аэропоника • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 12 Apr 2022 18:32:33 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png аэропоника • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/#respond Wed, 13 Apr 2022 06:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103246 Қишлоқ хўжалигидаги космик технологиялар аллақачон ҳақиқатга айланиб, нафақат назария ва тажриба, балки фойдали бизнес сифатида ҳам бўй кўрсатмоқда. Бугун сўз юритиладиган аэропоника усули ҳақиқатан ҳам, космик технология бўлиб, жуда даромадли бизнесдир. Нима учун космик технология деяпмиз – қуйида аэропониканинг пайдо бўлиши тарихи ҳақида ўқисангиз, буни билиб оласиз. Шу билан бирга,...

Сообщение Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалигидаги космик технологиялар аллақачон ҳақиқатга айланиб, нафақат назария ва тажриба, балки фойдали бизнес сифатида ҳам бўй кўрсатмоқда. Бугун сўз юритиладиган аэропоника усули ҳақиқатан ҳам, космик технология бўлиб, жуда даромадли бизнесдир. Нима учун космик технология деяпмиз – қуйида аэропониканинг пайдо бўлиши тарихи ҳақида ўқисангиз, буни билиб оласиз. Шу билан бирга, EastFruit жамоаси ушбу космик технологияни қўллаган ҳолда маҳсулот етиштирувчи даромадли корхона ҳақида ҳикоя қилади.

Аэропоника усули тобора оммалашиб бормоқда.  Ва ушбу технология анъанавий усуллар ёрдамида экин етиштиришни қийинлаштирадиган экстремал иқлим шароитига эга бўлган ҳудудларда энг катта иқтисодий самарадорликни намоён этяпти. Бу каби лойиҳалар самарали бўлишини таъминловчи иккинчи омил – аҳоли даромадлари юқори эканлиги ва одамларнинг йил давомида сархил мева-сабзавотлар истеъмол қилиш истагидир.

Маълумки, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) барча истеъмол қилинадиган озиқ-овқатнинг 90% дан ортиғини импорт қилади. Кейинги ўн йилликда маҳаллий ишлаб чиқаришнинг 30-40%га ўсиш режалари эса озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2051 йилгача бўлган муддатга  қабул қилинган улкан стратегиянинг муҳим таркибий қисмидир.

EastFruit жамоаси Дубайда жойлашган шаҳар вертикал фермаларидан бирига ташриф буюрди. Aerovertica Fzco – бу аэропоника ва гидропоника усуллари ёрдамида резаворлар, сабзавотлар етиштириладиган шаҳар фермасидир. Фермер хўжалиги бўйича видео-саёҳат бу ерда ва видео остидаги матнда ушбу технологиянинг афзалликлари, камчиликлари ҳамда иқтисодий самарадорлиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Бу ерда қулупнайнинг энг яхши Европа ва Америка навларига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар куни 1 тонна миқдоридаги мукаммал сифатли резаворлар Дубай супермаркетларига етказилади. Йил давомида резаворларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш имконияти компанияга ноябрдан мартга қадар мавсумий равишда БАА бозорига қулупнай етказиб берувчи Миср импортёрларига нисбатан  катта устунлик бермоқда.

Фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш майдони 4700 метр кв.дан иборат.

Баландлиги 6 метргача етадиган аэропоник миноралар билан ушбу вертикал хўжалик ҳар квадрат метрга 138 туп қулупнайни сиғдира олади. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, гидропоникадан фойдаланганда худди шу майдонга 20 дан ортиқ ўсимлик сиғмаган бўларди.  Аэропоник миноралар  ҳаракатланади, бу барча ўсимликлар миноралараро жойлашган қўшимча ёруғликдан баҳраманд бўлишини таъминлаш учундир.

Фриго қулупнай кўчатлари Европадан – Голландия, Бельгия, Италия ва Испаниядан келтирилади.  Хўжаликда “Elidе”, “Аlbinos”, “Маrisol”, “San Andreas” каби навлар етиштирилади. Аgro Fresh Farm бошқарувчиси Юнус Дохадвалнинг сўзларига кўра, аэропоникада энг яхши натижаларни қулупнайнинг Аlbinos нави кўрсатмоқда.

Насослар сув ва озуқа моддаларини миноранинг тепа қисмига етказиб беради, у ердан ушбу озуқавий суюқлик резаворлар илдизига пуркалади. Кейин сув махсус омборга тўпланиб, тозаланади ва қайта ишлатилади. Сув жуда кам ва қиммат ресурс саналадиган БАА учун бу технология қўшимча афзалликларга эгадир.

Ҳар бир қулупнай бутаси 3 ойда тахминан 1 кг резавор ҳосил беради.  Ишлаб чиқариш қувватига эришиш учун яна 3 ой вақт керак.

Қулупнайни сотиш нархи 1 кг учун 10-12 АҚШ долларини ташкил этади, ушбу миқдорнинг ярмига яқини транзакция харажатларидир.  Харажатларнинг асосий қисми – ҳароратни назорат қилиш ва қўшимча ёруғлик (махсус танланган светодиодли Led-чироқлар билан) учун сарфланадиган электр энергиясидир. Қолаверса, шуни ҳам қайд этиш жоизки, Дубайда йилига 360 кун қуёшли бўлади ва ферманинг шаффоф томи (поликарбонат) ушбу табиий ёруғликдан ҳам қисман фойдаланиш имконини беради.

Ўсимликлар назорати сенсорлар ёрдамида амалга оширилади, аммо буташ ва ҳосил йиғиш ҳозирча қўлда бажариладиган ишлардир. Бир нафар ишчи меҳнати компания учун ойига 500 долларга тушади. Жами маҳсулот етиштириш жараёнида 35 киши хизмат кўрсатади, шундан 4 нафари юқори малакали агрономлардир.

Корхона раҳбариятининг таъкидлашича, ушбу бизнес даромадли бўлиб, корхона маҳсулотлари сархиллиги, чиройли кўриниши ва юқори таъм сифати билан маҳаллий бозорда харидоргир.

Аэропоника нима ва ушбу технология тарихи қандай?

Аэропоника – ўсимликларни тупроқсиз ўстириш усули бўлиб, экин илдизи аэрозол шаклида озуқа моддалари билан таъминланади ва бу сувдан фойдаланишни кескин камайтириш имконини беради. Аэропоник тизимда ўсимлик илдизи ҳавода муаллақ туради ва илдиз ўсимлик ўсиши учун зарур бўлган намлик, озуқа моддалари ҳамда кислород олиш имконини берувчи муҳим моддалардан таркиб топган туманлар билан қопланган бўлади.

Аэропоникани гидропоника ривожининг янада «илғор» босқичи деб аташ мумкин. Бунда озуқа моддалари ўсимликлар илдизига кислород билан бойитилган сув билан бирга етиб боради. Аэропоника ҳолатида кислород ҳавода мавжуд бўлгани учун сув истеъмоли анча пастдир.

Аэропоника чинакам космик технология, чунки, унинг оммалашуви NASA тажрибалари билан боғлиқ.  Космик агентлик космик станцияда сархил озиқ-овқат етиштириш учун мақбул тизимни қидиргани туфайли мазкур усул синовдан ўтказилган. Бунга қадар эса аэропоника усули фақат илмий мақсадларда – ўсимликлар илдизини очиқ ҳолатда кузатиш учун қўлланар эди.

Аэропониканинг афзалликлари

Аэропоника ёрдамида космик станцияда ловия етиштириш Ердаги тупроққа қараганда яхшироқ натижаларни кўрсатди, чунки, ёпиқ муҳит ва вирус ҳамда микробларга тўла тупроқдан фойдаланмаслик ўсимликлар касалланиши хавфини камайтиради.

Аэропоника тизимлари сув сарфини 98% га, ўғитлардан фойдаланишни 60% га камайтириши ва пестицидлар қўллашни бутунлай йўқ қилган ҳолда ҳосилни максимал даражада ошириши мумкин. Илдизлар табиий шамоллатилиши туфайли гидропоникада бўлгани каби сувни кислород билан қўшимча бойитиш зарурати йўқ.

Аэропоник тизимда ўсадиган ўсимликлар минерал ва витаминларни кўпроқ ўзлаштиради, бу эса уларнинг соғломлиги ва тўйимлилигини таъминлайди.

Бу усулда сув тозаланади ва бир неча бор ишлатилади.

Аэропоникадан фойдаланиш маҳсулот етиштириш циклини қисқартириш имконини беради. Қўшимча ёруғлик спектридан фойдаланиш орқали йил давомида маҳсулот етиштириш мумкин.

Ва, албатта, ўсимликни вертикал ўстириш учун анъанавий қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган майдоннинг атиги 10%и керак, холос.

Камчиликлари нимада?

Аэропоника фермер хўжалиги эмас, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган завод бўлиб, технологияга катта сармоя йўналтиришни талаб этади, чунки, бу усул учун махсус ускуналар ва малакали мутахассислар зарур. Техник томондан, ўғит пуркагичлар, кўпинча, тиқин ҳосил қилади, шунинг учун махсус ишлаб чиқилган ечимларга яхшигина пул сарфлаш керак бўлади.

Электр ва сувдан узлуксиз фойдаланиш тизимнинг тўғри ишлаши учун жуда муҳимдир. Чунки, насослар, намлик, озуқа моддалари ва ҳарорат назоратисиз ўсимликлар бир неча соат ичида нобуд бўлиши аниқ.

Тизимнинг техник хизмат кўрсатиш харажатлари ва электр-энергия истеъмоли ҳам юқори, шунинг учун аэропоника усулида оддий иқлим шароитида ўстириб бўлмайдиган премиум маҳсулот етиштирилади.

Қандай маҳсулотлар етиштириш мумкин?

Аэропоника ёрдамида иссиқхона сабзавотлари (помидор, бодринг, булғор қалампири, чили, кейл), баргли салат ва кўкатлар (ялпиз, райҳон, розмарин, шнитт-пиёз), резаворлар, шунингдек, манзарали ўсимликлар ва гуллар тижорат асосида етиштирилмоқда.

Сообщение Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/feed/ 0
ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/#respond Thu, 17 Mar 2022 08:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101706 NASА ҳомийлигидаги Sierra Space жамоаси микрогравитация шароитида экин ўстириш усулларини ўрганиш учун тупроқсиз озиқланиш ва озуқавий моддаларни тиклаш технологияларини ишлаб чиқмоқда. Мазкур ишланма Халқаро космик станция бортида (ХКС) ўсимликлар синови мисолида намоён этилади. Бу хусусда EastFruit NASA ҳаволасига таяниб хабар берди. Sierra Space Astro Garden деб номланган кенг кўламли сабзавот...

Сообщение ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

NASА ҳомийлигидаги Sierra Space жамоаси микрогравитация шароитида экин ўстириш усулларини ўрганиш учун тупроқсиз озиқланиш ва озуқавий моддаларни тиклаш технологияларини ишлаб чиқмоқда. Мазкур ишланма Халқаро космик станция бортида (ХКС) ўсимликлар синови мисолида намоён этилади. Бу хусусда EastFruit NASA ҳаволасига таяниб хабар берди.

Sierra Space Astro Garden деб номланган кенг кўламли сабзавот етиштириш тизимини тўрт кишилик экипаж учун етарли сабзавот етиштириш концепцияси сифатида ишлаб чиқмоқда. eXposed Root On-Orbit Test System  (ХROOTS) тадқиқоти Аstro Garden тизимининг муҳим элементларини гидропоника ва аэропоника усулларидан фойдаланган ҳолда тупроқсиз экинлар етиштириш учун синовдан ўтказади. Бу эса космосда кенг миқёсда ўсимликлар етиштириш имконини беради.

Ушбу тизимлар космик муҳитда самарали бўлиши учун микрогравитация шароитида ишлашга мослаштирилган бўлиши керак. Шу билан бирга, экинларнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш учун етарли миқдорда сув ва озуқавий моддалар билан таъминлаш, ҳар хил турдаги ўсимликлар, жумладан, баргли кўкатлар, сабзавотлар (масалан, помидор) ва илдиз мевали экинлар (масалан, сабзи)нинг илдиз зонасида яхши аэрацияни таъминлаш салоҳиятини сақлаб қолиш лозим. Космик муҳитда ишлаш учун муҳим хусусиятлар қуйидагилардир: кам оғирлик, қувват, ҳажм, экипажнинг юқори ишончлилик билан хизмат қилишига бўлган талаб, тозалаш ва таъмирнинг қулайлиги.

XROOTS технологияси намойишининг мақсади, космик станциядаги микрогравитация шароитида ўсимликлар ўсаётган пайт озуқавий моддаларни етказиб бериш ва чиқариб олишнинг тупроқсиз усулларини баҳолашдир.  Микрогравитация шароитида ўсимликларни етиштириш космосда суюқликлар физикаси ва конвектив оқим йўқлиги боис мураккаблашади.

XROOTS айни пайтда космик станцияда фойдаланилаётган Veggie ўсимликлар етиштирувчиси билан бирлаштирилади.  Операция олти ой ичида амалга оширилиши, индивидуал тестлар эса 14 кундан 60 кунгача давом этиши режалаштирилган.

XROOTS турли капилляр конфигурациялар ва иш протоколлари билан озуқавий моддаларни пуркаш, оқим ва чиқиш ҳаракати каби ўзгарувчан жараёнларни кузатиш учун мўлжалланган. ХROOTS ўсишнинг турли босқичларида илдиз ривожланиши ва суюқликнинг илдизга ўзаро таъсирини кузатиш учун ҳаракатсиз тасвирлар ҳамда видеолардан фойдаланади.  Маълумотлар, шунингдек, датчиклар ҳамда экипаж кузатувлари ёрдамида тўпланади.

Синовлар бир неча турдаги экинларда ўтказилади, уларнинг баъзилари униб чиқиш босқичида, бошқалари эса тўлиқ йиғим-терим босқичида бўлиши мумкин.

Космосда сархил озиқ-овқат маҳсулотларини самарали ишлаб чиқариш салоҳияти NАSАнинг узоқ муддатли миссиялари, жумладан, тадқиқот миссиялари учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади. ХROOTS технологиясининг намойиши ҳозирги кунда мавжуд кичик миқёсдаги ишлаб чиқариш тизимларидан экипаж рационини тўлдириш ва Космосдаги ҳаёт сифатини яхшилаш учун етарли миқёсдаги тизимларга ўтишда муҳим қадамдир.

Сообщение ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/feed/ 0