булғори қалампири • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 28 Jan 2022 18:09:27 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png булғори қалампири • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Жаҳондаги энг аччиқ чили қалампирининг Топ-10 талиги (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahondagi-eng-achchiq-chili-qalampirining-top-10-taligi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahondagi-eng-achchiq-chili-qalampirining-top-10-taligi-foto/#respond Sat, 29 Jan 2022 08:30:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98598 СOOLthelifestyle Сковилла шкаласи бўйича жаҳондаги энг аччиқ 10 хил чили қалампирининг рейтингини эълон қилди. Ушбу шкала бўйича қалампирнинг аччиқлик даражаси (Cаpsicum) Сковилла (SHU) бирликларида ўлчанади. Маҳсулот таркибидаги капсаицин кимёвий модда бўлиб, терининг иссиқлик рецепторларини рағбатлантирувчи компонентдир. Яъни, бу ўринда биз истеъмол қилганимизда оғиз ва томоқни куйдирадиган маҳсулотлар ҳақида сўз боряпти....

Сообщение Жаҳондаги энг аччиқ чили қалампирининг Топ-10 талиги (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

СOOLthelifestyle Сковилла шкаласи бўйича жаҳондаги энг аччиқ 10 хил чили қалампирининг рейтингини эълон қилди. Ушбу шкала бўйича қалампирнинг аччиқлик даражаси (Cаpsicum) Сковилла (SHU) бирликларида ўлчанади. Маҳсулот таркибидаги капсаицин кимёвий модда бўлиб, терининг иссиқлик рецепторларини рағбатлантирувчи компонентдир. Яъни, бу ўринда биз истеъмол қилганимизда оғиз ва томоқни куйдирадиган маҳсулотлар ҳақида сўз боряпти. Рейтинг ҳақида EastFruit хабар бермоқда.

Ушбу рейтингга кўра, жаҳондаги энг аччиқ ва камроқ даражада аччиқ қалампирлар аниқланган:

10.Habanero Savina Red (500 000 SHU): ушбу даража машҳур чили қалампиридан анча ошиб кетди ва бу фақат бошланиши.

9. 7-pot Red, гигант (1 000 000 SHU): бу испан тилидан тахминан «7 қизил идиш» деб таржима қилинади. Унинг номи гўшт солинган еттита идишни қисқа вақт ичида қайната олиш қобилиятидан келиб чиққан. Бу жуда камёб қалампирдир.

8. 7-pot Barrackpore (1.000.000 SHU): уни турли хил таомларга ишлатиш мумкин. У дунёда ягона. Қалампир турли шакл, нав, ўлчам ва рангларда бўлади. Рангги – енгил мева рангидир.

7. Bhut Jolokia (1,041,427 SHU): «Арвоҳ қалампир» сифатида ҳам танилган. У Табаскодан 400 баробар аччиқроқ ҳисобланади.

6. Naga Viper (1 349 000 SHU): у қалампирнинг турли навларини чатиштириш, шунингдек, кўп йиллик ўзаро чангланиш натижасидир.

5. Тrinidad Scorpion Butch  (1,463,700 SHU): ушбу қалампирнинг номи унинг уруғини кенг ёйган киши Бутч Тейлор номидан келиб чиққан. «Чаён» лақаби унинг куйдириши чаён чақишига ўхшашини англатади: ўсимлик шунчалик аччиқки,  ҳимоя қўлқоплари билан ушлаш керак, агар кўзга киргудек бўлса, вақтинчалик кўрликка олиб келиши мумкин.

4. 7-pot primo (1 469 000 SHU): унинг уруғини олиш ва кўпайтириш қийин.

3. 7-pot Douglah (1 853 936 SHU): ушбу чили қалампири энг яхши таъмлардан бирига эга эканлиги айтилади. Уни қаттиқ ҳолича ҳам, янчилган шаклда ҳам истеъмол қилиш мумкин.

2. Тrinidad Moruga Scorpion (2 009 231 SHU). Бу нав яқинда кашф қилинган ва дарҳол энг аччиқ қалампирлар орасида иккинчи ўринни эгаллади.  Ундан озроқ татиб кўрсангиз, оғизда кучли куйиш ҳисси пайдо бўлади.

1. Carolina reaper (2 200 000 SHU): бу Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган жаҳондаги энг аччиқ чили қалампиридир. Habanero Savina Redдан 4,4 баробар кўп Сковилла бирликларига эга. Таъми ҳам ажойиб бўлиши керак – агар татиб кўрган бўлсангиз, буни биласиз.

Фото: COOLthelifestyle

Сообщение Жаҳондаги энг аччиқ чили қалампирининг Топ-10 талиги (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahondagi-eng-achchiq-chili-qalampirining-top-10-taligi-foto/feed/ 0
Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир импорт қилинишига рухсат берди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-ozbekistonning-yana-10-ta-korkhonasidan-pomidor-va-qalampir-import-qilinishiga-rukhsat-berdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-ozbekistonning-yana-10-ta-korkhonasidan-pomidor-va-qalampir-import-qilinishiga-rukhsat-berdi/#respond Sat, 15 Jan 2022 05:30:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97562 Россия Ўзбекистоннинг жигарранг бужмайиш вируси аниқланмаган яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир олиб кирилишига рухсат берди, деб ёзмоқда “Podrobno.uz” Россельхознадзор маълумотларига таяниб. Ушбу қарор 2022 йилнинг 13 январидан кучга кирди. У Ўзбекистон корхоналаридан видеоназорат асносида олинган помидор намуналарини карантин фитосанитария экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра қабул қилинди. Етказиб бериш Ўзбекистон...

Сообщение Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир импорт қилинишига рухсат берди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия Ўзбекистоннинг жигарранг бужмайиш вируси аниқланмаган яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир олиб кирилишига рухсат берди, деб ёзмоқда “Podrobno.uz” Россельхознадзор маълумотларига таяниб.

Ушбу қарор 2022 йилнинг 13 январидан кучга кирди. У Ўзбекистон корхоналаридан видеоназорат асносида олинган помидор намуналарини карантин фитосанитария экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра қабул қилинди. Етказиб бериш Ўзбекистон ваколатли органи кафолати остида амалга оширилади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил

Жигарранг бужмайиш вируси ҳосилдорликнинг 70-80% пасайиши, баъзи ҳолларда – иссиқхоналарда ҳосил тўлиқ бой берилишига олиб келади.  Вирус мева, уруғ ва кўчатлар орқали тарқалади.  Ушбу вируснинг Россиядаги иссиқхона хўжаликларига кириб бориши мамлакатда иссиқхона сабзавотларини етиштириш учун кўп миллионлик давлат субсидияларини тўлиқ йўққа чиқариши мумкин.

Ушбу қарор доирасида Ўзбекистоннинг Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги қатор корхоналарига экспорт учун рухсат берилган.

Сообщение Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир импорт қилинишига рухсат берди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-ozbekistonning-yana-10-ta-korkhonasidan-pomidor-va-qalampir-import-qilinishiga-rukhsat-berdi/feed/ 0
«Энг ширин аччиқ қалампир» – Туркия изот қалампирини экспорт қилишга тайёргарлик кўрмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/eng-shirin-achchiq-qalampir-turkiya-izot-qalampirini-eksport-qilishga-tayyorgarlik-kormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/eng-shirin-achchiq-qalampir-turkiya-izot-qalampirini-eksport-qilishga-tayyorgarlik-kormoqda/#respond Tue, 11 Jan 2022 08:00:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97136 2021 йилда Туркиядан чили қалампири экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан 21,8 фоизга ошиб, 9,2 миллион долларга етди. Экспорт ўсишига савдо бозорларини диверсификациялаш ва янги маҳсулотлар, жумладан, изот қалампирини оммалаштириш ҳисобига эришилди. Бу хусусда «Анадолу» агентлиги Жануби-Шарқий Анадолу экспортёрлари бирлашмаси ассоциацияси ҳаволасига (GAIB) таяниб хабар бермоқда. 2020 йили Туркиядан 7,57 миллион...

Сообщение «Энг ширин аччиқ қалампир» – Туркия изот қалампирини экспорт қилишга тайёргарлик кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилда Туркиядан чили қалампири экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан 21,8 фоизга ошиб, 9,2 миллион долларга етди. Экспорт ўсишига савдо бозорларини диверсификациялаш ва янги маҳсулотлар, жумладан, изот қалампирини оммалаштириш ҳисобига эришилди. Бу хусусда «Анадолу» агентлиги Жануби-Шарқий Анадолу экспортёрлари бирлашмаси ассоциацияси ҳаволасига (GAIB) таяниб хабар бермоқда.

2020 йили Туркиядан 7,57 миллион долларлик қалампир экспорт қилинган эди.

Туркия ўтган йили Германия, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Голландия, Франция, Швеция, Канада, Италия, АҚШ каби жаҳоннинг 114 давлатига 3 минг 886 тонна чили қалампирини экспорт қилди.

Ушбу маҳсулотни Туркиядан импорт қилувчи етакчи мамлакат Германия (2,2 миллион доллар), ундан кейин Нидерландия (1,6 миллион доллар) ва сўнг Буюк Британия (997 минг доллар) бўлди.

Шонлиурфа вилоятининг савдо биржаси вакили Исо Қизилдемир «Анадолу» агентлигига берган интервьюсида 2021 йилги экспорт кўрсаткичларидан мамнун эканлигини айтди.

Шунингдек ўқинг: Туркия 2021 йилда жаҳоннинг 54 мамлакатига помидор етказиб берди

«Туркиянинг экспорт кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан ўсгани жуда ҳам қувонарли. Қолаверса, Туркиядан чили қалампирини импорт қилувчи давлатлар сони ортган. Бозорларни диверсификациялаш ҳам экспортдаги жуда тўғри тенденциядир», дейди Қизилдемир.

Шу билан бирга, мутахассис турк зиравори – «изот» қалампири (isot biber) ҳақида алоҳида тўхталди.

«Биз жаҳонга «энг ширин аччиқ қалампир», деб аталадиган изот қалампирини таништира бошладик. Ушбу зираворни татиб кўрган киши уни яна ва яна харид қилишни истайверади. Умид қиламанки, 2022 йилда биз жуда яхши экспорт кўрсаткичларига эришамиз», дейди савдо биржаси вакили.

Сообщение «Энг ширин аччиқ қалампир» – Туркия изот қалампирини экспорт қилишга тайёргарлик кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/eng-shirin-achchiq-qalampir-turkiya-izot-qalampirini-eksport-qilishga-tayyorgarlik-kormoqda/feed/ 0
Россельхознадзор Россия Федерациясига Туркиянинг икки вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-rossiya-federatsiyasiga-turkiyaning-ikki-viloyatidan-pomidor-va-qalampir-olib-kirishga-rukhsat-berdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-rossiya-federatsiyasiga-turkiyaning-ikki-viloyatidan-pomidor-va-qalampir-olib-kirishga-rukhsat-berdi/#respond Sat, 11 Sep 2021 09:19:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86234 2021 йилнинг 9 сентябрида Россельхознадзор Россия Федерацияси ҳудудига Туркия Республикасининг Aнталия ва Измир вилоятларидан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди. «Россельхознадзор, Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Озиқ-овқат ва назорат бошқармаси кафолати остида 2021 йилнинг 9 сентябридан Россияга Туркиянинг Aнталия ва Измир вилоятларидан экспорт қилинадиган (ёки етиштириладиган) помидор...

Сообщение Россельхознадзор Россия Федерациясига Туркиянинг икки вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 9 сентябрида Россельхознадзор Россия Федерацияси ҳудудига Туркия Республикасининг Aнталия ва Измир вилоятларидан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди.

«Россельхознадзор, Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Озиқ-овқат ва назорат бошқармаси кафолати остида 2021 йилнинг 9 сентябридан Россияга Туркиянинг Aнталия ва Измир вилоятларидан экспорт қилинадиган (ёки етиштириладиган) помидор ва қалампир импортига вақтинчалик чекловларни олиб ташлайди. Бу қарор  ЕОИИга аъзо давлатлар учун карантин объектлари билан зарарланган помидор ва қалампир Россияга етказиб берилишининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича Туркия томони тақдим этган материалларни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинди”, деб хабар берди Россельхознадзор матбуот хизмати.

Aниқлик киритилишича, Туркиянинг Aнталия ва Измир вилоятларидан помидор ва қалампир етказиб беришга чекловлар  2020 йилнинг декабрида киритилган.

Aввалроқ EastFruit 2021 йилнинг 6 сентябрида Россельхознадзор Беларусь Республикасининг 21 та ишлаб чиқарувчиси Россия Федерацияси ҳудудига помидор ва қалампир олиб киришига рухсат бергани ҳақида хабар қилган эди.

«Россельхознадзор Беларусь томони помидор ва қалампирни фитосанитария ва лаборатория синовлари ўтказилган жойлардаги фитосанитария экспертизаси ва лаборатория синовлари бўйича тақдим этган материалларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, «Уруғ етиштириш, карантин ва ўсимликларни муҳофаза қилиш бош давлат инспекцияси» кафолати остида 2021 йилнинг 6 сентябридан бошлаб, Беларусь Республикасининг 21 та ишлаб чиқарувчисидан Россия Федерациясига помидор ва қалампир импорти амалга ошириш мумкин деб ҳисоблайди», деб хабар берди Россельхознадзор матбуот хизмати.

Сообщение Россельхознадзор Россия Федерациясига Туркиянинг икки вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-rossiya-federatsiyasiga-turkiyaning-ikki-viloyatidan-pomidor-va-qalampir-olib-kirishga-rukhsat-berdi/feed/ 0
Ўзбекистон селекционерлари булғор ширин қалампирининг янги экспортбоп навини яратишди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-selektsionerlari-bulqor-shirin-qalampirining-yangi-eksportbop-navini-yaratishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-selektsionerlari-bulqor-shirin-qalampirining-yangi-eksportbop-navini-yaratishdi/#respond Sat, 14 Aug 2021 10:49:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84258 EastFruitнинг ўзбек жамоаси Ўзбекистонда етиштириладиган сабзавот турлари яна бир янги маҳаллий нав билан тўлдирилиши ҳақида хабар бермоқда. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари 8 йил давомида изланиб яратилган булғор  ширин қалампирининг янги навини тақдим этишди. Юқори ҳосилдорликка эга янги нав «Зумрад» деб номланган бўлиб, институтнинг илмий-тажриба далаларида муваффақиятли...

Сообщение Ўзбекистон селекционерлари булғор ширин қалампирининг янги экспортбоп навини яратишди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruitнинг ўзбек жамоаси Ўзбекистонда етиштириладиган сабзавот турлари яна бир янги маҳаллий нав билан тўлдирилиши ҳақида хабар бермоқда. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари 8 йил давомида изланиб яратилган булғор  ширин қалампирининг янги навини тақдим этишди. Юқори ҳосилдорликка эга янги нав «Зумрад» деб номланган бўлиб, институтнинг илмий-тажриба далаларида муваффақиятли синовдан ўтди.

Янги навнинг асосий хусусиятлари ҳақида Agro-Olam.uz Телеграм каналига жойланган «Ўзбекистон 24» телеканали видеосюжетида ҳикоя қилинади.

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими Баҳодир Иброҳимовнинг сўзларига кўра, бу гибрид эмас, бу янги экспортбоп навдир. Унинг ташқи кўриниши яхши ва товарбоп, муҳими, бошқа навларга нисбатан юқори ҳосилдорликка эга – гектаридан 50-60 тоннагача ҳосил беради. «Зумрад» навини яратиш бўйича илмий изланишлар, тажриба ва саъй-ҳаракатлар қарийб 8 йил давом этди. Янги навнинг ҳосил бериш даври қора совуқлар тушгунга қадар давом этади, бу дегани, ушбу навдан кеч кузгача ҳосил олиш мумкин. Янги нав уч хил рангда тақдим этилди – яшил, сариқ ва қизил. Юқори ҳосилдорликдан ташқари, бу нав бошқа бир қатор афзалликларга ҳам эга: қалин «девор»ли, серсув, витамин, минерал ва микроэлементларга бой.

Шунингдек ўқинг: Узум, шафтоли ва нектарин – 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотлар экспортида асосий позициялар

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август ойи бошида институт олимлари тадқиқот маскани қошидаги тажриба майдонида, шунингдек, ҳудудий илмий-тажриба станциялари ва деҳқон ҳамда фермер хўжаликлари далаларида синовлардан муваффақиятли ўтган тарвузнинг янги нави –  «Ширин»ни тақдим этишган эди.

Сообщение Ўзбекистон селекционерлари булғор ширин қалампирининг янги экспортбоп навини яратишди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-selektsionerlari-bulqor-shirin-qalampirining-yangi-eksportbop-navini-yaratishdi/feed/ 0
Испаниялик фермерлар помидор етиштиришни қисқартириб, булғор қалампири етиштириш ҳажмини кўпайтиришмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyalik-fermerlar-pomidor-etishtirishni-qisqartirib-bulqor-qalampiri-etishtirish-hazhmini-kopaytirishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyalik-fermerlar-pomidor-etishtirishni-qisqartirib-bulqor-qalampiri-etishtirish-hazhmini-kopaytirishmoqda/#respond Fri, 13 Aug 2021 15:28:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84228 Европа помидор бозорида рақобат кучайгани, меҳнат чекловлари ва булғор қалампири нархи барқарорлиги сабабли, испан иссиқхоначилари помидор майдонларини қалампир фойдасига қисқартиришга тайёргарлик кўришмоқда, деб хабар берди AgroTimes Hortoinfo ҳаволасига таяниб. Испаниядаги Asaja Almeria номли Aлмерия провинцияси сабзавот етиштирувчилар уюшмасида Европа Иттифоқи сабзавотларининг катта қисми етиштирилади. Уюшмадагиларнинг қайд этишича, келгуси йилда помидор...

Сообщение Испаниялик фермерлар помидор етиштиришни қисқартириб, булғор қалампири етиштириш ҳажмини кўпайтиришмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа помидор бозорида рақобат кучайгани, меҳнат чекловлари ва булғор қалампири нархи барқарорлиги сабабли, испан иссиқхоначилари помидор майдонларини қалампир фойдасига қисқартиришга тайёргарлик кўришмоқда, деб хабар берди AgroTimes Hortoinfo ҳаволасига таяниб.

Испаниядаги Asaja Almeria номли Aлмерия провинцияси сабзавот етиштирувчилар уюшмасида Европа Иттифоқи сабзавотларининг катта қисми етиштирилади. Уюшмадагиларнинг қайд этишича, келгуси йилда помидор майдонлари эндигина тугаган мавсумга нисбатан 1,5 фоизга, яъни 140 гектарга камаяди.

Asaja Almeria президенти Aнтонио Наварронинг айтишича, «Aлмериянинг сабзавот қалампирини етиштиришдаги ставкаси 2%га ошади, бу маҳсулот, асосан, нарх нуқтаи назаридан юқори барқарорликка эга. Экиш харажатлари юқори бўлишига қарамай,  қалампир помидорга нисбатан камроқ меҳнат талаб қилади. Табиийки, ушбу харажатлар муайян бир экинни танлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир».

Шунингдек ўқинг: Буюк Британияда қайта ишланадиган ЕTFE пластик материалидан иссиқхона қурилади

Asaja Almeria, шунингдек, бақлажон етиштириш тахминан 3 фоизга ортишини кутмоқда, чунки, мавсумда яхши натижалар қайд этилди. Бундан ташқари, ўтган мавсумда бодринг ва кабачки ҳосили 1,5%га ошди.

Сообщение Испаниялик фермерлар помидор етиштиришни қисқартириб, булғор қалампири етиштириш ҳажмини кўпайтиришмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyalik-fermerlar-pomidor-etishtirishni-qisqartirib-bulqor-qalampiri-etishtirish-hazhmini-kopaytirishmoqda/feed/ 0
Россия Бухоро вилоятидан помидор ва булғор қалампири импортини тўхтатди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bukhoro-viloyatidan-pomidor-va-bulqor-qalampiri-importini-tokhtatdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bukhoro-viloyatidan-pomidor-va-bulqor-qalampiri-importini-tokhtatdi/#respond Thu, 15 Jul 2021 07:56:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81539 Жорий йилнинг 15 июлидан бошлаб Россельхознадзор Ўзбекистон Республикасининг Бухоро вилоятидан Россияга помидор ва булғор қалампирларини олиб киришда вақтинчалик чекловларни жорий қилди. «Таъминотларнинг тўхтатилиши минтақадан келтирилган помидорларда навбатдаги Tomato brown fruit virus жигарранг мева вирусини (ToBRFV) аниқлаш билан боғлиқ. Чекловлар VII Халқаро ўсимликларни ҳимоя қилиш конвенцияси ва 2014 йил 21 июлдаги...

Сообщение Россия Бухоро вилоятидан помидор ва булғор қалампири импортини тўхтатди появились сначала на EastFruit.

]]>

Жорий йилнинг 15 июлидан бошлаб Россельхознадзор Ўзбекистон Республикасининг Бухоро вилоятидан Россияга помидор ва булғор қалампирларини олиб киришда вақтинчалик чекловларни жорий қилди.

«Таъминотларнинг тўхтатилиши минтақадан келтирилган помидорларда навбатдаги Tomato brown fruit virus жигарранг мева вирусини (ToBRFV) аниқлаш билан боғлиқ. Чекловлар VII Халқаро ўсимликларни ҳимоя қилиш конвенцияси ва 2014 йил 21 июлдаги 206-ФЗ-сонли «Ўсимликларнинг карантини тўғрисида»ги Федерал қонуни асосида жорий этилди, дейилади Россия хабарлари баёнотида.

15 июлгача жўнатилган юкларни Россия ҳудудига фақат карантин фитосанитария экспертизасидан ўтганидан кейин олиб киришга рухсат берилади.

2021 йил 7 июлдан бошлаб помидорларининг ToBRFV вируси Россия ва барча Европа Иттифоқи мамлакатлари учун карантин объектлари рўйхатига киритилган.

Касаллик ҳосилнинг 70-80% гача пасайишига, аксар ҳолларда иссиқхонада ҳосилнинг тўлиқ йўқотилишига олиб келади. Мазкур вирус мева, уруғ ва кўчатлар орқали тарқалади.

Сообщение Россия Бухоро вилоятидан помидор ва булғор қалампири импортини тўхтатди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bukhoro-viloyatidan-pomidor-va-bulqor-qalampiri-importini-tokhtatdi/feed/ 0
Польшада булғор қалампири савдоси ва экспорти мавсуми бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-bulqor-qalampiri-savdosi-va-eksporti-mavsumi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-bulqor-qalampiri-savdosi-va-eksporti-mavsumi-boshlandi/#respond Tue, 06 Jul 2021 09:32:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80691 Польшада булғор қалампири мавсуми бошланди ва унинг яшил тури экспортга тайёр. Экспортёрлардан бирининг сўзларига кўра, бозорда қизил ва сариқ булғор қалампири пайдо бўлгунча бироз кутиб туришга тўғри келади. Нархлар ўтган йилга нисбатан бироз юқорироқ, аммо бошқа етказиб берувчилар билан таққослаганда рақобатбардош, деб ёзмоқда EastFruit FreshPlazaнинг ҳаволасига асосланиб. Польшанинг сабзавот экспортёри...

Сообщение Польшада булғор қалампири савдоси ва экспорти мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Польшада булғор қалампири мавсуми бошланди ва унинг яшил тури экспортга тайёр. Экспортёрлардан бирининг сўзларига кўра, бозорда қизил ва сариқ булғор қалампири пайдо бўлгунча бироз кутиб туришга тўғри келади. Нархлар ўтган йилга нисбатан бироз юқорироқ, аммо бошқа етказиб берувчилар билан таққослаганда рақобатбардош, деб ёзмоқда EastFruit FreshPlazaнинг ҳаволасига асосланиб.

Польшанинг сабзавот экспортёри – Green Best компанияси савдо  менежери Корнелия Левиковсканинг айтишича, қалампир мавсуми эндигина бошланди: «Польшада қалампир мавсуми энди бошланди. Aйни пайтда фақат яшил қалампир мавжуд, шунинг учун қизил ва сариқ гармдори бозорга чиқишини бироз кутишимиз керак. Бозорда бақлажон ҳам аста-секин пайдо бўлмоқда, аммо ҳозирча оз миқдорда».

Левиковсканинг айтишича, мавсум бошида булғор қалампири билан бозорга кириш қийин, чунки унинг яшил турига талаб ҳали у қадар катта эмас. «Ҳар йили бўлгани каби мавсум бошида Польша қалампири билан бозорга кириш жуда қийин, чунки ҳозирги вақтда нарх ҳануз юқори. Бизнинг мижозларимиз булғор қалампирининг нафақат яшили, балки турли хиллари мавжуд бўлганида буюртма қилишни хуш кўришади. Яшил қалампирга энг катта талаб сентябрь ойига тўғри келади. Ҳозирча биз аста-секин унинг экспортини бошлаймиз. Нарх масаласига келсак, бу йил ўтган мавсумга нисбатан юқори нархларни кўрмоқдамиз, яъни маҳсулот баҳоси тахминан 5-7% юқори. Польшада булғор қалампири етиштириш ишлари бошқа Европа мамлакатларга нисбатан яхши кетмоқда. Маҳсулот сифати юқори ва нархлар рақобатбардош. Қадоқлаш сифати ҳам юксак даражада. Бугун тобора кўпроқ компаниялар Польша қалампирига қизиқиш билдираётганининг сабаби шу. Умид қиламизки, мазкур мавсум жуда муваффақиятли бўлади ва биз булғор қалампирининг қизғин савдосини тўхтатмасликни истаймиз. Бунга сифат борасида ҳам, миқдор борасида ҳам тайёрмиз,  дейди Корнелия Левиковска.

Сообщение Польшада булғор қалампири савдоси ва экспорти мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-bulqor-qalampiri-savdosi-va-eksporti-mavsumi-boshlandi/feed/ 0
Қозоғистон ТоBRFV таҳдиди туфайли Туркманистондан сабзавот импортига вақтинча таъқиқ қўйди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-tobrfv-tahdidi-tufayli-turkmanistondan-sabzavot-importiga-vaqtincha-taqiq-qoydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-tobrfv-tahdidi-tufayli-turkmanistondan-sabzavot-importiga-vaqtincha-taqiq-qoydi/#respond Wed, 16 Jun 2021 09:00:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79117 2021 йилнинг 7 июнидан бошлаб, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат қўмитаси давлат инспекцияси Туркманистондан помидор ва қалампир олиб киришга вақтинча таъқиқ жорий этди. Фитосанитария чекловлари ушбу маҳсулотларда карантин организмлари  аниқлангани билан боғлиқ. Бу хусусда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда. «Қозоғистонга олиб келинаётган помидорларда...

Сообщение Қозоғистон ТоBRFV таҳдиди туфайли Туркманистондан сабзавот импортига вақтинча таъқиқ қўйди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 7 июнидан бошлаб, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат қўмитаси давлат инспекцияси Туркманистондан помидор ва қалампир олиб киришга вақтинча таъқиқ жорий этди. Фитосанитария чекловлари ушбу маҳсулотларда карантин организмлари  аниқлангани билан боғлиқ. Бу хусусда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда.

«Қозоғистонга олиб келинаётган помидорларда карантин фитосанитар назорати маҳали помидор меваларининг жигарранг бужмайиши вируси (Тomato brown rugose fruit virus – ToBRFV) борлигини тасдиқловчи 19 та далил аниқланди», дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда ToBRFV вируси туфайли учта иссиқхонадаги помидор экинлари йўқ қилинди

Фитосанитария чоралари бўйича халқаро стандарт қоидаларига мувофиқ, карантин фитосанитария талаблари бузилганлиги тўғрисидаги нотификациялар Туркманистоннинг ўсимликлар карантини давлат хизматига юборилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистон давлат идораларида экспорт қилинадиган маҳсулотларда вирус пайдо бўлишининг сабабларини қўшни республикадаги ваколатли органлар томонидан текширилиши бўйича объектив маълумотлар мавжуд эмас.

Шундай қилиб, Қозоғистон ҳудудида фитосанитария ҳолати ёмонлашувининг олдини олиш мақсадида Туркманистондан помидор ва қалампир олиб киришга вақтинча таъқиқ жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Йил бошидан буён Қозоғистон ҳудудига тартибга солинадиган маҳсулотларни олиб киришда ўсимликлар карантини борасидаги 1300 дан ортиқ қонун бузилиши,  карантин фитосанитар талаблар бузилган ҳолда 11 минг тонна маҳсулот олиб кирилгани аниқланди. Импорт қилинган маҳсулотлар билан боғлиқ  155 ҳолатда карантин объектлари аниқланди. Қонунбузарларга 56 миллион тенгедан ортиқ жарима солинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ToBRFVнинг иссиқхона экинлари учун хавфли патоген эканлиги ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Сўнгги икки йил ичида кириш йўллари кўп ва тарқалиш даражаси юқори бўлган ушбу вирус Европа, Осиё ҳамда Aмерикада аниқланган. Ва у ҳам ёпиқ, ҳам очиқ муҳитда помидор етиштирувчиларга катта зарар етказган. Вирус нафақат уруғ ва экинларда, балки инерт юзаларда ҳам узоқ вақт давомида яшовчанлигини сақлаб қолади. Мисол учун, помидор ва қалампир ҳосилининг вирус туфайли бой берилиши даражаси 70% гачадир.

Вируслар тарқалишининг олдини олиш учун, шубҳасиз, зарарланган ўсимликларни йўқ қилиш ва иссиқхона ишчиларининг дезинфекция чораларига қатъий риоя қилишини таъминлаш зарур.

Сообщение Қозоғистон ТоBRFV таҳдиди туфайли Туркманистондан сабзавот импортига вақтинча таъқиқ қўйди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-tobrfv-tahdidi-tufayli-turkmanistondan-sabzavot-importiga-vaqtincha-taqiq-qoydi/feed/ 0