COVID-19 • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sat, 25 Sep 2021 11:52:31 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png COVID-19 • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Буюк Британиядаги иссиқхона сабзавотларини етиштирувчи энг йирик компанияси ишчилар етишмовчилиги сабаб катта зарар кўрмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyadagi-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtiruvchi-eng-yirik-kompaniyasi-ishchilar-etishmovchiligi-sabab-katta-zarar-kormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyadagi-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtiruvchi-eng-yirik-kompaniyasi-ishchilar-etishmovchiligi-sabab-katta-zarar-kormoqda/#respond Wed, 22 Sep 2021 11:49:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87511 Thanet Earth британ компанияси ишчилар, энг аввало, ҳосил йиғиб-терувчи ва ҳайдовчилар етишмовчилиги оқибатида 320 минг фунт стерлинг йўқотди. Уч ҳафта ичида иссиқхоналарда улкан қийматга эга сабзавотлар ачиб кетган, деб хабар бермоқда AgroXXI портали Hortidaily.com маълумотларига таяниб. Thanet Earth ўз фаолиятини 2009 йилда бодринг, помидор ва қалампир етиштиришдан бошлаган. Ҳозирда компания...

Сообщение Буюк Британиядаги иссиқхона сабзавотларини етиштирувчи энг йирик компанияси ишчилар етишмовчилиги сабаб катта зарар кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Thanet Earth британ компанияси ишчилар, энг аввало, ҳосил йиғиб-терувчи ва ҳайдовчилар етишмовчилиги оқибатида 320 минг фунт стерлинг йўқотди. Уч ҳафта ичида иссиқхоналарда улкан қийматга эга сабзавотлар ачиб кетган, деб хабар бермоқда AgroXXI портали Hortidaily.com маълумотларига таяниб.

Thanet Earth ўз фаолиятини 2009 йилда бодринг, помидор ва қалампир етиштиришдан бошлаган. Ҳозирда компания ўз бизнесини олтита иссиқхонага етказган бўлиб, еттинчи иссиқхонани барпо этишни режалаштирмоқда. Йиллик айланмаси 107 млн фунт стерлингдан ошади. Айни пайтда 800 нафар ишчи кучига эҳтиёж мавжуд. Аммо бу йил Буюк Британия Brexit ва covid туфайли ишчи кучи етишмовчилиги муаммосига дуч келди.

Тўғри, Thanet Earthнинг бошқарувчи директори Крис Батлер томонидан билдирилган расмий баёнотда маҳсулот қайта тақсимланган ёки ўғит тайёрлаш учун ишлатиб юборилганлиги айтилмоқда.

“Бундай йўқотишларнинг сабаби шундаки, биз йил давомида етиштирадиган маҳсулот ўзининг энг юқори мавсумий ишлаб чиқариш кўрсаткичларига эга. Бундай вақтларда помидорларни тез йиғиб-териб олиш ва қадоқлашга улгуришимиз учун бизга қўшимча ишчи кучи керак бўлади. Айнан шундай мавсумий ишчилар ҳозирда бизга жуда зарур. Ҳозирда юзага келган юк машиналари ҳайдовчилари етишмовчилиги ҳам қадоқланган маҳсулотларни чакана тақсимловчи марказларга ўз вақтида етказиш имкониятларимизни чеклаб қўйди. Помидор ҳосили маҳаллий хайрия ташкилотлари ва FareShare тармоғи орқали тарқатилди, қолган қисми эса ўғит ишлаб чиқаришга ишлатиб юборилди”.

Сообщение Буюк Британиядаги иссиқхона сабзавотларини етиштирувчи энг йирик компанияси ишчилар етишмовчилиги сабаб катта зарар кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyadagi-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtiruvchi-eng-yirik-kompaniyasi-ishchilar-etishmovchiligi-sabab-katta-zarar-kormoqda/feed/ 0
Ўзбекистон илм-фанидаги ютуқ: помидор Covid-19га қарши вакцина сифатида (янгиланди) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-ilm-fanidagi-yutuq-pomidor-covid-19ga-qarshi-vaktsina-sifatida-yangilandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-ilm-fanidagi-yutuq-pomidor-covid-19ga-qarshi-vaktsina-sifatida-yangilandi/#respond Sun, 29 Aug 2021 12:34:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85182 EastFruit мутахассислари дастлаб бу янгиликни ҳазил сифатида қабул қилишди. «Мен помидор едим ва энди коронавирусга қарши эмланган ҳисобланаман», дейиш у қадар ишонарли гапга ўхшамайди, тўғрими?! Бироқ, ушбу маълумотни текшириб, ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан суҳбатлашгач, биз хабарни нашр этишга қарор қилдик. Чунки, бу баёнот вазирлик даражасидаги мутасаддилардан келди ва бу 1 апрель...

Сообщение Ўзбекистон илм-фанидаги ютуқ: помидор Covid-19га қарши вакцина сифатида (янгиланди) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари дастлаб бу янгиликни ҳазил сифатида қабул қилишди. «Мен помидор едим ва энди коронавирусга қарши эмланган ҳисобланаман», дейиш у қадар ишонарли гапга ўхшамайди, тўғрими?!

Бироқ, ушбу маълумотни текшириб, ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан суҳбатлашгач, биз хабарни нашр этишга қарор қилдик. Чунки, бу баёнот вазирлик даражасидаги мутасаддилардан келди ва бу 1 апрель ҳазили эмас, балки, 2021 йилнинг август ойига дахлдор ҳақиқат бўлиб чиқди.

Шунга қарамай, бу масала бўйича биз суҳбатлашган мутахассисларнинг фикрича, баёнотда қўпол хатолар бор. Бундан ташқари, уларнинг фикрига кўра, назарий жиҳатдан бу мумкин бўлса-да, кўп йиллик тажрибаларга қарамай, амалда ҳозиргача улар эришиб бўлмас ютуқлигича  қолмоқда.

Шунингдек, бизнинг фикримизча, расмийларнинг бундай баёнотлари мева-сабзавот саноатида аянчли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистоннинг кўплаб аҳолиси вакцинадан шубҳаланади, шунинг учун одамлар помидор истеъмол қилишдан бош тортиши мумкин.

Сир эмаски, иссиқхона помидорининг экспорти Ўзбекистонга ўн миллионлаб AҚШ долларилик экспорт даромадини келтиради. Ва бу бизнесни хавф остига қўйиш тўғри эмас. Зеро, Ўзбекистонда етиштирилган помидор, асосан, Россия Федерациясига экспорт қилинади ва у ерда ҳам коронавирусга қарши вакциналарга ишончсизлик даражаси анча юқори.

Шунинг учун қуйида биз янгиликни қандай нашр қилинган бўлса, худди шу шаклда тақдим этмоқчимиз.

Ўзбекистонлик олимлар  Covid-19га қарши помидор-вакцина етиштира бошлашди.

Ўзбекистоннинг истеъмол қилиш учун мўлжалланган илк вакцинаси икки ой ичида пишиб етилади, деб ёзди uznews.uz.

Sevimli телеканалининг Zamon дастури репортажида қайд этилганидек, бундай помидорни истеъмол қилган киши коронавирус инфекциясига қарши эмланган бўлади.

«Биз клонлаштириш орқали коронавирусни ўсимлик ҳужайрасига киритдик. «Эмланган помидор» истеъмол қилингач, у инсон организмига киради, помидор ҳужайраларидан эса антителалар ажралиб чиқади», дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази олимларидан бири.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан январь-июль ойларида мева-сабзавот экспорти кетма-кет иккинчи йил камаймоқда

Маълумки, марказ олимлари истеъмол қилиш мумкин бўлган ушбу вакцина устида шу йилнинг январь ойидан буён иш олиб боришмоқда.

Сообщение Ўзбекистон илм-фанидаги ютуқ: помидор Covid-19га қарши вакцина сифатида (янгиланди) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-ilm-fanidagi-yutuq-pomidor-covid-19ga-qarshi-vaktsina-sifatida-yangilandi/feed/ 0
Жаҳон банки Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳаси барқарорлигини таъминлаш лойиҳаси учун 58 миллион доллар ажратди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-tozhikistonda-qishloq-khozhaligi-sohasi-barqarorligini-taminlash-loyihasi-uchun-58-million-dollar-azhratdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-tozhikistonda-qishloq-khozhaligi-sohasi-barqarorligini-taminlash-loyihasi-uchun-58-million-dollar-azhratdi/#respond Tue, 22 Jun 2021 15:48:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79705 Жаҳон банки (ЖБ) Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарорлаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун $58 миллион миқдорида грант маблағлари эвазига молиялаштиришни маъқуллади. Аvesta.tj Жаҳон банки веб-сайтига асосланиб хабар беришича, Халқаро тараққиёт ассоциацияси грант маблағлари қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини оширишга ва COVID-19 дан қутулишга ёрдам беради. «COVID-19 пандемияси қишлоқ хўжалиги ҳамда шу соҳада меҳнат...

Сообщение Жаҳон банки Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳаси барқарорлигини таъминлаш лойиҳаси учун 58 миллион доллар ажратди появились сначала на EastFruit.

]]>

Жаҳон банки (ЖБ) Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарорлаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун $58 миллион миқдорида грант маблағлари эвазига молиялаштиришни маъқуллади.

Аvesta.tj Жаҳон банки веб-сайтига асосланиб хабар беришича, Халқаро тараққиёт ассоциацияси грант маблағлари қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини оширишга ва COVID-19 дан қутулишга ёрдам беради.

«COVID-19 пандемияси қишлоқ хўжалиги ҳамда шу соҳада меҳнат қиладиган деҳқон ва ҳар бир кишини доимий даромад манбаи билан таъминлаш, шунингдек, мавсумий кийинчиликларнинг туб сабабларини бартараф этиш ва оилаларга доимий равишда арзон, аммо тўйимли озиқ-овқат истеъмол килиш имкониятига эга бўлишлари учун қишлоқ хўжалиги соҳасини янада модернизация қилишнинг канчалик долзарб ва зарурлигини кўрсатди» – деб таькидлади Жаҳон банкининг Тожикистондаги доимий вакили Ян-Петер Олтерс.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, лойиҳа барқарорлик учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги асосларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, бу, ўз навбатида, унинг диверсификациясини тезлаштиради, қишлоқ жойларида хусусий микро-, кичик ва ўрта бизнеснинг ривожига ва, шу билан бирга, иш билан таъминлаш учун қўшимча имкониятларни яратишга хизмат қилади.

Лойиҳа устувор экинларни етиштириш учун маҳаллий мослаштирилган ва иқлимга чидамли навларнинг етарли миқдори ва сифатини таъминлаш учун уруғ, кўчат ва боғдорчилик инфраструктурасини ишлаб чиқариш бўйича реал (ҳаётий) тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. Инвестиция ишлаб чиқариш технологияларида маҳсулотни ва уни ишлаб чиқаришда унумдорликни яхшилайди, озиқ-овқат хавфсизлигини, рисоладагидек овқатланишни ва сув, ўғитлар, пестицид ва инсектицидлар (ҳашаротларга қарши курашиш воситалари) каби бошқа ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди.

Иқлим ўзгаришига мослашиш ва тармоқларни ривожлантириш технологиялари ва уларнинг ечимларини тадқиқ этиш ва ривожлантиришда узоқ муддатли потенциални мустаҳкамлаш учун мазкур лойиҳага Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Фанлари академияси ва Тожикистон аграр университети қошидаги илмий-тадқиқот институтлари жалб этилади.

Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги стандартларини қўллаш, шунингдек, етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг исроф бўлиши ва уларнинг чиқитга чиқиб кетиш ҳажмини қисқартириш учун тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш ва деҳқонларнинг бозорларга кириш имкониятини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини диверсификациялашга кўмаклашиш боғдорчилик занжирлари учун инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган. Бундай марказларнинг мавжудлиги боғдорчиликка, шу жумладан, мева боғдорчилигига кўпроқ хусусий сармояларни жалб қилади, бу эса иқлим ўзгариши хавфини камайтиришга ва иш ўринларини яратишга ёрдам беради. Бунга параллел равишда, лойиҳа танланган давлат идораларида юз бериши мумкин бўлган инқирознинг олдини олиш ва бошқариш соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Имкониятларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан яна бири қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реал вақт режимида мониторингини олиб бориш ва агрометеорология, унумдорликни бошқариш учун тупроқни таҳлил этиш, экинларни ҳимоя қилиш ва чигирткаларга қарши курашишдир.

Лойиҳа Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан кейинги беш йил ичида амалга оширилади.

Сообщение Жаҳон банки Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳаси барқарорлигини таъминлаш лойиҳаси учун 58 миллион доллар ажратди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-tozhikistonda-qishloq-khozhaligi-sohasi-barqarorligini-taminlash-loyihasi-uchun-58-million-dollar-azhratdi/feed/ 0
2020/2021 йилги мавсум қийинчиликларига қарамай Аргентина гилос экспортини 8,5 фоизга оширишга эришди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-2021-yilgi-mavsum-qiyinchiliklariga-qaramay-argentina-gilos-eksportini-85-foizga-oshirishga-erishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-2021-yilgi-mavsum-qiyinchiliklariga-qaramay-argentina-gilos-eksportini-85-foizga-oshirishga-erishdi/#respond Sat, 12 Jun 2021 10:58:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78803 2020/2021 йилги мавсумда Аргентина гилоси экспорти 8,5 фоизга ошди. Аргентинанинг 2020/2021 йилги гилос мавсумида гилос импорт қилувчи асосий мамлакатлардан Хитой ва Гонконг умумий экспорт ҳажмининг 41%ини ташкил этмоқда. Бундан ташқари, АҚШ ва Канада (31%), Европа ва Буюк Британия (19%), қолганлари Яқин Шарқ (5%), бошқа Осиё мамлакатлари (2%) ва Жанубий Америкага...

Сообщение 2020/2021 йилги мавсум қийинчиликларига қарамай Аргентина гилос экспортини 8,5 фоизга оширишга эришди появились сначала на EastFruit.

]]>

2020/2021 йилги мавсумда Аргентина гилоси экспорти 8,5 фоизга ошди. Аргентинанинг 2020/2021 йилги гилос мавсумида гилос импорт қилувчи асосий мамлакатлардан Хитой ва Гонконг умумий экспорт ҳажмининг 41%ини ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ ва Канада (31%), Европа ва Буюк Британия (19%), қолганлари Яқин Шарқ (5%), бошқа Осиё мамлакатлари (2%) ва Жанубий Америкага (2%) экспорт қилинди. Бу ҳақда FruitNews fructidor.com сайтига асосланиб хабар бермоқда.

Шунингдек яна ўқинг: Барча мева ва резаворлар, ҳатто олма ва банан ҳам арзонлашмоқда – ҳафталик савдо таҳлили.

2019/2020 йилги мавсум билан солиштирганда Хитой ва Гонконгга экспорт 15,5 фоизга, АҚШ ва Канадага гилос экспорти 9 фоизга, Европа ва Буюк Британияга 3,83 фоизга ўсди.

Ваҳоланки, аргентиналик гилос етиштирувчилар ўтган йилги гилос экспорти мавсумида бир қатор муаммоларга дуч келганликлари ҳақида хабар беришган. Тижорат юкларини ташиш сони камайди ва бир нечта авиакомпания ўз фаолиятини тўхтатди. Юклар чартер рейслари билан юборилган.

Аргентинанинг Чубут ва Санта-Крус провинцияларида гилослар гуллаш даврида қаттиқ совуқдан зарар кўрди. Оқибатда, 2019/2020 йилги мавсумга нисбатан ҳосилдорлик 21,47% ва 24,4% га камайди.

Шунингдек, Хитой оммавий ахборот воситаларида Чили гилоси COVID-19 билан касалланган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалди, бу эса истеъмолчиларда четдан келтириладиган маҳсулотларга нисбатан шубҳа туғдирди, шу билан бирга, Аргентина гилосларига ҳам. Кейинчалик бу маълумот ўз тасдиғини топмади.

Сообщение 2020/2021 йилги мавсум қийинчиликларига қарамай Аргентина гилос экспортини 8,5 фоизга оширишга эришди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2020-2021-yilgi-mavsum-qiyinchiliklariga-qaramay-argentina-gilos-eksportini-85-foizga-oshirishga-erishdi/feed/ 0