батат • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 20 Mar 2022 18:40:23 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png батат • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ширин картошка – Европа Иттифоқи бозорига экспорт учун истиқболли экин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shirin-kartoshka-evropa-ittifoqi-bozoriga-eksport-uchun-istiqbolli-ekin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shirin-kartoshka-evropa-ittifoqi-bozoriga-eksport-uchun-istiqbolli-ekin/#respond Mon, 21 Mar 2022 06:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101874 Соғлом овқатланиш тенденциялари ва вегетарианлик бутун жаҳонда, айниқса, Европа Иттифоқи мамлакатларида тобора оммалашиб бормоқда. Америка Ширин картошка маркетинг институти (АSPMI) олиб борган фаол маркетинг кампанияси, шунингдек, ушбу сабзавотдан чипс, фри, шўрвалар ёки яримтайёр таомлар тайёрланиши туфайли ширин картошка Европадаги сабзавотлар орасида савдоси энг тез ўсиб бораётган маҳсулотлардан бирига айланди. EastFruit...

Сообщение Ширин картошка – Европа Иттифоқи бозорига экспорт учун истиқболли экин появились сначала на EastFruit.

]]>

Соғлом овқатланиш тенденциялари ва вегетарианлик бутун жаҳонда, айниқса, Европа Иттифоқи мамлакатларида тобора оммалашиб бормоқда. Америка Ширин картошка маркетинг институти (АSPMI) олиб борган фаол маркетинг кампанияси, шунингдек, ушбу сабзавотдан чипс, фри, шўрвалар ёки яримтайёр таомлар тайёрланиши туфайли ширин картошка Европадаги сабзавотлар орасида савдоси энг тез ўсиб бораётган маҳсулотлардан бирига айланди. EastFruit жамоаси айнан шу боис мазкур сабзавотга эътибор қаратди.

Энг йирик импортёр Европа савдо хаби – Нидерландия ҳисобланади. 2016-2020 йиллар давомида ушбу мамлакатга ширин картошка импортининг ўсиш суръати 17% ни ташкил этган.  Бу кўрсаткич худди шу даврдаги ширин картошка импортининг глобал ўртача ўсиш тенденциясидан (11%) ҳам юқоридир. Ширин картошка Шимолий Европа мамлакатлари – Буюк Британия, Германия, Франция, Бельгия ва ҳатто Канадада ҳам машҳур.

Фото: Печда пиширилган батат

Сўнгги бир неча йил ичида Яқин Шарқ мамлакатларидан талаб ортиб бормоқда – Саудия Арабистони сўнгги уч йил ичида рекорд даражадаги импорт билан ширин картошка импортёрлари ўнталигига кирди – у 2020 йилда 20,5 минг тоннадан ортиқ ширин картошка импорт қилган (2021 йил учун ушбу мамлакатга тааллуқли маълумотлар ҳали мавжуд эмас).

Бизнинг минтақада ҳам ширин картошка истеъмол қилинмоқда. Россия (2021 йилда 2,9 минг тонна ширин картошка импорт қилган), Болтиқбўйи мамлакатлари (Латвия – 744 тонна, Эстония – 524 тонна ва Грузия – 53 тонна) шулар жумласидандир.

Ширин картошка нима ва унинг фойдали жиҳатлари қандай?

Иссиқликни хуш кўрувчи ширин картошка (Ipomoea  batatas), шунингдек, батат деб ҳам аталади, оддий картошкага мутлақо алоқадор эмас. Ширин картошка икки уруғ паллалилар оиласига, одатий картошка эса итузумдошлар оиласига мансубдир. Ширин картошканинг калорияси бироз юқорироқ ва одатий картошкага нисбатан деярли 10 баробар кўпроқ натрий, икки баробар кўпроқ кальций ва бироз кўпроқ шакар ҳамда озуқавий толалардан таркиб топган.

Ширин картошка истеъмол қилинганда ретинол (А витамини)га айланадиган бета-каротиннинг юқори миқдори ва глютен  камлиги туфайли у соғлом турмуш тарзига дахлдор егулик саналади. Ушбу экин болалар озуқасининг таркибий қисми сифатида кенг қўлланади ва батат, айниқса, соғлом озиқ-овқат истеъмол қилишни истайдиган ёшлар орасида жуда машҳур.

Ширин картошканинг гликемик индекси (ГИ) жуда паст. Маълумки, ГИ –  озиқ-овқат таркибидаги углеводларнинг қондаги глюкоза даражаси ўзгаришларига таъсири бўйича нисбий ўлчов бирлигидир. ГИ паст углеводларнинг ҳазм бўлиши, сўрилиши ва метаболизмда иштирок этиши секинроқ ҳамда қондаги шакар миқдорининг (инсулин даражасида) камроқ ва сустроқ ошишига олиб келади. Шунинг учун ширин картошка парҳезбоп қандолатчиликда кенг қўлланади. Аммо ширин картошкадан фойдаланган ҳолда парҳез қилишни режалаштираётганда шунга эътибор қаратиш керакки, ГИ сабзавот ўсадиган жой, шунингдек, таомни тайёрлаш усулига боғлиқ. Масалан, қайнатилган бататда ГИ қовурилганига нисбатан пастроқдир.

Фото: Бататли брауни

Ширин картошка навларининг кенг ассортименти мавжуд. Перунинг Лима шаҳридаги Халқаро картошка маркази (CIP) генетик банкида бататнинг 6000 дан зиёд навлари бор. Ширин картошканинг пўстлоқости ранглари бир неча хил – оқ, сариқ (orange flesh sweet potato), у бета-каротиннинг юқори миқдори билан ажралиб туради. Шунингдек, навлар ширинлиги ва таркибидаги қуруқ моддалар билан ҳам фарқланади.

Фото: Бататдан тайёрланган нон

Ширин картошкани қаерда ва қай тарзда етиштириш керак?

Ширин картошка жаҳонда энг кўп етиштириладиган маҳсулотлар орасида еттинчи ўринда туради. Бу экин Ҳиндистоннинг нам иқлимида ҳам, Марказий Осиёнинг қурғоқчил ҳудудларида,   Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам яхши ўсади.  Ширин картошка турли агроиқлим шароитларига жуда осон мослашади. Аммо, ўсимлик нолдан паст ҳароратларга тоқат қилолмайди. Ушбу «меҳнатсевар» ўсимлик узоқ вегетатив мавсумни бошдан кечириб, иссиқликни яхши кўради ва узоқ давом этувчи иссиқ ёзда камида 150 кун жуда яхши ўсади.

Вегетация даврида ширин картошка учун 15 дан 33 °C гача бўлган ҳарорат оралиғи талаб қилинади, шу билан бирга, оптимал ҳарорат 20 дан 25 °C гачадир. Энг юқори маҳсулдорлик кундузги юқори ҳарорат (25-30 °C)да, кечаси эса паст ҳарорат (15-20 ° С)да бошланади; тунгги паст ҳарорат илдиз ҳосил бўлишига, кундузги юқори ҳарорат вегетатив ривожланишга ёрдам беради. Аммо, сабзавотнинг ривожланиш жараёни фақат 20 дан 30 °C гача бўлган ҳарорат оралиғида, оптимал 25 °C да содир бўлади ва одатда, 10 ° C дан пастроқда тўхтайди.

Одатий картошкадан фарқли ўлароқ, ширин картошка куртаклари тилимланиб кўпаяди. Бу шуни англатадики, қиш учун уруғлик материаллар билан омборни тўлдириш шарт эмас. Масалан, 1 гектар батат экиш учун 3 тонна уруғлик материали керак бўлади.

Грузиядаги Халқаро Картошка Маркази (CIP) вакили Русудан Мдиванининг сўзларига кўра, ширин картошкани одатий картошкадан аввал ёки кейин алмашлаб экиш мумкин. Бу кичик парчаларга бўлинган ерлардан иборат мамлакатлар учун жуда муҳимдир. Иккала экин ҳам турли оилаларга мансуб  бўлгани сабабли, уларнинг зараркунандалари ва касалликлари ҳам ҳар хил. Бататнинг афзалликларидан бири шундаки, Колорадо картошка қўнғизи уни емайди, лекин бу  зараркунандалар ҳужум қилмайди, дегани эмас.  Украинанинг «Агроанализ» компанияси вакили Вадим Дудка бир неча бор ширин картошканинг асосий касалликлари ва зараркунандаларига эътибор қаратган – улардан энг хавфлиси нематодалар, ўсимлик канаси ва  битидир.

Мдивани хонимнинг фикрича, алмашлаб экишда ширин картошкадан фойдаланиш бир гектаргача ерда маҳсулот етиштираётган деҳқонга юқори ҳосил ва барқарор даромад олиш, фойдали экин етиштириш имконини беради. Зеро, бататни босқичма-босқич экиш ва аста-секин йиғиб олиш мумкин. Аммо муаммо шундаки, бу икки экин турли иқлимларни яхши кўради.  Шунинг учун бататни Грузиянинг субтропик минтақаларига экиш тавсия этилади.

Экиннинг салоҳиятини намойиш этиш учун USAID дастури 2022 йилнинг баҳорида Самцхе-Жавахети минтақасидаги лойиҳа питомнигида вирусдан ҳоли кўчатлар етиштириш мақсадида ширин картошка қаламчаларини импорт қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек ўқинг: Татьяна Ивченко: Украинада «ширин картошка» (батат)нинг саноат плантациялари барпо этилмоқда, аммо ҳозирча улар «қонун доирасидан ташқарида» ҳисобланади

Ширин картошкани тижорат мақсадларида етиштириш Украинада ҳам фаол ривожланмоқда, у ерда бататнинг маҳаллий навлари устида иш олиб бориляпти. Мамлакат жануби – Одесса вилоятида Украина супермаркетларида сотиш учун органик ширин картошка етиштирилган.  Молдовада эса ҳатто Ширин картошка етиштирувчилар клуби ҳам мавжуд.

Батат жуда маҳсулдор экин – гектарига 40 дан 100 тоннагача ҳосил беради. Аммо барча сабзавотлар ҳам тижорат сифатига эга эмас. Оғирлиги камида 400 граммлик товар бататини олиш учун суғориш тадбири зарур. Аммо намлик кўплиги сифатга салбий таъсир кўрсатиши ва қора чиришнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Ширин картошка пахта қўлқопларда қўл меҳнати билан йиғилади, чунки, сабзавотнинг пўстлоғи  нозик, у тез шикастланади.  Ширин картошка йиғим-теримдан кейин метаболик фаол бўлиб қолади. Шунинг учун ҳосил йиғиб олингач, уни дарҳол  «даволаш» тавсия этилади, яъни curing усули – тупроқдан тозалаш ва далада Цельсий шкаласи бўйича 29-30 даража ҳарорат (лекин 24 даражадан паст бўлмаган)да поялар  қатлами остида 24 соатгача қолдиришдир. Ушбу усул сабзавотнинг қуриниб олишига имкон яратиб, шикастланишдан асрайди.  Шундан сўнг маҳсулот сараланади, ювилади ва 1-2 кун ичида қуритиш ва бутунлай қотиши учун стеллажлар ёки ярим тўлдирилган тоза пластик қутиларга солинади. Ушбу процедура сабзавотнинг пўстлоғи қалинлашиши ва жароҳатлари битиши туфайли яхши сақловни таъминлайди, шунингдек, маҳсулотнинг таъм сифатини ҳам оширади.

Паст ҳароратга муҳтож  одатий картошкадан фарқли ўлароқ, ширин картошка 10-12 даража ҳароратда ва 90-95% нисбий намликда сақланади.  Сабзавотлар навига қараб, 6-10 ой давомида шамоллатиладиган пластик идишларда сақланади.  Сақлаш вақтида сабзавот ойига 0,5-1,5% вазн йўқотади.

Даромад ҳақида нима дейиш мумкин?

Экин иқтисодиёти жуда жозибали. Мдивани хонимнинг фикрича, Грузияда ширин картошка етиштириш фермерга одатий картошка етиштиришдан 5-6 баробар арзонга тушади. Тбилиси ритейлида эса нархлар жуда ажойиб – 8 дан 12 лари/кг гача (2,60 – 3,85 доллар/кг)дир. Аммо, шуниси ҳам борки, ширин картошканинг рекламаси ва маркетинги учун алоҳида сармоя зарур.

Сообщение Ширин картошка – Европа Иттифоқи бозорига экспорт учун истиқболли экин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shirin-kartoshka-evropa-ittifoqi-bozoriga-eksport-uchun-istiqbolli-ekin/feed/ 0
Татьяна Ивченко: Украинада «ширин картошка» (батат)нинг саноат плантациялари барпо этилмоқда, аммо ҳозирча улар «қонун доирасидан ташқарида» ҳисобланади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/tatyana-ivchenko-ukrainada-shirin-kartoshka-batatning-sanoat-plantatsiyalari-barpo-etilmoqda-ammo-hozircha-ular-qonun-doirasidan-tashqarida-hisoblanadi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/tatyana-ivchenko-ukrainada-shirin-kartoshka-batatning-sanoat-plantatsiyalari-barpo-etilmoqda-ammo-hozircha-ular-qonun-doirasidan-tashqarida-hisoblanadi/#respond Fri, 22 Oct 2021 19:09:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89964 Украинада «ширин картошка» (батат) экиладиган майдонлар айни пайтда атиги 100 гектарни ташкил этса-да, доимий равишда кенгайиб бормоқда. Украинада «ширин картошка»нинг саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш истиқболлари ҳақида муштарийларга гапириб бериш учун EastFruit Украина Аграр фанлар академияси (Харьков вилояти, Мерефа шаҳри)нинг Сабзавотчилик ва полизчилик институти илмий ходими Татьяна Ивченко билан суҳбатлашди. Украина...

Сообщение Татьяна Ивченко: Украинада «ширин картошка» (батат)нинг саноат плантациялари барпо этилмоқда, аммо ҳозирча улар «қонун доирасидан ташқарида» ҳисобланади появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада «ширин картошка» (батат) экиладиган майдонлар айни пайтда атиги 100 гектарни ташкил этса-да, доимий равишда кенгайиб бормоқда. Украинада «ширин картошка»нинг саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш истиқболлари ҳақида муштарийларга гапириб бериш учун EastFruit Украина Аграр фанлар академияси (Харьков вилояти, Мерефа шаҳри)нинг Сабзавотчилик ва полизчилик институти илмий ходими Татьяна Ивченко билан суҳбатлашди.

Украина Аграр фанлар Академиясининг Сабзавотчилик ва полизчилик институти экспериментал участкаларида» ширин картошка»нинг янги навлари яратилмоқда. Улар Украина шароитига мослаштирилади. Экиш материали (клон селекцияси)ни кўпайтиришнинг самарали усуллари, минерал озиқлантириш режими ва алмашлаб экишда экиннинг ўрни, шунингдек, сақлаш пайтида «ширин картошка»нинг вазни қандай ўзгариши  ўрганилмоқда.

“Украинада картошка анъанавий равишда етиштирилади. Уни» ширин картошка» билан алмаштириш ғояси одамларнинг турмуш тарзи ўзгаргани сабаб пайдо бўлди – камҳаракатлик, жисмоний меҳнат билан пассив даражада шуғулланиш авж олмоқда, шу боис ҳам, спорт ва рационал овқатланиш тарзи оммалашяпти. Айнан соғлом овқатланишга бўлган интилиш «ширин картошка»га қизиқиш уйғотади. Ушбу экинга бўлган талаб нафақат Украинада, балки бутун Европа ва Хитойда тобора ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, кейинги ўн йилликдаги иқлим ўзгариши ва эртапишар шаклларни яратиш учун турли мамлакатларда олиб борилган селекцион ишланмалар ушбу экин ўстириладиган майдонларни кенгайтириш имконини берди. Илгари у фақат тропик иқлимда ўстирилар эди. Шу боис, Украинада етиштириш мумкин бўлган «ширин картошка» навлари гуруҳи мавжуд. Бу ўртапишар ёки эртаги навлардир», дейди Татьяна Ивченко.

«Ширин картошка» – иссиқсевар экин

Бу экинни етиштириш учун Украина иқлими қанчалик мос? Татьяна Ивченконинг сўзларига кўра, «ширин картошка» Украинанинг исталган вилоятида етиштирилиши мумкин. Мазкур турдаги экин хусусий секторда экиш учун жуда оммалашмоқда. Аммо далаҳовлиларда, асосан, Украинанинг тупроқ ва иқлим шароитига яхши мослашган, қизил пўстлоқли, ичи оқ ёки қаймоқранг, ем-хашак учун мўлжалланган эски навларни ўстиришади. Ва бу навлар яхши ҳосил беришига қарамай, улар бозорни қизиқтирмайди: на ресторанлар ва на супермаркетлар бу маҳсулотга харидор бўлади. Шунга қарамай, бундай навлар боғбонлар орасида машҳур, чунки, уларни ўстириш осон ва «ширин картошка»нинг ҳар қандай тури сингари диабет касаллигида парҳез таом сифатида қўлланади. Ҳамма ҳам унинг килограммини  90-100 гривнадан доимий сотиб олиш имкониятига эга бўлмагани сабабли одамлар ўзлари учун» ширин картошка» етиштиришади.

Украинада бататни саноат мақсадларида етиштириш истиқболлари қандай?

«Агар саноат мақсадларида етиштириш ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бозорда сариқ ва бинафшаранг» ширин картошка»ларга талаб бор. Бинафшаранг навларни Украинанинг фақат жанубида етиштириш мумкин, чунки, улар иссиқ иқлимни ёқтиради.

«Ширин картошка» паст ҳароратга буткул тоқатсиз. Биз уни баҳорнинг сўнгги совуқларидан кейин экамиз ва сентябрда кузги аёздан олдин йиғиб оламиз. Шундай қилиб, Харьков вилоятининг шимоли-шарқида вегетация даври 4 ой давом этади. Масалан, жанубда, Херсон вилоятида, бу жараён 5 ойга чўзилади. Тропик иқлим шароитида эса экин олти ой ҳам ўсиши мумкин, лекин биз совуқ бўлмайдиган давр билан чегараланамиз. Тижорий жозибали «ширин картошка» навлари Украинанинг жанубий вилоятларида етиштирилиши керак. Шунинг учун ҳозир бу экин Украинанинг Николаев, Одесса, Херсон вилоятларида машҳур. Ушбу ҳудудларда саноат плантациялари бор (бир неча ўнлаб гектар)» дея қайд этди Татьяна Ивченко.

Украинада «ширин картошка»нинг ўртача ҳосилдорлиги қандай?

«Ширин картошка»нинг ҳосилдорлиги турлича – гектарига 40 дан 100 тоннагача. Мамлакатнинг жанубий вилоятларида юқори ҳосил олиш мумкин. Аммо ҳатто шу 40 ёки 100 тонна ҳам – умумий ҳосил, сотиладиган «ширин картошка» унинг маълум бир қисмини ташкил этади, холос. Шуни қайд этиш жоизки, «ширин картошка» ни йиғишда қийинчиликлар мавжуд, чунки, унинг физиологик ёш илдиз мевалари, кўпинча, бу босқичда шикастланади. Бу Украинадаги тупроқлар анъанавий равишда «ширин картошка» етиштириладиган тропик минтақаларга нисбатан оғирроқ эканлиги билан боғлиқ», дейди Татьяна Ивченко. Шу сабабли, Украинада илдиз мевалари бир-бирига яқин ўсадиган навлар машҳур бўлиб, бу ҳосилни механик усулда йиғиб олишга имкон беради.

Фақат келаси йилдан УАФАнинг сабзавотчилик ва полизчилик институтида яратилган «ширин картошка»нинг икки нави Украина Навлар реестрига киритилади. Бу вақтга қадар батат, аслида, Украинада «қонун доирасидан ташқарида» эди.

Деҳқонларни ўйлантираётган савол – «ширин картошка»ни саноат мақсадларида етиштириш учун қайси навларни танлаган маъқул? Татьяна Ивченконинг сўзларига кўра, батат учун муайян трендлар ва мода мавжуд. Уни етиштириш бўйича жаҳондаги лидер – Луизиана штати университети(АҚШ)дир. У ерда бу «мода» тарғиб қилинмоқда ва машҳур навлар яратиляпти.

«Тижорий» ширин картошка»нинг вазни 400 дан 200 граммгача, идеал шаклга эга бўлиши керак. Ҳозирги кунда Украина супермаркетларидаги деярли барча «ширин картошка» хориждан олиб келинади. Яқинда етиштирилган  «Ковингтон» нави машҳур. Бу сотиладиган «ширин картошка» ва маҳсулот сифатининг идеал намунасидир”, дейди Татьяна.

Батат –  «ширин картошка» ҳақида Украинада беш йилдан зиёд вақт давомида кўп ва хўп гапирилмоқда. Шунинг учун деҳқонлар бу экинни етиштиришнинг технологик сирларини аллақачон ўзлаштириб олишди. Шу билан бирга, Украинада ўртача ҳарорат Луизиана штатидан паст бўлгани сабабли, деҳқонлар ҳосилининг катта қисми ўртача ёки кичик ҳажмдаги «ширин картошка»дан иборатдир. Бу сабзавотларни қайта ишлашда қўллаш мумкин.

«Қайта ишлаш корхоналарининг мавжудлиги мамлакатда «ширин картошка» етиштириш рентабеллигини сезиларли даражада ошириши мумкин эди, чунки, HoReСа ва чакана савдо тармоқлари катта ва кичик сабзавотларга қизиқмайди. Қайта ишлаш ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш, хусусан, ун, чипс ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашни назарда тутиши мумкин. Агар Украинада бататни қайта ишлашга ихтисослашган корхона пайдо бўлса, бу экин майдони сезиларли даражада ошади, чунки, фермерлар ўз маҳсулотларини қаерда сотишни билишади. Бугунги кунда украиналик фермерлар, кўпинча, «ширин картошка» ни онлайн шаклда, шунингдек, HoReCa корхоналарида сотишмоқда”,  дея таъкидлайди Татьяна.

Сўнгги 10 йил ичида Европа Иттифоқи мамлакатларида батат истеъмоли 10 баробар ошди.

» Ушбу маҳсулот, хусусан, Германия ва Францияда машҳур. Бу мамлакатларда» ширин картошка», кўпинча, Рождество ва Янги йил байрамлари дастурхонига тортилади. Украинада иқлим шароити туфайли қишда бататни сотиш қийин. Сабзавотлар +12 – +14 даража ҳароратда сақланиши керак. Агар ташиш пайтида ҳарорат 0 °C дан пастга тушса, маҳсулот сифати бузилади», дейди УАФА Сабзавотчилик ва полизчилик институти илмий ходими.

«Ҳозир фермерлар «ширин картошка»нинг килограммини 40-60 грн ва ундан юқори нархда сотишмоқда. Бари сабзавотларнинг навлари, товар кўриниши, тақдимот синфига боғлиқ. Ушбу экинга ҳаммадан кўра кўпроқ 50 ёшдан ошган кишиларнинг эҳтиёжи бор, чунки, уларда қондаги қанд миқдори ошиши каби саломатлик билан боғлиқ муаммолар кўпроқ учрайди. Аммо бундай фуқароларнинг харид қобилияти, кўпинча, паст бўлиб, улар доимий равишда ширин картошка сотиб ололмайди. Афсуски, биз сарсабил истеъмолини кўпайтириш бўйича олиб борилган муваффақиятли маркетинг лойиҳаларини ҳали «ширин картошка»да кўрмадик. Истеъмолчи нима учун  «ширин картошка»га 100 грн дан кўпроқ тўлаётгани сабабини тушуна олмайди. Ширин картошканинг одатий картошкага ҳеч бир алоқаси йўқ ва маҳаллий бозор ўсиши учун истеъмолчиларга Украинада етиштириш истиқболли бўлган бу экиннинг фойдали хусусиятларини кенгроқ тушунтириш керак”, дейди Татьяна.

Шунингдек, мева-сабзавот бозори мутахассиси 4 йил давомида HoReCa сегментида ҳам вазият ўзгарганига эътибор қаратмоқда. Зеро, агар 3-4 йил аввал ресторанлар «ширин картошка»га унчалик қизиқиш билдирмаган бўлса, бугунги кунда бу сабзавотдан тайёрланган таомлар йирик шаҳарлардаги кўплаб муассасалар меньюсида пайдо бўлган. Шунингдек, бататга қоматини доимий назорат қиладиган ва рационал овқатланадиган истеъмолчилар ҳам қизиқишади, чунки, бу сабзавот картошканинг ўрнини босади ва ундан кўра фойдалироқдир.

Ўз навбатида, Украина мева-сабзавотлар ассоциациясининг тараққиёт бўйича директори Катерина Звереванинг қўшимча қилишича, «ширин картошка»га талаб бутун жаҳонда ўсиб бормоқда. Ва ушбу сабзавотни етиштириш ҳамда экспорт бўйича лидер – Хитойдир. «Ширин картошка» кўплаб парҳез ва экзотик таомларнинг таркибий қисми сифатида қўлланиши мумкин. У клетчатка, темир, кальций, крахмал, глюкоза, микроэлемент ва витаминларга бой. Шу билан бирга, «ширин картошка»нинг сариқ, қизил, тўқ сариқ навларида каротин миқдори кўп. Ушбу экинга бўлган талабнинг ошиши аҳолиси юқори даромадли мамлакатларда кузатилмоқда. Шу боис, у экспорт учун жозибалидир. Баъзи ишлаб чиқарувчилар Украина «ширин картошка»сини Европа Иттифоқи бозорига кичик партияларда сотишга ҳам улгуришди. Шу билан бирга, Украинада» ширин картошка» етиштиришнинг жорий ҳажми тизимли экспорт таъминотини йўлга қўйиш ҳақида гапиришга ҳали асос бўла олмайди. Шунингдек,  Украина мева-сабзавот ассоциацияси ушбу мамлакатда етиштирилган бататнинг ташқи бозорда юқори салоҳиятга эга эканлигини кўрмоқда. Ва бу салоҳият маҳсулотнинг нафақат сархил ҳолатида, балки қайта ишланган шаклида ҳам – нишали тайёр соғлом егуликлар – ширин картошка чипслари ва унини етказиб бериш борасида ҳам намоён бўлади», дейди Катерина Зверева.

Сообщение Татьяна Ивченко: Украинада «ширин картошка» (батат)нинг саноат плантациялари барпо этилмоқда, аммо ҳозирча улар «қонун доирасидан ташқарида» ҳисобланади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/tatyana-ivchenko-ukrainada-shirin-kartoshka-batatning-sanoat-plantatsiyalari-barpo-etilmoqda-ammo-hozircha-ular-qonun-doirasidan-tashqarida-hisoblanadi/feed/ 0