АРМ/USAID • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 07 Feb 2022 20:08:52 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png АРМ/USAID • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификатига эга хўжаликлар томонидан амалга оширилган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadan-evropa-ittifoqiga-eksport-qilingan-danakli-mevalarning-qariyb-70-foizi-globalg-a-p-sertifikatiga-ega-khozhaliklar-tomonidan-amalga-oshirilgan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadan-evropa-ittifoqiga-eksport-qilingan-danakli-mevalarning-qariyb-70-foizi-globalg-a-p-sertifikatiga-ega-khozhaliklar-tomonidan-amalga-oshirilgan/#respond Tue, 08 Feb 2022 07:00:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99367 Молдова Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлиги (МАIА) ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг тижорат ҳажмидан қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификати билан бирга жўнатилган. Ўтган йили Европа Иттифоқи бозорига жами 30 минг тоннага яқин олхўри, ўрик, гилос ва олча экспорт қилинди. EastFruit аввалроқ хабар...

Сообщение Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификатига эга хўжаликлар томонидан амалга оширилган появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлиги (МАIА) ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг тижорат ҳажмидан қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификати билан бирга жўнатилган. Ўтган йили Европа Иттифоқи бозорига жами 30 минг тоннага яқин олхўри, ўрик, гилос ва олча экспорт қилинди.

EastFruit аввалроқ хабар берганидек, ҳозирги кунда GLOBALG.A.P  боғдорчилик соҳасида 100 дан ортиқ, GRASP эса 40 та мева етиштирувчини қамраб олган. Бу кўрсаткич бўйича Молдова Шарқий ва Жануби-Шарқий Европанинг кўплаб давлатларидан олдиндадир.

“Молдованинг самарадор қишлоқ хўжалиги” APM/USAID лойиҳасининг озиқ-овқат хавфсизлиги тизимлари бўйича эксперти Андрей Кумпаничнинг фикрича, аслида, GLOBALG.A.P сертификатини олган мева етиштирувчи фермер хўжаликлари ўтган йили бундан ҳам кўпроқ маҳсулот экспорт қилган.  Баъзи маҳсулотларни улар Россия бозорига жўнатди, у ерда эса харидорлар халқаро хавфсизлик стандартларининг мажбурий сертификатини талаб қилмаган. Бундан ташқари, GLOBALG.A.P билан сертификатланган айрим фермерлар саноатда қайта ишлаш учун Руминияга ортиқча намлик туфайли ёриқлар ҳосил қилган олхўрини катта ҳажмда жўнатди. Бу ҳолатда ҳам GLOBALG.A.P етказиб бериш учун зарурий шартлар сирасига кирмаган.

Шу билан бирга, GLOBALG.A.P ва GRASP  сертификатларини олган Молдова данакли меваларининг аксарияти  Европа супермаркетлар тармоғида сотилди. Бироқ, бу ҳолатда ҳам молдовалик фермерлар қисман рентабелликни қурбон қилишларига тўғри келди, чунки, улар, асосан, тармоқ ритейлерларига етказиб беришдан аввал Молдова меваларини қайта қадоқлаган европалик улгуржи савдогарлар билан ҳамкорлик қилишган.  Бироқ, 2021 йили Молдова қишлоқ хўжалиги корхоналарининг олхўри ва узумни истеъмол қадоқларида тўғридан-тўғри Европа супермаркетларига экспорт қилиши ҳолатлари кузатилди. Аммо бундай далиллар ҳозирча кўп эмас.

Андрей Кумпаничь биринчи бор GLOBALG.A.P ва GRASP сертификатларини олган ёки тасдиқлатган мева етиштирувчи фермерлар доирасининг йилдан-йилга кенгайиши Молдова мева экспортининг премиализациясини рағбатлантиришда давом этади. Бироқ, унинг фикрича, шулар қаторида ҳосилдан кейинги инфратузилмага эга бўлган ва Европа супермаркетларига тўғридан-тўғри маҳсулот етказиб беришга эътибор қаратаётган фермерлар яқин келажакда ISO 22000, IFS, SMETA сертификатларини олишга ҳам тайёргарлик кўришлари керак.

Сообщение Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификатига эга хўжаликлар томонидан амалга оширилган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadan-evropa-ittifoqiga-eksport-qilingan-danakli-mevalarning-qariyb-70-foizi-globalg-a-p-sertifikatiga-ega-khozhaliklar-tomonidan-amalga-oshirilgan/feed/ 0
Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-raqamli-agrokutubkhona-ish-boshladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-raqamli-agrokutubkhona-ish-boshladi/#respond Mon, 20 Sep 2021 14:31:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86963 Аgrobiznes.md медиа-платформаси USAID APM билан ҳамкорликда Теkwill – USAID ва Швеция лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалигига оид биринчи рақамли кутубхонани ишга туширди. Кутубхона қишлоқ хўжалиги мутахассислиги бўйича таълим олаётган ёшлар, фермерлар ва аграр секторнинг бошқа вакилларини замонавий ишлаб чиқариш технологиялари тўғрисида ишончли маълумот манбалари, қўлланма ва йўриқномалар билан таъминлайди. Бу хусусда...

Сообщение Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Аgrobiznes.md медиа-платформаси USAID APM билан ҳамкорликда Теkwill – USAID ва Швеция лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалигига оид биринчи рақамли кутубхонани ишга туширди. Кутубхона қишлоқ хўжалиги мутахассислиги бўйича таълим олаётган ёшлар, фермерлар ва аграр секторнинг бошқа вакилларини замонавий ишлаб чиқариш технологиялари тўғрисида ишончли маълумот манбалари, қўлланма ва йўриқномалар билан таъминлайди. Бу хусусда МОЛДПРЕС хабар бермоқда.

Аgrobiznes.md компаниясининг тараққиёт бўйича директори Луминица Кривой кутубхона барча платформа учун қулай эканини, унга мамлакат ва хориждаги энг яхши мутахассислар ишлаб чиққан қўлланма ва йўриқномалар интеграция қилинишини айтди.

«Ҳар бир фойдаланувчи керакли маълумотларни юклаб олиши ва танланган мавзуга қараб, шунга ўхшаш материалларни топиши мумкин бўлади», дейди Кривой.

Рақамли технологиялардан фойдаланиш замонавий қишлоқ хўжалиги соҳасида билимлар алмашинувининг зарурий шарти ҳисобланади. Айниқса, COVID-19 туфайли  жисмоний фаоллик ва ўзаро алоқалар чекланган бир шароитда маълумотларни онлайн шаклда топиш муҳимдир.

«Узлуксиз таълим, қишлоқ хўжалиги амалиётига янги услублар ва инновацион технологияларни жорий этиш – қишлоқ хўжалиги бизнесини муваффақиятли ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг муҳим шартлари ҳисобланади. Шу мақсадда USAID Аgrobiznes.md ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги йўналишидаги рақамли кутубхонани жорий этди. Ушбу кутубхона қишлоқ хўжалиги бўйича маълумотларни олишда хавфсиз платформага айланади ва Молдовадаги кенг аудитория учун қимматли ўқув материалларини тақдим этади. Яна ҳам аниқроғи, ундан мамлакатда бизнесни ривожлантиришдан манфаатдор деҳқонлар, ёшлар, илмий доиралар ва диаспоралар фойдаланади. Бу ташаббусга ривожланиш бўйича ҳамкорлар ва маҳаллий ташкилотларнинг аксарияти қўшилганидан мамнунмиз. Фермерлар ҳамда талабалар учун мавжуд таълим ресурслари ҳажми доимий равишда ўсиб бораётгани ҳам қувонарли. Ишончимиз комилки, қишлоқ хўжалиги бўйича онлайн-кутубхона Молдова қишлоқ хўжалиги сектори учун қимматли рақамли воситага айланади. Энг муҳими, инновацияларнинг жадаллашувига кўмаклашиб,  соҳага энг янги технологияларни жорий этиш имконини беради», дея қайд этди USAIDнинг Молдовадаги миссияси раҳбари.

Статистик маълумотларга кўра, бугун 850 минг нафардан зиёд молдоваликлар қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритмоқда ва улар ҳар йили мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 13 фоизини ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этади.

Сообщение Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-raqamli-agrokutubkhona-ish-boshladi/feed/ 0