борщ тўплами • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 28 Feb 2022 18:17:22 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png борщ тўплами • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/#respond Tue, 01 Mar 2022 06:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100833 2022 йилнинг 25 февраль, жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Молдова Республикаси Фавқулодда вазиятлар комиссияси Молдова чакана савдосида “борш тўплами” сабзавотлари – пиёз, қизил лавлаги, оқ бошли карам, шунингдек, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо устамасини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чора “асоссиз нархлар ошиши”ни чеклашга қаратилган. Россия қуролли кучларининг...

Сообщение Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 25 февраль, жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Молдова Республикаси Фавқулодда вазиятлар комиссияси Молдова чакана савдосида “борш тўплами” сабзавотлари – пиёз, қизил лавлаги, оқ бошли карам, шунингдек, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо устамасини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чора “асоссиз нархлар ошиши”ни чеклашга қаратилган.

Россия қуролли кучларининг қўшни Украинага кириб бориши ва у ердаги жанглар билан боғлиқ салбий хабарлар оқими таъсирида Кишинёвдаги супермаркетлар тармоғида узун навбатлар ҳосил бўлмоқда. Кундалик истеъмол қилинадиган ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган баъзи маҳсулотларга бўлган ажиотаж талаб туфайли алоҳида тармоқлар ходимлари нарх белгиларини тез-тез ўзгартиряпти ёки уларни пештахталардан бутунлай олиб ташламоқда.

«Чакана нархлар инқирози» билан боғлиқ қарор ҳозирча эълон қилингани йўқ. Шу сабабли, савдо устамаси айнан қандай рухсат этилган диапазонда белгиланиши ҳали аниқ эмас. Мева-сабзавот бозори операторлари бу 8-10% бўлишини тахмин қилишмоқда. Яъни, бу ижтимоий аҳамиятга молик товарларнинг илгари белгиланган тор рўйхатига тааллуқли савдо устамаси даражасидадир. Мазкур чеклов чораси фавқулодда ҳолатнинг 60 кунига қадар давом этадими ёки ундан ҳам қисқароқ муддатми –  номаълум.

Айрим фермерлик ташкилотлари вакиллари буни ноаниқ чора деб ҳисобламоқда. Молдова супермаркетларидаги «борш тўплами»нинг қадоқланмаган сабзавотлари нархлари, айниқса, дискаунтер сифатида жойлаштирилганлари Кишинёвдаги кўплаб бозорларда сотиладиган нисбатан сифатли товарларга қараганда, мана, учинчи йилдирки, бироз паст. Агар тармоқ ритейлерлари савдо устамасининг маъмурий чекловига риоя қилса, мазкур факт, бир томондан, бозор нархларига босим ўтказади. Бошқа томондан эса бу худди пандемия авжига чиққан даврда шаҳар бозорлари ёпилганида бўлгани каби истеъмолчиларни супермаркетларга жалб қилишга ёрдам беради.

Бироқ, савдо устамасини жуда қатъий чеклаш салбий натижа бериши, яъни, ассортимент қисқариши ва дўконлар пештахталаридаги маҳсулотлар сифати пасайишига олиб келиши мумкин.

Сообщение Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/feed/ 0
Россияда сабзавотлар нархи барча рекордларни янгилаётган бўлса-да, бу йил мўл ҳосилдан умид қилинмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavotlar-narkhi-barcha-rekordlarni-yangilayotgan-bolsa-da-bu-yil-mol-hosildan-umid-qilinmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavotlar-narkhi-barcha-rekordlarni-yangilayotgan-bolsa-da-bu-yil-mol-hosildan-umid-qilinmoqda/#respond Thu, 10 Feb 2022 08:00:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99523 2022 йили Россияда борш тўплами сабзавотларининг мўл ҳосили кутилмоқда.  Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу турдаги сабзавотлар учун экин майдонларини кенгайтиришни мақсад қилган, демак, жорий йилнинг сентябрь ойида сабзавотлар нархи тушиши мумкин. Жорий йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги очиқ ерларда етиштириладиган сабзавотлар ва полиз экинлари майдонларини кенгайтиришни режалаштирган. Ушбу маълумотлар вазирликнинг...

Сообщение Россияда сабзавотлар нархи барча рекордларни янгилаётган бўлса-да, бу йил мўл ҳосилдан умид қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йили Россияда борш тўплами сабзавотларининг мўл ҳосили кутилмоқда.  Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу турдаги сабзавотлар учун экин майдонларини кенгайтиришни мақсад қилган, демак, жорий йилнинг сентябрь ойида сабзавотлар нархи тушиши мумкин.

Жорий йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги очиқ ерларда етиштириладиган сабзавотлар ва полиз экинлари майдонларини кенгайтиришни режалаштирган. Ушбу маълумотлар вазирликнинг Россияда сабзавотчиликни ривожлантириш федерал лойиҳаси тақдимотида келтирилган, деб ёзмоқда «Область 45«.

Прогнозларга кўра, деҳқон-фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари картошка экиладиган майдонларни қарийб 7 фоизга, яъни, 298,7 минг гектарга етказади. Борш тўпламининг қолган сабзавотлари (лавлаги, сабзи, пиёз, карам), шунингдек, помидор, бодринг, қовоқча, қовоқ ва бошқа сабзавотлар экиладиган майдонлар қарийб 8 фоизга ошиб, 196,6 минг гектарга етиши кутилмоқда.

Ушбу статистикада фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликлари ҳисобга олинмаган.

«Сабзавот етиштиришни кўпайтириш мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги асосий вазифалардан биридир.  Ташкил этилган тармоқда бу йил асосий сабзавот экинлари ва картошка экини майдонларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда, бу эса ушбу сабзавотларни етиштириш даражаси ортиши ҳамда мазкур бозорда нархлар барқарорлашувини таъминлаш имконини беради», дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек ўқинг: Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими?

Экин майдонларининг кенгайиши кўпроқ ҳосил олиш имконини беради: 7,2 миллион тонна картошка ва очиқ ерда етиштириладиган 5,7 миллион тонна бошқа турдаги сабзавотлар шулар жумласидандир. Агар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнози амалга ошса, борш тўплами сабзавотлари ҳосили сўнгги бир неча йилдаги рекорд даражага чиқиши мумкин.

2022 йилда жами сабзавот ҳосили 13 миллион тоннага етиши кутиляпти, мазкур кўрсаткич 2019 йилги рақамларга мос.

Шунингдек ўқинг: Россия: оқ бошли карам захиралари тез камаймоқда

Бу ҳам экин майдонлари, ҳам ялпи ҳосилнинг сезиларли даражада  ўсишидир. Ушбу натижа амалиётга кўчса, сабзавотлар сентябрь ойида йиғиб олингандан сўнг нарх арзонлашувига олиб келиши мумкин.  Уларнинг нархи айнан қанчалик пасайишини аниқ айтиш ҳозирча мушкул, тахминан гапирадиган бўлсак, нарх 5-10 фоизга пасайиши мумкин.

Прогноз қийматларида ҳосилдорлик ошиши етарлича кўп ва  бозорда сабзавотларнинг шундай ҳажмда бўлиши уларнинг ҳамёнбоплигини таъминлайди, дейишмоқда экспертлар. Уларнинг таъкидлашича, сабзавот таннархига фермерларнинг йилдан-йилга ошиб бораётган харажатлари таъсир этмоқда. Шу пайтга қадар ишчи кучи етишмовчилиги ва қимматлиги деҳқонларга қийинчилик туғдирмоқда. Шунингдек, ўғит таннархи ҳам маҳсулот таннархига таъсир қилади.

Саноат ва савдо вазирлигида сабзавотлар, жумладан, борш тўплами  нархларининг қимматлашувига фермерлар ҳамда етказиб берувчиларнинг харид нархларини оширгани сабаб бўлгани айтилди.

Шунингдек ўқинг: Россияда хўраки лавлагига талаб кучайди

“Ҳосил яхши бўлса ва сабзавот сотиб олиш нархлари пасайса, чакана савдо нархлар ҳам пасаяди”, деб ҳисоблашмоқда Саноат ва савдо вазирлиги мутахассислари.

Мазкур идорадагиларнинг айтишича, ҳозир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда йирик чакана савдо тармоқларида бир қатор ижтимоий аҳамиятга молик товарлар бўйича устама нархни 5 фоизгача камайтириш борасида иш олиб бориляпти. Бунда гап сабзавотлар ҳақида ҳам кетмоқда.

Росстат маълумотларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, 2021 йил натижаларига кўра, борш тўплами сабзавотлари бошқа маҳсулотлар ичида  максимал даражада қимматлашган. Шундай қилиб, карам 2,5 баробар, картошка 65 фоиз, лавлаги 48 фоиз, сабзи 35 фоизга қимматлашган.

Сообщение Россияда сабзавотлар нархи барча рекордларни янгилаётган бўлса-да, бу йил мўл ҳосилдан умид қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavotlar-narkhi-barcha-rekordlarni-yangilayotgan-bolsa-da-bu-yil-mol-hosildan-umid-qilinmoqda/feed/ 0
Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/#respond Mon, 07 Feb 2022 08:00:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99257 Россияда борш тўплами сабзавотлари ва картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотлари учун жуда юқори нархлардан максимал даражада фойдаланишда давом этишмоқда (албатта, агар маҳсулотлар ҳали ҳам омборда мавжуд бўлса). Кўпчилик жорий йилнинг қиш фасли охири ва эрта баҳорда нархлар янада юқорилишини кутиб, маҳсулотларни омборларда ушлаб турибди. Россиялик фермерлар учун ҳаммаси, ҳақиқатан ҳам, ҳавас...

Сообщение Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? появились сначала на EastFruit.

]]>

Россияда борш тўплами сабзавотлари ва картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотлари учун жуда юқори нархлардан максимал даражада фойдаланишда давом этишмоқда (албатта, агар маҳсулотлар ҳали ҳам омборда мавжуд бўлса). Кўпчилик жорий йилнинг қиш фасли охири ва эрта баҳорда нархлар янада юқорилишини кутиб, маҳсулотларни омборларда ушлаб турибди.

Россиялик фермерлар учун ҳаммаси, ҳақиқатан ҳам, ҳавас қилса арзигуликми? Юқори нархлар бу йилги кузда паст даражаларга қулаши мумкинми? Қуйида EastFruit буни батафсилроқ кўриб чиқмоқчи.

Ҳозир Россияда борш тўпламининг беш тоифасидан тўрттаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камида учдан бир қисмга қимматроқ нархда таклиф қилинмоқда. Оқ бошли карам нархи эса ўртача 4,5 баробар ошган ва у барча рекордларни ортда қолдиришда давом этмоқда! Ҳозиргача ягона истисно – бу йил давомида нархи атиги 6% га ўсган ва ҳозир борш тўпламидаги бошқа маҳсулотлардан камида 60% арзонроқ сотилаётган пиёздир.

Янги мавсум истиқболларига келсак, уларни таҳлил қилишга ҳозирча эрта. Биринчидан, баҳор ҳали келмаган ва кўплаб фермерлар келгуси мавсум учун режалар тузишда ушбу даврдаги нархларга амал қилишади.  Иккинчидан, янги мавсумда ёз ва кузги об-ҳаво шароитининг ҳосил сифати ҳамда якуний ҳажмга салбий таъсирини истисно эта олмаймиз. Яъни, рекорд даражада юқори нархларга эга бўлган мавсум ортиқча маҳсулот етиштириш мавсумига алмашинади, деган мантиқий гап нотўғри бўлиб чиқиши мумкин. Зеро, бундай шубҳалар ҳозирданоқ пайдо бўлмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг баҳор-ёз ойларида сабзавотлар инқирози билан боғлиқ вазият ва ўтган йилнинг кузида борш тўплами маҳсулотлари нархи ошиши ҳукумат даражасида муҳокама қилинган. Натижада, жорий йилнинг ўзидаёқ ҳукумат Россия Федерациясида сабзавотчиликни жадал ривожлантириш учун қўшимча 5 миллиард рубль ажратадиган бўлди, саноатни қўллаб-қувватлаш бўйича илгари мавжуд дастурлар бундан мустасно, албатта.

Айни омил Россияда кейинги 2022/23 йилги мавсум истиқболларини белгилашда асосийси бўлиши мумкин, чунки, айни пайтдаги энг қиммат  экинларни етиштириш учун маблағ ажратиш осонроқдир. Бунга яна бозорга янги нопрофессионал иштирокчиларни жалб қилувчи Шарқий Европа учун анъанавий ҳисобланмиш одат – осон пул топишга чанқоқликни, шунингдек, аҳолининг юқори нархларга табиий муносабатини қўшсак, нархлар қулаши юз берадиган янги мавсум истиқболлари янада яққолроқ намоён бўлади.

Россиядаги сабзавот етиштирувчиларнинг ўзлари EastFruit таҳлилчилари билан мулоқот чоғида  шунга ўхшаш хавотирларини (айниқса, икки экин учун долзарб саналган) айтишяпти. Бу карам ва картошка бўлиб, ушбу сабзавотлар нархи рекорларни янгиламоқда ва янги мавсумда уларни етиштириш учун майдонлар ўсиши мумкин.

Оқ бошли карамга келсак, бу умидлар маҳаллий уруғлик компаниялари ва дистрибьюторларнинг уруғлик савдоси кескин ўсиши билан ҳам кучаймоқда, мазкур бозордаги баъзи иштирокчилар уруғлик савдоси бир неча баробар ўсиши ҳақида хабар беришмоқда!  Картошканинг ўзи борш тўплами сабзавотлари орасида маҳсулот етиштирилиши бўйича етакчи ҳисобланади ва табиийки, давлат қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида ажратилган маблағларнинг энг катта қисми айнан шу сегментга тегишли бўлади. Бундан ташқари, Россияда борш тўплами сабзавотларини етиштиришдаги улуши ҳали ҳам сезиларли бўлмиш ушбу экин билан боғлиқ нархлар вазиятига аҳоли жуда таъсирчан ҳисобланади.

Сабзавотлар (сабзи ва лавлаги) билан боғлиқ вазият ҳали ҳам ноаниқ.  Бир томондан, Россияда сабзи учун ўртача нарх ҳозир ўтган йилга нисбатан учдан бир баробар юқори, лавлаги йил давомида 60%га қимматлашди ва фермерлар баҳорга қадар нархларнинг янада тез ўсишини кутишмоқда.  Бошқа томондан, агар Россия ва қўшни мамлакатларда жорий йилги ҳосил мавсуми эртароқ ёки ҳатто одатий вақтда бошланса, ўтган йилнинг баҳор-ёзидаги ҳолат такрорланмаслиги мумкин. Шу боис, 2022 йилнинг кузида ушбу турдаги экин майдонларининг кескин ўзгариши ҳақида гапиришга ҳали-ҳануз эрта.

Россияда маҳаллий пиёз билан боғлиқ вазият ҳозир маҳаллий фермерлар нуқтаи назаридан энг қийини. Пиёзнинг АҚШ долларида ҳам, Россия рублида ҳам ўртача нархи ўтган йилги билан деярли бир хил, ваҳоланки, ўғитлар, ўсимликларни ҳимояловчи воситалар ва бошқалар йил давомида сезиларли даражада ошди.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг баҳорида ҳам, ҳозир ҳам фермерлар асосий харидор (супермаркетлар тармоғи ва улгуржи савдогарлар)лар импорт қилинадиган маҳсулотлар билан ишлашни афзал кўраётганидан тез-тез шикоят қилишмоқда. Импорт  маҳсулотлари (Қозоғистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида етиштирилган) айни дамда Россия бозори учун долзарблигича қолган, шу боис, маҳаллий фермерлар учун қайта ишлаш, шунингдек, умумий овқатланиш ва ижтимоий корхоналар учун таъминотдан ташқари алоҳида муқобил вариант йўқ.

Пиёз етиштириш билан боғлиқ яна бир муҳим муаммо – бу Россия Федерациясида COVID-19 пандемияси бошлангач, кучайган ишчи кучи танқислиги муаммосидир. Айнан ушбу маҳсулотларни етиштириш борасида жуда кўп қўл меҳнати талаб этилади (хусусан, далаларда бегона ўтларни тозалаш ва омбордаги ҳосилни саралаш учун).

Натижада, кўплаб фермерлар ҳали пиёз майдонларини кенгайтиришни режалаштирмаяпти, баъзилари эса янги 2022/23 мавсумда бошқа экинларни етиштиришга ўтишга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда.

Сообщение Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/feed/ 0
Россия 2022 йилда картошка экиладиган майдонларни 6,7 фоизга оширади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilda-kartoshka-ekiladigan-maydonlarni-67-foizga-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilda-kartoshka-ekiladigan-maydonlarni-67-foizga-oshiradi/#respond Wed, 26 Jan 2022 08:00:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98258 Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Андрей Разиннинг сўзларига кўра, бу йил Россияда  сабзавот ва картошка экиладиган очиқ майдонлар кўпайтирилади. «Борш тўплами” сабзавотларини етиштиришни кўпайтириш мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифаларидан биридир.  Шу мақсадда давлат ҳам ишлаб чиқариш қувватларини оширишга, ҳам товар тақсимлаш инфратузилмасини ривожлантиришга, шунингдек, сақлаш қувватларини оширишга қаратилган...

Сообщение Россия 2022 йилда картошка экиладиган майдонларни 6,7 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Андрей Разиннинг сўзларига кўра, бу йил Россияда  сабзавот ва картошка экиладиган очиқ майдонлар кўпайтирилади.

«Борш тўплами” сабзавотларини етиштиришни кўпайтириш мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифаларидан биридир.  Шу мақсадда давлат ҳам ишлаб чиқариш қувватларини оширишга, ҳам товар тақсимлаш инфратузилмасини ривожлантиришга, шунингдек, сақлаш қувватларини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозига кўра, 2022 йилда очиқ ердаги сабзавотлар 196,6 минг гектарга (+7,9%), картошка эса 298,7 минг гектарга (+6,7%) экилади.  Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳаларни қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришни режалаштирмоқда.

Ўрта ҳисобда сўнгги 5 йил ичида Россияда очиқ ердаги сабзавот ҳосили доимий равишда 5 миллион тоннадан ошмоқда, бундан ташқари, қишки иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш бўйича рекорд ҳар йили янгиланади. Ўтган йили мураккаб об-ҳаво шароитига қарамай, қарийб 6,7 миллион тонна картошка, 6,8 миллион тоннага яқин сабзавот етиштирилди. Шу билан бирга, бошқарма маълумотларига кўра, ушбу кичик тармоқларнинг ривожланиш салоҳияти сезиларли даражада юқори.

Сообщение Россия 2022 йилда картошка экиладиган майдонларни 6,7 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilda-kartoshka-ekiladigan-maydonlarni-67-foizga-oshiradi/feed/ 0
Нега Украинада сабзавотлар қимматлашди – УМСА бунинг сабабларига ойдинлик киритди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-ukrainada-sabzavotlar-qimmatlashdi-umsa-buning-sabablariga-oydinlik-kiritdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-ukrainada-sabzavotlar-qimmatlashdi-umsa-buning-sabablariga-oydinlik-kiritdi/#respond Mon, 20 Dec 2021 03:30:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95402 Бу йил Украинада борш тўплами сабзавотларининг нархи 2,6 баробар ошиши қатор омилларга боғлиқ. Украина ва жаҳонда инфляциянинг умумий даражаси ҳамда сабзавот етиштирувчилар учун ноқулай шароитлар юзага келгани (мавсум давомида – баҳорги экиш даврининг бошида ва ёз охири – куз бошида, яъни ҳосил йиғим-терими пайтида)шулар жумласидандир. Ушбу фикрни Украина Мева-сабзавот ассоциацияси...

Сообщение Нега Украинада сабзавотлар қимматлашди – УМСА бунинг сабабларига ойдинлик киритди появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил Украинада борш тўплами сабзавотларининг нархи 2,6 баробар ошиши қатор омилларга боғлиқ. Украина ва жаҳонда инфляциянинг умумий даражаси ҳамда сабзавот етиштирувчилар учун ноқулай шароитлар юзага келгани (мавсум давомида – баҳорги экиш даврининг бошида ва ёз охири – куз бошида, яъни ҳосил йиғим-терими пайтида)шулар жумласидандир. Ушбу фикрни Украина Мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) президенти Тарас Баштанник «UA: Первий» телеканали эфирида билдирди.

Тарас Баштанникнинг сўзларига кўра, мураккаб об-ҳаво шароити маҳсулот сифатига таъсир кўрсатган ва натижада, сифатли сақланиши имконияти пасайган.

“Учинчи омил – сабзавот етиштиришнинг барча таркибий қисмлари нархи ошганлигидир. Дарвоқе, нархлар ошиши давом этади. Бу ўринда электр энергияси, ўғитлар, ўсимликларни ҳимоялаш воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар ҳақида сўз бормоқда.

Буларнинг бари кам ялпи ҳосил билан биргаликда нафақат борш тўплами, балки бошқа турдаги сабзавотлар нархи ошишига ҳам олиб келди», дейди УМСА президенти.

Экспертнинг фикрича, ҳам қуруқликдаги, ҳам денгиздаги глобал логистика хизматлари нархи ошиши ҳам бу борада муҳим саналади. Бу, аввалроқ бўлгани каби Украинанинг баъзи қиммат сабзавотлар тоифаларини арзонроқ импорт билан алмаштириш имкониятини сезиларли даражада мураккаблаштиради.  Айни шароитда, масалан, Ўзбекистон ёки Тожикистондан пиёз олиб келиш, ўтган йиллардагига нисбатан бугун анча қиммат.

Шу билан бирга, УМСА президентининг қайд этишича, бугунги кунда кўплаб фермерлар ҳосилни бозорда сотмасдан ушлаб турибди.

“Бу, биринчидан, украиналик фермернинг феъл-атвори ва тушунчасига дахлдор бўлиб, у бугунги кунда нарх ошишини кўриб, қимматлашув яна давом этишига ишонмоқда. Лекин мазкур қарор кўп ҳолларда нотўғри бўлиб чиқади. Зеро, Украинада сабзавотларни  узоқ муддат сифатли сақлаш имконияти йўқ.  Шу боис, фермерларимиз, масалан, октябрь ойида сабзини сақлаш учун олиб қўйишса, у февралгача сифатли сақланиши мумкин, холос. Февраль келгач, сабзи оммавий равишда бозорга чиқарила бошлайди ва нарх, албатта, бу фонда пасайиб кетади», дейди Тарас Баштанник.

Картошка нархига келсак, УМСА таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, бу йил картошка нархи фермерлар учун энг яхши ҳолатда пасаймайди, энг ёмон ҳолатда эса у арзонлашиши мумкин, чунки, ҳозир картошканинг катта миқдордаги захиралари мавжуд. Маълумки, жорий мавсум ҳосили жуда яхши бўлди.

«Бундан ташқари, ўтган йилги ҳосил билан боғлиқ қулай вазият туфайли кўплаб украиналик фермерлар бу йил ушбу сабзавот экиладиган майдонларни кенгайтиришди. Табиийки, бу картошканинг ялпи ҳосили ошишига сабаб бўлди.

Айтганча, бу мисол келгуси йилда Украина бозоридаги борш тўпламининг баъзи сабзавотлари нархи пасайишига хизмат қилиши мумкин. Зеро, бозорда анчайин жозибадор нархни кўрган фермерлар муайян сабзавотлар учун экин майдонларини кенгайтира бошлашлари эҳтимоли баланд. Натижада, бу ялпи ҳосил кўпайиши ва бозорда таклиф ортишига олиб келади», дея хулоса қилди Тарас Баштанник.

Сообщение Нега Украинада сабзавотлар қимматлашди – УМСА бунинг сабабларига ойдинлик киритди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-ukrainada-sabzavotlar-qimmatlashdi-umsa-buning-sabablariga-oydinlik-kiritdi/feed/ 0
Нега бу йил Украинада борш тўплами бир неча баробар қимматлашди? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-bu-yil-ukrainada-borsh-toplami-bir-necha-barobar-qimmatlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-bu-yil-ukrainada-borsh-toplami-bir-necha-barobar-qimmatlashdi/#respond Tue, 07 Dec 2021 07:00:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94278 EastFruit таҳлилчилари бу йил Украинадаги борш тўплами сабзавотлари нархининг тез ўсишига эътибор қаратишмоқда. Хусусан, айни дамда сабзининг улгуржи нархи ўтган йилгидан икки баробар, пиёз нархи икки ярим баробар, оқ карам ва лавлаги нархи уч баробар қиммат! Яъни 2020 йилнинг декабрь ойи бошига нисбатан ушбу тоифадаги сабзавотлар нархи ўртача 2,6 баробар...

Сообщение Нега бу йил Украинада борш тўплами бир неча баробар қимматлашди? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари бу йил Украинадаги борш тўплами сабзавотлари нархининг тез ўсишига эътибор қаратишмоқда. Хусусан, айни дамда сабзининг улгуржи нархи ўтган йилгидан икки баробар, пиёз нархи икки ярим баробар, оқ карам ва лавлаги нархи уч баробар қиммат! Яъни 2020 йилнинг декабрь ойи бошига нисбатан ушбу тоифадаги сабзавотлар нархи ўртача 2,6 баробар ошди!

Дарвоқе, борш тўпламидаги нархи кўтарилмаган, аксинча, арзонлашган ягона маҳсулот бу картошкадир. Украина картошкасининг ўртача улгуржи нархлари айни пайтда ўтган йилга нисбатан 33 фоизга арзонроқдир.

ФАО ва ЕТТБ кўмагида 2021 йилнинг 3 декабрь куни Киевда бўлиб ўтган «Украина мева-сабзавотлари – 2021: Янги инвестицион имкониятлар» 17-халқаро конференцияси давомида ушбу ҳолатнинг сабаблари кўп бор муҳокама қилинди.(Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир «АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар» компанияси ташаббуси билан ташкил этилган). Бироқ, асосий сабаблар қаторида таҳлилчилар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли экин майдонларининг қисқаришини қайд этишди. Айни пайтда, картошка майдонлари (ушбу маҳсулот бир неча йил кетма-кет қиммат бўлган эди)ни, аксинча, сўнгги икки йилда фермерлар кенгайтиришди. Шу боис, унинг нархи ўтган йилга нисбатан пастроқ бўлди.

Борш тўплами сабзавотларини етиштиришга йўналтирилган инвестицияларга салбий таъсир кўрсатган бошқа омиллар сифатида донли экинлар ва мойли ўсимликлар нархи шиддат билан ўсиши фонида сабзавотлар етиштириш рентабеллигининг ёмонлашувини ҳам қайд этиш керак. Бу мойли ва донли экинлар етиштиришнинг гектарига маҳсулот етиштириш рентабеллиги бўйича борш тўплами сабзавотларига яқинлашиши учун имкон берди. Шу билан бирга, ФАОнинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак ўз нутқида қайд этганидек, бошоқли экинларни етиштиришда хавф даражаси пиёз, лавлаги, сабзи ёки карам етиштиришга нисбатан анчайин паст.

“Бундан ташқари, донни сақлаш борш сабзавотларига қараганда осонроқ ва арзонроқ. Қолаверса, донли маҳсулотлар нархида ҳеч қачон сабзавотларникидек кучли тебранишлар бўлмайди. Мисол учун, турли йилларнинг бир хил санасида оқ бошли карамнинг кечки навлари учун нархлар ҳатто 20 баробар фарқ қилиши мумкин. Ва бу, албатта, катта хавф. Сабзавотчиликнинг 2021 йилда пайдо бўлган яна бир салбий омили бу ер бозорининг очилишидир. Энди кўпчилик фермерлар бизнесда қолиш учун том маънода ер сотиб олишга мажбур бўлишмоқда. Ваҳоланки, агар  ер харидига маблағ йўналтирилмаганида  қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига сармоя киритилиши мумкин эди», дейди Андрей Ярмак.

Сообщение Нега бу йил Украинада борш тўплами бир неча баробар қимматлашди? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-bu-yil-ukrainada-borsh-toplami-bir-necha-barobar-qimmatlashdi/feed/ 0
Минтақа супермаркетларида мева-сабзавотлар савдоси – EastFruit аудиторлари қандай ўзгаришларни қайд этишмоқда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/mintaqa-supermarketlarida-meva-sabzavotlar-savdosi-eastfruit-auditorlari-qanday-ozgarishlarni-qayd-etishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/mintaqa-supermarketlarida-meva-sabzavotlar-savdosi-eastfruit-auditorlari-qanday-ozgarishlarni-qayd-etishmoqda/#respond Tue, 16 Nov 2021 03:30:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92047 EastFruit жамоаси Украина, Ўзбекистон, Молдова, Грузия ва Тожикистон пойтахтлари ҳамда ушбу мамлакатларнинг бир қанча қўшимча шаҳарларидаги супермаркетлар тармоқларининг мева-сабзавот бўлимлари билан боғлиқ навбатдаги аудитини якунлади. Келгуси икки ҳафта ичида батафсил маълумотлар «чакана аудит» рукнига жойлаштирилгунига қадар биз аудиторларимизнинг умумий таассуротлари билан бўлишамиз. Дарвоқе, Украина тармоқлари аудити натижалари тўғрисидаги маълумотлар сабзавот...

Сообщение Минтақа супермаркетларида мева-сабзавотлар савдоси – EastFruit аудиторлари қандай ўзгаришларни қайд этишмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit жамоаси Украина, Ўзбекистон, Молдова, Грузия ва Тожикистон пойтахтлари ҳамда ушбу мамлакатларнинг бир қанча қўшимча шаҳарларидаги супермаркетлар тармоқларининг мева-сабзавот бўлимлари билан боғлиқ навбатдаги аудитини якунлади. Келгуси икки ҳафта ичида батафсил маълумотлар «чакана аудит» рукнига жойлаштирилгунига қадар биз аудиторларимизнинг умумий таассуротлари билан бўлишамиз.

Дарвоқе, Украина тармоқлари аудити натижалари тўғрисидаги маълумотлар сабзавот ва меваларнинг чакана савдоси бўйича эксклюзив тадқиқотлар натижалари билан бирга, 2021 йилнинг 2 декабрида Киевда бўлиб ўтадиган Биринчи Ритейл-форумда тақдим этилади. Ритейл-форум Савдо форуми билан бирлаштирилади, яъни, Украинадаги супермаркетлар тармоғи учун сабзавот ва мевалар харидорлари билан музокара ўтказиш имкони мавжуд бўлади.

Молдова

“Кишинёвдаги дўконларга ташрифдан биринчи таассурот шуки, баъзи тармоқларда мева- сабзавотлар сифати ёмонлашган. Эҳтимол, бу иқлим аномалияларига дахлдор мураккаб йил ёки импорт қилинган мевалар сезиларли даражада камайиши билан боғлиқдир. Ҳозир маҳаллий мева-сабзавотлар кўпроқ, масалан, бу гал фақат Молдова олмалари сотилмоқда”, дейди Кишинёвдаги EastFruit аудиторлари.

Бир йил аввал улар кузда супермаркетлар тармоғида Украина ва Польшадан олмалар кўплигига ҳайрон бўлишган эди, ваҳоланки, Молдова жуда йирик олма экспортёри саналади.

Шунингдек, молдовалик аудиторлар тармоқлардаги савдо залларида кадрлар етишмаслиги сезила бошлаганини қайд этишмоқда.

Украина

“Супермаркетлар пештахталарида олма бениҳоя кўп. Шу билан бирга, навлар танлови жуда кенг ва сифат юқори даражада», бу украиналик аудиторларни хурсанд қилди.

«Борш тўпламидаги сабзавотлардан ҳали ҳам  умид йўқ. Сифатли маҳсулотларни топиш учун кўп ҳаракат қилиш керак. Ҳали-ҳануз қадоқланган борш тўплами ва картошка жуда оз, аммо таклиф бор, фақат у ҳали ҳам иккита асосий иштирокчи ўртасида тақсимланган”, дея шикоят қилишмоқда улар. Ва бу  Украина супермаркетлари тармоқлари EastFruitдаги қатор материаллар фонида тозаланмаган картошка, сабзи ва лавлаги сотиб олишдан бош тортишларини баралла эълон қилиб, бутун саноатга бундай «савдо» қандай йўқотишларга олиб келиши ҳақида айтишганидан кейинги ҳолатдир.

Шунингдек, Украинада аудиторлар супермаркетлардаги сархил сабзавот ва мевалар ассортименти кенгайганини, шунингдек, яроқсиз маҳсулотларнинг деярли бари Украина мева-сабзавотлари ҳиссасига тўғри келишини таъкидлашди, шу билан бирга, импорт қилинадиган товарлар ҳақида алоҳида изоҳлар йўқ. Фақат вақти-вақти билан сифати бузилган банан ёки цитрус меваларга дуч келиш мумкин. Сифат бўйича муаммолар асосини маҳаллий борш тўпламига кирувчи сабзавотлар ва олма ташкил қилади.

Грузия

“Қайд этиш жоизки, баъзи тармоқлар бизнинг тавсияларимизга амал қилиб, информативлик даражасини  яхшилаган: нархлар қоғозида товарларнинг келиб чиқиши ва ҳатто етказиб берувчилар ҳақида ҳам маълумот пайдо бўлган! Мева-сабзавотларнинг жойлашуви деярли ҳамма жойда тартибли бўлиб қолди. Аммо «уйга яқин» форматидаги кичик дўконларда сархил мева- сабзавотлар сифати ачинарли», дея таъкидлайди Грузия жамоаси.

Ўзбекистон

Ўзбекистонлик аудиторлар гуруҳи дўконлар сони бўйича етакчи тармоқларда сархил мева-сабзавотлар ассортименти кўпайганини қайд этди. Умуман олганда, мамлакатдаги супермаркетлар пештахталарида истеъмолга деярли яроқсиз маҳсулотлар сони камайгани ҳам қайд этилган.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Ўзбекистондаги сифат ютуғи чакана савдо бозорида рақобат кучайиб бораётгани билан боғлиқ. Мамлакатда фаолият юритаётган барча тармоқлар фаол равишда кенгаймоқда, бундан ташқари, бозорга янги иштирокчиларнинг кириб келиши ҳақида доимий хабарлар мавжуд.

Тожикистон

“Тожикистондаги ўзгаришлар, албатта, қувонарли. Кўриниб турибдики, баъзи дўконлар бўлимларга сармоя киритган, бу эса сифатни яхшилаб, истеъмолчиларнинг бўлимлардаги маҳсулотларни яхши қабул қилишини таъминлаган. Умумий нарх даражаси ҳам сезиларли даражада ошди. Айниқса, цитрус мевалар қимматлашди”, дея таъкидлайди тожикистонлик аудиторларимиз.

Кўриб турганингиздек, яхши томонга ўзгаришлар кўп. Ва бундан қувонмай бўлмайди. Ахир, биз, супермаркетлар тармоғининг бутун бизнеси ҳолатини баҳолаш учун мева-сабзавот бўлими бўйича аудит ўтказиш кифоя эканини кўп бор исбот этдик.

Кейинги икки ҳафта ичида «чакана аудит» рукнида батафсил шарҳларни кутинг. Агар сиз Украинада бўлсангиз, ноёб Ритейл-форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишни унутманг. Унда биз супермаркетлар тармоқлари, савдогарлар ва ҳатто ишлаб чиқарувчилар мева-сабзавот бўлимлари бўйича аудитдан ўзлари учун қандай фойда олишлари ҳақида маълумотлар берамиз.

Сообщение Минтақа супермаркетларида мева-сабзавотлар савдоси – EastFruit аудиторлари қандай ўзгаришларни қайд этишмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/mintaqa-supermarketlarida-meva-sabzavotlar-savdosi-eastfruit-auditorlari-qanday-ozgarishlarni-qayd-etishmoqda/feed/ 0
Россияда картошка ва сабзавотларнинг нарх рекорди янгиланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-kartoshka-va-sabzavotlarning-narkh-rekordi-yangilanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-kartoshka-va-sabzavotlarning-narkh-rekordi-yangilanmoqda/#respond Wed, 29 Sep 2021 19:28:39 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87854 EastFruit таҳлилчилари Россиядаги анъанавий сабзавотларнинг 2021 йилги рекорд даражадаги юқори нархига эътибор қаратишмоқда. Сабзавотлар гуруҳининг аксарият маҳсулотлари ўтган йилга нисбатан бир ярим-икки баробар қимматлади ва сентябрь ойи нархлари рекордини янгилади. Ҳолбуки, одатда йилнинг мазкур даврида сабзавот маҳсулотларида таклифлар ҳаддан зиёд бўлиши ва талаб даражасидан ошиб кетиши кузатилади. Июнь ойида Россия...

Сообщение Россияда картошка ва сабзавотларнинг нарх рекорди янгиланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари Россиядаги анъанавий сабзавотларнинг 2021 йилги рекорд даражадаги юқори нархига эътибор қаратишмоқда. Сабзавотлар гуруҳининг аксарият маҳсулотлари ўтган йилга нисбатан бир ярим-икки баробар қимматлади ва сентябрь ойи нархлари рекордини янгилади. Ҳолбуки, одатда йилнинг мазкур даврида сабзавот маҳсулотларида таклифлар ҳаддан зиёд бўлиши ва талаб даражасидан ошиб кетиши кузатилади.

Июнь ойида Россия Федерациясида сабзи ва лавлаги нархи мисли кўрилмаган даражага кўтарилганда ижтимоий тармоқлар кулгили мемларга тўлиб кетди ва расмийлар маҳсулот нархини сезиларли даражада пасайтириши керак бўлган янги ҳосилга умид қилишди. Бироқ,  картошка ва сақлашга мўлжалланган сабзавотларнинг кўп қисми, яъни борш тўпламига мансуб сабзавотлар ҳосиллари йиғиб олинди, лекин нархлар рекорд даражада юқори ва ҳамон ўсишда давом этмоқда.

«Ўтган ҳафта сабзи нархи 22 фоизга ошди, картошка эса 8 фоизга қимматлади. Ёзги қурғоқчиликдан сўнг айни ҳосил йиғиб олиниши керак бўлган вақтда ёмғирли об-ҳаво ҳукм сурди. Бу ишлаб чиқариш ҳажмига ҳам, етиштирилган маҳсулот сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Бозор иштирокчилари баҳорга қадар сақланадиган юқори сифатли картошка ва сабзавотлар етишмай қолишидан хавотирланишмоқда. Нархлар кўтарилишига таъсир этувчи иккинчи омил – давомли ёмғирдир, бу картошка, сабзи ва лавлаги йиғим-теримини кечиктиради. Шунга кўра, маҳсулот бўйича таклиф айни даврга хос даражада юқори эмас”, дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Дарвоқе, Беларусь ҳам шунга ўхшаш муаммоларни бошдан кечирмоқда. У ерда сабзавот ва картошка нархи рекорд даражага чиққан, мамлакат Украина ва бошқа мамлакатлардан картошка импорт қила бошлади.

Бироқ, бозор мутахассислари, ноқулай об-ҳаво ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва картошка, сабзавот нархи кўтарилишига таъсир этувчи асосий омил ҳам эмаслигига эътибор қаратишмоқда. Россияда сабзавот етиштириш инқирози 2019 йилдан бери давом этяпти ва бунга айнан узоқ йиллар давомидаги паст нархлар ва паст рентабеллик сабаб бўлган. Бу хусусда EastFruit 2019 йили ёзган эди.

Юқорида келтирилган картошканинг улгуржи нархлари графикида 2021 йилнинг сентябрь ойи охиридаги нархлар одатий даражадан нечоғли узоқлашгани аниқ кўрсатилган. Аслида, ҳозир Россияда картошка ўтган йилги нархдан ўрта ҳисобда икки баравар қимматроқ сотилмоқда.

Сабзи картошкадан бирозгина қиммат, лекин ўтган ҳафтада унинг нархи кескин ошди. Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, нархлар ўсишда давом этади. Ҳозирги вақтда сабзининг улгуржи нархлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 69% қимматроқ.

Пиёз нархи борасида вазият яхшироқ – ҳозирча у ўтган йилга қараганда атиги 17% қиммат сотилмоқда. Бундан ташқари, нарх ҳатто озроқ пасайиш тенденциясига ҳам эга. Бундан ташқари,  Россияда пиёз ҳозир минтақанинг бошқа мамлакатларига қараганда арзонроқ эканлиги қизиқ. Шу боис, яқин орада пиёз нархининг пасайиш тенденцияси ўсиш билан алмашиши мумкин.

Шуни қайд этиш жоизки, 2021 йилнинг дастлабки етти ойида Россия картошка импортини 70 фоизга, сабзи импортини 19 фоизга оширди. Лекин пиёз импортини учдан бир қисмга камайтирди. Энг катта ҳажмдаги картошка ва пиёз Россияга Мисрдан етказиб берилди. Пиёз Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитойдан ҳам катта миқдорда импорт қилинди. Россия сабзининг асосий қисмини Исроил, Хитой, Миср ва Беларусдан импорт қилди.

Сообщение Россияда картошка ва сабзавотларнинг нарх рекорди янгиланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-kartoshka-va-sabzavotlarning-narkh-rekordi-yangilanmoqda/feed/ 0
Беларусда сабзавот гиперинфляцияси – картошка, пиёз ва сабзи нархлари нега баланд? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-sabzavot-giperinflyatsiyasi-kartoshka-piyoz-va-sabzi-narkhlari-nega-baland/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-sabzavot-giperinflyatsiyasi-kartoshka-piyoz-va-sabzi-narkhlari-nega-baland/#respond Wed, 29 Sep 2021 19:17:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87849 EastFruit таҳлилчилари Беларусдаги картошка, сабзи ва пиёзнинг улгуржи нархлари ўта юқори даражада сақланиб қолаётгани ва ҳатто мамлакатда маҳсулот захиралари максимал бўлиб турган даврга қарамай, нархлар ўсишда давом этаётганига эътибор қаратишмоқда. Шу билан бирга, минтақанинг сабзавот етказиб берувчилари картошка ва борш тўпламидаги бошқа сабзавотларнинг импортёрлари билан алоқа боғлашга фаол равишда уринишмоқда....

Сообщение Беларусда сабзавот гиперинфляцияси – картошка, пиёз ва сабзи нархлари нега баланд? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари Беларусдаги картошка, сабзи ва пиёзнинг улгуржи нархлари ўта юқори даражада сақланиб қолаётгани ва ҳатто мамлакатда маҳсулот захиралари максимал бўлиб турган даврга қарамай, нархлар ўсишда давом этаётганига эътибор қаратишмоқда. Шу билан бирга, минтақанинг сабзавот етказиб берувчилари картошка ва борш тўпламидаги бошқа сабзавотларнинг импортёрлари билан алоқа боғлашга фаол равишда уринишмоқда.

Маълумки, EastFruit таҳлилчилари анъанавий равишда Беларусь сабзавот ва меваларининг улгуржи нархлари мониторингини олиб боради. Навбатдаги мониторинг натижаларига кўра, ўтган ҳафта картошка нархи яна 14 фоизга ошди.

Шундай қилиб, картошка нархи йилнинг шу даврига хос сўнгги йиллар рекордларини янгилашда давом этмоқда. Бу эса мамлакат расмий идораларининг 2021 йилда сабзавотлар ҳосили кўпаяди дея даъво қилган баёнотига зиддир. Бироқ, Беларусь  йиғим-терим пайтида картошкани биринчи марта импорт қилгани ҳақидаги материалимиздан сўнг Беларусь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳосилнинг «2020 йил даражасида» бўлишини эълон қилди.

Аммо, кўриниб турибдики, бозор бу баёнотларга ишонмайди, чунки, шундай гаплардан кейин мамлакатда картошка яна қимматлашди. Айни дамда Беларусь картошкасининг улгуржи нархи ўтган йилгидан 78 фоиз юқори.

Бундан ташқари, ҳозир Беларусда картошка минтақанинг бошқа мамлакатларига қараганда қимматроқдир. Ҳозир Беларусь бозорида картошкани Украина бозорига нисбатан 40% ва Польша бозорига нисбатан 88% қимматроқ сотиш мумкин.

Бундан ташқари, ҳатто илгари Белорусдан кўп миқдорда картошка импорт қилган Молдовада ҳам  нархлар анча паст. Айтганча, ҳозир Молдовадаги картошка Беларусга қараганда 2,3 баравар арзон. Шу сабабли, ҳозирги вақтда Молдова картошкасини Беларусга экспорт қилиш анча даромадли бўлади!

Шубҳасиз, бу йилги ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, ёзги қурғоқчилик картошка, сабзи ва бошқа сабзавотлар ҳосилига салбий таъсир кўрсатди, йиғим-терим пайтида ёмғир ёғиши эса вазиятни янада мураккаблаштирди. Яъни  йиғим-терим ишлари сустлашиб, сабзавот ҳосилининг сифати ҳамда узоқ муддат сақлашга яроқлилигини пасайтирди.

Беларусда нархи картошкадан ҳам кескин ошган сабзавот – бу сабзидир. Ҳозирги вақтда сабзининг улгуржи харидорлари бир йил аввалгидан икки баравар кўпроқ тўлашга мажбур бўлмоқда.

Одатда, Беларусда сабзи нархи сентябрь ойининг биринчи ярмида пасаяди, шундан кейин нархлар нисбатан барқарорлигича қолади. Дарвоқе, бу йил Беларусда эртаги сабзи аввалги йилларга қараганда анча қиммат бўлди. Бунга Россияда сабзавотларнинг ўта юқори нархлари ва мазкур бозорга Беларусь сабзиси фаол етказиб берилиши сабаб бўлди. Бироқ, ҳозир Беларусда сабзи нархи Россиядаги нархлардан уч баробар қиммат!

Минтақа мамлакатларидан сабзининг энг паст нархлари ҳозир Украинада. Шунинг учун, ҳозир айнан Украина Беларусь бозорига сабзини фаол етказиб бермоқда. Шунингдек, сабзи Беларусга Россиядан ҳам импорт қилинади. Беларусь импортёрлари учун сабзини Польшадан сотиб олиш  фойдали, чунки, Беларусда бу сабзавот нархи ҳозир 81% баланд.

Беларусда пиёз бошқа сабзавот турларига нисбатан қимматлашди ва у ўтган ҳафтада арзонлашган ягона сабзавот туридир. Ҳозир Беларусда пиёзнинг улгуржи нархи 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 45% баланд, 2019 йилга нисбатан эса икки баравар юқори.

Сабзи ва картошкадан фарқли ўлароқ, Беларусда пиёз етиштириш учун у қадар  яхши шароит йўқ. Шу сабабли, мамлакат, кўпинча, пиёзнинг нетто-импортёрига айланади. Ҳозирги вақтда Беларусда пиёз нархи бошқа мамлакатлар ва минтақаларга қараганда анча юқори. Аслида, Украинада ҳам, Россияда ҳам пиёз нархи ўтган йилга нисбатан қимматлади.

Шу боис, мамлакатлар орасидаги пиёз баҳоси бўйича «бўшлиқ» картошка ва сабзи нархларидагидек аҳамиятли эмас ва унинг импорти ҳам ҳали у қадар жозибали эмас. Бу шуни англатадики, ҳозир нархларнинг ўсиш истиқболлари жуда яхши. Ахир, ҳатто Украина ҳам ҳозир Марказий Осиёдан пиёз олиб келиш имкониятини муҳокама қилмоқда ва Молдовадан пиёз импорт қила бошлади.

Шунинг учун Беларусь импортёрлари энди Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан пиёз олиб келиш имкониятларини  кўриб чиқишлари керак. Айтганча, мева-сабзавот савдоси бўйича энг йирик  етказиб берувчилар гуруҳини ушбу ҳавола орқали топишингиз мумкин.

Беларусь сабзавот бозори операторлари картошка, пиёз ва сабзи нархи бу мавсум ўсишда давом этади, деб ҳисоблашмоқда. Чунки, улар ишлаб чиқариш ҳажми етарли эмас ва маҳсулот сифати паст дейишмоқда. Улар, шунингдек, бозорда ҳозир, асосан, сифати у қадар юқори бўлмаган, яъни узоқ муддат сақлашга мўлжалланмаган маҳсулотлар таклиф қилинаётганига эътибор қаратишяпти. Савдогарларнинг фикрича, ушбу маҳсулотлар захираси тугаши билан барча сабзавотлар нархи яна кўтарилади. Шу сабабли, Беларусда сабзавотларнинг бугунги нарх рекорди яқин келажакда яна янгиланиши мумкин.

Сообщение Беларусда сабзавот гиперинфляцияси – картошка, пиёз ва сабзи нархлари нега баланд? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-sabzavot-giperinflyatsiyasi-kartoshka-piyoz-va-sabzi-narkhlari-nega-baland/feed/ 0
Борщ тўплами сабзавотлари Россия бозорида арзонлашмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/borshch-toplami-sabzavotlari-rossiya-bozorida-arzonlashmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/borshch-toplami-sabzavotlari-rossiya-bozorida-arzonlashmoqda/#respond Thu, 12 Aug 2021 19:33:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84099 Борщ тўплами сабзавотларини етиштириш суръатлари, шунингдек, уларни сотиш каналларини кенгайтириш масаласи  Россия қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги ҳудудлар вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда муҳокама қилинди. Йиғилишда қайд этилганидек, янги мавсумда ҳосил йиғиб олингач, у бозорга кириб келаётганда нархлар пасайиши тенденцияси кузатилмоқда. Бугунги кунга келиб, Россия фермерлари 604,5 минг тонна миқдоридаги очиқ ерда етиштирилган...

Сообщение Борщ тўплами сабзавотлари Россия бозорида арзонлашмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Борщ тўплами сабзавотларини етиштириш суръатлари, шунингдек, уларни сотиш каналларини кенгайтириш масаласи  Россия қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги ҳудудлар вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда муҳокама қилинди.

Йиғилишда қайд этилганидек, янги мавсумда ҳосил йиғиб олингач, у бозорга кириб келаётганда нархлар пасайиши тенденцияси кузатилмоқда. Бугунги кунга келиб, Россия фермерлари 604,5 минг тонна миқдоридаги очиқ ерда етиштирилган сабзавотларни йиғиб олишди. Бу ўтган йилга нисбатан 10% кўпроқ кўрсаткичдир. Хусусан, 13,5 минг гектар майдондан қарийб 400 минг тонна картошка қазиб олинган. Ҳосилдорлик 292,5 ц/га, бу ўтган йилга нисбатан 8% га кўпдир, деб хабар берди Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сайти.

Шу билан бирга, вазирлик маҳсулотни етиштириш ва уни реализация қилиш занжирида воситачилар иштирокини минималлаштириш учун тўғридан-тўғри савдо форматларини ишлаб чиқишни муҳим, деб ҳисоблайди. Кўпгина субъектлар сабзавот маҳсулотларини ҳафта охири ярмаркалари, универсал ва озиқ-овқат бозорлари, онлайн савдо майдончаларида сотишни бошлаган. Бу йўналиш бўйича ҳудудлараро етакчилар – Aстрахань, Волгоград ва Воронеж вилоятлари, Кабардино-Балкария ҳамда Қрим республикаларидир.

Шунингдек ўқинг: Россияда сабзи нархи  пасаймоқда

Иштирокчилар сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини яратиш, модернизациялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди. Ҳудудларнинг бундай лойиҳаларни ишлаб чиқишда давлат қўллаб-қувватлови воситаларидан янада фаолроқ фойдаланиши зарурлиги қайд этилди. Бундан ташқари, субъектларга картошка ва сабзавотларни оптимал агротехник муддатларда йиғиб олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, фермерлар учун савдо нуқталари сонини кўпайтириш, чакана савдога маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини фаол жалб қилиш тавсия этилди.

Сообщение Борщ тўплами сабзавотлари Россия бозорида арзонлашмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/borshch-toplami-sabzavotlari-rossiya-bozorida-arzonlashmoqda/feed/ 0