Эквадор • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 31 Mar 2022 18:52:15 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Эквадор • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Эквадорда ортиқча бананни камайтириш йўллари изланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-ortiqcha-bananni-kamaytirish-yollari-izlanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-ortiqcha-bananni-kamaytirish-yollari-izlanmoqda/#respond Fri, 01 Apr 2022 05:00:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102527 Эквадордаги банан етиштирувчилар ва экспортёрлар ўзаро келишмовчиликларни бир четга суриб, Россияга юборилмай, бозорда қолиб кетган бананларнинг ортиқча таъминотига ечим топиш учун учрашишди. Улар таҳлил қилган энг яққол вариант – нархлар янада пасайишига йўл қўймаслик учун ортиқча миқдорни ички бозорга йўналтиришдир. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволаси таяниб ёзмоқда. Таклифга кўра, мева...

Сообщение Эквадорда ортиқча бананни камайтириш йўллари изланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Эквадордаги банан етиштирувчилар ва экспортёрлар ўзаро келишмовчиликларни бир четга суриб, Россияга юборилмай, бозорда қолиб кетган бананларнинг ортиқча таъминотига ечим топиш учун учрашишди. Улар таҳлил қилган энг яққол вариант – нархлар янада пасайишига йўл қўймаслик учун ортиқча миқдорни ички бозорга йўналтиришдир. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволаси таяниб ёзмоқда.

Таклифга кўра, мева озиқ-овқат дастурларини тарғиб қилувчи давлат ва хусусий ташкилотларга етказиб берилади; қолган қисми эса шу хўжаликларнинг ўзида органик ўғит сифатида ишлатилади. Бироқ, бу режаларни амалга ошириш учун механизмларни аниқлаб олиш керак.

Ҳозирга қадар экспорт сектори фермерларнинг экспорт қилиш мумкин бўлмаган бананлар учун пул тўлаш талабини қабул қилди. Банан маркетинги ва экспорти уюшмаси (Аcorbanec)нинг ижрочи директори Ричард Салазар ушбу маблағ шартномага эга бўлган фермерларгагина тўланиши кераклигини таклиф сифатида илгари сурди.

Шунингдек ўқинг: Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди

Бу ҳафта фақат Аcorbanec  480 000 қутидан кам бўлмаган меваларни йиғиб, хайрия қила олади. Салазарнинг таъкидлашича, ушбу ғоя етказиб беришни тартибга солиш ва бананни арзон нархларда экспорт қилишнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

“Муаммо шундаки, баъзи хорижий мижозлар Эквадордаги вазиятдан фойдаланиб, маҳсулотни спот бозорларда ҳар бир қути учун 2 дан 3 долларгача арзонроқ нархда сотиб олишга ҳаракат қилган. Энди арзон нархлардаги мевалар бўлмайди, биз уларни мамлакатда қолдириб, хайрия мақсадларига йўналтиришни маъқул кўрамиз”, дея таъкидлади раҳбар.

Банан етиштирувчилар миллий федерацияси (Fenabе) вакиллари ушбу таклифнинг мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилишда давом этишмоқда.  Ташкилот матбуот котиби Сегундо Соланонинг фикрича, бозор шу қадар мураккаблашдики, сўнгги ҳафталарда баъзи фермерлар бир қути учун 1,20 доллар тўланишига чидашга мажбур бўлди.

«6,25 доллар миқдоридаги нархни белгилайдиган қонун турганида вазият бундай давом этиши мумкин эмас», дейди у.

Ушбу муқобил вариантлар ҳукумат муаммонинг ечимини топишга аралашишдан бош тортгач, бир неча ҳафта ўтиб пайдо бўлди. Ҳукумат хусусий бизнеснинг уруш туфайли етказилган зарарини қоплай олмаслигини ва бу, жумладан, гулчилик ёки қисқичбақа етказиб бериш каби бошқа секторларга ҳам тааллуқли эканини айтди.

Сообщение Эквадорда ортиқча бананни камайтириш йўллари изланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-ortiqcha-bananni-kamaytirish-yollari-izlanmoqda/feed/ 0
Эквадорда банан ғалаёни – мамлакат экспортёрлари ушбу маҳсулот учун янги бозорлар қидирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-banan-qalayoni-mamlakat-eksportyorlari-ushbu-mahsulot-uchun-yangi-bozorlar-qidirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-banan-qalayoni-mamlakat-eksportyorlari-ushbu-mahsulot-uchun-yangi-bozorlar-qidirmoqda/#respond Thu, 24 Mar 2022 07:00:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102027 Эквадорда чинакам ғалаён бошланди – Россияга экспорт инқирози юзага келгани боис, фермерлар ушбу муаммога ҳукумат эътиборини қаратиш учун йўлларни банан билан тўлдириб ташлашди. Fontanka нашри хабарига кўра, айни пайтда Санкт-Петербург (Россияга Эквадордан келадиган юклар учун асосий кириш нуқтаси)да банан бирданига чорак ҳиссага қимматлади. Ва бу фақат бошланишидир. Эквадордаги ғалаёнчи фермерлар...

Сообщение Эквадорда банан ғалаёни – мамлакат экспортёрлари ушбу маҳсулот учун янги бозорлар қидирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Эквадорда чинакам ғалаён бошланди – Россияга экспорт инқирози юзага келгани боис, фермерлар ушбу муаммога ҳукумат эътиборини қаратиш учун йўлларни банан билан тўлдириб ташлашди. Fontanka нашри хабарига кўра, айни пайтда Санкт-Петербург (Россияга Эквадордан келадиган юклар учун асосий кириш нуқтаси)да банан бирданига чорак ҳиссага қимматлади. Ва бу фақат бошланишидир.

Эквадордаги ғалаёнчи фермерлар мамлакатнинг энг йирик шаҳри – Гуаякилни қўшни Гуаяс, Лос-Риос ва Эль-Оро провинциялари билан боғловчи автомобиль йўлларини тўсиб қўйишди.  Маҳаллий El Comercio газетаси хабарига кўра, расмийлар ушбу муаммога ечим топмагунча фермерлар ҳар куни йўлларга яна 10 000 та 18 кг лик банан қутиларини ташлаш билан таҳдид қилишмоқда.

Муаммо аниқ: март ойида Эквадорнинг икки йирик банан ташувчиси – Маersk ва Hapag-Lloyd Россияга рейсларни тўхтатди. Улар ҳиссаси икки мамлакат ўртасидаги умумий ташув ҳажмининг деярли 30 фоизини ташкил этар эди. Шу ва бошқа бир қатор сабабларга кўра, у ёки бу тарзда Украинадаги уруш билан боғлиқ (масалан, банк ўтказмалари билан боғлиқ қийинчиликлар) муаммолар туфайли сўнгги икки ҳафта ичида жўнатишга тайёр ва ноталабгир 20 000 тоннадан зиёд банан Эквадорда тўпланиб қолган. Ва бундан буён вазият фақат салбий тус олиши аниқ.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, эквадорлик фермерлар кўрган зарар 15 миллион доллардан ошиб кетган ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Эквадорда 18 кг банан учун ҳукумат белгилаган нарх 6,25 долларни ташкил этади. Бироқ, логистика билан боғлиқ катта муаммолар ва бозордаги ортиқча таклиф туфайли дистрибьюторлар фермерларга анча кам  тўлаяпти – нархлар 1,25 долларгача тушяпти. Деҳқонлар тижорат харид нархлари ва давлат белгилаган нархлар ўртасидаги фарқни бюджетдан қўшимча тўлаш билан боғлиқ талабни ҳам илгари суришмоқда.

Эквадор Россияга банан етказиб берувчи етакчи экспортёр саналади. Россия Федерациясининг Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, импортнинг 95,7 фоизи ушбу мамлакат улушига тўғри келади (деярли 1,4 миллион тонна, қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ). Эквадор бананлари етиб келадиган асосий Россия порти Санкт-Петербургдир. Бошқа томондан, Россия Эквадорда етиштирилган бананнинг 20 фоизини истеъмол қилади ва таъминот узилиши мамлакат иқтисодиётига қаттиқ зарба беради.

Банан етиштириш Эквадорнинг қишлоқ жойларида бандликнинг асосий манбаи ҳисобланади. Евроосиёда маҳсулотга талаб камайиши ва логистика алоқалари узилиши туфайли Эквадор 50 000 та тўғридан-тўғри ва 250 000 тагача билвосита иш ўринларини йўқотиши мумкин. Маҳаллий ОАВда ёзилишича, Эквадорда етиштирилган банан Европа Иттифоқининг санитария талабларига жавоб бермаслиги алоҳида муаммо ва фермерлар шу сабаб, маҳсулотларини у ерга жўната олмайди. Демак, бошқа вариантларни излашга тўғри келади.

Эквадор экспорт ва инвестициялар вазири ўринбосари Лорена Конанц ҳукумат Хитой ва Жанубий Корея билан Россияга етказиб берилмаган бананларни сотиш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди.

Санкт-Петербургдаги дўконлар ҳозирча февраль ойида тўпланган захираларни сотмоқда.  Пештахталарда ҳеч қандай тақчиллик сезилмаяпти ва бундай бўлмаслиги ҳам керак: дистрибьюторлар бананни кейинроқ юқори нархда сотиш учун “ушлаб“ тура олмайди (бу гречка, картошка ёки ҳатто музлатилган гўшт билан ҳам бўлиши мумкин).

Шунга қарамай, яқинлашиб келаётган тақчиллик ва валюта курси пасайиши туфайли импортёрлар  чакана савдо тармоқлари учун сотув нархларини кўтаришга мажбур. Зеро, агар банан ҳозир эски нархларда сотилса, тушум янги партиялар учун етарли бўлмайди. Шундай қилиб, ҳатто Росстат ҳам буни пайқаган. Агар йил бошида Санкт-Петербург учун статистик маълумотларда ўртача нарх 1 кг учун 77,89 рублни ташкил этган бўлса, сўнгги ҳисоботда – 4 март ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 97,42 рублга етган. Банан логистикаси муаммоларидан хабардор бўлганлар ишонч билан айтмоқдаки, кейинги ҳисоботда бу кўрсаткич, албатта, психологик жиҳатдан аҳамиятли 100 рублдан ошади. Ундан кейин “нархни пасайтириш учун ҳеч қандай шароит йўқ“, дейди эҳтиёткорлик билан рефрижераторли юкларнинг божхона операциялари бўйича мутахассислари.

Шаҳар дўконларида ихтисослашган тоифадаги менежерлар келгусидаги нархларни телефон орқали муҳокама қилишга тайёр эмас. “Мен бир ҳафта аввал буюртма бераман. Етказиб бериш тасдиқланган ва товар келмоқда. Бир ҳафтадан сўнг нима бўлади, қандай нархларга дуч келинади – бу номаълум», дейди шаҳар озиқ-овқат тармоқларидан бирининг мутахассиси.

Сообщение Эквадорда банан ғалаёни – мамлакат экспортёрлари ушбу маҳсулот учун янги бозорлар қидирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekvadorda-banan-qalayoni-mamlakat-eksportyorlari-ushbu-mahsulot-uchun-yangi-bozorlar-qidirmoqda/feed/ 0
Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banan-bozori-rossiya-va-ukrainada-narkhlar-kotarildi-boshqa-mamlakatlarda-esa-ortiqcha-mahsulot-sabab-fermerlar-daromadi-pasaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banan-bozori-rossiya-va-ukrainada-narkhlar-kotarildi-boshqa-mamlakatlarda-esa-ortiqcha-mahsulot-sabab-fermerlar-daromadi-pasaydi/#respond Mon, 14 Mar 2022 06:00:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101394 Россия ва Украина уруши истисносиз жаҳон иқтисодиётидаги барча қатламлар учун оғир оқибатларни келтириб чиқаради. Хусусан, бананнинг жаҳон бозори (жаҳонда энг кўп истеъмол қилинадиган мева) ҳозирданоқ савдо йўналишларидаги жиддий ўзгаришларга ва ушбу бозор иштирокчиларининг даромадлари пасайишига ҳозирлик кўрмоқда, деб хабар берди EastFruit EuroFruit ҳаволасига таяниб. Мазкур вазият Украинада ҳам, Россиянинг ўзида...

Сообщение Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия ва Украина уруши истисносиз жаҳон иқтисодиётидаги барча қатламлар учун оғир оқибатларни келтириб чиқаради. Хусусан, бананнинг жаҳон бозори (жаҳонда энг кўп истеъмол қилинадиган мева) ҳозирданоқ савдо йўналишларидаги жиддий ўзгаришларга ва ушбу бозор иштирокчиларининг даромадлари пасайишига ҳозирлик кўрмоқда, деб хабар берди EastFruit EuroFruit ҳаволасига таяниб.

Мазкур вазият Украинада ҳам, Россиянинг ўзида ҳам банан нархи кескин кўтарилишига олиб келади. Шу билан бирга, бу вазият эквадорлик экспортёрлар етказиб беришни қайта йўналтирадиган мамлакатларда нархлар бир хил даражада кескин пасайишига олиб келиши мумкин.

Acorbanec экспортёрлар ассоциацияси ижрочи директори Ричард Салазарнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтадан бери Эквадордан Украинага банан етказиб бериш тўхтаб қолган ва мева партиялари юклаб олиниши  кутилаётган Одесса портида  маҳсулот бой берилган.

Россияга банан етказиб бериш билан боғлиқ вазият ҳам кескин тус олди. Reybanpac (Эквадорнинг етакчи банан экспортёрларидан бири) бошқаруви раиси Висенте Вонгнинг маълумотларига кўра, бу ҳафта Россия портлари Эквадордан жўнатилган меваларнинг одатдаги ҳажмидан фақат учдан икки қисмини қабул қилиб олган. Ҳажмнинг бундай кескин пасайишига уч асосий сабаб бор.

Биринчидан, Россия рублининг кескин девальвацияси (бир ойда қарийб 60%), бу импорт қилинадиган товарлар нархини оширди ва маҳаллий истеъмолчиларни арзонроқ маҳсулотлар харидига ўтишга мажбур қилди.

Иккинчидан, бананни Эквадордан Россия портларига ташиш ноқулай бўлиб қолди ва қимматга тушмоқда. Маеrsk, CМА CGМ ва Hapag Lloyd компаниялари Европа транзит портларида Россияга мўлжалланган товарлар учун белгиланган йўналишларда узоқ текширувлар ўтказилаётгани сабаб, бананни Россияга олиб ўтмаслигини айтган. Бошқа юк ташиш компаниялари эса Қора денгиз уруш зонаси ҳисоблангани боис, юк ташиш суғуртаси бўйича ўта оғир шартларни қўйган.

Учинчидан, Россия импортёрларидан тўловлар масаласи муаммоли бўлмоқда. Баъзи тўловлар аввалгидек тартибда, лекин кўп ҳолларда тўловни бошқа мамлакатлар орқали амалга оширишга тўғри келяпти.

Натижада, Р. Салазарнинг фикрича, кейинги ҳафтадан бошлаб, Эквадор экспортёрлари Россия ва Украина бозорлари учун мўлжалланган партияларга янги бозорларни излашлари керак бўлади. Улар ҳафтасига 8,1 миллион долларлик банан етказиб берар эди.

Ушбу янги бозорлардаги ортиқча таклиф муқаррар равишда нархлар пасайишига олиб келади, боз устига, бунга шундоқ ҳам қиммат логистиканинг қўшимча харажатларини  қўшиш керак.

Анъанавий банан етказиб бериш занжирлари йўқ бўлиши Эквадордаги бутунбошли саноат учун салбий оқибатларга олиб келади. Аcоrbanec маълумотларига кўра, Россия Федерацияси ва Украинага ҳар йили экспорт қилинадиган банан ҳажми 50 минг гектарлик майдонлардан олинади, уларни, асосан, кичик фермерлар етиштиради. Оқибатда, фақат шу икки бозорга етказиб беришнинг қисқариши мамлакатда 54 мингга яқин иш ўринларини йўқотиш хавфини туғдирмоқда.

Аcоrbanec Эквадор ҳукуматини маҳаллий бизнес учун ҳимоя чораларини жорий этишга ундади. Шунингдек, Россия Федерацияси ва Украинага экспорт қилиниши мўлжалланган, аммо ушбу бозорларга етказиб бериш иложи бўлмаган мева партиялари ҳисобига янги бозорларда ортиқча таклифнинг олдини олиш учун экспортни фаолроқ тартибга солишга чақирди.

Сообщение Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banan-bozori-rossiya-va-ukrainada-narkhlar-kotarildi-boshqa-mamlakatlarda-esa-ortiqcha-mahsulot-sabab-fermerlar-daromadi-pasaydi/feed/ 0
Ўрик қимматлигига қарамай, Ўзбекистон бананни кам импорт қилмоқда – бунга сабаб нима? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/orik-qimmatligiga-qaramay-ozbekiston-bananni-kam-import-qilmoqda-bunga-sabab-nima/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/orik-qimmatligiga-qaramay-ozbekiston-bananni-kam-import-qilmoqda-bunga-sabab-nima/#respond Wed, 23 Jun 2021 13:26:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79687 EastFruit супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларида ўтказган аудитлар Ўзбекистонда бананнинг чакана нархлари нисбатан юқори эканини доимий тасдиқлаб келмоқда. Ушбу меванинг жуда кам истеъмол қилиниши, қиммат логистика ва юқори импорт божлари билан боғлиқ. Айнан шу сабабли, Ўзбекистон бананни жуда кам истеъмол қиладиган мамлакатлар тоифасига киради. Қай бир мамлакатда аҳоли жон бошига қанча банан...

Сообщение Ўрик қимматлигига қарамай, Ўзбекистон бананни кам импорт қилмоқда – бунга сабаб нима? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларида ўтказган аудитлар Ўзбекистонда бананнинг чакана нархлари нисбатан юқори эканини доимий тасдиқлаб келмоқда. Ушбу меванинг жуда кам истеъмол қилиниши, қиммат логистика ва юқори импорт божлари билан боғлиқ. Айнан шу сабабли, Ўзбекистон бананни жуда кам истеъмол қиладиган мамлакатлар тоифасига киради. Қай бир мамлакатда аҳоли жон бошига қанча банан истеъмол қилиниши ҳақида ушбу мақолада ўқинг.

2021 йилда, ҳеч бўлмаса, унинг биринчи ярмида, Ўзбекистон банан истеъмолини яна камайтириши мумкин. Мамлакатда ўрик нархлари юқори экани, мавсумнинг биринчи ярмида гилос қиммат бўлгани ва умуман бозорда мева-сабзавотлар нархи баландлигига қарамай шундай бўлмоқда. Бананнинг асосий етказиб берувчиси бўлмиш Эквадор январь-апрель ойларида Ўзбекистон бозорига мазкур мевани юбориш уч баравар камайганлиги ҳақида хабар берди. Ва ҳатто Покистондан Ўзбекистонга банан етказиб бериш ҳажми кўпайиши ҳам Эквадор импорти ўрнини қоплаши қийин.

Банан импортининг пасайишига нима сабаб бўлди ва мавсумнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ушбу мевалар импортини кўпайтириши мумкинми?

Aсосий сабаблардан бири бу биз мана бу ерда батафсил ёзган банан нархларининг глобал ўсишидир. Иккинчи сабаб – миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсининг пасайишидир. Ўзбек сўми курсинининг пасайиши ҳатто савдо ҳажми пасайишини ҳисобга олмаган ҳолда ҳам аллақачон баландлаган банан нархига тахминан 5-6% қўшди. Бу эса, одатда, улгуржи савдолар нархи ошишига олиб келади. Учинчи сабаб – коронавирус пандемияси бошланганда банан ҳақида бутун мамлакат бўйлаб миш-миш тарқалганлигидир. Ўшанда, яъни пандемия бошланиши билан COVID-19 Хитойдан етказиб бериладиган банан орқали юқади, деган гап-сўзлар тарқалди. Ушбу миш-мишлар замирида ҳақиқат йўқлигига қарамай, бу барибир айрим истеъмолчиларга таъсир кўрсатяпти.

Натижада, бизда салбий фон пайдо бўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмида бу буткул ўзгариши ҳам мумкин.

Ўзбекистоннинг EastFruit жамоаси ушбу мамлакатда бананнинг улгуржи нархи 4,5 ой ичида илк бор ўтган йилги AҚШ долларидаги даражага тушганига эътибор қаратди. Аслида, сўмда сотиладиган банан худди аввалгидек қиммат. 2021 йилнинг 17 июнидан бошлаб, бананнинг ўртача улгуржи нархи Тошкент шаҳрида кг учун 1,79 долларни ташкил этди (19 000 сўм), ҳафта давомида – 10 июндан 17 июнгача 14 фоиз пасайди. Ўтган йилнинг худди шу санасида улгуржи савдонинг ўртача нархи атиги 7 цент арзон эди – кг учун 1,72 доллар (17 500 сўм). Aммо маҳаллий ўрикнинг улгуржи нархи у қадар паст эмас – бу анъанавий мева ҳозир 16 минг сўмдан улгуржи савдода сотилмоқда, демак, бу фонда экзотик банан анча рақобатбардош кўринади.

Супермаркетлар тармоқлари ҳам мамлакатда банан савдосига катта таъсир кўрсатади. Боз устига, уларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Супермаркетлар учун банан жуда қулай маҳсулот, чунки улар ушбу мевани бутун йил давомида тўғридан-тўғри импорт қилишлари ва катта ҳажм туфайли бозорга нисбатан арзон нархда сотишлари мумкин. Шунинг учун банан истеъмол миқдори кам бўлишига қарамай, Ўзбекистон супермаркетларида энг кўп сотиладиган мева ҳисобланади. Ва мамлакатда супермаркетлар тармоғи дўконлари сони ошгани сайин банан истеъмоли ҳам ўсиб бораверади.

2020 йил, яъни коронавирусга қадар Ўзбекистонда банан истеъмоли жуда тез ўсди. Aгар 2017 йилда мамлакатга 17,5 минг тонна банан импорт қилинган бўлса, 2019 йилда импорт ҳажми 2,5 баравар ошиб, 42,7 минг тоннага етди. 2020 йилда Ўзбекистонга банан импорти 36,7 минг тоннагача камайди.

Сообщение Ўрик қимматлигига қарамай, Ўзбекистон бананни кам импорт қилмоқда – бунга сабаб нима? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/orik-qimmatligiga-qaramay-ozbekiston-bananni-kam-import-qilmoqda-bunga-sabab-nima/feed/ 0