Буюк Британия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 25 Apr 2022 18:03:29 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Буюк Британия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Тожикистонлик 500 нафар фуқаро Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун кетиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonlik-500-nafar-fuqaro-buyuk-britaniyaga-qishloq-khozhaligi-sohasida-ishlash-uchun-ketishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonlik-500-nafar-fuqaro-buyuk-britaniyaga-qishloq-khozhaligi-sohasida-ishlash-uchun-ketishi-mumkin/#respond Tue, 26 Apr 2022 04:00:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103997 Тожикистоннинг минг нафардан зиёд фуқароси Буюк Британияда ишлаш истагини билдирган. Бу мамлакатда мигрантларни ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи компания аллақачон 200 нафардан зиёд кишини танлаб олди.  Тожикистон Миграция хизмати 500 нафар тожикистонликни Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаши учун жўнатишни режалаштирмоқда. Куни кеча Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигининг Миграция...

Сообщение Тожикистонлик 500 нафар фуқаро Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун кетиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистоннинг минг нафардан зиёд фуқароси Буюк Британияда ишлаш истагини билдирган. Бу мамлакатда мигрантларни ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи компания аллақачон 200 нафардан зиёд кишини танлаб олди.  Тожикистон Миграция хизмати 500 нафар тожикистонликни Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаши учун жўнатишни режалаштирмоқда.

Куни кеча Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигининг Миграция хизмати Тожикистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги элчихонаси қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашни хоҳловчиларни саралаш бошланганини маълум қилди. CentralAsia маълумотларига кўра, ишга 22дан 45 ёшгача бўлган инглиз тилини мулоқот даражасида билувчи фуқаролар таклиф қилинган.

Миграция хизмати маълумотларига кўра, Тожикистон фуқаролари Буюк Британиядаги янги иш жойига ўз маблағлари ҳисобидан юборилади.  Мавсумий ишчилар учун 8 соатлик иш куни кўзда тутилган бўлиб, уларга бир иш соати учун 12 доллар ҳақ тўланади.

Шунингдек ўқинг: Тожикистонда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми ортмоқда, нархлар эса ҳануз қиммат

Ҳозирча Россия Тожикистондан меҳнат ресурслари оқимининг асосий йўналишидир. Айни пайтда Тожикистондан меҳнат муҳожирларининг қарийб 95 фоизи ушбу мамлакатга ишлаш учун кетмоқда.

Муҳожирларнинг бир қисми Қозоғистон, бошқаси МДҲ давлатлари ёки узоқ хориж мамлакатлари – Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатларига боради. Бироқ АҚШ ва Европа давлатларида тожикистонлик меҳнат муҳожирлари сони кескин ошаётгани ҳақида ҳозирча сўз юритишга ҳожат йўқ. Чунки, ушбу мамлакатларда ишлаш учун инглиз тилини биладиган малакали кадрлар керак.

Ҳукумат бўш иш ўринлари  тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда эълон қилиб боряпти, аммо шарт-шароитлар ва таклиф қилинаётган маош миқдори кўпчиликни қониқтирмаяпти. Расмий маълумотларга кўра, 2021 йили Тожикистонда рўйхатга олинган ишсизлар сони 54,6 минг кишини ташкил қилган.

Сообщение Тожикистонлик 500 нафар фуқаро Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун кетиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonlik-500-nafar-fuqaro-buyuk-britaniyaga-qishloq-khozhaligi-sohasida-ishlash-uchun-ketishi-mumkin/feed/ 0
Бир тупда 1269 дона черри – Британиянинг янги рекорди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bir-tupda-1269-dona-cherri-britaniyaning-yangi-rekordi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bir-tupda-1269-dona-cherri-britaniyaning-yangi-rekordi/#respond Fri, 15 Apr 2022 06:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103380 Буюк Британиянинг Хартфордшир шаҳрида яшовчи Дуглас Смит бир туп ўсимликдан энг кўп помидор ҳосилини олиш бўйича жаҳон рекордини янгилади. 2021 йилнинг сентябрь ойида Дуглас помидор ҳосилини йиғаётганда, бир тупдан 1269 дона черри помидорини олди. Зеро, у бу сафар қўшимча 839 дона кўпроқ черри етиштириб, ўз рекордини янгилади.  Аввалги рекорд 488...

Сообщение Бир тупда 1269 дона черри – Британиянинг янги рекорди появились сначала на EastFruit.

]]>

Буюк Британиянинг Хартфордшир шаҳрида яшовчи Дуглас Смит бир туп ўсимликдан энг кўп помидор ҳосилини олиш бўйича жаҳон рекордини янгилади. 2021 йилнинг сентябрь ойида Дуглас помидор ҳосилини йиғаётганда, бир тупдан 1269 дона черри помидорини олди. Зеро, у бу сафар қўшимча 839 дона кўпроқ черри етиштириб, ўз рекордини янгилади.  Аввалги рекорд 488 та эди ва бу кўрсаткич 10 йилдан зиёд вақт давомида янгиланмаган. Бу ҳақида Fruit-inform.com hortidaily.com ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.

«2020 йили мен оғирлиги 3,106 кг (6,85 фунт)лик энг катта помидорни етиштириш орқали Буюк Британия рекордини янгиладим. 2021 йилда эса яна бир рекордни ўрнатишга қарор қилдим», дейди Дуглас қайта ариза топширар экан.

Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Хитой гилос импортини жаҳондаги барча мамлакатлар импортидан уч баробар оширди!

Деярли 10 йил давомида америкалик Ден Сазерленд 10 фунт-у, 12,7 унция (4,896 кг) оғирликдаги помидорни ўстиришга муваффақ бўлган ва бу борада биринчиликни ушлаб турган эди.

Фақатгина Буюк Британия учун рекорд ўрнатиш билан кифояланмай, IT-менежер Дуглас жаҳон бўйича  биринчи бўлиш учун помидор етиштириш усулларига таҳлилий ёндашди. Турли илмий ишларни ўрганиб, лабораторияда текшириш учун тупроқ намуналарини олди, бу эса унга ерни керакли миқдордаги ўғит билан озиқлантириш ва самарали ҳосил олиш имконини берди.

Сообщение Бир тупда 1269 дона черри – Британиянинг янги рекорди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bir-tupda-1269-dona-cherri-britaniyaning-yangi-rekordi/feed/ 0
Буюк Британиянинг энг йирик ритейлерларидан бири – АSDА мева-сабзавот бўлимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyaning-eng-yirik-riteylerlaridan-biri-asda-meva-sabzavot-bolimlari-faoliyatiga-alohida-etibor-qaratmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyaning-eng-yirik-riteylerlaridan-biri-asda-meva-sabzavot-bolimlari-faoliyatiga-alohida-etibor-qaratmoqda/#respond Wed, 16 Mar 2022 05:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101611 Буюк Британиянинг АSDА супермаркетлар тармоғи, мамлакатдаги учинчи йирик озиқ-овқат ритейлери ҳисобланади. Ушбу тармоқ ўз дўконларида сархил мева-сабзавотларни сотишга бўлган ёндашувда жиддий ўзгаришларни намоён этмоқда, дея хабар берди EastFruit Express ҳаволасига таяниб. Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, АSDА ўз дўконларининг бевосита мева-сабзавот бўлимларида ишловчи сотувчи-консультантларни кўпайтиради ва пештахталаридаги сархил мева-сабзавотлар ассортиментини...

Сообщение Буюк Британиянинг энг йирик ритейлерларидан бири – АSDА мева-сабзавот бўлимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Буюк Британиянинг АSDА супермаркетлар тармоғи, мамлакатдаги учинчи йирик озиқ-овқат ритейлери ҳисобланади. Ушбу тармоқ ўз дўконларида сархил мева-сабзавотларни сотишга бўлган ёндашувда жиддий ўзгаришларни намоён этмоқда, дея хабар берди EastFruit Express ҳаволасига таяниб.

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, АSDА ўз дўконларининг бевосита мева-сабзавот бўлимларида ишловчи сотувчи-консультантларни кўпайтиради ва пештахталаридаги сархил мева-сабзавотлар ассортиментини кенгайтиради. Жами 150 га яқин янги иш ўринлари очилиши кутилмоқда, уларда тармоқда аввалдан ишловчи ходимлар банд бўлади ёки қўшимча ишчилар ёлланади.

IPL (сархил сабзавот ва мевалар тармоғининг алоҳида бўлими)нинг бошқарувчи директори Майк Снеллнинг сўзларига кўра, АSDА супермаркетларидаги мева-сабзавот бўлимлари харидорлар орасида энг оммабопларидан биридир.  Бундан ташқари, мазкур бўлим тармоқ пештахталарида энг кўп сотиладиган маҳсулотларнинг ярмидан кўпини таъминлайди.

Мева-сабзавот бўлимлари учун очилган янги иш ўринлари тармоқ супермаркетларида сархил мева-сабзавотлар бўйича таклифларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган 9 миллион фунт стерлинглик инвестиция дастурининг бир қисмидир. Ушбу дастурнинг бошқа қисми  АSDА пештахталарида «Extra Special» бренди остида таклиф этилаётган сархил мева-сабзавотлар ассортиментини кенгайтиришга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, замонавий супермаркетлардаги мева-сабзавот бўлимлари бутун тармоқнинг бизнес вазиятини аниқлаш омили саналади. Бу далил EastFruitнинг мунтазам мониторингига киритилган мамлакатлардаги чакана савдо тармоқларининг аудитлари мисолида бир неча бор тасдиқланган. Зеро, дўкон пештахталарида сифатли маҳсулотлар йўқлиги ҳамда мева-сабзавот ритейлига замонавий ёндашувлар мавжуд эмаслиги нафақат тармоқ, балки бутун мамлакатдаги мева-сабзавот сектори ривожини сусайтиради.

Сообщение Буюк Британиянинг энг йирик ритейлерларидан бири – АSDА мева-сабзавот бўлимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyaning-eng-yirik-riteylerlaridan-biri-asda-meva-sabzavot-bolimlari-faoliyatiga-alohida-etibor-qaratmoqda/feed/ 0
Ўзбекистондан Буюк Британияга қуритилган олхўрининг синов партияси етказиб берилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-buyuk-britaniyaga-quritilgan-olkhorining-sinov-partiyasi-etkazib-beriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-buyuk-britaniyaga-quritilgan-olkhorining-sinov-partiyasi-etkazib-beriladi/#respond Sat, 05 Feb 2022 03:30:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99193 Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчихонасида Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ меваларни Буюк Британияга экспорт қилиш бўйича навбатдаги шартнома имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Элчихона маълумотларига кўра, «Sofia Agro» (Ўзбекистон) ва «Brooks & Kempton» (Буюк Британия) компаниялари Ўзбекистонда етиштирилган олхўри қоқининг синов партиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Эътиборлиси, ушбу партия Буюк...

Сообщение Ўзбекистондан Буюк Британияга қуритилган олхўрининг синов партияси етказиб берилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчихонасида Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ меваларни Буюк Британияга экспорт қилиш бўйича навбатдаги шартнома имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Элчихона маълумотларига кўра, «Sofia Agro» (Ўзбекистон) ва «Brooks & Kempton» (Буюк Британия) компаниялари Ўзбекистонда етиштирилган олхўри қоқининг синов партиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Эътиборлиси, ушбу партия Буюк Британия бозорига Ўзбекистонда  олхўри қоқининг биринчи бор етказиб берилиши бўлади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт географияси сезиларли даражада кенгайди. Ушбу мамлакатда етиштирилган қуруқ меваларнинг юқори сифат ва таъм хусусиятлари хорижий савдо компаниялари эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилгидан 4 баробар ошди

Тадбир давомида Британиянинг Brooks & Кempton компанияси асосчиси Карим Асаад ўзбек маҳсулотларининг маркетинг ва лаборатория тадқиқотлари Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган меваларнинг юқори сифати ҳамда таъм хусусиятларини кўрсатганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Буюк Британия томони мунтазам экспортни йўлга қўйиш ва ўзбек маҳсулотлари ассортиментини босқичма-босқич кенгайтириш ниятида.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистондан қуруқ мевалар экспорти кўламини кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятлар билан жойида танишиш мақсадида яқин келажакда британиялик тадбиркорнинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Сообщение Ўзбекистондан Буюк Британияга қуритилган олхўрининг синов партияси етказиб берилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-buyuk-britaniyaga-quritilgan-olkhorining-sinov-partiyasi-etkazib-beriladi/feed/ 0
Британияликлар Ўзбекистон меваларига қизиқиш билдирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniyaliklar-ozbekiston-mevalariga-qiziqish-bildirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniyaliklar-ozbekiston-mevalariga-qiziqish-bildirmoqda/#respond Mon, 11 Oct 2021 07:45:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88744 Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари «C.G. Hacking & Sons Limited» компанияси менежери Майкл Жабри билан учрашув ўтказишди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ўзбекистонлик қуруқ мева-сабзавот экспортёрлари билан бевосита кооперацион алоқалар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Британия томони Ўзбекистон ҳукуматининг сўнгги йилларда аграр...

Сообщение Британияликлар Ўзбекистон меваларига қизиқиш билдирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари «C.G. Hacking & Sons Limited» компанияси менежери Майкл Жабри билан учрашув ўтказишди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ўзбекистонлик қуруқ мева-сабзавот экспортёрлари билан бевосита кооперацион алоқалар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Британия томони Ўзбекистон ҳукуматининг сўнгги йилларда аграр секторни ривожлантириш, ўзбек экспортёрлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.

Шунингдек ўқинг: Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳа ишга туширилди

Қуруқ меваларнинг айрим турларини узоқ муддатли етказиб беришни ташкил этиш масаласига қизиқиш билдирилди. Қуруқ мева етиштирувчи ва экспорт қилувчи потенциал шериклар билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда саралаш борасидаги стандартлар билан яқиндан танишиш мақсадида компаниянинг бир гуруҳ британиялик мутахассислари учун тур ташкил этиш борасида келишувга эришилди.

Элчихона маълумотларига кўра, 1972 йилда ташкил этилган «C.G. Hacking & Sons Limited» компанияси Буюк Британия, шунингдек, Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари ҳамда Австралиядаги чакана савдо тармоқларига қуруқ мева етказиб беришга ихтисослашган.

Сообщение Британияликлар Ўзбекистон меваларига қизиқиш билдирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniyaliklar-ozbekiston-mevalariga-qiziqish-bildirmoqda/feed/ 0
Британия супермаркетлари бананни пластик халтада сотишдан бош тортмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniya-supermarketlari-bananni-plastik-khaltada-sotishdan-bosh-tortmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniya-supermarketlari-bananni-plastik-khaltada-sotishdan-bosh-tortmoqda/#respond Sat, 02 Oct 2021 17:15:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88210 Моrrisons – барча дўконларида пластикдан фойдаланишни камайтириш учун бананни пластик халтада сотишдан бош тортган Буюк Британиядаги биринчи супермаркетлар тармоғи бўлди. Мorrisons энди бананни қадоқлаш учун қоғозли ленталардан фойдаланади, деб ёзмоқда FruitNews Freshfruitportal материалларига асосланиб. Бананни қадоқлашда пластик халталардан воз кечишга қарор қилишдан аввал Моrrisons 12 ҳафталик синов давридан ўтди. Ушбу...

Сообщение Британия супермаркетлари бананни пластик халтада сотишдан бош тортмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Моrrisons – барча дўконларида пластикдан фойдаланишни камайтириш учун бананни пластик халтада сотишдан бош тортган Буюк Британиядаги биринчи супермаркетлар тармоғи бўлди. Мorrisons энди бананни қадоқлаш учун қоғозли ленталардан фойдаланади, деб ёзмоқда FruitNews Freshfruitportal материалларига асосланиб.

Бананни қадоқлашда пластик халталардан воз кечишга қарор қилишдан аввал Моrrisons 12 ҳафталик синов давридан ўтди. Ушбу муддатда пластик банан халталари қоғозли ленталар билан алмаштирилди. Бу вақт мобайнида дўконлар тармоғи 2 миллион дона пластик халтани ишлатишдан воз кечишга муваффақ бўлди. Бананни пластикка қадоқлашдан бутунлай воз кечиш учун Мorrisons бир марталик халталардан фойдаланишни йилига 45 миллион донага, пластикдан фойдаланишни 180 тоннага камайтиради.

Шунингдек ўқинг: Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин

«Бананларнинг ўз қадоғи бор, бу уларнинг пўстлоғидир. Бундан ташқари, улар бош бўлиб ўсади, ҳаммасини бир ерга жамлашга уринишнинг ҳожати йўқ. Шунинг учун оддий, мустаҳкам қоғозли лента идеал вариант ҳисобланади. Синовларда банан сифати бузилмагани боис, пластикдан қоғозли қадоққа ўтиш ҳеч бир муаммо туғдирмади”, дейди Моrrisons супермаркетлар тармоғининг банан харид қилувчиси Элио Биондо.

Сообщение Британия супермаркетлари бананни пластик халтада сотишдан бош тортмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniya-supermarketlari-bananni-plastik-khaltada-sotishdan-bosh-tortmoqda/feed/ 0
Буюк Британиядаги иссиқхона сабзавотларини етиштирувчи энг йирик компанияси ишчилар етишмовчилиги сабаб катта зарар кўрмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyadagi-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtiruvchi-eng-yirik-kompaniyasi-ishchilar-etishmovchiligi-sabab-katta-zarar-kormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyadagi-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtiruvchi-eng-yirik-kompaniyasi-ishchilar-etishmovchiligi-sabab-katta-zarar-kormoqda/#respond Wed, 22 Sep 2021 11:49:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87511 Thanet Earth британ компанияси ишчилар, энг аввало, ҳосил йиғиб-терувчи ва ҳайдовчилар етишмовчилиги оқибатида 320 минг фунт стерлинг йўқотди. Уч ҳафта ичида иссиқхоналарда улкан қийматга эга сабзавотлар ачиб кетган, деб хабар бермоқда AgroXXI портали Hortidaily.com маълумотларига таяниб. Thanet Earth ўз фаолиятини 2009 йилда бодринг, помидор ва қалампир етиштиришдан бошлаган. Ҳозирда компания...

Сообщение Буюк Британиядаги иссиқхона сабзавотларини етиштирувчи энг йирик компанияси ишчилар етишмовчилиги сабаб катта зарар кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Thanet Earth британ компанияси ишчилар, энг аввало, ҳосил йиғиб-терувчи ва ҳайдовчилар етишмовчилиги оқибатида 320 минг фунт стерлинг йўқотди. Уч ҳафта ичида иссиқхоналарда улкан қийматга эга сабзавотлар ачиб кетган, деб хабар бермоқда AgroXXI портали Hortidaily.com маълумотларига таяниб.

Thanet Earth ўз фаолиятини 2009 йилда бодринг, помидор ва қалампир етиштиришдан бошлаган. Ҳозирда компания ўз бизнесини олтита иссиқхонага етказган бўлиб, еттинчи иссиқхонани барпо этишни режалаштирмоқда. Йиллик айланмаси 107 млн фунт стерлингдан ошади. Айни пайтда 800 нафар ишчи кучига эҳтиёж мавжуд. Аммо бу йил Буюк Британия Brexit ва covid туфайли ишчи кучи етишмовчилиги муаммосига дуч келди.

Тўғри, Thanet Earthнинг бошқарувчи директори Крис Батлер томонидан билдирилган расмий баёнотда маҳсулот қайта тақсимланган ёки ўғит тайёрлаш учун ишлатиб юборилганлиги айтилмоқда.

“Бундай йўқотишларнинг сабаби шундаки, биз йил давомида етиштирадиган маҳсулот ўзининг энг юқори мавсумий ишлаб чиқариш кўрсаткичларига эга. Бундай вақтларда помидорларни тез йиғиб-териб олиш ва қадоқлашга улгуришимиз учун бизга қўшимча ишчи кучи керак бўлади. Айнан шундай мавсумий ишчилар ҳозирда бизга жуда зарур. Ҳозирда юзага келган юк машиналари ҳайдовчилари етишмовчилиги ҳам қадоқланган маҳсулотларни чакана тақсимловчи марказларга ўз вақтида етказиш имкониятларимизни чеклаб қўйди. Помидор ҳосили маҳаллий хайрия ташкилотлари ва FareShare тармоғи орқали тарқатилди, қолган қисми эса ўғит ишлаб чиқаришга ишлатиб юборилди”.

Сообщение Буюк Британиядаги иссиқхона сабзавотларини етиштирувчи энг йирик компанияси ишчилар етишмовчилиги сабаб катта зарар кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/buyuk-britaniyadagi-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtiruvchi-eng-yirik-kompaniyasi-ishchilar-etishmovchiligi-sabab-katta-zarar-kormoqda/feed/ 0
Буюк Британияда қайта ишланадиган ЕTFE пластик материалидан иссиқхона қурилади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/buyuk-britaniyada-qayta-ishlanadigan-etfe-plastik-materialidan-issiqkhona-quriladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/buyuk-britaniyada-qayta-ishlanadigan-etfe-plastik-materialidan-issiqkhona-quriladi/#respond Wed, 11 Aug 2021 20:03:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84004 Намунавий иссиқхона Велсборн шаҳридаги (Буюк Британия) Уорвик университети кампусида қурилади. Ушбу иссиқхона қурилишида шиша ёки пластмасса плёнка ўрнига ETFЕ (Фторопласт-40) материалидан фойдаланилади. Мазкур материал енгил, ультрабинафша нурларига бардошли, мустаҳкам, қуёш нурининг деярли бутун спектрини ўтказади. Мазкур тажрибага 250 минг фунт стерлинг сармоя киритган Мidven венчур капитал фирмаси бу хусусда хабар...

Сообщение Буюк Британияда қайта ишланадиган ЕTFE пластик материалидан иссиқхона қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Намунавий иссиқхона Велсборн шаҳридаги (Буюк Британия) Уорвик университети кампусида қурилади. Ушбу иссиқхона қурилишида шиша ёки пластмасса плёнка ўрнига ETFЕ (Фторопласт-40) материалидан фойдаланилади. Мазкур материал енгил, ультрабинафша нурларига бардошли, мустаҳкам, қуёш нурининг деярли бутун спектрини ўтказади.

Мазкур тажрибага 250 минг фунт стерлинг сармоя киритган Мidven венчур капитал фирмаси бу хусусда хабар бермоқда.

Ушбу маблағ эвазига RIPE Building Services Ltd (RIPE) енгил, патентланган анкерли, махсус ишланган алюминий рамкалардан иссиқхона қуради. Шу билан бирга, янги иссиқхонага бетон пойдевор керак бўлмайди, деб хабар бермоқда AgroTimes.

ETFE пластиги юқори ҳарорат диапазонида кучли кимёвий  қувват ва чидамлилик хусусиятига эга. Уни нафақат 100% қайта ишлаш, балки бир неча марта ишлатиш ҳам мумкин. Фойдаланиш муддати тугагач (одатда, бу муддат архитектурада 50 йилдан ортиқни ташкил этади) уни эритиш ва қайтадан худди шундай материал ясаш мумкин. Ташиш, ўрнатиш учун минимал энергия талаб қилинади. Ва бу мустаҳкам иссиқхона конструкцияларидан фойдаланишни рағбатлантиришга катта ҳисса қўшади.

Шунингдек ўқинг: Француз стартапи: роботлаштирилган сабзавот фермаси

Ишлаб чиқарувчилар ёруғликнинг бутун спектрини яхшироқ ўтказиш ва конструкцияларни такомиллаштириш ҳисобига янги иссиқхоналарда ҳосилдорлик ошишига умид қилишмоқда. Табиийки, фермерларнинг бундай қурилмаларга талаби юқори бўлади.

Сообщение Буюк Британияда қайта ишланадиган ЕTFE пластик материалидан иссиқхона қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/buyuk-britaniyada-qayta-ishlanadigan-etfe-plastik-materialidan-issiqkhona-quriladi/feed/ 0
Буюк Британия фермаларида салат барги ҳосилини йиғишнинг роботлаштирилиши мавсумий ишчиларга эҳтиёжни кескин камайтиради https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/buyuk-britaniya-fermalarida-salat-bargi-hosilini-yiqishning-robotlashtirilishi-mavsumiy-ishchilarga-ehtiyozhni-keskin-kamaytiradi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/buyuk-britaniya-fermalarida-salat-bargi-hosilini-yiqishning-robotlashtirilishi-mavsumiy-ishchilarga-ehtiyozhni-keskin-kamaytiradi/#respond Tue, 03 Aug 2021 16:05:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83413 Агротехнология соҳасида ишланма яратган муаллифлар Буюк Британиядаги икки йирик маҳсулот етиштирувчи – G’s Fresh ва PDM Product билан биргаликда салат барги ҳосилини йиғишни автоматлаштириш учун роботларни сотувга чиқармоқчи. Бу йиғим-терим харажатларини қарийб 50 фоизга қисқартиради дея хабар берди AgroХХI со farminguk.com сайти ҳаволасига таяниб. Йиғим-терим жараёнини автоматлаштириш яна бир муаммо...

Сообщение Буюк Британия фермаларида салат барги ҳосилини йиғишнинг роботлаштирилиши мавсумий ишчиларга эҳтиёжни кескин камайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>

Агротехнология соҳасида ишланма яратган муаллифлар Буюк Британиядаги икки йирик маҳсулот етиштирувчи – G’s Fresh ва PDM Product билан биргаликда салат барги ҳосилини йиғишни автоматлаштириш учун роботларни сотувга чиқармоқчи. Бу йиғим-терим харажатларини қарийб 50 фоизга қисқартиради дея хабар берди AgroХХI со farminguk.com сайти ҳаволасига таяниб.

Йиғим-терим жараёнини автоматлаштириш яна бир муаммо – боғдорчиликда ишчи кучи етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам беради. Латук-салати Буюк Британиянинг энг қимматбаҳо сабзавот экинидир. Мамлакатда 2019 йили бозор қиймати қарийб 178 миллион фунт стерлингга тенг 99 минг тонна маҳсулот йиғиб олинган.

Бироқ, сўнгги икки йил ичида Brexit ва Cоvid-19 чекловлари туфайли меҳнат бозорида ўткир танқислик юзага келди. Салат барги етиштириш ва йиғиш жараёнини роботлаштириш эса ҳосил ҳажмини оширишга ёрдам беради.

Шунингдек ўқинг: Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео)

Етакчи ҳамкор – Grimme лойиҳасининг сабзавотлар бўйича мутахассиси Том Грэмнинг айтишича, йиғим-терим мажбуриятларини ўз вақтида бажариш учун етарли ишчи кучини топиш аграр сектордаги катта муаммолардан биридир.

«Қолаверса, чакана нарх ошмаган ҳолда иш ҳақи ошиши бизнес маржиналлиги пасайишига олиб келди. Ишлаб чиқарувчилар меҳнат харажатларини камайтирадиган ва ушбу секторда ўз барқарорлигини сақлай оладиган ечимларни қидиришмоқда. Умид қиламизки, бу борада бизнинг тажриба ёрдам беради”, дейди Том Грэм.

PDMнинг қишлоқ хўжалиги бўйича бошқарувчи директори Дермот Тобиннинг айтишича, фермерлар бир неча ўн йиллар давомида салат барги ҳосилини йиғиш учун мавсумий меҳнатга таянишган, аммо ҳозир ишчи қидириш анчайин мушкул вазифага айланмоқда.

«Бизнинг саноат мавсумий ишчиларга қарамликни камайтириш учун роботлаштирилган технологиялардан фойдаланиши керак. Шунинг учун бу лойиҳада иштирок этиш бизнесимиз учун муҳим аҳамиятга эга», деди у.

Латук-салати ҳосилини йиғиш жараёни сўнгги 30 йил мобайнида узлуксиз ривожланган, шу билан бирга, йиғим-терим, қадоқлаш ва паллеталарга жойлаш – ҳосил йиғиб олингач, бир неча дақиқа ичида, даланинг ўзида якунланган.

Лойиҳа доирасида салат баргларини ердан кўтариш ва уларни қисқич камарлар орасидан ушлаб олиш учун Порей пиёзини йиғиш техникаси жараёнга мослаштирилади.

Салат баргининг ташқи япроқлари пояни очиш учун механик равишда олиб ташланади. Шундан сўнг машинанинг чамалаш механизми салат бошчасини ажратиб олиш учун поянинг аниқ кесилган нуқтасини топади.

Англияда Буюк Британиянинг 2021 йилги мавсуми охиригача дала синовлари учун роботлаштирилган комбайн прототипи ишлаб чиқарилади.

Сообщение Буюк Британия фермаларида салат барги ҳосилини йиғишнинг роботлаштирилиши мавсумий ишчиларга эҳтиёжни кескин камайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/buyuk-britaniya-fermalarida-salat-bargi-hosilini-yiqishning-robotlashtirilishi-mavsumiy-ishchilarga-ehtiyozhni-keskin-kamaytiradi/feed/ 0
Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/zhahon-piyoz-bozori-sharhi-savdo-tizimi-meyoriy-holatga-keladimi-i-qism/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/zhahon-piyoz-bozori-sharhi-savdo-tizimi-meyoriy-holatga-keladimi-i-qism/#respond Sat, 31 Jul 2021 10:51:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83236 2021 йил ҳозирча оғир йил ҳисобланмоқда, айниқса, бу пиёз бозорида янада кўпроқ сезиляпти. Хусусан, Буюк Британияда об-ҳавонинг кучли ўзгаришлари вегетация даврини қийинлаштирди, Голландияда пиёз етиштириш 11% га ошди, аммо савдо ҳали ҳам паст, чунки, ўтган мавсум пиёзи экспортга тўсқинлик қилмоқда. Хитойда логистика савдога салбий таъсир кўрсатишда давом этяпти, чунки, экспортёрлар...

Сообщение Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йил ҳозирча оғир йил ҳисобланмоқда, айниқса, бу пиёз бозорида янада кўпроқ сезиляпти. Хусусан, Буюк Британияда об-ҳавонинг кучли ўзгаришлари вегетация даврини қийинлаштирди, Голландияда пиёз етиштириш 11% га ошди, аммо савдо ҳали ҳам паст, чунки, ўтган мавсум пиёзи экспортга тўсқинлик қилмоқда. Хитойда логистика савдога салбий таъсир кўрсатишда давом этяпти, чунки, экспортёрлар ҳажмларни мамлакатдан ташқарига чиқаришга қийналмоқда ва ички талабнинг ўсиши нархларни қўллаб-қувватлаш учун етарли эмас. Жанубий Африкада бу манзара аксинча тус олган: пиёз етиштириш даражасининг пасайиши нархларни юқорига томон кўтармоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига асосланиб ёзди.

Нидерландия: пиёзнинг янги ҳосилига талаб кам

Янги пиёз ҳосилини йиғиш бошланди, аммо савдо ҳамон сустлигича қолмоқда. “Бу ҳар йили тахминан шу вақтда содир бўлади. Июль ҳеч қачон тиғиз ой бўлган эмас. Бозор ҳали ҳам депрессияда. Мижозлар ҳали пиёзга у қадар эҳтиёжманд эмас ва шунинг учун уни кераклича миқдорда буюртма қилишмоқда.

Бу вақт талаб этади. Рецессия тугаганидан сўнг  талаб тез суръатларда ўсишини кутмоқдаман. Бу исталган вақтда содир бўлиши мумкин», дейди голландиялик экспортёр.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозир Буюк Британия ва Африкадан камроқ талаб мавжуд, аммо айнан шу йўналишларда ўтган йилги ҳосил пиёзи халал бермоқда. У ҳали ҳам ўйлаганимиздан кўра кўпроқ ва сифати ҳозирча яхши бўлгани учун арзонроқ муқобилни танлаган мижозлар бор. «Умид қиламизки, бозор барқарорлашса ва талаб яна ошса, маҳсулотимизни харидорга етказиб бериш учун моддий-техник имкониятларга эга бўламиз. Контейнерлар етишмовчилиги муаммоси бозорда мавжуд ва у Дамоклнинг қиличидай осилиб турибди», дея қайд этди экспортёр.

Бу йил пиёз жуда кўп бўладиганга ўхшайди, буни CBS маълумотларига кўра, пиёз экилган майдоннинг 11,3 фоизга кўпайгани тасдиқламоқда.

«Айрим маҳсулотлар ортиқча сув туфайли бой берилади, аммо қўшимча 11% – бу кўп. Демак, қилиниши керак бўлган ишлар ҳам кўп» дея қайд этди экспортёр. «Умид қиламизки, якунда яхшигина даромад оламиз, шундай экан, маҳсулот етиштирувчи учун ҳам, савдо учун ҳам мавсум яхши бўлади. Айни пайтда бир тюк нархи 21 дан 22 центга тенг, аммо айтиб ўтилганидек, ҳамма жуда эҳтиёткор».

Мутахассиснинг фикрига кўра, пиёзни биринчи бор экиш осон туюлади. Об-ҳаво шароити қулайми, сифатли маҳсулот ўсади. Ҳозиргача асосий уруғлик пиёз ҳосили нима бўлишини олдиндан айтиш қийин. Баъзи жойларда сувдан қолган излар бор – ёз бошида ортиқча намлик пайдо бўлган. Аммо август ойидаги об-ҳаво ҳал қилувчи омилдир. Агар бизда яхши, қуруқ ой бўлса, зўр сифатга эришамиз. Агар ёмғир ёғса ва пиёзни тупроқдан «тортиб олиш»га тўғри келса, бутун мавсум давомида муаммолар туғилиши мумкин.

Буюк Британия: об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари ва маҳсулот етиштириш харажатлари ошиши

Буюк Британия бозори ўтган мавсумдаги пиёздан янги ҳосилга ўтмоқда. Янги ҳосилни ҳозир йиғиш керак. Вегетация даври экстремал об-ҳаво шароитида бўлиб ўтди: декабрдан февралга қадар нам қиш, йиллик ёғингарчиликнинг 170%лик меъёрий миқдори, март ойида экин экишни якунлаш учун етарлича қуруқ об-ҳаво ҳукм сурди. Аммо апрелда узоқ давом этган совуқ пайтида ўсимликлар ўсишдан тўхтади. Сўнгги икки ой, гарчи, кучли локал ёмғирлар кўп бўлган бўлса-да, ёмон кечмади. Экинларнинг кўриниши яхши ва ўртача ҳосилдорлик кутилмоқда. Сифат эса об-ҳавога боғлиқ. Озроқ ёмғир ва серқуёш кунлар керак. Зеро, экстремал об-ҳаво шароити фермерларнинг самарали ишлаши ёки аниқ прогнозлар тайёрлашга халал беради.

Фермерлар учун маҳсулот етиштириш харажатлари ўсиб бормоқда – ўғит ва уруғдан тортиб, транспорт ва ишчи кучига қадар – буларнинг барини қоплаш керак.

Нидерландияда экин майдонлари 11 фоизга ўсди. Пиёзнинг катта қисми Африка ҳамда Осиё бозорларига экспорт қилинишига қарамай, контейнер ва етказиб беришнинг кечикиши каби муаммолар сабаб, экспорт қилинмаса, бу Буюк Британия бозорига маълум даражада таъсир этиши мумкин.

Ўтган йил савдо учун қизиқарли йил бўлди, чекловлар туфайли умумий овқатланиш тизимида кескин пасайиш кузатилди, чакана савдода эса ишлар жуда яхши бўлди. Савдо тизими меъёрий ҳолатга қайтмоқда, аммо буни  текшириш учун бир неча ой керак бўлади.

Сообщение Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/zhahon-piyoz-bozori-sharhi-savdo-tizimi-meyoriy-holatga-keladimi-i-qism/feed/ 0