бодом • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 13 Apr 2022 18:05:31 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png бодом • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Валенсия (Испания)да баҳорги совуқлар етказган зарар 50 миллион евро ҳисобланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/valensiya-ispaniyada-bahorgi-sovuqlar-etkazgan-zarar-50-million-evro-hisoblanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/valensiya-ispaniyada-bahorgi-sovuqlar-etkazgan-zarar-50-million-evro-hisoblanmoqda/#respond Thu, 14 Apr 2022 05:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103301 LA UNIÓ de Llauradors фермерлар ташкилоти  эълон қилган маълумотларга кўра, яқинда Испаниянинг Валенсия минтақасида қайд этилган совуқлар 50 миллион евродан зиёд зарар келтирган. Бу тинимсиз ёмғирлар туфайли кўрилган 11 миллион евро зарарга қўшимча бўлди, деб хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб. LA UNIÓ маълумотларига кўра, совуқ туфайли 33 минг гектардан...

Сообщение Валенсия (Испания)да баҳорги совуқлар етказган зарар 50 миллион евро ҳисобланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

LA UNIÓ de Llauradors фермерлар ташкилоти  эълон қилган маълумотларга кўра, яқинда Испаниянинг Валенсия минтақасида қайд этилган совуқлар 50 миллион евродан зиёд зарар келтирган. Бу тинимсиз ёмғирлар туфайли кўрилган 11 миллион евро зарарга қўшимча бўлди, деб хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

LA UNIÓ маълумотларига кўра, совуқ туфайли 33 минг гектардан ортиқ майдонга зарар етган. Ҳаммадан кўпроқ 64% майдон билан Валенсия провинцияси  зиён кўрган. Бундан ташқари, Кастельон 27% ва Аликанте 11% майдон билан совуқдан жабрланган.

Шунингдек ўқинг: Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди

Зарар кўрган плантацияларнинг кўп қисми, яъни, 80%и бодом дарахтлари, яна 10%и кумкват, 8%и ёзги мевалар ва гилос, 2%и сабзавот (картошка, пиёз ва артишок) лардир. Бироқ, кумкват етиштирувчилар энг катта йўқотишларга дучор бўлишади, чунки, ҳосилнинг камида 50%и бой берилади ва агар энг ёмон прогнозлар тасдиқланса, бу кўрсаткич янада юқори бўлиши мумкин.

Бодом дарахтларига зарарнинг 37%и, сўнгги ҳафталардаги ёмғирдан жиддий зарар кўрган ёз меваларига зарарнинг 7%и, сабзавотларга эса 5%и тўғри келган.

LA UNIÓ ноқулай об-ҳаво шароитидан (аввал ёмғир, сўнг аёз) зарар кўрганларга  мумкин бўлган молиявий ёрдам кўрсатилишини сўрамоқда, шунингдек, жабрланган кооперативларга компенсация тўлаш ҳақида сўз юритмоқда.

Совуқ билан боғлиқ зарар амалдаги қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизими томонидан қопланади. Ва LA UNIÓ Аgroseguroдан шикастланган ҳудудларни зудлик билан текшириш ҳамда ҳақиқий вазиятни ҳисобга олган ҳолда компенсацияга тузатишлар киритилишини сўради.

Сообщение Валенсия (Испания)да баҳорги совуқлар етказган зарар 50 миллион евро ҳисобланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/valensiya-ispaniyada-bahorgi-sovuqlar-etkazgan-zarar-50-million-evro-hisoblanmoqda/feed/ 0
2022 йили Ўзбекистонда 2,7 минг гектарлик бодом боғларини барпо этиш режалаштирилмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-27-ming-gektarlik-bodom-boqlarini-barpo-etish-rezhalashtirilmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-27-ming-gektarlik-bodom-boqlarini-barpo-etish-rezhalashtirilmoqda-video/#respond Fri, 04 Mar 2022 06:00:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100986 Бодом мевали дарахтлар ичида баҳорнинг энг биринчи нишонаси саналади. У, одатда, бошқа мевали дарахтлардан аввалроқ, яъни, февраль ёки март ойи бошларида гуллайди. Бу йил эса январь ойи охиридаёқ, бодом дарахти гуллаганига гувоҳ бўлдик. Шу боис ҳам, ушбу дарахт баҳорнинг кутилмаган совуқларига кўп учрайди. Шунга қарамай, Ўзбекистонда мазкур турдаги меванинг умумий...

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда 2,7 минг гектарлик бодом боғларини барпо этиш режалаштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Бодом мевали дарахтлар ичида баҳорнинг энг биринчи нишонаси саналади. У, одатда, бошқа мевали дарахтлардан аввалроқ, яъни, февраль ёки март ойи бошларида гуллайди. Бу йил эса январь ойи охиридаёқ, бодом дарахти гуллаганига гувоҳ бўлдик. Шу боис ҳам, ушбу дарахт баҳорнинг кутилмаган совуқларига кўп учрайди. Шунга қарамай, Ўзбекистонда мазкур турдаги меванинг умумий ҳосили йилдан-йилга ортиб боряпти ва табиийки, бодом дарахти экиладиган ҳамда етиштириладиган боғ майдонлари ҳам тобора кенгаймоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Aгар 2020 йили мамлакат бўйича 8,8 минг гектар бодомзор мавжуд бўлиб, бир гектардан 9,7 тонна маҳсулот олинган бўлса, 2021 йилга келиб, ушбу майдонлар деярли икки баробар оширилиб, қарийб 15,7 минг гектарга етказилди ва гектаридан 9,8 тонна маҳсулот олишга эришилди. 2022 йилда эса Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида яна 2,7 минг гектар майдонда бодом боғларини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Экспорт-импорт кўрсаткичлари қандай?

2021 йилда бодом Ўзбекистондан 34 мамлакатга, энг катта хажмда Қирғизистон (485 тонна), Франция (260 тонна), Қозоғистон (191 тонна), БAA (174 тонна) ва Италияга (74 тонна) етказиб берилди. Ҳаммаси бўлиб, 6,7 млн. AҚШ доллари миқдоридаги 1 520 тонна бодом экспорт қилинди.

Импорт эса 17 мамлакатдан 1,1 млн AҚШ доллари миқдоридаги 359 тоннани ташкил этди. Бунда маҳсулотнинг энг йирик ҳажми Aфғонистон (122,6 т), Озарбайжон (42,7 тонна), Жанубий Корея (38,5 тонна), Ирландия (37 тонна) ва Хитойдан (33,6 тонна) келтирилган.

Энг биринчи гуллайдиган дарахт

Бодом жуда эрта гуллагани учун ҳам баҳорда тўсатдан совуқ ҳаво оқими кириб келиши унинг нозик гулларига кўпроқ зарар етказади. Масалан, 2021 йили Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ҳосилнинг бир қисми бой берилган эди. Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши туфайли аномал об-ҳаво ҳодисалари тобора кўпроқ рўй бермоқда. Мана шундай ҳолатларни инобатга олиб, агроном-олимлар кечроқ гуллайдиган навлар танлашни тавсия этишяпти. Чунки, гуллаётган боғларни қаттиқ совуқдан қутқариб қолиш деярли имконсиз.

Иссиқсевар, қурғоқчиликка ўта чидамли бодом йилига 500-700 мм.дан зиёд ёғингарчилик кузатиладиган Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ ва тоғолди қияликларида униб-ўсиб, ҳосил беради.

Республикамизда бодомнинг юқори сифатли маҳаллий ва хориж (AҚШ, Ғарбий Европа, Қрим, Туркманистон ва бошқа давлатлар)дан келтирилган ўнлаб навлари синовдан ўтказилган.

Экиш учун эрта ҳосилга кирувчи, қурғоқчилик ва баҳорги совуқларга чидамли, ҳосилдорлик даражаси мўътадил, мағзи мазали, бозор талабларига жавоб берувчи истиқболли навлар иқлим шароитимизга мослаштириб танлаб олинган. Мамлакатимиз шароитида экиш учун мослаштирилган навлардан “Колхозчи”, “Гўзал”, “Тянь-шянь”, “Самарқанд 56”, “Бўстонлиқ”, “Ўзбек ғалвираги”, “Ноёб-жойдори”, “Консой-жойдори”, “Малика”, “Зарина” кабилар тавсия қилинади.

Бодом етиштиришнинг афзалликлари

Бодом меваси йилнинг август-сентябрь ойларида пишиб етилади. У сақлаш учун ҳам, экспорт учун ҳам қулай маҳсулотдир.

Дарахти 3-4 ёшдан бошлаб ҳосилга киради, 12-18 ёшдан 35-40 йилгача яхши ҳосил беради. Агар у тўғри парваришланса, 60-100 йил умр кўриб, ҳосил бериши мумкин. Бир туп дарахтнинг ҳосилдорлиги 3-4 кг дан 10-20 кг.гача етади.

Шунингдек, бодом бошқа мевали дарахтларга нисбатан тупроқ шароитларига яхши мослашади, касаллик ва зараркунандаларга нисбатан чидамли. Тоғли ҳудудлардаги суғорилмайдиган (лалми) ерлар бодом учун жуда мосдир. Пўстлоғидан эса ёқилғи сифатида  фойдаланиш мумкин.

Суғоришнинг самарадор усули

Бодом қурғоқчиликка чидамли ўсимлик бўлса-да,  қўшимча суғориш орқали унинг ҳосилдорлиги янада ортади. Қолаверса, қўшимча суғориш дарахтнинг яхши ўсиши, мағзи шаклланиши, яхши мева беришига ҳам таъсир қилади. Суғориш усуллари ичида энг мақбули  томчилатиб суғориш бўлиб, бу усул ҳар бир дарахт илдизига тўғридан-тўғри ва керакли миқдорда сув етказиб бериш имконини беради.

Видеотасвир ва суратлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайтидан олинди.

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда 2,7 минг гектарлик бодом боғларини барпо этиш режалаштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-27-ming-gektarlik-bodom-boqlarini-barpo-etish-rezhalashtirilmoqda-video/feed/ 0
Ёнғоқ, хандон писта, бодом ва фундукнинг Ўзбекистондаги нархлари шарҳи https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/yonqoq-khandon-pista-bodom-va-fundukning-ozbekistondagi-narkhlari-sharhi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/yonqoq-khandon-pista-bodom-va-fundukning-ozbekistondagi-narkhlari-sharhi/#respond Fri, 04 Feb 2022 06:30:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99069 Сўнгги йилларда Ўзбекистон ёнғоқ бизнеси катта сармоялар жалб қила бошлади, чунки, мамлакатда бу турдаги экиннинг кенг ассортиментини етиштириш учун ажойиб шароитлар мавжуд. EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда етиштириладиган асосий ёнғоқ турларининг нархлари шарҳини тайёрлашди, шунингдек, уларни ўтган йилги нархлар билан солиштиришди. Қуйидаги диаграммада: 2022 йилнинг январь ойида ёнғоқ турларида улгуржи нархлар Аввало,...

Сообщение Ёнғоқ, хандон писта, бодом ва фундукнинг Ўзбекистондаги нархлари шарҳи появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ёнғоқ бизнеси катта сармоялар жалб қила бошлади, чунки, мамлакатда бу турдаги экиннинг кенг ассортиментини етиштириш учун ажойиб шароитлар мавжуд. EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда етиштириладиган асосий ёнғоқ турларининг нархлари шарҳини тайёрлашди, шунингдек, уларни ўтган йилги нархлар билан солиштиришди.

Қуйидаги диаграммада: 2022 йилнинг январь ойида ёнғоқ турларида улгуржи нархлар

Аввало, шуни қайд этиш жоизки, маҳаллий етиштирилган хандон писта Ўзбекистонда энг қиммат ёнғоқ турилигича қолмоқда. Ушбу турдаги экин Ўзбекистоннинг ўрмон маҳсулотларига мансуб ёввойи ўсимлик ҳисобланади. Унинг ҳажми маданий етиштириладиган хандон пистадан кичикроқ, бироқ, мана, бир неча йиллардан буён мамлакат мазкур қиммат ёнғоқ турини саноат усулида етиштиришга ҳаракат қилмоқда ва ҳатто бу борада жуда катта режалар борлиги айтилган.

Ўзбекистонда пўстлоқли фундук нархи қимматлиги бўйича ёнғоқ турлари орасида иккинчи ўринда туради. Бу ёнғоқ тури, масалан, Грузия ёки ҳатто Россияга нисбатан анча қиммат. Ўзбекистонда  фундукнинг улгуржи нархлари Грузиядагидан уч баробар юқори, ваҳоланки фундукни Ўзбекистонда ҳам бемалол етиштирса бўлади. Бироқ, ҳозирча Ўзбекистонда фундук етиштириш бўйича ташаббуслар йўқ.

Ўзбекистонда пўстлоқли бодом бошқа мамлакатлардаги нархларга нисбатан унчалик қиммат эмас, аммо у сифати билан ҳам ажралиб туради. Бу ерда маҳаллий маҳсулотлар бор, лекин, мамлакатда йирик бодом плантациялари деярли йўқ.

Грек ёнғоғи эса энг арзон ёнғоқ тури ҳисобланади.  Ўзбекистон ушбу сегментда йирик плантациялар барпо этишни, бунда асосан, «Чандлер» навини қўллашни фаол йўлга қўя бошлади.

Ўзбекистонда 2021 йил бўйи ёнғоқ турларида нархлар қай тариқа ўзгарди?

Қуйидаги жадвалда кўриб турганингиздек, ёнғоқ нархи йил давомида сезиларли даражада ўзгарган. Бундан ташқари, икки турдаги ёнғоқ нархи кескин тушиб кетган, қолган иккитаси эса аксинча, кескин кўтарилди.

Қуйидаги диаграммада: Ўзбекистонда ёнғоқ турларида улгуржи нархларнинг ўзгариши, 2022 йилнинг январь ойида 2021 йилнинг январь ойига нисбатан, фоизда

Яна шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда ёнғоқнинг улгуржи нархлари жаҳон трендларига маълум даражада зиддир. Биринчи навбатда, грек ёнғоғи нархи 33 фоизга арзонлашгани эътиборни тортади, зеро, ушбу турдаги ёнғоқ, ҳозир жаҳон бўйича рекорд даражада қимматлаган. Ўзбекистон грек ёнғоғи экспорти бўйича жаҳонда етакчилар қаторида бўлса-да, экспорт борасида ёнғоқ ҳажми ва сифати билан боғлиқ муаммолар бор.

Хандон писта нархи эса қарийб 33 фоизга қимматлашган, аммо, бу жаҳон тенденцияларига мос келади. 2021 йилда хандон писта ҳосили АҚШ ва Туркияда паст бўлиши кутилган эди, чунки, ушбу турдаги ёнғоқ мева бериш даврийлиги билан фарқ қилади. Бироқ, Калифорниядаги қурғоқчилик муаммони янада кучайтирди (АҚШда хандон писта қандай етиштирилиши ҳақида ушбу ҳаволага қаранг).

Яхши ҳосил кутилган Эрон ҳам об-ҳаво аномалиялари туфайли хандон пистадан ҳосил ололмади. Аммо жаҳонда хандон пистага талаб ортиб бораверди.  Дарвоқе, Ўзбекистон ҳам сўнгги йилларда хандон писта импортини ошириб, уни, асосан, Эрондан сотиб олди.

Бодом нархининг ўтган йилга нисбатан 35 фоизга арзонлашгани жаҳон трендларига зиддир.  Глобал миқёсда бодом нархи бир йил аввалги жуда паст даражадан сезиларли ошди. Асосий сабаб – Калифорнияда қурғоқчилик ва сув танқислиги туфайли бодом ҳосилининг кескин камайиши (АҚШда бодом қандай етиштирилиши ва унга ишлов берилишини ушбу ҳавола орқали кўринг)дир. Дарвоқе, Ўзбекистон бодомни хориждан келтирмайди, аксинча, уни хорижга  фаол экспорт қилади.

Ўзбекистонда фундук нархининг йилига 20 фоиз арзонлашуви жаҳон бозоридаги трендларга мосдир. Жорий йил минтақада ёнғоқ ҳосили сезиларли даражада ошгани нархлар арзонлашишига олиб келди.  Ўзбекистон, одатда, Грузия ва Озарбайжондан фундук импорт қилади. Ва бу мамлакатларда унинг нархи 2021/22 йилги мавсумда пасайган.

Шунингдек, сўнгги ҳафталарда Ўзбекистон бозорида ёнғоқнинг асосий турлари нархи нисбатан барқарорлигича қолганини ҳам қайд этиш жоиз. Бироқ, материалда тасвирланган трендларни ҳисобга олган ҳолда яқин келажакда баъзи ўзгаришларни кутиш мумкин.

Сообщение Ёнғоқ, хандон писта, бодом ва фундукнинг Ўзбекистондаги нархлари шарҳи появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/yonqoq-khandon-pista-bodom-va-fundukning-ozbekistondagi-narkhlari-sharhi/feed/ 0
Туркия 2021 йилда ўрик данаги экспортини 77 фоизга оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-2021-yilda-orik-danagi-eksportini-77-foizga-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-2021-yilda-orik-danagi-eksportini-77-foizga-oshirdi/#respond Fri, 28 Jan 2022 07:00:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98456 Туркиянинг Шарқий Малатья вилоятидаги компаниялар 2021 йилда 17,3 миллион долларлик 5,4 минг тонна ўрик данаги мағзини экспорт қилди. «Анадолу» агентлиги Малатья савдо биржаси ҳаволасига таяниб шундай маълумотларни тақдим этмоқда. 2020 йилда Малатьядан 9,8 миллион долларлик 3,7 минг тонна ўрик данаги мағзини экспорт қилинган эди. Шундай қилиб, 2021 йилда ушбу маҳсулотнинг...

Сообщение Туркия 2021 йилда ўрик данаги экспортини 77 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркиянинг Шарқий Малатья вилоятидаги компаниялар 2021 йилда 17,3 миллион долларлик 5,4 минг тонна ўрик данаги мағзини экспорт қилди.

«Анадолу» агентлиги Малатья савдо биржаси ҳаволасига таяниб шундай маълумотларни тақдим этмоқда.

2020 йилда Малатьядан 9,8 миллион долларлик 3,7 минг тонна ўрик данаги мағзини экспорт қилинган эди.

Шундай қилиб, 2021 йилда ушбу маҳсулотнинг хориждан етказиб берилиши жисмоний жиҳатдан 1,7 тоннага (+45 фоизга), маблағ кўринишида эса 7,5 миллион долларга (+77 фоиз) ошди.

Малатья савдо биржаси раҳбари Рамазон Ўзжан коронавирус пандемиясига қарамай, ўрик данаги экспортидан тушган даромад ва шу сабабли вилоят даромади сезиларли даражада ошганини айтди.

Ўзжаннинг айтишича, вилоятдаги фермерлар ўрик данаги мағзи экспортини йилига 10 минг тоннага етказишмоқчи.

«Биз даромад ўсишини максимал даражада оширишга эътибор қаратмоқдамиз. Минтақадан Италия ушбу маҳсулотнинг етакчи импортёри ҳисобланади.  Бир томондан, биз мавжуд бозорларда ўз ўрнимизни мустаҳкамлашни, иккинчи томондан, янги бозорларга чиқишни режалаштирмоқдамиз.  Йил охирига қадар сезиларли даражада яхши натижаларга эришишга интиламиз», дея қўшимча қилди у.

Рамазон Ўзжаннинг фикрича, ўрик данаги мағзига талабнинг ўсишига сабаб бўлган омиллардан бири бодомнинг юқори баҳосидир.

Сообщение Туркия 2021 йилда ўрик данаги экспортини 77 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-2021-yilda-orik-danagi-eksportini-77-foizga-oshirdi/feed/ 0
Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-2021-meva-yonqoq-uzum-narkhlar-mahsulot-etishtirish-va-eksport-boyicha-yakuniy-tahlil/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-2021-meva-yonqoq-uzum-narkhlar-mahsulot-etishtirish-va-eksport-boyicha-yakuniy-tahlil/#respond Tue, 04 Jan 2022 06:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96658 EastFruit жамоаси 2021 йил қиш ойларида ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалияларини Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги 2021 йилги асосий воқелик сифатида қайд этди. Топ-10 асосий воқеликларнинг батафсил тавсифини бу ерда ўқинг: 1-қисм, 2-қисм. Мазкур материалда 2021 йили Ўзбекистондаги совуқ ҳаво мева, ёнғоқ ва сабзавотлар нархига, шунингдек, мамлакатнинг мева ва ёнғоқ экспортига...

Сообщение Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit жамоаси 2021 йил қиш ойларида ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалияларини Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесидаги 2021 йилги асосий воқелик сифатида қайд этди. Топ-10 асосий воқеликларнинг батафсил тавсифини бу ерда ўқинг: 1-қисм, 2-қисм.

Мазкур материалда 2021 йили Ўзбекистондаги совуқ ҳаво мева, ёнғоқ ва сабзавотлар нархига, шунингдек, мамлакатнинг мева ва ёнғоқ экспортига қандай таъсир қилгани батафсил таҳлил қилинади. Ушбу шарҳдан қуйидаги мевалар бўйича вазият таҳлилини топиш мумкин: ўрик, олма, нок, гилос, шафтоли, нектарин, олхўри, хурмо, бодом, грек ёнғоғи, писта ва, албатта, хўраки узум.

Шундай қилиб, об-ҳаво аномалиялари туфайли Ўзбекистоннинг кўплаб асосий мевалари, айниқса, эртаги навлар сегментида маҳсулот етиштириш  ҳажми кескин камайди.  2021 йилда уларнинг нархи юқори бўлиб, бу экспорт ҳажмига ҳам, ички истеъмол ҳажмига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

EastFruit таҳлилчилари прогноз қилганидек, ўрик ҳосили совуқдан энг кўп зарар кўрган. 2021 йилги йиғим-терим мавсумида ўрикнинг ўртача улгуржи нархлари 6-7 баробар юқори бўлди ва 13 000 сўмдан 40 000 сўм/кг гача ўзгариб турди, 2019-2020 йилларда эса ўртача улгуржи нархлар 2000 дан 6000 сўм/кг гача бўлган.

Бундай нархлар ва ҳажмлар билан ўрикни ташқи бозорга жўнатиш ҳажми кескин камайди. 2021 йилда экспорт жисмоний жиҳатдан атиги 9,5 минг тоннани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан қарийб олти баробар қисқарди ва охирги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушди. Бунгача Ўзбекистон ўрик экспортини фаол ошириб борган, 2020 йилда мамлакат ушбу сархил мева экспорти бўйича жаҳонда Испаниядан кейин иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Об-ҳаво аномалияларидан зарар кўрган мева ва ёнғоқлар рўйхатини олма, нок, шафтоли/нектарин, олхўри, хурмо, гилос, грек ёнғоғи, хандон писта ва бодом давом эттирди.

Олма: июнь ойининг учинчи ўн кунлигида (2021 йил) – эртаги олма навлари учун йиғим-терим мавсумида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 ва 2019 йиллардаги нархлардан камида 2,5 баравар юқори бўлди. Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон шимолий мамлакатларга, биринчи навбатда, Россияга эртаги олма бўйича экспорт нишасини топди. Бироқ, 2021 йилда бундай нархлар билан экспорт ҳақида гапиришга ҳожат ҳам бўлмади. Яна бир омил ёзда Россияда олма нархининг кутилмаганда тушиб кетиши бўлди, чунки, минтақанинг аксарият мамлакатларида захиралар рекорд даражада юқори эди, ҳатто Туркия ва Эрон ҳам олма етказиб беришни кескин оширди.  Шу билан бирга, кўпчилик Россияда ёзда олмага талаб доим кескин камайиб кетишини унутган кўринади, зеро, бозорда мавсумий резаворлар, мева-сабзавотлар пайдо бўлади.

2021 йилнинг июнь ойи охирида EastFruit мутахассислари ушбу йилда Ўзбекистондан “ёзги” олма экспорти ўтган йилларга нисбатан кескин камайишини прогноз қилишган эди. Кейинчалик ташқи савдо статистикаси маълумотлари буни тасдиқлади: 2021 йилнинг май-июль ойларида Ўзбекистондан олма экспорти ҳажми 6,0 минг тоннани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 2,8 баробар камайди ва бу сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичдир.

Ўртапишар ва кечки олма навларига келсак, уларнинг оммавий йиғим-терим мавсуми якунида, 2021 йилнинг сентябрь ойи охирида EastFruit мамлакатнинг турли ҳудуларида совуқнинг олма ҳосилига таъсири ҳақида батафсил сўз юритилган мақолани эълон қилди. Умуман олганда, об-ҳаво аномалиялари Ўзбекистонда олма ҳосилига жиддий зарар етказди. 2021 йилда олманинг ўртача улгуржи нархи 2020 ва 2019 йилги мавсумларга нисбатан камида 30 фоизга юқори бўлди.

Нок ҳосили олма ҳосилидан кўра эрта совуқдан кўпроқ зара кўрди.  Ҳатто 2021 йилнинг октябрь ойи охирида кечпишар навлар йиғим-терими мавсуми якунида ҳам нокнинг ўртача улгуржи нархи 22 000 сўм/кг бўлди, бу 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 38 фоиз ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан уч баробар юқори кўрсаткичдир.

2021 йилнинг ноябрь ойи бошидан 25 декабрига қадар нокнинг улгуржи нархлари яна 14 фоизга ошди ва барча рекордларни янгилади.

Ўзбекистон нокнинг нетто-импортёри бўлса-да,  мамлакат 2020 йилнинг июнь ойидан сентябрь ойигача 1,1 миллион долларлик 1,0 минг тонна маҳсулот экспорт қилган.  2021 йилнинг худди шу даврида ҳосил пастлиги ва нокнинг юқори нархлари фонида унинг экспорт ҳажми жисмоний жиҳатдан қарийб 3 баробар, экспорт тушуми эса 4,5 баробар қисқарди.

Шафтоли/нектарин: 2021 йил мавсумида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 ва 2019 йилги мавсумга нисбатан 2,5-3 баравар юқори эди. 2021 йилда шафтоли ва нектарин экспорти 2020 йилга нисбатан 36 фоизга камайган ҳолда 55,2 минг тоннани ташкил этди.  Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон 82,2 минг тонна шафтоли ва нектарин экспорт қилиб, ушбу маҳсулотни экспорт қилувчи мамлакатлар рейтингида жаҳонда 5-ўринни эгаллаган.

Олхўри: Ўзбекистонда 2021 йил мавсумининг аксарият қисмида олхўрининг ўртача улгуржи нархлари 2020 ва 2019 йилги мавсумга нисбатан қарийб 3 баробар юқори бўлди. Бундан ташқари, 2021 йилда мавсум ҳам қисқа бўлди – сентябрнинг иккинчи ўн кунлигида улгуржи бозорда олхўри бўйича таклифлар деярли бўлмади, 2020 йилда эса бу маҳсулот ноябрь ойи ўрталарига қадар бозорда мавжуд бўлган.

Юқори нархлар ва қисқа мавсумга қарамай, сархил олхўри экспорти жисмоний жиҳатдан 2020 йилга нисбатан атиги 14 фоизга камайди. Шу билан бирга, Ўзбекистондан сархил олхўри экспорти кетма-кет иккинчи йил қисқармоқда, бу эса ўз навбатида, 2021 йилги мавсумда ҳосилнинг нисбатан пастлиги –  якунланган йилда экспорт қисқаришига ягона сабаб эмаслигидан далолатдир. Қолаверса, 2020 ва 2021 йилларда ушбу маҳсулотнинг экспорт ҳажми жисмоний жиҳатдан ҳатто 2017 ва 2018 йиллардагидан ҳам паст бўлди. 2019 йил ҳисобга олинмаганда, сўнгги беш йил ичида Ўзбекистондан олхўри экспорти динамикасида барқарор пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.

Хурмо: 2018 ва 2019 йилларда икки йил кетма-кет хурмо экспорти камайганидан сўнг 2020 йили Ўзбекистон ушбу маҳсулотни рекорд ҳажмда экспорт қилди ва ҳатто жаҳондаги энг йирик хурмо экспортёрлари Топ-4 лигига кирди. Аммо 2021 йилда яна ўша муаммо – об-ҳаво аномалиялари туфайли хурмонинг оммавий йиғим-терими одатдагидан 10 кун кеч бошланиб, 2021 йилги ҳосил 2020 йилгига нисбатан паст бўлди. Бундан ташқари, 2021 йилда экспортёрларнинг фермерлардан харид қилиш нархлари ўтган йилга нисбатан юқори бўлди: 2021 йилнинг октябрь ойи бошида харид нархлари ўтган йилги даражалардан қарийб 30 фоизга, октябрь ойи ўрталарига келиб эса 70 фоизга баланд эди.

Ўзбекистондан хурмо экспорти мавсуми август ойининг учинчи ўн кунлигида бошланиб, келаси йилги январь ойининг иккинчи ярмида тугайди. Лекин энг фаол фаза сентябрдан декабргача бўлган давр ҳисобланади, бу умумий экспорт ҳажмининг қарийб 98 фоизи демак.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг август ойи бошидан декабрь ойи охирига қадар хурмо экспорти жисмоний жиҳатдан 74,6 минг тоннага етди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кам кўрсаткичдир.

Ўз-ўзидан аёнки, Испанияда хурмо ҳосилининг камайиши Ўзбекистонга ўз меваси учун қимматроқ нарх белгилаш имконини берган бўлса-да, Ўзбекистонда ҳам ҳосил кутилганидан паст  бўлди. Шунга кўра, маҳаллий истеъмолчилар ушбу анъанавий мева учун кўпроқ пул тўлашига тўғри келди, афтидан, Ўзбекистонда унинг истеъмоли камайган кўринади.

Гилос ҳосили бошқа турдаги данакли мевалар билан солиштирганда об-ҳаво аномалияларидан камроқ зарар кўрди. Аниқроғи, гилоснинг эртаги навлари, шунингдек, гилос бошқалардан кўра эртароқ пишиб етиладиган ҳудудларда ушбу меванинг ҳосили зарар кўрди.

Шу боис, 2021 йилги мавсумда гилоснинг бозорда йирик партияларини пайдо бўлиши ва бу меванинг оммавий  йиғим-терим даври ўтган йилга нисбатан 7-10 кун кечроқ ва анча юқори нархларда бошланди. Йиғим-терим мавсуми бошида гилоснинг ўртача улгуржи нархлари унинг калибрига қараб, ўтган йилги кўрсаткичдан 1,5-2 баробар юқори бўлди. Кейин, йиғим-терим мавсуми фаол фазага кирган сари нархлар кескин пасая бошлади, оммавий йиғим-терим мавсуми охирига келиб, ўртача улгуржи нархлар калибрга қараб, ўтган йилги нархларга нисбатан 10-25% паст эди. Йирик калибрли гилос нархининг пасайиш суръати кичик калибрли гилосга нисбатан юқори бўлди.

EastFruit таҳлилчилари “Ўзбекистон: сара гилос экспортга – нархи арзон, майда гилос ички бозорга – нархи қиммат” деб номланган мақолада нима сабабдан экспортбоп (йирик калибрли) гилос  нархи мавсум давомида кичик калибрли гилос нархига нисбатан анча тез пасайганини изоҳлашди.

Шундай бўлса-да, гилос данакли мевалар орасида Ўзбекистон 2021 йилда экспорт ҳажмини кескин оширган ягона мева бўлди, жисмоний жиҳатдан эса экспорт 2020 йилги 29,3 минг тонна (56,4 млн. долларлик)га нисбатан икки баробар ошиб, 60,1 минг тонна (83,1 млн. долларлик)ни ташкил этди.  Бу Ўзбекистондан гилос экспорти бўйича тарихий рекорд кўрсаткичдир. Бироқ, гилос экспорт нархи антирекордга яқин бўлди.

Грек ёнғоғи: Ўзбекистонда ёнғоқ йиғим-терими сентябрь ойи бошида бошланади. 2021 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида эса EastFruit таҳлилчилари фермерлар ўртасида ўтказилган сўровлар асосида ёнғоқнинг ушбу турини йиғиб олиш учун об-ҳаво аномалияларидан зарар кўришнинг дастлабки ҳисоб-китобларини ўтказишди. Фермерларнинг фикрига кўра, ёнғоқ ҳосилининг совуқдан зарари мамлакат ҳудудига қараб, 5% дан 50% гача бўлган. Ўзбекистон бўйича ўрта ҳисобда ёнғоқ ҳосили 20-30 фоизга камайган.

Ёнғоқнинг оммавий йиғим-терим мавсуми якунига кўра, пўстлоқли грек ёнғоғининг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан 30-40 фоиз юқори бўлди.

Нисбатан юқори нархларга қарамай, 2021 йил ҳосилидан ёнғоқ экспорти ўсди. Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилда 2,2 минг тонна (8,5 млн. долларлик) ёнғоқ экспорт қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 63 фоиз, экспорт тушуми бўйича эса 25 фоиз кўпдир.

Хандон писта: писта ҳосилига совуқдан етган зарар ёнғоқ ҳосили кўрган зарардан сезиларли даражада кўпроқ эди. Бу эса ушбу маҳсулотнинг юқори нархларида акс этди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хандон писта, асосан, мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ёввойи ҳолда ўсади. Тўғри, кейинги йилларда Ўзбекистонда маданий хандон писта етиштиришга бўлган қизиқиш муттасил ортиб бормоқда, ҳатто улкан режалар ҳам тилга олинмоқда. Қолаверса, Ўзбекистонда хандон писта етиштириш учун шароитлар деярли идеал даражада.

Мамлакатда хандон писта ҳосилини йиғиб олиш август ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, сентябрнинг учинчи ўн кунлигида тугайди. Йиғим-терим мавсуми якунига кўра, яъни, 2021 йилнинг сентябрь ойи охири ва октябрь ойи бошида хандон пистанинг ўртача улгуржи нархлари 160 минг сўм/кг ни ташкил этди. Бу 2020 ва 2019 йилларнинг шу даврига нисбатан 60 фоиз юқори кўрсаткичдир. Хандон пистанинг улгуржи нархлари 2021 йилнинг декабрь ойи охиригача шу даражада сақланиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Калифорния штатида хандон писта қандай етиштирилишини ушбу видеода кўришингиз мумкин.

Бодом: EastFruit мутахассислари 2021 йил март ойида кузатилган иккинчи совуқ тўлқинидан сўнг Ўзбекистон фермерлари ва боғбонлари ўртасида ўтказган сўров натижаларига кўра, бодом ҳосилининг бой берилиши мамлакат ҳудудига қараб, 30% дан 90% гача баҳоланган эди. Паст ҳосил кутилаётгани боис, Ўзбекистонда бодом нархи “осмонга кўтарилди”.  2021 йилнинг март ойи охиридан июнь ойи ўрталарига қадар пўстлоқли бодомнинг ўртача улгуржи нархи икки баробар – 50 000 сўм/кг дан 100 000 сўм/кг гача ошди, бу 2020 йилнинг худди шу санасидагидан қарийб 80 фоиз юқори кўрсаткичдир. Нархлар шу даражада 20 августгача – ўртапишар бодом навларининг янги ҳосили йиғиб олиниши бошлангунга қадар сақланиб турди.

Бироқ, кейинчалик бодомнинг улгуржи нархлари туша бошлади ва бозорда барқарор пасайиш тенденцияси шаклланди. 2021 йилнинг август ойи охиридан ноябрь ойи охиригача пўстлоқли бодомнинг ўртача улгуржи нархлари 2,5 баробар пасайиб, 40 000 сўм/кг га етди. Натижада, 2021 йилнинг ноябрь ойи охиридан декабрь ойи охиригача бодомнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоиз паст бўлди.

Ҳосил бой берилиши кутилаётгани ва Ўзбекистонга ушбу маҳсулот импортининг деярли йўқлиги фонида бодом нархи бундай кескин тушиши нима билан изоҳланади?

Ўзбекистоннинг EastFruit жамоаси фикрига кўра, бунга икки сабаб бор.  Биринчидан, энг ёмон йўқотишни кутиш фақат июль ойининг охирида бошланадиган эртаги бодом навларида ўзини оқлади. Йиғим-терими август ва сентябрь ойларининг иккинчи ярмида бошланадиган ўртапишар ва кечки навларда ҳосил кутилганидан яхши бўлди.  Иккинчи сабаб – Ўзбекистонда бодом плантацияларининг кенгайтирилиши. Жорий йилда бозорга мева бера бошлаган янги бодомзорлардан маҳсулот келгани ҳам нарх-навога жиддий таъсир қилди.

Узум: ҳосилдорлик паст, лекин маҳсулот етиштириш ҳажми кўп

Ўзбекистонда қиш ойлари ва баҳорнинг дастлабки икки ҳафтасида кузатилган об-ҳаво аномалиялари узум ҳосилига жиддий таъсир кўрсатмади.

Бироқ, баҳорги ёғингарчиликнинг нисбатан камлиги, марказий зона ва жанубий вилоятларнинг айрим ҳудудларида суғориш билан боғлиқ муаммолар, ёзнинг ўтган йилларга нисбатан иссиқ ва қуруқ келиши Ўзбекистонда 2021 йилги узум ҳосилдорлиги пасайишига олиб келди.

Шунга қарамай, узумзорлар майдонларини кенгайиши ҳисобига 2021 йилда хўраки узум етиштириш ҳажми 2020 йилга нисбатан юқори бўлди. Сўнгги тўрт йилда 52 минг гектар янги узумзорлар барпо этилди.  2021 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 90 минг гектар майдонда узум етиштирилмоқда.  Натижада, 2021 йилги мавсумда Ўзбекистонда узумнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилга нисбатан 25 фоиз арзонроқ бўлди.

Экспорт мавсуми қизғин паллада Ўзбекистон фермерлари ва экспортёрлари Россия бозорида хўраки узумнинг  катта ҳажмдаги таклифларга дуч келишгани ажабланарли эмас. Август ойи охири ва сентябрь ойи бошида Москванинг энг йирик мева-сабзавот улгуржи бозори – “Фуд Сити” том маънода Ўзбекистон узумига тўлиб кетди ва унинг нархи ниҳоятда паст бўлди. Бу табиий ҳол, чунки, кейинги йилларда Туркия, Ҳиндистон, Молдова, Арманистон, Эрон ва Озарбайжон каби рақобатдош давлатлардан узум етказиб бериш ҳажми ортиб бормоқда. Ушбу мамлакатларнинг аксарияти замонавий ва чакана савдо учун қулай қадоқдаги навларни таклиф қиляпти.

Ўзбекистонда етиштирилаётган узум навларининг ташқи бозордаги рақобатбардошлиги масаласига, жумладан, янги ташқи бозорларини очиш имкониятларига келсак, EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, бу масалада истиқболлар у қадар қувонарли эмас. 2021 йилнинг май ойида эълон қилинган Ўзбекистонда энг оммабоп хўраки узум навлари рейтинги таҳлил қилинган материал фермерлар ва экспортерлар орасида жиддий муҳокамага сабаб бўлди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда хўраки узумнинг энг йирик экспортёри бўлиб, ушбу маҳсулотни экспорт қилувчи жаҳоннинг энг йирик Топ-15  мамлакатлари қаторидан жой олган. Бундан ташқари, узум Ўзбекистон мева-сабзавот тармоғидаги асосий экспорт позицияси ҳисобланади, айниқса, майиз экспортини ҳам ҳисобга олсак. Афсуски, ўзбек узумининг экспорти фақат постсовет ҳудудидаги мамлакатлар билан чекланган – Ўзбекистондаги хўраки узумнинг деярли бутун экспорт ҳажмини уч давлат: Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон сотиб олади.

Давлат раҳбари 2021 йилнинг июль ойида узумчилик ва узумни саноатда қайта ишлашни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг 44 та ҳудудида янги экспортбоп плантациялар ташкил этиш вазифасини қўйган эди. Бу муаммони ҳал қилиш учун бюджетдан қўшимча субсидия ва компенсациялар ажратиш, узумчиликда фойдаланиладиган техника ва технологиялар олиб кирилишини рағбатлантириш, солиқ имтиёзларини бериш, узумзорлар барпо этишни молиялаштириш учун банк ресурсларидан $100 млн.  миқдорида маблағ ажратиш, хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги серҳосил, уруғсиз, совуқ ва касалликларга чидамли узум навларини яратиш кўзда тутилган.

2021 йилда экспорт ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлар бўйича ўсиш суръатига кўра, хўраки узум сархил мева сегментида гилосдан кейин 2-ўринни эгаллади. 2021 йилнинг июнь-декабрь ойларида (Ўзбекистондан хўраки узум экспорти мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмида бошланади) Ўзбекистон жами 213,6 минг тонна (145,7 млн долларлик) хўраки узум экспорт қилди. 2020 йилнинг шу даврига нисбатан узум экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 63 фоизга, экспорт тушуми эса 16 фоизга ошди.

Жисмоний ҳажм ва тушум ўсишидаги бундай жиддий фарқ 2021 йилда Ўзбекистон хўраки узумини ташқи бозорларга жўнатиш нархи 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 30 фоиз арзонлашгани билан изоҳланади. 2021 йилда логистика харажатлари кескин ошганини инобатга олсак, узум етиштирувчиларнинг бундай экспортдан тушган даромади янада камайди, деб тахмин қилиш мумкин.  Бу эса ўз навбатида, бутун узумчилик тармоғини модернизация қилиш зарурлигини англатади, хусусан, навларни алмаштиришдан тортиб, ишлов бериш, совутиш, қадоқлаш ва логистика таъминотини такомиллаштиришгача бўлган жараёнларни қамраб олган ҳолда.

Сообщение Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-2021-meva-yonqoq-uzum-narkhlar-mahsulot-etishtirish-va-eksport-boyicha-yakuniy-tahlil/feed/ 0
Тожикистонда бодом гуллади – 2022 йилги ҳосил хавф остида (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bodom-gulladi-2022-yilgi-hosil-khavf-ostida-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bodom-gulladi-2022-yilgi-hosil-khavf-ostida-foto/#respond Tue, 28 Dec 2021 06:30:39 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96152 EastFruitнинг тожикистонлик мутахассислари хабар беришича, мамлакатнинг жанубий вилоятларида  иқлим ўзгариши, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларидаги аномал иссиқ ҳаво туфайли, Хатлон вилоятида яқинда бодом дарахтлари гуллаган. Худди шундай ҳолат Тожикистон жанубининг Афғонистон билан чегарадош бошқа вилоятларида ҳам кузатилмоқда. Ҳаво илиқ бўлгани сабабли, асаларилар фаол равишда нектар йиғмоқда, чунки, бодом асаларилар учун...

Сообщение Тожикистонда бодом гуллади – 2022 йилги ҳосил хавф остида (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruitнинг тожикистонлик мутахассислари хабар беришича, мамлакатнинг жанубий вилоятларида  иқлим ўзгариши, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларидаги аномал иссиқ ҳаво туфайли, Хатлон вилоятида яқинда бодом дарахтлари гуллаган. Худди шундай ҳолат Тожикистон жанубининг Афғонистон билан чегарадош бошқа вилоятларида ҳам кузатилмоқда.

Ҳаво илиқ бўлгани сабабли, асаларилар фаол равишда нектар йиғмоқда, чунки, бодом асаларилар учун жуда яхши асал манбаидир. Бироқ, воқеаларнинг бундай ривожидан ҳеч ким хурсанд эмас, негаки, 2022 йилда Тожикистоннинг жанубий вилоятларида бодом ҳосил бермаслиги эҳтимоли юқори.

“Қишки совуқ табиатнинг муқаррар қонуни – у ҳар йили содир бўлади. Демак, бу фаслда дарахтлар гулласа, уларнинг ҳосили катта эҳтимол билан бой берилади”, дейди 2021 йилнинг 26 декабрь куни гуллаган бодом суратларини тармоққа жойлаган БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Тожикистонда февраль ойидаги ғайритабиий илиқ об-ҳаводан сўнг икки марта аёз тўлқини кузатилган эди. Бу гилос, ўрик ва бодомнинг эртаги навлари ҳосили (катта қисми) бой берилишига олиб келган. Табиийки, шу муносабат билан минтақада қуритилган мевалар нархи кескин ошди, чунки, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам бу совуқлардан данакли мевалар, бодом зарар кўрган. Ва бугунги кунда совуққа қарши курашиш учун етарли усуллар мавжуд (улар ҳақида бу ерда ва мана бу ерда ўқишингиз мумкин), аммо иқлим ўзгариши сабабли боғларнинг ғайритабиий эрта гуллаши муаммосини ҳал этиш масаласи мураккабдир.

 

Сообщение Тожикистонда бодом гуллади – 2022 йилги ҳосил хавф остида (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bodom-gulladi-2022-yilgi-hosil-khavf-ostida-foto/feed/ 0
Жорий мавсумда Хитой 2020 йилдагидек кам бодом ва ёнғоқ ҳосилини йиғади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhoriy-mavsumda-khitoy-2020-yildagidek-kam-bodom-va-yonqoq-hosilini-yiqadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhoriy-mavsumda-khitoy-2020-yildagidek-kam-bodom-va-yonqoq-hosilini-yiqadi/#respond Thu, 14 Oct 2021 06:05:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89009 Америка Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА)нинг прогнозларига кўра, Хитойда ёнғоқ (пўстлоқсиз)ни тижорат мақсадларида етиштириш  2021/22 маркетинг йилида (сентябрь-август) 1,1 млн. метрик тонна даражасида бўлади. Ва 2020/21 маркетинг йили учун тахмин қилинган ёнғоқ етиштириш ҳажмига нисбатан ўзгаришсиз қолади. Баҳорги совуқ ёнғоқ етиштириладиган энг йирик провинция – Шинжонда ишлаб чиқаришни ўтган...

Сообщение Жорий мавсумда Хитой 2020 йилдагидек кам бодом ва ёнғоқ ҳосилини йиғади появились сначала на EastFruit.

]]>

Америка Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА)нинг прогнозларига кўра, Хитойда ёнғоқ (пўстлоқсиз)ни тижорат мақсадларида етиштириш  2021/22 маркетинг йилида (сентябрь-август) 1,1 млн. метрик тонна даражасида бўлади. Ва 2020/21 маркетинг йили учун тахмин қилинган ёнғоқ етиштириш ҳажмига нисбатан ўзгаришсиз қолади. Баҳорги совуқ ёнғоқ етиштириладиган энг йирик провинция – Шинжонда ишлаб чиқаришни ўтган йилга нисбатан 20 фоизга қисқартириши мумкин. Аммо бошқа йирик ёнғоқ етиштирувчи провинциялар,  жумладан, иккинчи ўринда турадиган Юньнанда маҳсулот етиштириш даражасининг ўсиши Шинжондаги йўқотишлар ўрнини қоплайди.

Хитой энг йирик ёнғоқ етиштирувчи мамлакат бўлиб, жаҳондаги ёнғоқ етиштириш ҳажмининг деярли ярми унинг ҳиссасига тўғри келади. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza материалларига асосланиб ёзмоқда. Янги боғлар мева бера бошлагач, Хитойда ёнғоқ етиштиришнинг умумий ҳажми келгуси бир неча йил ичида ўсишда давом этади, лекин уларнинг бозорга кириб бориши нархга боғлиқ бўлади.

Хитойда ёнғоқ етиштиришнинг умумий ҳажми номаълум, лекин у тижорат ишлаб чиқариш ҳажмидан сезиларли даражада ошади. Кўплаб ёнғоқ дарахтлари қияликларга экилган бўлиб,  у қадар машҳур бўлмаган навлар саналади ва уларни парваришлаш, механик йиғиш қийин. Грек ёнғоғи савдогарларининг фикрича, нархлар пастлиги сабаб, фермерлар бу дарахтларни йиғиш учун сарфланадиган меҳнат харажатларини қоплай олмайди. Бироқ, Шинжон жанубида грек ёнғоғи текисликларда ўстирилади ва уни етиштириш, асосан, механизациялашган.

Бодом

Шинжон мутахассисларининг маълумотларига кўра, 2021/22 маркетинг йилида (август-июль)да Хитойда бодом мағзи етиштириш ҳажми 42 минг тоннани ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Бу ўтган йилгидан деярли 7 фоиз паст. Чунки, баҳорда бодом гуллаш пайтида совуқдан зарар кўрди. Шинжон жанубидаги Шаче округи бутун мамлакат бўйича бодомнинг 95% дан ортиғини етиштиради.

Бодом ҳосилдорлиги паст – гектарига 3,0 – 3,8 тонна. Бунга сабаб, номақбул парвариш ва маҳсулдорлиги паст навлардан фойдаланилганидир. Натижада, Шинжон бодомлари, асосан, шу ҳудуднинг ўзида сотилади. Хитой ички истеъмол учун импорт қилинган бодомга таянади.

Шинжонда бодом майдони барқарорлигича қолмоқда ва тахминан 63 минг гектарни ташкил этади. Хабар беришларича, Хэнань  марказий провинциясидаги хусусий компания тажриба сифатида 50 гектарга яқин майдонга бодом эккан. Ушбу эксперимент муваффақиятли бўладими-йўқми, ҳали номаълум.

Сообщение Жорий мавсумда Хитой 2020 йилдагидек кам бодом ва ёнғоқ ҳосилини йиғади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhoriy-mavsumda-khitoy-2020-yildagidek-kam-bodom-va-yonqoq-hosilini-yiqadi/feed/ 0
Ўзбекистонда бир ярим ой ичидаги кам ҳосил фонида бодом нархи 40 фоиз арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bir-yarim-oy-ichidagi-kam-hosil-fonida-bodom-narkhi-40-foiz-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bir-yarim-oy-ichidagi-kam-hosil-fonida-bodom-narkhi-40-foiz-arzonlashdi/#respond Fri, 08 Oct 2021 17:12:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88625 Ўзбекистонда бодом  йиғим-терим мавсуми тугади, у июль ойи охирида эртаги навлар билан бошланиб, сентябрь охирида кечки навлар билан тугайди, яъни, тахминан икки ой давом этади. Бу йилги мавсумда ҳосил кам бўлишига қарамай, август ойининг учинчи ўн кунлигида ўртапишар навларни йиғиш пайтида бошланган нарх пасайиши тенденцияси шу ҳафта ҳам давом этди....

Сообщение Ўзбекистонда бир ярим ой ичидаги кам ҳосил фонида бодом нархи 40 фоиз арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда бодом  йиғим-терим мавсуми тугади, у июль ойи охирида эртаги навлар билан бошланиб, сентябрь охирида кечки навлар билан тугайди, яъни, тахминан икки ой давом этади. Бу йилги мавсумда ҳосил кам бўлишига қарамай, август ойининг учинчи ўн кунлигида ўртапишар навларни йиғиш пайтида бошланган нарх пасайиши тенденцияси шу ҳафта ҳам давом этди. 2021 йилнинг 7 октябрь ҳолатига кўра, бодомнинг ўртача улгуржи нархи бир ярим ой аввал қайд этилган нархларга нисбатан 40% пастдир.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, 2021 йил бошидан то ҳозирги кунга қадар ушбу маҳсулот импорти деярли йўқ бўлган шароитда паст ҳосил ва бодом нархи пасайишининг ғайриоддий комбинацияси сабаби жуда оддий. Бозор иштирокчиларининг бодомнинг бу йилги ҳосили бўйича кутилмалари жуда пессимистик бўлган, ҳосилнинг реал ҳажми кутилганидан яхшироқ бўлиб чиқди.

Ўзбекистонда бодомнинг эртаги навлари тақвим бўйича баҳор келишидан аввалроқ гуллайди. Бироқ, 2021 йилнинг қиш фаслидаги ғайритабиий исиш бодом дарахтларининг эрта уйғонишига олиб келди. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида бодом февраль ойи ўрталарида, бироздан кейин мамлакатнинг марказий қисмида гуллади. Бу иссиқдан кейин февраль ойи охири ва март ойи ўрталарида келган совуқнинг икки тўлқини бу йилги бодом ҳосилига катта зарар етказди, шунингдек, бошқа данакли мевалар ҳамда ёнғоқ экинлари ҳам турли даражада зиён кўрди. Бодом ҳосили бой берилиши мамлакатдаги турли ҳудудлардан келиб чиқиб, 30%дан 90%гача баҳоланди.

Шунингдек ўқинг: Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

Бодом бозори иштирокчиларининг бодомнинг бу йилги ҳосилидан кутилмалари жуда паст даражада эди ва шу сабаб апрель ойи бошидан ушбу маҳсулот нархи кўтарила бошлади. 2021 йилнинг 25 мартидан 17 июнига қадар пўстлоқли бодомнинг ўртача улгуржи нархи 50 000 сўм/кг (4,8 доллар) дан 100 000 сўм/кг (9,4 доллар)гача, яъни, роппа-роса 2 баробар ошди. Сўнг кейинги икки ой мобайнида – 20 августга қадар нархлар худди шу даражада қолди. Фақат август ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб, Ўзбекистонда бодом нархи туша бошлади ва ҳозирча бу тенденция давом этмоқда. 2021 йилнинг 19 августидан 7 октябрига қадар пўстлоқли бодомнинг ўртача улгуржи нархи 100 000 сўм/кг (9,4 доллар)дан 60 000 сўм/кг (5,6 доллар)гача, яъни, 40 фоизга пасайди.

Бодом нархининг бу йил апрель ойи бошидан буён кунгача кузатилган бундай кескин ўзгаришининг сабаби – об-ҳаво аномалияларининг эртаги навлар ҳосилига катта зарар етказгани, лекин йиғим-терим вақтида аён бўлишича ўртапишар навлар камроқ даражада ва кечки навларда ундан ҳам камроқ зиён кўргани билан изоғланади. Ўзбекистонда бодомнинг эртаги навлари ҳосилини йиғиш июль ойи охири – августнинг бошларида бошланади, бироқ ушбу маҳсулот нархи 20 августга қадар рекорд даражада юқори бўлди. Нархлар август ойининг учинчи ўн кунлигида – ўртапишар навларни йиғиб олиш бошланиши билан туша бошлади. Ушбу навлар ҳосилини йиғиш тугаши ва кечки навлар йиғим-теримига ўтиш билан нархларнинг пасайиш тенденцияси давом этди. Бошқача айтганда, бу йилги бодом ҳосили бўйича энг ёмон натижалар эртаги навларда кузатилди, ўртапишар ва кечки навлар ҳосили эса кутилганидан яхшироқ бўлиб чиқди.

Шу қайд этиш жоизки, бодомнинг ҳозирги ўртача улгуржи нархлари ўтган йилнинг худди шу санасида қайд этилган даражада, лекин 2019 йилнинг айни санасига нисбатан 50%  юқоридир. Бунинг сабаби, ўтган 2020 йилги бодом ҳосили 2019 йилга қараганда анча паст бўлган. Бошқача  айтганда, мамлакатда бодом ҳосили кетма-кет иккинчи йил одатдагидан паст даражада кузатилмоқда.

Бодом нархларининг яқин бир неча ҳафтада янада пасайиши ёки ўзгармаслигига келсак, бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, ушбу маҳсулот нархининг ҳозирги ҳолатидан сезиларли даражада янада пасайиши эҳтимоли жуда кам.

Сообщение Ўзбекистонда бир ярим ой ичидаги кам ҳосил фонида бодом нархи 40 фоиз арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bir-yarim-oy-ichidagi-kam-hosil-fonida-bodom-narkhi-40-foiz-arzonlashdi/feed/ 0
Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyadagi-eng-yirik-bodom-plantatsiyasida-hosil-qanday-yiqiladi-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyadagi-eng-yirik-bodom-plantatsiyasida-hosil-qanday-yiqiladi-video/#respond Tue, 21 Sep 2021 20:21:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87050 EastFruit маълумотларига кўра, Грузияда бодомнинг янги ҳосилини йиғиш қизғин давом этмоқда. Бодом – ушбу мамлакат учун янги экин, лекин 4-5 йил аввал барпо этилган боғлар тўлиқ мевага кира бошлади. Энг катта плантация Аdjara Groupга тегишли. Бугунги кунда «Удабно» компаниясига қарашли бодом боғининг умумий майдони 2 300 гектарни ташкил этади, шундан...

Сообщение Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit маълумотларига кўра, Грузияда бодомнинг янги ҳосилини йиғиш қизғин давом этмоқда. Бодом – ушбу мамлакат учун янги экин, лекин 4-5 йил аввал барпо этилган боғлар тўлиқ мевага кира бошлади.

Энг катта плантация Аdjara Groupга тегишли. Бугунги кунда «Удабно» компаниясига қарашли бодом боғининг умумий майдони 2 300 гектарни ташкил этади, шундан 2021 йилдаги ҳосил 1000 гектар майдондан йиғиб олинади. Аввалроқ биз ушбу лойиҳа ҳақида батафсил сўз юритган эдик. Энди эса EastFruit сизга «Удабно» компаниясида бодом ҳосили қандай йиғиб олинишини кўрсатиш учун ноёб имкониятга эга.

Сиз буни Калифорнияда бодом ҳосилини йиғиш жараёни билан таққослашингиз мумкин (видео бу ерда), шунингдек, бодом етиштириш, ишлов бериш, қайта ишлаш ва маркетингнинг барча жиҳатлари, қолаверса, АҚШда унинг даромадлилик даражаси ҳақида билиб олишингиз мумкин (видео бу ерда). Келинг, ҳозирча Грузиядаги бодом боғларига қайтайлик.

«Удабно» компанияси директори Годердзи Метревелининг сўзларига кўра, 2021 йилда компания 500-600 тонна ҳосил йиғиб олишни режалаштирмоқда. Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорига экспорт қилиниши режалаштирилган бодомнинг «Гуара» (Guara) ва «Супернова» (Supernova) навлари ҳосилини йиғиш  давом этяпти. Бир ҳафтадан кейин бироз кечроқ пишадиган «Лаурен» (Lauren) нави ҳосилини йиғиб олиш бошланади. Умуман олганда, компания раҳбарияти калибри 29 дан 30 мм гача бўлган мевалар сифатидан мамнун.

Бундан ташқари, бир неча ойдан сўнг корхона Borelliнинг бодом қуритиш ва бўлаклаш ускуналари билан жиҳозланади. Бу линиянинг қуввати соатига 2,5 тонна бодомга ишлов беришга мўлжалланган. Бу йилги ҳосилга худди шу асбоб -ускуналар билан ишлов бериш режалаштирилган. Кейинги мавсумда эса «Удабно» Грузиянинг бошқа фермерларидан бодом сотиб олиш ёки уларга бодомни қайта ишлаш бўйича хизматлар кўрсатишга тайёр бўлади.

Компания келажакда биойўналишни ривожлантириш режасини тузган. Яъни, маҳсулотларни органик равишда етиштириш мақсад қилинган. Бу усулда  нафақат бодом, балки резаворлар ва узум ҳам етиштирилади. Компания ҳозирданоқ ўсимликларни ҳимояловчи кимёвий воситалардан фойдаланиш даражасини камайтирди. Бир неча йилдан сўнг органик мева-резавор ва ёнғоқ маҳсулотларини сертификатланган тарзда етиштиришга тўлиқ ўтилади.

EastFruit «Удабно» компаниясига тақдим этилган видеоматериаллар учун миннатдорлик билдиради.

Сообщение Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyadagi-eng-yirik-bodom-plantatsiyasida-hosil-qanday-yiqiladi-video/feed/ 0
5 йилдан сўнг Грузияда бодом етиштириш ҳажми кескин ошади – қайта ишлаш бизнесини бошлаш вақти келди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/5-yildan-song-gruziyada-bodom-etishtirish-hazhmi-keskin-oshadi-qayta-ishlash-biznesini-boshlash-vaqti-keldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/5-yildan-song-gruziyada-bodom-etishtirish-hazhmi-keskin-oshadi-qayta-ishlash-biznesini-boshlash-vaqti-keldi/#respond Fri, 06 Aug 2021 08:21:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83622 Яқин 7 йил ичида Грузия бодом етиштириш ҳажмини камида 16 баробар оширмоқчи. Бодом грузин ошхонасининг асосий таркибий қисми эмас ва у хом ашё сифатида фаол қўлланадиган ишлаб чиқариш корхоналари ҳам йўқ. Бу ёнғоқ кам истеъмол қилинишида акс этади. Шунинг учун энди ёнғоқни экспорт қилиш истиқболлари ҳақида ҳозирданоқ ўйлаш зарур. Грузия...

Сообщение 5 йилдан сўнг Грузияда бодом етиштириш ҳажми кескин ошади – қайта ишлаш бизнесини бошлаш вақти келди появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқин 7 йил ичида Грузия бодом етиштириш ҳажмини камида 16 баробар оширмоқчи. Бодом грузин ошхонасининг асосий таркибий қисми эмас ва у хом ашё сифатида фаол қўлланадиган ишлаб чиқариш корхоналари ҳам йўқ. Бу ёнғоқ кам истеъмол қилинишида акс этади. Шунинг учун энди ёнғоқни экспорт қилиш истиқболлари ҳақида ҳозирданоқ ўйлаш зарур.

Грузия бодом ва ёнғоқ етиштирувчилар ассоциацияси (AWРA) маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда мавжуд боғлардан бодом ҳосилини 2027 йилда 14 минг тонна (пўстлоғи билан) йиғиб олиш тахмин қилинмоқда. Бу кўрсаткич 2019-2020 йиллардаги 900 тонна билан солиштирилса, кескин ўсишдир.

Сўнгги 20 йил ичида ички бозорда бодом мағзи таклифи ҳажми (ишлаб чиқариш + импорт – экспорт) секин суръатда ўсди ва йилига қарийб 9 тоннага ошди. Сўнгги 7 йил ичида аниқ ўсиш тенденцияси йўқ, аммо бу тенденциялар жуда тез ўзгариши кутилмоқда.

AWРA Грузияда бодом етиштириш ҳажмини кескин кўпайиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Ассоциациянинг прогнозига кўра, 2020 йилдан 2027 йилгача Грузияда бодом етиштириш йилига ўртача 48 фоизга ўсади, 2020 йилдан кейин барпо этилган янги боғлар бундан мустасно. Умумий ҳосил ҳажми 2027 йилга келиб, рекорд даражада юқори бўлади, бу ҳозирги ҳосилдан камида 14 баробар, 2001-2019 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан камида 17 баробар кўпдир.

Грузиянинг бодом сектори ҳам экспортда, ҳам маҳаллий бозорга маҳсулот етказиб беришда муваффақият қозониш учун кўп ишларни бажариши керак. Йиғим-теримдан кейинги таъминот занжирида деярли ҳеч қандай асосий иштирокчилар йўқ ва маҳаллий бодом истеъмоли шу қадар пастки, у бу ҳажмни “ҳазм” қила олмайди. Aгар бу янги бодом ҳосилининг ҳаммаси экспорт қилинмай, жойида истеъмол қилинса, 2027 йилга бориб, Грузия аҳоли жон бошига бодом истеъмоли бўйича биринчи учталикка киради. Ҳозирча бу имконсиздек туюлмоқда. Грузияда бодом истеъмоли пастлиги ҳам маҳаллий истеъмол маданияти, ҳам аҳоли даромадлари билан боғлиқ.

Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бутун йил давомида Грузияда аҳоли жон бошига бодом истеъмоли (мағиз ҳисобида) 2016-2020 йилларда 0,08-0,11 кг оралиғида бўлган. Ёнғоқ ва қуруқ мевалар бўйича Халқаро кенгаш (INC) маълумотларига кўра, истеъмол даражаси энг кўп бўлган 16 мамлакат аҳолиси ушбу маҳсулотларни жон бошига ўртача 7-8 баробар кўпроқ истеъмол қилади. Бу мамлакатларда ўртача ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига 35 000 долларни, Грузия учун эса 4 400 долларни ташкил қилади (манба: Жаҳон банки). Шундай қилиб, мамлакатнинг умумий иқтисодий ўсиши маҳаллий бодом истеъмоли ўсиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Aгар маҳаллий истеъмолнинг ҳозирги таркиби ўзгармаса, Грузия бодомни 2021 йилда 300 тоннага яқин, 2027 йилда эса 5 минг тоннадан ортиқ ҳажмда экспорт қилиши керак бўлади.

Кутилаётган ҳажмларни инобатга олган ҳолда Грузия жаҳон бозоридаги вазиятга катта эътибор қаратиши керак. Одатда, бодом мағзининг жаҳон савдоси қиймати пўстлоқли бодомдан 4 баробар кўп. Лидерлар – AҚШ (жаҳон бодом мағзи экспортининг 70%и – 2020 йилда 629 минг тонна), Испания (94 минг тонна) ва Aвстралия (56 минг тонна)дир. Бу мамлакатлар катта миқдордаги юқори сифатли қайта ишланган ёнғоқларни таклиф қилади.

Aйнан Қўшма Штатларда бодом ҳаддан зиёд кўп етиштирилиши 2020 йилда унинг пўстлоқлиси учун ҳам, мағзи учун ҳам жаҳон нархлари кескин пасайишига олиб келди.

Пўстлоқли бодомни импорт қилиш жуда авж олган. 2020 йилда энг йирик импортёр – Ҳиндистон бошқа 9 та энг йирик импортёрга нисбатан икки баравар кўп маҳсулот харид қилди.

Бодом мағзи савдоси насбатан фаолроқ ва хилма-хилроқ. Шу маънода пўстлоқли бодомни эмас, балки мағизни экспорт қилишга эътибор қаратиш тўғри қадам бўлар эди.

2020 йилда бодом мағзининг йирик импортёрлари

Манба: TradeMap.org

Европа юқори нархлар ва катта импорт ҳажмига эга асосий импортёр-бозор ҳисобланади. Грузия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги эркин савдо шартномаси, шунингдек, фундук савдоси туфайли ўрнатилган алоқалар фойда келтириши мумкин. Aммо бодом мағзининг ярмидан кўпи “снеклар” кўринишида истеъмол қилинадиган Европа Иттифоқи ёнғоқ сифатининг юқори стандартларига ҳам эга ва пестицид қолдиқлари ҳамда афлатоксин даражасини назорат қилади. Шу боис, ёнғоқни йиғим-теримдан кейин қайта ишлаш ва сақлаш жуда муҳимдир.

Хитой ҳам Грузия нишони бўлиши мумкин. Хитойга бодом мағзи импорти 2020 йилда 2013-2015 йилларга нисбатан 650% дан ошди. Ўртача нарх Европадагига яқин (бир тонна учун 5 121 доллар) ва импорт ўсиши 2020 йилда 16 миллион килограммдан ортиқ бодом мағзини импорт қилган мамлакатлар учун энг юқори кўрсаткичдир.

Яхшиямки, грузиялик бодом етиштирувчилар маҳсулотларининг катта қисмини экспорт қилиш кераклигини тан олишмоқда.

AWРA маълумотларига кўра, яқин орада бодомнинг йирик ҳажми пайдо бўлиши кутиляпти. Аммо ҳозирча кутилаётган ҳажм бўйича  савдо-сотиқни амалга ошириш мумкин бўлган катта каналлар мавжуд эмас. Буларнинг бари яқин йилларда йиғим-теримдан кейинги ишлов беришда сезиларли даражада ривожланишни тақозо этади. Шу маънода, эҳтимол, Грузияда бодомни қайта ишлаш бизнесини бошлаш учун энг яхши вақт ҳозирдир.

Сообщение 5 йилдан сўнг Грузияда бодом етиштириш ҳажми кескин ошади – қайта ишлаш бизнесини бошлаш вақти келди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/5-yildan-song-gruziyada-bodom-etishtirish-hazhmi-keskin-oshadi-qayta-ishlash-biznesini-boshlash-vaqti-keldi/feed/ 0