фермерлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 29 Mar 2022 18:56:09 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png фермерлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Европа нашри Ўзбекистон фермерлари учун яратилаётган молиявий имкониятлар ҳақида хабар бермоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-nashri-ozbekiston-fermerlari-uchun-yaratilayotgan-moliyaviy-imkoniyatlar-haqida-khabar-bermoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-nashri-ozbekiston-fermerlari-uchun-yaratilayotgan-moliyaviy-imkoniyatlar-haqida-khabar-bermoqda/#respond Wed, 30 Mar 2022 05:00:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102419 Европанинг “Моdern Diplomacy» интернет-нашри “Ўзбекистон фермерлари учун молиялаштирув имкониятлари яхшиланади” сарлавҳали мақолани чоп этди, деб ёзмоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Мақолада Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистоннинг 10  вилоятида фермер хўжаликлари ва қишлоқ корхоналарини ташкил этиш ҳамда кенгайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Қишлоқ корхоналарини ривожлантиришнинг иккинчи лойиҳаси” (REDP) учун 200 миллион долларлик молиялаштирув пакетини...

Сообщение Европа нашри Ўзбекистон фермерлари учун яратилаётган молиявий имкониятлар ҳақида хабар бермоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Европанинг “Моdern Diplomacy» интернет-нашри “Ўзбекистон фермерлари учун молиялаштирув имкониятлари яхшиланади” сарлавҳали мақолани чоп этди, деб ёзмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Мақолада Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистоннинг 10  вилоятида фермер хўжаликлари ва қишлоқ корхоналарини ташкил этиш ҳамда кенгайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Қишлоқ корхоналарини ривожлантиришнинг иккинчи лойиҳаси” (REDP) учун 200 миллион долларлик молиялаштирув пакетини маъқуллагани айтилади.

Нашрнинг ёзишича, молиялаштирув Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) 180 миллион долларлик кредити ва Халқаро тараққиёт ассоциациясининг (ХТА) 20 миллион долларлик кредитини ўз ичига олади.  “REDP дастури Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро, Хоразм ва Қорақалпоғистонда янги иш ўринлари яратиш ҳамда микро, кичик ва ўрта корхоналар (МКЎК), молия муассасаларини молиялаштиришга кўмак беради”.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон: озиқ-овқат хавфсизлиги, валюта курси ва макроиқтисодий барқарорлик бўйича таҳлил ва прогнозлар

Лойиҳа доирасидаги молиялаштирув қишлоқ секторининг ўсишини рағбатлантириш ва қишлоқ тадбиркорлари учун хизматлар кўрсатиш, технологиялардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этишга мўлжалланган чора-тадбирларга қаратилади. Қайд этилишича, лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинган “2020-2030 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси”ни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

“Ҳозир тайёрланаётган янги беш йиллик Давлат ҳамкорлик асосларига мувофиқ, Жаҳон банки 2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида белгиланган ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳукуматга молиявий ҳамда таҳлилий ёрдам кўрсатишни давом эттиради”, дея хулоса қилди «Modern Diplomacy».

Сообщение Европа нашри Ўзбекистон фермерлари учун яратилаётган молиявий имкониятлар ҳақида хабар бермоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-nashri-ozbekiston-fermerlari-uchun-yaratilayotgan-moliyaviy-imkoniyatlar-haqida-khabar-bermoqda/feed/ 0
Грузияда илк онлайн бозор очилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-ilk-onlayn-bozor-ochildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-ilk-onlayn-bozor-ochildi/#respond Thu, 23 Dec 2021 06:00:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95731 Грузиядаги биринчи онлайн бозор декабрь ойида иш бошлади ва энди ҳар ким қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини воситачисиз, тўғридан-тўғри фермернинг ўзидан сотиб олиши мумкин бўлади. Ebazaar.ge – фойдаланувчиларга соғлом, экологик тоза, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчининг ўзидан осон сотиб олиш имконини берувчи Грузиядаги биринчи онлайн платформадир. “Грузияда онлайн савдо...

Сообщение Грузияда илк онлайн бозор очилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузиядаги биринчи онлайн бозор декабрь ойида иш бошлади ва энди ҳар ким қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини воситачисиз, тўғридан-тўғри фермернинг ўзидан сотиб олиши мумкин бўлади.

Ebazaar.ge – фойдаланувчиларга соғлом, экологик тоза, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчининг ўзидан осон сотиб олиш имконини берувчи Грузиядаги биринчи онлайн платформадир.

“Грузияда онлайн савдо тобора жадал тус олмоқда ва пандемия ушбу йўналиш ривожига сезиларли туртки берди. Сўнгги беш йил давомида мен Грузияда электрон тижорат ривожи йўлида ҳаракат қилдим ва шунинг учун аввалги ҳамда кейинги вазиятни солиштира оламан. Пандемиядан аввал онлайн савдо суст эди, аммо, кейин – биринчи локдаун пайтида аҳоли ҳатто минерал сувга ҳам онлайн буюртма бера бошлади», дейди ebazaar.ge ҳаммуассиси Тамар Буадзе EastFruit нашрига берган эксклюзив интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, грузиялик истеъмолчи майда харидларни онлайн шаклда амалга оширишга кўпроқ мойил – ўртача чек ҳозирча 10 долларни ташкил қилмоқда, кўпинча, электроника каби стандартлаштирилган товарлар сотиб олиняпти.  “Ўртача камтарона харидларга қарамай, шуни эътиборга олиш лозимки, Тбилисида рўйхатдан ўтган 1,1 миллион уй хўжалиги ҳар куни озиқ-овқат сотиб олади ва мева-сабзавотлар Грузия ошхонасининг ажралмас қисмидир”, дейди Буадзе хоним.

“Бизнинг платформа истеъмолчи учун ҳам, ишлаб чиқарувчи учун ҳам бир-бирига яқинлашиш имконини беради. Бу фермерлар чекловларсиз рўйхатдан ўтишлари, маҳсулотларни электрон савдо расталарига жойлаштиришлари ва уларни тўғридан-тўғри якуний истеъмолчиларга сотишлари мумкин бўлган классик marketplaceдир.

Лойиҳадан кўзланган мақсад Грузия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг замонавий технологиялар орқали янада қулайроқ харид қилинишини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий фермерларни қўллаб-қувватлашдир.

“Биз мева-сабзавотлардан ташқари, ишлаб чиқариш чекланганлиги сабабли, кўпинча, супермаркетларга етиб бора олмайдиган маҳсулотларни таклиф қиламиз. Улар мамлакатнинг турли ҳудудларида етиштирилган бўлиб, истеъмолчилар энди бундай маҳсулотларни уйга етказиб бериш хизматидан фойдаланган ҳолда сотиб олишлари мумкин», дейди Тамар Буадзе.

Жойларда фаолият юритувчи консуллар маҳсулотнинг юқори сифатини назорат қилишда ва фермерларнинг порталда рўйхатдан ўтишида кўмаклашади, шунингдек,  логистикани ташкиллаштиради.  Мижоз ҳар бир фермер учун веб-сайтда маҳсулотнинг таъми ҳақида шарҳ қолдириши мумкин.

ebazaar.ge – ўзи маҳсулот ишлаб чиқариб сотмайдиган, лекин ишлаб чиқарувчига қулай савдо хизматини таклиф қилувчи ноёб бизнес моделидир. Унга фермернинг ўзи таклифларини жойлаши, нарх белгилаши, акцияларни бошқариши ва савдо жараёнида воситачиларсиз тўлиқ иштирок этиши мумкин.

Лойиҳанинг вазифаси фермерлар ва истеъмолчиларга қулай тўлов хизмати ҳамда маҳсулот буюртма қилинган пайтдан то якуний истеъмолчига етиб боргунига қадар автоматик кузатувни таъминлашдан иборат.

Шунингдек, компания тўловнинг мослашувчан шартларини таклиф қилади, унга кўра, маблағ буюртма бериш вақтида эмас, балки уйга етказиб берилганида мижознинг ҳисобварағидан ечиб олинади ва фермернинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади. Минтақавий хусусиятлар ҳисобга олиниб, қолаверса, қулайлик учун нақд пулда ҳам, банк ўтказмаси орқали ҳам тўловни амалга ошириш мумкин.

Ҳозирча платформа орқали  Кахети ва Квемо Картли минтақаларида етиштирилган сархил сабзавот ва меваларни фақат Тбилисида харид қилиш мумкин. Аммо келгуси йили компания бошқа минтақалардаги йирик шаҳарлар – Кутаиси, Батумигача етказиб бериш хизматини кенгайтирмоқчи.

Сообщение Грузияда илк онлайн бозор очилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-ilk-onlayn-bozor-ochildi/feed/ 0
Ўзбекистонда фермерлар учун йирик таълим лойиҳаси бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-fermerlar-uchun-yirik-talim-loyihasi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-fermerlar-uchun-yirik-talim-loyihasi-boshlandi/#respond Sat, 11 Dec 2021 04:00:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94771 2021 йилнинг ноябрь ойи охирида Ўзбекистон фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ходимлари учун энг йирик таълим лойиҳаси ишга туширилди. Республика бўйлаб ташкил этилган интенсив курслар дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳосилдорликни ошириш, зараркунандалар ва ўсимликлар касалликларига қарши курашишнинг замонавий усуллари; тупроқ унумдорлиги ва унинг сифатини ошириш мавзулари; фермер хўжалигини бошқариш; экинларни...

Сообщение Ўзбекистонда фермерлар учун йирик таълим лойиҳаси бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг ноябрь ойи охирида Ўзбекистон фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ходимлари учун энг йирик таълим лойиҳаси ишга туширилди. Республика бўйлаб ташкил этилган интенсив курслар дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳосилдорликни ошириш, зараркунандалар ва ўсимликлар касалликларига қарши курашишнинг замонавий усуллари; тупроқ унумдорлиги ва унинг сифатини ошириш мавзулари; фермер хўжалигини бошқариш; экинларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш технологиялари; қишлоқ хўжалиги маркетинги; самарали сув тежовчи суғориш технологиялари; қишлоқ хўжалигида инновацион ечимлар; хорижий амалиётда қўлланадиган услуб ва ёндашувлар ҳамда бошқа мавзулар. Бу хусусда EastFruit экспертлари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Ушбу ўқув курслари Ўзбекистондаги фермерлар ва уларнинг ишчилари учун энг йирик маърифий лойиҳа бўлиб, унинг доирасида мева-сабзавотчилик, чорвачилик ва паррандачиликда фаолият юритаётган 80 мингга яқин фермер хўжалигини қамраб олиш режалаштирилган. Лойиҳага 100 дан ортиқ малакали мураббийлар жалб этилган. Ўқув курслари мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилади, улар 2021 йилнинг ноябридан 2022 йил охиригача давом этади.

Курс тингловчилари хорижий тажрибага эга бўлган мутахассисларнинг маҳорат дарсларида қатнашишлари мумкин. Ўқув курси натижаларига кўра, уларга сертификат берилади.

Ўқув курсларини ҳар томонлама қулай ва замонавий ташкил этиш мақсадида, кофе-брейк, тушлик, транспорт хизмати ҳамда олис ҳудудлардан келган тингловчилар учун меҳмонхона хизматлари ҳам ташкил этилган.

Шунингдек ўқинг: Фарғонада қулупнай етиштиришга ихтисослашган замонавий иссиқхона ишга туширилди

Мазкур ўқув курслари АТБ “Агробанк» ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорлигида ташкил қилинган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент аграр университети, илмий-тадқиқот институтлари, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотлар лойиҳа ҳамкорларидир.

Сообщение Ўзбекистонда фермерлар учун йирик таълим лойиҳаси бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-fermerlar-uchun-yirik-talim-loyihasi-boshlandi/feed/ 0