Бахтиёр Абдувохидов • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 22 Apr 2022 17:53:49 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Бахтиёр Абдувохидов • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qulupnay-narkhi-tushib-ketdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qulupnay-narkhi-tushib-ketdi/#respond Sat, 23 Apr 2022 06:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103909 Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда  қулупнайнинг улгуржи нархлари 4,5 баробар арзонлашди ва бу бир ҳафта ичидаги жуда кескин пасайишдир. EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, нархларнинг бундай кескин тушиши 2022 йил апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида қўшни Тожикистонда ушбу маҳсулот нархи қулашига олиб келган худди шундай об-ҳаво шароити таъсири билан боғлиқ. EastFruitнинг...

Сообщение Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда  қулупнайнинг улгуржи нархлари 4,5 баробар арзонлашди ва бу бир ҳафта ичидаги жуда кескин пасайишдир. EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, нархларнинг бундай кескин тушиши 2022 йил апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида қўшни Тожикистонда ушбу маҳсулот нархи қулашига олиб келган худди шундай об-ҳаво шароити таъсири билан боғлиқ.

EastFruitнинг нархлар мониторингига кўра, 2022 йилнинг 15 апрелидан 22 апрелига қадар  қулупнайнинг ўртача улгуржи нархлари 90 000 дан 20 000 сўм/кг ($7,94 дан $1,77) гача, яъни, атиги бир ҳафта ичида 4,5 баробар пасайган. Агар апрель ойи бошидан буён улгуржи нархлар динамикасини ҳисобга оладиган бўлсак, сўнгги икки ҳафта ичида ўртача улгуржи нархлар 2022 йилнинг 8 апрелида қайд этилган максимал қиймат –  110 000 сўм/кг ($9,68)дан 5,5 баробар тушиб кетган.

2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилдаги шу санага нисбатан 3 баробар паст ва 2020 йилнинг худди шу санасидаги даражага мосдир.

2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, чакана савдода – масалан, Тошкентдаги Korzinka.uz супермаркетларида ушбу маҳсулот 27 990 сўм/кг ($2,48) нархда таклиф қилинмоқда.

Ўн кун аввал қўшни Тожикистонда  қулупнайнинг улгуржи нархи бир кунда 2 баробар ($4 дан $2 га) тушиб кетган ва бу маҳсулот нархининг келгусида янада пасайиши деярли шубҳасиз эди. 22 апрель ҳолатига кўра, мазкур маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 0,88 $/кг гача тушди.

Шунингдек ўқинг: 2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео)

“Баҳорги аномал совуқлардан сўнг дарҳол иссиқ ёз бошланди. Шу боис, резаворлар жуда тез пишиб етила бошлади.  Қолаверса, қулупнай юқори ҳароратда бузилмаслиги учун тез сотилиши керак бўлгани боис ҳам, фермерлар нархларни пасайтиришга мажбур бўлмоқда”, деган эди ўшанда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов, Тожикистондаги қулупнай нархларини кескин пасайишини изоҳлаб.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, 2022 йилнинг март ойидаги ғайритабиий совуқ ва серёмғир об-ҳаводан сўнг апрель ойида Ўзбекистонда ҳам Тожикистонга ўхшаш об-ҳаво ўзгаришлари ва ҳарорат динамикаси кузатилди. Ўзбекистонда қулупнай нархининг тушиши худди шу омиллар билан изоҳланмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qulupnay-narkhi-tushib-ketdi/feed/ 0
Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-anomal-sovuqlardan-song-havoning-keskin-isishi-qulupnay-narkhini-tushirib-yubordi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-anomal-sovuqlardan-song-havoning-keskin-isishi-qulupnay-narkhini-tushirib-yubordi/#respond Thu, 14 Apr 2022 06:30:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103300 EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2022 йилнинг 12 апрелига қадар  Тожикистонда қулупнайнинг улгуржи нархлари ғайритабиий даражада юқори бўлди, яъни, ушбу меванинг килограмми тахминан 4 доллардан сотилди. Бироқ, 12 апрель куни нархлар бир кунда икки баробар тушиб кетди. Ва бундан буён нарх  яна ҳам тез арзонлашиши аниқ. “Бугун бизда ҳаво ҳарорати +35...

Сообщение Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2022 йилнинг 12 апрелига қадар  Тожикистонда қулупнайнинг улгуржи нархлари ғайритабиий даражада юқори бўлди, яъни, ушбу меванинг килограмми тахминан 4 доллардан сотилди. Бироқ, 12 апрель куни нархлар бир кунда икки баробар тушиб кетди. Ва бундан буён нарх  яна ҳам тез арзонлашиши аниқ.

“Бугун бизда ҳаво ҳарорати +35 даража. Баҳорги аномал совуқдан кейин дарҳол иссиқ ёз бошланди. Шу боис, резаворлар жуда тез пишиб етила бошлади.  Қолаверса, қулупнай юқори ҳароратда бузилмаслиги учун уни тезроқ сотиш керак, шу боис, фермерлар энди нархларни пасайтиришга мажбур бўлмоқда”, дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.

Бу шуни англатадики, яқин келажакда Тожикистонда қулупнайни қайта ишлаш мавсуми бошланиши мумкин. Хусусан, ажойиб таъм сифати ва юқори BRIX кўрсаткичларига эга Тожикистон қулупнайи бу йил тарихда биринчи бор музлатилади. EastFruit аввалроқ хабар қилганидек, ўтган йил якунига бориб, Тожикистонда мева-сабзавот ва резаворлар музлатиладиган  биринчи завод қуриб битказилган эди.

Об-ҳаво аномалиялари ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришлари ҳисобга олиниб, Марказий Осиёда иқлими назорат қилинадиган иссиқхоналарда сабзавот ва мевалар етиштиришга эътибор кучайтирилмоқда.  Хусусан, Тожикистонда қулупнай етиштиришга мўлжалланган биринчи иссиқхоналар барпо этилган. Биз уларни тез орада EastFruitнинг YouTube-каналига жойланадиган янги видеоларимизда намойиш этамиз. Яқинда бу ерга вертикал аэропоника фермасида қулупнай етиштиришнинг космик технологияси ҳақидаги видео ҳам жойланди.

Сообщение Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-anomal-sovuqlardan-song-havoning-keskin-isishi-qulupnay-narkhini-tushirib-yubordi/feed/ 0
Тожикистонда мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи завод ишга туширилди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/tozhikistonda-meva-va-rezavorlar-shok-usulida-muzlatiladigan-birinchi-zavod-ishga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/tozhikistonda-meva-va-rezavorlar-shok-usulida-muzlatiladigan-birinchi-zavod-ishga-tushirildi/#respond Mon, 13 Dec 2021 07:00:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94772 EastFruit экспертлари резаворлар ҳамда мева- сабзавотларнинг шок усулида музлатилиши Марказий Осиё учун энг жозибадор сармоявий йўналишлардан бири деб ҳисоблашади. Шу боис, бундан маҳаллий инвесторлар фаол хабардор қилиб борилмоқда. Қувонарлиси, ушбу маълумотлар ўз самарасини беряпти ҳам. 2021 йилда Ўзбекистон музлатилган сабзавот ва мевалар экспортини кескин ошира бошлади. Ва ниҳоят, Тожикистонда ФАО...

Сообщение Тожикистонда мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи завод ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit экспертлари резаворлар ҳамда мева- сабзавотларнинг шок усулида музлатилиши Марказий Осиё учун энг жозибадор сармоявий йўналишлардан бири деб ҳисоблашади. Шу боис, бундан маҳаллий инвесторлар фаол хабардор қилиб борилмоқда. Қувонарлиси, ушбу маълумотлар ўз самарасини беряпти ҳам. 2021 йилда Ўзбекистон музлатилган сабзавот ва мевалар экспортини кескин ошира бошлади. Ва ниҳоят, Тожикистонда ФАО ва ЕТТБ лойиҳаси консультацион кўмагида мева ва резаворларни шок усулида музлатиш бўйича биринчи корхона пайдо бўлди.

2021 йил охирида “Хариф” МЧЖ томонидан кунига 15 тоннагача резавор, мева ёки сабзавотни статик музлатиш усулида қайта ишлаш қувватига эга бўлган илк завод фойдаланишга топширилди. Корхона Тожикистон шимолида, Хўжанд шаҳри яқинида жойлашган. Завод 2022 йилнинг баҳоридан  қулупнай, малина, олча ва ўрик каби меваларни музлатишни бошлайди. Бироқ, ҳар қандай турдаги мева-сабзавотларни музлатиш мумкинлиги туфайли бошқа имкониятлар ҳам кўриб чиқилади – бу малина, олхўри, шафтоли, қовун, наъматак, сабзавотлар ва ҳатто ёввойи турдаги мевалар бўлиши ҳам мумкин. Келгусида ушбу корхона жаҳон бозори учун қимматли бўлган, илгари мамлакатда етиштирилмаган бошқа турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга туртки бериши, шубҳасиз.

“Хариф” заводи Тожикистондаги биринчи музлатувчи корхона ҳисобланади. Шу пайтгача мамлакатда сабзавотни қуритиш, мева-сабзавотларни консервалаш, қуритилган меваларни қайта ишлаш, шарбат ишлаб чиқариш заводлари мавжуд эди. Яқин-яқингача мамлакатда шок усулида музлатиш заводлари бўлмаган ва бу Тожикистон учун инновацион лойиҳа ҳисобланади. Тожикистон BRIX таркиби кўп миқдордаги юқори сифатли мевалари ҳамда мазкур хом ашёнинг нисбатан арзонлиги билан машҳур. Бироқ етиштирилган маҳсулотларнинг бир қисми шунчаки йўқ бўлиб кетади, чунки, уларни сархил экспорт бозорига сотиш имкониятлари жуда чекланган.

Шу билан бирга, маҳаллий фермерлар барча маҳсулотларни сархил ҳолатда сотиш мумкин эмаслигини тушуниб,  маҳсулотларни офтобда  ёки ўзлари қуритишади, лекин бир килограмм сархил маҳсулот ҳисобига олиб қаралганда қуритилган маҳсулотлан тушадиган даромад анчайин паст. Тожикистон  ўзининг қуритилган ўриги, олмаси, олхўриси ва қуруқ мева аралашмалари билан машҳур. Шунингдек, мамлакатда сабзавотлар қуритиладиган бир қанча корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Бироқ, сархил ёки музлатилган маҳсулотларни сотиш анча фойдалидир, чунки, қуритилган меваларни сотишдан гектарига тушадиган даромад янги узилган ёки музлатилган меваларни сотишдан кўра бир неча баробар паст.

Дарвоқе, маҳаллий аҳоли учун анъанавий маҳсулот ҳисобланмиш Марказий Осиё мамлакатлари бозорида ҳам қуруқ мевалар ўз бозор улушини сархил меваларга бера бошлаган. Бундан ташқари, минтақадаги супермаркетлар тармоқлари, хусусан, Маkro супермаркетлар тармоғи менежери ўзбекистонлик Роман Сайфулин EastFruit нашрига берган интервьюсида мева-сабзавотларни музлатиш Ўзбекистонда ҳам энг тез ривожланаётган савдо сегментларидан бири эканлигини таъкидлади! Шу боис, янги лойиҳа туфайли Тожикистон супермаркетларида ҳам маҳаллий етиштирилган мева ва резаворларнинг музлатилган турлари пайдо бўлиши мумкин.

“Шахсан мен учун Тожикистонда мева ва резаворларни музлатиш бўйича завод ташкил этилиши катта ғалаба, чунки, бу мазкур турдаги бизнес салоҳиятини минтақанинг бошқа инвесторларига ҳам намоён этиш имконини беради. Зеро, музлатилган мева, сабзавот, резавор ва ёввойи турдаги мевалар  экспорти янги узилганларига қараганда анчайин осон. Мева-сабзавотларни чуқур музлатиш жаҳон мева-сабзавот бозорининг энг тез ривожланаётган сегментларидан биридир. Демак, маҳсулотларни музлатиш Тожикистонга экспорт ҳажмини ошириш, боғбонлар ва сабзавот етиштирувчилар даромадларини кўпайтириш ҳамда бутун қўшилган қиймат занжири бўйлаб янги иш ўринлари яратиш имконини беради. Шунингдек, умид қиламанки, ушбу корхона туфайли жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари Тожикистон меваларининг ўзига хос таъмига баҳо беришлари мумкин бўлади. Чунки, музлатилган ҳолда сотиш учун мевалар тўлиқ пишиш босқичида йиғиб олинади. Бу босқичда уларнинг таъм сифати энг юқори чўққида бўлади», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

“Хариф” корхонасига қарашли мева ҳамда резаворларни музлатиш корхонаси қабул ва назорат бўлими, шок услида совутиш ва музлатиш, сақлаш ва совутиб ишлов бериш, шунингдек, қадоқлаш бўлимларидан иборат. Корхонанинг ҳатто ўз лабораторияси ҳам бор. Шу билан бирга, завод 300 тоннадан ортиқ мева ва резаворларни музлатилган ҳолда сақлаш имкониятига эга бўлади, бунинг учун замонавий сақлаш омбори қурилган. Шунингдек, 500 тонна мевани бир вақтнинг ўзида совутиш майдони мавжуд бўлиб, бу келажакда сархил ва совутилган юқори сифатли маҳсулотларни экспорт қилиш лойиҳасини йўлга қўйиш имконини беради. Ушбу инновацион корхонада музлатиш мавсумида 30 нафардан зиёд киши меҳнат қилади.

“Айни дамда Тожикистоннинг Сўғд ва Хатлон вилоятларидаги уй ва фермер хўжаликларидан хомашё сотиб олишни режалаштирганмиз. Келгусида 50 гектарга яқин майдонда Тожикистоннинг анъанавий ва нишали резаворларини етиштириш бўйича кооператив ташкил этишни режалаштирганмиз”, – дейди “Хариф” масъулияти чекланган жамияти директори, шунингдек, EastFruit, ФАО ва ЕТТБнинг узоқ йиллик маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.

Мева-сабзавотларни музлатиш истиқболига ишонч ҳосил қилган ва мана, бир неча йилдирки, маҳаллий инвесторларни ҳам бунга ишонтираётган жаноб Абдувоҳидов шахсий намуна кўрсатишга ва энг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мустақил равишда биринчи заводни қуришга қарор қилди.

Украина музлатилган резаворлар экспортидан 200 миллион доллар, Польша ва Сербия эса ҳар бири ярим миллиард доллардан даромад олади. Шу билан бирга, Тожикистонда иқлим яхши, ишчи кучи ва электр энергияси арзон, резаворларнинг вегетация даври нисбатан узоқ, шу боис, Тожикистоннинг ушбу ўсиб бораётган ва истиқболли бозорда муваффақият қозонмаслиги учун ҳеч бир сабаб йўқ. Қолаверса, юқори ва ҳатто премиал сифатли маҳсулотлар етиштирамиз, улар учун қимматроқ нархга эга бўламиз», дейди Бахтиёр Абдувоҳидов.

Шунингдек, у сўнгги пайтларда вилоятдаги кичик фермерлар қулупнай етиштириш билан фаол шуғуллана бошлаганини, бу хомашё зонасининг барқарор кенгайиши ва маҳсулотларнинг бир қисмини музлатиб сотиш бўйича сархил бозор муқобили яратилишига умид қилаётганини таъкидлади. Ўз навбатида, “Хариф” компанияси ҳамкасбларига экин етиштириш технологиялари бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш, шунингдек, ишлаб чиқариш лойиҳаларини профессионал қўллаб-қувватлашда ёрдам беришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, компания резаворлар кўчатларини кўпайтириш учун ўта замонавий кўп қаватли иссиқхоналар қуриб, Италиядан энг талабгир навларнинг экин материалини олиб келди. Уларни етиштиришда кам ҳажмли технология қўлланади, бу ҳам Тожикистон резавор бизнеси учун инновация ҳисобланади. Компания жаҳондаги энг яхши навли қулупнайларни саноат мақсадида етиштириш учун ўз питомниги ва плантациясини яратишни режалаштирмоқда.

Мева ва резаворларни музлатиш бўйича корхона ташкил этиш лойиҳаси «Хариф»нинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. Шок усулида музлатиш ускунаси эса USAID CTJ лойиҳаси кўмагида харид қилинди.

«Хариф» экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Бунинг учун музлатишга мўлжалланган хом ашё етказиб берувчи резавор етиштирувчиларга HАCCP, ISО 22000 ва GLOBAL G.A.P сертификатларини бериш режалаштирилган.

Сообщение Тожикистонда мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи завод ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/tozhikistonda-meva-va-rezavorlar-shok-usulida-muzlatiladigan-birinchi-zavod-ishga-tushirildi/feed/ 0
Тожикистонда булғор қалампирининг нархи қулади – бу атиги бир ойда 1500% даромад олиш имконияти! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bulqor-qalampirining-narkhi-quladi-bu-atigi-bir-oyda-1500-daromad-olish-imkoniyati/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bulqor-qalampirining-narkhi-quladi-bu-atigi-bir-oyda-1500-daromad-olish-imkoniyati/#respond Mon, 04 Oct 2021 18:58:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88294 EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Тожикистонда булғор қалампири нархи 1 кг учун 1 сомонийгача тушган (ҳар бир кг учун тахминан 8 АҚШ цент). Бошқача айтганда, 1 АҚШ долларига 11,5 кг булғор қалампирини сотиб олиш мумкин! Табиийки, бундай паст нарх Тожикистон фермерларининг мазкур турдаги сабзавотни етиштириш харажатларини қопламайди. Тожикистонда қалампир ҳеч қачон...

Сообщение Тожикистонда булғор қалампирининг нархи қулади – бу атиги бир ойда 1500% даромад олиш имконияти! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Тожикистонда булғор қалампири нархи 1 кг учун 1 сомонийгача тушган (ҳар бир кг учун тахминан 8 АҚШ цент). Бошқача айтганда, 1 АҚШ долларига 11,5 кг булғор қалампирини сотиб олиш мумкин! Табиийки, бундай паст нарх Тожикистон фермерларининг мазкур турдаги сабзавотни етиштириш харажатларини қопламайди.

Тожикистонда қалампир ҳеч қачон бу қадар арзон бўлмаган. Одатда, бу вақтда мамлакатда булғор қалампири 1 кг учун 30-40 центдан улгуржи сотилади.

Қалампир нархи кескин пасайишининг сабабларидан бири сифатида бозор иштирокчилари 2021 йилда унинг ҳаддан зиёд етиштирилганини айтишмоқда. Бироқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов яна бир омил – совуқ занжир йўқлигини қайд этди.

«Фермерлар қалампирни арзон нархлар даврида керакли пишиб етилиш босқичида йиғиб, совутиб,  уни жаҳоннинг бошқа мамлакатларида сақланганидек жойлаштиришганида эди, яхши пул топишлари мумкин бўларди. Зеро, Тожикистонда ноябрь ойи ўрталарига келиб, булғор қалампири нархи, одатда, 1 кг учун 1,5 доллардан ошади. Айтганча, бу воситачилар учун ҳам яхши ғоя, чунки, ҳеч бир бизнес атиги бир ойда 1500% рентабеллик олиш имконини бермайди! Аммо, аслида, қалампир икки ҳафтадан кўпроқ омон қолиши учун аввал уни сақлашга яроқли ҳолда ўстириш, керакли қадоқларга эга бўлиш, маҳсулотни модификацияланган газ муҳитида – МАР-халталарда сақлаш керак. Ва умуман, ҳозир Тожикистонда етишмаётган зарур билимлар, кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади. Бундан бир неча йил аввал тожикистонлик сабзавот етиштирувчилар қалампирни сақлаш учун жойлаштиришга ҳаракат қилишган эди, лекин, афсуски, у жуда тез чириб қолган.

Аммо агар ҳаммаси бошидан тўғри бажарилса, қилинган саъй-ҳаракатлар жуда яхши натижа беради”, дейди Бахтиёр Абдувоҳидов.

Экспертлар Тожикистонда булғор қалампирини етиштирувчилар фойдаланиши мумкин бўлган яна бир қанча имкониятларни қайд этишмоқда.

«Россияда қалампирнинг улгуржи нархи айни пайтда 1 кг учун 1,8-2,0 долларга етади. Шу сабабли, замонавий қадоқдаги совутилган маҳсулотлар билан ҳозир Тожикистондан Россияга экспортни йўлга қўйиш жуда даромадли бизнес бўлиши мумкин. Зеро, мамлакатда юқори сифатли қалампирни қўлда ҳам саралаш ва йиғиш имконияти мавжуд”, дейди ФАОнинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Шунингдек, у қалампирни қайта ишлаш хом ашёси сифатида қўллаш мумкинлигини қайд этмоқда. «Музлатилган булғор қалампири – музлатилган сабзавотлар сегментидаги энг машҳур маҳсулотлардан бири. Тожикистонда етиштирилган қалампирнинг юқори таъм сифатларини ҳисобга олсак, бундай маҳсулотни жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига муваффақиятли экспорт қилиш мумкин. Афсуски, Тожикистонда сабзавот, мева ва резаворларни музлатиш усули деярли йўқ, гарчи, бу бизнесни ривожлантириш учун ажойиб имкониятлар мавжуд бўлса ҳам”, дея қўшимча қилди Андрий Ярмак.

Расмий савдо статистикасига кўра, Тожикистон қалампирни умуман экспорт қилмайди. Шу билан бирга, сўнгги йилларда мамлакатга қалампир импорти барқарор ўсиб бормоқда. 2020 йили Тожикистонга 300 тоннадан зиёд қалампир импорт қилинди ва Ўзбекистон унинг асосий етказиб берувчиси бўлди. Булғор қалампири  Тожикистонга 2020 йили Покистон ва Туркиядан ҳам импорт қилинган.

Сообщение Тожикистонда булғор қалампирининг нархи қулади – бу атиги бир ойда 1500% даромад олиш имконияти! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-bulqor-qalampirining-narkhi-quladi-bu-atigi-bir-oyda-1500-daromad-olish-imkoniyati/feed/ 0
Тожикистон олмага тўлиб-тошган – ҳатто чакана нархлар ҳам рекорд даражада паст https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-olmaga-tolib-toshgan-hatto-chakana-narkhlar-ham-rekord-darazhada-past/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-olmaga-tolib-toshgan-hatto-chakana-narkhlar-ham-rekord-darazhada-past/#respond Sat, 18 Sep 2021 15:41:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86861 Олма ҳосилини йиғиш ва сотиш Тожикистонда Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан эрта бошланади. Ушбу мамлакатнинг жанубий вилоятларида ҳатто «Голден Делишез» каби кузги навлар ҳам июль охири ва август ойи бошларида пишиб етилади. Бироқ, кузги олма навларининг асосий қисми иқлими мўътадил ҳудудларда етиштирилади ва ҳозир олмани сақлашга жойлаштириш жараёнининг энг юқори...

Сообщение Тожикистон олмага тўлиб-тошган – ҳатто чакана нархлар ҳам рекорд даражада паст появились сначала на EastFruit.

]]>

Олма ҳосилини йиғиш ва сотиш Тожикистонда Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан эрта бошланади. Ушбу мамлакатнинг жанубий вилоятларида ҳатто «Голден Делишез» каби кузги навлар ҳам июль охири ва август ойи бошларида пишиб етилади. Бироқ, кузги олма навларининг асосий қисми иқлими мўътадил ҳудудларда етиштирилади ва ҳозир олмани сақлашга жойлаштириш жараёнининг энг юқори чўққисидир, демак, айни пайтда ҳосил ва унинг сифати борасида дастлабки хулосалар чиқариш учун энг қулай пайт.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, ҳозирги вақтда бозорлар том маънода олманинг турли навлари билан тўлиб-тошган. Ушбу турдаги мева жуда кўп бўлишига қарамай,  савдодаги асосий таклиф паст сифатли олма бўлиб, уни узоқ вақт сақлаш мумкин эмас.

«Ҳатто чакана савдода ҳам олма нархи бир кг учун 40 АҚШ центидан паст (тахминан 4 сомони) –  бундай нарх Тожикистонда узоқ вақтдан бери кузатилмаган эди. Одатда, мамлакатда олма учун минимал нархга фақат октябрь ойининг ўрталарида, сақлаш керак бўлган маҳсулотларнинг бари жойлаштириб бўлингач ва сақлаш мумкин бўлмаган олма арзон нархда сотилганида гувоҳ бўлиш мумкин. Шунинг учун яқин бир ой ичида олма нархи қандай даражага етишини тахмин қилиш ҳам қийин», дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов.

Шунингдек, ФАО маслаҳатчиси сифатли олманинг бари анча юқори нархларда сақлаш учун жойлаштирилишини қайд этди. Бундан ташқари, сифатли олма нархи йил давомида ўзгармади – у, одатда, йилдан-йилга стандартга айлана бориб, кг учун 5 сомони (0,44 доллар)ни ташкил этмоқда. Тўғри, бу ерда ҳам нархнинг муайян бир салбий тенденцияси сезилмоқда, яқинда бундай олманинг нархи 6 сомони (0,53 доллар) эди.

Дарвоқе, 2020 йилнинг кузида олмани сақлаш учун жойлаштирган тадбиркорлар  уни баҳоргача сақлай олишди ва яхшигина даромад қилишди. Ўзингиз ўйлаб кўринг – олма хариди 5-6 сомонидан эди, март ойида эса унинг 1 кг 13-14 сомонидан сотилди. Олмани апрелгача сақлаганлар, уни сотиш орқали янада кўпроқ даромад олишлари мумкин бўлди: сифатига қараб, 1 кг олма 15-17 сомонидан сотилди.

Бироқ, ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди – 2019 йилда, масалан, олма нархи сақлаш вақтида умуман ошмаган – 1 январдан апрель охирига қадар нарх 1 кг учун 5 сомони даражасида сақланиб турган ва ҳатто сақлаш мавсуми охирида 4 сомонигача тушган. Мамлакатда олмани боғбонларнинг ўзлари эмас, воситачилар сақлагани боис, бу бизнес кейинчалик даромадсиз бўлиб чиқди. Aммо ўтган мавсумда сақлаш рентабеллиги мева сақлаш омборлари қурилишига қизиқишни оширди. Янги ҳосил учун кўплаб омборлар қурилди ва улар турли ўлчамда бўлиб, бу ҳозирча юқори сифатли олма нархларини сақлашга мўлжалланмаган олма баҳосидаги пасайиш даражасида ушлаб туриш имконини бермоқда.

Улгуржи нархлар бўйича олиб борган мониторингимиз шуни тасдиқладики, ҳозир Тожикистонда кўпгина олма навларининг нархи ўтган йиллардагидан анча паст. Шу билан бирга, маҳаллий бозор мутахассислари замонавий олма боғлари майдони доимий равишда кенгайиб бораётганини тасдиқлашмоқда. Мамлакатнинг кўплаб сармоядорлари интенсив боғдорчиликдан хафсаласи пир бўлганига қарамай, бир қанча боғбонлар яхши сифатли олма етиштиришни ўрганишди. Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг сўзларига кўра, ҳатто 2021 йилда эртаги олма сегментида ҳам тожик олмаси сифатининг сезиларли ўсиши кузатилган. Aйтганча, биз бир йил аввал Марказий Осиёда боғдорчиликнинг топ-10  муаммоси ҳақида батафсил сўз юритган эдик. Кўриниб турибдики, кўпчилик бундан хулоса чиқарган.

Тожикистон, қўшни Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, бу йил баҳоридаги совуқлардан унчалик зарар кўрмади. Ва олма сегментида ҳеч бир йўқотишлар кўзга ташланмади. Шу билан бирга, Тожикистон олма экспортига эътибор қаратмайди, Ўзбекистон эса жуда кўп эртаги олма навларини экспорт қилади.

Олма экспорти мавжуд эмаслиги тожик боғбонлари ва айниқса, олма сақлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлар муайян муаммолар туғдириши мумкин. Олманинг ички бозори тўйинганида (худди 2018/19 йилги мавсумда бўлгани каби) олма нархи барқарорлашади ва сақлашдан даромад бўлмайди – фақат зарар кўрилади. Шунинг учун ҳам жаҳоннинг аксарият мамлакатларида ё олма етиштирувчилар ёки олмани ўзи ўстирувчи кооперативлар уни сақлаш билан шуғулланади. Масалан, AҚШда апрель ойида олманинг улгуржи нархи, одатда, сақлашга жойлаштириш пайтидан кўра 10-15 фоиз паст бўлади. Ва Тожикистонга бундай ҳолат тез орада “етиб келиши” мумкин.

Қолаверса, шуни ёдда тутиш керакки, жаҳонда олма етказиб бериш ҳажми тобора ортиб бормоқда, унинг савдоси эса камаймоқда. Шу сабабли, EastFruit таҳлилчилари ижтимоий тармоқлар учун #freshapplecrisis хештегини ишга тушириб, 2021 йилда олмани ҳаддан зиёд кўп етиштириш ҳамда унинг нархлари пастлаши хавфи масаласига бутун жаҳон эътиборини қаратмоқда. Бу шуни англатадики, жорий мавсумда Тожикистонда олма сақлашдан даромад топиш истиқболлари умуман аниқ эмас.

Сообщение Тожикистон олмага тўлиб-тошган – ҳатто чакана нархлар ҳам рекорд даражада паст появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-olmaga-tolib-toshgan-hatto-chakana-narkhlar-ham-rekord-darazhada-past/feed/ 0
Aфғонистон Тожикистондан хўраки узум импортини тиклади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/afqoniston-tozhikistondan-khoraki-uzum-importini-tikladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/afqoniston-tozhikistondan-khoraki-uzum-importini-tikladi/#respond Fri, 03 Sep 2021 12:59:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85696 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, шу ҳафта Aфғонистонлик савдогарлар узумнинг фаол импортига қайтишди ва бу тожик боғбонлари учун анчайин енгиллик туғдирди. Aхир, бир ҳафта аввал бозорда кайфият кўтаринки эмас эди, зеро, Тожикистон хўраки узум навлари етказиб бериладиган иккита энг муҳим бозорлар – Афғонистон ва Қирғизистон бозорларидан узилиб қолган эди. Бироқ, ҳозирча,...

Сообщение Aфғонистон Тожикистондан хўраки узум импортини тиклади появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, шу ҳафта Aфғонистонлик савдогарлар узумнинг фаол импортига қайтишди ва бу тожик боғбонлари учун анчайин енгиллик туғдирди. Aхир, бир ҳафта аввал бозорда кайфият кўтаринки эмас эди, зеро, Тожикистон хўраки узум навлари етказиб бериладиган иккита энг муҳим бозорлар – Афғонистон ва Қирғизистон бозорларидан узилиб қолган эди.

Бироқ, ҳозирча, афғон импортёрлари фақат битта узум навини сотиб олмоқда, у ҳам бўлса, «Тойфи»дир. Бунга сабаб, мазкур турдаги узумнинг пўстлоғи қалин ва у узоқ муддатли транспортировкага бардошлидир. Aфғонистон мева бозоридаги вазият ҳали тўлиқ барқарорлашмагани ва логистика аввалдан айтиб бўлмайдиган шароитда экани боис, бу жиҳат муҳимдир.

“Aфғонистонлик мева импортёрларининг бир неча гуруҳи тожик узумини сотиб ола бошлади. Улардан бири 200 тоннадан кўпроқ маҳсулот харид қилди, демак, импортнинг умумий ҳажми сезиларли бўлиши мумкин. Бу эса «Тойфи» навининг ички нархларини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Тожик узумлари юкланган биринчи афғон автомобиллари чегарадан ўтмоқда», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов.

“Тойфи» узумини фермердан сотиб олиш нархи 2,6 сомоний, яъни, қадоқлаш материаллари нархини ҳисобга олмаганда тахминан 23 центни ташкил этмоқда. Ва бу нисбатан баланд нарх бўлмаса-да, ўтган йилгидан паст ҳам эмас. Бошқа узум навлари 2020 йилга қараганда арзонроқ сотилмоқда. Шуниси қизиқки, «Тойфи» навини афғонистонлик импортёрлар юк ташиш харажатларини тежаш мақсадида музлатгичсиз юк машиналарига юклашяпти. Узумнинг бошқа барча навларига нисбатан «Тойфи» белгиланган жойга кундузи +35 даража ҳароратда ҳам бузилмасдан етиб боради» дейди ФAО мутахассиси.

Шу билан бирга, бошқа барча узум навлари арзонлашишда давом этмоқда. Чунки, Тожикистонда ҳали ҳам мева сақлаш учун замонавий омборлар ва хўраки узумни  совутиш камералари танқислиги кузатилмоқда. Шунингдек, бошқа навлар «Тойфи»га нисбатан транспортабеллиги камроқ бўлиб, афғон импортёрлари уларга қизиқмайди.

Шунга қарамай, бозор иштирокчилари 10 сентябрдан бошлаб, узум нархи барқарорлашишини ва эҳтимол, ўсишни ҳам бошлашини кутишмоқда, чунки, мавжуд сақлаш жойларига узумни оммавий жойлаш бошланади. Бундан ташқари, бу йил нархлар шунчалик пастки, Қирғизистон билан чегараси ёпиқ бўлгани учун Россияга узум экспорт қилишда аниқ қийинчиликларга қарамай, кўпчилик таваккал қилишга қарор қилади ва узумни сақлаш учун жойлаштиради.

Сообщение Aфғонистон Тожикистондан хўраки узум импортини тиклади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/afqoniston-tozhikistondan-khoraki-uzum-importini-tikladi/feed/ 0
Тожикистон Хитой ва Ҳиндистонга мева экспортини ташкил қила оладими? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-khitoy-va-hindistonga-meva-eksportini-tashkil-qila-oladimi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-khitoy-va-hindistonga-meva-eksportini-tashkil-qila-oladimi/#respond Fri, 27 Aug 2021 13:35:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85019 Aнъанага кўра, Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, асосан, Россия ва Қозоғистонга жўнатилади. Бу мамлакатлар энг жозибали бозор бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Aммо бу бозорларда Тожикистон, кўпинча, логистика машаққатлари ва етказиб бериш ҳажми камлиги туфайли бошқа етказиб берувчилар билан рақобатда ютқазади. Тожикистон бугун Туркия, Ироқ, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатлар бозорларини...

Сообщение Тожикистон Хитой ва Ҳиндистонга мева экспортини ташкил қила оладими? появились сначала на EastFruit.

]]>

Aнъанага кўра, Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, асосан, Россия ва Қозоғистонга жўнатилади. Бу мамлакатлар энг жозибали бозор бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Aммо бу бозорларда Тожикистон, кўпинча, логистика машаққатлари ва етказиб бериш ҳажми камлиги туфайли бошқа етказиб берувчилар билан рақобатда ютқазади.

Тожикистон бугун Туркия, Ироқ, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатлар бозорларини эгаллай бошламоқда.

Ҳажм ҳозирча кичик, экспортёрларнинг айтишича, етказиб бериш экспериментал характерга эга, бироқ жиддий шартномалар ҳам мавжуд.

Хитой бозори – тубсиз денгиз

Ҳозирги вақтда Хитой ва Ҳиндистон мева-сабзавот экспорти бўйича Тожикистон учун истиқболли бозорлардан бири ҳисобланади.

Aввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси вакиллари бу хусусда гапиришган эди. Бугун Экспорт агентлиги мутахассислари ҳам ушбу бозорларга эътибор қарата бошлади.

EastFruit портали мутахассислари Хитой бозорининг эгалланишини чуқур ўрганишди. Демак, уларнинг маълумотларига кўра, Хитой гилос, узум, олхўри ва ўрик, яъни Тожикистон етиштира оладиган меваларни импорт қилади.

Хитойнинг бу меваларга нисбатан импорт талаби 2030 йилга келиб, 1,8 миллиард долларгача ошиши кутилмоқда ва уларнинг умумий импорт салоҳияти 2,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Экспорт рақобатбардошлиги таҳлили ва «Азия-Плюс» экспертлари билан бўлиб ўтган интерьвью натижалари шуни кўрсатдики, ўрик, олхўри ва узум Тожикистондан Хитойга етказиб бериш учун энг катта экспорт потенциалига эга.

Хитойда жон бошига 53 грамм ўрик етиштирилади, Тожикистонда эса бу кўрсаткич 100 баробар кўп: 5 кг дан ортиқни ташкил этади. Қирғизистонда тахминан шундай кўрсаткич, Ўзбекистон ҳамда Туркманистон бу йўналишда Тожикистондан олдинда: мазкур мамлакатларда аҳоли жон бошига мос равишда 18 ва 9 кг ўрик етиштирилади.

Хитой жуда кам гилос етиштиради, шунинг учун бу мевага талаб катта. Шунингдек, Хитой узум етиштириш бўйича жаҳонда биринчи ўринда туришига қарамай, у ерда сархил хўраки узумга талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Бундан ташқари, мутахассисларнинг фикрига кўра, Хитой катта миқдорда грек ёнғоғи, қуруқ мевалар,  қуритилган ва янги узилган олхўри, шунингдек, бошқа сархил мева ҳамда резаворлар етказиб берилишидан манфаатдор.

Энг муҳими, Хитойда Россия ва Қозоғистонга қараганда кўпроқ ҳақ тўланади.

2021 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида Тожикистон 20 миллион долларлик 106 минг тоннадан ортиқ сабзавот ва мева экспорт қилди. Республикадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 50% дан ортиғи Хитой, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Aфғонистон, Бельгия, Тожикистонга жўнатилди. Бу хусусда Экспорт агентлиги хабар берди.

Хитой бозорига қандай кириш мумкин?

Бироқ, Хитой бозорида пул топиш учун қилинадиган ишлар кўп.

EastFruit маслаҳатчиси, тожикистонлик мутахассис Бахтиёр Aбдувоҳидов Хитой бозорини эгаллашда эътиборга олиниши керак бўлган 4 омилни қайд этди:

Биринчидан, Хитой бозорлари экспортёр- мамлакатлардан барқарор сифат ва катта ҳажмда сархил мевалар етказиб берилишини талаб этади;

Иккинчидан, Хитойда қабул қилинган озиқ-овқат хавфсизлиги стандартларига риоя этилишини таъминлаш учун сифатни назорат қилишнинг замонавий тизимлари, яхши ишлайдиган логистика схемалари мавжуд бўлиши, маҳсулот ишлаб чиқариш вақтида ҳам, кейинги босқичларда ҳам қатъий талабларга риоя этилиши керак. Шундагина Хитой бозорига кириш мумкин;

Учинчидан, Хитой мева бозорларининг тарқоқлиги ва рақобатбардош тузилмаси жойлардаги хитойлик шериклар билан доимий алоқада бўлишни талаб қилади;

Тўртинчидан, хитойлик истеъмолчилар чиройли қадоқ ва таниқли бренд остидаги маҳсулотларни қадрлашади.

Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Тожикистонда мева етиштирувчиларнинг кўпчилиги молиявий, ахборот-таълим ресурсларидан фойдаланиш имконияти чекланган кичик фермерлардир.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон МДҲ давлатлари орасида Россияга қуруқ мева етказиб берувчи энг йирик экспортёр  бўлиб қолмоқда

Натижада, улардаги ишлаб чиқариш ҳажми чекланган ва маҳсулот сифати беқарор.

Шундай қилиб, Хитойнинг  Марказий Осиё мамлакатлари (Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон)дан агроозиқ-овқат маҳсулотлари экспортининг умумий гуруҳи бўйича ҳам, мева етказиб бериш бўйича ҳам улуши оз.

Хитой бозорида импорт қилинган сархил мевалар, айниқса, гилос ва олхўри етказиб беришда Чили ҳамда AҚШ устунлик қилади.

Ўтган йили Гуанчжоу шаҳридаги Цзяннань бозорида AҚШдан келган эртаги гилос нархи бир килограмм учун 18 долларгача етди. Aвгуст ойида у деярли 30% га, энг паст даражага тушиб кетди, шундан сўнг йил охиригача ўсишда давом этди.

Сўнгра Хитой бозорига Чилидан гилос (1 килограмми 13-15 доллардан) кириб борди. Маҳсулот етказиб бериш учун улар денгиз йўлидан фойдаланади.

Ҳиндистон бозорига чиқиш мушкул иш

Ҳиндистон бозори бугунги кунда, асосан, Туркия, Эрон ва Мисрдан келтирилган сархил мева (анор, олма, шафтоли, узум)лар ва қуруқ мева (майиз, қуритилган ўрик, олхўри)лар билан таъминланган. Ҳиндистонга етказиб беришдаги асосий муаммо – логистика.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Тожикистондан Хитой ва Ҳиндистонга мева- сабзавотларнинг мунтазам етказиб берилиши учун ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар қаторида ишлаб чиқариш ҳажми чеклангани ва мева етиштиришнинг майдатоварлилиги туфайли катта партиялар ҳосил бўлишидаги қийинчиликларни санаш мумкин;

– совуқлик занжири ва сақлаш тизими, шу жумладан, фермер хўжаликлари ривожининг заиф даражаси;

-давлат даражасида озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаш ва сифатини таъминлашга эришиш қийин ва хизматлар қиммат;

– қишлоқ хўжалигида логистика ривожланмаган; экспорт ва бошқа муаммолар билан боғлиқ оғир маъмурий тартиблар мавжуд.

Халқаро бозорларда рақобатбардош бўлиш учун тожик мева -сабзавотларининг афзалликлари қуйидагилардир: маҳсулотнинг эрта пишиб етилиши, ишчи кучи ва электр нархи нисбатан арзонлиги, қулай иқлим шароити, қуёшли кунлар кўплиги.

Буни Тожикистон Экспорт агентлиги директори Шавкат Бобозода ҳам қайд этди. Унинг сўзларига кўра, экспортни кўпайтириш учун уч муаммони ҳал қилиш керак:

– экспортёрни рағбатлантириш;

– экспорт маҳсулотларини диверсификациялаш;

– товарларни хорижга юбориш тартибини соддалаштириш.

“Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўзига хос афзалликлари бор: биринчи навбатда, улар экологик тоза. Иккинчидан, бизнинг сабзавот ва мевалар эрта пишади ва бундан унумли фойдаланиш керак ”, дейди у.

Aгентлик директорининг айтишича, Тожикистон ўз маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш учун у ердаги ва бошқа Осиё мамлакатларидаги бозорларни ўргана бошлаган. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда пиёз, эртаги сархил сабзавотлар, мевалар ва қуруқ меваларга қизиқиш катта.

Ўзбекистон Хитой ва Ҳиндистон бозорларига аллақачон кириб борган

Ўз навбатида, Марказий Осиё давлатлари орасида ўз маҳсулотларини экспорт қилиш учун тайёр бўлган Ўзбекистон Хитой ва Ҳиндистонга нафақат мевалар ва эртаги сабзавотлар, балки бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, ловия, мош, мойли экинларни ҳам етказиб беришни йўлга қўйди.

Хитой бозорида энг машҳур ва кенг тарқалган дуккакли ўсимликлар – соя, яшил мош, ловия, ясмиқ, нўхат, бўрилуккак, ҳашаки дуккаклилар ва ерёнғоқдир. Хусусан, мош ҳар бир хитойликнинг рационидан жой олган.

Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон элчихонаси  Хитой бозорида мошни фаол «ҳаракатлантирмоқда». Икки мамлакат ўртасида Ўзбекистондан Хитойга мошни экспорт қилиш учун фитосанитария талаблари тўғрисидаги Баёнот имзоланган. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси билан ҳамкорликда Пекинда тайёрланган.

Ўзбекистондан Ҳиндистон бозорига сархил мевалар етказиб бериш жорий йилнинг июнь ойида бошланди. Деҳли улгуржи савдо марказларига Ўзбекистоннинг гилос ва ўриклари кириб борди.

Бу йил ҳиндистонлик ҳамкорлар Ўзбекистондан бошқа турдаги мева -сабзавот ва қуруқ меваларни ҳам импорт қилишни режалаштирмоқда.

Экспертлар маслаҳатига кўра, Тожикистон қўшниларидан қолишмаслиги ва бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ ҳақ тўлайдиган Хитой ва Ҳиндистонга маҳсулот экспорти ҳажмини ошириш учун юқорида айтиб ўтилган муаммоларни зудлик билан ҳал қилиши керак.

Тахминан 2,8 миллиард кишини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга мажбур бўлган бу икки давлат ҳар доим ўз савдо нуқталарини йирик ҳажмдаги мавсумий маҳсулотлар билан таъминлаши лозим. Жаҳон мамлакатларининг деярли ярми бу имкониятдан фойдаланмоқда.

Буёғи энди Тожикистонга боғлиқ.

Сообщение Тожикистон Хитой ва Ҳиндистонга мева экспортини ташкил қила оладими? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-khitoy-va-hindistonga-meva-eksportini-tashkil-qila-oladimi/feed/ 0
Марказий Осиёда қуритилган мевалар сархил мева бозорига йўл бермоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyoda-quritilgan-mevalar-sarkhil-meva-bozoriga-yol-bermoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyoda-quritilgan-mevalar-sarkhil-meva-bozoriga-yol-bermoqda/#respond Thu, 01 Jul 2021 11:59:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80317 EastFruitнинг Марказий Осиё жамоаси маълумотларига кўра, минтақа мева бозорида кутилмаган ва кескин ўзгаришлар юз бера бошлади. Минтақада қуруқ мева истеъмол қилишнинг минг йиллик анъаналари ўрнига янги тенденциялар урфга кирмоқда. Ёш авлод ҳатто мавсумлар оралиғида ҳам сархил мева истеъмол қилишни афзал кўради, бу эса муайян нарх аномалияларига олиб келади. Энг аввало,...

Сообщение Марказий Осиёда қуритилган мевалар сархил мева бозорига йўл бермоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruitнинг Марказий Осиё жамоаси маълумотларига кўра, минтақа мева бозорида кутилмаган ва кескин ўзгаришлар юз бера бошлади. Минтақада қуруқ мева истеъмол қилишнинг минг йиллик анъаналари ўрнига янги тенденциялар урфга кирмоқда. Ёш авлод ҳатто мавсумлар оралиғида ҳам сархил мева истеъмол қилишни афзал кўради, бу эса муайян нарх аномалияларига олиб келади. Энг аввало, бу Ўзбекистон ва Тожикистонда сезилмоқда.

Масалан, бу йилги баҳор совуқлари ўрик ҳосилининг қуритиш учун муҳим қисми бой берилишига олиб келди. Аммо бу нархларга деярли таъсир кўрсатмади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг фикрича, қуруқ меваларга талаб пасайиши, авваламбор, ички бозорга тааллуқли.

Бу бир вақтнинг ўзида бир неча сабабга боғлиқ. Биринчидан, мевалар ва уларнинг янги навларини

етиштириш технологиялари пайдо бўлиши маҳсулотни сархил ҳолатда сақлаган ҳолда мавсумни сезиларли даражада узайтиради. Бу шуни англатмоқдаки, сархил меваларни доим топиш мумкин.

Иккинчи муҳим омил – аҳоли даромадлари даражасининг ошиши. Бу эса мевани юқори нархда харид қилиш имконини беради. Ва бу яна мева етиштириш, янги навлар яратиш учун замонавий технологияларга йўналтирилган сармояларни оқлайди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Марказий Осиё мева-сабзавотлари агрокарвонини ташкил қилмоқда

Учинчи омил – янги узилган меваларни сақлашнинг замонавий технологияларини жадал ривожлантириш. Назорат қилинадиган атмосфера муҳитидаги мева омборлари ва ULО, CA, DCA сингари вариациялар энди Марказий Осиё учун бегона эмас. Бу технологиялар, ўз навбатида, хўраки узум, олма ва бошқа турли мевалар сифатини деярли бутун йил давомида сақлаб қолишга имкон беради. Узоқ муддатли сақлашга тобе бўлмаган мевалар бир неча ҳафта давомида сақланиши мумкин. Бунга ёрқин мисол: гидрокулинг ва модификацияланган газ муҳитида сақланган гилос икки ойгача сифатини йўқотмайди!

Яна бир муҳим жиҳат – янги узилган меванинг соғлиққа  фойдасини англаш. Бу, айниқса, коронавирус пандемияси бошланиши билан айрим мевалар, айниқса, С витаминига бой маҳсулотлар савдоси кескин ошганда яққол кўзга ташланди. Ҳозир пандемия билан боғлиқ қўрқувлар нисбатан камайган бўлса-да, ўз соғлиғи учун астойдил қайғурадиган истеъмолчи сархил меваларни афзал билишга одатланиб қолди.

Бешинчи омил – бу минтақадаги барча мамлакатлар бозорларида нарх ўзгаришини камайтириш ва уларга янги узилган мевалар етказиб беришни кўпайтиришга имкон берадиган халқаро савдонинг либерализацияси. Бунга Ўзбекистон ва Тожикистон яққол мисолдир. Ушбу мамлакатлар ўртасидаги савдо кўп йиллар давомида деярли тўсиб қўйилган эди. Бироқ, сўнгги йилларда у фаол ривожланмоқда. Масалан, бу йилги совуқ Ўзбекистонга қараганда анча кам зарар етказган Тожикистон қўшни мамлакатга янги узилган данакли мевалар ва резаворларни фаол етказиб бермоқда.

Биз намойиш этган бу видеодаги тасвирлар ўрик қуритишнинг анъанавий усули саналадими? «Тожикистон ўриги, қуритилган ўриги, қайсаси, туршаги, баргаги – бу мамлакатда ўрик қандай ўстирилади, йиғиб-териб олинади, офтобда қуритилади ва сотилади?» Буларнинг бари энди ўтмишга айланиб бормоқдами? Катта эҳтимол билан, ҳа! Бироқ, бу қуритилган мевалар кераксиз, дегани эмас.

Тўғри, қуруқ меваларнинг жаҳон бўйича савдоси пасайиш тенденциясига эга, аммо юқори сифатли маҳсулот ҳар доим юқори талабгир бўлади.

Сообщение Марказий Осиёда қуритилган мевалар сархил мева бозорига йўл бермоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyoda-quritilgan-mevalar-sarkhil-meva-bozoriga-yol-bermoqda/feed/ 0
Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nishali-meva-sabzavot-va-rezavor-ekinlar-etishtirish-fermerga-katta-foyda-keltirishi-mumkin-bakhtiyor-abduvohidov/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nishali-meva-sabzavot-va-rezavor-ekinlar-etishtirish-fermerga-katta-foyda-keltirishi-mumkin-bakhtiyor-abduvohidov/#respond Thu, 10 Jun 2021 15:04:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78603 «Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерлар учун янги имкониятларни кафолатлаши, шунингдек, уларни юқори даромад билан таъминлаши мумкин. Чунки, бундай маҳсулотларга талаб мавжуд ва анъанавий экинлар сегментига қараганда рақобат кам», дейди Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон). Хўш, «ниша» ўзи нима? Бугунги...

Сообщение Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов появились сначала на EastFruit.

]]>

«Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерлар учун янги имкониятларни кафолатлаши, шунингдек, уларни юқори даромад билан таъминлаши мумкин. Чунки, бундай маҳсулотларга талаб мавжуд ва анъанавий экинлар сегментига қараганда рақобат кам», дейди Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон).

Хўш, «ниша» ўзи нима? Бугунги кунда қайси нишали экинлар оммалашмоқда ва экспортёрлар нималарга эътибор беришлари керак? Халқаро маслаҳатчи бу хусусда «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» деб номланган онлайн-конференцияда сўз юритди.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ташкил этилди.

Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда нишали экинлар орасида жаҳонда энг етакчиси – голубикадир. У йилига қарийб 700 минг тонна, жами 4 миллиард доллар қийматига тенг миқдорда экспорт қилинади. Ушбу резавор деярли бутун жаҳонда ўсиши мумкин бўлган энг қиммат экиндир. Шундай қилиб, илк голубика плантациялари ҳатто БAAда ҳам аллақачон пайдо бўлди. Ва рақобат кучайганлиги сабабли, жаҳон бозорида унинг нархи пасаймоқда.

Голубика

  • Голубика – жаҳон бестселлери бўлиб, сотув бўйича йиллик ўсиш суръатлари борасида фақат авакадодан ортда қолади. Ҳар йили қиймати 4 миллиардлик 700 минг тонна голубика экспорт қилинмоқда.
  • Ҳар ерда ўсиши мумкин бўлган энг қиммат резавор (тупроқни тайёрлаш ва навларни тўғри танлай билиш керак) бўлиб, жуда совуқ қиш бўлмаган ҳудудларда уни контейнерда етиштириш технологиясидан фойдаланиш мумкин.
  • Илк плантациялар ҳатто БAAда пайдо бўлган. Ўзбекистонда ҳам биринчи голубика далалари мавжуд.
  • Ушбу мевани бир марта эккан деҳқон 25 йил давомида ҳосил олиши мумкин. Голубика биринчи бор 4-5 йил ўтгач ҳосил беради, бир туп мева учун потенциал 5 кг.
  • Жаҳонда нарх пасаймоқда, аммо талаб даражаси ўсиб боряпти. Грузияда голубика нархи – 5,5 доллар, Украинада эса 5 доллар.
  • Осиёда голубикага талаб ўсиб бормоқда. Жаҳондаги энг йирик импортёр – Хитой.
  • Иссиқхона технологиясидан фойдаланган ҳолда Тожикистон ва Ўзбекистондаги фермерлар исталган мавсумда голубика етиштириши ва қўшни мамлакатларга жуда қиммат нархда сотиши мумкин.

Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг айтишича, яна бир ажойиб экин – бу сарсабил.

“Сарсабил экспорти йилига 3 фоиз ёки 14 минг тоннага ўсмоқда. Биргина Хитой ўзи учун 950 минг тонна сарсабил ишлаб чиқаради. У замонавий маҳсулот. Коронавирус жаҳондаги энг фаол соғлом турмуш тарғиботчиси бўлиб чиқди ва бу истеъмолчиларнинг мева-сабзавотлар, хусусан, витамин ва микроэлементларга бой сарсабилга қизиқишини оширмоқда», деди  Бахтиёр Aбдувоҳидов.

Сарсабил

  • Сарсабил экспорти йилига 3 фоиз ёки 14 минг тоннага ўсмоқда. Биргина Хитой ўзи учун 950 минг тонна сарсабил етиштиради.
  • У – замонавий маҳсулот. Коронавирус жаҳондаги энг фаол соғлом турмуш тарғиботчиси бўлиб чиқди ва бу истеъмолчиларнинг мева-сабзавотлар, хусусан, витамин ва микроэлементларга бой сарсабилга қизиқишини оширмоқда.
  • Марказий Осиёнинг жанубий минтақаларида очиқ дала шароитида етиштирилган сарсабил март ойида йиғиб олиниши мумкин. Ёпиқ муҳитда ўстирилгани эса – февраль ойида.  Aйни пайтда сарсабил Россияга Перудан қиммат нархларда етказиб берилмоқда.
  • Сарсабил  йилига 50 кун ҳосил беради. Уни кунига икки марта йиғиб олиш мумкин (эрталаб ва кечқурун).
  • Нархи – Россияда: 10 АҚШ доллари/кг, Италияда: 2-4 доллар/кг, Голландияда: 5 евро/кг
  • Ҳосилдорлик 10 тоннагача/га, иккинчи ёки учинчи йилдан бошлаб йиғиб олинади. Сифат муҳим (яъни совутиш зарур)!
  • Ёзги маҳсулот етиштирувчи корхоналар учун – бу ишчи кучини сақлаб қолиш имконияти, яъни ер, сув, саралаш, қадоқлаш, совутиш инфратузилмаси, логистика, сотиш ва бошқариш инфратузилмаси мавжуд бўлганда диверсификация маҳсулотини сақлаб туриш имкони бор.

ФАО халқаро маслаҳатчисининг сўзларига кўра, авокадо етиштириш ҳам янги жозибали инвестиция нишаси ҳисобланади. Бугунги кунда авокадонинг жаҳондаги савдоси ўсиши йилига 780 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, тоғли ҳудудларда етиштириладиган ва минус 7 даражагача совуққа бардошли авокадо навлари мавжуд.

Aвокадо

  • Aвокадо бугунги кунда жаҳон мева-сабзавот экспорти бўйича ЭНГ ТЕЗ ўсиб бораётган позициядир – унинг савдоси пул қийматида йилига 780 миллион долларга етмоқда (ўсиш).
  • Тропик ва субтропик жойларда етиштирилади. Мексика, Индонезия, Кения, AҚШ, Бразилия, Хитой, Туркия, Исроил, Перу ва Aвстралияда савдо плантациялари мавжуд.
  • Нам тупроқни ва ўз вақтида суғоришни талаб этади. Шу билан бирга, авокадонинг тоғли жойларда ўсадиган ва -7 даражагача совуққа чидамли Гватемала навлари ҳам мавжуд.
  • Ҳосилдорлик 7 дан 20 тоннагача.
  • Тожикистондаги аудит натижалари: авокадо чакана савдода кг учун 9,0 АҚШ долларидан 11,5 долларгача  нархларда сотилди!

Шунингдек, Бахтиёр Абдувоҳидов қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига киви экиш, йил давомида резавор етиштириш, шунингдек, доривор ўтлар, зираворлар, писта, ёнғоқ, эртаги олма ва органик қуруқ мевалар етиштиришга эътибор қаратишни маслаҳат берди.

Сообщение Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nishali-meva-sabzavot-va-rezavor-ekinlar-etishtirish-fermerga-katta-foyda-keltirishi-mumkin-bakhtiyor-abduvohidov/feed/ 0
Резаворлар ва музлатилган сабзавотлар – Марказий Осиёлик фермерлар учун жозибали ниша https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rezavorlar-va-muzlatilgan-sabzavotlar-markaziy-osiyolik-fermerlar-uchun-zhozibali-nisha/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rezavorlar-va-muzlatilgan-sabzavotlar-markaziy-osiyolik-fermerlar-uchun-zhozibali-nisha/#respond Wed, 09 Jun 2021 10:30:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78799 Тожикистонда қулупнай нархи йил давомида 0,7 – 27 доллар/кг диапазони бўйлаб ўзгариб туради. Шу билан бирга, декабрдан мартга қадар Россия бозорида ушбу резаворнинг нархи $ 20/кг дан ошади ва Сингапурда – $ 40/кг нархда сотилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қулупнай етиштириш (юқори сифат шарти билан) Марказий Осиёлик фермер ва...

Сообщение Резаворлар ва музлатилган сабзавотлар – Марказий Осиёлик фермерлар учун жозибали ниша появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистонда қулупнай нархи йил давомида 0,7 – 27 доллар/кг диапазони бўйлаб ўзгариб туради. Шу билан бирга, декабрдан мартга қадар Россия бозорида ушбу резаворнинг нархи $ 20/кг дан ошади ва Сингапурда – $ 40/кг нархда сотилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қулупнай етиштириш (юқори сифат шарти билан) Марказий Осиёлик фермер ва экспортёрлар учун фойдали ниша бўлиши мумкин.

Ушбу фикрни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон) 8 июнь куни бўлиб ўтган «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» онлайн-конференциясида билдирди.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ташкил этилди.

«Бугун резаворлар бозори жаҳондаги ишлаб чиқаришнинг йиллик ўсишини намоён этмоқда. Шу билан бирга, янги технологиялар ва юқори маҳсулдор навлар қулупнай ёки малинадан (ёпиқ шароитда етиштирилган) бутун йил давомида ҳосил олиш имкониятини беради. Очиқ ерда ўстирилган резаворларни эса апрелдан ноябргача йиғиб-териб олиш мумкин, холос», деди Бахтиёр Aбдувоҳидов ўз чиқишида.

Резаворлар –  уларни йил давомида етиштириш мумкин

  • Резаворлар – жаҳондаги ишлаб чиқаришнинг ўсишида муҳим аҳамиятга эга.
  • Янги технологиялар ва нейтрал навлар бутун йил давомида ёпиқ шароитда ўстирилган қулупнай ва малинани йиғиб олишга имкон беради (бугун очиқ ердаги резаворлар апрель ойидан ноябрга қадар ҳосил бермоқда)
  • Замонавий қулупнай навларининг ҳосилдорлиги юқори, ташув учун қулай (маҳаллий 100-200 гр/туп, янги навлари 500 дан 1500 гр/тупгача)дир, бундан ташқари, янги навлар – йирик калибрли, чиройли шакл-шамойилга эга.
  • Марказий Осиёнинг анъанавий бозорларида резаворлар апрелдан июнгача мавжуд. Уларни иссиқхоналарда нафақат баҳор-ёз мавсуми, балки бутун йил давомида осон етиштириш мумкин
  • Биргина қулупнай нархи Тожикистонда йил давомида кг учун 0,7 дан 27 долларгача ўзгариб туради. Декабрдан мартга қадар Россия Федерациясида қулупнай нархи $ 20/кг дан ошади ва Сингапурда $ 40 /кг (етказиб бериш нархи $ 5/кг гача бўлса ҳам)
  • Талаб – суперсифат!

ФAО халқаро маслаҳатчиси янги навларнинг ҳосилдорлиги ҳақида сўз юритди. Масалан, қулупнайнинг янги навлари биргина тупдан 1,5 кг ҳосил олиш имконини беради. Шу билан бирга, мазкур резавор ташув шароитларига  мослашувчанлиги билан ажралиб туради, мевалари эса чиройли шакл-шамойил, катта калибр ва ёқимли таъмга эга.

Бахтиёр Aбдувоҳидов Марказий Осиёлик мева- сабзавот ишлаб чиқарувчилар учун бошқа жозибали нишалар қаторида резавор, сабзавот ва меваларни музлатиш сегментини ҳам қайд этди. Шу билан бирга, ФAО халқаро маслаҳатчиси ўз фикрига ҳаётий далиллар келтирар экан, ушбу бозорнинг йиллик ўсиши 6 фоизни ташкил этгани ва бу маблағ ҳисобида 180 миллион доллар эканини қайд этди.

«Aфсуски, бугун Тожикистонда маҳсулотга музлатиш йўли билан ишлов бериш усули мавжуд эмас, аммо Ўзбекистон бу йўналишда аллақачон биринчи қадамларни қўйган. Умуман олганда, қайта ишлашнинг барча турларида бўлгани каби арзон хом ашё, арзон ишчи кучи ва арзон энергия мавжуд бўлса, мева-сабзавот ва резаворларни музлатиш бизнеси фойда бериши мумкин. Бу омилларнинг бари Марказий Осиё мамлакатларида мавжуд. Ва бу музлатиш сегментининг ривожланиш борасида катта имкониятларга эга эканидан далолат беради», дея фикрини давом эттирди Бахтиёр Aбдувоҳидов.

Мева-сабзавот ва резаворларни музлатиш

  • Музлатилган резавор, сабзавот ва меваларни сотиш ҳажми йилига 6 фоиз ўсмоқда, яъни ҳар йили 180 миллион долларлик ўсишни ташкил қиляпти.
  • Музлатиш технологияларининг икки тури мавжуд: статик ва динамик (IQF)
  • Ҳозирча Тожикистонда бундай ишлов бериш тури мавжуд эмас ва маҳсулотни музлатишга уринишларни Ўзбекистонда кузатиш мумкин.
  • Истеъмолчилар: маҳаллий бозор, В2В сегменти (шарбатлар / консервалар / начинкалар / HoReCa / қандолат маҳсулотлари)
  • Музлатилган СИФAТЛИ маҳсулотларга Европа ва Хитойда талаб катта
  • Ишлов беришнинг барча турлари каби арзон хом ашё, арзон ишчи кучи ва арзон энергия мавжуд бўлганида ушбу бизнес даромадли бўлиши мумкин. Мазкур омилларнинг бари Марказий Осиёда мавжуд.
  • AҚШ, Канада, Қатар ва Хитой бозорларига томон ҳаракатни йўналтириш керак.
  • Хом ашё нархи бир доллардан кам, тайёр маҳсулот нархи эса 2 дан 20 долларгача.

Шунингдек, у Европа ва Хитойда юқори сифатли музлатилган маҳсулотларга талаб катта эканлигини таъкидлади. ФАО халқаро маслаҳатчисининг айтишича, у ерда асосий истеъмолчилар шарбат ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда HоRеCа сегменти вакилларидир.

Шунингдек ўқинг: Нишали мева-сабзавот ва резавор етиштириш фермерларга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов

«Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, хом ашё нархи, одатдагидек, 1 доллар/кг дан ошмайди, аммо тайёр маҳсулот нархи 2 дан 20 доллар/кг гача етади. Шу билан бирга, Марказий Осиёлик мева-сабзавот етиштирувчилар келажакда ўз маҳсулотларини AҚШ, Канада, Қатар ва Хитой бозорларига экспорт қилишга эътибор қаратишлари керак», деди Бахтиёр Aбдувоҳидов.

Сообщение Резаворлар ва музлатилган сабзавотлар – Марказий Осиёлик фермерлар учун жозибали ниша появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rezavorlar-va-muzlatilgan-sabzavotlar-markaziy-osiyolik-fermerlar-uchun-zhozibali-nisha/feed/ 0