автоматлаштириш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 18 Apr 2022 21:16:19 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png автоматлаштириш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/#respond Tue, 19 Apr 2022 03:00:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103488 Таъминот занжири – замонавий бизнесда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни якуний истеъмолчига етказиб бериш ўртасидаги барча зарур жараёнларни боғловчи тизимдир. Бироқ, коронавирус пандемияси бутун жаҳон бўйлаб ушбу тизимнинг асосий таркибий қисмларини издан чиқарди. Мева-сабзавот компаниялари бу даврда маҳсулот етказиб беришнинг самарали тизимини сақлаб қолиши мумкинми? Етказиб бериш занжирини бошқариш жараёни деганда...

Сообщение Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>

Таъминот занжири – замонавий бизнесда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни якуний истеъмолчига етказиб бериш ўртасидаги барча зарур жараёнларни боғловчи тизимдир. Бироқ, коронавирус пандемияси бутун жаҳон бўйлаб ушбу тизимнинг асосий таркибий қисмларини издан чиқарди.

Мева-сабзавот компаниялари бу даврда маҳсулот етказиб беришнинг самарали тизимини сақлаб қолиши мумкинми? Етказиб бериш занжирини бошқариш жараёни деганда нималар тушунилади? Мева-сабзавот бизнесининг рентабеллигини ошириш учун омбор логистикаси бошқарувини автоматлаштириш қанчалик муҳим? Бу ҳақида мева-сабзавот компанияларининг тизимли таъминот занжири бошқаруви билан шуғулланувчи «Янгича индустриал ечимлар» – «New Industrial Solutions» (Украина) компанияси бош директори Алексей Гладишев гапириб берди.

Унинг қайд этишича, замонавий бизнесда таъминот занжири бошқаруви мижозлар эҳтиёжини максимал даражада қондириш, харажатларни камайтириш ва компаниялар учун бозорда рақобатдош устунликларни таъминлашга қаратилган кўплаб таркибий қисмлардан иборат. Хўш, улардан қай бири муҳим?

Етказиб беришнинг максимал тезлиги ва самарадорлиги жараённи автоматлаштириш орқали аниқланган

“Замонавий логистикада таъминот занжирига маҳсулотларни максимал тезлик ва самарадорлик билан ишлаб чиқариш ҳамда мижозларга етказиб бериш учун бир-бири билан ўзаро боғлиқ бир қанча қисмлар сифатида қаралади. Шу билан бирга, бугун бозорда турли бизнес йўналишлари бўйича фаолият юритувчи компанияларга жараёнларнинг аксарият қисмини автоматлаштириш, уларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш имконини берувчи таъминот занжири бошқаруви бўйича кўплаб ихтисослашган дастурий ечимлар пайдо бўлган. Йиғилган маълумотлар асосида таъминот занжирини бошқариш тизимлари бизнес жараёнларини такомиллаштириш ва бозорда рақобатдош устунликларга эга бўлиши учун имкон қадар уларнинг самарадорлиги ва маҳсулдорлигини таъминлашга ёрдам беради», дейди бозор мутахассиси.

Шу билан бирга, мева-сабзавот бизнеси ҳақида гапирар экан, Алексей Гладишев таъминот занжири бошқаруви самарадорлиги бошқа сегментларга нисбатан мазкур сегментда муҳимроқ эканлигини қайд этади: “Сабзавот ва мевалар тез бузиладиган маҳсулотлар, шунинг учун етказиб бериш занжиридаги ҳар қандай узилиш якуний истеъмолчига олиб борадиган йўлда кечикишларга олиб келади ва бу ишлаб чиқарувчи учун қўшимча сақлаш харажатлари демакдир. Бундан ташқари, сабзавот ва мевалар сифати бузилиши хавфи ортади».

Таъминот бошқаруви соҳасидаги дастурий ечимлар ҳақида сўз юритар экан, New Industrial Solutions компанияси бош директори бугунги кунда сервисни режалаштириш бўйича замонавий маҳсулотлар мавжудлигини, хусусан, компания Service Оptimizer 99+ платформаси асосида ўз мижозлари – фермерлар ва экспортёрларга ушбу турдаги маҳсулотларни таклиф қилмоқда. Платформани таъминот занжири бошқаруви соҳасида жаҳондаги етакчи иштирокчи – ТооlsGroup (АҚШ) ишлаб чиққан.

«Servis Optimizer 99+ нинг афзаллиги шундаки, бугунги глобал логистика инқирозида ишлаб чиқарувчи глобал бозордаги ноаниқлик шароитида ўз бизнесини иложи борича самарали ривожлантириш имконини берувчи етказиб бериш занжирининг режалаштириш хизматидан фойдаланади», дейди Алексей Гладишев.

Сунъий интеллект ёрдамида маҳсулотни сотиш жараёнларини оптималлаштириш

Платформа мақсадли хизмат даражаларига эришиш учун таъминот занжири режалаштирилишини автоматлаштиради ва соддалаштиради. Хусусан, сабзавот ва мевалар етиштирувчи ҳамда экспорт қилувчи корхоналарнинг товар тақчиллиги, маҳсулот захиралари, корхона айланма маблағлари ўртасидаги номувофиқлик туфайли савдони бой бериш каби муаммолари ҳал этилади”, дейди Алексей Гладишев.

Мутахассиснинг таъкидлашича, мева-сабзавот бизнесида омбор логистикасини бошқариш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Замонавий автоматлаштирилган дастурий ечимлар омбор захираларининг аниқлигини ошириши, маҳсулотни саралаш ва уни жўнатишдаги хатоларни камайтириши, пировардида, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаши мумкин, бу эса бизнесингиз нуфузига ижобий таъсир кўрсатади.

“New Industrial Solutions ўз мижозларига Омборлар бошқаруви тизими (WМС) ечимларини таклиф этади.  WМС ҳар қандай омборни автоматлаштиришга имкон беради ва барча турдаги логистика процедураларига мос келади. Шу билан бирга, дастурнинг ўзи товарларни жойлаштириш ва саралаш стратегияларини танлайди ва деярли ҳар қандай омборда ишлаш учун ўнлаб созламаларга эга.  Омборлар бошқарувининг автоматлаштирилган тизими маҳсулотларни қабул қилиш, жўнатиш ва ташишда, масалан, сабзавот ва меваларни саралашда инсон омилининг салбий таъсирини бартараф этади.  Шу билан бирга, сизнинг бизнесингиз юқорида қайд этилган операциялар бўйича харажатларни ўнлаб марта камайтиради, бу эса компаниянинг рентабеллиги ҳам ошишини англатади”, дея қайд этди мутахассис.

 Дастлабки босқичда таҳлил – асосий омил

Алексей Гладишев мева-сабзавот бизнесида логистика жараёнларини оптималлаштиришдан аввал унинг ўзига хос хусусиятларини батафсил таҳлил қилиш ва логистика соҳасидаги муаммоларни аниқлаш муҳимлигини таъкидлайди.

Автоматлаштириш шаффоф бизнес жараёнлари ва оптимал моддий-техник инфратузилма билан биргаликда муҳим аҳамиятга эга.

«Шу билан бирга, бу ишни кўп йиллик тажрибага эга бўлган, ички ва ташқи бозорнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда турли лойиҳаларни амалга ошириш учун тизимли ечимларни таклиф эта оладиган мутахассислар амалга ошириши муҳимдир» дея хулоса қилади мутахассис.

Сообщение Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/feed/ 0
Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/#respond Tue, 15 Mar 2022 04:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101529 Қозоғистоннинг «Нарин-Сауда-ОПТ» ТОО компанияси Уст-Каменогорскда «Олтой» улгуржи тарқатиш маркази (УТМ)ни қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини ишга туширди.  Лойиҳа “СПК Ертiс” АЖ иштирокида амалга оширилмоқда.  Бу хусусда “Каzakh Invest” матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди. Инвесторларнинг сўзларига кўра, қурилишнинг умумий қиймати замонавий ускуналар ўрнатилиши ҳисобга олинса, 14,3 миллиард тенгени ташкил этади....

Сообщение Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистоннинг «Нарин-Сауда-ОПТ» ТОО компанияси Уст-Каменогорскда «Олтой» улгуржи тарқатиш маркази (УТМ)ни қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини ишга туширди.  Лойиҳа “СПК Ертiс” АЖ иштирокида амалга оширилмоқда.  Бу хусусда “Каzakh Invest” матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди.

Инвесторларнинг сўзларига кўра, қурилишнинг умумий қиймати замонавий ускуналар ўрнатилиши ҳисобга олинса, 14,3 миллиард тенгени ташкил этади. УТМ Олмаота-Уст-Каменогорск автомагистрали яқинида жойлашган бўлади.

Маълум қилинишича, инвестиция лойиҳасига мувофиқ, умумий майдони 20 минг метр квадратлик  45 минг тоннагача маҳсулот юклаш имкониятига эга иккита сабзавот омбори, умумий майдони 2 160 метр квадратлик кросс-док, шунингдек, маъмурий бинолар мажмуаси қурилиши кўзда тутилган.

“Ҳар бир сабзавот омбори икки секциядан иборат бўлади. Биринчи секцияга 5000 тоннагача юкни сиғдира оладиган, ҳарорат назорат қилинмайдиган вентиляция ускуналари бор вақтинча сақлаш омбори жойлаштирилади. Иккинчи секция – 17,5 минг тоннагача бўлган совутгич ускуналари мавжуд узоқ муддатли сақлаш омборидир”, дея қайд этилди компания хабарида.

Омборхона паллетлар қўлланадиган Голландия технологиясига асосланади. Ушбу усул маҳсулотни узоқ муддатли ва самарали сақлашни, шунингдек, товарлар тез жўнатилишини таъминлайди. Кросс-док тизими замонавий юклаш техникалари, автоматик ёнғин ўчириш тизими, видеокузатув, шунингдек, маҳсулот ҳақидаги энг сўнгги маълумотларни жамлаган ахборот мониторлари билан жиҳозланади.

«Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши маҳаллий фермерлар учун жуда кўп қулайликлар яратмоқда.  Улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, Қозоғистон озиқ-овқат бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улушини кенгайтириш, маҳсулотларни экспорт қилишнинг янги имкониятлари, меҳнат унумдорлиги ва маҳаллий аҳолининг молиявий фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади”, дейди «Kazakh Invest»нинг Шарқий Қозоғистон вилояти бўйича  минтақавий директори Нартай Бейсеков.

Лойиҳа маҳсулотларни ҳудудлараро самарали қайта тақсимлашни ташкил этиш, нархларни барқарорлаштириш, импорт ўрнини босиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг соя айланмасини қонунийлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашнинг миллий технологияларини яратиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг  ҳисоби, оқимлари ва прогнозлашнинг ягона ахборот тизимини самарали ташкил этишга ҳисса қўшади.

Сообщение Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/feed/ 0
Мева ҳосилини йиғиб олишнинг автоматлаштирилган тизими концепцияси «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотини қўлга киритди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-hosilini-yiqib-olishning-avtomatlashtirilgan-tizimi-kontseptsiyasi-agrifuture-concept-winner-2022-mukofotini-qolga-kiritdi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-hosilini-yiqib-olishning-avtomatlashtirilgan-tizimi-kontseptsiyasi-agrifuture-concept-winner-2022-mukofotini-qolga-kiritdi/#respond Thu, 24 Feb 2022 03:30:10 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100617 2022 йилнинг 15 февралида Кubota корпорацияси АGRITECHNICA деб номланган жаҳондаги энг йирик қишлоқ хўжалиги техникаси кўргазмасида «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотига лойиқ, деб топилди. Ғолиб – “Тevel Aerobotics Technologies” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мева ҳосилини йиғишнинг автоматлаштирилган тизими нафақат новаторлик иши сифатида, балки амалиётга кенг татбиқ этиш мумкинлиги...

Сообщение Мева ҳосилини йиғиб олишнинг автоматлаштирилган тизими концепцияси «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотини қўлга киритди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 15 февралида Кubota корпорацияси АGRITECHNICA деб номланган жаҳондаги энг йирик қишлоқ хўжалиги техникаси кўргазмасида «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотига лойиқ, деб топилди. Ғолиб – “Тevel Aerobotics Technologies” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мева ҳосилини йиғишнинг автоматлаштирилган тизими нафақат новаторлик иши сифатида, балки амалиётга кенг татбиқ этиш мумкинлиги билан ҳам юқори баҳоланди. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича жаҳондаги энг йирик кўргазма саналадиган АGRITECHNICA доирасидаги “Аgrifuture Concept Winner – 2022″ мукофоти келгуси 5-10 йилда агросаноат секторига жорий этишнинг реал имкониятларига қаратилган инновацион ечимлар учун мукофотдир.

Кubotа ва Теvel мева фермалари фаолиятида қўлланадиган автоматлаштирилган мева йиғиш тизими учун ушбу мукофотга сазовор бўлди.  Мазкур инновацион ғоя янгилик эканлиги, амалиётга самарали татбиқ этиш мумкинлиги ва универсаллиги боис, юқори баҳога муносиб кўрилди. Зеро, бу хусусиятлари уни турли ўлчамдаги мева етиштирувчи фермер хўжаликларида кенг қўллаш имконини беради.

Янги концепция сунъий интеллект (СИ) ёрдамида пишиб етилган меваларни аниқлаш орқали терим жараёнини автоматлаштириш учун Теvel (FARTM) учувчи автоном роботи билан жиҳозланган теримчи-роботларни ўз ичига олган.  FAR Tevelнинг Кubota учувчисиз тракторлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси билан комбинацияси алоҳида фермер хўжаликлари талабларига мос келувчи турли конфигурацияларни яратишга имкон беради ва ҳосил йиғим-теримининг белгиланган усулларига тўлиқ мослашувни таъминлайди. Ушбу концепция бутун жаҳон бўйлаб мева етиштирувчи фермер хўжаликларида кучайиб бораётган ишчи кучи танқислиги муаммосини ҳал этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Тизимнинг, шунингдек, мева йиғиш учун идеал вақтни аниқлаш орқали маҳсулот сифатини ошириш ва ҳосил бой берилиши сабаб пайдо бўладиган чиқитларни камайтириш каби бошқа афзалликлари ҳам бор.

Kubota келажак қишлоқ хўжалигини яратиш учун инновацион технологияларни ишлаб чиқувчи компаниялар ва тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни давом эттиради ва комплекс ечимлар компанияси сифатида ҳар бир авлод эҳтиёжларини тўлиқ  қондира олади.

Сообщение Мева ҳосилини йиғиб олишнинг автоматлаштирилган тизими концепцияси «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотини қўлга киритди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-hosilini-yiqib-olishning-avtomatlashtirilgan-tizimi-kontseptsiyasi-agrifuture-concept-winner-2022-mukofotini-qolga-kiritdi/feed/ 0
Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ternopol-ukrainada-evropadagi-eng-yirik-agrodronlar-floti-tashkil-etildi-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ternopol-ukrainada-evropadagi-eng-yirik-agrodronlar-floti-tashkil-etildi-video/#respond Mon, 21 Feb 2022 06:00:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100348 Қишлоқ хўжалигига робототехникани жорий этишда Украина ўзининг етакчилик мавқеини яна бир бор исбот этди. Тернополда Украинанинг «Роботлаштирилган агротизимлар» номли  компанияси 118 дона учувчисиз техникадан иборат Европадаги энг йирик дрон-пуркагичлар флотини тузди. Булар 59 та кўчма бригада бўлиб, 2022 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумида 500 минг гектардан ортиқ майдондаги ҳосилга ишлов беради....

Сообщение Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалигига робототехникани жорий этишда Украина ўзининг етакчилик мавқеини яна бир бор исбот этди. Тернополда Украинанинг «Роботлаштирилган агротизимлар» номли  компанияси 118 дона учувчисиз техникадан иборат Европадаги энг йирик дрон-пуркагичлар флотини тузди. Булар 59 та кўчма бригада бўлиб, 2022 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумида 500 минг гектардан ортиқ майдондаги ҳосилга ишлов беради.

Ўтган йили барча хизмат кўрсатиш компаниялари қарийб 1 миллион гектар майдонга ишлов берганини ҳисобга олсак, эълон қилинган режалар дрон-пуркагичларнинг ўсимликларни ҳимоялаш воситалари бозоридаги ўрни ва аҳамияти салмоқли даражада ошганидан далолат беради.

Компания бутун Украина бўйлаб робототехникадан фойдаланишни кўпайтириш мақсадида. «Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси раҳбари Игорь Чайкивскийнинг фикрича, бу ишчилар меҳнатини осонлаштириб, Украина далалари ҳосилдорлигини оширади.

Украинадаги учувчисиз ускуналарнинг асосий интегратори Drone UA XAG бренди остидаги дрон- пуркагичларни етказиб бериш бўйича кенг кўламли буюртма бажарилганини эълон қилди. 2022 йил бошида 100 донадан иборат биринчи партия мижозга жўнатилди, у кейинги бир неча ой ичида етказиб берилади. «Бу DroneUA тарихидаги энг йирик якка тартибдаги буюртмадир», дейди компания ҳаммуассиси Валерий Яковенко. «Биз ушбу компания билан  ҳамкорликни 2019 йилда 2 та дрон реализацияси орқали бошладик. Ўша пайтда Игорь Чайкивский  «Нега энди синаб кўрмаслигимиз керак?», деган қизиқиш билан дронларни сотиб олган эди. Шундан сўнг бир нечта кичик етказиб беришлар амалга оширилди. 2021 йилда «Роботлаштирилган агротизимлар» жамоаси ўз флоти ва пудратчилари билан 100 минг гектарга яқин майдонга ишлов бериш мавсумини якунлади. Йил охирида эса Игорь Чайкивский бизга 100 та дрон буюртмаси билан мурожаат қилди!  Бу – ақл бовар қилмас даражадаги буюртма эди. Айнан шу воқеанинг ўзи прогнозларимизни тасдиқлайди: дрон-пуркагичларнинг хизмат кўрсатиш бозори ҳар йили беш баробар ўсади.  Хизмат кўрсатувчи компаниялар сони нафақат Украинада ўсиб, кенгаяди, агар тўғри бошқарув йўлга қўйилса, бу – мамлакатдан ташқарида ҳам ривожланиши мумкин бўлган бизнес. Украина ҳозирданоқ, ҳаво-пуркагичларни жорий қилиш интенсивлиги бўйича Европа давлатларидан сезиларли даражада олдинда. Кўпчилик биздан ўрнак олади, бизнинг моделимизни асос деб билади! Қолаверса, 2021 йил якунларига кўра, биз XAG бренди остидаги дронларни интеграциялаш бўйича Бразилия, Вьетнам ва Тайланд каби етакчиларни ортда қолдириб, жаҳондаги  1-рақамли давлатга айландик. Жаҳон бозорини ички томондан билганимиз ҳолда айтишимиз мумкинки, Украина ҳаммадан кўра тез ҳаракатланмоқда”.

Дрон-пуркагичлар бозорининг фаол ўсиши фермерлар орасида ушбу хизмат турига талаб ортиши билан боғлиқ. Ўтган йили нархлар энг юқори даврда маҳсулот баҳоси деярли икки баробар ошди, шу билан бирга, дронлар анъанавий ускуналар билан солиштирилганда мутлақо рақобатбардошлигича қолади. Узоқ муддатли ёмғирлар, шунингдек, фермерларнинг ўзини оқловчи ускуналарни қўллаш кераклигини тушуниб етгани буюртмалар сони ошишига хизмат қилди. «Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси бутун Украина бўйлаб робототехникадан фойдаланишни кўпайтириш  мақсади сари интилмоқда.

“Дрон-пуркагичлар билан ишлаш орқали фермерлар пестицидларнинг 30 фоизини, сувнинг 95 фоизини ва ёқилғининг 90 фоизи (ёқилғи нархи ақл бовар қилмас даражада ошиб кетиши фонида)ни тежайди! Бундай асосли ҳисоб-китобни дронлар ёрдамида ўсимликларни ҳимояловчи воситаларни таклиф этадиган хизмат кўрсатувчи компанияларнинг ҳар бири тасдиқлайди. Ўтган йили биз мижозларимизнинг катта қисмига рад жавобини беришга мажбур бўлдик, чунки, талаб техник имкониятларимиздан ошиб кетди. Бригадалар мавсум давомида жуда қизғин ишлади ва суткалаб меҳнат қилди. Шу боис ҳам, бунча кўп дронга сармоя киритиш импульсив ечим эмас. Бозор ўсиб бормоқда ва вақти-вақти билан бир неча баробар ўсишда давом этади», дейди Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси асосчиси Игорь Чайкивский.

Инвестицияларга қайтадиган бўлсак: хизмат кўрсатиш компаниялари минтақаларда ташкил этилаётган бизнес ва у юқори мобиллик туфайли бутун Украина бўйлаб ишлаши мумкин. Компания 100 та дронга сармоя киритиб, мавсумда 50 тагача мобил бригадани иш билан таъминлаш учун 120 дан ортиқ иш ўринларини яратмоқда.

 

Сообщение Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ternopol-ukrainada-evropadagi-eng-yirik-agrodronlar-floti-tashkil-etildi-video/feed/ 0
Нидерландиялик олимлар агробизнесда сунъий интеллект қўлланишининг этикавий ва ҳуқуқий хатарларини ўрганишмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiyalik-olimlar-agrobiznesda-suniy-intellekt-qollanishining-etikaviy-va-huquqiy-khatarlarini-organishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiyalik-olimlar-agrobiznesda-suniy-intellekt-qollanishining-etikaviy-va-huquqiy-khatarlarini-organishmoqda/#respond Fri, 18 Feb 2022 03:30:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100187 Голландиядаги Вагенинген университети тадқиқотчилари Нидерландия истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ташкилоти  (NWО) тақдим этган 2,5 миллион долларлик маблағ эвазига агроозиқ-овқат секторидаги сунъий интеллект имкониятларини ўрганишади. Улар агроозиқ-овқат секторида сунъий интеллектдан фойдаланиш методологиясини ишлаб чиқишади, мазкур методология асбоб-ускуналар, тавсиялар, этика ва ҳуқуқ меъёрлари, шунингдек, сунъий интеллектни қўллаш бўйича жалб қилиш стратегияларини ўз ичига...

Сообщение Нидерландиялик олимлар агробизнесда сунъий интеллект қўлланишининг этикавий ва ҳуқуқий хатарларини ўрганишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Голландиядаги Вагенинген университети тадқиқотчилари Нидерландия истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ташкилоти  (NWО) тақдим этган 2,5 миллион долларлик маблағ эвазига агроозиқ-овқат секторидаги сунъий интеллект имкониятларини ўрганишади.

Улар агроозиқ-овқат секторида сунъий интеллектдан фойдаланиш методологиясини ишлаб чиқишади, мазкур методология асбоб-ускуналар, тавсиялар, этика ва ҳуқуқ меъёрлари, шунингдек, сунъий интеллектни қўллаш бўйича жалб қилиш стратегияларини ўз ичига олади, дея хабар бермоқда «АгроБизнес«.

“Ҳозир одамлар сунъий интеллект қишлоқ хўжалигига нима олиб келиши ва у қандай хавф-хатар туғдириши мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга эмас. Агар фермер сут ишлаб чиқариш ҳақида ўзининг кундалик маълумотларини тақдим этиш орқали сунъий интеллект лойиҳасида иштирок этадиган бўлса, ўз компаниясидаги ишлаб чиқариш жараёни ҳақида рақобатчи фермерларга хабар бермаслик учун бу маълумотлардан аноним фойдаланилишини истайди”, дейди Wageningen Economic Reseachнинг  этика ва масъул тадқиқотлар ҳамда инновациялар бўйича катта илмий ходими, лойиҳа раҳбарларидан бири  Симоне ван дер Бург.

Тадқиқот этика, ҳуқуқ ва ижтимоий таъсир (ELSA) протоколларига мувофиқ, Al for Sustainable Food Systems (AI4SFS) лабораториясида ўтказилади.

Олимлар ELSA омиллари сунъий интеллект дизайнига интеграциялаштириладиган олтита амалий тадқиқотни ўтказишади.

Саволлар ҳозирча жавобсиз

Сунъий интеллект роботлари одамларнинг иш ўрнини эгаллайди ва бу агроозиқ-овқат секторидаги меҳнат бозорини тубдан ўзгартириши кутилмоқда.

Шу сабабли, олимлар «ишчи-инсонларга сунъий интеллект қандай таҳдид солиши мумкин?» ёки «роботлар сифатли ва аҳамиятли ишлар учун қандай имкониятларни таклиф қилади?», деган саволларга жавоб излашади.

Ўт ўрувчи робот тасодифан бегона ўтлар ўрнига керакли экинларни олиб ташлаши ва шу билан ҳосилни йўқ қилиши мумкин. Бу ҳолатда ким жавобгарликни бўйнига олади? Ва етказилган зарарни ким қоплаши керак? Алгоритм йирик агрокомпания учун энг яхши ечимларни топишга ўргатилади, бу эса даромад ошишига олиб келади.  Бироқ, охир-оқибат, алгоритм айбдор шахснинг мавжудлигини кўрсатувчи ҳаракатни амалга оширади.  Бу ўринда алгоритмни айблай оламизми?

Сунъий интеллектдан озиқ-овқат секторида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Мисол учун, ифор ва таъм бўйича ихтисослашган Firmenichнинг формулалар генератори бозорга тез етказиб бериладиган индивидуал парфюмерия ва таъм ечимларини таъминлайди.

Symrise компанияси ўсимлик навларида таъмларни модуляция қилувчи ўсимлик ингредиентларини аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланади. Ушбу технология ёрдамида немис компанияси таъмни мувозанатлаштира оладиган янги потенциал материалларни аниқлаш учун минглаб қадимий Хитой рецептларини ўрганиб чиқди.

Сообщение Нидерландиялик олимлар агробизнесда сунъий интеллект қўлланишининг этикавий ва ҳуқуқий хатарларини ўрганишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiyalik-olimlar-agrobiznesda-suniy-intellekt-qollanishining-etikaviy-va-huquqiy-khatarlarini-organishmoqda/feed/ 0
FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/farmdroid-dalada-kelazhak-qishloq-khozhaligi-ishchisi-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/farmdroid-dalada-kelazhak-qishloq-khozhaligi-ishchisi-video/#respond Thu, 17 Feb 2022 06:30:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100094 FarmDroid жаҳондаги биринчи тўлиқ автоматик робот бўлиб, у ҳам экин экиш, ҳам бегона ўтларга қарши механик курашиш билан боғлиқ юмушларни бажаради. Робот фермерларга экин экиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини бегона ўтлардан тозалаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Ва у мазкур вазифаларни экологик жиҳатдан нейтрал, тоза усулда бажаради. FarmDroid ApS компаниясига Йенс...

Сообщение FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

FarmDroid жаҳондаги биринчи тўлиқ автоматик робот бўлиб, у ҳам экин экиш, ҳам бегона ўтларга қарши механик курашиш билан боғлиқ юмушларни бажаради. Робот фермерларга экин экиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини бегона ўтлардан тозалаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Ва у мазкур вазифаларни экологик жиҳатдан нейтрал, тоза усулда бажаради.

FarmDroid ApS компаниясига Йенс ва Кристиан Уорминглар Innovatoinsmiljøеt Syddansk А/S ҳамда роботлар бўйича мутахассис – Эсбен Остергаард билан ҳамкорликда асос солишган.

2020 йил баҳорида FarmDroid Европанинг кўпгина қисмида 1500 гектардан ортиқ майдонга экин экиб, далаларни бегона ўтлардан тозалади.

Келажак қишлоқ хўжалиги: у қандай ишлайди?

FarmDroid FD20 – бу қуёш батареясида ишлайдиган дала роботи бўлиб, у экин экиш маҳали ўсимликларнинг жойлашувини белгилаш учун GPS сигналидан фойдаланади, сўнгра ҳам қаторлараро, ҳам қаторларнинг ўзида бегона ўтларга қарши механик курашни амалга оширади.

Экин экишдаги ноёб аниқлик ҳосилни бегона ўтлардан тозалаш имконини бериб, бегона ўтларни қўлда тозалаш заруратини камайтиради ёки бунга умуман ҳожат қолдирмайди.

Тўртта қуёш панели аккумулятор батареялари учун энергия ишлаб чиқаради ва кунига 24 соатгача CО2 ажралиб чиқишининг ноль даражаси билан ишлашни таъминлайди. Шундай қилиб, FarmDroid FD20 га мавсум давомида далада ишлаш имконини берувчи ташқи аккумуляторни зарядлашнинг ҳожати йўқ.

FarmDroidнинг афзалликлари:

  • Қанд-лавлаги, озуқ лавлагиси, пиёз ва рапс каби экинларни тўлиқ автоматик экиш, бегона ўтлардан тозалаш.
  • Бегона ўтларни йўқ қилишдаги аниқлик юқори ҳосил олинишини таъминлайди, мураккаб ва такрорий қўл меҳнатига бўлган эҳтиёжни камайтиради ёки бунга умуман ҳожат қолдирмайди.
  • FD20 GPS технологиясидан фойдаланади. Ушбу технология ҳар бир экилган уруғнинг жойлашган ўрнини аниқлаш учун ишлатилади, шу боис ҳам, FD20 экинлар ёки бегона ўтларни таниб олиш учун камера кучига таянмайди.
  • Ўсимликлар униб чиқмасиданоқ, бегона ўтларни тозалашни бошлаш мумкин, чунки, робот экин экиш жараёнида уруғлар қаерда жойлашганини «кўради», шу боис, қаерни бегона ўтлардан тозалашни яхши билади.
  • Роботнинг енгил вазни тупроқ микротузилмасини бузмайди.
  • Ўзини-ўзи бошқариш ва автоматик ўрнатиш хусусияти туфайли мониторингга ҳожат йўқ.

Робот қандай ишлашини кўрмоқчи бўлсангиз – видеони томоша қилинг:

Фото ва видео манбаси: FARMDROID расмий сайти

Сообщение FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/farmdroid-dalada-kelazhak-qishloq-khozhaligi-ishchisi-video/feed/ 0
Британияда салат барги йиғим-теримида иштирок этадиган ишчи-роботлар яратилмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/britaniyada-salat-bargi-yiqim-terimida-ishtirok-etadigan-ishchi-robotlar-yaratilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/britaniyada-salat-bargi-yiqim-terimida-ishtirok-etadigan-ishchi-robotlar-yaratilmoqda/#respond Sat, 12 Feb 2022 04:00:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99750 Мавсумий ишчилар етишмовчилигини камайтириш учун британиялик ишлаб чиқарувчилар салат барги йиғим-теримида иштирок  этувчи роботларни яратиш лойиҳасини ўз зиммаларига олишди. Британиянинг салат барги  етказиб берувчи компаниялари – G’s Fresh ва PDM Produce салат барги ҳосилини йиғувчи роботларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш учун агротехник мутахассислар билан ҳамкорликда иш юритмоқда, деб хабар берди FruitNet...

Сообщение Британияда салат барги йиғим-теримида иштирок этадиган ишчи-роботлар яратилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Мавсумий ишчилар етишмовчилигини камайтириш учун британиялик ишлаб чиқарувчилар салат барги йиғим-теримида иштирок  этувчи роботларни яратиш лойиҳасини ўз зиммаларига олишди.

Британиянинг салат барги  етказиб берувчи компаниялари – G’s Fresh ва PDM Produce салат барги ҳосилини йиғувчи роботларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш учун агротехник мутахассислар билан ҳамкорликда иш юритмоқда, деб хабар берди FruitNet ҳаволасига таяниб EastFruit.

Innovate UK  молиялаштирган лойиҳада ишлаб чиқарувчилар Аgri-EPI маркази (Эдинбург), Ҳарпер Адамс университети (Ньюпорт), IDS Imaging Development (Германия) ва  видеомаълумотнинг автоматлаштирилган таҳлил технологияси бўйича бошқа мутахассислар билан интеллектуал автоматлаштирилган тизим (салат барги йиғим-терими учун)ни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишмоқда.

Хабарда айтилишича, порей пиёзи йиғим-терими учун мўлжалланган мавжуд ускуна салат баргини ердан кўтариб, уни сиқиб турувчи тасмалар орасида ушлаш учун мослаштирилмоқда. Ташқи ёки «ўрама» салат барглари пояни очиш мақсадида механик равишда олинади, сўнгра машинанинг кўрув қобилияти ва сунъий интеллект салат бошини яхшилаб ажратиш учун поядаги кесиш нуқтасини аниқлайди.

«G Salad Harvesting Services Ltd» компаниясидаги ҳамкасбларнинг фикрига кўра, айсбергни кесиш жараёни автоматлаштиришда техник жиҳатдан энг қийин босқичдир», дейди IDSнинг маҳсулотлар савдоси бўйича мутахассиси Роб Уэбб.

Шунингдек ўқинг: Япониянинг Кubota компанияси ва Теsla асосчиси ҳамкорлигида узум етиштирувчи робот ишлаб чиқарилади

Лойиҳа иштирокчиларининг сўзларига кўра, яратилаётган робот-ишчи прототипи uEye FA оиласига мансуб GigE Vision камерасини ўз ичига олади.  У жуда ишончли бўлиб, мураккаб шароитларда идеал ускунадир. Робот-теримчи прототипи дала синовларида қўлланади.

«Лойиҳада иштирок этишдан мамнунмиз ва натижаларни интиқлик билан кутмоқдамиз. Биз унинг салат барги ҳосили йиғим-теримини автоматлаштириш ва самарадорлигини оширишдаги имкониятларига аминмиз, зеро, бу фақат мавсумий ишчилар етишмовчилиги муаммосини бартараф этибгина қолмай, иш маҳсулдорлигини оширишга ҳам хизмат қилади», дейди IDS Imaging Development Sistems компаниясининг бошқарувчи директори Ян Хартманн.

Сообщение Британияда салат барги йиғим-теримида иштирок этадиган ишчи-роботлар яратилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/britaniyada-salat-bargi-yiqim-terimida-ishtirok-etadigan-ishchi-robotlar-yaratilmoqda/feed/ 0
Япониянинг Кubota компанияси ва Теsla асосчиси ҳамкорлигида узум етиштирувчи робот ишлаб чиқарилади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiyaning-kubota-kompaniyasi-va-tesla-asoschisi-hamkorligida-uzum-etishtiruvchi-robot-ishlab-chiqariladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiyaning-kubota-kompaniyasi-va-tesla-asoschisi-hamkorligida-uzum-etishtiruvchi-robot-ishlab-chiqariladi/#respond Mon, 07 Feb 2022 09:00:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99297 Япониянинг қишлоқ хўжалиги ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Кubota компанияси Теsla ҳаммуассиси ва муҳандиси Ян Райтни сунъий интеллект ёрдамида бошқариладиган дала роботларини яратиш учун ҳамкорликка чорлади. Дастлаб винобоп узум навларини етиштириш жараёнида ишлайдиган машиналарга эътибор қаратилади. Nikkei Asia маълумотларига кўра, Ян Райт билан ҳамкорлик орқали Кubota АҚШнинг янги тадқиқот бўлимига сунъий...

Сообщение Япониянинг Кubota компанияси ва Теsla асосчиси ҳамкорлигида узум етиштирувчи робот ишлаб чиқарилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Япониянинг қишлоқ хўжалиги ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Кubota компанияси Теsla ҳаммуассиси ва муҳандиси Ян Райтни сунъий интеллект ёрдамида бошқариладиган дала роботларини яратиш учун ҳамкорликка чорлади. Дастлаб винобоп узум навларини етиштириш жараёнида ишлайдиган машиналарга эътибор қаратилади.

Nikkei Asia маълумотларига кўра, Ян Райт билан ҳамкорлик орқали Кubota АҚШнинг янги тадқиқот бўлимига сунъий интеллект ва автоматлаштириш технологиясини яхши биладиган ходимларни олиб келишга умид қилмоқда. 50-60 га яқин муҳандислар (хусусан, Кubotaдан), бўлинманинг Силикон водийси ва бошқа жойлардаги иншоотларида ишлайди. Kubota келгуси бир неча йил ичида лойиҳага ўнлаб миллион доллар ажратади, деб ёзмоқда Future Farming.

Узумзорда ишловчи роботлар

Узум етиштириш жараёнида ишловчи роботлар узумзорлар бўйлаб мустақил равишда ҳаракатланиши керак. Сунъий интеллект (СИ) камера тасвирларини таҳлил қилиш, новдаларни кесиш учун танлаш ва токлар ҳолатини текшириш учун ишлатилади. Кubota АҚШнинг Ғарбий соҳилидаги анъанавий қишлоқ хўжалиги ускуналаридан фойдаланувчи фермерлар талабини кутмоқда. Зеро, компания йиғим-терим ишларини ҳам роботлар  бажаришини режалаштирган.

Сообщение Япониянинг Кubota компанияси ва Теsla асосчиси ҳамкорлигида узум етиштирувчи робот ишлаб чиқарилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiyaning-kubota-kompaniyasi-va-tesla-asoschisi-hamkorligida-uzum-etishtiruvchi-robot-ishlab-chiqariladi/feed/ 0
Украинанинг “Никдария” компанияси – Европа типидаги резаворлар бизнеси учун намуна https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainaning-nikdariya-kompaniyasi-evropa-tipidagi-rezavorlar-biznesi-uchun-namuna/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainaning-nikdariya-kompaniyasi-evropa-tipidagi-rezavorlar-biznesi-uchun-namuna/#respond Mon, 27 Dec 2021 04:00:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96057 Украинадаги “Никдария” МЧЖ – бу энг яхши халқаро стандартларга риоя қилиб, барча жараёнларни оптималлаштирган ҳолда жадал ривожланаётган замонавий резаворлар бизнесидир. Ушбу бизнес илғор технологиялар, қизиқарли маркетинг ёндашувлари ва диверсификацияланган стратегияларни ўзида мужассам этган. Европа типидаги мазкур хўжалик голубика ва сарсабил етиштириш билан шуғулланади. Киевдан Житомир томонга 2 соатлик йўл, деб...

Сообщение Украинанинг “Никдария” компанияси – Европа типидаги резаворлар бизнеси учун намуна появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинадаги “Никдария” МЧЖ – бу энг яхши халқаро стандартларга риоя қилиб, барча жараёнларни оптималлаштирган ҳолда жадал ривожланаётган замонавий резаворлар бизнесидир.

Ушбу бизнес илғор технологиялар, қизиқарли маркетинг ёндашувлари ва диверсификацияланган стратегияларни ўзида мужассам этган. Европа типидаги мазкур хўжалик голубика ва сарсабил етиштириш билан шуғулланади. Киевдан Житомир томонга 2 соатлик йўл, деб ёзади УПОА сайти.

“Никдария” МЧЖ GLOBAL GAP ва GRASP бўйича сертификатланган ҳамда ишлаб чиқариш ва ишчиларга меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича Европа стандартларига қатъий риоя қилади.

“Мухтасар қилиб айтганда, хўжалик халқаро стандартларга ҳамда маҳсулот етиштириш ва голубикани қайта ишлашдан тортиб то ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларигача – барча жараёнларни оптималлаштиришга тўлиқ амал қилади”, – дея қайд этди корхонанинг тижорат бўйича директори ва Украина мева-сабзавотчилар ассоциацияси (УПОА)нинг резаворлар йўналиши раҳбари Евгений Харлан.

Хўжаликнинг ўзига хослиги нимада? “Никдария” МЧЖдан энг яхши АГРО тажрибалар тўғрисида батафсил

Энг аввало, “Никдария” хўжалигида иш прогноз қилинадиган ва текширилган маълумотлар асосида ташкил этилади, деб ёзади BrandStory.

Хўжаликда метеостанция узатадиган об-ҳаво шароитлари тўғрисидаги статистик маълумотлардан фаол равишда фойдаланилади. Улар ёрдамида мутахассислар экинлар, касалликлар ва зараркунандаларнинг ривожланиши тўғрисида янада аниқ прогноз қилиш имконига эга бўладилар. Бу эса, ўз навбатида, кўплаб устунликлар ва имкониятлар беради:

– Метеостанция “SPRAY OUTLOOK” функциясига эга бўлиб, у дала ишлари ва экинларни суғоришни аввалдан режалаштириш имконини беради. Натижада, ишларни бажариш учун вақтни тежаш ва меҳнат ресурсларини тўғри тақсимлаш мумкин бўлади.

– Эвапотранспирация, яъни метеостанция маълумотларига асосланиб хўжалик ўсимликларнинг намлик сарфини прогноз қила олади. Бу эса намликдан самарали фойдаланиш, сув ва энергия ресурсларидан 20 фоизгача иқтисод қилиш имконини беради.

– Совуқ тушишини аввалдан прогноз қилиш эса башорат қилинаётган совуқчилик кучи ва экинлар гуллаши давридаги салбий ҳароратга қарши чораларга қараб, 90 фоизгача ҳосилни асраб қолишга ёрдам беради.

“Бундай метеостанциялар тармоғи орқали об-ҳаво ўзгаришларини янада аниқроқ башорат қилиш, натижада эса дала ишларини бажариш ва режалаштиришда ишонч билан ҳаракат қилиш мумкин бўлади.

Иккинчидан, бу – маҳсулотни даладан пештахтагача кузатиш тизими

Хўжалик ҳосилни йиғиб-териб олиш жараёни устидан дастурий таъминот ёрдамида назоратни жорий қилган. Ҳосилдорлик статистикасини тизимли равишда йиғиб бориш, энг асосийси, уни ҳар бир гектар кесимида таҳлил қилиш, йиғиб олинган ҳосилни ва уни сақлаш шароитларини даладан супермаркетгача бўлган масофанинг ҳар бир босқичида кузатиш – бу шунчаки раҳбариятнинг ҳаваси эмас. Бу ерда гап пул ҳақида бормоқда…

Бундай кузатув тизими қуйидаги имкониятларни яратади:

  • Резаворнинг сифатини сақлаб қолиш

“Йиғиб олинган ҳосил тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик тарзда киритиш ҳисобига биз маҳсулот ҳисобини юритишга кетадиган вақтни тежаймиз. Шу тариқа, йиғим-теримдан маҳсулотни музлатишгача бўлган вақт қисқартирилади. Бу эса резаворларнинг сифати ва сақлаш муддатига ижобий таъсир кўрсатади”.

  • Партиянинг ҳар бирлиги келиб чиқишини кузатиш

Кузатув имкониятини биз маҳсулотнинг келиб чиқиши (товар қаерда тайёрланганига доир маълумот ва унинг ҳаракатланиш тарихини кўрсатамиз) ва жойлашуви (айни пайтда товар қаерда турибди)га нисбатан татбиқ этамиз. Бунинг учун биз товарнинг тури ва келиб чиқишини идентификация қилган ҳолда, алоҳида қадоқда ҳар бир товар учун ўзига хос серия рақами бириктирамиз. Маълумотлар базаси маҳсулотнинг ҳаракатланиш йўли тўғрисидаги маълумотларни йиғиб, сақлаб боради ва ҳар бир товарни кузатиш имконияти яратилади.

Товарларнинг жойлашуви ҳар бир манфаатдор томонга маҳсулотнинг айни пайтдаги эгаси ва у мазкур жойга етиб келиши учун ҳаракатланиши лозим бўлган йўлни аниқлаш имконини беради.

  • Йиғим-теримнинг самарадорлигини назорат қилиш

Ҳосилни йиғиб олиш самарадорлигини назорат қилиш бир ишчи учун иш ҳажми нормаси тўғрисида тасаввур беради ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарасини кескин оширади. Шунингдек, у ишчиларни ташиш билан боғлиқ харажатларни 15 фоизгача камайтиради.

Бундан ташқари, ишчига ҳам айни бир вақт оралиғида кўпроқ пул ишлаб олиш имконини бериб, тўлдирилган тара билан йиғим-терим жойидан маҳсулот қабул қилиш пунктигача ҳаракатланишнинг озайиши ҳисобига жисмоний чарчоқни камайтиради.

  • Иш ҳажми нормасига мувофиқ ишчиларга адолатли ҳақ тўлаш

Маҳсулот қабул қилиб олинаётганда, тара ва бейж штрих-коди сканерланади, тегишли ходим бўйича маълумотлар автоматик равишда акс эттирилади (инсон омили аралаша олмайди). Маҳсулот вазнини қайд этар экан, дастур ишчи бўйича қуйидаги маълумотларни намойиш қилади: кун давомида терилган маҳсулотнинг умумий ҳажми, маҳсулот бирлигини йиғиш қиймати, ишчининг қўлига тегадиган пул миқдори. Бу ходимнинг умумий қониқишини ошириб, унинг мазкур хўжаликда ҳосил теримида ишлашда давом этишга мойиллигини шакллантиришга ёрдам беради.

“Никдария” МЧЖ агрономидан ажойиб туҳфа – тупроқ намлиги ва ҳароратини назорат қилувчи дастур

Корхонанинг бош агрономи Юрий Бегалов дастлабки 1-2 йилдаёқ ҳосилдорликни яхшилаши муқаррар бўлган тажриба тўғрисида сўзлаб берди.

“Голубиканинг илдиз тизими тупроқ сирти остидан 10 см дан 40 см гача бўлган оралиқда бошланади. Мен далани суғораётганимда дастурий таъминот сув тупроқ остига қандай кириб боришини кўрсатиб туради. 40 см га етганда мен сув беришни тўхтатаман – тупроқни янада чуқурроқ суғоришдан фойда йўқ. Чунки ўсимлик илдизи у ёғига етиб бора олмайди. Бу тизим бизга суғориш учун сувни ўтган йилгига нисбатан 20 фоизга тежаш имконини берди. Тизим ўсимлик илдизлари етиб бора олмайдиган жойларга бекордан-бекорга ўғит юбормасликка ёрдам беради. Жорий йил мазкур ускуна туплардаги яшиллик қопламаларини сезиларли даражада ошириш, новдаларни кўпайтиришга имкон яратди. Келгуси 1-2 йил ичида биз ҳосилдорлик 150-200 фоизга ортишини кутяпмиз”.

“Овқат пиширишни билардим, аммо уни узатишни билмасдим” ёки “Никдария”дан маркетинг бўйича лайфхак

Бу йил “Никдария” МЧЖ IBerry бренди остида шов-шувли маркетинг кампаниясини ўтказди. Умуман олганда, голубика билан биргаликда энди салсабил ҳам “гуллаб-яшнамоқда”. Бу эса резаворлар бизнесини диверсификация қилишда жуда катта лайфхак ҳисобланади. Қолаверса, голубика йиғим-теримида фақатгина мавсумий даврда банд бўлган ишчиларни меҳнат билан банд қилишга ёрдам беради. Салсабил етиштириш “Никдария” МЧЖ учун бошқа ишлаб чиқарувчилар билан кооперацияни кучайтириб юборди. Натижада, корхона АТБ супермаркетлар тармоғи билан шартномани ёпишга муваффақ бўлди.

“Никдария”дан энг яхши АГРО Тажрибаларни қай тарзда жорий қилиш мумкин?

– “Никдария” худди шу йўналишда ривожланишни истаган ўзи сингари кичик компанияларга консультациялар ўтказади;

– “Никдария” жараёнларни ишга туширишга ёрдамлашади, маслаҳат беради, айтиб туради.

Шу боисдан, тажриба-синов лойиҳаларини “Никдария”да синовдан ўтказиш ва тизимларни ишга тушириш бозорнинг бошқа иштирокчилари орасида ҳам ёйилади. USAID АГРО дастури эса ўзининг BestAgro лойиҳаси орқали шунга умид қилмоқдаки, энди “Никдария” издошлари тобора кўпая бошлайди, СМАРТ тизимлар эса украин фермерлари орасида одатий ҳодисага айланади.

Сообщение Украинанинг “Никдария” компанияси – Европа типидаги резаворлар бизнеси учун намуна появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainaning-nikdariya-kompaniyasi-evropa-tipidagi-rezavorlar-biznesi-uchun-namuna/feed/ 0
Қовунни иссиқхонада етиштиришда унинг мазасини қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин – Хитой тажрибаси https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/qovunni-issiqkhonada-etishtirishda-uning-mazasini-qanday-qilib-saqlab-qolish-mumkin-khitoy-tazhribasi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/qovunni-issiqkhonada-etishtirishda-uning-mazasini-qanday-qilib-saqlab-qolish-mumkin-khitoy-tazhribasi/#respond Mon, 20 Dec 2021 05:00:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95401 Хитой шимоли-ғарбидаги ҳаво ҳароратида кескин фарқлар туфайли Хами шаҳрида етиштириладиган қовунлар ўта ширали бўлиб, мазаси тилни ёради. Бироқ, тобора кўпроқ ишлаб чиқарувчилар маҳсулотни иссиқхонада етиштиришга ўтган сайин, савол туғилади: бу “ақлли иссиқхоналар” ҳам қовун шундай ширин бўлиши учун етарли даражада ҳарорат фарқланишларини юзага келтира оладими? Иссиқхоналарда суғориш ва ўғитлаш автоматлаштирилган....

Сообщение Қовунни иссиқхонада етиштиришда унинг мазасини қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин – Хитой тажрибаси появились сначала на EastFruit.

]]>

Хитой шимоли-ғарбидаги ҳаво ҳароратида кескин фарқлар туфайли Хами шаҳрида етиштириладиган қовунлар ўта ширали бўлиб, мазаси тилни ёради. Бироқ, тобора кўпроқ ишлаб чиқарувчилар маҳсулотни иссиқхонада етиштиришга ўтган сайин, савол туғилади: бу “ақлли иссиқхоналар” ҳам қовун шундай ширин бўлиши учун етарли даражада ҳарорат фарқланишларини юзага келтира оладими?

Иссиқхоналарда суғориш ва ўғитлаш автоматлаштирилган. Датчиклар тупроқнинг намлигини, ундаги азот, фосфор ва калий сингари моддалар миқдорини, шунингдек, тупроқнинг pH кўрсаткичларини реал вақт режимида ўлчаши мумкин. Агар ушбу параметрлар маълум бир чегарадан пасайиб кетса, суғориш тизими автоматик тарзда ишга тушади ва ўсимлик оптимал ривожланиши учун зарур бўлган барча элементлар билан таъминлаб беради.

Шунингдек ўқинг: Очиқ ер vs ёпиқ ер – резавор етиштиришнинг энг яхши усули қай бири?

Ҳарорат фарқлари қовун таркибидаги шира миқдорига бевосита таъсир қилади. Уни очиқ ҳавода етиштираётган фермернинг омади об-ҳавога боғлиқ бўлгани ҳолда, маҳсулотни иссиқхонада етиштиришнинг асосий афзалликларидан бири ичкарида ҳароратни назорат қилиш имкониятининг борлигидир. Масалан, иссиқхонани кундуз куни илиқ ҳолатда, тунда эса салқин даражада ушлаб туриш, шу орқали қовунга шира берадиган ўша ҳарорат фарқини ҳосил қилса бўлади. Ҳарорат ва намлик датчиклар орқали назорат қилинади. Шу сабабли, деҳқон ҳарорат ва намлик даражаси ҳамиша ўсимлик учун зарур бўлган даражада бўлишига кафолат бериши мумкин, деб ёзади «АгроБизнес».

Гуллаш ва мева тугиш даврида қовунлар учун кунига 10 соатдан зиёд қуёш нури тушиши талаб этилади. Узум бошлари ва гуллар учун эса бундан ҳам кўпроқ қуёш керак. Албатта, экин одатдагидан кўра кўпроқ қуёш нурини талаб қилиши мумкин. Шу боисдан, иссиқхоналарга сунъий ёритиш тизими ўрнатилади.

Бутун иссиқхонани битта мобил телефон орқали назорат қилиш мумкин; ҳамма ерга камералар ўрнатилган бўлиб, фермер ҳосилга қараб туриш учун уззукун ўша ерда бўлиши шарт эмас.

Сообщение Қовунни иссиқхонада етиштиришда унинг мазасини қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин – Хитой тажрибаси появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/qovunni-issiqkhonada-etishtirishda-uning-mazasini-qanday-qilib-saqlab-qolish-mumkin-khitoy-tazhribasi/feed/ 0