали ҳам бошқариш имкониятини яратади. Айни пайтда юқори сифатли ҳосил олиш ва боғни тўла мониторинг қилишга ёрдам бериб, бу жиҳат яқин келажакда Global G.A.P. халқаро сертификатини олиш орқали тасдиқланиши кутилмоқда. Мазкур стандартни жорий қилиш жараёни пандемия туфайли бироз чўзилди, бироқ янги мавсум бошланишига қадар ўз ниҳоясига етади.

Бироқ компания бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас – кейинги режа етиштирилаётган ва экспорт қилинаётган мевалар ассортиментини ва ҳажмларини кенгайтириш. 2024 йилга қадар Greenco 5000 тонна олма, 450 тонна гилос, 300 тонна узум ва яна шунча машҳур арман ўригини етказиб бериши мумкин.

2022 йилда харид қилиниши режалаштирилаётган гидрокулинг тизими ёрдамида меваларнинг ички ҳароратини +2 – +5 даражагача пасайтириш орқали кейинги мавсумданоқ ўта юқори сифатдаги гилосни етказиб бериш таъминланади. Демак, компания етиштирган гилослар дунёнинг деярли барча мамлакатларига олиб кетилиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, 20-30 тоннагача сархил олма шарбати ишлаб чиқариш ҳам компания режаларидан ўрин олган.

Сообщение Greenco Арманистондан ўзига хос таъмга эга тоғ олмаси, гилос ва ўрик таклиф этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/greenco-armanistondan-oziga-khos-tamga-ega-toq-olmasi-gilos-va-orik-taklif-etmoqda/feed/ 0
Украинада сифатсиз картошкани сотиш тобора қийинлашмоқда, БАА ва ЕИ бозорларига экспорт қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainada-sifatsiz-kartoshkani-sotish-tobora-qiyinlashmoqda-baa-va-ei-bozorlariga-eksport-qilish-haqida-gapirmasa-ham-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainada-sifatsiz-kartoshkani-sotish-tobora-qiyinlashmoqda-baa-va-ei-bozorlariga-eksport-qilish-haqida-gapirmasa-ham-boladi/#respond Wed, 30 Jun 2021 19:40:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80498 Украинанинг Organic-D компанияси 2018 йилдан бери борш тўплами сабзавотларини етиштиришни бошлади. У Украинадаги йирик чакана савдо тармоқларига маҳсулот етказиб беради ва ташқи бозорга чиқиш учун импортчилар билан музокаралар олиб боради. Компаниянинг ҳаммуассиси ва директори Вадим Кричковский экспортни ривожлантириш шарофати билан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар рақобатдош бўлиши мумкинлигига ишонади. Бугунги кунда компания...

Сообщение Украинада сифатсиз картошкани сотиш тобора қийинлашмоқда, БАА ва ЕИ бозорларига экспорт қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинанинг Organic-D компанияси 2018 йилдан бери борш тўплами сабзавотларини етиштиришни бошлади. У Украинадаги йирик чакана савдо тармоқларига маҳсулот етказиб беради ва ташқи бозорга чиқиш учун импортчилар билан музокаралар олиб боради. Компаниянинг ҳаммуассиси ва директори Вадим Кричковский экспортни ривожлантириш шарофати билан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар рақобатдош бўлиши мумкинлигига ишонади. Бугунги кунда компания қарийб 1000 гектар майдонда иш олиб боряпти, шундан 200 гектари сабзавот экинлари учун мўлжалланган.

2023 йилга келиб сабзавот экинлари майдонини 300 гектарга кенгайтириш компания режасига киритилган. Organic-D директори Вадим Кричковский EastFruit га Украинада сабзавот бизнесини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари, ютуқлари ва экспорт бозорларига чиқиш режалари ҳақида сўзлаб берди.

«Биз маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва юқори сифатли бўлишининг асосий тамойилига амал қиламиз. Агар илгари Украинада қишлоқ хўжалиги компаниялари ишлаб чиқаришнинг экологик тоза бўлиши, ўғитлашни минималлаштириш, тупроққа нисбатан оқилона ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш масалаларига жуда кам эътибор беришган бўлса, энди ўсиш жараёни ва маҳсулотларнинг ўзи хавфсиз ва сифатли бўлиш тенденциясида кетмоқда. Бу иқтисодий самара беради ва нафақат Украинада савдо қилиш, балки ташқи бозорга ўз маҳсулотларини юбориш имкониятини ҳам беради», – дея таъкидлайди Вадим Кричковский.

Бу йил “Organic-D” компанияси “Метро” ва “Ашан” халқаро чакана савдо тармоқлари билан ҳамкорликни бошлади. Шунингдек, Украинадаги “Эпицентр” гипермаркетига биринчи бўлиб маҳсулот етказиб берди. Чакана савдо талаблари ва юқори стандартларига жавоб бериш учун компания ўз маҳсулотларини GLOBALG.A.P. стандартига мувофиқ сертификатлади. “Бу тармоқларнинг талабидир. Бунга ўзига яраша саъй-ҳаракат ва озгина маблағ керак бўлди. Шундан сўнг ритейл маҳсулотларининг сифати Европа сертификатлари билан тасдиқланганини кўрди», – дейди Вадим. «Агар сиз битта энг зўр ритейл билан ҳамкорлик қилишни бошласангиз, бошқалари ҳам сизга эътибор қарата бошлайди ва ҳамкорлик қилишни таклиф қилишади. Асосийси, барча босқичлардан ўтиш (сертификатлаш ва ҳ.к.), тармоқларнинг пештахталарига чиқиш ва уларнинг талабларини аниқ бажариш, сифатли маҳсулотларни ўз вақтида етказиб беришдир. Бундай ҳолатларда, ҳамкорликлар амалга оширилади ва бу жуда фойдали», – дейди у.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, компаниянинг мақсадларидан бири, бу – ички бозорни ўзгартириш, токи нарх сиёсатини улгуржи харидорлар белгиламасин, балки ишлаб чиқарувчилар юқори сифатли маҳсулотларни сифатли етиштириш имкониятлари ҳисобига ушбу маҳсулотларни қаерга сотишни мустақил равишда ўзлари ҳал қилсинлар.

“Масалан, ўтган йили биз картошка етиштирган эдик ва уни кузда яхши нархда сотдик – 7 гривна/кг (0,26 доллар). Бозорда ўртача нарх 5 гривнани (0,18 доллар) ташкил этган эди. Барча маҳсулотларимизни сотганимизда, сотишга ёрдам бериш мақсадида Винница вилоятидаги бошқа фермерларнинг маҳсулотларини ҳам тақдим этдик. Аммо, биз уларнинг картошкаларининг синов партиясини олиб келиб, харидорларимизга кўрсатганимизда, улар ушбу маҳсулотни сотиб олишдан қатъиян бош тортдилар, чунки картошкалар сифати уларни қониқтирмади. Кейин ритейлер биз етиштирадиган сифатли картошка учун бундан ҳам кўпроқ пул тўлашга тайёр эканликларини айтдилар, аммо сифатсиз қишлоқ хўжалиги картошкалари (касалликларга чалинган, сотилмайдиган тури), улар 5 грамм/кг учун ҳам олишга тайёр эмасликларини айтдилар. Шунинг учун, энди биз тез-тез маҳаллий деҳқонлар билан ҳамкорлик қиламиз, уларга консултациялар берамиз, улар биз билан бирга ички бозорга чиқиши ва маҳсулотларини яхши нархга сотиши учун тасдиқланган технологияларга кириш имкониятига эга бўладилар», – дея ишлаб чиқарувчи ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.

Бугунги кунга келиб, борш тўплами сабзавотлари сегментида компания Украинанинг Винница вилояти бозорини забт этди ва энди ўз улушини Киев ва Украинанинг марказий минтақаларида муваффақиятли кенгайтириш ҳамда экспорт бозорларига ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда давом этмоқда. “Дастлаб, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, мавсумда тахминан 20 минг тонна маҳсулот сотишимиз керак. Бугунги кунда компания қарийб 8 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради, бу мақсадга интилишимиз учун асос етарли.

Асосий қадам халқаро савдо ва экспорт деб ҳисоблайди компания. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларига, шунингдек, Ўзбекистонга экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ижтимоий-сиёсий вазият туфайли Белоруссияга етказиб бериш бўйича музокаралар вақтинча тўхтатилган.

“Бизни, шу билан бирга, Европа бозори ҳам қизиқтиради, аммо буни қийинчилик туғдирадиган томони шундаки, Европа Иттифоқи қонунчилиги маҳсулотларни ювилган ҳолда етказиб беришни талаб қилади. Ҳали ювилган маҳсулотларни узоқ манзилларга техник жиҳатдан қандай етказиб беришни билмаймиз. Энди биз икки маҳсулотга эътибор қаратмоқдамиз – пиёз ва картошка. Польшада талаб бор. Бироқ, ҳозиргача ҳар томонга оғмасликка қарор қилишди. Биз, биринчи навбатда, БААга етказиб беришга эътибор қаратмоқдамиз, – дейди Вадим. – ташқи бозорнинг афзаллиги хорижий валютадаги барқарор шартномалардир. Украина бозорининг “ўзгарувчан”лигини ҳисобга олсак, экспорт манфаатли кўринади”.

Organic-D нинг афзалликлари ҳақида директор шундай дейди: “Бизнинг рақобатбардошли бўлишимизда иккита асосий устунлигимиз – маҳсулотлар нархи ва сифати. Шу билан бирга, экспорт учун зарур бўлган GLOBALG.A.P. сертификати ҳам мавжуд. Биз замонавий технологик дурагайлар ва чет эл селекциясидаги сабзавот навларини ўстирамиз. Масалан, сабзи Францияда етиштирилган (Clause), Японияда етиштирилган лавлаги (Sakata компаниясидан), Германияда етиштирилган картошка (Europlant) шу кабилар. Ушбу навлар қиммат бўлишига қарамай, улар юқори ҳосил олиш имконини беради, сабзавот ва картошка таъми ҳамда яхши кўриниши билан ўзига хослик касб этади. Масалан, сабзи жуда етарли даражада ширин ва сувли”.

Шунингдек, компания кимёвий ўғитларни аста-секин органик ўғитлар билан алмаштиришга ҳаракат қилмоқда. Вадим Кричковскийнинг сўзларига кўра, бу нафақат маҳсулот сифатини яхшилаш, балки маҳсулот таннархини пасайтиришга имкон беради, чунки минерал ўғитлар ҳар йили 20-30 фоизга қимматлашади.

Сообщение Украинада сифатсиз картошкани сотиш тобора қийинлашмоқда, БАА ва ЕИ бозорларига экспорт қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainada-sifatsiz-kartoshkani-sotish-tobora-qiyinlashmoqda-baa-va-ei-bozorlariga-eksport-qilish-haqida-gapirmasa-ham-boladi/feed/ 0