деҳқонлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 26 Apr 2022 17:56:31 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png деҳқонлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yilgi-kartoshka-hosilining-deyarli-75-foizi-dehqon-khozhaliklarida-etishtirilgan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yilgi-kartoshka-hosilining-deyarli-75-foizi-dehqon-khozhaliklarida-etishtirilgan/#respond Wed, 27 Apr 2022 05:00:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104092 Ўзбекистонда  картошка етиштиришга эътибор кучайтирилмоқда. Давлат миқёсида мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этиляпти ва бу соҳани ислоҳ қилиш, аҳолининг картошкага бўлган талабини қондиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, 2021 йили етиштирилган картошканинг асосий қисми – 74,7 фоизи деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келади. Мамлакатда...

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда  картошка етиштиришга эътибор кучайтирилмоқда. Давлат миқёсида мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этиляпти ва бу соҳани ислоҳ қилиш, аҳолининг картошкага бўлган талабини қондиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, 2021 йили етиштирилган картошканинг асосий қисми – 74,7 фоизи деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келади.

Мамлакатда картошка уруғчилигини ривожлантириш, сақлаш ва чуқур қайта ишлаш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, бу эса қўшилган қийматнинг янги занжирларини яратиш имконини беради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

2020 йилда истеъмолга мўлжалланган ва уруғлик картошка етиштиришни кўпайтириш ҳамда республика ички бозорида картошкага бўлган талабни тўлиқ қондириш, кластер, кооперация механизмларини кенгайтириш, картошка етиштиришга замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (ПҚ-4704-сон) қабул қилинган эди. Мазкур қарорга мувофиқ, 40 та туман картошка етиштиришга, хусусан, 23 туман картошка уруғчилигига, 9 туман юқори репродукцияли (супер элита) картошка уруғчилигига йўналтирилди.

Юқоридаги чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.  Мамлакатда картошка етиштириш даражаси тобора ортиб боряпти. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган ушбу муҳим қишлоқ хўжалиги экинини етиштиришда Самарқанд, Андижон, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари етакчи ўринларни эгаллайди. Булунғур, Ургут, Янгиқўрғон ва Пайариқ туманлари деҳқонлари ички  бозорга энг кўп картошка етказиб беряпти. 2021 йилда деҳқон хўжаликлари мамлакатда етиштирилган жами картошканинг 74,7 фоизини бозорга етказиб берган.

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yilgi-kartoshka-hosilining-deyarli-75-foizi-dehqon-khozhaliklarida-etishtirilgan/feed/ 0