Эрон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 20 Apr 2022 20:32:18 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Эрон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkmaniston-bu-yil-erondan-olma-importini-keskin-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkmaniston-bu-yil-erondan-olma-importini-keskin-oshirdi/#respond Thu, 21 Apr 2022 04:00:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103725 EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Марказий Осиёнинг икки давлати –  Ўзбекистон ва Туркманистон 2022 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Эрон олмаси импортини бир неча баробар оширган. Туркманистон бу даврда Эрон олмасининг жаҳондаги энг йирик беш импортёри қаторига кирди ва Эрондан бирданига  19,5 минг тонна мева сотиб олди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак,...

Сообщение Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Марказий Осиёнинг икки давлати –  Ўзбекистон ва Туркманистон 2022 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Эрон олмаси импортини бир неча баробар оширган.

Туркманистон бу даврда Эрон олмасининг жаҳондаги энг йирик беш импортёри қаторига кирди ва Эрондан бирданига  19,5 минг тонна мева сотиб олди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, бир йил аввал худди шу даврда импорт 22 баробар кам эди.  Ўзбекистон Эрондан олма импорт қилувчи давлатлар рейтингида 4 ой ичида 13 минг тонна кўрсаткич билан олтинчи ўринни эгаллади. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 21 баробар кўп кўрсаткичдир.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилда Эрон мева-сабзавотларининг энг тез ўсаётган экспорт бозорига айланди

“Умуман олганда, 2022 йилнинг биринчи ойларида Эрондан олма экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан тахминан 19 фоиз ортда қолмоқда. Бу эса 2021 йилда баҳорги аёзларнинг салбий таъсири туфайли мамлакатда олма ҳосили камайиши билан боғлиқ.  Бироқ, Марказий Осиёда ҳам совуқлар бўлди, ҳосил камайди ва ушбу мамлакатларга етказиб бериш кескин кўтарилди, чунки бу ерда нархлар юқори эди. Февраль ойи охирида Россия армиясининг Украина ҳудудига бостириб кириши туфайли ушбу мамлакатдан олма экспорти тўхтаб қолгани етказиб бериш ҳажми ўсишига қўшимча туртки бўлди”, дейди  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ўзбекистон ва Туркманистондан ташқари БАА (42 фоизга), Покистон (75 фоиз) ва Қувайт (73 фоиз) импортёрлари ҳам Эрон олмаси харидини оширган. Ироқ, Ҳиндистон ва Россия каби йирик бозорларга эса Эрондан олма экспорти камайган.

Сообщение Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkmaniston-bu-yil-erondan-olma-importini-keskin-oshirdi/feed/ 0
Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигида заъфарон ҳамда хандон писта етиштириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-eron-hamkorligida-zafaron-hamda-khandon-pista-etishtirish-imkoniyatlari-organib-chiqilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-eron-hamkorligida-zafaron-hamda-khandon-pista-etishtirish-imkoniyatlari-organib-chiqilmoqda/#respond Tue, 22 Feb 2022 06:00:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100460 2022 йилнинг 20 февраль куни Теҳрон шаҳри (Эрон)да Ўзбекистон ва Эрон қишлоқ хўжалиги вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар боғдорчилик, иссиқхона хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, шунингдек, илм-фан ва агрохизматларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий сайти ҳаволасига таяниб....

Сообщение Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигида заъфарон ҳамда хандон писта етиштириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 20 февраль куни Теҳрон шаҳри (Эрон)да Ўзбекистон ва Эрон қишлоқ хўжалиги вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар боғдорчилик, иссиқхона хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, шунингдек, илм-фан ва агрохизматларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий сайти ҳаволасига таяниб.

Мазкур учрашувда заъфарон ва хандон писта маҳсулотларини етиштиришда ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш, М. Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институтида хандон писта питомнигини ташкил этиш ва Ўзбекистонда Эрон агробизнесининг маҳсулот ҳамда хизматларини AKIS платформаси орқали тарғиб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевнинг таъкидлашича, Эрон сингари Ўзбекистон ҳам қишлоқ хўжалигида кескинроқ ҳис қилинаётган иқлим ўзгаришларини бошдан кечирмоқда. Сув ресурсларини тежаш, мелиорацияни ривожлантириш ва тупроқ унумдорлигини ошириш вазирлик фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Aсосий мақсад сув тежовчи технологияларни ҳамма жойда жорий этиш, 1,1 млн гектардан ортиқ ерларни қайта култивация қилиш ҳамда ҳар бир гектар ернинг ҳосилдорлигини оширишдан иборат. Ўтган йил давомида Ўзбекистонда 274 минг гектар майдон қайта тикланди, давлат томонидан субсидиялаш асосида 553 минг гектарда сув тежовчи тизимлар жорий этилди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири тадқиқотлар ва ишланмалар миллий тизими, иқлим ўзгаришига чидамли бўлган агро ишлаб чиқариш услубларини ривожлантиришга давлат томонидан эътибор ортаётгани ҳақида мезбон мамлакат вакилларига сўзлаб берди. Шу муносабат билан республикада қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларнинг янги АКIS тизими ишга туширилган бўлиб, у соҳанинг барча иштирокчилари учун илм-фан, таълим ва консалтинг хизматларини бирлаштиради. Икки йил ичида Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди АКIS марказлари тармоғи билан қамраб олинади ва жисмоний ҳамда онлайн хизматлар кўрсата бошланади.

Музокаралар натижаларига кўра, томонлар заъфарон ва хандон писта етиштириш бўйича илмий ва тижорий кооперация борасида ҳамкорликда иш олиб бориш имкониятларини кўриб чиқишга келишишди, М.Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институтида хандон писта питомнигини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Пахтачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, доривор ўсимликлар, балиқчилик, паррандачилик соҳасида ҳамкорлик салоҳиятининг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.

Эрон томони Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг АКIS платформаси орқали Эрон агробизнеси маҳсулот ва хизматларини тарғиб қилиш таклифини ҳамда Эрон қишлоқ хўжалиги ахборот агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази ўртасида ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Aграр соҳада мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш мақсадида идоралараро Ўзбекистон-Эрон ишчи гуруҳи шакллантирилади. Шунингдек, Эрон Қишлоқ хўжалиги вазири бошчилигида Эрон компанияларидан иборат делегациянинг Тошкентга ташрифини ташкиллаштириш режалаштирилмоқда.

EastFruit мутахассислари Марказий Осиёда хандон писта етиштириш истиқболларини бир неча бор қайд этишган. Эрон эса жаҳондаги энг йирик хандон писта етиштирувчи ва экспорт қилувчи давлатлардан бири ҳисобланади. Жаҳон хандон писта савдосида икки давлат – АҚШ ва Эрон етакчилик қилади, ушбу икки мамлакат ҳар йили умумий ҳажмда 300-350 минг тоннага яқин  хандон писта экспорт қилади. Эрон хандон писта ассоциациясининг маълумотларига кўра, 2020/21 йилги мавсумда Эрондан ушбу маҳсулот экспорти рекорд даражада бўлиб, 230 минг тоннага етган.

Бошқа томондан, Ўзбекистонда хандон писта плантацияларини кўпайтириш бўйича катта режалар бор.  EastFruit 2019 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ҳукуматининг қурғоқчил ҳудудларга пистанинг маданий навларини экиш орқали экин майдонларини 350 минг гектарга етказиш режалари ҳақида ёзган эди.  Расмий статистик маълумотларга кўра, 2019 йилнинг октябрь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хандон писта дарахтзорларининг умумий майдони қарийб 30 минг гектарни ташкил этган, амалдаги майдон бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Заъфарон етиштириш бўйича Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида гапирадиган бўлсак, бу борада ҳам ҳамкор жуда ҳам тўғри танланган. Эрон жаҳондаги энг йирик заъфарон етиштирувчи бўлиб, йилига 300 тоннага яқин ҳосил олади ва жаҳон бўйича заъфарон етиштириш ҳажмининг қарийб 90 фоизи ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Эрон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда ушбу мамлакатдан заъфарон экспорти 203 тонна, 2017 йили 237 тонна, 2018 йилда эса 280 тоннани ташкил этган.

Ўз навбатида, сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда заъфарон етиштириш жадал ривожланмоқда. Заъфарон плантацияларини яратиш режалари 2017 йилнинг март ойида эълон қилинган эди. 2017-2019 йилларда Ўзбекистоннинг 23 вилоятида ўрмон фонди ерлари ва фермер хўжаликларида доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ, умумий майдони 50 гектарга яқин заъфарон плантацияларини барпо этиш режалаштирилган эди.

2020 йилнинг сентябрь ойида EastFruit Ўзбекистонда италияликлар билан ҳамкорликда 400 гектар майдонга эга жаҳондаги энг йирик заъфарон плантацияларидан бирини яратиш борасидаги режалари ҳақида ёзган эди. Ушбу инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 34,4 миллион еврони ташкил этди.  Лойиҳа доирасида маҳаллий аҳоли учун 200 га яқин доимий ва 7 мингга яқин мавсумий иш ўрни яратилиши кутилган эди.

Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб, Ўзбекистон ташқи бозорларга катта ҳажмдаги заъфарон экспортини бошлади.  2021 йилнинг июнь ойида BMB Trade Group (Ўзбекистон) ва Италиянинг Gesfarm&food компанияси ўртасида умумий қиймати 15 миллион евролик заъфарон етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланган ва икки ой ўтиб, маълум бўлишича, 1 миллион евродан ортиқ партия Италияга жўнатилди.

Сообщение Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигида заъфарон ҳамда хандон писта етиштириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-eron-hamkorligida-zafaron-hamda-khandon-pista-etishtirish-imkoniyatlari-organib-chiqilmoqda/feed/ 0
Туркманистондан иссиқхона помидори, Эрондан эса бодринг – Тожикистонда импорт устунлик қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistondan-issiqkhona-pomidori-erondan-esa-bodring-tozhikistonda-import-ustunlik-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistondan-issiqkhona-pomidori-erondan-esa-bodring-tozhikistonda-import-ustunlik-qilmoqda/#respond Fri, 21 Jan 2022 06:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97936 EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, айни дамда Тожикистон иссиқхона сабзавотлари бозорида импорт маҳсулотлари устунлик қилмоқда.  Иссиқхона помидорлари сегментида асосий савдо Туркманистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади. Тожикистон улгуржи бозорларидаги иссиқхона бодринглари ҳам асосан, маҳаллий эмас, Эрон маҳсулотидир. Туркманистон 2020 йилда Тожикистон бозорига биринчи марта иссиқхона помидорини етказиб берди ва ҳозир у...

Сообщение Туркманистондан иссиқхона помидори, Эрондан эса бодринг – Тожикистонда импорт устунлик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, айни дамда Тожикистон иссиқхона сабзавотлари бозорида импорт маҳсулотлари устунлик қилмоқда.  Иссиқхона помидорлари сегментида асосий савдо Туркманистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади. Тожикистон улгуржи бозорларидаги иссиқхона бодринглари ҳам асосан, маҳаллий эмас, Эрон маҳсулотидир.

Туркманистон 2020 йилда Тожикистон бозорига биринчи марта иссиқхона помидорини етказиб берди ва ҳозир у экспорт бўйича ҳатто қўшни Ўзбекистондан ҳам ўзиб кетди. Маълумки, Ўзбекистон аввал Тожикистон бозоридаги иссиқхона помидори бўйича мутлақ етакчи эди. Дарвоқе, Россия иссиқхона помидорлари бозорида Туркманистон ўзбекистонлик етказиб берувчилар билан муваффақиятли рақобатлашмоқда. Иссиқхоналарни иситиш учун арзон газдан фойдаланиш туфайли маҳаллий фермерлар иссиқхона сабзавотлари етиштириш қувватларини фаол ошириб, экспорт ҳажмини кўпайтирмоқда.  Ўзбекистонда эса бу борада ҳали-ҳануз жиддий муаммолар мавжуд.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари

Эрон 2021 йилда иссиқхона бодринги экспортини кескин қисқартирди. Шуниси ҳам қизиқки, Эрон савдо статистикасида Тожикистон бозорига бодринг етказиб берилиши ҳақида маълумот йўқ. Шундай экан, мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблигини ҳисобга олсак, бу реэкспорт маҳсулоти бўлиши мумкин.  Эрон анъанавий равишда Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон ва ҳатто Туркманистонга жуда катта ҳажмдаги иссиқхона бодрингларини етказиб бермоқда.

Тожикистон иссиқхоначилари учун юқори сифатли ва арзон импорт маҳсулотлари билан рақобатлашиш ҳали ҳам қийин, чунки, энергия нархлари ҳамда маҳсулот етиштириш технологиялари бўйича улар ҳали ҳеч бир  афзалликка эга эмас.

Сообщение Туркманистондан иссиқхона помидори, Эрондан эса бодринг – Тожикистонда импорт устунлик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistondan-issiqkhona-pomidori-erondan-esa-bodring-tozhikistonda-import-ustunlik-qilmoqda/feed/ 0
Бирданига олтита постсовет мамлакати Эрон картошкасининг энг йирик импортёрлари қаторидан жой олди! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birdaniga-oltita-postsovet-mamlakati-eron-kartoshkasining-eng-yirik-importyorlari-qatoridan-zhoy-oldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birdaniga-oltita-postsovet-mamlakati-eron-kartoshkasining-eng-yirik-importyorlari-qatoridan-zhoy-oldi/#respond Wed, 19 Jan 2022 06:00:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97757 EastFruit таҳлилчилари 2021 йил якунига кўра, Эрон жаҳондаги энг йирик истеъмол картошкаси экспортёрлари бешталигига кириши эҳтимоли баланд эканлигига эътибор қаратишмоқда. 2021 йилда Эрондан картошка экспорти ҳажми 16 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 855 минг тоннага етди. Шу билан бирга, Эрон картошкасининг энг йирик бозорлари орасида  постсовет ҳудудидаги олтита давлат бор: Озарбайжон,...

Сообщение Бирданига олтита постсовет мамлакати Эрон картошкасининг энг йирик импортёрлари қаторидан жой олди! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари 2021 йил якунига кўра, Эрон жаҳондаги энг йирик истеъмол картошкаси экспортёрлари бешталигига кириши эҳтимоли баланд эканлигига эътибор қаратишмоқда. 2021 йилда Эрондан картошка экспорти ҳажми 16 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 855 минг тоннага етди.

Шу билан бирга, Эрон картошкасининг энг йирик бозорлари орасида  постсовет ҳудудидаги олтита давлат бор: Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркманистон, Россия, Қозоғистон ва Украина!  14-ўриндан 19-ўрингача ушбу минтақанинг яна беш давлати жой олган, хусусан: Арманистон, Грузия, Беларусь, Қирғизистон ва Молдова. Бундан ташқари, айнан постсовет маконидаги мамлакатларга картошка етказиб беришнинг кескин ортиши Эронга 2021 йилда картошка экспортининг рекорд ҳажмини тақдим этди. Зеро, бошқа йирик импортёрлар Эрондан картошка харидини камайтирди: Афғонистон импортни 17 фоизга, Ироқ эса икки баробардан кўпроқ камайтирган.

Шунингдек ўқинг: 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги

Эрон картошкасини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 2021 йил давомида қарийб 37 баробар, Россияга 20 баравар, Украинага 100 баробар ошди. Озарбайжон, одатда, барча постсовет мамлакатлари орасида Эрон картошкасининг энг йирик бозори бўлган, аммо, савдогарлар буни Озарбайжоннинг кейинчалик Россия ҳудудига реэкспорт қилиш учун, деб ҳисоблашади. Шунга қарамай, Озарбайжонга картошка етказиб бериш ҳажми (167 минг тонна) йил давомида 73 фоизга ошган. Ўзбекистон бир йилда Эрондан 146 минг тонна картошка сотиб олди. Эроннинг Туркманистонга картошка етказиб бериши ҳажми бир йил ичида икки баробар ошиб, 77 минг тоннани ташкил этди.

Дарвоқе, Ўзбекистонда картошкани олиб кириш ва сотиш учун солиқ имтиёзлари узайтирилди, қўшни Қозоғистон эса ушбу сабзавот тақчиллигидан чўчиб, экспортга таъқиқ жорий қилди. Ва бу ўринда Эрон картошкаси айни муддаодир.

Қайд этиш жоизки, Эрондан ташқари Покистон ҳам Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига маҳсулот етказиб бериш ҳажмини фаол оширмоқда. Айтганча, бу мавсумда Покистонда қишки картошка одатдагидан эрта пишганлиги жуда қўл келди.

Шу билан бирга, бизнинг савдо майдончамиздаги фаоллик шуни кўрсатмоқдаки, мисрлик етказиб берувчилар аллақачон янги ҳосил эртаги картошкаларини таклиф қилишмоқда.

Сообщение Бирданига олтита постсовет мамлакати Эрон картошкасининг энг йирик импортёрлари қаторидан жой олди! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birdaniga-oltita-postsovet-mamlakati-eron-kartoshkasining-eng-yirik-importyorlari-qatoridan-zhoy-oldi/feed/ 0
Ўзбекистон 2021 йилда Эрон мева-сабзавотларининг энг тез ўсаётган экспорт бозорига айланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-eron-meva-sabzavotlarining-eng-tez-osayotgan-eksport-bozoriga-aylandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-eron-meva-sabzavotlarining-eng-tez-osayotgan-eksport-bozoriga-aylandi/#respond Fri, 14 Jan 2022 08:00:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97462 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Эрон мева-сабзавотлар экспортини Ироқ, Россия, Хитой ва Афғонистон каби давлатларга сотилиши камайгани сабаб, 6 фоизга қисқартирди. Шу билан бирга, қатор давлатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини кескин оширган. Ушбу мамлакатдан мева-сабзавот импортини бошқаларга нисбатан тез оширган бозорлар орасида Ўзбекистон алоҳида ажралиб туради. 2021 йил якуни бўйича...

Сообщение Ўзбекистон 2021 йилда Эрон мева-сабзавотларининг энг тез ўсаётган экспорт бозорига айланди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Эрон мева-сабзавотлар экспортини Ироқ, Россия, Хитой ва Афғонистон каби давлатларга сотилиши камайгани сабаб, 6 фоизга қисқартирди. Шу билан бирга, қатор давлатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини кескин оширган.

Ушбу мамлакатдан мева-сабзавот импортини бошқаларга нисбатан тез оширган бозорлар орасида Ўзбекистон алоҳида ажралиб туради. 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистон Эрондан сабзавот ва мева импорти учун 2020 йилга нисбатан роппа-роса 5 баробар кўп маблағ сарфлади. Эроннинг 2021 йилда Ўзбекистонга мева-сабзавот етказиб беришдан олган даромади 46,2 миллион долларга етди ва бу Ўзбекистонни Эрон учун 15-ўриндаги энг йирик бозорлардан бирига айлантирди.

Шунингдек ўқинг: Бу йил Россияга тарвуз импорти Эрондан етказиб бериш ҳисобига барча рекордларни янгилади

Маълумки, Эрондан Ўзбекистонга экспорт қилинган мева-сабзавот тоифасининг асосий позицияси истеъмол картошкаси эди. Эрон картошкасининг Ўзбекистонга экспорти ҳажми 2021 йилда 146 минг тоннани ташкил этиб, 36 баробар ошган. Иккинчи ўринда Эрон хурмоси эди, шундан Ўзбекистон 7,4 минг тоннани импорт қилган, бу 2020 йилга нисбатан роппа-роса уч баробар кўпдир.

Экспорт бўйича учинчи ўринни олма эгаллади.  Ўзбекистон 2021 йилда Эрон олмаси импортини 9 баробар ошириб, 6,4 минг тоннага етказди!  Ҳажм бўйича кейинги энг кўп импорт қилинган Эрон меваси киви бўлди.  Ўзбекистон 2021 йилда унинг 3,9 минг тоннасини Эрондан харид қилди, яъни бир йил ичида импортни икки баробар оширди! Ваҳоланки, аслида, бу маҳсулотни нафақат Ўзбекистонда ички истеъмол учун етиштириш, балки бошқа мамлакатларга экспорт қилиш ҳам жуда муваффақиятли бўлиши мумкин!

Шунингдек, мандарин ва апельсин каби Эрон меваларининг Ўзбекистонга импорти кескин ўсаётгани, бир неча ва ҳатто ўн баробар ошиб бораётганини қайд этиш жоиз. 2021 йилда Ўзбекистонга Эрон пистасининг импорти ҳам 2,5 баробар ўсди, саримсоқ импорти эса қарийб 5 баробар ошди.

Сообщение Ўзбекистон 2021 йилда Эрон мева-сабзавотларининг энг тез ўсаётган экспорт бозорига айланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-eron-meva-sabzavotlarining-eng-tez-osayotgan-eksport-bozoriga-aylandi/feed/ 0
Бу йил Россияга тарвуз импорти Эрондан етказиб бериш ҳисобига барча рекордларни янгилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-rossiyaga-tarvuz-importi-erondan-etkazib-berish-hisobiga-barcha-rekordlarni-yangiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-rossiyaga-tarvuz-importi-erondan-etkazib-berish-hisobiga-barcha-rekordlarni-yangiladi/#respond Tue, 21 Dec 2021 06:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95519 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, бу йил Россия бутун тарихи давомида рекорд миқдорда тарвуз импорт қилди. Бундан ташқари, 2021 йил охирида Россия илк бор жаҳондаги энг йирик тарвуз импортёрлари ўнталигига кириши ва импорт ҳажми 80 минг тоннадан ошиши мумкин. Қайд этиш жоизки, Россия анъанавий равишда тарвузнинг 20 та энг йирик экспортёрлари...

Сообщение Бу йил Россияга тарвуз импорти Эрондан етказиб бериш ҳисобига барча рекордларни янгилади появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, бу йил Россия бутун тарихи давомида рекорд миқдорда тарвуз импорт қилди. Бундан ташқари, 2021 йил охирида Россия илк бор жаҳондаги энг йирик тарвуз импортёрлари ўнталигига кириши ва импорт ҳажми 80 минг тоннадан ошиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, Россия анъанавий равишда тарвузнинг 20 та энг йирик экспортёрлари қаторига киради. Шу билан бирга, Россия Федерациясидан тарвуз экспорти, одатда, импортдан ошиб кетган.  Бироқ, ўтган йили Россия импортнинг кескин ўсиши фонида тарвузнинг нетто-импортёрига айланди ва бу йил импорт йил давомида 60%дан зиёд ўсиб, мутлақ рекордни янгилади.

Қизиғи шундаки, 2021 йилда тарвуз экспорти ҳам ўсди, аммо импортга нисбатан  кам, яъни, атиги 17 фоизга ўсган. Россия Федерациясидан тарвуз экспортининг энг сезиларли ўсиши Беларусь, Грузия ва Молдова йўналишида қайд этилди.

Россияга тарвуз етказиб бериш географиясида эса жуда кўп кутилмаган ҳодисалар юз берди.  Энг асосийси, Эроннинг Россия Федерациясига асосий тарвуз етказиб берувчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш бўлди. Эрон тарвуз етказиб беришни 2,5 баробарга оширди ва маҳсулот етказиб бериш ҳажми 30 минг тоннадан ошиб кетди. Ўзбекистон ҳам Россияга тарвуз экспортини 19 фоизга оширган, бу эса унга йирик етказиб берувчилар орасида иккинчи ўринда қолиш имконини берди.  Бироқ, Туркия етказиб бериш бўйича Эронга деярли етиб олди ва экспортни 2,7 баробар оширди.  Қозоғистон Россияга тарвуз экспорт қилувчилар рейтингида тўртинчи ўринда қолди ва етказиб бериш ҳажмини 7 фоизга ошириб, 12,7 минг тоннага етказди.

Яна бир қизиқ жиҳат Грузиядан Россияга тарвуз импортининг кескин ошгани бўлди. Айтиш мумкинки, аввалроқ Грузия Россияга умуман тарвуз етказиб бермаган бўлса, 2021 йилда экспорт ҳажми бирданига 1,1 минг тоннагача ошди. Шундай қилиб, Грузия  Россия Федерациясига сезиларли ҳажмда етказиб бераётган бошқа мева-сабзавотлар сонига энди тарвуз ҳам қўшилди.

Бироқ, бу ўринда қайд этиш жоизки, Россиядан Грузияга тарвуз экспорти Грузиядан Россияга тарвуз етказиб бериш ҳажмига деярли тенг. Нима учун бундай бўлмоқда? Асосий сабаб шундаки, Россия ва Грузиядаги тарвуз йиғим-терим мавсуми бир-бирига деярли мос келмайди. Шунинг учун эртаги тарвуз Грузиядан Россияга, кечки навлар эса Россиядан Грузияга экспорт қилинади.

Сообщение Бу йил Россияга тарвуз импорти Эрондан етказиб бериш ҳисобига барча рекордларни янгилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-rossiyaga-tarvuz-importi-erondan-etkazib-berish-hisobiga-barcha-rekordlarni-yangiladi/feed/ 0
Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини таъқиқламоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindiston-rossiya-va-boshqa-mamlakatlar-eron-meva-sabzavotlari-importini-taqiqlamoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindiston-rossiya-va-boshqa-mamlakatlar-eron-meva-sabzavotlari-importini-taqiqlamoqda/#respond Thu, 16 Dec 2021 07:30:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95160 Теҳрондаги Эрон мева-сабзавот ассоциацияси раҳбари Мостафа Дараинежод (Mostafa Daraeinejad)нинг айтишича, моғор ёки кўп миқдордаги пестицид қолдиқлари туфайли турли мамлакатлар Эрон мева-сабзавотларини импорт қилишни таъқиқлаган.  Дараинежод ўтган ҳафта охирида Ҳиндистон, Россия, Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Қатар ва бошқа давлатлар Эрон қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг қатор сертификатларини энди қабул қилмаслигини ва ўз...

Сообщение Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини таъқиқламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Теҳрондаги Эрон мева-сабзавот ассоциацияси раҳбари Мостафа Дараинежод (Mostafa Daraeinejad)нинг айтишича, моғор ёки кўп миқдордаги пестицид қолдиқлари туфайли турли мамлакатлар Эрон мева-сабзавотларини импорт қилишни таъқиқлаган.  Дараинежод ўтган ҳафта охирида Ҳиндистон, Россия, Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Қатар ва бошқа давлатлар Эрон қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг қатор сертификатларини энди қабул қилмаслигини ва ўз стандартларига риоя этилишини талаб қилганини айтди.

Шунингдек ўқинг: Эрон ҳосил камайгани ҳақидаги миш-мишлар фонида олма экспортини оширишда давом этмоқда

Ўтган йили 6,5 миллиард долларлик агромаҳсулот экспорт қилган Эрон йигирмадан ортиқ мева-сабзавот, жумладан, заъфарон, олма, цитрус мевалар, тарвуз ҳамда бошқа полиз маҳсулотлари, шунингдек, анор, хурмо, писта, ёнғоқ етиштириш бўйича ўнта йирик давлатдан бири ҳисобланади. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza  материалларига асосланиб хабар бермоқда.

Дараинежоднинг айтишича, Ҳиндистон Эрон кивиси хавфсизлик стандартларига жавоб бермаслигини аниқлагани учун уни импорт қилишга рухсат беришдан бош тортмоқда. Эрон жаҳондаги еттинчи йирик киви етиштирувчи бўлиб, 2018 йили 95 миллион долларга яқин 60 минг тонна киви экспорт қилган эди.

Дараинежод Қишлоқ хўжалиги вазирлиги стандартларни ошириш бўйича зудлик билан чора кўрмаса, Эрон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларини йўқотиш хавфига дуч келишидан огоҳлантирди.  Унинг сўзларига кўра, бу масала маҳаллий истеъмолчиларни ҳам ташвишлантирмоғи керак, чунки, «эронликлар нитратлар ва бошқа пестицид қолдиқларини истеъмол қилишга лойиқ эмас».

Сообщение Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини таъқиқламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindiston-rossiya-va-boshqa-mamlakatlar-eron-meva-sabzavotlari-importini-taqiqlamoqda/feed/ 0
Эрон ҳосил камайгани ҳақидаги миш-мишлар фонида олма экспортини оширишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/eron-hosil-kamaygani-haqidagi-mish-mishlar-fonida-olma-eksportini-oshirishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/eron-hosil-kamaygani-haqidagi-mish-mishlar-fonida-olma-eksportini-oshirishda-davom-etmoqda/#respond Tue, 30 Nov 2021 03:00:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93448 EastFruitнинг минтақадаги савдо манбаларидан олган маълумотларига кўра, Эронда бу йил олма ҳосили ўтган йилга нисбатан анча паст бўлди. Эронда олма етиштириш ҳажми бўйича ишончли статистик маълумотларга эга бўлмасак-да, улгуржи савдо вакилларининг таъкидлашича, бу йил Эрон олмасининг нархи ўтган йилга нисбатан анча (30-40 фоиз) юқори ва 1 кг учун 0,35 долларга...

Сообщение Эрон ҳосил камайгани ҳақидаги миш-мишлар фонида олма экспортини оширишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruitнинг минтақадаги савдо манбаларидан олган маълумотларига кўра, Эронда бу йил олма ҳосили ўтган йилга нисбатан анча паст бўлди. Эронда олма етиштириш ҳажми бўйича ишончли статистик маълумотларга эга бўлмасак-да, улгуржи савдо вакилларининг таъкидлашича, бу йил Эрон олмасининг нархи ўтган йилга нисбатан анча (30-40 фоиз) юқори ва 1 кг учун 0,35 долларга етган (FCА). Эронлик етказиб берувчилар нархлар ошишини олма ҳосили кам йиғилгани билан изоҳлашмоқда. Ва бу Украина ҳамда Молдовадан олма экспорт қилувчилар учун яхши янгиликдир. Эроннинг глобал ва минтақавий олма бозорларига катта таъсирини ҳисобга олган ҳолда биз бу хусусда #freshapplecrisis мақоласида батафсил ёзган эдик.

Бироқ, олма ҳосилининг камайиши ҳақидаги миш-мишлар фонида Эрон янги мавсумда ўз экспортини жуда тез оширишда давом этди. Бу эса паст ҳосил ҳақидаги маълумотларга «мос» эмас. 2021 йилнинг август-октябрь ойларида мамлакатдан 134 минг тонна сархил олма экспорт қилинди. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан роппа-роса икки баравар кўпдир. Шунга кўра, олма етиштиришнинг камайиши ҳақидаги маълумот ҳозирча савдо ҳажми ҳақидаги маълумотлар билан тасдиқланмади. Аммо Эронда олма етиштиришнинг камайгани ҳали ҳам мутахассислар учун мумкиндек кўринади.

“Бу йил Эронда олма ҳосили камайиши мумкин эди, чунки, мазкур мамлакатдаги кўплаб ишлаб чиқарувчиларнинг технологик даражаси ҳозирча юқори эмас. Бу шуни англатадики, мева бериш даврийлиги, айниқса, 2020 йилнинг рекорд даражадаги ҳосилидан кейин бўлиши мумкин. 2021/22 йилги мавсумнинг дастлабки ойларида экспорт ҳажми ўсишини ўтган йили Эрон нархлар ошишига умид қилиб, мавсумнинг иккинчи ярмида одатдагидан кўпроқ олма сотгани билан изоҳлаш мумкин. Бироқ, мавсум охирида нархлар олма йиғим-терим давридагидан ҳам пастроқ бўлиб чиқди. Бу йил, эҳтимол, эронлик олма экспортёрлари ўтган йилги хатолардан қочишни хоҳлашар. Иккинчи сабаб, Ҳиндистондан Эрон олмасига талаб кескин ортиши туфайли ўтган мавсум охирида Эрон асосий етказиб берувчига айланди. Янги мавсумда Ҳиндистонга етказиб бериш тез суръатлар билан ўсишда давом этмоқда. Учинчи сабаб, АҚШда олма етиштиришнинг пасайиши кутилаётганидир ва бу Осиёда Эрон олмасига талаб ўсиши учун янада катта истиқболни англатади. Тўртинчи сабаб, Яқин Шарқ, биринчи навбатда, Ироқ ва БААда Эрон олмасига талаб ортиб бормоқда, янги мавсумнинг дастлабки уч ойида Эрондан 105 минг тоннадан ортиқ сархил олма етказиб берилган. Бошқа томондан, олма нархига бу йил жуда юқорилигича қолаётган логистика тузилиши таъсир қилади»,  дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Андрий Ярмак ва мева бозорининг бошқа етакчи экспертлари 2021 йилнинг 3 декабрь куни Киев шаҳрида бўлиб ўтадиган “Украина мева-сабзавотлари – 2021” деб номланган 17-халқаро конференцияда жаҳон олма бозори истиқболларининг батафсил таҳлилини тақдим этишади (рўйхатдан ўтиш ушбу ҳаволада).

Шуниси қизиқки, Туркманистон кутилмаганда янги мавсумнинг дастлабки ойларида Эрон олмасининг энг йирик импортёрлари қаторига кирди ва Эрондан 10 минг тоннадан ортиқ олма сотиб олди. Бироқ, Эронда етиштирилган 92 минг тоннага яқин олма етказиб берилган Ироқ бошқа мамлакатлардан катта фарқ билан етакчилик қилди. Аммо янги мавсумда Эрондан Россияга олма етказиб бериш ҳақиқатан ҳам қисқарди ва бирданига деярли уч баравар камайиб, атиги 3,4 минг тоннага етди.

Фақат 2020/21 йилги мавсумда Эрон 963 минг тонна олма экспорт қилди, бу сархил олма экспорти бўйича жаҳон етакчиси Хитой билан деярли бир хил кўрсаткич. Шундай қилиб, Эрон бир мавсумда 1 миллион тоннадан ортиқ олма экспорт қилишга муваффақ бўлган тарихдаги деярли тўртинчи давлатга айланди. Илгари фақат Хитой, Польша ва Италия буни амалга оширишга қодир эди. Агар бу йил Эронда олма ҳосилининг камайиши ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаса ва экспорт ҳажми юқорилигича қолса, ушбу мамлакат янги мавсумдаёқ, олма экспорти бўйича жаҳонда етакчи бўлиб, 1 миллион тонна сархил олма етиштириш бўйича энг юқори поғонани эгаллаши мумкин.

Сообщение Эрон ҳосил камайгани ҳақидаги миш-мишлар фонида олма экспортини оширишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/eron-hosil-kamaygani-haqidagi-mish-mishlar-fonida-olma-eksportini-oshirishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Туркия 2020/21 йилги мавсумда олма экспортини бир ярим баравар ошириб, Европа Иттифоқи, Молдова ва ҳатто АҚШ билан рақобатни юзага келтирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-2020-21-yilgi-mavsumda-olma-eksportini-bir-yarim-baravar-oshirib-evropa-ittifoqi-moldova-va-hatto-aqsh-bilan-raqobatni-yuzaga-keltirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-2020-21-yilgi-mavsumda-olma-eksportini-bir-yarim-baravar-oshirib-evropa-ittifoqi-moldova-va-hatto-aqsh-bilan-raqobatni-yuzaga-keltirdi/#respond Fri, 05 Nov 2021 05:30:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91148 EastFruit таҳлилчилари кўп йиллар кетма-кет Туркия ва Эроннинг жаҳон сархил олма бозори сари экспансиясига эътибор қаратишмоқда. Ва Туркия ҳамда Эрондан олма экспортининг ўсиши билан боғлиқ омил бизнинг 2021/22 йилги мураккаб мавсумга оид прогнозимиздаги асосий омиллардан бири бўлди. Буни биз #freshapplecrisis материалида ёзганмиз. 2020/21 йилги мавсумда (август-июль) Туркия олмаларининг экспорт ҳажми...

Сообщение Туркия 2020/21 йилги мавсумда олма экспортини бир ярим баравар ошириб, Европа Иттифоқи, Молдова ва ҳатто АҚШ билан рақобатни юзага келтирди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари кўп йиллар кетма-кет Туркия ва Эроннинг жаҳон сархил олма бозори сари экспансиясига эътибор қаратишмоқда. Ва Туркия ҳамда Эрондан олма экспортининг ўсиши билан боғлиқ омил бизнинг 2021/22 йилги мураккаб мавсумга оид прогнозимиздаги асосий омиллардан бири бўлди. Буни биз #freshapplecrisis материалида ёзганмиз.

2020/21 йилги мавсумда (август-июль) Туркия олмаларининг экспорт ҳажми бирданига 47 фоизга ошди, яъни, қарийб бир ярим баробар ортиб, 298 минг тоннага етди. Ва сўнгги беш йил ичида Туркия олма экспортини 3,5 баравар, яъни, 185 минг тоннага оширди. Бошқача айтганда, сўнгги беш йил ичида Туркиядан биргина олма экспортининг ўсиши Молдовадан олма экспортининг ўртача йиллик ҳажмига тўғри келади!

2021/22 йилги янги мавсумда Туркиядан олма экспорти худди шундай юқори суръатлар билан ўсишда давом этмоқда! Хусусан, 2021 йилнинг август-сентябрь ойларида Туркия ташқи бозорларга 34,4 минг тонна олма экспорт қилди – бу мавсумнинг шу даврига нисбатан роппа-роса бир ярим баробар кўп!

“Мана, олти-етти йилдирки, жаҳонда сархил олма савдоси стагнация ҳолатида. Савдо ҳажми йилига деярли 1% га камайиб бормоқда. Бу шуни англатадики, ўз экспортини кўпайтирадиган мамлакатлар бошқа экспортёрларни бозордан «сиқиб чиқаради». Албатта, буларнинг бари олма нархига, айниқса, ўрта ва паст сифатли маҳсулотлар сегментига кучли босим ўтказади ва боғбонлар даромадига салбий таъсир кўрсатади. Бироқ Туркиянинг бу борада у қадар катта муаммоси йўққа ўхшайди. Қолаверса, соҳа вакиллари олма боғлари майдонлари янада ўсиши ва Туркия олмаси экспортининг ташқи бозорларга экспансияси билан боғлиқ режалар ҳақида хабар беришмоқда”, дейди БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Туркия ҳамда Эрон илгари Молдова ва Украиналик экспортёрлар у ёқда турсин, Европа Иттифоқидан олма экспортёрлари учун жиддий рақобатчи сифатида ҳам қабул қилинмаган. Бироқ, энди ушбу икки мамлакат тўғридан-тўғри жиддий рақобатчилардир ва уларнинг экспансияси Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамда Молдовадан олма экспортига таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, турк олмаси, ҳатто АҚШ олмаси билан рақобатлашяпти, айниқса, Ҳиндистон бозорида.

Ҳиндистон 2020/21 йилги мавсумда Туркиядан рекорд миқдорда – 68 минг тонна олма харид қилди. Ваҳоланки, ҳинд диёри азалдан АҚШнинг олма сотадиган асосий бозорлардан бири бўлиб келган. Энди Ҳиндистон Туркия олмаси учун биринчи рақамли бозорга айланди.

Шунингдек, ўтган мавсумда деярли 60 минг тонна Туркия олмасини импорт қилган Россия бозорида Туркиядан олма экспорти бўйича навбатдаги рекорд ўрнатилди! Бундан беш йил аввал Туркиядан Россия Федерациясига олма экспорти ҳажми 3 минг тоннадан ошмаган, яъни, етказиб бериш 20 баробар ошди! Айтганча, ўтган мавсумда Туркия Россияга олма экспортини 51 фоиз оширганида Молдова мева омборидаги барча олмаларни сота олмади, ваҳоланки, ҳосил сўнгги йилларда энг паст кўрсаткичлардан бири бўлган эди. Натижада, Туркия мавсум давомида Россия Федерациясига 20 минг тонна кўп олма сотган бўлса, Молдова 72 минг тоннага кам олма сотган.

“Молдова Россия Федерациясига олма экспорт қилишда логистик афзалликларга эга бўлишига қарамай, сифат менежменти ва навлар тўплами бўйича бу бозорда Туркияга рақобатда яққол ютқазмоқда. Россия олма бозори Туркия учун жуда кўп бозорлардан бири бўлгани боис, у юқори сифат талаблари ва халқаро миқёсда тан олинган навларга эътибор қаратади. Бу ҳам Россия бозорини таъминлашда ёрдам беради. Туркия, шунингдек, ўз маҳсулотлари маркетинги билан фаол шуғулланмоқда. Молдова учун эса Россия келгусида ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни сифат, ишлов бериш, қадоқ, истиқболли навлар ва ҳоказолар учун сармоя йўналтиришга ундамаган ягона савдо бозори бўлиб қолаверади”, дейди Андрий Ярмак.

Ҳиндистон ва Россиядан ташқари Туркия олмасининг энг муҳим бозорлари Яқин Шарқ мамлакатларидир. Ва бу ерда Туркия олмаси бевосита Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамда Украина олмалари билан тўқнашади. Тўғри, Яқин Шарқда сўнгги пайтлар Сурия, Ироқ ва Ливия каби даромади паст мамлакатларга Туркия олмаларини етказиб беришнинг кўпайиш тенденцияси кузатилмоқда. БАА, Саудия Арабистони ва Қувайт каби «бой» мамлакатларга эса 2020/21 йилги мавсумда олма етказиб бериш камайган.

Малайзия ҳам охирги йилларда Туркия олмалари учун муҳим савдо бозорига айланди. Ўтган мавсумда Туркиядан Малайзияга олма экспорти 66 фоизга ўсди. Ўтган йиллардаги етказиб беришлар тенг суръатларда ўсди. Эслатиб ўтамиз, Малайзия Украина учун ҳам олманинг энг муҳим экспорт бозорларидан бири ҳисобланади.

Сообщение Туркия 2020/21 йилги мавсумда олма экспортини бир ярим баравар ошириб, Европа Иттифоқи, Молдова ва ҳатто АҚШ билан рақобатни юзага келтирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-2020-21-yilgi-mavsumda-olma-eksportini-bir-yarim-baravar-oshirib-evropa-ittifoqi-moldova-va-hatto-aqsh-bilan-raqobatni-yuzaga-keltirdi/feed/ 0
Жаҳон хандон писта бозори: Эроннинг рекордлари ва муаммолари, АҚШдаги муваффақиятли камҳосил йил https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-khandon-pista-bozori-eronning-rekordlari-va-muammolari-aqshdagi-muvaffaqiyatli-kamhosil-yil/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-khandon-pista-bozori-eronning-rekordlari-va-muammolari-aqshdagi-muvaffaqiyatli-kamhosil-yil/#respond Wed, 03 Nov 2021 11:17:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91008 EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2021/22 йилги мавсумда хандон пистанинг жаҳон бозоридаги юқори глобал талабни тўлиқ қондиришда маълум бир танқислиги кузатилади. Дарҳақиқат, жаҳон хандон писта савдосида атиги икки давлат – АҚШ ва Эрон катта ҳажмга эга, улар иккиси бўлиб йилига  300-350 минг тонна хандон писта экспорт қилади. Хандон пистанинг мева бериш...

Сообщение Жаҳон хандон писта бозори: Эроннинг рекордлари ва муаммолари, АҚШдаги муваффақиятли камҳосил йил появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2021/22 йилги мавсумда хандон пистанинг жаҳон бозоридаги юқори глобал талабни тўлиқ қондиришда маълум бир танқислиги кузатилади.

Дарҳақиқат, жаҳон хандон писта савдосида атиги икки давлат – АҚШ ва Эрон катта ҳажмга эга, улар иккиси бўлиб йилига  300-350 минг тонна хандон писта экспорт қилади. Хандон пистанинг мева бериш даврийлиги аниқ бўлгани учун  уни етиштириш ҳажми йилдан-йилга катта фарқ қилади. Бироқ, сўнгги пайтларда хандон пистанинг мева бериш даврийлиги омилига иқлим ўзгаришидан кўрилаётган зарар омили ҳам қўшилди.

“2021 йилда Эронда хандон писта ҳосили баҳорги аёздан шикастланиши ва ёздаги аномал юқори ҳарорат туфайли кескин камаяди. Бундан ташқари, етиштириш ҳажмининг пасайиши билан бир қаторда Эрон хандон пистасининг сифати билан боғлиқ муаммолар ҳам кутилмоқда, бу эса АҚШлик хандон писта экспортёрларига қўл келади, у ерда даврийликка қарамай, хандон пистанинг юқори ҳосилдорлиги кутилмоқда. Яъни, 2021 йилда АҚШда хандон писта ҳосили паст бўлиши кутилган эди, лекин, аслида, ўтган йилгидан у қадар паст бўлмайди. Шунга қарамай, АҚШда ҳам худди Эрондагидек хандон писта етиштириш камаяди, бу эса жаҳон бозоридаги хандон писта билан боғлиқ таклифлар камайишини англатади», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Шунингдек ўқинг: АҚШ 2021 йилда хандон писта экспортини 40 фоизга оширади

Қизиғи шундаки, 2020/21 йиллар мавсуми хандон писта экспорти учун жаҳон рекорди даражасида бўлди. АҚШ ҳам, Эрон ҳам хандон пистадан юқори ҳосил олди, унинг сифати жуда яхши эди. Эрон хандон писта ассоциацияси маълумотларига кўра, 2020/21 йилги мавсумда жаҳондаги оғир логистик вазият ва мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолатга қарамай, Эрон ҳукуматини валюта айирбошлашда сезиларли чекловлар қўйишга мажбур қилган хандон писта экспорти рекорд даражада бўлди ва 230 минг тоннага етди. Бундай юқори экспорт ҳажми ташкилотни 2020 йилда хандон писта етиштириш бўйича ҳисоб-китобларни 190 минг тоннадан 243 минг тоннагача кескин оширишга ундади. 2021 йилда эса ҳосил 150 минг тоннадан ошмаслиги кутилмоқда, бироқ ноябрь ойида йиғим-терим якунланганидан сўнг экспертлар ҳосил ҳисоб-китобларининг янада камайишини истисно этишмаяпти.

Турли манбаларга кўра, АҚШда 2021 йил хандон писта ҳосили ҳажми 2020 йилда уни етиштирувчилар йиғиб олган 477 минг тоннадан 400-430 минг тоннага камайиши мумкин.

Шундай қилиб, икки етакчи давлат ўтган йилга нисбатан 150 минг тонна кам хандон писта ҳосилини олади, бу эса хандон писта бўйича жаҳон экспортининг деярли ярмини ташкил этади.

АҚШнинг Калифорния штатида хандон писта қандай етиштирилишини EastFruitнинг ушбу видеосида томоша қилинг. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хандон писта етиштириш бўйича катта режалар мавжуд ва Грузияда 2021 йилдаёқ, тижорат плантацияларидан хандон пистанинг биринчи ҳосилини йиғиб олиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, Грузияда ҳатто хандон писта етиштирувчилар ассоциацияси ҳам мавжуд. Ушбу турдаги қуруқ мевани етиштириш бўйича тажрибалар Украина ва Молдовада ҳам ўтказилмоқда.

Сообщение Жаҳон хандон писта бозори: Эроннинг рекордлари ва муаммолари, АҚШдаги муваффақиятли камҳосил йил появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-khandon-pista-bozori-eronning-rekordlari-va-muammolari-aqshdagi-muvaffaqiyatli-kamhosil-yil/feed/ 0