ЕИ • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 26 Apr 2022 17:57:23 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png ЕИ • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-rad-etilgan-zhami-meva-sabzavotlarning-60-foizi-hanuz-turkiya-hissasiga-toqri-kelmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-rad-etilgan-zhami-meva-sabzavotlarning-60-foizi-hanuz-turkiya-hissasiga-toqri-kelmoqda/#respond Wed, 27 Apr 2022 07:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104091 Европа озиқ-овқат ва озуқа-ем ҳақида тезкор огоҳлантирув тизими (RASFF)нинг жорий йил биринчи чорагидаги маълумотларига кўра, рад этилган мева-сабзавотларнинг 60 фоизи Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Чунки, улар таркибида ЕИ фойдаланишга рухсат бермаган ингредиентлар мавжуд. Одатдагидек, Европа Иттифоқида рухсат этилган агрокимёвий фаол моддалар (MRLS)нинг қолдиқлари максимал чегарадан ошиб кетгани қайд этилмоқда. Бу...

Сообщение Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа озиқ-овқат ва озуқа-ем ҳақида тезкор огоҳлантирув тизими (RASFF)нинг жорий йил биринчи чорагидаги маълумотларига кўра, рад этилган мева-сабзавотларнинг 60 фоизи Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Чунки, улар таркибида ЕИ фойдаланишга рухсат бермаган ингредиентлар мавжуд. Одатдагидек, Европа Иттифоқида рухсат этилган агрокимёвий фаол моддалар (MRLS)нинг қолдиқлари максимал чегарадан ошиб кетгани қайд этилмоқда. Бу хусусда Fruit-inform FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар берди.

Биринчи чоракда Европа Иттифоқи мамлакатлари мева-сабзавот импорт қиладиган мамлакатларга берган 298 та огоҳлантирувдан 180 таси Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, бу рақамлар тобора ортиб боряпти. Агар февраль ойида 45 та рухсат этилган чекланган концентрация (РЭЧК) меъёридан ошиб кетиши ҳолатлари аниқланган бўлса, март ойида бундай ҳолатнинг 74 таси қайд этилди. Пестицидларнинг ортиқча миқдори, асосан, цитрус меваларда қайд этилган. Энг кўп аниқланган модда метилхлорпирифос ёки хлорпирифосдир. Ушбу модда Европада тақиқланган.

LA UNIÓ de Llauradors (Испаниянинг Валенсия вилоятидаги Фермерлар иттифоқи) бош котиби Карлес Периснинг айтишича: «Маълумотлар ҳақиқатан ҳам, эътироз билдиришга арзийди ва бу Туркия импорти чуқур текширувдан ўтказилмагунча  тўхтатилиши кераклигини кўрсатмоқда».

Март ойи бошида LA UNIÓ Европа комиссияси ва Испания ҳукуматига Туркия мева-сабзавотлари импорти тўхтатилишини сўраб мурожаат қилган эди. Шунга ўхшаш мурожаатлар Европа Иттифоқининг соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги сиёсатига масъул шахс – Sante бош директори, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича соғлиқни сақлаш бош директорига ҳам юборилган.

Ташкилот, шунингдек, турк мева-сабзавотларининг текширув частотаси 50 фоизга оширилишини ва тариф асимметрияси тугатилишини сўради. Чунки, Туркия Европа Иттифоқига 20% тариф билан экспорт қилса, Испания Туркияга экспорт учун 54% тариф тўлаши керак.

Сообщение Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-rad-etilgan-zhami-meva-sabzavotlarning-60-foizi-hanuz-turkiya-hissasiga-toqri-kelmoqda/feed/ 0
Европа Иттифоқида картошка етиштириш харажатлари кескин ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-kartoshka-etishtirish-kharazhatlari-keskin-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-kartoshka-etishtirish-kharazhatlari-keskin-oshdi/#respond Fri, 25 Mar 2022 05:30:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102100 Жорий йил бошида европалик фермерлар картошка мавсуми учун ушбу савбзавотни етиштириш харажатлари 15-20 фоизга ошишини башорат қилишган эди. Бироқ, Украинада шундоқ ҳам қиммат бўлган энергия ва ёқилғи нархлари уруш бошланиши билан ошиб кетгани сабаб, харажатлар  кескин кўтарилди. Бу маккажўхори ва кунгабоқар учун яхши нархни юзага келтириши билан бирга, Шимолий ва...

Сообщение Европа Иттифоқида картошка етиштириш харажатлари кескин ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Жорий йил бошида европалик фермерлар картошка мавсуми учун ушбу савбзавотни етиштириш харажатлари 15-20 фоизга ошишини башорат қилишган эди. Бироқ, Украинада шундоқ ҳам қиммат бўлган энергия ва ёқилғи нархлари уруш бошланиши билан ошиб кетгани сабаб, харажатлар  кескин кўтарилди. Бу маккажўхори ва кунгабоқар учун яхши нархни юзага келтириши билан бирга, Шимолий ва Марказий Европадаги баъзи картошка етиштирувчиларни нима эккан афзал эканлиги ҳақида ўйланишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақида EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар берди.

Бундай вазиятга дуч келган картошка етиштирувчилар  харидорлар билан юқори нархлар ёки янада мослашувчан шартлар ҳақида келишиб олишга ҳаракат қилишмоқда.  Бироқ, NEPG (Франция, Германия, Голландия ва Бельгия картошка етиштирувчиларнинг Европа ассоциацияси) истеъмолга мўлжалланган картошкалар учун ҳам, қайта ишланадигани учун ҳам харид нархларида катта ўзгаришлар бўлишига ишонмайди. Ваҳоланки, сўнгги ҳафталарда бозорда тебранишлар кузатилиб турибди.

Бундан ташқари, картошкани қовуриш учун кунгабоқар ёғи мавжуд бўлиши ва унинг нархи (келгуси ҳафталар ва ойлар учун), шунингдек, логистика муаммолари (контейнерлар ва транспорт) билан боғлиқ харажатлар ҳақида ноаниқлик бор.

NEPG фермерларга маҳсулот етиштириш харажатлари, экин майдонлари ва шартномаларни режалаштиришда ушбу омилларнинг барини ҳисобга олишни тавсия қилмоқда.

Сообщение Европа Иттифоқида картошка етиштириш харажатлари кескин ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-kartoshka-etishtirish-kharazhatlari-keskin-oshdi/feed/ 0
Ҳиндистондан Европага узум кам миқдорда ва қиммат нархда экспорт қилинмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindistondan-evropaga-uzum-kam-miqdorda-va-qimmat-narkhda-eksport-qilinmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindistondan-evropaga-uzum-kam-miqdorda-va-qimmat-narkhda-eksport-qilinmoqda/#respond Tue, 15 Mar 2022 06:00:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101531 Айни пайтда денгиз орқали юк ташиш харажатлари Ҳиндистондан узум импортини анчайин қимматлаштирди. “Ўтган йили биз ҳар бир контейнер учун 2700 доллардан 3000 долларгача тўлаганмиз, энди эса 8500 долларгача бўлган тарифлар ҳақида сўз бормоқда», дейди LuBa Fresh (Нидерландия) компаниясидан импортёр Люcьен де Вит. Ҳиндистон мавсуми уч ҳафта аввал бошланди, нархлар ўтган йилга...

Сообщение Ҳиндистондан Европага узум кам миқдорда ва қиммат нархда экспорт қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Айни пайтда денгиз орқали юк ташиш харажатлари Ҳиндистондан узум импортини анчайин қимматлаштирди. “Ўтган йили биз ҳар бир контейнер учун 2700 доллардан 3000 долларгача тўлаганмиз, энди эса 8500 долларгача бўлган тарифлар ҳақида сўз бормоқда», дейди LuBa Fresh (Нидерландия) компаниясидан импортёр Люcьен де Вит.

Ҳиндистон мавсуми уч ҳафта аввал бошланди, нархлар ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада баланд ва бунинг олдини олиш имконсиз эди. Импортёрнинг сўзларига кўра, денгиз орқали юк ташишдан ташқари, қадоқлаш материаллари кабиларнинг ҳам нархи кескин ошган. Сўнгги бир неча йил ичида қайд этилган нархларни ҳозир топиб бўлмайди.

Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

“Ҳиндистонда таваккалга қўл уришни истамай, маҳсулотини Яқин Шарқ ҳамда Осиё каби яқин бозорларда сотишга ҳаракат қилаётган етказиб берувчилар талайгина. Бугунги кунга келиб, Европага одатдагидан 15-20% камроқ узум жўнатилди, кейинроқ бу кўрсаткич 30% га етади.  Охирги бир неча кун ичида Ҳиндистонда кучли ёмғир ёғди ва юк кам бўлди”, дейди Люсьен.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида узум бозорида вазият қулай бўлди. Айниқса, оқ узум учун, Жанубий Африканинг кечки навлар етиштириладиган ҳудудларида ундан кам ҳосил олинади.

Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баробар ошди

“Перуда ажойиб оқ узум мавжуд, лекин мавсум тугаб бўлди. Шундай қилиб, бозор бўм-бўш. Келадиган деярли ҳамма маҳсулот аввалдан тузилган шартномалар бўйича сараланади ва сотилади. Ва апрель ойи ўрталарига қадар вазият ўзгаришидан дарак берувчи ҳеч бир аломат йўқ», дейди импортёр.

Люcьен Россияга йўл олган кўплаб контейнерлар Европага йўналтирилишини кутмайди. “Россиядаги MRL (маҳсулотнинг тайёрлик даражаси) талаблари Европа Иттифоқидаги талаблардан фарқли. Кўпгина компаниялар бу имкониятдан фойдаланмайди, деб ўйлайман. Шунинг учун бу узумларнинг катта ҳажми Европа бозорига чиқишини кутмайман. Мен ярим йўлда туширилган ёки Ҳиндистонга қайтариб юборилган контейнерлар ҳақида эшитдим”, дейди у.

Сообщение Ҳиндистондан Европага узум кам миқдорда ва қиммат нархда экспорт қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindistondan-evropaga-uzum-kam-miqdorda-va-qimmat-narkhda-eksport-qilinmoqda/feed/ 0
ЕИ Ўзбекистонга «ақлли» ва экологик агросектор ривожи учун 30 миллион еврога яқин маблағ ажратади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ei-ozbekistonga-aqlli-va-ekologik-agrosektor-rivozhi-uchun-30-million-evroga-yaqin-mablaq-azhratadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ei-ozbekistonga-aqlli-va-ekologik-agrosektor-rivozhi-uchun-30-million-evroga-yaqin-mablaq-azhratadi/#respond Sat, 12 Mar 2022 04:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101290 Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида 2021-2027 йиллардаги ҳамкорликни кенгайтиришга мўлжалланган Кўп йиллик индикатив дастур ишга туширилди. Дастур уч асосий йўналишни ўз ичига олган: «ақлли» ва экологик  агросекторни ривожлантириш; инклюзив рақамли ва «яшил» ўсиш; давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш. Янги индикатив дастур доирасида 2021—2024 йиллар учун 83 миллион евро ажратилади, шундан 29,9...

Сообщение ЕИ Ўзбекистонга «ақлли» ва экологик агросектор ривожи учун 30 миллион еврога яқин маблағ ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида 2021-2027 йиллардаги ҳамкорликни кенгайтиришга мўлжалланган Кўп йиллик индикатив дастур ишга туширилди. Дастур уч асосий йўналишни ўз ичига олган: «ақлли» ва экологик  агросекторни ривожлантириш; инклюзив рақамли ва «яшил» ўсиш; давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш. Янги индикатив дастур доирасида 2021—2024 йиллар учун 83 миллион евро ажратилади, шундан 29,9 миллион евро қишлоқ хўжалиги секторини модернизациялашга  йўналтирилади, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари “ «Газета.uz» ҳаволасига таяниб.

2022 йилнинг 10 март куни Тошкентда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун 2021-2027 йилларга мўлжалланган Кўп йиллик индикатив дастурини ишга тушириш бўйича конференция бўлиб ўтди. Анжуманда томонлар қишлоқ хўжалиги ва «яшил ўсиш»ни қўллаб-қувватлаш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда экин майдонларининг космик мониторинги жорий этилади

Янги индикатив дастурга мувофиқ, 2021-2024 йиллар учун 83 миллион евро ажратилади, шу билан бирга, GSP+ доирасидаги мониторинг ва реализацияни ўз ичига олган уч муҳим йўналишга эътибор қаратилади:

инклюзив, рақамли ва «яшил» ўсиш (молиялаштириш ҳажмининг 40 фоизи), рақамли «яшил» ўсишни қўллаб-қувватлашга асосий урғу берилади;

агросекторни модернизациялаш (молиялаштириш ҳажмининг 36 фоизи), яъни “ақлли”, экологик соф ва барқарор ёндашувларни жорий этиш учун;

давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва рақамли трансформация (молиялаштириш ҳажмининг 17 фоизи) – демократик бошқарув, ҳуқуқ устуворлиги ва давлат хизматлари сифатини такомиллаштириш бўйича ҳукумат ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун.

Қолган 7 фоиз маблағ гендер тенглиги, инсон ҳуқуқлари, ёшлар ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик дастурларини молиялаштиришга ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 апрелидан Европа Иттифоқига 6200 турдаги товарларни божхона божисиз экспорт қилувчи GSP+ преференциялар тизимига қўшилган. Ўзбекистон Преференцияларнинг Умумий схемалари (GSP) доирасида бенефициар-мамлакат сифатида қабул қилинган. Ушбу мақомга эга бўлиш учун GSP қоидаларига VIII иловада қайд этилган инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, атроф-муҳитни асраш ва самарали бошқарув бўйича 27 та асосий халқаро конвенцияларга риоя қилиш бўйича Ўзбекистонда катта ишлар амалга оширилди. Натижада, Ўзбекистон 27 конвенцияни ратификация қилди. Уларнинг қарийб ярми атроф-муҳит муҳофазасига алоқадордир. GSP регламенти GSP+га эга бўлувчиларнинг мажбуриятлари устидан доимий мониторинг олиб боришни кўзда тутади.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1 ноябридан эътиборан, Ўзбекистон Буюк Британиянинг Преференцияларнинг халқаро тизими («GSP Enhanced Framework»)га қўшилди. Ушбу қарор Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Халқаро савдо вазирлиги томонидан 2021 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган.

Буюк Британия ўзининг «GSP Enhanced Framework» тизимининг «Кенгайтирилган схемаси» бўйича ривожланаётган мамлакатлардан импорт қилинадиган товарлар учун ЕИнинг GSP+ тизимига ўхшаш имтиёзларни қўллайди, бу мамлакат Европа Иттифоқидан чиққач, ривожланаётган мамлакатлар учун жорий этилган.

Ушбу қарор қабул қилингунига қадар Ўзбекистон Преференциялар умумий тизимининг (“GSP General Framework”) асосий схемасидан фойдаланган бўлиб, унга кўра, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Буюк Британияга 3000 турга яқин товарларни божхона божи тўловларисиз ва 3200 турдаги товарларни пасайтирилган божхона божи ставкаларда экспорт қилишлари мумкин эди.

“GSP Enhanced framework” бир томонлама тариф преференциялари олингач, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Буюк Британияга божхона божисиз экспорт қилиши мумкин бўлган товарлар сони 3000 тадан 7800 тагача ошди.

Сообщение ЕИ Ўзбекистонга «ақлли» ва экологик агросектор ривожи учун 30 миллион еврога яқин маблағ ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ei-ozbekistonga-aqlli-va-ekologik-agrosektor-rivozhi-uchun-30-million-evroga-yaqin-mablaq-azhratadi/feed/ 0
Европа Иттифоқида 2021/2022 мавсумдаги олма етиштириш ҳажми 11%га ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-2021-2022-mavsumdagi-olma-etishtirish-hazhmi-11ga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-2021-2022-mavsumdagi-olma-etishtirish-hazhmi-11ga-oshdi/#respond Mon, 21 Feb 2022 08:00:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100397 Еврокомиссиянинг январь ойидаги ҳисоботига кўра, 2021/2022 йилги мавсумда Европа Иттифоқининг барча 27 та давлатида олма ҳосили 11,8 миллион тоннани ташкил этди, бу 2020/2021 йилги мавсум ҳосилидан 11 фоиз ва 5 йиллик ўртача кўрсаткичдан 6,7% юқоридир. Ҳисобот Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА)нинг Европа Иттифоқидаги йигирмата давлат бўйича маълумотларига асосланган. Европа...

Сообщение Европа Иттифоқида 2021/2022 мавсумдаги олма етиштириш ҳажми 11%га ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Еврокомиссиянинг январь ойидаги ҳисоботига кўра, 2021/2022 йилги мавсумда Европа Иттифоқининг барча 27 та давлатида олма ҳосили 11,8 миллион тоннани ташкил этди, бу 2020/2021 йилги мавсум ҳосилидан 11 фоиз ва 5 йиллик ўртача кўрсаткичдан 6,7% юқоридир.

Ҳисобот Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА)нинг Европа Иттифоқидаги йигирмата давлат бўйича маълумотларига асосланган. Европа Иттифоқига аъзо қолган 7 та мамлакат бўйича эса рақамлар Eurostatдан олинган.

Таҳлилчиларнинг кузатувига кўра, олма ҳосили ўртача кўрсаткичдан паст, нархлар юқори бўлган икки йилдан сўнг жорий мавсумда олма етиштирувчиларнинг ушбу мевани сотиш нархи яна меъёрий даражага қайтмоқда. Европа Иттифоқининг энг йирик олма етиштирувчи мамлакати – Польшада нархлар 5 йиллик ўртача кўрсаткичга етиб борди ва баъзи ҳолатларда ҳатто пасайган ҳам, деб ёзмоқда АgroTimes.

Жаҳон бўйича мева етказиб беришнинг кўп йўналишларида юзага келган экспорт логистикасини таъминлаш билан боғлиқ қийинчиликлар Европа Иттифоқи мамлакатларига камроқ таъсир кўрсатди.  Бироқ пандемиянинг биринчи йилида сезиларли даражада ошган мевага бўлган талаб иккинчи йилда яна меъёрий даражага қайтди.

Европа Комиссияси олма етиштириш саноатига сезиларли таъсир кўрсатаётган учта вақтинчалик муаммони аниқлади:

  • Олма етиштирувчиларнинг харажатлари ошиши, жумладан, энергия ресурслари, транспортировка ва мева етиштириш билан боғлиқ бошқа харажатлар;
  • Маҳсулотлар ташувини ташкил этишдаги нуқсонлар ва меваларни автомобиль ҳамда денгиз орқали ташиш нархи ошиши;
  • Ишчи кучи танқислиги, айниқса, ҳосил йиғим-терими учун мавсумий ишчилар ва юк машиналари ҳайдовчилари етишмовчилиги.

Сообщение Европа Иттифоқида 2021/2022 мавсумдаги олма етиштириш ҳажми 11%га ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-2021-2022-mavsumdagi-olma-etishtirish-hazhmi-11ga-oshdi/feed/ 0
Польшада озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси нолга туширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-oziq-ovqat-uchun-qqs-stavkasi-nolga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-oziq-ovqat-uchun-qqs-stavkasi-nolga-tushirildi/#respond Thu, 03 Feb 2022 05:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98941 2022 йилнинг 1 февралидан 31 июлига қадар бўлган даврда ҚҚС ставкалари пасайтирилиши туфайли Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида мева-сабзавот ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайиши кутилмоқда. Бу хусусда “Укрсадпром” уюшмаси хабарига таяниб, «АgroTimes» хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, 2022 йилнинг 27 январь, пайшанба куни Польша президенти Анжей Дуда “Товарлар ва...

Сообщение Польшада озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси нолга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 1 февралидан 31 июлига қадар бўлган даврда ҚҚС ставкалари пасайтирилиши туфайли Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида мева-сабзавот ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайиши кутилмоқда.

Бу хусусда “Укрсадпром” уюшмаси хабарига таяниб, «АgroTimes» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 2022 йилнинг 27 январь, пайшанба куни Польша президенти Анжей Дуда “Товарлар ва хизматларга солиқ солиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.  Янгилик ҚҚС ставкасини вақтинча пасайтиради,  жумладан озиқ-овқат маҳсулотларида (5 дан 0 фоизгача), ёқилғида (23 дан 8 фоизгача), ўғитлар, ўсимликларни ҳимоялаш воситаларида (8 дан 0 фоизгача), шунингдек, табиий газ (0 фоизгача) ҳамда электр ва иссиқлик энергияларида (5% гача).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ва умумий асосда ҚҚС тўловчи фермер хўжаликлари 2022 йилнинг 1 февралидан 31 июлига қадар сотилган маҳсулот турлари учун 0% ҚҚС тўлайди, булар: сабзавот ва мевалар, истеъмол қилиш мумкин бўлган ёнғоқлар; дон ва уруғлик материаллари, мойли ўсимликлар; қайта ишлаш учун ўсимлик маҳсулотлари ва доривор ўсимликлар;  сутли маҳсулотлар; қуш тухумлари; табиий асал;  ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларидир.

Ноль қийматдаги ҚҚС истеъмолчилар учун маҳсулотлар нархини пасайтириши керак, чунки, у бутун озиқ-овқат таъминоти занжири бўйлаб – ўзи етиштирган маҳсулотни қайта ишлаш учун сотувчи фермерлар, озиқ-овқат савдогарлари ва ушбу маҳсулотларни сотиб олувчи якуний истеъмолчилар учун амал қилади.

2022 йилнинг 1 февралидан бошлаб, озиқ-овқат сотувчилари ўз дўконларидаги фискал назорат-касса машиналари созламаларини сут, тухум, мева-сабзавотлардан 0% ҚҚС амал қилиниши учун ўзгартириши, шунингдек, харидорга қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар асосида ҚҚС пасайтирилгани ҳақида хабар бериши керак бўлади.

Ассоциация барча озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, мева- сабзавотлар учун ноль қийматдаги ҚҚС 2022 йилнинг ўрталарига қадар бутун Европа Иттифоқида жорий этилиши режалаштирилганини эслатиб ўтди.  Инновациядан мақсад COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатларидан бирига айланган глобал инфляциянинг олдини олишдир.

Бундан аввал, 2021 йилнинг декабрь ойида Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар молия вазирлари ўртасидаги тўрт йиллик музокаралардан сўнг Европа Иттифоқининг ҚҚС бўйича Директива матни борасида келишувга эришилган эди. Директиванинг келишилган матни алоҳида аъзо мамлакатларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун зудлик билан ноль қийматдаги ҚҚСни жорий этиш (бу ўзгаришларнинг бутун Европа Иттифоқида автоматик равишда кучга киришини кутмасдан) имконини берди. ҚҚС тизимидаги илк ўзгаришни Европа Иттифоқида озиқ-овқат маҳсулотлари учун нолга тенглаштирилган ҚҚСни жорий этиш билан инновацияларнинг энг фаол ташаббускорларидан бири бўлмиш Польша амалга оширди.

Сообщение Польшада озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси нолга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-oziq-ovqat-uchun-qqs-stavkasi-nolga-tushirildi/feed/ 0
Беларусь АҚШ ва Европанинг бир қатор мамлакатларидан сабзавот, мева ва ёнғоқ импортига эмбарго жорий қилмоқда! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarus-aqsh-va-evropaning-bir-qator-mamlakatlaridan-sabzavot-meva-va-yonqoq-importiga-embargo-zhoriy-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarus-aqsh-va-evropaning-bir-qator-mamlakatlaridan-sabzavot-meva-va-yonqoq-importiga-embargo-zhoriy-qilmoqda/#respond Fri, 10 Dec 2021 04:30:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94627 Афсуски, бу EastFruitнинг 6 декабрдаги мақоласида қайд этилган прогноз –  Беларусга мева- сабзавотлар олиб кирилиши таъқиқланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни тасдиқламоқда. Республика раҳбарияти 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб, ўз фуқароларига қўшимча солиқ солиб, уларнинг сифатли сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар харид қилишини чеклашга қарор қилди: биз назарда тутаётган қарор 2021 йилнинг...

Сообщение Беларусь АҚШ ва Европанинг бир қатор мамлакатларидан сабзавот, мева ва ёнғоқ импортига эмбарго жорий қилмоқда! появились сначала на EastFruit.

]]>

Афсуски, бу EastFruitнинг 6 декабрдаги мақоласида қайд этилган прогноз –  Беларусга мева- сабзавотлар олиб кирилиши таъқиқланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни тасдиқламоқда. Республика раҳбарияти 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб, ўз фуқароларига қўшимча солиқ солиб, уларнинг сифатли сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар харид қилишини чеклашга қарор қилди: биз назарда тутаётган қарор 2021 йилнинг 7 декабрида Беларусь Республикаси Миллий юридик интернет порталида эълон қилинди.

Ажабланарлиси шундаки, Украина мева-сабзавот маҳсулотларини олиб кириши таъқиқланган мамлакатлар рўйхатда йўқ. Шунингдек, бу рўйхатга Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларнинг киритилиши ҳам кутилмаган ҳолат бўлди. Бундан ташқари, нафақат АҚШ, Буюк Британия, Норвегия, Швейцария, Исландия ва Шимолий Ирландия, балки Россия санкциялари остида бўлмаган Албания, Шимолий Македония, Черногория каби давлатларни ҳам назарда тутмоқдамиз. Шу билан бирга, Россияга анъанавий дўст мамлакат – Сербия сабзавот ва меваларни олиб кириш таъқиқланган мамлакатлар рўйхатига киритилмаган.

EastFruit таҳлилчилари ушбу эмбаргодан ким фойда кўриши ва бу Беларусь ҳамда Россиянинг мева-сабзавот бизнесига қандай таъсир этишини таҳлил қилишга уриниб кўришди. Зеро, ҳеч кимга сир эмаски, Беларусь Россия Федерациясида таъқиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини ушбу мамлакат пештахталарига олиб боришда асосий транзит нуқтаси бўлган. Шунга кўра, ушбу мамлакатлардан мева-сабзавотларни олиб киришни таъқиқлаш орқали Беларусь нафақат нархларни ошириб, ўз истеъмолчилари учун танловни чеклайди, балки мева-сабзавот савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларни катта  қўшимча даромаддан ҳам маҳрум қилади. Айтганча, сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлардан ташқари, Белорусь парранда гўшти, сут ва гўшт маҳсулотлари, қандолат, шунингдек, бошқа баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари импортини ҳам таъқиқлайди.

Шуни англаш лозимки, Европа Иттифоқидан Беларусга маҳсулот етказиб беришни таъқиқлаш эмбаргога тушмаган мамлакатлар учун нафақат Беларусь бозорига кириш имкониятини яхшилашда, балки Европа Иттифоқи давлатларидан Россия Федерациясига мева-сабзавот маҳсулотларининг реэкспортини таъқиқлашда ҳам фойдалидир. Ва бу Россиянинг ўзида мева-сабзавот маҳсулотлари нархини оширади. Аслини олганда, улар аллақачон рекорд даражага яқинлашиб улгурган ҳам.

Беларусь эмбаргосида кимлар ютқазади?

Асосий йўқотишлар Беларусь ва Россиянинг мева-сабзавот истеъмолчилари гарданига тушади. Улар паст сифатли маҳсулотлар учун кўпроқ пул тўлашлари керак бўлади.

Польша, Испания, Нидерландия, Бельгия ва Греция эса энг кўп йўқотишларга дуч келади. ЕИ мева-сабзавот экспортёрларининг умумий зарари йилига 300 миллион долларни ташкил қилиши мумкин. Умуман олганда, ушбу маҳсулотлар учун муқобил бозорларни топиш Польшадан ташқари ҳеч бир мамлакат учун қийин бўлмайди. Бироқ, бу Европа Иттифоқи фермерлари учун катта йўқотиш бўлади.

Таъқиққа тушган бошқа мамлакатлар ушбу эмбаргонинг мева-сабзавот бизнесига таъсирини сезишмайди ҳам. Лекин кичик Шимолий Македония учун экспортдаги 10 миллион долларлик йўқотиш сезиларли бўлиши мумкин.

Эмбарго кимга фойда келтиради?

Бироз ғалати туюлиши мумкин, аммо бундай қарор Украина учун жуда фойдали. Зеро, энди у олма ва бошқа меваларни кўпроқ экспорт қила олади, бу йил эса Беларусь ҳудудига сабзавот ҳам, картошка ҳам етказиб беради. Украина – Беларусга қўшни, у ҳар йили мазкур мамлакатга 20-30 миллион долларлик сархил мева-сабзавотлар етказиб беради.

Сархил олма бозоридаги инқироз шароитида #freshapplecrisis, бу эмбарго Украина учун чинакам ҳадя бўлади, чунки, ушбу мамлакатда олма нархи жуда пастлигича қолмоқда, айниқса, Россия ва Беларусдагина талабгир бўлган эски навлар сегментида бу ҳолат яққол кўзга ташланади. Польша билан рақобат йўқлиги фонида олма савдоси 1 январдан ўсиши мумкин. Тўғри, йил охирига келиб, импортёрлар Европа Иттифоқидан имкон қадар кўпроқ маҳсулот импорт қилишга ҳаракат қилишади. Шунингдек, бу йил Беларусь Украинадан сабзи, картошка, музлатилган сабзавотлар ва иссиқхона помидорларини фаол равишда сотиб олади. Шунингдек, мавсум давомида Украина Беларусга ва у орқали Россия Федерациясига эртаги сабзавотлар, резавор ва меваларни фаол экспорт қилади.

Бироқ шуни ҳисобга олиш керакки, Украина ҳам исталган вақтда ушбу қарорга киритилиши мумкин.

Эмбарго Молдова учун ҳам фойда келтиради. Бу ерда олма билан боғлиқ вазият Украинаникига ўхшаш – ҳозир Беларусга сотиш осонроқ кечадиган кўплаб эскирган навлар мавжуд. Молдова, шунингдек, узум савдосини яхшилашга эришади, аммо шуниси ҳам борки, узум захиралари бу йил у қадар юқори эмас. Ёз мавсумида Молдовадан кўплаб мева ва резаворлар Россия Федерацияси ҳамда Беларусь бозорларига осон йўл топади. Қўшимча потенциал фойда – Молдова орқали Европа Иттифоқидан Россия Федерациясига маҳсулотлар реэкспорти оқимининг кўпайишидир.

Эмбарго Сербия учун ҳам фойдали бўлади. Зеро, бу мамлакат рўйхатда йўқ, демак, Беларусга олма сотиш билан боғлиқ вазият бироз яхшиланади. Ҳозир Сербия учун ушбу экспорт йўналишининг устуворлиги пасаймоқда. Мавсумда Сербия Россия ва қисман Беларусь бозорига жуда кўп данакли мевалар ҳамда голубика етказиб беради. Айтганча, Сербия Беларусь ўрнига Россия Федерациясининг реэкспорт хабига айланиши мумкин. Аммо шуниси ҳам борки, бундан бир неча йил аввал бу борада тортишув бўлган ва шундан бери реэкспорт ҳажми кескин камайган.

Таъқиқ Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон учун ҳам фойдалидир. Бироқ, бу ерда рентабеллик у қадар аниқ-равшан эмас, чунки, Беларусь мазкур мамлакатлардан жуда кўп маҳсулот сотиб олмайди ва логистика мураккаб ҳамда қимматлигича қолмоқда. Бироқ, муқобил вариантлар йўқлиги фонида Беларусь ушбу мамлакатлардан данакли мевалар ва эртаги сабзавотлар хариди ҳажмини ошириши мумкин. Бундан камроқ даражада Грузия улуш олади.

Туркия эмбаргодан кўп фойда кўради – у Беларусь Европа Иттифоқидан сотиб ололмайдиган барча товарларнинг деярли тўлиқ ўрнини қоплай оладиган ягона мамлакатдир. Россия бозоридаги вазият ҳам янада қулай бўлиши мумкин. Бундан ташқари айни ҳолат Эрон учун  фойдалидир.

Марокаш ва Мисрдан цитрус экспортёрлари Испания, Греция ва Италия билан рақобат бўлмаганда Беларусь бозорида савдо ҳажмини оширишлари мумкин.

Сообщение Беларусь АҚШ ва Европанинг бир қатор мамлакатларидан сабзавот, мева ва ёнғоқ импортига эмбарго жорий қилмоқда! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarus-aqsh-va-evropaning-bir-qator-mamlakatlaridan-sabzavot-meva-va-yonqoq-importiga-embargo-zhoriy-qilmoqda/feed/ 0
Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг агро-озиқ-овқат секторини яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш учун 4 миллион евро ажратади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-ozbekistonning-agro-oziq-ovqat-sektorini-yashil-iqtisodiyotga-inklyuziv-otishni-qollab-quvvatlash-uchun-4-million-evro-azhratadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-ozbekistonning-agro-oziq-ovqat-sektorini-yashil-iqtisodiyotga-inklyuziv-otishni-qollab-quvvatlash-uchun-4-million-evro-azhratadi/#respond Wed, 08 Dec 2021 04:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94372 Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан биргаликда ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида агро-озиқ-овқат секторида яшил иқтисодиётга ўтиш ҳамда қишлоқ хўжалигида иқлимга йўналтирилган билим ва инновациялар тизимини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда, дея хабар берди EastFruit экспертлари. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида...

Сообщение Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг агро-озиқ-овқат секторини яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш учун 4 миллион евро ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан биргаликда ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида агро-озиқ-овқат секторида яшил иқтисодиётга ўтиш ҳамда қишлоқ хўжалигида иқлимга йўналтирилган билим ва инновациялар тизимини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда, дея хабар берди EastFruit экспертлари.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида “Aгро-озиқ-овқат секторида яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалигида билимлар ва инновацияларнинг иқлимга мослашган тизимини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳужжат имзоланди. Лойиҳа бюджети 4 150 000 еврони ташкил етади, лойиҳани амалга ошириш муддати эса 2025 йил 30 сентябргача.

Янги қўшма лойиҳа Ўзбекистоннинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги секторида яшил иқтисодиётга инклюзив ўтиш ва қишлоқ хўжалигида билимлар ва инновацияларнинг “иқлимга оптимал мослашган” тизими (UAKIS)ни жорий этишга ҳисса қўшишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида мамлакат аграр сектори иштирокчиларининг институционал салоҳиятини ошириш ҳамда Европа институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган. Шунингдек, аввало, кичик ва оилавий фермер хўжаликлари, кейин эса фермер хўжаликлари кооперативлари ва микро-агробизнес даражасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Лойиҳанинг тажриба синов ҳудудлари тариқасида Тошкент, Қашқадарё, Сухондарё вилоятлари ҳамда ва Фарғона водийси танлаб олинди.

Лойиҳадан кутилаётган асосий натижалар агро-озиқ-овқат секторида инновациялар ва воситачиликни қўллаб-қувватлаш хизматларини яратиш ва оператив гуруҳларни тузиш ҳамда ҳамкорлик ўрнатишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрь ойида 2019-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланган эди.

“Ҳозирги кунда мамлакат қишлоқ хўжалиги “яшил” ишлаб чиқаришининг замонавий тамойилларига ўтиш йўлида илк қадамларни ташламоқда… Лойиҳа ҳукуматнинг замонавий қишлоқ хўжалигини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшади деган умиддамиз”, — деди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Доина Мунтеану мазкур лойиҳанинг 2021 йил, октябрь ойи охиридаги муҳокамаси чоғида.

Мамлакат ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг қўллаб қувватлаган ҳолда лойиҳа қишлоқ-озиқ-овқат қиймат занжирларида яшил инвестицияларни рағбатлантириш учун меъёрий-ҳуқуқий базани босқичма-босқич ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган.

Сообщение Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг агро-озиқ-овқат секторини яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш учун 4 миллион евро ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-ozbekistonning-agro-oziq-ovqat-sektorini-yashil-iqtisodiyotga-inklyuziv-otishni-qollab-quvvatlash-uchun-4-million-evro-azhratadi/feed/ 0
Рақамлаштириш Украина картошкачилиги учун янги истиқболларни очмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/raqamlashtirish-ukraina-kartoshkachiligi-uchun-yangi-istiqbollarni-ochmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/raqamlashtirish-ukraina-kartoshkachiligi-uchun-yangi-istiqbollarni-ochmoqda/#respond Mon, 22 Nov 2021 06:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92557 Рақамлаштириш Европа майдонлари бўйлаб дадил кириб келмоқда ва энди Украина остоналарига етиб келди. Фермерлар ўз фаолиятида қандай янги йўналишларни очдилар ва ҳозирги пайтда Европада қайси картошка навлари оммалашган? “Агрико Украина” компанияси директори Николай Гордийчук EastFruit билан суҳбатда ана шу саволларга жавоб берди. — Шу кунларда Нидерландияда Potato Day 2021 тадбири...

Сообщение Рақамлаштириш Украина картошкачилиги учун янги истиқболларни очмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Рақамлаштириш Европа майдонлари бўйлаб дадил кириб келмоқда ва энди Украина остоналарига етиб келди. Фермерлар ўз фаолиятида қандай янги йўналишларни очдилар ва ҳозирги пайтда Европада қайси картошка навлари оммалашган? “Агрико Украина” компанияси директори Николай Гордийчук EastFruit билан суҳбатда ана шу саволларга жавоб берди.

— Шу кунларда Нидерландияда Potato Day 2021 тадбири бўлиб ўтди. Ушбу воқеа, шубҳасиз, Европада картошкачилик соҳасидаги трендларни яратади. Номи дунёга машҳур ушбу анжуманнинг бу йилги тадбирларида қандай янгиликлар бўлди? Қайси янги навлар меҳмонларни лол қолдирди?

— Ҳар йилги Potato Day анжуманини картошка билан шуғулланувчи кўплаб инсонлар интиқлик билан кутадилар. Ҳозир Нидерландияда дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатидан етиб келган ишлаб чиқарувчилар ва фермерлар жам бўлган. Шахсан ўзим ушбу тадбирга 15 йилдан буён ташриф буюраман.

Пандемия сабабли бу йил айримлар фақат онлайн режимда иштирок этишга қарор қилди. Agrico компанияси вакиллари анжуманда аралаш форматда қатнашишни режалаштирган. Бу йил Potato Day меҳмонлари иккига бўлинди ва битта ҳудудда бир вақтнинг ўзида жуда кўп одам тўпланиб қолмаслиги учун улар тадбирларда бошқа-бошқа кунларда иштирок этдилар.

Potato Day – мулоқот ва тажриба алмашиш имконияти билан бирга компаниялар ва селекционерлар ушбу мавсумда таклиф қилаётган янгиликлардан бохабар бўлиш учун ҳам шароит яратади.

Бу Европа реестрига киритилган янги навларни билиш имкониятидир. Сиз бу ерда ҳосилдорлик борасида етакчиликни қўлга киритган навлар ёки муайян номинацияда, масалан, тўрхалтага энг мос келувчи нав ҳақида эшитасиз. Чунончи, бугунги кунда фри сифатида қайта ишланадиган ва тўрхалтада қадоқлашга мўлжалланган навларга катта эътибор қаратилмоқда.

Agrico нисбатан янги бўлган иккита навни тақдим этди ва улар тадбир қатнашчиларининг эътиборини тортди. Бу навлар қадоқлаш учун мослаштирилган “Жолин” нави ҳамда органик етиштириш учун “Фенна” навидир. Шунингдек, Agrico томонидан Европа бозорига таклиф қилинаётган, картошкани қайта ишлаб, фри ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги – Вавилон нави ҳам тақдим этилди.

Иссиқ ҳарорат ва қурғоқчиликларга бардошлилиги билан ажралиб турувчи, ҳосилдорлиги юқори бўлган навларга аввалгидек алоҳида аҳамият қаратилди. Бу йўналишда биз “Парадизо” навини намойиш қилдик. Касалликларга чидамли бўлган ва биологик етиштириш учун яроқли навлар ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Agrico ана шундай картошка турларидан бири бўлган “Алюэтт” навини тақдим қилди. Ҳар иккала нав ҳам Навлар реестрига киритилган бўлиб, Украинада етиштириш учун яроқлидир.

Тадбир ўтказилган икки кун учрашувлар, фикр ва тажриба алмашинувига бой бўлди. Шу билан бир қаторда, анжуман бошқа мамлакатларда ўзига хос хусусиятлари билан ном чиқарган янгиликларни кўриш имконини берди.

Хусусан, биз Польшада оқ этли навлар оммалашиб бораётганини кўрдик. Бизда аллақачон эътибордан четда қолиб кетган навларга ҳозир Польшада талаб кескин ортиб кетган. Масалан, Эроу ва Воларе навлари.

Польша селекцияси ўз вақтида айнан шу навларга диққатини қаратган ва одамлар оқ этли мана шундай картошка турларига ўрганиб қолишган. Бу менинг шахсий фикрим. Украина ва Европада сариқ ёки ҳатто тўқ сариқ этли навларни кўпроқ ёқтиришади.

 Бир пайтлар бинафшаранг картошка бозорда роса оммалашган эди. Бундай машҳурлик ҳозир ҳам сақланиб қолганми?

— Ҳа, бинафшаранг картошка ўз вақтида анча машҳур бўлганди. Аммо бундай шуҳрат бозорнинг эмас, балки маркетинг иши натижаси эди. Кўп одамлар шунчаки уни тотиб кўриш учун бир-икки марта сотиб олган. Кейинчалик, янги навга бўлган қизиқиш сусайгач, бинафшаранг картошка яхши сотилмай қолди.

Одатда бундай навларга ресторанлар харидор бўлади. Улар бинафшаранг картошкадан муайян таомларни безашда фойдаланишади. Ҳозир у жуда кам ҳажмларда етиштирилмоқда. Бинафшаранг картошканинг савдо ҳажмлари ҳақида гапирадиган бўлсак, у бозорнинг 1 фоизига ҳам бормайди. Бугунги кунда унга бўлган талаб анча паст.

— Potato Day мавзусига қайтадиган бўлсак, учрашувлар давомида картошка етиштирувчилар учун муҳим бўлган шов-шувли бирор гап айтилдими?

– Шов-шув кўтарадиган бирор нарса бўлди, дея олмайман. Potato Dayнинг энг муҳим жиҳати шу бўлдики, соҳа одамлари сўнгги икки йилдан буён илк марта ниҳоят бир жойга йиғилдилар. Бу бизга бир-биримиз билан юзма-юз кўришиб мулоқот қилиш имкониятини қадрлашимиз кераклигини кўрсатиб қўйди. Биз ҳар йили ўтказиладиган учрашувларимизга ўрганиб қолгандик, ҳар сафарги тадбирга учиб келардик ва шундай бўлиб қолади, деб ўйлар эдик. Бироқ пандемия туфайли ҳаммаси ўзгариб кетди.

Менда кучли таассурот қолдирган яна бир жиҳат, бу – Европада картошкачилик соҳасини рақамлаштириш жараёнлари.
Фермерлар ҳосил етиштиришда далаларнинг электрон контуридан тортиб то ўғитни тупроқ таҳлилларига мувофиқ равишда беришгача – турли смарт воситалардан тобора кўпроқ фойдалана бошладилар.

Бу ерда ўғитни майдалаб бериш назарда тутиляпти.

Тупроқнинг физик-кимёвий кўрсаткичларидан келиб чиқиб суғориш технологиялари тўғрисидаги маълумотлар фаол қўлланилмоқда, қолаверса, қанча миқдорда ва қачон суғориш лозимлигини кўрсатувчи датчиклар даланинг ҳамма жойига ўрнатиляпти.

Мени таажжубга солган энг катта нарса шуки, Европада навларга бўлган муаллифлик ҳуқуқига риоя этилиши қаттиқ назоратга олинди. Европа компаниялари ГМОларни қўллаб-қувватламайди, шу боисдан, биз Украинага олиб келаётган барча навлар ГМОдан ҳолидир.

Бундай навни етиштириб чиқариш учун, агар анъанавий, классик йўлдан борилса, 12 йил талаб этилади. Аммо пировардида минглаб потенциал навлар орасидан биттасигина тижоратлаштирилади. Бироқ, бу вақт ичида селекционер кун кечириши ва оила боқиши ҳам керак.

Одатда, тадқиқотлар ўтказиш ва янги нав яратиш харажатлари тижоратлаштириб бўлинган навларни сотишдан тушадиган муаллифлик даромадлари ҳисобига қопланади.

Шу сабабли, Европанинг Agrico, HZPC ва Европлант компаниялари Breeders Trust деб номланган компания ташкил қилдилар. У ўсимлик навларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш, шунингдек, ушбу ҳуқуқларнинг бузилиши билан боғлиқ масалалар билан шуғулланади.

Рақамлашиш мавзусига қайтадиган бўлсак, илгари дрон дала устидан учиб ўтган вақтда иловалар шунчаки бу ерда картошка ўсаётганини кўрсатар эди холос. Буни дрон ёрдамида олинган фотосуратлар ёрдамида кўриб олиш мумкин эди. Энди эса у ёки бу дала майдонида картошканинг қайси нави ўсаётганини 98 фоиз аниқлик билан кузатса бўлади.

Бунинг учун Европада “Фонтане”, “Аризона”, “Дитта” сингари 10 дан зиёд оммалашган навлар устида тадқиқотлар олиб борилди. Ўлчовлар қаерда, неча гектарда, қайси нав ўсаётганини аниқ кўрсатди. Шундан кейин, агар бу нав уруғликка етиштирилаётган бўлса, табиий савол туғилади: ушбу нав бўйича муаллифлик ҳақи тўланганми?

Назорат янада кучайтирилди. Илгари ҳаммамиз хўжаликларнинг ўзи тақдим этадиган маълумотга эга бўлган бўлсак, бугунги кунда исталган пайтда дрон ёрдамида осмондан туриб назоратни амалга ошириш мумкин, бу эса у ёки бу навдан фойдаланишга доир маълумотлар янада аниқ деганидир.

Дарвоқе, ҳозирги пайтда Нидерландияда уруғлик картошка етиштириладиган майдонларда Agrico компаниясининг картошка фри учун мўлжалланган “Фонтане” нави етакчига айланган. Уруғлик майдонларида Голландиянинг ўзида ушбу нав 5 минг гектардан зиёд майдонга экилган.

“Аризона” нави ҳам етакчилардан бири бўлиб олди – Нидерландияда шу навли уруғлик картошка 1450 гектар майдонга экилган. Бу ҳам мени ҳайратга солди. Мазкур нав бозорда нисбатан янги ҳисобланади. Биз уни Украинада тарғиб қила бошлаганимизга энди 3-4 йил бўлди. Бироқ, “Аризона” нави Европада аллақачон оғизга тушган.

— COVID ҳар йилги Potato Day анжуманини ўтказиш шакли ва учрашувлар форматига таъсир кўрсатди. У картошка истеъмоли ва навлар танловига ҳам таъсир қилди деб ўйлайсизми?

– Икки йиллик пандемия навлар танловига таъсир қилмади, аммо ҳамкорлик усулларини ўзгартириб юборди. Одамлар режалаштиришга қаттиқроқ эътибор қила бошладилар. Кўпчилик қанчадан-қанча ишларни online шаклда бажариш мумкинлигини тушуниб етди. Айрим масалаларни, дейлик, ўша Zoom орқали ҳал қилиш мумкин бўлса, нега энди 400-500 чақирим йўл босиб, мижознинг олдига бориш керак?

COVID навлар танловидан кўра бизнес юритиш шаклларига кўпроқ таъсир кўрсатди.

Бироқ, мендаги маълумотларга қараганда, АҚШда ҳозир картошка савдолари ҳажми пандемия бошидаги савдо кўрсаткичларига қайтган. АҚШда истеъмол қилинадиган картошканинг 90 фоизга яқини – картошка фри ёки картошкадан тайёрланадиган турли маҳсулотлар. Умумий овқатланиш муассасалари пандемия даврида ёпилди ёки чекланган режимда фаолият кўрсатди. Табиийки, қайта ишланган картошка маҳсулотлари истеъмоли ҳам тушиб кетди.

— Томчилатиб суғориш Украинада, шу жумладан сизнинг компаниянгиз майдонларида ҳам энди синовдан ўтказила бошланди. У Европада қанчалик кенг тарқалган?

– Европада томчилатиб суғориш картошка етиштиришда кам қўлланилади. Европалик фермерлар янгиликларга нисбатан бир мунча консерватив саналади. Улар синаб кўрмоқчи бўлган янгиликлар ҳам кичик-кичик далаларда қўлланилади.

Бизга Нидерландиядан ташриф буюрган айрим деҳқонлар ушбу усулни эксперимент тариқасида 3-5 гектар майдондагина синовдан ўтказишни режалаштирган. Қайд этиш жоизки, томчилатиб суғориш гектарига ҳисоблаганда анчагина катта харажатларни талаб этади.

— Агар таққослайдиган бўлсак, бу йил Украина ва Европада картошка нархлари ва ҳосилдорлик қай даражада кутилмоқда?

– Агар Голландия ҳақида гапирадиган бўлсам, бу йил картошка экилган майдон ўтган йилгига нисбатан 5-7 фоизга кам. Ҳосилдорлик ҳам бу йил одатдагидан пастроқ. Шуни назардан четда қолдирмаслик керакки, ушбу экинда ҳосилдорлик 4 фоиздан кўпроққа пасайиши анчагина катта йўқотиш ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Нидерландияда картошка нархлари ўтган йилгига нисбатан баланд. Ўтган йилнинг шу даврида бир килограмм картошка нархи 12 евроцент эди. Бу йил эса аллақачон унинг килоси 16-18 евроцентдан сотилмоқда, бу эса ўтган йилгига нисбатан салкам 40 фоиз қиммат деганидир.

Украинада эса бундай деб бўлмайди. Украинада жорий йилда ҳаммаси бунинг акси. Ҳозир барча хўжаликлар картошка ҳосилини йиғиштириб олдилар ва биз кўряпмизки, ушбу экин ўтган йилгига қараганда бу йил кўпроқ экилган. Гарчи бу ҳақда биров айтмаган бўлса ҳам.

Биз турли фермерлар билан гаплашдик, аввал 14 гектарга экканлар бу йил 20 гектарга, 60 гектарга экканлар 100 гектарга экишибди… Бунга сабаб – ўтган йили фермерлар қўлида маълум бир миқдорда майда картошка қолиб кетди ва деҳқонлар уни крахмал сифатида қайта ишлашга топширишмай, экишга қарор қилишган. Натижада, Украинада жуда катта майдонда картошка экилди.
Табиийки, бу йилги улкан ҳажмда картошка ҳосили йиғиб олинди. Сифат ҳақида бир нарса дея олмайман.

Бироқ, энди омборларга сиғмай қолган картошкани ҳамма бирдан сотишга тушган. Мазкур ортиқча ҳажмдаги картошка бозорга кириб келди ва оқибатда нархлар пасайди. Соҳага ихтисослашган хўжаликлар картошкани 4,50-5 грн/кг нархда таклиф қилмоқда.

Кичикроқ хўжаликлар эса картошкасидан халос бўлиш учун уни 3,50 грн/кг дан ҳам пастроқ нархда сотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу давридаги нархдан икки баравар арзон кўрсаткичдир.

Ва у фермерлар фойдасига хизмат қилмайди. Ўртача капитал қўйилмалар шароитида соҳага ихтисослашган фермер учун картошканинг таннархи гектарига ҳисоблаганда 3,80-4 грн/кг ни ташкил этади. Ҳозирги кунда кўплаб фермерлар ортиқча картошкасини ё умуман фойда қўймай, ёки минимал устама қиймат билан сотувга чиқармоқда.

Ўйлашимизча, бундай ҳолат аёзли кунлар тушгунга қадар давом этади. Бу пайтга келиб омборхоналарга сиғмай қолган картошка ё сотиб бўлинади ёки нобуд бўлади. Бозорда ўз омборхонасига ва зарур жиҳозларга эга бўлган профессионал иштирокчилар қолади.

Агар Европа билан солиштирсак, у ерда картошка қиммат, бизда эса аксинча – ўта арзон. Ушбу ҳолат нега ўтган йилнинг шу вақтларида гувоҳ бўлганимиздек, пештахталарда Бельгия ва Польшадан олиб келинган импорт картошкани кўрмаётганимиз сабабини ҳам изоҳлайди.

Нархларга келсак, умид қиламизки, фермерларнинг улгуржи нархлари ўзининг 6-7 грн/кг лик кўрсаткичларига қайтади. Аммо бу Янги йил байрамларига яқин юз беради.

Бугун эса, афсуски, нархлар кескин тушиб кетган ва ўз-ўзидан, бозорда таклиф қилинаётган картошка у қадар сифатли эмас. Энг яхшиларини омборхоналарга жойлашга ҳаракат қилишмоқда.

Яна бир катта хатар мавжуд. Биз бир неча йил аввал худди шу ойларда кўрганимиздек, баҳорги нархлар кузгисидан унчалик баланд бўлмаган бир вазиятга дуч келишимиз мумкин. Фермерлар картошкани баҳорда қимматроқ нархларда пуллаш илинжида уни омборларга жойлашди, аммо истеъмолнинг ҳам ўз меъёрлари бор. Табиийки, омборларга жойлашган ҳажмларни ҳамма ҳам сота олмайди.

Боз устига, яқинда энергия нархлари ҳам салкам икки баравар оширилди. Яъни, энди биз харидорлар учун сақлаш харажатларини картошканинг нархларига кўчириб ўтказишга мажбурмиз. Натижада, ҳаммаси учун якуний истеъмолчи тўлашига тўғри келади.

Сообщение Рақамлаштириш Украина картошкачилиги учун янги истиқболларни очмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/raqamlashtirish-ukraina-kartoshkachiligi-uchun-yangi-istiqbollarni-ochmoqda/feed/ 0
Янги мавсумда ЕИда олма ҳосили кўпайиб, нок етиштириш камаяди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-mavsumda-eida-olma-hosili-kopayib-nok-etishtirish-kamayadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-mavsumda-eida-olma-hosili-kopayib-nok-etishtirish-kamayadi/#respond Mon, 16 Aug 2021 10:20:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84307 Олма ва нок етиштирувчилар бутунжаҳон ассоциацияси (WAPA) 2021 йил 5 август куни онлайн режимда бўлиб ўтган Prognosfruit йиллик конференцияси давомида ЕИ мамлакатларида олма ва нок ҳосили бўйича прогнозларини маълум қилди. Ассоциация ҳисоботига кўра, 2021 йил мавсумида Европа Иттифоқида олма етиштириш ҳажми 10% га ўсиб, 11,735 млн тоннага етади, нок ҳосили...

Сообщение Янги мавсумда ЕИда олма ҳосили кўпайиб, нок етиштириш камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>

Олма ва нок етиштирувчилар бутунжаҳон ассоциацияси (WAPA) 2021 йил 5 август куни онлайн режимда бўлиб ўтган Prognosfruit йиллик конференцияси давомида ЕИ мамлакатларида олма ва нок ҳосили бўйича прогнозларини маълум қилди.

Ассоциация ҳисоботига кўра, 2021 йил мавсумида Европа Иттифоқида олма етиштириш ҳажми 10% га ўсиб, 11,735 млн тоннага етади, нок ҳосили эса 28% га камаяди ва  1,604 млн тоннани ташкил қилади.

Айни пайтда, охирги 3 йилдаги ўртача ҳосилдорлик билан солиштирганда, ЕИда олма етиштириш ҳажмлари 1%га ўсган холос. WAPA мутахассисларининг фикрича, 2021/2022 йилги мавсум олма етиштирувчилар учун “яхши ва мувозанатлашган” бўлади. Қолаверса, европалик олма етиштирувчилар ўз маҳсулотларини навлари ва сифати бўйича истеъмолчиларнинг талабларига тобора кўпроқ мослаштирмоқдалар, деб хабар бермоқда FruitNews.

“Янги мавсум одатдагидан тахминан бир ҳафта кечроқ бошланади. Европалик боғбонларнинг олма ҳосили асосан ўртача катталикдаги мевалардан иборат бўлади. Бозорда маҳаллий савдолар, экспортнинг стратегик йўналишлари ривожланиши ва 4 млн тоннани ташкил қилиши кутилаётган олмани қайта ишлаш ҳажмлари ўртасида яхши мувозанат юзага келиши тахмин қилинмоқда. Бундан келиб чиқадики, қайта ишлаш ва янги узилган ҳолатда сотиш учун етказиб бериш ҳажмлари ҳам бир маромда бўлади. Органик олмалар етиштириш ҳажмлари ҳам аста ўсиб бормоқда ва бизнинг тахминимизча, ЕИда етиштирилган жами олма ҳажмлари ичида 6%ни ташкил қилади”, дейди WAPA президенти Доминик Возняк.

Олма ҳосили Польшада 2020 йилга нисбатан 22%га ўсиб, 4,170 млн тоннага етади, Францияда ҳосил 3%га ўсади ва 1,375 млн тоннага, Германияда 6%га ўсади ва 1,080 млн тоннага, Испанияда 28%га ўсади ва 543 минг тоннага етади, Италияда эса олма ҳосили 4% га камайиб, 2,046 млн тоннага тушиши кутиляпти.

Охирги уч йилдаги ўртача ҳосилдорлик билан таққослаганда Европа Иттифоқи мамлакатларида нок ҳосили 27%га камаяди. Прогнозларда айтилишича, 2021 йилда нок етиштириш 2020 йилга нисбатан Нидерландияда 19%га қисқариб, 325 минг тоннани, Испанияда 2%га қисқариб, 300 минг тоннани, Бельгияда 25%га қисқариб, 295 минг тоннани, Италияда 65%га қисқариб, 213 минг тоннани, Францияда 57%га қисқариб, 57 минг тоннани ташкил қилади. Португалияда нок ҳосили 36%га ўсиб, 189 минг тоннага, Польшада 8%га ўсиб, 70 минг тоннага, Германияда 8%га ўсиб, 42 минг тоннага етиши кутилмоқда.

“Айни дамда, ЕИда олма ҳосили кўпайиши, нок ҳосили 2021/2022 йилги мавсумда аввалги мавсумга нисбатан 28%га камайиши ва 1,604 млн тоннани ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Бу эса 3 йиллик ўртача кўрсаткичдан 27% паст деганидир. Бу Европада сўнгги 10 йилдаги энг кам ҳосил бўлади”, – деди WAPA бош директори Филипп Бинард. Агар навлар кесимида оладиган бўлсак, Conference навли ноклар 18%га камайиб, 805 минг тоннага, Abate ноклари ҳам 73%га камайиб, 66 минг тоннага тушиб қолади.

Сообщение Янги мавсумда ЕИда олма ҳосили кўпайиб, нок етиштириш камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-mavsumda-eida-olma-hosili-kopayib-nok-etishtirish-kamayadi/feed/ 0