эртаги картошка • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 06 Apr 2022 06:50:44 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png эртаги картошка • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Икки ҳафта ичида Ўзбекистон бозорларидаги эртаги (ёш) картошка нархи 25 фоизга пасайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ikki-hafta-ichida-ozbekiston-bozorlaridagi-ertagi-yosh-kartoshka-narkhi-25-foizga-pasaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ikki-hafta-ichida-ozbekiston-bozorlaridagi-ertagi-yosh-kartoshka-narkhi-25-foizga-pasaydi/#respond Wed, 06 Apr 2022 06:50:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102816 Янги ҳосил эртаги (ёш) картошкасининг биринчи улгуржи партиялари Ўзбекистон пойтахти бозорларида шу йил март ойининг иккинчи ўн кунлигида пайдо бўлди ва ой охирига келиб, ушбу маҳсулот нархи 25 фоизга пасайди. EastFruit мутахассисларининг маълумотларига кўра, жорий йил ҳосили эртаги (ёш) картошкасининг биринчи улгуржи партиялари Ўзбекистон пойтахти бозорларида 2022 йилнинг 11-17 март...

Сообщение Икки ҳафта ичида Ўзбекистон бозорларидаги эртаги (ёш) картошка нархи 25 фоизга пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Янги ҳосил эртаги (ёш) картошкасининг биринчи улгуржи партиялари Ўзбекистон пойтахти бозорларида шу йил март ойининг иккинчи ўн кунлигида пайдо бўлди ва ой охирига келиб, ушбу маҳсулот нархи 25 фоизга пасайди.

EastFruit мутахассисларининг маълумотларига кўра, жорий йил ҳосили эртаги (ёш) картошкасининг биринчи улгуржи партиялари Ўзбекистон пойтахти бозорларида 2022 йилнинг 11-17 март кунлари – ўтган йилги билан тахминан бир хил вақтда ва деярли бир хил нархда бозорга чиққан. 2022 йилнинг 17 мартидан 31 мартига қадар ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 16 000 дан 12 000 сўмгача, яъни, икки ҳафта ичида 25% га пасайган. Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи охири ҳолатига кўра, эртаги (ёш) картошканинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 14 фоиз паст бўлди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда кетма-кет учинчи ҳафта пиёз нархи ошмоқда

Улгуржи бозорларда таклиф ҳажми ортиб бориши сабабли, ёш картошка нархи тез пасайиш тенденциясига эгадир. Агар унинг нархи ўтган йиллардаги суръатда пасаяди, дея тахмин қилсак, жорий йилнинг апрель ойи охирига бориб, бу маҳсулот учун 5000-6500 сўм/кг оралиғидаги улгуржи нархни кутиш мумкин.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда ўтган йилги (2021 йил ҳосили) картошканинг улгуржи нархлари айни пайтда 2021 йилнинг шу давридаги кўрсаткичларга тахминан мос келади. 2022 йилнинг 31 март ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 4000 сўмни ташкил этди – бу “ёш” картошкадан роппа-роса уч баробар арзон нархдир. Бироқ, «ёш» картошка ҳам, «эски» картошка ҳам бозорда бирдек харидоргир.

Сообщение Икки ҳафта ичида Ўзбекистон бозорларидаги эртаги (ёш) картошка нархи 25 фоизга пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ikki-hafta-ichida-ozbekiston-bozorlaridagi-ertagi-yosh-kartoshka-narkhi-25-foizga-pasaydi/feed/ 0
Ўзбекистон супермаркетларида ультра-эртаги (ёш) картошканинг нархи тез пасаймоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-ultra-ertagi-yosh-kartoshkaning-narkhi-tez-pasaymoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-ultra-ertagi-yosh-kartoshkaning-narkhi-tez-pasaymoqda/#respond Thu, 03 Mar 2022 06:00:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100937 Қарийб ўн кундан бери Тошкент шаҳридаги супермаркетларда плёнка остида етиштирилган ультра-эртаги (ёш) картошка сотилмоқда. Ушбу картошка 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида экилган бўлиб, унинг ҳосили йиғим-терими республиканинг жанубий ҳудуларида 2022 йилнинг 10-15 февраль кунлари бошланган. EastFruit таҳлилчилари ушбу маҳсулот нархи тез пасайиб бораётганига эътибор қаратишмоқда.  2022 йил 21 февраль куни “Макро”...

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида ультра-эртаги (ёш) картошканинг нархи тез пасаймоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Қарийб ўн кундан бери Тошкент шаҳридаги супермаркетларда плёнка остида етиштирилган ультра-эртаги (ёш) картошка сотилмоқда. Ушбу картошка 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида экилган бўлиб, унинг ҳосили йиғим-терими республиканинг жанубий ҳудуларида 2022 йилнинг 10-15 февраль кунлари бошланган.

EastFruit таҳлилчилари ушбу маҳсулот нархи тез пасайиб бораётганига эътибор қаратишмоқда.  2022 йил 21 февраль куни “Макро” супермаркетлар тармоғининг Тошкентдаги бир нечта дўконида чакана нархи 1 кг учун 23 000 сўмдан ультра-эртаги (ёш) картошка сотувга чиқди. Икки кундан кейин худди шу тармоқда унинг нархи 1 кг учун 20 000 сўмга, яъни, 13 фоизга пасайди.

2022 йилнинг 26 февраль куни яна бир супермаркетлар тармоғи – “Korzinkа”нинг Тошкентдаги бир нечта дўконида чакана нархи 1 кг учун 16 000 сўмдан ультра-эртаги (ёш) картошка сотувга чиқди.

Шундай қилиб, ушбу картошка турининг нархи Тошкент шаҳри дўконларида сотувга чиққан кундан бошлаб, беш кун ичида – 2022 йилнинг 21 февралидан 26 февралига қадар 1 кг учун 23 минг сўмдан 16 минг сўмга, яъни, 30 фоизга арзонлашди.

Аввалроқ  EastFruit 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ушбу ультра-эртаги картошканинг экин майдонлари ўзгаришсиз қолгани ҳақида ёзган эди. 2021 йилнинг декабрь ойи бошидан 2022 йилнинг февраль ойи охирига қадар Ўзбекистонда об-ҳаво аномалиялари кузатилмагани боис, ўта эртапишар картошка ҳосилдорлиги ўтган йиллар даражасида бўлиши кутилмоқда. Фақат бу картошка оммавий бозор учун муҳим аҳамиятга эга эмас, чунки, одатда, ушбу маҳсулот юқори нархда ва нисбатан кичик миқдорда сотилади.

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида ультра-эртаги (ёш) картошканинг нархи тез пасаймоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-ultra-ertagi-yosh-kartoshkaning-narkhi-tez-pasaymoqda/feed/ 0
Сурхондарё вилоятида эртаги картошка экиладиган майдонлар учдан бир ҳиссага кенгайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/surkhondaryo-viloyatida-ertagi-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-uchdan-bir-hissaga-kengaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/surkhondaryo-viloyatida-ertagi-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-uchdan-bir-hissaga-kengaydi/#respond Sat, 19 Feb 2022 04:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100310 EastFruit ўзбек жамоасининг хабар қилишича, февраль ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистоннинг энг жанубий минтақаси – Сурхондарё вилоятида очиқ ерга картошка экиш ишлари якунланди. Фермерларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида ҳамда февраль ойининг биринчи ўн кунлигида экилган эртаги картошка майдонлари учдан бир ҳиссага, яъни 33 фоизга кенгайган. Айни дамда...

Сообщение Сурхондарё вилоятида эртаги картошка экиладиган майдонлар учдан бир ҳиссага кенгайди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit ўзбек жамоасининг хабар қилишича, февраль ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистоннинг энг жанубий минтақаси – Сурхондарё вилоятида очиқ ерга картошка экиш ишлари якунланди. Фермерларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида ҳамда февраль ойининг биринчи ўн кунлигида экилган эртаги картошка майдонлари учдан бир ҳиссага, яъни 33 фоизга кенгайган. Айни дамда Ўзбекистонда эртаги картошка экиш кампанияси босқичма-босқич республиканинг марказий қисмига ўтмоқда.

Ўзбекистонда очиқ ерда етиштирилган биринчи эртаги картошка ҳосилининг йиғиб олиш мавсуми март ойининг иккинчи ярмида бошланади, оммавий йиғим-теримнинг актив фазаси эса апрель ойида бошланади. 2021 йилда Ўзбекистон картошканинг жаҳондаги энг йирик импортёрларидан бирига айланган эди. Бироқ ҳозир мамлакатда картошка таъминоти бўйича вазият меъёрий ҳолатга келди, янги ҳосилнинг йиғим-терими бошланишига ҳам оз фурсат қолди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда картошка нархи минтақанинг бошқа давлатларидан фарқли ўлароқ, 2022 йилнинг февраль ойи бошида пасайган. Ўтган икки ҳафта ичида Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 20 фоиз арзонлашди.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, бунинг асосий сабаби, импорт қилинган картошканинг омборларда йирик ҳажмдаги захираларидир, зеро, бу картошка баҳор яқинлашганида товар сифатини йўқота бошлайди. «Эски» картошка (ўтган йилги ҳосил) арзонлашувига жанубий вилоятларнинг фермерлари плёнкали иссиқхоналардан “ультра-эртаги” картошка ҳосилини йиғиб олишга киришганлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Бу картошка 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида экилган.

Картошка етиштирувчиларнинг сўзларига кўра, ушбу ультра-эртаги картошканинг экин майдонлари ўзгаришсиз қолди. Экиннинг ҳозирги ҳолатига кўра, ўсиш жараёни меъёрида, чунки, ўтган йилнинг декабрь ойида ҳамда жорий йилнинг январь-февраль ойларида об-ҳаво аномалиялари кузатилмади. Шунга кўра, ультра-эртаги картошка ҳосилдорлиги ўтган йилларга ўхшаш бўлиши кутилмоқда, ушбу картошка пишиб етилишига қадар ва йиғим-терим даврида об-ҳаво сюрпризлари бўлмаса, албатта. Тўғри,  картошканинг ультра-эртаги тури оммавий бозор учун муҳим роль ўйнамайди, чунки, у қимматроқ ва нисбатан кам миқдорда сотилади.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида картошканинг улгуржи нархлари жорий мавсумда биринчи марта ўтган йилги кўрсаткичларга яқинлашди. Ваҳоланки, 2021 йилнинг февраль ойида нархлар 2020 йилнинг худди шу ойига нисбатан анча юқори бўлган эди.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда картошка экиладиган умумий майдон 78,2 минг гектар бўлган. Бироқ, мамлакат жанубида картошка экилган майдонлар кўпайиши 2022 йилда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳам картошка экиладиган майдонлар кенгайишини, бу эса пировардида, бутун мамлакат бўйлаб экин майдонлари ортишини англатади.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, Ўзбекистонда апрель ойидаёқ картошканинг нисбатан юқори улгуржи нархлари янада пасайиши мумкин.

Сообщение Сурхондарё вилоятида эртаги картошка экиладиган майдонлар учдан бир ҳиссага кенгайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/surkhondaryo-viloyatida-ertagi-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-uchdan-bir-hissaga-kengaydi/feed/ 0
Қозоғистон: имтиёзли кредитлар сабзавот етиштирувчиларга мавсумлар ўртасида сабзи ва картошка етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам бериши мумкинми? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-imtiyozli-kreditlar-sabzavot-etishtiruvchilarga-mavsumlar-ortasida-sabzi-va-kartoshka-etishmovchiligini-bartaraf-etishga-yordam-berishi-mumkinmi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-imtiyozli-kreditlar-sabzavot-etishtiruvchilarga-mavsumlar-ortasida-sabzi-va-kartoshka-etishmovchiligini-bartaraf-etishga-yordam-berishi-mumkinmi/#respond Tue, 27 Jul 2021 14:39:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82827 Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги янги ҳужжатни муҳокамага тақдим этди. Бу сабзи ва картошка етиштиришни устувор инвестиция лойиҳалари рўйхатига киритишни назарда тутувчи буюртма лойиҳасидир, деб ёзади «КазахЗерно.кз». Шундай қилиб, Қозоғистон устувор инвестиция лойиҳалари рўйхатини янаям кенгайтирмоқчи. Улар уни қишлоқ хўжалиги соҳаларида, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тоифага кирувчи озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш...

Сообщение Қозоғистон: имтиёзли кредитлар сабзавот етиштирувчиларга мавсумлар ўртасида сабзи ва картошка етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам бериши мумкинми? появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги янги ҳужжатни муҳокамага тақдим этди. Бу сабзи ва картошка етиштиришни устувор инвестиция лойиҳалари рўйхатига киритишни назарда тутувчи буюртма лойиҳасидир, деб ёзади «КазахЗерно.кз».

Шундай қилиб, Қозоғистон устувор инвестиция лойиҳалари рўйхатини янаям кенгайтирмоқчи. Улар уни қишлоқ хўжалиги соҳаларида, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тоифага кирувчи озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича кўрсатмалар билан тўлдиришни истайдилар. Биз картошка ва (ёки) сабзавотлар, хусусан, пиёз, сабзи ва карам етиштиришни назарда тутяпмиз. Бундан деҳқон хўжаликлари фойда кўради. Чунки ўшанда улар “Қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси” АЖ орқали БВУ кредитларини кафолатловчи воситани қўлга киритадилар.

Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси раҳбари Қайрат Бисетаевнинг сўзларига кўра, бу ташаббус фермерларга маъқул келиши мумкин. Улар ҳар доим узоқ муддат ва арзон нархларда олишни хоҳлашади. Тўғри, амалга оширилаётган ишлар бу мавсумда – май-июн ойларида пайдо бўладиган сабзи ва картошка дефицитини ёпишга қаратилган, аммо унинг ёрдамида мавжуд муаммони ҳал қилиш мумкин бўлармикан?

Қозоғистон шимолида саноат картошкаси етиштирувчилари бор. Улар далалардан катта миқдордаги илдизмеваларни териб олишади. Бу давлат эҳтиёжларини қондириш ва, ҳатто, ортиқчаси билан таъминлаш учун етарли. Сақлаш масаласи билан боғлиқ муаммолар очиқ қолмоқда. Апрел ойида картошка ва сабзилар омборхоналардан музлаткичларга кўчирилиши керак, бироқ бу харажатли ва таваккал (рискли) ишдир. Шунинг учун апрел ойи охири – май ойи бошларида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган эртапишар сабзавотлар бозор расталарига келиб тушади ва июл ойининг бошларида Жамбил ва Туркистон вилоятларидан маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдирилади.

Агар картошка етиштирувчиларга имтиёзлар берилса, улар илдизмеваларни кўпроқ экишга тайёрлар, аммо барибир уларни апрелга қадар сотиб қўйишлари мумкин. Агар картошкалар май ойигача сотилмай қолиб кетса, фермерлар бундан зарар кўради ва кредитларни тўлай олмайдилар: картошка ҳам сотишга яроқсиз ҳолатга келиб қолади. Шунинг учун давлатнинг жанубидаги кичик ва ўрта фермерларга ултраэртапишар картошка экиши учун пул ажратиш яхшироқдир. Шунда Туркистон вилоятининг Сариағаш ва Қорабулоқ туманлари ва Жамбил вилоятининг Кордай ва Шу туманларидаги сабзавот етиштирувчилар мавсумдан ташқари ўз маҳсулотларини етказиб бера олишади ва унинг кўтарилиши сабабли ички бозорда ажиотаж, яъни нархларни сунъий равишда ошиши ёки тушиб кетиши ҳолатлари юзага келмайди.

Июнь охири – июль ойининг бошларида Қозоғистонда картошка, сабзи ва лавлаги баҳоси тўсатдан кўтарилиб кетди. Ҳозир уларнинг нархи бироз барқарорлашди, шундай бўлса-да, ушбу сабзавотлар мамлакатнинг кўплаб аҳолиси учун ҳали ҳам қимматлик қилмоқда.

Сообщение Қозоғистон: имтиёзли кредитлар сабзавот етиштирувчиларга мавсумлар ўртасида сабзи ва картошка етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам бериши мумкинми? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-imtiyozli-kreditlar-sabzavot-etishtiruvchilarga-mavsumlar-ortasida-sabzi-va-kartoshka-etishmovchiligini-bartaraf-etishga-yordam-berishi-mumkinmi/feed/ 0
Молдовада янги чиққан картошка нархлари ўтган йилгига қараганда юқорироқ бўлиб турибди, аммо бу кўпга бормайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-yangi-chiqqan-kartoshka-narkhlari-otgan-yilgiga-qaraganda-yuqoriroq-bolib-turibdi-ammo-bu-kopga-bormaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-yangi-chiqqan-kartoshka-narkhlari-otgan-yilgiga-qaraganda-yuqoriroq-bolib-turibdi-ammo-bu-kopga-bormaydi/#respond Thu, 01 Jul 2021 11:17:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80301 2021 йил июнь ойи бошидан ой якунига қадар Молдовада янги чиққан картошканинг ўртача улгуржи нархлари деярли 30 фоизга арзонлаган бўлишига қарамасдан, ишчи улгуржи нархлар 6-7 лей/кг ($0,33-0,39/кг) оралиғида қолди. Ўтган йил июнь ойи охирида Молдова бозорларида янги чиққан картошка арзонроқ – 5-6 лей/кг ($0,28-0,34/кг) улгуржи нархда сотилганди. Бир қарашда юзага...

Сообщение Молдовада янги чиққан картошка нархлари ўтган йилгига қараганда юқорироқ бўлиб турибди, аммо бу кўпга бормайди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йил июнь ойи бошидан ой якунига қадар Молдовада янги чиққан картошканинг ўртача улгуржи нархлари деярли 30 фоизга арзонлаган бўлишига қарамасдан, ишчи улгуржи нархлар 6-7 лей/кг ($0,33-0,39/кг) оралиғида қолди. Ўтган йил июнь ойи охирида Молдова бозорларида янги чиққан картошка арзонроқ – 5-6 лей/кг ($0,28-0,34/кг) улгуржи нархда сотилганди.

Бир қарашда юзага келган вазият ажаблантирмоқда: 2020 йилда кучли қурғоқчилик бўлганди, бу йил эса об-ҳаво шароитлари картошка ўстириш учун ҳозирча яхши, айрим ҳудудларда эса жуда яхши бўлиб турибди. Яъни, ижобий прогнозлардан келиб чиқиб, 2021 йилги ҳосилдан картошка нархлари июнь ойи бошиданоқ тушишни бошлаб (худди 2020 йилда бўлгани каби), ўтган йилги даражалардан янада арзонроқ бўлади деб тахмин қилиш мумкин эди.

Картошка етиштирувчи фермерларнинг фикрича, иккита омил вазиятни уларнинг фойдасига ўзгартириб юборди. Биринчиси – маҳаллий янги картошканинг мамлакат ички бозорига нисбатан кечроқ етиб келиши. Ҳозирги вақтда бозор ушбу маҳсулот билан тўлиқ таъминланмаган, тўлов қобилиятига эга қониқтирилмаган талаб мавжуд. Нархларни ушлаб турган иккинчи омил – импортнинг нисбатан камроқ ҳажмда эканлиги. Айни пайтда, импортёрларнинг муҳим тоифаси бўлмиш йирик супермаркетлар тармоқлари картошка нархларини (дарвоқе, бошқа импорт қилинувчи мева-сабзавот маҳсулотларини ҳам) нисбатан юқори даражада – шаҳар бозорларидаги чакана-улгуржи нархлардан анча қиммат сотишмоқда. Натижада, маҳаллий деҳқонлар иссиқхоналарда етиштирилган қиммат картошкани мақбул нархларда, фойда билан сотиш имкониятига эга бўлдилар.

Шунингдек ўқинг:  Россияда янги чиққан картошка нархлари кескин тушиб кетди

Бироқ картошка етиштирувчиларнинг фикрича, бир ҳафта, узоғи билан ўн кун ичида бозорлар очиқ далада етиштирилган картошка билан тўлдириб юборилади. Шу ҳафта бошидаёқ Кишинёв бозорларида қишлоқлардаги уй хўжаликлари ва кичик фермерлар томонидан етиштирилган майда картошкаларни улгуржи бозорларда ва ҳатто чакана савдода ҳам 4-5 лей/кг ($0,22-0,27/кг) дан топиш мумкин.

Сообщение Молдовада янги чиққан картошка нархлари ўтган йилгига қараганда юқорироқ бўлиб турибди, аммо бу кўпга бормайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-yangi-chiqqan-kartoshka-narkhlari-otgan-yilgiga-qaraganda-yuqoriroq-bolib-turibdi-ammo-bu-kopga-bormaydi/feed/ 0
Россияда картошканинг янги ҳосили нархи тушиб кетди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-kartoshkaning-yangi-hosili-narkhi-tushib-ketdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-kartoshkaning-yangi-hosili-narkhi-tushib-ketdi/#respond Wed, 30 Jun 2021 13:17:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80214 Жанубий ҳудудларда йиғим-терим авж олгани туфайли Россияда картошканинг янги ҳосили нархи шу ҳафта бошидан бошлаб кескин пасайиб кетди, дея қайд этмоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Лойиҳанинг кунлик мониторингига кўра, ҳозир Краснодар ва Ставрополь ўлкаларида, шунингдек, Aстрахань ва Ростов вилоятларида эртаги картошкани йиғиб олиш ишлари қизғин давом этмоқда. Шу муносабат билан бозордаги...

Сообщение Россияда картошканинг янги ҳосили нархи тушиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>

Жанубий ҳудудларда йиғим-терим авж олгани туфайли Россияда картошканинг янги ҳосили нархи шу ҳафта бошидан бошлаб кескин пасайиб кетди, дея қайд этмоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Лойиҳанинг кунлик мониторингига кўра, ҳозир Краснодар ва Ставрополь ўлкаларида, шунингдек, Aстрахань ва Ростов вилоятларида эртаги картошкани йиғиб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Шу муносабат билан бозордаги картошка таъминоти кескин ўсди ва ушбу маҳсулот нархи ҳафта бошидан бери 16-25 рубл/кг (0,22-0,35 доллар/кг)га тушди, бу ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 27 фоиз арзонроқдир.

Бозорнинг асосий иштирокчилари сўзига кўра, маҳаллий картошка етиштирувчилар учун яқин келажак прогнозлари у қадар оптимистик эмас. Бир томондан, бу ҳафта ёғингарчилик кутилмоқда, унчалик кучли бўлмаса-да, вақти-вақти билан Россиянинг кўплаб минтақаларида ёмғир ёғади. Бу картошка ривожланиши учун яхши шароит яратади. Aммо бошқа томондан, ушбу маҳсулот бўйича бозорда ўсиб бораётган таклиф  нархларни янада пасайтириши мумкин.

Бугунги кунга келиб, Россияда картошка сотиш нархи ўтган йилнинг худди шу давридаги даражага тушиб кетган. Бундан ташқари, аксарият фермерлар ушбу маҳсулот нархи келгуси ҳафта пасайишда давом этишига ишонишмоқда, чунки, янги ҳосил картошкаларини етказиб бериш ҳар куни ўсишда давом этади.

Сообщение Россияда картошканинг янги ҳосили нархи тушиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-kartoshkaning-yangi-hosili-narkhi-tushib-ketdi/feed/ 0
Россияда эртаги картошка мавсуми 2020 йилга нисбатан бир ҳафта кеч бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-ertagi-kartoshka-mavsumi-2020-yilga-nisbatan-bir-hafta-kech-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-ertagi-kartoshka-mavsumi-2020-yilga-nisbatan-bir-hafta-kech-boshlandi/#respond Thu, 10 Jun 2021 10:35:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78537 Мазкур ҳафтада Россия бозорларига Россия Федерациясининг жанубий вилоятлари фермер хўжаликларидан эртаги картошка ҳосили кириб кела бошлади, дея хабар бермоқда АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар лойиҳаси таҳлилчилари. Бу йил Россия фермер хўжаликларида эртаги картошкаларни сотиш мавсуми баҳорнинг совуқ келиб, бироз чўзилгани сабабли 2020 йилга нисбатан тахминан бир ҳафта кеч бошланди. Айни пайтда...

Сообщение Россияда эртаги картошка мавсуми 2020 йилга нисбатан бир ҳафта кеч бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Мазкур ҳафтада Россия бозорларига Россия Федерациясининг жанубий вилоятлари фермер хўжаликларидан эртаги картошка ҳосили кириб кела бошлади, дея хабар бермоқда АПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар лойиҳаси таҳлилчилари. Бу йил Россия фермер хўжаликларида эртаги картошкаларни сотиш мавсуми баҳорнинг совуқ келиб, бироз чўзилгани сабабли 2020 йилга нисбатан тахминан бир ҳафта кеч бошланди.

Айни пайтда жорий йилдаги картошкалар ҳосили маҳсулотларнинг хилма-хиллиги ва сифатига қараб 40-50 рубль/кг ($0,55-0,69) дан сотувга чиқарилмоқда. Ҳозирча эртаги картошкалар бўйича таклифлар кам, чунки Жанубий Федерал округдаги кўплаб фермерлар ёмғир туфайли йиғим-терим ишларини бошлай олмаяпти. Айни пайтда ички бозорда Россия Федерациясига Миср, Озарбайжон ва Покистондан олиб келинаётган импорт қилинган маҳсулотлар ташкил этмоқда. Импорт қилинган янги картошка нархи 45-60 рубль/кг ($0,62-0,83) атрофида бўлиб турибди.

Эртаги картошка нархлари анча юқори бўлишига қарамай, ушбу ҳудудда бу маҳсулотга талаб анча юқори бўлиб қолмоқда. Шундай қилиб, ўтган йилги картошка захираси деярли тамом бўлганлиги сабабли маҳсулотлар нархи 24-35 рубль/кг ($0,33-0,48) ни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда Россия Федерациясида эртаги картошка ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 1,6 баравар қимматроқ нархда сотувга чиққан. Шу билан бирга, бозордаги асосий савдогарларнинг аксарияти картошканинг юқори нархи шу ой охиригача сақланишини айтмоқда.

Сообщение Россияда эртаги картошка мавсуми 2020 йилга нисбатан бир ҳафта кеч бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-ertagi-kartoshka-mavsumi-2020-yilga-nisbatan-bir-hafta-kech-boshlandi/feed/ 0