авокадо • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 31 Mar 2022 18:53:12 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png авокадо • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Миср ва Перу фермерлари логистика занжири узилиши туфайли миллионлаб зарар кўрмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/misr-va-peru-fermerlari-logistika-zanzhiri-uzilishi-tufayli-millionlab-zarar-kormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/misr-va-peru-fermerlari-logistika-zanzhiri-uzilishi-tufayli-millionlab-zarar-kormoqda/#respond Fri, 01 Apr 2022 07:00:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102528 Бутун жаҳон бўйлаб логистика занжирлари узилиши Миср ва Перудан мевалар экспорти  тўхташига олиб келди. Мисрдаги Nile Establishment корхонасининг экспорт ва логистика бўйича менежери Эсра Ассафнинг сўзларига кўра, мамлакат ўтган йили энг йирик апельсин экспортёри бўлган ва хориж мамлакатларига қарийб 1,8 миллион тонна мева жўнатган эди. Бу мавсум фермерлар учун қийин...

Сообщение Миср ва Перу фермерлари логистика занжири узилиши туфайли миллионлаб зарар кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бутун жаҳон бўйлаб логистика занжирлари узилиши Миср ва Перудан мевалар экспорти  тўхташига олиб келди.

Мисрдаги Nile Establishment корхонасининг экспорт ва логистика бўйича менежери Эсра Ассафнинг сўзларига кўра, мамлакат ўтган йили энг йирик апельсин экспортёри бўлган ва хориж мамлакатларига қарийб 1,8 миллион тонна мева жўнатган эди. Бу мавсум фермерлар учун қийин кечди. Талаб 40 фоизга камайиши билан бирга нархлар ҳам пасайди. Шунингдек, компания етказиб бериш тўхтатилиши туфайли Россия бозорини бой берди дея хабар бермоқда Fruit-inform.

Эсра Ассафнинг сўзларига кўра, бу йил денгиз орқали юк ташиш ва қадоқлаш харажатлари сезиларли даражада ошган.Табиийки, бу маҳсулотнинг умумий таннархига салбий таъсир кўрсатган.

Россия бозорими ёки Европа ва Осиё бозорими, буларнинг ҳар бири мисрлик апельсин экспортёрлари дуч келадиган ўзига хос муаммоларга эга: “Россия Миср апельсинларининг асосий импортёрларидан бири ҳисобланади. Юзага келган можаро, валюта ва тўловлар билан боғлиқ муаммолар, ҳатто Россиянинг айрим портларида юк ташиш тўхтатилиши туфайли ушбу бозордаги вазиятни аввалдан айтиб бўлмайди.  Бундан ташқари, мевалар нархи жуда ҳам тушиб кетган. Натижада, бу йил, дастлабки прогнозларга кўра, Миср апельсин ҳосилининг 40 фоизини етказиб бера олмаслиги мумкин”.

Шунингдек ўқинг: Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди

Баъзи мисрлик экспортёрлар ҳозирданоқ етказиб беришни Европа бозорига тўлиқ йўналтириб бўлди. Яна айримлар Бангладеш ва Ҳиндистонга цитрус мевалар сотишга ҳаракат қилди. Бироқ, санаб ўтилган мамлакатлар маҳсулотларни кичик партиялардагина сотиб олишга тайёр, Малайзия ва Сингапурда эса талаб паст.  Хитой етарли миқдорда апельсин етиштиради, шу боис, Миср маҳсулотларининг бу мамлакатда рақобатлашуви қийин.

Freshfruitportal маълумотларига кўра, перулик авокадо етиштирувчилар ҳам бу йил қийин вазиятга тушиб қолишди. Жанубий Америка мамлакати учун Россия етказиб бериш ҳажми бўйича учинчи йирик импортёр ҳисобланади. Жорий йилда мева етиштирувчилар экспорт ҳажмини оширишни режалаштирган. Аммо 2022 йилнинг дастлабки икки ойи давомида 41 миллион долларлик 18 335 тонна авокадо етказиб беришга муваффақ бўлинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга кўп ва қиймат жиҳатидан 11 фоизга камдир.

2021 йилнинг февраль ойида Россия Перуда етиштирилган авокадонинг 11 фоизини импорт қилган.  Аммо бу йил Россиянинг Украинадаги жанговар ҳаракатлари ва Россиядаги иқтисодий инқироз ҳажмнинг 49% га, қийматнинг эса 34% га пасайишига олиб келди.  Февраль ойида Перу авокадоларини етказиб бериш атиги 989 тоннани ёки маблағ шаклида 2 миллион долларни ташкил этди.

Перу авокадосини денгиз орқали ташиш билан боғлиқ муаммолар туфайли Испания ва Голландия истеъмолчиларига мева етиб бормади. Испанияга етказиб бериш 1727 тоннани ёки 4 миллион долларни ташкил этди, бу ҳажм бўйича 28 фоиз ва қиймат бўйича 40 фоиз кам кўрсаткичдир.

Сообщение Миср ва Перу фермерлари логистика занжири узилиши туфайли миллионлаб зарар кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/misr-va-peru-fermerlari-logistika-zanzhiri-uzilishi-tufayli-millionlab-zarar-kormoqda/feed/ 0
АҚШда Мексика авокадоси импорти таъқиқланганлиги Ўзбекистон истеъмолчиларига қўл келмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-meksika-avokadosi-importi-taqiqlanganligi-ozbekiston-istemolchilariga-qol-kelmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-meksika-avokadosi-importi-taqiqlanganligi-ozbekiston-istemolchilariga-qol-kelmoqda/#respond Thu, 24 Feb 2022 08:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100614 АҚШда Мексика авокадоси импорти таъқиқланиб, ички бозорда нархлар кескин кўтарилди, жаҳоннинг бутунлай бошқа бир қисмида – Ўзбекистонда эса ушбу мева 2 баробар арзонлашган. Бироқ, бу таъқиқдан аввал ҳам Ўзбекистонда авокадо нархи импорт божларининг бекор қилиниши туфайли қарийб 25 фоизга арзонлашган эди. EastFruit таҳлилчилари ушбу омиллар қандай қилиб 3,5 ой аввал...

Сообщение АҚШда Мексика авокадоси импорти таъқиқланганлиги Ўзбекистон истеъмолчиларига қўл келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

АҚШда Мексика авокадоси импорти таъқиқланиб, ички бозорда нархлар кескин кўтарилди, жаҳоннинг бутунлай бошқа бир қисмида – Ўзбекистонда эса ушбу мева 2 баробар арзонлашган. Бироқ, бу таъқиқдан аввал ҳам Ўзбекистонда авокадо нархи импорт божларининг бекор қилиниши туфайли қарийб 25 фоизга арзонлашган эди.

EastFruit таҳлилчилари ушбу омиллар қандай қилиб 3,5 ой аввал Ўзбекистондаги энг қиммат мевалардан бири ҳисобланган авокадонинг бир неча бор арзонлашувига олиб келганини тушунтириб беришди.

2021 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон ҳукумати бир қатор маҳсулотлар, жумладан, цитрус ва экзотик мевалар, хусусан, авокадо импортида божхона божи тўловларидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Ушбу ҳужжат қабул қилинишидан аввал мазкур турдаги меваларни олиб киришда 10–20 фоиз, бироқ, ҳар бир килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган божхона тўлови ставкаси қўлланган. Албатта, мамлакат ҳукуматининг мазкур қарори истеъмолчилар учун жуда ижобий аҳамият касб этди, чунки, Ўзбекистон иқлим шароити туфайли юқоридаги рўйхатга киритилган меваларнинг аксарият қисмини етиштира олмайди.

Шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда авокадо бугунги кунга қадар мамлакат супермаркетларида  доналаб сотилган ва сотилмоқда.

Божхона божларининг нолга туширилиши натижасида 2021 йилнинг ноябрь ойи бошидан декабрь ойи охирига қадар Ўзбекистонда авокадонинг чакана нархлари 1 донаси учун ўртача 24 000 сўмдан 18 000 сўмгача, яъни, 25 фоизга пасайган. Бу ўринда Ўзбекистонда энг кўп сотиладиган ва жаҳон бозорида арзон саналадиган яшил рангдаги авокадо навлари ҳақида сўз бормоқда.

2022 йилнинг биринчи ойларида эса жаҳон авокадо бозорида нархларнинг кескин тушиб кетиши рўй берди. Жаҳондаги энг йирик авокадо импортёри бўлмиш АҚШ, EastFruit мутахассислари қайд этганидек, Мексикадан ушбу маҳсулот импортини таъқиқлади. Мексика эса ўз навбатида, жаҳондаги энг йирик авокадо экспортёри ҳисобланади. Мексикадан АҚШга жами авокадо экспорти тахминан 3 миллиард долларни ташкил қилади, АҚШ импорт қиладиган жами авокадо бўйича Мексика улуши эса тахминан 90 фоизни ташкил қилади.

«АҚШда шундоқ ҳам авокадонинг рекорд даражадаги юқори нархлари, шунингдек, йилнинг шу даврида ушбу мевага бўлган талабнинг юқори даражаси фонида энг йирик етказиб берувчи давлатдан импорт тўхтатилгани, шубҳасиз, мамлакат супермаркетлари пештахталарида ушбу турдаги меванинг тақчиллигига олиб келади.  Мексика учун эса жаҳон бўйича денгиз контейнерларининг катта танқислиги шароитида тезлик билан бошқа харидор топиш ва етказиб беришни ташкил қилиш  имконсиздир. Зеро, Мексика АҚШнинг қўшниси ва жаҳондаги барча йирик авокадо етказиб берувчилар Қўшма Штатлардан анча узоқда жойлашган, шу маънода, ҳатто етказиб беришнинг ўзи ҳам, агар уни ташкил қилиш мумкин бўлса, кўп вақт талаб этади», дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Натижада, жаҳон бозорида Мексика авокадоси таклифлари ҳажми кўпайиб кетди ва Мексика авокадосининг таклиф нархлари кескин пасайди, АҚШда эса бу маҳсулот тақчиллиги юзага келди ва нархлар кўтарилиб кетди.

Ўзбекистонга қайтадиган бўлсак, 2022 йилнинг январь ойи бошидан февраль ойи ўрталарига қадар авокадонинг чакана нархлари 1 донаси учун 18 000 сўмдан 8800 сўмгача, яъни, 2 баробар пасайди. Шуни қайд этиш жоизки, EastFruit мутахассисларининг маълумотларига кўра, 8800 сўмдан авокадонинг «Hass» нави сотилмоқда.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг ноябрь ойи бошидан 2022 йилнинг февраль ойи ўрталарига қадар икки омил – импорт учун божхона божларининг нолга туширилиши ва АҚШ томонидан Мексика авокадоси импортига таъқиқ қўйилгани туфайли Ўзбекистонда ушбу маҳсулотнинг чакана нархлари 1 донаси учун 24 000 сўмдан 8800 сўмгача, яъни, камида 2,7 баробар пасайган. Бошқача айтганда, бор-йўғи 3,5 ой ичида Ўзбекистонда энг қиммат мевалардан бири саналган авокадо қарийб 3 баробар арзонлашган.

Сообщение АҚШда Мексика авокадоси импорти таъқиқланганлиги Ўзбекистон истеъмолчиларига қўл келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-meksika-avokadosi-importi-taqiqlanganligi-ozbekiston-istemolchilariga-qol-kelmoqda/feed/ 0
Жаҳон авокадо бозоридаги хаос – АҚШда Мексикадан барча импорт тўхтатилди https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/zhahon-avokado-bozoridagi-khaos-aqshda-meksikadan-barcha-import-tokhtatildi/ https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/zhahon-avokado-bozoridagi-khaos-aqshda-meksikadan-barcha-import-tokhtatildi/#respond Wed, 16 Feb 2022 16:12:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100612 Ўсимликлар хавфсизлиги бўйича инспектор АҚШга жўнатиш учун тайёрланган меваларни текшираётган маҳал унинг расмий телефонига таҳдидлар келиб тушгач, АҚШ Мексикадан авокадо импортини бутунлай таъқиқлаганини эълон қилди. EastFruit таҳлилчиларининг маълумотига кўра, АҚШ бозорида Мексика авокадосининг ўрнини босиш деярли имконсиз, чунки, 2021 йил якунига кўра, АҚШ авокадо импортининг 92 фоизи Мексика улушига тўғри...

Сообщение Жаҳон авокадо бозоридаги хаос – АҚШда Мексикадан барча импорт тўхтатилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўсимликлар хавфсизлиги бўйича инспектор АҚШга жўнатиш учун тайёрланган меваларни текшираётган маҳал унинг расмий телефонига таҳдидлар келиб тушгач, АҚШ Мексикадан авокадо импортини бутунлай таъқиқлаганини эълон қилди.

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотига кўра, АҚШ бозорида Мексика авокадосининг ўрнини босиш деярли имконсиз, чунки, 2021 йил якунига кўра, АҚШ авокадо импортининг 92 фоизи Мексика улушига тўғри келди. Мексикадан АҚШга авокадо импорти ҳажми йил давомида жисмоний жиҳатдан 8% га ва қиймат жиҳатидан 25% га ошди.

Албатта, бу Мексика мева-сабзавот бизнесига катта зарба бўлди, зеро, ушбу мамлакат учун авокадо асосий экспорт позицияси, АҚШ эса асосий бозор ҳисобланади. Мексика учун авокадонинг АҚШга экспорти 3 миллиард долларлик бизнесдир”, дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

АҚШда авокадонинг шундоқ ҳам рекорд даражадаги юқори нархлари, қолаверса, йилнинг шу давридаги  юқори талаб фонида энг йирик етказиб берувчи давлатдан импортнинг тўхтатилиши, шубҳасиз, мамлакат супермаркетларида ушбу меванинг тақчиллигига олиб келади. Жаҳонда денгиз контейнерларининг катта танқислиги шароитида тезлик билан янги харидор топиш ва етказиб беришни ташкил этиш Мексика учун имконсиздир. Зеро, Мексика АҚШнинг қўшниси ва жаҳондаги барча бошқа йирик авокадо етказиб берувчилар Қўшма Штатлардан анча узоқда жойлашган, ҳатто етказиб беришнинг ўзи, агар уни йўлга қўйиш мумкин бўлса, кўп вақт талаб этади. Шу боис, катта эҳтимол билан, яқин орада икки давлат бу муаммони ҳал этишга ҳаракат қилади”, дея қўшимча қилди Андрий Ярмак.

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, АҚШ жаҳондаги энг йирик авокадо импортёри ҳисобланади. Мексика эса энг йирик экспортёрдир. Шу сабабли, авокадо бозорининг икки йирик ўйинчиси ўртасидаги савдо-сотиқнинг тўхтатилиши ушбу бозор учун жиддий зарбадир.

Мексикадан АҚШга авокадо импортининг кутилмаганда тўхтатилгани шанба куни кечки пайт мексикалик авокадо етиштирувчилар учун йилнинг энг йирик савдоси имкониятини тақдим этувчи Америка футболидаги Суперкубок (Super Bowl) олдидан тасдиқланди. Тўғри, авокадо етказиб беришнинг кубок билан боғлиқ муаммоси йўқ, чунки, ушбу ҳажмлар АҚШга етказиб бериб бўлинган.

Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, авокадо ҳудуд учун курашаётган гиёҳвандлик картелларининг сўнгги қурбонига айланган ва ғарбий Мичоакан штатидаги авокадо етиштирувчиларга товламачилик қилинган, бу штат Мексиканинг АҚШ бозорига ушбу мевани экспорт қилишга тўлиқ ваколати бор ягона штатидир. Мексика Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг баёнотида айтилишича, АҚШ ҳукумати Мексикадаги карантин инспектори таҳдидли хабарни олгач, Мексика авокадосининг барча импортини тўхтатди.

«АҚШ соғлиқни сақлаш идоралари Мичоакан штатининг Уруапан шаҳрида текширув ўтказаётган мансабдор шахслардан бири расмий мобиль телефонига таҳдидли хабарни олгач, шундай қарорга келди«, деб ёзмоқда идора.

Импорт учун таъқиқ жорий қилиниши Мексика авокадо етиштирувчилар ва қадоқловчилар ассоциацияси бу йилги Суперкубок рекламасини намойиш этган кунга тўғри келди. Деярли ўн йил давомида мексикалик экспортёрлар Гуакамоле (Мексика ва АҚШда авокадо асосида тайёрланадиган анъанавий машҳур таом) истеъмолини Америка футболининг суперкубоги анъанаси билан доимий равишда боғлашга ҳаракат қилиб, қиммат реклама намойиш этишар эди.

Бу йилги рекламада Юлий Цезар ва бир гуруҳ  гладиаторлар фанатлари Колизей фонида тасвирланган. Улар Гуакамоле ва авокадодан татиб кўриб роҳатланишар экан, ўрталаридаги қарама-қаршиликни ҳал этишади.

Ушбу турдаги мева Қўшма Штатларда ҳам етиштирилганлиги сабаб, экспорт қилинадиган авокадо АҚШ экинларига зарар етказадиган касалликларга олиб келмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун АҚШ инспекторлари Мексикада фаолият юритар эди. АҚШ  1914 йилдан буён Мексика авокадосига қўйилган таъқиқни 1997 йили олиб ташлаган. Ушбу таъқиқ Америка боғларига ҳашаротлар, қорақўтир ва бошқа зараркунандалар кириб келишига йўл қўймаслик учун жорий қилинган эди. Инспекторлар АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ҳайвонлар ва ўсимликлар саломатлигини назорат қилиш хизматида ишлайди.

Бу, яъни Мичоакандаги зўравонликлар (Халиско картели Бирлашган картеллар деб номланувчи маҳаллий тўдаларга қарши уруш олиб бораётгани) штатдаги энг даромадли экин – авокадога таҳдид солаётган биринчи ҳодиса эмас.

2019 йилда юз берган аввалги шундай воқеадан сўнг USDA АҚШ инспекторларига нисбатан ҳужум ёки таҳдиднинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирган эди. 2019 йилнинг август ойида бир гуруҳ USDA инспекторлари Уруапан ғарбидаги Зиракуаретиро шаҳрида «тўғридан-тўғри таҳдид» остида қолишган. Агентлик нима бўлгани ҳақида батафсил маълумот бермаган бўлса-да, маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, жиноий гуруҳ инспекторлар олиб кетилаётган юк машинасига қурол билан таҳдид қилган.

Ўшанда USDA мактубида «хавфсизлик қоидалари бузилишига олиб келадиган ёки АPHIS ходимларига жисмоний таҳдидни намоён этадиган келгусидаги вазиятларда биз дарҳол дастур фаолиятини тўхтатамиз» деб ёзилган.

Мичоакандаги кўплаб авокадо етиштирувчиларнинг айтишича, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи тўдалар фермерлар ёки уларнинг оила аъзолари ҳимояси учун пул тўланмаса, ўғирлаш ёки ўлим билан таҳдид қилади, баъзан бу пул бир акр учун минг долларгача етади.

2020 йилнинг 30 сентябрь куни Мексикадаги APHIS ходими шимолий чегарадаги Тихуана шаҳри яқинида ўлдирилган эди.

Мексика прокурорлари марҳум Эдгар Флорес Сантосни гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи тўда полициячи билан адаштирган ва ўлдирган бўлиши мумкинлигини,  гумондор ҳибсга олинганини айтган. АҚШ Давлат департаментининг таъкидлашича, тергов «ушбу бахтсиз ҳодиса жаноб Флорес нотўғри вақтда ва нотўғри жойда бўлганлиги сабаб юз берди«, деган хулосага келган.

Сообщение Жаҳон авокадо бозоридаги хаос – АҚШда Мексикадан барча импорт тўхтатилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/zhahon-avokado-bozoridagi-khaos-aqshda-meksikadan-barcha-import-tokhtatildi/feed/ 0
Энг арзон киви – Грузияда, авокадо – Украинада https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/eng-arzon-kivi-gruziyada-avokado-ukrainada/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/eng-arzon-kivi-gruziyada-avokado-ukrainada/#respond Thu, 02 Dec 2021 09:00:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93676 Минтақанинг беш мамлакатидаги супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимлари аудити жараёнида EastFruit мутахассислари сабзавот ва меваларнинг ассортименти ҳамда сифатига қўшимча равишда Киев, Кишинёв, Тбилиси, Душанбе ва Тошкент дўконларидаги чакана нархлар даражасини ҳам таҳлил қилишади. Шу билан бирга, мана, иккинчи йилдирки, биз илгари экзотик саналган, ҳозир эса жуда тез оммабоп мевалар қаторига кириб бораётган...

Сообщение Энг арзон киви – Грузияда, авокадо – Украинада появились сначала на EastFruit.

]]>

Минтақанинг беш мамлакатидаги супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимлари аудити жараёнида EastFruit мутахассислари сабзавот ва меваларнинг ассортименти ҳамда сифатига қўшимча равишда Киев, Кишинёв, Тбилиси, Душанбе ва Тошкент дўконларидаги чакана нархлар даражасини ҳам таҳлил қилишади. Шу билан бирга, мана, иккинчи йилдирки, биз илгари экзотик саналган, ҳозир эса жуда тез оммабоп мевалар қаторига кириб бораётган киви ва авокадони аудит жараёнида ўрганилган мевалар қаторига киритамиз.

2021 йилнинг ноябрь ойида Грузия пойтахти – Тбилисидаги дўконларда киви нархи жуда паст бўлди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки, Грузия иқлим афзалликларидан фаол фойдаланиб, киви етиштириш ва унинг экспортини кўпайтиришда давом этмоқда. Грузия кивиси Япония ҳамда Германияга экспорт қилинади ва Европадаги энг ширин кивилардан бири ҳисобланади (Грузия кивиси ҳақидаги видеога қаранг).

Тбилиси супермаркетларида  1 кг киви ўрта ҳисобда атиги 1,38 доллар туради. Пештахталардаги барча киви импорт қилинадиган Киевда нарх 35 фоиз, Кишинёвда 60 фоиз қимматроқ. Душанбеда эса киви учун Тбилисидагидан икки ярим баравар кўп пул тўлаш керак. Шу билан бирга, Тожикистонда киви етиштириш учун шароит Грузиядагидан қолишмайди. Масалан, қўшни Ўзбекистонда бир неча кичик киви етиштирувчилар бор, балки шунинг учун ҳам у ерда киви нархи Тожикистонникидан анча паст бўлса керак. Ўзбекистонда айни дамда чакана савдода кивининг бир килограммини ўртача 2,14 доллардан харид қилиш мумкин.

Қуйидаги диаграммада: EastFruit аудитига киритилган алоҳида шаҳарларда киви ва авокадонинг ўртача чакана нархлари, 2021 йилнинг ноябрь ойида кг учун АҚШ долларида

Аммо авокадо Тошкентда катта фарқ билан энг қиммати бўлди. Ваҳоланки, Ўзбекистонда ҳам уни етиштиришга уриниб кўриш мумкин.

Киви билан бўлгани каби грузин фермерлари минтақада авокадо етиштириш бўйича ҳам биринчи бўлишди. Бу ерда илк авокадо боғи (тижорат мақсадида) барпо этилган. Тўғри, Грузия пештахталаридаги барча авокадолар ҳозирча импорт маҳсулот эканлиги аниқ, чунки, уларнинг нархи нисбатан юқори, масалан, Украина ва Молдовага нисбатан анча баланд, Тожикистон билан эса бир хил даражада.

Дарвоқе, биз бундан бир йил аввал авокадо нархлари таҳлилини бу ерда нашр этган эдик. Ўшанда ҳам энг қиммат авокадо Ўзбекистонда бўлган. Тўғри, шундан буён Ўзбекистонда авокадо нархи килограмм учун 2 АҚШ долларига арзонлашди. Тожикистонда авокадо нархи янада сезиларли даражада арзонлашди – килограмм учун ўртача 3 долларга.

Бу йил энг арзон авокадо Киевда бўлди – ушбу турдаги меванинг 1 кг атиги $ 4,56 эди ва йил давомида нарх деярли $ 2,5 га пасайди! Молдова пойтахти Кишинёвда эса авокадонинг чакана нархи сезиларли даражада пасаймади, бу уни нархлар бўйича Украинанинг Киев ва Днепр шаҳарларидан кейин учинчи ўринда бўлишига олиб келди.

Сообщение Энг арзон киви – Грузияда, авокадо – Украинада появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/eng-arzon-kivi-gruziyada-avokado-ukrainada/feed/ 0
Чили авокадо етиштириш ҳажмини 57 фоизга оширади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/chili-avokado-etishtirish-hazhmini-57-foizga-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/chili-avokado-etishtirish-hazhmini-57-foizga-oshiradi/#respond Thu, 21 Oct 2021 09:31:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89743 2021/22 йилги мавсумда Чилида авокадо етиштириш ўтган мавсумга нисбатан 57% га ошади ва 220 минг тоннани ташкил қилади. Бу хусусда Чили авокадо етиштирувчилар қўмитаси маълум қилди. Авокадо ҳосилдорлигининг ўсиши ўсимлик мевага кираётган даврда об-ҳаво шароитлари яхши бўлиши билан боғлиқ. Ўтган йилларда мамлакатда совуқ ва қурғоқчилик туфайли ушбу мева ҳосили камайиб...

Сообщение Чили авокадо етиштириш ҳажмини 57 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

2021/22 йилги мавсумда Чилида авокадо етиштириш ўтган мавсумга нисбатан 57% га ошади ва 220 минг тоннани ташкил қилади. Бу хусусда Чили авокадо етиштирувчилар қўмитаси маълум қилди.

Авокадо ҳосилдорлигининг ўсиши ўсимлик мевага кираётган даврда об-ҳаво шароитлари яхши бўлиши билан боғлиқ. Ўтган йилларда мамлакатда совуқ ва қурғоқчилик туфайли ушбу мева ҳосили камайиб борди.

2021/22 йилги мавсумда Чили авокадосининг экспорти 74 минг тоннадан 120 минг тоннагача ўсади. Чилидан авокадо экспортининг асосий йўналиши Ғарбий Европалигича қолмоқда. Унинг улуши умумий таклифнинг 75% ини ташкил этади. Қолган 100 минг тонна маҳсулот ички бозорда сотилади, дея маълумот бермоқда FruitNews.

«Биз Covid-19 туфайли логистикага таъсир қилган қийинчилик ва чекловларга қарамай, янги мавсумда авокадо етиштиришнинг ўсиши ҳақидаги прогнозларга ижобий қараймиз. Шунингдек,  асосий бозорларимизга Чили авокадоси етказиб берилишини таъминлашга ва сифатли маҳсулот беришни давом эттиришга умид қиламиз», дейди Чили авокадо етиштирувчилар қўмитасининг ижрочи директори Франсиско Контардо.

Сообщение Чили авокадо етиштириш ҳажмини 57 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/chili-avokado-etishtirish-hazhmini-57-foizga-oshiradi/feed/ 0
ФАО прогнози: 2030 йилга бориб, жаҳонда авокадо етиштириш ҳажми 12 миллион тоннани ташкил этади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-prognozi-2030-yilga-borib-zhahonda-avokado-etishtirish-hazhmi-12-million-tonnani-tashkil-etadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-prognozi-2030-yilga-borib-zhahonda-avokado-etishtirish-hazhmi-12-million-tonnani-tashkil-etadi/#respond Fri, 16 Jul 2021 10:15:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81639 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳисоботига кўра, авокадони глобал миқёсда етиштириш 2030 йилга келиб, 12 миллион тоннагача ортади. Aвокадо бизнеси сўнгги йилларда жадал ўсишни кўрсатмоқда. Ушбу ўсиш глобал талаб ва юқори экспорт нархлари билан боғлиқ бўлиб, экин майдонларини кенгайтиришга сармоялар жалб қилмоқда, деб хабар берди FruitNews....

Сообщение ФАО прогнози: 2030 йилга бориб, жаҳонда авокадо етиштириш ҳажми 12 миллион тоннани ташкил этади появились сначала на EastFruit.

]]>

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳисоботига кўра, авокадони глобал миқёсда етиштириш 2030 йилга келиб, 12 миллион тоннагача ортади.

Aвокадо бизнеси сўнгги йилларда жадал ўсишни кўрсатмоқда. Ушбу ўсиш глобал талаб ва юқори экспорт нархлари билан боғлиқ бўлиб, экин майдонларини кенгайтиришга сармоялар жалб қилмоқда, деб хабар берди FruitNews.

Маблағ нуқтаи назаридан олиб қаралса, авокадо экспорти 2014 йилдан 2016 йилга қадар 8,3 миллиард долларни ташкил этган. Ва бу кўрсаткич авокадонинг энг қиммат мевалардан бири эканлигини англатади.

Aвокадо 2030 йилга қадар таъминот бўйича ананас ва мангодан устун бўлиб, энг кўп сотиладиган тропик мевага айланиши кутилмоқда. Унинг экспорти 2030 йилга бориб, 3,9 миллион тоннани ташкил этади.

Aвокадонинг тахминан 74%и Лотин Aмерикасида етиштирилади. Мексикада авокадо етиштириш келгуси 10 йил ичида йиллик ўртача 5,2 фоиз ўсиши ва шу тариқа 2030 йилга келиб, унинг жаҳон бозоридаги улуши 63 фоизга етиши прогноз қилинмоқда.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи авокадо учун асосий бозор бўлиб қолади.

АҚШ ва ЕИ улуши 2030 йилда мос равишда 40% ва 31% ни ташкил қилади.

Сообщение ФАО прогнози: 2030 йилга бориб, жаҳонда авокадо етиштириш ҳажми 12 миллион тоннани ташкил этади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fao-prognozi-2030-yilga-borib-zhahonda-avokado-etishtirish-hazhmi-12-million-tonnani-tashkil-etadi/feed/ 0
Перу 2021 йилда Hass авокадо экспортини деярли 30 фоизга оширади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/peru-2021-yilda-hass-avokado-eksportini-deyarli-30-foizga-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/peru-2021-yilda-hass-avokado-eksportini-deyarli-30-foizga-oshiradi/#respond Wed, 30 Jun 2021 13:14:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80212 Перулик Hass авокадо етиштирувчилар ассоциацияси (ProHass) 2021 йилда Hass авокадо экспорти 473 минг тоннани ташкил қилиши мумкин, бу етказиб бериш ҳажми 366 минг тоннани ташкил этган 2020 йилга нисбатан 29,2 фоизга кўпдир. Бу кўрсаткич авокадо экспорти бўйича ассоциациянинг май ойидаги прогнозидан 460 минг тоннадан анча юқори ва март ойида USDA...

Сообщение Перу 2021 йилда Hass авокадо экспортини деярли 30 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

Перулик Hass авокадо етиштирувчилар ассоциацияси (ProHass) 2021 йилда Hass авокадо экспорти 473 минг тоннани ташкил қилиши мумкин, бу етказиб бериш ҳажми 366 минг тоннани ташкил этган 2020 йилга нисбатан 29,2 фоизга кўпдир.

Бу кўрсаткич авокадо экспорти бўйича ассоциациянинг май ойидаги прогнозидан 460 минг тоннадан анча юқори ва март ойида USDA (АҚХВ)нинг 2021 йилда Перу Hass авокадоси 450 минг тонна жўнатилиши ҳақид айтилган  прогнозидан юқори. Бу ҳақда FruitNews Fructidor материалларига асосланиб  ёзади.

Шунингдек ўқинг: Авокадомания Грузиягагача етиб борди – биринчи тижорий авокадо боғи бунёд этилди

ProHass президенти Хуан Карлос Паредеснинг таъкидлашича, авокадо экспортининг ўсишига Олмос минтақаси ва Перунинг тоғли ҳудудларида янги плантацияларнинг очилиши ҳамда ёш дарахтларнинг юқори ҳосилдорлиги сабаб бўлган.

Европа 350 минг тонна қамров билан Перу авокадосининг асосий импортчиси бўлиб қолади. ProHass АҚШ бозорига 100 минг тонна маҳсулот етказиб беришни режалаштирмоқда, бу ўтган мавсумга нисбатан 20 фоизга кўпдир.

Сообщение Перу 2021 йилда Hass авокадо экспортини деярли 30 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/peru-2021-yilda-hass-avokado-eksportini-deyarli-30-foizga-oshiradi/feed/ 0
Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nishali-meva-sabzavot-va-rezavor-ekinlar-etishtirish-fermerga-katta-foyda-keltirishi-mumkin-bakhtiyor-abduvohidov/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nishali-meva-sabzavot-va-rezavor-ekinlar-etishtirish-fermerga-katta-foyda-keltirishi-mumkin-bakhtiyor-abduvohidov/#respond Thu, 10 Jun 2021 15:04:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78603 «Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерлар учун янги имкониятларни кафолатлаши, шунингдек, уларни юқори даромад билан таъминлаши мумкин. Чунки, бундай маҳсулотларга талаб мавжуд ва анъанавий экинлар сегментига қараганда рақобат кам», дейди Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон). Хўш, «ниша» ўзи нима? Бугунги...

Сообщение Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов появились сначала на EastFruit.

]]>

«Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерлар учун янги имкониятларни кафолатлаши, шунингдек, уларни юқори даромад билан таъминлаши мумкин. Чунки, бундай маҳсулотларга талаб мавжуд ва анъанавий экинлар сегментига қараганда рақобат кам», дейди Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон).

Хўш, «ниша» ўзи нима? Бугунги кунда қайси нишали экинлар оммалашмоқда ва экспортёрлар нималарга эътибор беришлари керак? Халқаро маслаҳатчи бу хусусда «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» деб номланган онлайн-конференцияда сўз юритди.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ташкил этилди.

Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда нишали экинлар орасида жаҳонда энг етакчиси – голубикадир. У йилига қарийб 700 минг тонна, жами 4 миллиард доллар қийматига тенг миқдорда экспорт қилинади. Ушбу резавор деярли бутун жаҳонда ўсиши мумкин бўлган энг қиммат экиндир. Шундай қилиб, илк голубика плантациялари ҳатто БAAда ҳам аллақачон пайдо бўлди. Ва рақобат кучайганлиги сабабли, жаҳон бозорида унинг нархи пасаймоқда.

Голубика

  • Голубика – жаҳон бестселлери бўлиб, сотув бўйича йиллик ўсиш суръатлари борасида фақат авакадодан ортда қолади. Ҳар йили қиймати 4 миллиардлик 700 минг тонна голубика экспорт қилинмоқда.
  • Ҳар ерда ўсиши мумкин бўлган энг қиммат резавор (тупроқни тайёрлаш ва навларни тўғри танлай билиш керак) бўлиб, жуда совуқ қиш бўлмаган ҳудудларда уни контейнерда етиштириш технологиясидан фойдаланиш мумкин.
  • Илк плантациялар ҳатто БAAда пайдо бўлган. Ўзбекистонда ҳам биринчи голубика далалари мавжуд.
  • Ушбу мевани бир марта эккан деҳқон 25 йил давомида ҳосил олиши мумкин. Голубика биринчи бор 4-5 йил ўтгач ҳосил беради, бир туп мева учун потенциал 5 кг.
  • Жаҳонда нарх пасаймоқда, аммо талаб даражаси ўсиб боряпти. Грузияда голубика нархи – 5,5 доллар, Украинада эса 5 доллар.
  • Осиёда голубикага талаб ўсиб бормоқда. Жаҳондаги энг йирик импортёр – Хитой.
  • Иссиқхона технологиясидан фойдаланган ҳолда Тожикистон ва Ўзбекистондаги фермерлар исталган мавсумда голубика етиштириши ва қўшни мамлакатларга жуда қиммат нархда сотиши мумкин.

Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг айтишича, яна бир ажойиб экин – бу сарсабил.

“Сарсабил экспорти йилига 3 фоиз ёки 14 минг тоннага ўсмоқда. Биргина Хитой ўзи учун 950 минг тонна сарсабил ишлаб чиқаради. У замонавий маҳсулот. Коронавирус жаҳондаги энг фаол соғлом турмуш тарғиботчиси бўлиб чиқди ва бу истеъмолчиларнинг мева-сабзавотлар, хусусан, витамин ва микроэлементларга бой сарсабилга қизиқишини оширмоқда», деди  Бахтиёр Aбдувоҳидов.

Сарсабил

  • Сарсабил экспорти йилига 3 фоиз ёки 14 минг тоннага ўсмоқда. Биргина Хитой ўзи учун 950 минг тонна сарсабил етиштиради.
  • У – замонавий маҳсулот. Коронавирус жаҳондаги энг фаол соғлом турмуш тарғиботчиси бўлиб чиқди ва бу истеъмолчиларнинг мева-сабзавотлар, хусусан, витамин ва микроэлементларга бой сарсабилга қизиқишини оширмоқда.
  • Марказий Осиёнинг жанубий минтақаларида очиқ дала шароитида етиштирилган сарсабил март ойида йиғиб олиниши мумкин. Ёпиқ муҳитда ўстирилгани эса – февраль ойида.  Aйни пайтда сарсабил Россияга Перудан қиммат нархларда етказиб берилмоқда.
  • Сарсабил  йилига 50 кун ҳосил беради. Уни кунига икки марта йиғиб олиш мумкин (эрталаб ва кечқурун).
  • Нархи – Россияда: 10 АҚШ доллари/кг, Италияда: 2-4 доллар/кг, Голландияда: 5 евро/кг
  • Ҳосилдорлик 10 тоннагача/га, иккинчи ёки учинчи йилдан бошлаб йиғиб олинади. Сифат муҳим (яъни совутиш зарур)!
  • Ёзги маҳсулот етиштирувчи корхоналар учун – бу ишчи кучини сақлаб қолиш имконияти, яъни ер, сув, саралаш, қадоқлаш, совутиш инфратузилмаси, логистика, сотиш ва бошқариш инфратузилмаси мавжуд бўлганда диверсификация маҳсулотини сақлаб туриш имкони бор.

ФАО халқаро маслаҳатчисининг сўзларига кўра, авокадо етиштириш ҳам янги жозибали инвестиция нишаси ҳисобланади. Бугунги кунда авокадонинг жаҳондаги савдоси ўсиши йилига 780 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, тоғли ҳудудларда етиштириладиган ва минус 7 даражагача совуққа бардошли авокадо навлари мавжуд.

Aвокадо

  • Aвокадо бугунги кунда жаҳон мева-сабзавот экспорти бўйича ЭНГ ТЕЗ ўсиб бораётган позициядир – унинг савдоси пул қийматида йилига 780 миллион долларга етмоқда (ўсиш).
  • Тропик ва субтропик жойларда етиштирилади. Мексика, Индонезия, Кения, AҚШ, Бразилия, Хитой, Туркия, Исроил, Перу ва Aвстралияда савдо плантациялари мавжуд.
  • Нам тупроқни ва ўз вақтида суғоришни талаб этади. Шу билан бирга, авокадонинг тоғли жойларда ўсадиган ва -7 даражагача совуққа чидамли Гватемала навлари ҳам мавжуд.
  • Ҳосилдорлик 7 дан 20 тоннагача.
  • Тожикистондаги аудит натижалари: авокадо чакана савдода кг учун 9,0 АҚШ долларидан 11,5 долларгача  нархларда сотилди!

Шунингдек, Бахтиёр Абдувоҳидов қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига киви экиш, йил давомида резавор етиштириш, шунингдек, доривор ўтлар, зираворлар, писта, ёнғоқ, эртаги олма ва органик қуруқ мевалар етиштиришга эътибор қаратишни маслаҳат берди.

Сообщение Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nishali-meva-sabzavot-va-rezavor-ekinlar-etishtirish-fermerga-katta-foyda-keltirishi-mumkin-bakhtiyor-abduvohidov/feed/ 0