чакана савдо • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 17 Apr 2022 15:49:17 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png чакана савдо • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Тошкент шаҳридаги супермаркетлар ўртасида рақобат кучаймоқда: 2022 йилнинг март ойидаги ритейл-аудит натижалари https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/toshkent-shahridagi-supermarketlar-ortasida-raqobat-kuchaymoqda-2022-yilning-mart-oyidagi-riteyl-audit-natizhalari/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/toshkent-shahridagi-supermarketlar-ortasida-raqobat-kuchaymoqda-2022-yilning-mart-oyidagi-riteyl-audit-natizhalari/#respond Mon, 18 Apr 2022 07:30:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103490 EastFruit лойиҳа жамоаси   2022 йилнинг 17-18 март кунлари тўрт мамлакат шаҳарлари – Кишинёв (Молдова), Тбилиси (Грузия), Тошкент (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон)даги супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимлари бўйича анъанавий аудит ўтказди.  Афсуски, Украинадаги вазият яна икки шаҳар – Киев ва Днепр (Украина)да аудит ўтказиш имконини бермади. Тошкент шаҳридаги жамоа вакиллари 11...

Сообщение Тошкент шаҳридаги супермаркетлар ўртасида рақобат кучаймоқда: 2022 йилнинг март ойидаги ритейл-аудит натижалари появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳа жамоаси   2022 йилнинг 17-18 март кунлари тўрт мамлакат шаҳарлари – Кишинёв (Молдова), Тбилиси (Грузия), Тошкент (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон)даги супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимлари бўйича анъанавий аудит ўтказди.  Афсуски, Украинадаги вазият яна икки шаҳар – Киев ва Днепр (Украина)да аудит ўтказиш имконини бермади.

Тошкент шаҳридаги жамоа вакиллари 11 та супермаркетлар тармоғининг 32 та дўконида бўлишди. Булар – Маkrо ва Маkrо Express 24/7, Коrzinka, HAVAS, Green Applе, Аndalus, Cаrrefour, Baraka Market, Asia.uz, Маgnum ва Bi1 тармоқларидир.

Маgnum ва Bi1 супермаркетлар тармоқлари ритейл-аудитга биринчи маротаба киритилди. Уларнинг Ўзбекистонда фаолият бошлаши ва улкан режалари ҳақида қуйидаги материаллардан ўқиш мумкин: “Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи?” ва “Франциянинг «Вi1» тармоғи Ўзбекистон бозорида тез экспансияни режалаштирмоқда”.

Шунингдек, лойиҳанинг Ўзбекистон жамоаси Asia.uz тармоғи бўйича 2022 йил бошидан буён мониторинг ўтказмоқда.

2021 йилнинг март ойида биз фақат 8 та супермаркетлар тармоғини кўриб чиққан эдик, булар – Маkro ва Маkrо Express 24/7, Коrzinka, HAVAS, Green Apple, Аndalus, Cаrrefour ва Baraka Маrket тармоқларидир. Шундай бўлса-да, айрим вазиятларда рейтингларни ўтган йилги мониторинг билан солиштирамиз.

Аудит лойиҳанинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби анъанавий методология бўйича ўтказилди ва ушбу мақолада супермаркетлар тармоғига берилган баҳони батафсил кўриб чиқамиз.

Маҳсулотлар ассортименти

Cаrrefour тармоғи мева-сабзавот бўлимларидаги маҳсулот ассортименти бўйича етакчига айланди. Аммо, Cаrrefour пештахталарида сархил сабзавот ва меваларнинг ўртача сони 2021 йилнинг мартига нисбатан жуда оз даражада кўпайган – 0,9 фоиз.

Маҳсулот ассортименти бўйича рейтингдаги иккинчи ўринни бир йил аввалги етакчи – Коrzinka тармоғи эгаллади. Ушбу тармоқдаги ассортимент 2021 йилнинг март ойидан бери 9,9 фоизга камайган.

Ўтган йилнинг март ойидан буён HAVAS тармоғи мева-сабзавот бўлимидаги позициялар миқдорини 17,8 фоизга ошириб, мева-сабзавот маҳсулотлари ассортиментини кўпайтириш бўйича етакчиликка эришди.

Маkro Express ва Baraka  Маrket тармоқлари позициялар миқдори бўйича аутсайдер бўлди. Маkro Expressда маҳсулот ассортименти 2021 йилнинг март ойига нисбатан 16,8 фоиз камайган.

Baraka Market маҳсулот ассортименти бўйича рейтингнинг анъанавий аутсайдери ҳисобланади.  Ушбу тармоқнинг алоҳида дўконларидан энг кенг тарқалган маҳсулотларни ҳали ҳам топиб бўлмайди – лавлаги, карам, кўкатлар шулар жумласидандир.

Март ойидаги аудит давомида, ўтган йилгидек, супермаркетлар тармоғида узум мавжудлиги тахмин қилинган эди. Бу сафар биз уни 32 та дўкондан атиги 6 тасида (Green Apple, Аndalus, Asia.uz, Маgnum ва Bi1 тармоқлари) ёки аудит учун танлаб олинган жами дўконлар сонининг 19 фоизида (2021 йил март ойида 23%) учратишга муваффақ бўлдик.

Маҳсулотлар сифати

Тошкент шаҳридаги супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларида маҳсулотлар сифати юқори даражадалигича қолмоқда. Тармоқлар ассортиментида 2022 йилнинг март ойида нуқсонли маҳсулотлар улуши 1,5 фоиздан ошмаган, 4 тармоқ – “Bi1”, “Маgnum”, “Аndalus” ва Baraka Marketда сифатсиз маҳсулотлар умуман учрамади.  Мониторинг пайтида нуқсонли маҳсулотлардан, кўпинча, қуйидагиларга дуч келдик: барча турдаги карам, апельсин, мандарин ва олма.

Asia.uz тармоғининг ностандарт ёндашуви қайд этилди – барча нуқсонли маҳсулотлар алоҳида позицияда, ягона арзонлаштирилган нархда жамланган.

Asia.uz

Бўлим сифати

Сархил сабзавот ва мевалар бўлими сифати бўйича рейтингнинг янги тармоғи Magnum «Информативлик» ва «Комфорт» тоифалари бўйича энг юқори балл тўплаган ҳолда етакчи бўлди. Бироқ, бунга сабаб, айни пайтда Тошкент шаҳрида тармоқнинг иккитагина дўкони мавжуд эканлиги ва бу мева-сабзавот бўлими сифатини таъминлаш вазифасини соддалаштириши бўлиши мумкин.

Маgnum

Asia.uz тармоғи “Мерчандайзинг/маҳсулот тақдимоти” ва “Комфорт”  тоифалари бўйича энг юқори балл тўплаган ҳолда бўлим сифати борасида рейтингнинг иккинчи қаторидан жой олди.

Рейтинг аутсайдери Makro Express тармоғи бўлди.  Тармоқда товарлар учун нарх белгилари йўқлиги ва мева-сабзавот бўлимининг  нотўғри жойлашуви (дўконга кираверишда эмас) қайд этилди.

Мева-сабзавот бўлимларининг информативлик даражаси аввалгидек, Тошкент шаҳар супермаркетларининг “заиф” нуқтасилигича қолмоқда. Масалан, агар “Комфорт” тоифасида тармоқлар олган энг юқори балл мумкин бўлган максимал 10 баллдан 8,5 балл (ўртача – 10 дан 6,8 балл)ни ташкил этган бўлса, “Мерчандайзинг” тоифасида энг юқори балл 10 дан 7,5 балл (ўртача 10 дан 6,0 балл)ни ташкил этган. «Информативлик» тоифасида эса нарх белгиларининг ўқилиши, маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакат тўғрисидаги маълумотлар, ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар бўйича оқсашлар мавжуд – энг юқори балл 10 дан 6,5 баллгачани ташкил этди (ўртача – 10 дан 4,5 балл). Маҳсулотларнинг нарх белгиларида биз  ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳақидаги маълуотни асосан тропик ва цитрус меваларда кўришимиз мумкин, аммо бошқа импорт қилинган маҳсулотларда ишлаб чиқарувчи ва маҳсулот етиштирилган мамлакат ҳақидаги маълумот ҳеч қаерда кўрсатилмаган.

Маҳсулотлар нархи

Asia.uz тармоғи мева-сабзавотлар арзонлиги бўйича етакчига айланди. Ушбу тармоқ Тошкентдаги барча супермаркетлар тармоқлари ичида энг арзон олма, апельсин, лавлаги ва сабзини таклиф қилмоқда. Унинг ортидан нархлар арзонлиги рейтингида аудитнинг аввалги таймерлари – Кorzinka ва Маkrо жойлашди. Коrzinkaда энг арзон мандарин (Покистонда етиштирилган), лимон (Туркия маҳсулоти) ва пиёз, Маkrода эса бодринг бор эди.

Мониторингнинг янги иштирокчиси – Маgnum тармоғи нархлар рейтингида аутсайдерга айланди.

2021 йилнинг март ойига нисбатан ўртача чакана нархларнинг сезиларли ўзгариши аксарият мева-сабзавот маҳсулотларида қайд этилди. Нархлар пасайиши бўйича банан етакчилик қилмоқда, унинг нархи ўртача 26,8 фоизга пасайган. Импорт  маҳсулотларининг нархи пасайишига, асосан, ҳукуматнинг октябрь ойида божхона тўловларини нолга тушириш тўғрисидаги қарори таъсир кўрсатди.

Нархлар ўсиши бўйича етакчи ўринни оқ карам эгаллади – унинг нархи 2,8 баробар ошган. Бу йил Ўзбекистондан карам экспорти рекорд кўрсаткичга етганини аввалроқ ёзган эдик. Бу мамлакат ички бозорида нархлар ўсишининг сабабидир.

Пиёз 2021 йилнинг март ойига нисбатан 90,3 фоизга қимматлашган. EastFruit таҳлилчилари бунинг сабабларини таҳлил қилишган.

2021 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, Ўзбекистонга олма импорти ҳам божхона тўловларидан озод қилинган бўлса-да, ушбу маҳсулот нархи ўтган йилга нисбатан ўртача 51,4 фоиз юқорилигича қолмоқда. Ҳозирги вақтда сархил олманинг машҳур навлари бўйича улгуржи нархлар (ҳатто ўртача сифатлисининг ҳам) импорт қилинадиган цитрус мевалар ва банан нархларидан юқоридир.

Умумий баҳо

Тошкент шаҳридаги супермаркетлар тармоқларининг умумий рейтингдаги позицияси

Тошкент супермаркетларининг 2022 йил март ойидаги жойлашув матрицасини кўриб чиқамиз ва 2021 йилнинг ноябрь ойидаги натижалар билан солиштирамиз.

Baraka Market ва Маkro Express номақбул сегментда “паст сифат, юқори нархлар” билан ўзгаришсиз қолди, яъни, бу икки тармоқнинг мева-сабзавот бўлимлари ўз нарх сиёсати устида фаол ишлаши, сифат ва ассортиментни яхшилаши зарур. Шунингдек, аудит давомида “Barakа Мarket» тармоғи бошқа савдо тармоқлари билан рақобатга дош бера олмагани сабаб Тошкент шаҳридаги дўконлари сонини сезиларли даражада камайтирганини гувоҳи бўлдик.

Green Apple тармоғи «Оптимум» ва «Премиум» сегментлари оралиғидаги чегара позициясидан «Оптимум» ва «Дискаунтер» сегментлари оралиғидаги чегара позициясига ўтди. Бу  нархлар борасидаги ижобий силжишни кўрсатмоқда. Аммо, тармоқнинг мева-сабзавот бўлимларида сифат кўрсаткичлари пасайган.

Carrefour ҳали ҳам «Премиум» сегментида қолмоқда, унинг ёнидан бизнинг аудитимизга янги қўшилган – Маgnum ва Bi1 тармоқлари жой олди.

Маkro тармоғи «Премиум» сегментидан «Оптимум» сегментига қайтди.  Корzinka ва Asia.uz тармоқлари ҳам «Оптимум» сегментидан жой олди. Аndalus «Оптимум» сегментидан «Оптимум» ва «Премиум» сегментлари оралиғидаги чегара позициясига ўтди.

Анъанавий аудитимиз натижаларини сарҳисоб қилар эканмиз, шуни қўшимча қилмоқчимизки, Ўзбекистон чакана савдо тармоқларининг мева-сабзавот савдоси бозорида рақобат кучайган ва яқин келажакда унинг янада кучайишини кутиш мумкин. Шундай қилиб, мавжуд барча тармоқлар бозорда ўз позицияларини сақлаб қолиш ва истеъмолчилар талабларини қондириш учун кўпроқ ҳаракат қилишлари лозим. Биз, ўз навбатида, 2022 йилнинг июнь-июль ойларида ўтказадиган навбатдаги аудитимизда вазиятни тезкор тарзда акс эттиришга ҳаракат қиламиз.

Сообщение Тошкент шаҳридаги супермаркетлар ўртасида рақобат кучаймоқда: 2022 йилнинг март ойидаги ритейл-аудит натижалари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/toshkent-shahridagi-supermarketlar-ortasida-raqobat-kuchaymoqda-2022-yilning-mart-oyidagi-riteyl-audit-natizhalari/feed/ 0
Вертикал фермаларга ритейлерларнинг қизиқиши ортиб, дўкон учун мўлжалланган моделларга талаб кучаймоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/vertikal-fermalarga-riteylerlarning-qiziqishi-ortib-dokon-uchun-molzhallangan-modellarga-talab-kuchaymoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/vertikal-fermalarga-riteylerlarning-qiziqishi-ortib-dokon-uchun-molzhallangan-modellarga-talab-kuchaymoqda/#respond Fri, 08 Apr 2022 04:30:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102921 Шаҳар вертикал фермаларида етиштирилган кўкатлар супермаркетларда сотилаётгани истеъмолчилар учун янгилик бўлмаса-да, уларнинг дўконларда таклиф этилиши пандемиядан кейин янада ортди. Бундан ташқари, бугунги кунда ритейлерлар нафақат вертикал фермер хўжаликларининг кўкатларини сотяпти, балки, вертикал агробизнесга тўғридан-тўғри сармоя киритиш ёки супермаркетларнинг ўзида кичик вертикал фермер хўжаликларини юритиш орқали ушбу бизнес ривожига ҳисса қўшмоқда....

Сообщение Вертикал фермаларга ритейлерларнинг қизиқиши ортиб, дўкон учун мўлжалланган моделларга талаб кучаймоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Шаҳар вертикал фермаларида етиштирилган кўкатлар супермаркетларда сотилаётгани истеъмолчилар учун янгилик бўлмаса-да, уларнинг дўконларда таклиф этилиши пандемиядан кейин янада ортди. Бундан ташқари, бугунги кунда ритейлерлар нафақат вертикал фермер хўжаликларининг кўкатларини сотяпти, балки, вертикал агробизнесга тўғридан-тўғри сармоя киритиш ёки супермаркетларнинг ўзида кичик вертикал фермер хўжаликларини юритиш орқали ушбу бизнес ривожига ҳисса қўшмоқда.

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, 2021 йил агротехнологик компаниялар учун маблағ жалб этиш бўйича рекорд йил бўлди. CrunchBase маълумотларига кўра, компаниялар 440 битим орқали 5,5 миллиард доллар жалб қилган, шундан 70 таси вертикал фермер хўжаликлари стартаплари бўлиб, уларга 1,5 миллиард доллар сармоя киритган. Мутахассислар 2021 йилда агротехнологик компанияларга инвесторларнинг қизиқиши ортиши сабабларидан бири сифатида истеъмолчилар хатти-ҳаракатидаги ўзгаришларни тилга олишди. Зеро, бугунги кунда соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилувчи ва сархил маҳсулотлар харид қилишни хоҳловчи истеъмолчилар бунинг учун бир неча доллар қўшимча пул тўлашга тайёрдир.

Ритейлерлар истеъмолчиларга вертикал фермер хўжаликлари маҳсулотларини таклиф қилиш учун турли хил бизнес-моделлардан фойдаланяпти.

Улар истеъмолчиларга маҳаллий шаҳар фермаларидан олиб келинган маҳсулотларни таклиф қилмоқда.

Энг кенг тарқалган модел – йирик шаҳар вертикал фермер хўжаликларида етиштирилиб қадоқланган ва брендланган кўкатларни кейинчалик ҳам етказиб бериш таклифи билан сотишдир. Аеrofarm, Bovery Farm Фарм ёки Infarm каби қиймати 1 миллиард доллардан зиёд  компаниялар ўз маҳсулотларининг аксарият қисмини шундай сотади.

Aerofarm АҚШдаги Stop & Shop, Wаlmart, Whole Foods Мarket, Аmazon Fresh ва FreshDirect интернет-дўконларини ўз ичига олган йирик чакана савдо тармоқларини таъминлайди. 2021 йилда компания Whole Foods, FreshDirect, Аmazon Fresh ва Wаlmartга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини оширди.

Bowery Farming ҳам 2021 йилда чакана савдо ҳажмини оширди.  Компания АҚШнинг 800 дан ортиқ етакчи ритейлерларига маҳсулот етказиб берди ва 2021 йилда у Аlbertsons Companies билан АҚШнинг шимоли-шарқий ва ўртаатлантик минтақаларидаги Safeway ва Аcme дўконлари (275 та)га маҳсулот етказиб бериш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди.

Infarm бутун жаҳон бўйлаб 30 дан зиёд сотувчиларга хизмат кўрсатади. Аmazon Fresh, Edeka, Маrks & Spenser, Меtro, Cаrrefour ва Мigros кабилар шулар жумласидандир. 2021 йили компания Канаданинг Sobeys компанияси билан 2023 йилгача бутун Канада бўйлаб 1000 та дўконни таъминлаш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.

Ритейлерлар нафақат маҳсулотларни сотади, балки вертикал фермер хўжаликларига бевосита сармоя ҳам киритади.  Wаlmart ва Plenty ўртасидаги сўнгги келишув инвесторларнинг келгусида ушбу соҳага сармоя киритишга бўлган ишончини ошириши билан аҳамиятлидир. Битимнинг аниқ қиймати ошкор этилмаяпти, бироқ, Wаlmart Plentyнинг 400 миллион долларлик молиялаштирув раундида иштирок этди. 2022 йил охирида Wаlmart  Калифорниядаги 250 та дўконида Plentyнинг баргли кўкатларини сотишни режалаштирмоқда.

Wаlmartнинг вертикал деҳқончиликка сармоя киритишдаги асосий далилларидан бири 2040 йилга бориб, глобал операциялардан ноль эмиссияга эришиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот етиштиришнинг экологик барқарорлиги бўлди. Яна бир далил – истеъмолчиларга энг янги маҳсулотларни энг яхши нархда етказиб беришдир.

Plentyнинг бош директори Арама Кукутай битим ҳақида шундай дейди: “Бу бизга, биз ҳақимизда ўтмишда айтилганидек, юқори нарх сегментида кўкатлар етказиб берувчи бўлибгина қолмай, ҳақиқатан ҳам кенгайиш имкониятини беради. Гап фақат юқори сифатли органик кўкатлар ҳақида кетмаяпти. Аксинча, истеъмолчилар орасига янада демократик ва кенгроқ нархлар асосида кириб бориш ҳақида сўз юритилмоқда.

Кичик модулли фермалар

Ритейлерлар дўконларда ҳам кичик модулли фермалар яратиш учун вертикал фермерлик компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда.  Одатда, бу фермер хўжаликлари чакана сотувчига эмас, балки, технология етказиб берувчининг ўзига тегишлидир.

Infarm йирик фермалар қурилишидан ташқари, Мarks and Spencers, Whole Food Маrkets, Sobeys, Кroger, Аmazon Fresh, Тhrifty Foods, Irma, EDEKA, Migros ва Саммит (Япония) каби етакчи чакана тармоқлар учун модулли вертикал фермер хўжалиги (дўкон ичидаги)нинг йирик етказиб берувчиларидан бири ҳамдир. Компания бутун жаҳон бўйлаб дўконлардаги 1400 дан ортиқ вертикал фермаларни бошқаради.

Infarmнинг сўнгги гидропон вертикал фермасидаги ҳар бир модул икки квадрат метрни эгаллайди ва ойига 760 ўсимлик/бош кўкат ўстириш мумкин. Infarm дўкондаги модулли фермаларни ҳар бир босқичда, жумладан, ускунани ўрнатиш, маҳсулот етиштириш, йиғим-терим ва техник хизмат кўрсатиш жараёнида бошқаради. Ушбу фермалар модулли фермаларнинг Infarm булутли тармоғидан олинган маълумотлар таҳлили асосида бошқарилади.

Vertical Field – хизмат сифатида вертикал фермер хўжаликлари сотадиган яна бир компания, лекин, компания технологияси Infarmдан фарқлидир.    Vertical Field кўкатларни модулли қаторлардан фойдаланган ҳолда вертикал равишда ўстиради. Компания бизнес-модели супермаркет ёнида яшил деворли контейнер фермалар ўрнатишдир. Технология модулли, яъни, мижоз уни исталган деворга ва бинонинг ичига жойлаштириши мумкин.  Фирманинг агрономик ва техник бошқарувини  Vertical Field амалга оширади ва хўжаликдаги операцияларни агрономлар – компаниянинг маҳаллий ҳамкорлари таъминлайди.  2021 йилда компания Украинанинг 25 шаҳрида 95 савдо нуқтасига эга «Varus Украина» чакана тармоғи билан ҳамкорликни эълон қилди.

Дўконларга вертикал фермаларни жойлаштириш энг янги маҳсулотларни истеъмолчи кўз олдида олдида йиғиб-териб олишни таъминлайди. Бу супермаркетларга сотиб олаётган маҳсулотининг келиб чиқишини билолмай қайғураётган мижозларни жалб қилишда ёрдам беради. Бундай мижозлар, ўрта ҳисобда одатдагидан бир неча баробар кўп пул сарфлайди. Бошқа томондан, дўконлардаги модулли фермалар етказиб берувчиларга ўз технологияларини тақдим этиш ва маҳсулот етиштиришни кенгайтириш учун инвестициялар жалб қилишда ёрдам беради.

Ҳар икки томон учун ҳам ижобий жиҳатлар борлигига қарамай, танқидчилар дўкон ичидаги фермалар етарли миқдорда озиқ-овқат етказиб бера оладими ёки бу истеъмолчи учун шунчаки «озиқ-овқат театри»ми, деган саволни ўртага ташламоқда. Яна бир масала, модулли вертикал хўжаликларни жойида бошқариш билан боғлиқ.  Ҳатто масофадан бошқарувда ҳам ритейлерлар фермани жойида бошқариш учун махсус ўқитилган ходимларни тайинлашлари керак, акс ҳолда «озиқ-овқат театри» истеъмолчилар учун у қадар жозибали кўринмаслиги мумкин.

Сообщение Вертикал фермаларга ритейлерларнинг қизиқиши ортиб, дўкон учун мўлжалланган моделларга талаб кучаймоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/vertikal-fermalarga-riteylerlarning-qiziqishi-ortib-dokon-uchun-molzhallangan-modellarga-talab-kuchaymoqda/feed/ 0
Россиянинг «Доброцен» дискаунтери Ўзбекистондаги дўконларини ёпмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-diskaunteri-ozbekistondagi-dokonlarini-yopmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-diskaunteri-ozbekistondagi-dokonlarini-yopmoqda/#respond Tue, 05 Apr 2022 06:00:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102663 Ўзбекистон бозорига бор-йўғи 3,5 ой аввал кириб келган Россиянинг арзон нархлардаги чакана савдо дўконлари тармоғи «Доброцен» Ўзбекистондаги дўконларини вақтинча ёпаётганини эълон қилди. Бу хусусда EastFruit экспертлари мазкур тармоқ дўконларининг Теlegram каналларида эълон қилинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда. Бугунги кунга қадар Россиянинг «Доброцен» савдо тармоғи Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Қарши ва Марғилон...

Сообщение Россиянинг «Доброцен» дискаунтери Ўзбекистондаги дўконларини ёпмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон бозорига бор-йўғи 3,5 ой аввал кириб келган Россиянинг арзон нархлардаги чакана савдо дўконлари тармоғи «Доброцен» Ўзбекистондаги дўконларини вақтинча ёпаётганини эълон қилди. Бу хусусда EastFruit экспертлари мазкур тармоқ дўконларининг Теlegram каналларида эълон қилинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.

Бугунги кунга қадар Россиянинг «Доброцен» савдо тармоғи Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Қарши ва Марғилон шаҳарларида 5 та дўконга эга эди. 2022 йилнинг 30 мартидан бошлаб, ушбу дўконлардаги товарларнинг ликвидацияси бошланди ва маҳсулотларнинг бари ярим нархда сотилмоқда.

Суратда – Қарши шаҳридаги «Доброцен» дўконининг Тelegram каналига жойланган Ўзбекистондаги дўконлар ёпилиши ҳақидаги эълон. Унда – “30.03.22 дан 28.04.22 гача барча товарлар учун 50 фоизлик чегирма” қайд этилган.

Qashqadaryo 24/7” Теlegram канали маълумотларига кўра, дўконларнинг ёпилишига “Россиядаги ноқулай шароитлар” сабабдир, дўконлар қайта очилиши мумкин, аммо қачонлиги номаълум. «Доброцен Марғилон» Теlegram-каналида ҳам дўконларнинг ёпилишига худди шундай сабаб кўрсатилган. Бироқ, ушбу иккинчи манбанинг хабарига кўра, “Доброцен” дўконлари фаолияти 2-3 ойга вақтинчалик тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, «Доброцен» савдо тармоғининг Ўзбекистон бозорига чиқиш режалари 2021 йилнинг октябрь ойида маълум бўлган эди.  2021 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистондаги биринчи «Доброцен» дўкони Бухоро шаҳрида ўз эшикларини очди, унда 1500 турдан зиёд озиқ-овқат, маиший кимё ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари таклиф этилган. 2021 йилнинг 25 декабрь куни Россия савдо тармоғи Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари – Тошкент, Қарши ва Марғилонда яна уч дўконини, кейинроқ Марғилонда яна бир дўконини очди. Шу тариқа Ўзбекистонда «Доброцен» дўконлари сони 5 тага етди.

2021 йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра, Россиянинг «Доброцен» чакана савдо тармоғи 500 та дўконга эга эди. Хорижда «Доброцен» тармоғи тўрт мамлакатда мавжуд: 2019 йили Беларусда, 2021 йилнинг апрель ойи охирида Қозоғистонда, 2021 йилнинг декабрида Ўзбекистон ва Арманистонда биринчи дўконлар очилган.

«Доброцен» чакана савдо тармоғининг ўзига хос хусусияти шундаки, у савдо майдончаси ва омборга бўлинмайди, товарлар пештахталарда эмас, балки тўғридан-тўғри паллетларнинг ўзида таклиф этиладиган дўкон-омбор форматида ишлайди. Ритейлернинг ассортименти 1200 га яқин энг оммабоп юқори сифатли озиқ-овқат ва кундалик рўзғор буюмларини жамлаган. Ва ушбу маҳсулотлар максимал даражадаги паст нархларда сотилади.

Сообщение Россиянинг «Доброцен» дискаунтери Ўзбекистондаги дўконларини ёпмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-dobrotsen-diskaunteri-ozbekistondagi-dokonlarini-yopmoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда 2026 йилга бориб, замонавий ритейл улуши қарийб икки баробар ортади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2026-yilga-borib-zamonaviy-riteyl-ulushi-qariyb-ikki-barobar-ortadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2026-yilga-borib-zamonaviy-riteyl-ulushi-qariyb-ikki-barobar-ortadi/#respond Thu, 31 Mar 2022 07:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102448 “Маkro” супермаркетлар тармоғи буюртмаси асосида ўтказилган маркетинг тадқиқотларига кўра, 2021 йили Ўзбекистонда замонавий озиқ-овқат чакана савдоси улуши 6 фоизга яқинни ташкил қилган. Бироқ, замонавий ритейл юқори реал ўсиш суръатларини намоён этмоқда – анъанавий савдонинг ўсиш суръатларига нисбатан икки баробар кўп. Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилга бориб, замонавий савдо улуши 10,9%...

Сообщение Ўзбекистонда 2026 йилга бориб, замонавий ритейл улуши қарийб икки баробар ортади появились сначала на EastFruit.

]]>

“Маkro” супермаркетлар тармоғи буюртмаси асосида ўтказилган маркетинг тадқиқотларига кўра, 2021 йили Ўзбекистонда замонавий озиқ-овқат чакана савдоси улуши 6 фоизга яқинни ташкил қилган. Бироқ, замонавий ритейл юқори реал ўсиш суръатларини намоён этмоқда – анъанавий савдонинг ўсиш суръатларига нисбатан икки баробар кўп. Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилга бориб, замонавий савдо улуши 10,9% гача кўтарилиши керак (яъни, 2021 йилга нисбатан 1,8 баробар кўп), деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари Spot.uz ҳаволасига таяниб.

Тошкент инвестиция форуми доирасида ташкил этилган чакана савдонинг рақамли трансформациясига бағишланган панель баҳсида “Маkro” супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин сўзга чиқди. У Ўзбекистон ритейл бозоридаги мавжуд вазият ва кейинги бир неча йилги ривожланиш прогнозлари ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

“2021 йилда биз, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва бутун бозорни истеъмолчи хоҳиш-истаклари ҳамда имкониятлари, нишанинг қай даражада эгалланганлиги ва қайси форматлар қанчалик тез ривожланиши нуқтаи назаридан кенг таҳлил қилиш учун хориж компаниясини таклиф қилган эдик. Бугун бизда рақамлар бор – ички баҳоловимиз доирасида муайян бир формат билан бозорнинг бир қисмини эгаллаш истагидамиз», деди Роман Сайфулин.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари

Компаниянинг ички таҳлилига кўра, Ўзбекистонда замонавий чакана бозор фаол ўсиш босқичида. Шу билан бирга, бозор ҳозирча замонавий чакана савдо улуши бўйича бенчмарк-мамлакатлардан 10-15 йилга ортда қолмоқда. 2015-2021 йилларда бозор йилига ўртача 17% га ўсди ва бунда савдонинг 58%дан ортиғи озиқ-овқат чакана савдоси ҳиссасига тўғри келди.

«2021 йилда анъанавий озиқ-овқат чакана савдоси улуши тахминан 94% ни ташкил этди, аммо, замонавий форматлар янада юқори реал ўсиш суръатларини, яъни, замонавий чакана савдо ҳажми йилига 19% ва анъанавий чакана савдо ҳажми эса 7,7% ўсишни кўрсатди», дейди «Маkro» тармоғи вакили.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда замонавий чакана савдонинг ҳозирги улушини тахминан 2000-2005 йиллардаги Қозоғистон ва Туркия мамлакатларидаги вазиятни билан таққослаш мумкин, бу эса тез ўсиш суръатларини шакллантиради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, замонавий озиқ-овқат ритейлининг энг юқори улуши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 10,8 фоизни, бутун Ўзбекистон бўйича эса – 6 фоизни ташкил этади.

«Асосий сценарий бўйича замонавий чакана савдо бозори ўсиб боради ва бизнинг ички ҳисоб-китобларимизга кўра, 2026 йилга бориб, 15,7 трлн.  сўмни ташкил этади”,  дейди Роман Сайфулин.

Ушбу сценарий бозор конъюнктураси ва тарихий ўсиш нуқтаи назаридан энг эҳтимолий ҳисобланади.  Ривожланиш Қозоғистон ва Туркия бозорларидаги ўхшаш даврларни жуда ҳам аниқ такрорлайди. Шу сабабли, компания ҳисоб-китобларига кўра, замонавий савдо улуши деярли икки баробар – 2021 йилдаги 6 фоиздан 2026 йилга бориб, 10,9 фоизгача ошиши керак.

Сообщение Ўзбекистонда 2026 йилга бориб, замонавий ритейл улуши қарийб икки баробар ортади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2026-yilga-borib-zamonaviy-riteyl-ulushi-qariyb-ikki-barobar-ortadi/feed/ 0
Буюк Британиянинг энг йирик ритейлерларидан бири – АSDА мева-сабзавот бўлимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyaning-eng-yirik-riteylerlaridan-biri-asda-meva-sabzavot-bolimlari-faoliyatiga-alohida-etibor-qaratmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyaning-eng-yirik-riteylerlaridan-biri-asda-meva-sabzavot-bolimlari-faoliyatiga-alohida-etibor-qaratmoqda/#respond Wed, 16 Mar 2022 05:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101611 Буюк Британиянинг АSDА супермаркетлар тармоғи, мамлакатдаги учинчи йирик озиқ-овқат ритейлери ҳисобланади. Ушбу тармоқ ўз дўконларида сархил мева-сабзавотларни сотишга бўлган ёндашувда жиддий ўзгаришларни намоён этмоқда, дея хабар берди EastFruit Express ҳаволасига таяниб. Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, АSDА ўз дўконларининг бевосита мева-сабзавот бўлимларида ишловчи сотувчи-консультантларни кўпайтиради ва пештахталаридаги сархил мева-сабзавотлар ассортиментини...

Сообщение Буюк Британиянинг энг йирик ритейлерларидан бири – АSDА мева-сабзавот бўлимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Буюк Британиянинг АSDА супермаркетлар тармоғи, мамлакатдаги учинчи йирик озиқ-овқат ритейлери ҳисобланади. Ушбу тармоқ ўз дўконларида сархил мева-сабзавотларни сотишга бўлган ёндашувда жиддий ўзгаришларни намоён этмоқда, дея хабар берди EastFruit Express ҳаволасига таяниб.

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, АSDА ўз дўконларининг бевосита мева-сабзавот бўлимларида ишловчи сотувчи-консультантларни кўпайтиради ва пештахталаридаги сархил мева-сабзавотлар ассортиментини кенгайтиради. Жами 150 га яқин янги иш ўринлари очилиши кутилмоқда, уларда тармоқда аввалдан ишловчи ходимлар банд бўлади ёки қўшимча ишчилар ёлланади.

IPL (сархил сабзавот ва мевалар тармоғининг алоҳида бўлими)нинг бошқарувчи директори Майк Снеллнинг сўзларига кўра, АSDА супермаркетларидаги мева-сабзавот бўлимлари харидорлар орасида энг оммабопларидан биридир.  Бундан ташқари, мазкур бўлим тармоқ пештахталарида энг кўп сотиладиган маҳсулотларнинг ярмидан кўпини таъминлайди.

Мева-сабзавот бўлимлари учун очилган янги иш ўринлари тармоқ супермаркетларида сархил мева-сабзавотлар бўйича таклифларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган 9 миллион фунт стерлинглик инвестиция дастурининг бир қисмидир. Ушбу дастурнинг бошқа қисми  АSDА пештахталарида «Extra Special» бренди остида таклиф этилаётган сархил мева-сабзавотлар ассортиментини кенгайтиришга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, замонавий супермаркетлардаги мева-сабзавот бўлимлари бутун тармоқнинг бизнес вазиятини аниқлаш омили саналади. Бу далил EastFruitнинг мунтазам мониторингига киритилган мамлакатлардаги чакана савдо тармоқларининг аудитлари мисолида бир неча бор тасдиқланган. Зеро, дўкон пештахталарида сифатли маҳсулотлар йўқлиги ҳамда мева-сабзавот ритейлига замонавий ёндашувлар мавжуд эмаслиги нафақат тармоқ, балки бутун мамлакатдаги мева-сабзавот сектори ривожини сусайтиради.

Сообщение Буюк Британиянинг энг йирик ритейлерларидан бири – АSDА мева-сабзавот бўлимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyaning-eng-yirik-riteylerlaridan-biri-asda-meva-sabzavot-bolimlari-faoliyatiga-alohida-etibor-qaratmoqda/feed/ 0
Бельгиядаги супермаркетлар тармоқларида Россия товарларидан воз кечилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belgiyadagi-supermarketlar-tarmoqlarida-rossiya-tovarlaridan-voz-kechilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belgiyadagi-supermarketlar-tarmoqlarida-rossiya-tovarlaridan-voz-kechilmoqda/#respond Fri, 11 Mar 2022 03:30:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101288 Бельгия супермаркетлар тармоқлари Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан воз кечишга қарор қилди. Бельгиянинг «Belga» ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия Украина ҳарбий ҳаракатлар бошлагач, ушбу мамлакат товарлари маҳаллий супермаркетлар пештахталаридан олиб ташланмоқда. «Анадолу” агентлиги маълумотларига кўра, машҳур Аldi ва Cаrrefour тармоқлари дўконларида Россия товарлари умуман йўқ. Ҳар доим Россия ароғи ва бошқа...

Сообщение Бельгиядаги супермаркетлар тармоқларида Россия товарларидан воз кечилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бельгия супермаркетлар тармоқлари Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан воз кечишга қарор қилди.

Бельгиянинг «Belga» ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия Украина ҳарбий ҳаракатлар бошлагач, ушбу мамлакат товарлари маҳаллий супермаркетлар пештахталаридан олиб ташланмоқда.

«Анадолу” агентлиги маълумотларига кўра, машҳур Аldi ва Cаrrefour тармоқлари дўконларида Россия товарлари умуман йўқ.

Ҳар доим Россия ароғи ва бошқа маҳсулотларини харид қилиш мумкин бўлган Delhaize маркетлари мазкур товарларни сотишдан бош тортмоқда ва буни Россиядан товар етказиб бериш мураккаблашгани билан изоҳламоқда.

Ассортиментида ҳар доим Россиядан энг камида 30 хил маҳсулот бўлган яна бир чакана савдо тармоғи – Colruyt товарлар учун кейинги буюртмаларни тўхтатишга қарор қилди.

Россия товарларидан воз кечган бозор тармоқлари ўз захираларини Украинанинг муқобил товарлари билан тўлдиради.

Сообщение Бельгиядаги супермаркетлар тармоқларида Россия товарларидан воз кечилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belgiyadagi-supermarketlar-tarmoqlarida-rossiya-tovarlaridan-voz-kechilmoqda/feed/ 0
Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/#respond Tue, 01 Mar 2022 06:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100833 2022 йилнинг 25 февраль, жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Молдова Республикаси Фавқулодда вазиятлар комиссияси Молдова чакана савдосида “борш тўплами” сабзавотлари – пиёз, қизил лавлаги, оқ бошли карам, шунингдек, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо устамасини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чора “асоссиз нархлар ошиши”ни чеклашга қаратилган. Россия қуролли кучларининг...

Сообщение Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 25 февраль, жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Молдова Республикаси Фавқулодда вазиятлар комиссияси Молдова чакана савдосида “борш тўплами” сабзавотлари – пиёз, қизил лавлаги, оқ бошли карам, шунингдек, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо устамасини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чора “асоссиз нархлар ошиши”ни чеклашга қаратилган.

Россия қуролли кучларининг қўшни Украинага кириб бориши ва у ердаги жанглар билан боғлиқ салбий хабарлар оқими таъсирида Кишинёвдаги супермаркетлар тармоғида узун навбатлар ҳосил бўлмоқда. Кундалик истеъмол қилинадиган ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган баъзи маҳсулотларга бўлган ажиотаж талаб туфайли алоҳида тармоқлар ходимлари нарх белгиларини тез-тез ўзгартиряпти ёки уларни пештахталардан бутунлай олиб ташламоқда.

«Чакана нархлар инқирози» билан боғлиқ қарор ҳозирча эълон қилингани йўқ. Шу сабабли, савдо устамаси айнан қандай рухсат этилган диапазонда белгиланиши ҳали аниқ эмас. Мева-сабзавот бозори операторлари бу 8-10% бўлишини тахмин қилишмоқда. Яъни, бу ижтимоий аҳамиятга молик товарларнинг илгари белгиланган тор рўйхатига тааллуқли савдо устамаси даражасидадир. Мазкур чеклов чораси фавқулодда ҳолатнинг 60 кунига қадар давом этадими ёки ундан ҳам қисқароқ муддатми –  номаълум.

Айрим фермерлик ташкилотлари вакиллари буни ноаниқ чора деб ҳисобламоқда. Молдова супермаркетларидаги «борш тўплами»нинг қадоқланмаган сабзавотлари нархлари, айниқса, дискаунтер сифатида жойлаштирилганлари Кишинёвдаги кўплаб бозорларда сотиладиган нисбатан сифатли товарларга қараганда, мана, учинчи йилдирки, бироз паст. Агар тармоқ ритейлерлари савдо устамасининг маъмурий чекловига риоя қилса, мазкур факт, бир томондан, бозор нархларига босим ўтказади. Бошқа томондан эса бу худди пандемия авжига чиққан даврда шаҳар бозорлари ёпилганида бўлгани каби истеъмолчиларни супермаркетларга жалб қилишга ёрдам беради.

Бироқ, савдо устамасини жуда қатъий чеклаш салбий натижа бериши, яъни, ассортимент қисқариши ва дўконлар пештахталаридаги маҳсулотлар сифати пасайишига олиб келиши мумкин.

Сообщение Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/feed/ 0
Франциянинг “Вi1” тармоғи вакили Ўзбекистон бозорига кириш, рақобат ва режалар ҳақида гапириб берди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyaning-vi1-tarmoqi-vakili-ozbekiston-bozoriga-kirish-raqobat-va-rezhalar-haqida-gapirib-berdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyaning-vi1-tarmoqi-vakili-ozbekiston-bozoriga-kirish-raqobat-va-rezhalar-haqida-gapirib-berdi/#respond Wed, 16 Feb 2022 08:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100009 2022 йилнинг январь ойи бошида EastFruit Ўзбекистон чакана савдо бозорига Auchan тармоғи  «Bi1» мини-формати орқали кириб келгани ҳақида, шу ой охирида эса ритейлернинг Ўзбекистонда 2022 йил охирига қадар яна 40 та дўкон очиши ва ўзининг 13 та брендини яратиши ҳақида ёзган эди. Ўзбекистондаги «Bi1» тармоғини Тожикистондаги каби Schiever компаниялар гуруҳи...

Сообщение Франциянинг “Вi1” тармоғи вакили Ўзбекистон бозорига кириш, рақобат ва режалар ҳақида гапириб берди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг январь ойи бошида EastFruit Ўзбекистон чакана савдо бозорига Auchan тармоғи  «Bi1» мини-формати орқали кириб келгани ҳақида, шу ой охирида эса ритейлернинг Ўзбекистонда 2022 йил охирига қадар яна 40 та дўкон очиши ва ўзининг 13 та брендини яратиши ҳақида ёзган эди. Ўзбекистондаги «Bi1» тармоғини Тожикистондаги каби Schiever компаниялар гуруҳи бошқармоқда.

Schiever Uzbekistan компаниясининг савдо директори Исмаэл Жерменнинг сўзларига кўра, компания Ўзбекистон бозорига киришдан аввал уч йил давомида ушбу бозорни ўрганган. Жорий санага кўра, инвестициялар ҳажми қарийб икки миллион еврони ташкил этган бўлса, Ўзбекистонда ривожланиш ва фаолиятни кенгайтириш режалари ҳисобга олинадиган бўлса, 2022 йилда инвестициялар яна бир неча миллион еврога етади.

Исмаэл Жермен Spot нашрига берган интервьюсида нега янги бозорга кириш билан боғлиқ танлов Ўзбекистонга қаратилгани, Bi1 дўконлари жойлашувини танлашга ёндашув, ўз брендларини ишлаб чиқиш, омбор учун бино топишдаги муаммолар, «Ашан»  тармоғининг гипермаркет формати билан келишини кутиш керакми-йўқми – шулар хусусида ва яна анъанавий бозорлар ҳамда бошқа ритейлерлар билан рақобат ҳақида гапириб берди. Қуйида ушбу интервьюнинг қисқартирилган матнини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

Нега айнан Ўзбекистон?

Франция, Польша, Россия ва Тожикистонда ишлаганимиздан сўнг узоқ вақт янги бозорга чиқиш ҳақида ўйладик. Бизнинг тадқиқотимиз бундан уч йил аввал бошланган.  Ўзбекистонни танлашга тўрт омил таъсир кўрсатди:

  1. Тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун яратилган шароитлар. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бу борада катта ўзгаришлар рўй берди: миллий валютани эркин конвертация қилиш имконияти яратилди, тадбиркорлик фаолиятини юритиш тартиби соддалаштирилди, уй хўжаликларининг даромадлари кўпайди, ички инвестициялар ортди, янги солиқ концепцияси тасдиқланди.
  2. Пандемия даврини ҳисобга олмаганда ЯИМ ўсиши суръати: Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йили 6,2 фоизга ошган.
  3. Аҳоли сони ўсиши динамикаси. Бу борада ҳар йили мазкур рақам, масалан, Европа учун иқтисодий жиҳатдан муҳим бозорга айланиб бораётган Польша аҳолиси сонига яқинлашмоқда. Лекин асосийси, кекса аҳоли сонидан ёшлар сони устунлик қилади.
  4. Ва биз учун энг муҳим омил – бу маҳсулот хариди учун дўконларга борадиган аҳоли фоизи. Маълум бўлишича, ўзбеклар бозорни афзал кўришади. Аммо бу биз учун фақат катта истиқболдан сўз очади: агар сиз Ўзбекистон бозорига тўғри концепция ва мақбул нархлар билан кириб борсангиз, яхшигина улуш олишингиз мумкин.

Қолаверса, анъанавий оилалар товар сотиб олишда қандай қарор қабул қилишларини тезроқ тушуниш учун тадқиқот ўтказдик. Шундай қилиб, франциялик талаба турли тоифадаги уч хил оилада (ҳар бирида уч ҳафтадан)  яшади. Бу вақт давомида  уларнинг қандай яшаши, қаерга бориши, нима ейишлари ва бизга керакли 100 та маҳсулот сотиб олинишига таъсир қилувчи бошқа омиллар таҳлил қилинди. Натижалар тез мослашув ва менталитет ҳамда маданиятнинг танловга таъсири қандай эканини тушунишга имкон берди.

Натижада, шуни айтишим мумкинки, бу бозорга кириш 20 йил аввалги Россия бозорига киришга қараганда осонроқ бўлди.

Локациялар

Шу билан бирга, биз ҳар бир манзилни танлашга эҳтиёткорлик билан ёндашамиз. Ҳудуддаги аҳоли зичлиги биз учун муҳим. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун махсус дастурдан фойдаланамиз.  Ва бир нечта омилларни инобатга оламиз – пиёдалар тирбандлиги кўрсаткичи, харид қобилияти, бинонинг ҳажми ва бошқалар.

“Bi1” тармоғининг ҳар бир маркети йўл бўйида жойлашган, автомобиль турар жойи учун ери ва яқин-атрофида кўп қаватли уйлар бўлиши керак.

Ўз брендларимиз

Асосий вазифа истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини аниқлаш эди.  Ҳаммаси бўлиб уларнинг 1,5 мингга яқинини аниқладик.

Биринчи навбатда, ассортимент учун қанча бренд тақдим этиш эмас, балки, қандай эҳтиёжлар ва уларни қанча миқдорда қоплай олишимиз, пештахталарда қанча sku (ассортимент позицияси) тақдим этилиши биз учун муҳим эди. Истеъмолчи одатларини ўрганиб чиққанимиздан сўнг ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар билан ишлай бошладик: мижозларга нима кераклигини тушунтирдик ва бундай маҳсулотларни қандай яратишни ўргатдик.

Натижада, турли тоифадаги 850 номдаги товарни ўз ичига олган 13 та савдо маркасини ишлаб чиқдик.  Бунинг учун 700 га яқин ишлаб чиқарувчилар топилиб, 110 таси билан шартнома тузилди.

Маҳсулотларни фақат Ўзбекистондаги маҳаллий тадбиркорлар ишлаб чиқаради. Бу Schiever  стратегиясининг устувор йўналишидир. Ўз брендимиз остида ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар сифат назоратининг уч босқичидан ўтказилади: дегустация, лаборатория тадқиқотлари, ишлаб чиқариш аудитлари.

Биз мижозларга сифатли маҳсулотларни арзон нархларда таклиф этамиз.  Ўз брендларимизни яратиш бунга катта ёрдам беради – маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари арзонроқ, чунки, маҳсулотларнинг реклама харажатлари таннархдан чиқариб ташланади ва савдо воситачиларсиз амалга оширилади. Аммо буларнинг барига қарамай, бир қатор товарларни дистрибьюторлардан сотиб олишга тўғри келади, негаки, бу ерда ҳамма нарсани ҳам ишлаб чиқариш имкони йўқ. Мисол учун, тетра-паклар қадоғи борасида баъзи қийинчиликлар мавжуд.

Умуман олганда, ҳозирги вақтда 13 бренд истеъмолчиларнинг барча аниқланган эҳтиёжларини тўлиқ қондира олади. Биз бундан буён ҳам ривожлантиришимиз керак бўлган ягона нарса – қўшимча эҳтиёжлардир.

Омбор бинолари билан боғлиқ қийинчиликлар

Дастлаб, энг қийини бизнинг евро-стандарт мезонларига жавоб бера оладиган омборларни топиш бўлди. Уларни қидиришга жуда кўп вақт кетди. А ва В классидаги омборлар эски совет омборлари ўрнини эндигина эгаллай бошламоқда.

Импорт билан боғлиқ муаммолар бўлмади. Ҳозир биз бир нечта дистрибьюторлар билан самарали иш олиб боряпмиз, лекин, кўпроқ эътиборни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга  қаратмоқдамиз.

Маҳсулот номларини танлаш ва улар учун қадоқ ишлаб чиқишда бир нечта қийинчиликлар пайдо бўлди. Бу жуда катта ҳажмдаги, аммо қизиқарли иш эди.

Бундан ташқари, тадқиқот ва бозорга кириш жараёнида логистика, маркетинг ва IT соҳалари ривожи мени ҳайратда қолдирди.

Биз бажаришимиз керак бўлган ягона вазифа ходимларни ишга тижорий ёндашувга ўргатиш эди.  Негаки, яхши натижаларга эришиш учун жамоадаги ҳар бир киши компаниянинг мақсад ва тамойилларини тушуниши, бутун ассортиментни мукаммал билиши ва савдо нюансларини чуқур англаши муҳим.

Ўйлайманки, агар  Франциядан тўғри бу ерга келганимда, ассимиляция мен учун анча қийин кечарди, лекин, Россиядаги ҳаётим ва фаолиятим менга маҳаллий бозорни кутганимдан ҳам тезроқ ўрганишга имкон берди. Шунинг учун мен бу икки давлат ўртасида катта фарқлар бор, деб айтмаган бўлардим.

Масалан, Ўзбекистондаги ассортиментнинг 75-80 фоизини Россиядаги савдо расталаридан топиш мумкин.

«Ашан» тармоғининг Ўзбекистонга келишини кутиш керакми?

Ҳозир маҳаллий ритейл бозори бошланғич босқичда. Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, яқин келажакда жуда тез ва фаол ривожланиш юз бера бошлайди.

Москва сўнгги 20 йил ичида жуда ўзгарди. Бу ерда ҳам ўсиш ва ўзгаришлар учун Москвадагидек салоҳият мавжуд.

Шу билан бирга, компания ҳозирча «Ашан» тармоғининг гипермаркетларини очишни режалаштирмаяпти. Тожикистонда очилганида у ерда эҳтиёжлар ва шартлар бошқача эди.

Ҳозир эса бу ерда худди Москвадагидек бўляпти – одамлар харид учун узоққа боришни эмас, балки, беш дақиқада уй учун зарур бўлган ҳамма нарсани сотиб олишни истамоқда.

Гипермаркет формати борасидаги хулосага йўлларда автомашиналар ҳаракатини таҳлил қилиш орқали келдик – бундай формат учун аҳоли жон бошига автомобиллар улуши жуда паст.

Рақобат

Биринчи навбатда, биз бозорлар билан рақобатлашамиз. Зеро, ҳатто етказиб берувчиларнинг ўзлари ҳам товар айланмасининг 90 фоизи бозорлар ва уй яқинидаги кичик маркетлар улушига тўғри келади, деб таъкидлашади. Шунинг учун, агар биз умумий кўрсаткичнинг камида 1-2 фоизини эгаллай олсак, рақамлар ёмон бўлмайди.

Агар ассортимент танлаш, нархлаш ва тармоқ форматининг ўзига бўлган ёндашувни солиштирадиган бўлсак, у ҳолда бизга энг яқин рақобатчи – Havas  тармоғи. Аммо, агар  Россиядагидек трафикка эга бўлган иштирокчи билан солиштирсак, у ҳолда – бу Коrzinka.

Исмаэл Жермен сўнгги тўққиз йил давомида «Ашан» чакана савдо тармоғининг Россиядаги офисида турли лавозимларда ишлаган. Шундан уч йил давомида у “уй яқинидаги дўконлар” бўйича маркетинг менежери лавозимида ишлаган, кейинчалик Аuchan/Ашаннинг савдо директори ва кўпканаллик (турли алоқа каналларининг интеграциялашуви ва мижоз билан ягона тизимда ишлаш) бўйича директор вазифаларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Schiever турли мамлакатлардаги 5 та чакана савдо тармоғини бошқаради, Bi1, Аuchan/Ашан, АТАC, Маximarché ва Proximarchчé тармоқлари шулар жумласидандир. Ушбу тармоқларнинг аксарият дўконлари Францияда жойлашган. Хорижда «Bi1» Польша, Тожикистон ва Россияда мавжуд. Турли форматдаги ушбу тармоқ дўконларининг умумий сони ҳозирги кунда 160 дан ошади ва динамик ўсишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit мутахассислари 2022 йилнинг январь ойи бошида мева-сабзавот маҳсулотларининг жойлашуви, сифати ва ассортиментини текшириш мақсадида Ўзбекистон пойтахтидаги «Би1» дўконларига ташриф буюриб, Ўзбекистон супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимлари бўйича аудитларимизда тармоқ қандай ўринларни эгаллаши мумкинлигини баҳолашган эди.   Мутахассисларнинг дастлабки баҳолаш натижалари ва Ўзбекистон пойтахтидаги «Би1» дўконлари мева-сабзавот бўлимларининг фоторепортажи билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Сообщение Франциянинг “Вi1” тармоғи вакили Ўзбекистон бозорига кириш, рақобат ва режалар ҳақида гапириб берди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyaning-vi1-tarmoqi-vakili-ozbekiston-bozoriga-kirish-raqobat-va-rezhalar-haqida-gapirib-berdi/feed/ 0
Россияда мева-сабзавотлар нархи ошишига Роспотребнадзор сабабчи экани айтилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-meva-sabzavotlar-narkhi-oshishiga-rospotrebnadzor-sababchi-ekani-aytilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-meva-sabzavotlar-narkhi-oshishiga-rospotrebnadzor-sababchi-ekani-aytilmoqda/#respond Mon, 14 Feb 2022 08:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99777 Глобал логистика машаққатларига қўшимча равишда Роспотребнадзор назорати кучайтирилиши туфайли мева-сабзавотларни етказиб бериш жараёни кечикяпти. Буларнинг бари харид нархлари ошишига сабаб бўлади ва товарлар сотилмай, омборларда туриб қолиб, яроқсиз ҳолга келади. Россияда импорт қилинадиган сабзавот ва мевалар тақчиллиги нархлар ошишига олиб келди. Етказиб беришнинг кечикишига Роспотребнадзор назорати кучайиши сабаб, зеро, бу...

Сообщение Россияда мева-сабзавотлар нархи ошишига Роспотребнадзор сабабчи экани айтилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Глобал логистика машаққатларига қўшимча равишда Роспотребнадзор назорати кучайтирилиши туфайли мева-сабзавотларни етказиб бериш жараёни кечикяпти. Буларнинг бари харид нархлари ошишига сабаб бўлади ва товарлар сотилмай, омборларда туриб қолиб, яроқсиз ҳолга келади.

Россияда импорт қилинадиган сабзавот ва мевалар тақчиллиги нархлар ошишига олиб келди. Етказиб беришнинг кечикишига Роспотребнадзор назорати кучайиши сабаб, зеро, бу импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари солинган юзлаб контейнерлар портларда тўпланиб қолишига олиб келди.  Апельсин, узум, қалампир, анор каби мева-сабзавот маҳсулотлари шулар жумласидандир, деб ёзмоқда Business FM “Ведомости” ҳамда ритейлерларнинг маълумотларига таяниб.

Санкт-Петербургдаги «Реалъ» Савдо уйи» тармоғининг ҳаммуассиси Александр Мишинский вазиятни қуйидагича изоҳлади:

– Тақчиллик жуда кучли, цитрус мевалар нархи осмонга кўтарилди, айниқса, улгуржи савдода.

– Бу нима билан боғлиқ?

– Бу ўринда ҳаммаси тушунарли. Туркияни ёпишди, бошқа жойларда эса ҳосил ҳали йўқ. Ҳозир энг юқори нархлар мавсуми, йиғим-теримлар якунланган ва янгилари ҳали йўқ, шунингдек, логистика билан боғлиқ муаммолар ўзгаришсиз қолди. Бундан ташқари, бошқа харажатлар ҳам қимматлаган: қадоқлаш, ишчи кучи. Умумий инфляция қаторига маҳсулот тақчиллиги ҳам қўшилди. Мисол учун, биз апельсинга буюртма бердик ва барча етказиб берувчиларимиз орасидан фақат иккитаси килограмм учун 130-140 рублдан ошмайдиган нархни айтди. Ваҳоланки, аввалроқ улар дўкон пештахталарида 80 рубль эди. Муаммо шундаки, биз дўкон пештахталаридаги нархни ошира олмаймиз. Яъни, ҳукуматнинг ижтимоий аҳамиятга молик товарларни минимал устама билан сотиш истаги амалга ошди, аксарият товарлар – сабзавотлар, борш тўплами ёки банан ва цитрус мевалар ҳозир ноль ёки минус устамада сотилмоқда.

Янги йилдан кейин мен Туркияга бордим, у ерда дўкон пештахтасидаги лимон бизнинг пулда 15 рубль, апельсин эса 30 рубль турибди. Табиийки, бизда ўша лимонлар ташиш ноқулайлиги учун 150 рублдан сал пастроқ. Агар таъминот йўлга қўйилса, нарх тушиши керак.

«Ашан» чакана савдо тармоғи матбуот хизмати сабзавот ва меваларни етказиб беришдаги кечикишларни тасдиқлади: «Ҳақиқатан ҳам, хориждан олиб келинаётган сабзавот ва меваларни етказиб беришда қийинчиликлар бор, назорат кучайтирилгани сабабли товарларнинг божхонадан ўтиши жараёни узоқ давом этмоқда. Биз божхона расмийлаштируви жараёнининг тезлиги у ёки бу мамлакатдан етказиб беришнинг барқарорлиги ҳамда сифатига боғлиқ эканини тушунамиз ва бу ҳолат вақтинчалик деб умид қиламиз. Кечикиш ўртача етти кунни ташкил қилмоқда, лекин, баъзи ҳолларда икки ҳафтадан ошиб кетиши, бу эса товарлар сифатига таъсир қилиши мумкин. Шу муносабат билан, биз бир қатор товарларни сотиб олиш нархлари ошганини кўрмоқдамиз, аммо, мижозларга мақбул нархларни таъминлаш учун етказиб берувчилар билан ушбу масалалар борасида иш олиб боряпмиз. Бугунги кунда дўконларимиз ассортиментида сабзавот ва мевалар тўлиқ тақдим этилган».

Шунингдек ўқинг: Беларусь изидан Россияда ҳам сабзавотларнинг чакана нархлари бўйича устамалар чекланиши кутилмоқда

Роспотребнадзорнинг нашрга берган изоҳига кўра, ушбу давлат муассаси хавфли маҳсулотлар, жумладан, таркибида «декларация қилинмаган кимёвий моддалар» бор товарлар айланмасини назорат қилади. Туркия, Эрон, Миср, Жанубий Африка, Вьетнам ва бошқа мамлакатлардан етказиб бериш устидан ўрнатилган назорат ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб кучайтирилди. Шу сабабли, лимон, мандарин, қалампир, узум, анор, ялпиз, олма, грейпфурт, апельсин ва нок етиштирувчи 88 фермернинг маҳсулот импорти тўхтатилди. Ўтган йил охирида Туркия ва Эрондан қалампир, узум, анор, 2022 йилнинг январидан бошлаб эса Туркиядан апельсин ва грейпфрут  импорти ҳам тўхтатилди. Идора таъқиқланган маҳсулотлар бошқа давлатлар орқали йўналтирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Маҳсулотлар сифати текширилар экан, дўконлар омборлардаги нархлар юқорилиги сабабли кўплаб маҳсулотларни сотиб олишдан бош тортмоқда.  «Фруктовиков» компаниясининг савдо бўлими бошлиғи Руслан шундай дейди:

– Импорт қилинган сабзавот ва меваларни етказиб бериш муаммоси – ҳақиқатан ҳам шундай муаммо мавжудми?

– Ҳа, мавжуд.

– Бунга сабаб нима?

– Юқори харид нархи билан уни сотиб олиш осон эмас.

– Улар энди омборда ётадими?

– Ҳа.

– Нарх юқори бўлгани учун тармоқлар уларни сотиб олмаяптими?

– Ҳа, кўпчилик шу сабабли сотиб олмаяпти. Нарх ёрлиқлари шундайки, у фойдасиз бўлиб бормоқда. Ҳатто карам ҳам килограмми 80 рублдан сотилмоқда.

— Эртаги карам эмас, оддий карам, шундайми?

– Ҳа.

– Демак, улар тураверади ва  сифати бузилади?

– Эҳтимол, шундайдир, уларга талаб йўқ, чунки, маҳсулот бундай нарх ёрлиқлари билан на дўконлар, на кафе ва ресторанлар – ҳеч ерда сотиб олинмайди, бундай нархда сотиш фойда келтирмайди. Ҳозирча, афтидан, улар ўрнига бошқа маҳсулотлар қўлланмоқда.

– Сизда-чи, қандай ҳолат?  Ёки импорт билан шуғулланмаяпсизми?

– Биз ҳамма позицияларни ҳам олмаймиз. Савдоси юришмайдиган товарларни харид қилмаймиз, карамни, масалан. Ҳозир ҳатто Щи ва Борш пиширадиган ошхоналар,  эҳтиёжни жуда ҳам камайтириб, унинг ўрнини бошқа таом билан алмаштиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳеч ким олмаяпти, биз ҳам олмаймиз. Ҳозир савдоси юришаётган маҳсулот (эҳтимол, ягона маҳсулот) – мандарин, у адекват нархда.

Логистика билан боғлиқ жиддий муаммолар ҳозир бутун жаҳонда кузатилмоқда.  Портлардаги карантинлар, ишчилар, хусусан, маҳсулот ташувчи юк машиналарининг ҳайдовчилари билан боғлиқ қийинчиликлар ва бу глобал муаммоларга Россиядаги охири йўқ назорат процедуралари ҳам қўшилган.

Бундан бир неча ой аввал уларга Роспотребнадзор назорати ҳам қўшилди, бу табиий равишда ушбу маҳсулотни Россияга олиб кириш билан боғлиқ жараёнларни узайтирди. «Товар эса тез бузилувчан», дейди Fruitnews ахборот агентлиги бош директори Ирина Козий:

«Бундай туриб қолишлар  маҳсулотларнинг бузилиши дегани. Ачинарлиси шундаки, кўплаб сифатли мева етиштирувчилар Россия бозори билан ишлашдан бош тортади. Биз ҳозир аниқ-тиниқ кўраётган ҳолат, масалан, марокашликларнинг Россия мева-сабзавот бозоридан аста-секин чиқиб кетишидир. Хусусан, ишлаб чиқарувчи корхоналар, экспортёр-етказиб берувчиларнинг ўзлари айтишмоқдаки, уларда маҳсулот етказиб бергач, бунинг учун тўлов олишга, партиялар қайтарилмаслиги ёки йўқ қилинмаслигига умуман ишонч йўқ. Ва табиийки, биз мазали помидорлар ва мандаринларни бой берамиз. Ҳозир текширувга яна бири қўшилди ва жараён янада мураккаблашди»

Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига етказиб беришдаги узилишлар ҳақида ҳеч қандай маълумот келмади, дейилмоқда. Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, мандарин ва клементин импорти ўтган йили 25 фоизга қисқарган. Ушбу меваларнинг тахминан ярми Туркиядан, қолганлари Марокаш ва Покистондан келтирилди.  Апельсин импорти 7 фоизга камайди. Унинг асосий етказиб берувчиси Миср бўлиб, ушбу мамлакат апельсин импортининг  60 фоиздан ортиқ ҳажмини етказиб бермоқда.

Грейпфрут импорти деярли 33 фоизга камайди.  Унинг 60 фоиздан ортиғи Туркиядан келтирилади.  Туркия булғор қалампирини етказиб бериш бўйича учинчи, помидор бўйича иккинчи ўринда туради.  Миср ўтган йили картошка импорти борасида етакчи (жами импорт ҳажмининг тахминан 50 фоизи билан) бўлди.

Сообщение Россияда мева-сабзавотлар нархи ошишига Роспотребнадзор сабабчи экани айтилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-meva-sabzavotlar-narkhi-oshishiga-rospotrebnadzor-sababchi-ekani-aytilmoqda/feed/ 0
Франциянинг «Вi1» тармоғи Ўзбекистон бозорида тез экспансияни режалаштирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyaning-vi1-tarmoqi-ozbekiston-bozorida-tez-ekspansiyani-rezhalashtirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyaning-vi1-tarmoqi-ozbekiston-bozorida-tez-ekspansiyani-rezhalashtirmoqda/#respond Thu, 27 Jan 2022 07:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98352 2022 йилнинг январь ойи бошида EastFruit Ўзбекистон чакана савдо бозоридаги янги хорижий иштирокчи ҳақида ёзган эди  – ўтган йилнинг сўнгги кунларида Франциянинг Би1 супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонда илк дўконини очди. Атиги бир ҳафта ичида, 2021 йилнинг 30 декабридан 2022 йилнинг 5 январига қадар ритейлер уч дўконни, бир ҳафтадан сўнг, яъни 2022...

Сообщение Франциянинг «Вi1» тармоғи Ўзбекистон бозорида тез экспансияни режалаштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг январь ойи бошида EastFruit Ўзбекистон чакана савдо бозоридаги янги хорижий иштирокчи ҳақида ёзган эди  – ўтган йилнинг сўнгги кунларида Франциянинг Би1 супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонда илк дўконини очди. Атиги бир ҳафта ичида, 2021 йилнинг 30 декабридан 2022 йилнинг 5 январига қадар ритейлер уч дўконни, бир ҳафтадан сўнг, яъни 2022 йилнинг 13 январида тўртинчи дўконини очди.  EastFruit таҳлилчилари оммага кам маълум бўлган «Би1» бренди (кириллча транслитерацияда «Би1») ортида, аслида, жаҳондаги энг йирик чакана савдо тармоқларидан бири «Ашан» (Аuchan) туришини, ушбу тармоқ Европадаги энг йирик ритейлерлар бешлигидан жой олганини қайд этишди.

Ўзбекистонда биринчи «Би1» дўкони очилганига бир ойдан камроқ вақт ўтди ва ритейлер Ўзбекистон бозорида тез экспансия режаларини эълон қилди.  «Gazeta.uz» нашрининг ёзишича, 2022 йилда Франциянинг «Би1» тармоғи яна 40 та дўкон очишни режалаштирмоқда! Шундай қилиб, мавжуд дўконлар ҳисобга олинса, 2022 йил охирига келиб, Ўзбекистонда «Би1» супермаркетларининг умумий сони 44 тага етиши мумкин.

Бундан ташқари, мазкур ритейлер вакиллари Ўзбекистонда ушбу чакана савдо тармоғини  ривожлантириш концепцияси ҳақида сўз юритишди.

Ўзбекистон бозори учун 13 та бренд

«Би1» тармоғининг дўконлари «уйга яқин» форматига мос келади – яқин масофада жойлашган қулай дўконларга мижоз уйидан чиқиб, пиёда тезгина етиб бориши ва керакли маҳсулотларни харид қилиши мумкин. Ритейлернинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ўз савдо белгиси (ЎСБ) остидаги товарларни таклиф этади. Бунинг учун компания турли тоифадаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилади, уларни ўз маҳсулотларини яратишга ўргатади ва сифат назоратини амалга оширади.

«Ўзбекистон учун турли тоифадаги 13 та бренд товарлар яратилди. Ҳар бирининг ўзига хос концептуал аҳамияти бор.  Масалан, мева-сабзавот консервалари бренди — Dehqon’s ни олайлик. Бундай ном ишлаб чиқарувчининг фақат маҳаллий юқори сифатли хом ашёдан фойдаланишига урғу бериш учун ўйлаб топилган», дейди Schiever Uzbekistan компаниясининг харидлар бўйича директори Ольга Кондратьева ЎСБ яратиш тафсилотлари ҳақида сўзлар экан.

«Би1» тармоғининг асосий тамойили мижозларга юқори сифатли товарларни арзон нархларда таклиф қилишдир. Ўз брендини яратиш маҳсулотларни реклама қилиш харажатларини минималлаштиришга ёрдам беради, чунки, уларни сотиш ҳеч қандай воситачиларсиз, фақат «Би1» тармоғида амалга оширилади.

«Кўпчилик Schieverнинг қандай қилиб истеъмолчиларга соғлом маҳсулотларни арзон нархларда таклиф қилаётганига ҳайрон бўлади. Биз одамларни кузатамиз, улар нимани сотиб олишлари ва истеъмол қилишларига эътибор қаратамиз. Истеъмолчи одатларини ўргангач, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан ишлай бошлаймиз: мижозга нима кераклигини уларга тушунтирамиз ва бундай маҳсулотни қандай яратишни ўргатамиз.

Корхонанинг асосий мақсади импорт ўрнини босиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ўз маҳсулотларини реализация қилишини таъминлашдан иборатдир. Бўлажак ходимларни биз билан ишлашга ўргатиш орқали Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам янги иш ўринларини яратамиз», дейди Schiever гуруҳлари бош директори Венсан Пик.

Француз чакана савдо тармоғи 100 га яқин кишини ўқитди, келгусида компанияда ишлаши учун йилига камида 200 кишини ўқитиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit мутахассислари 2022 йилнинг январь ойи бошида мева-сабзавот маҳсулотларининг жойлашуви, сифати ва ассортиментини текшириш мақсадида Ўзбекистон пойтахтидаги «Би1» дўконларига ташриф буюриб, Ўзбекистон супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимлари бўйича аудитларимизда тармоқ қандай ўринларни эгаллаши мумкинлигини баҳолашган эди.   Мутахассисларнинг дастлабки баҳолаш натижалари ва Ўзбекистон пойтахтидаги «Би1» дўконлари мева-сабзавот бўлимларининг фоторепортажи билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Сообщение Франциянинг «Вi1» тармоғи Ўзбекистон бозорида тез экспансияни режалаштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyaning-vi1-tarmoqi-ozbekiston-bozorida-tez-ekspansiyani-rezhalashtirmoqda/feed/ 0