Рукнсиз • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 14 Feb 2022 20:47:36 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Рукнсиз • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка сифати ва хавфсизлиги – бу борада нималарни билиш муҳим? https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/qayta-ishlash-uchun-molzhallangan-kartoshka-sifati-va-khavfsizligi-bu-borada-nimalarni-bilish-muhim/ https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/qayta-ishlash-uchun-molzhallangan-kartoshka-sifati-va-khavfsizligi-bu-borada-nimalarni-bilish-muhim/#respond Tue, 15 Feb 2022 05:30:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99920 Қайта ишлашга мўлжалланган картошка сифати учун уруғлик биринчи даражали аҳамиятга эга. Украина талаблари ва халқаро талабларга жавоб берувчи сертификатланган уруғлик материалидан фойдаланиш лозим. Шунингдек, қайта ишлаш жараёнида махсус техника мавжудлиги, алмашлаб экиш, тупроқнинг механик таркиби, озиқланиши, зараркунандалар сонини ҳисобга олиш, об-ҳаво шароитлари ўзгариши ва ходимлар малакаси ҳам муҳимдир. Ушбу фикрни...

Сообщение Қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка сифати ва хавфсизлиги – бу борада нималарни билиш муҳим? появились сначала на EastFruit.

]]>

Қайта ишлашга мўлжалланган картошка сифати учун уруғлик биринчи даражали аҳамиятга эга. Украина талаблари ва халқаро талабларга жавоб берувчи сертификатланган уруғлик материалидан фойдаланиш лозим. Шунингдек, қайта ишлаш жараёнида махсус техника мавжудлиги, алмашлаб экиш, тупроқнинг механик таркиби, озиқланиши, зараркунандалар сонини ҳисобга олиш, об-ҳаво шароитлари ўзгариши ва ходимлар малакаси ҳам муҳимдир.

Ушбу фикрни 1 февраль куни Киевда бўлиб ўтган «Картошкачилик устахонаси» деб номланган конференцияда «Люкс Чипслари» (Украина) компаниясининг агробўлими раҳбари Владимир Левковский айтди.

Мазкур тадбирни Syngenta компанияси ташкиллаштирган. Қайта ишлашга мўлжалланган картошкани етиштириш, халқаро стандартларга мувофиқ сифат ва хавфсизлик бўйича бозорнинг асосий эҳтиёжлари ҳамда ишлаб чиқарувчи нималарга эътибор қаратиши кераклиги ҳақида SEEDSнинг эксклюзивида ўқинг.

Картошка етиштиришдаги миллий стандартлар қайта ишловчилар учун мажбурийдир

Владимир Левковскийнинг қайд этишича, истеъмол картошкаси учун ҳам, қайта ишланадиган картошка учун ҳам махсус давлат стандартлари мавжуд. Турли ҳужжатлар ва санитария меъёрлари нитратлар, микотоксинлар, пестицидлар, радионуклидлар ва бошқаларнинг қолдиқ миқдори бўйича қоида ҳамда талабларни тартибга солади. Буларнинг бари устувор ва мажбурийдир, чунки, улар маҳсулот сифати, хавфсизлигига бевосита таъсир этади.

«Агар истеъмол картошкаси бўйича стандартлар маҳсулотни етиштириш жараёнига қаратилган бўлса, саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка техник талабларга асосан тавсифланади – зарар фоизи, қуруқ моддалар миқдори, маркировка, ҳужжатлар, ташиш ва сақлаш қоидалари шулар жумласидандир», дейди мутахассис.

Владимир Левковскийнинг айтишича, картошкани қабул қилишда «Люкс чипслари» компанияси биринчи навбатда, «Саноатда қайта ишланадиган картошка. Техник шартлар» номли давлат стандартини қўллайди. Хусусан, корхонада 2020 йилдан бошлаб, сифат назорати бўйича иш йўриқномалари ва тартибини таснифлашга эътибор қаратилмоқда.

Қайта ишлашга мўлжалланган картошка сифати: таъсир этувчи омиллар

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, сақлаш шароитлари картошка сифатига таъсир қилади: ҳарорат, нисбий намлик, шакар миқдорини тартибга солиш ва бошқалар. Сотиб олинган картошканинг ҳаммаси корхона омборларига жойлаштирилади. Ҳар бир нав учун ҳарорат алоҳида танланади: 6 ёки 8 даража.  Шунингдек, компания учун ўсиш ингибитори билан ишлов бериш мажбурийдир.

Конференция спикерининг айтишича, кимёвий моддаларнинг мавжудлиги ҳам муҳим. Ҳозирги кундаги долзарб муаммо – бу илдиз нематодаси ва унга қарши курашадиган дорининг йўқлигидир. Ҳимоя воситалари тизимига келсак, мутахассислар Syngenta фирмаси маҳсулотларидан фойдаланишни маслаҳат беришади. Шунингдек, озиқлантирувчи тизимни танлашга масъулият билан ёндашув, бунинг учун тупроқни батафсил таҳлил қилиш тавсия этилади.

Владимир Левковский суғориш мажбурий эканини таъкидлайди – оғир тупроқ учун гектарига 300 литр сув керак, енгил тупроқ учун эса меъёр камроқ, суғориш орасидаги интерваллар ҳам.

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, компания картошка қабули учун махсус протокол яратган, унда маҳсулотга қўйиладиган аниқ қоида ва талаблар – зарар фоизи, қаттиқ моддаларнинг солиштирма оғирлиги кўрсаткичлари, маҳсулот рангги ва бошқалар кўрсатилган. Компаниянинг ҳар бир фермер билан келишуви ва етиштириш бўйича протоколи мавжуд, унда ўртача намунавий технология тасвирланган.

Компания рангларни таҳлил қилиш учун Hunter Lab ускунасидан фойдаланади.  Унинг маълумотларига кўра, минимал кўрсаткич 58 бирлик бўлиши керак, лекин 71 дан ортиғи яхшироқ. Шунингдек, қоидаларга кўра, илдизларнинг шикастланиши, ҳажми, физиологик жароҳатланиши, ранг ўзгариши ва бошқалар баҳоланади. Шунга асосланиб, «Люкс чипслари» компаниясининг ҳамкорларга сифат учун бонуслар тизими яратилган.

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, жуда муҳим жиҳат – бу Украина ва хорижда тан олиниши керак бўлган пестицидлардан фойдаланишдир, чунки, компания нафақат ички бозор, балки экспорт учун ҳам ишлайди. Шу билан бирга, етказиб беришда  компания картошкани аккредитацияланган лабораторияларда синовдан ўтказади.

Сообщение Қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка сифати ва хавфсизлиги – бу борада нималарни билиш муҳим? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/qayta-ishlash-uchun-molzhallangan-kartoshka-sifati-va-khavfsizligi-bu-borada-nimalarni-bilish-muhim/feed/ 0
Топинамбур: гектарига 3,4 минг доллар фойда олиш имконияти https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/topinambur-gektariga-34-ming-dollar-foyda-olish-imkoniyati/ https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/topinambur-gektariga-34-ming-dollar-foyda-olish-imkoniyati/#respond Fri, 19 Nov 2021 08:30:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92307 Топинамбур ёки ер ноки – деярли чиқиндисиз нишали ўсимлик. Унинг илдизмевасини ҳам, гуллари ва поясини ҳам сотиш мумкин. Илдизмеваси пазандаликда ишлатилса, поясидан биологик ёқилғи учун гранулалар тайёрланади. Ва улар ўсимлик озуқаси сифатида ҳам ишлатилади. Ҳаммаси бўлиб, бир гектар топинамбурдан 70-90 минг гривна (2 648-3 405 доллар) фойда олиш мумкин. Жорий...

Сообщение Топинамбур: гектарига 3,4 минг доллар фойда олиш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>

Топинамбур ёки ер ноки – деярли чиқиндисиз нишали ўсимлик. Унинг илдизмевасини ҳам, гуллари ва поясини ҳам сотиш мумкин. Илдизмеваси пазандаликда ишлатилса, поясидан биологик ёқилғи учун гранулалар тайёрланади. Ва улар ўсимлик озуқаси сифатида ҳам ишлатилади. Ҳаммаси бўлиб, бир гектар топинамбурдан 70-90 минг гривна (2 648-3 405 доллар) фойда олиш мумкин.

Жорий йил Украинада ушбу турдаги экинни етиштирувчилар учун жуда муваффақиятли кечди. Киев вилоятида яшовчи олим ва фермер – Зенон Сич топинамбурнинг мисли кўрилмаган ҳосили ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда SEEDS.

“Бу йил биз мисли кўрилмаган даражада юқори ҳосил олдик – ҳар бир ўсимлик бир челак тугунак ҳосил қилмоқда (Киевнинг М. Гришко номидаги миллий ботаника боғида етиштирилган Деликатес селекциясидан пушти тугунакли нав). Вегетация давом этяпти», деб ёзган Сич ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Фермернинг айтишича, бугунги кунда ҳосилдорлик гектарига 75 тоннага етган.

Зенон Сич ҳосил етиштириш сирлари билан ўртоқлашди: “Уни ҳар йили қазиб олиб, кузда (энг яхшиси) ёки баҳорда янги жойга кўчириш керак. Эски жойида ўзи униб чиқадиганларини биз бегона ўтлар каби йўқ қиламиз. Қаторлар орасидаги масофа 90-100 см, бир қаторда эса – 60-70 см бўлиши керак. Тугунакларни принцип бўйича танлаш жуда муҳим – биз энг яхши буталардан фақат энг яхши текисланган тугунакларни экамиз. Ҳар бир чуқурчага 1 ош қошиқ нитроаммофоска + чиринди 0,5 кгдан солинади. Ўсимлик фақат кузда экилади. Пушти тугунакли навларимиз яхши ҳосил беради ва юзаси текис.

Қизиғи шундаки, топинамбурни 30 йил давомида алмашлаб экишсиз бир жойда самарали етиштириш мумкин. Уни сақлашга келсак, Зенон Сич шундай маслаҳат беради: «Топинамбур таркибидаги крахмал ва инулин совуқ таъсирида глюкозага айланади. У кузда қазиб олиниши, сараланиши ва саёз хандақларда сақланиши  керак (хандақдаги тугунаклар халта ва 5-10 смлик тупроқ қатлами билан қопланади). Шунда уларни қиш бўйи муаммосиз ишлатиш мумкин.

Украинада топинамбурнинг саноат плантациялари ҳам мавжуд. Мисол учун, Волинда ушбу экин «Дворище» оилавий фермер хўжалигида етиштирилади ва қайта ишланади.

EastFruit аввалроқ хабар қилганидек, Украина топинамбури ва ундан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилиш бозори ҳали етарлича шаклланмаган. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Улардан бири –  Украинада топинамбур етиштирувчи кенг имкониятли фермерларнинг йўқлигидир. Экинни сақлаш муддатлари ва шартларига талабчанлик, қайта ишлаш саноатининг амалда йўқлиги ҳам бозор шаклланишига катта таъсир кўрсатади.

Сообщение Топинамбур: гектарига 3,4 минг доллар фойда олиш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/topinambur-gektariga-34-ming-dollar-foyda-olish-imkoniyati/feed/ 0
Клюква меваси: гектаридан 37 минг доллар ишлаб олиш мумкин бўлган резавор https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/klyukva-mevasi-gektaridan-37-ming-dollar-ishlab-olish-mumkin-bolgan-rezavor/ https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/klyukva-mevasi-gektaridan-37-ming-dollar-ishlab-olish-mumkin-bolgan-rezavor/#comments Fri, 08 Oct 2021 17:36:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90012 Клюквани ўрмонда тергандан кўра уни саноат миқёсида етиштириш кўпроқ даромад келтиради. Дунё бозорига клюква етказиб берувчи асосий мамлакатлар АҚШ ва Канада эканлиги ҳам шундан далолат беради. У ерларда йирик мевали клюквани саноат усулида, махсус далаларда етиштирадилар. Ҳосилни йиғиб олишдан аввал плантацияга сув қўйилади, реза мевалар сув юзасига қалқиб чиқади ва...

Сообщение Клюква меваси: гектаридан 37 минг доллар ишлаб олиш мумкин бўлган резавор появились сначала на EastFruit.

]]>

Клюквани ўрмонда тергандан кўра уни саноат миқёсида етиштириш кўпроқ даромад келтиради. Дунё бозорига клюква етказиб берувчи асосий мамлакатлар АҚШ ва Канада эканлиги ҳам шундан далолат беради. У ерларда йирик мевали клюквани саноат усулида, махсус далаларда етиштирадилар. Ҳосилни йиғиб олишдан аввал плантацияга сув қўйилади, реза мевалар сув юзасига қалқиб чиқади ва улар махсус техника билан териб олинади.

Россияда ҳам клюквани саноат усулида етиштираётган, бозорларга кафолатланган ҳажмларда етказиб бераётган корхоналар пайдо бўлди.

“Украина ҳам одатда ёввойи резаворлар етказиб беради ва клюква бозорида топ-10 таликка киради. Украинада ёввойи клюква етиштириладиган асосий жойлар: Карпат, Прикарпатье ва Полесье. Житомир областининг шимолидаги Полесьеда ўрмонлар ва ботқоқликлар анчагина. Бу жойларда қўзиқорин ва бошқа ёввойи резаворлар қаторида клюква ҳам жуда кўп. Бироқ, ўз табиий-иқлим шароити туфайли Украина ҳам бу суперфойдали резаворни истеъмолчиларга анча кўп миқдорда етказиб бериши мумкин. Бунда фермерлар ҳам йирик мевали клюквани саноат усулида етиштиришга эътибор қаратиши керак”, – дейди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг халқаро консультанти Катерина Зверева.

Клюква етиштириш орқали қанча даромад олиш мумкин, истеъмолчилар учун унинг нимаси фойдали деган саволларга жавоблар, шунингдек, Россиядаги “Архангельская клюква” кооперативида ушбу резаворни етиштириш бўйича реал муваффақият намунаси тўғрисида EastFruitда ўқишингиз мумкин.

Нега клюква?

Клюква ёки ботқоқ узуми – арчагуллар оиласига мансуб доим яшил бўладиган, ёйилиб ўсувчи бута. Ҳозирги кунда бу дунёдаги энг фойдали реза мевалардан биридир. Клюква мевасида С, РР, К, В1, В2 витаминлари, кўплаб органик кислоталар, микро ва макроэлементлар, флавоноидлар, шакар, пектин, бўёқ, азот, тери ошловчи моддалар, фитонцидлар мавжуд.

Клюква меваси таркибидаги моддалар юрак қон-томир тизими учун фойдалидир. Уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш томирларнинг деворларини мустаҳкамлаш, қонда холестирин миқдорини камайтиришга ёрдам бериб, тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади.

Клюкванинг саноат усулидаги плантациялари – истиқболлар

АҚШда клюкванинг илк саноат усулидаги плантацияларини яратишга доир маълумотлар 1833 йилга бориб тақалади. Ушбу мевани етиштириш соҳаси клюква плантацияси одатий оилавий бизнес ҳисобланадиган давлатлар, айниқса, Шимолий Америка мамлакатларида жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган бўлса-да, мазкур йўналиш жуда даромадли бўлиб қоляпти.

Юқори ҳосил олиш ва уни сотиш ёки мевасини қайта ишлашдан янада кўпроқ – ҳар гектаридан $37 минггача фойда кўриш имконияти сингари омиллар ҳам клюквани саноат усулида етиштиришга қизиқишни янада кучайтиради.

Дунё клюква бозорида АҚШ етакчи ўринни эгаллайди. Ҳар йили ушбу мамлакатда 250 минг тонна мева етиштирилади. Россияда эса клюквани саноат усулида етиштириш яқин-яқиндан бошланди. Илк плантациялар Ленинград ва Кострома областларида, шунингдек, Карелияда барпо қилинди. 2017 йилда Архангельск областида “Архангельская клюква” қишлоқ хўжалиги кооперативи иш бошлади ва бу йил улар илк ҳосилни териб олишди. Шундай қилиб, Россияда клюква етиштириш энди ривожланиш босқичида ва ҳозирча рақобат ҳам у қадар катта эмас.

Ушбу бизнес турига инвестициялар шундай – реза мевалар бозори иштирокчиларидан бирининг сўзларига қараганда, ҳар гектарига $100 минггача етиши мумкин. Ушбу суммага, хусусан, меваларни йиғиб-териб олиш ва қайта ишлаш учун махсус техника ва ускуналарни харид қилиш, ҳосилни сақлаш учун омборхона қуриш, мевани қайта ишлаш ва сақлаш жараёнини ташкиллаштириш харажатлари ҳам киради. Айни дамда, 5 гектарлик плантацияда инвестиция қилинган ҳар бир доллар учун $0,37 соф фойда олиш мумкин. Демак, юқорида кўрсатилган $100 минг/гектар инвестиция суммаси натижасида олинадиган даромад $37 минг/гектарни ташкил қилади.

Бироқ, клюквадан илк ҳосил 3 йилдан сўнг олинади. Буталар ҳосилдорлиги юқори даражада – 1 гектардан 11 000 тонна.

Етиштиришнинг ўзига хосликлари

Клюква “шўр” тупроқда яхши ўсади, кўпроқ намлик талаб қилади. Бунинг учун плантацияни юқоридан суғориш тизимига эга технологик ҳавза билан жиҳозлаш лозим. Бундан ташқари, клюква етиштириш жараёнида минерал ўғитларни ҳам талаб этади. Ўғит икки марта берилади: вегетатив давр бошида ва бута мевага киришидан кўпи билан икки ой аввал.

Кўчатларни ихтисослаштирилган питомниклардан сотиб олиш керак. Улар экилгач, йил давомида тупроқнинг ҳолатини доимий назорат қилиш лозим. У нам бўлмоғи керак.

Умуман олганда, клюквани “тўғридан-тўғри қаламча пайванд қилиш” деб аталувчи технология ёрдамида ҳам етиштирса бўлади. “Унинг моҳияти шундаки, тупдан кесиб олинган қаламчалар тўғридан-тўғри намланган тупроққа қадалади ва ўша ерда униб чиқади. Жорий йил июнь ойида биз мазкур технологияни ўз плантациямизда синовдан ўтказдик. У клюква бизнесида ўзига хос ноу-хау бўлиб, шу пайтгача Россияда клюква бундай тарзда экилмаган”, – дейди “Архангельская клюква” қишлоқ хўжалиги кооперативи бошқаруви аъзоси Кирилл Кононов.

Кирилл Кононовнинг сўзларига кўра, тўғридан-тўғри пайвандлаш технологиясида клюква қаламчаси тупроққа 10 см чуқурликда ботирилади. Кейин эса, мазкур усулда экилган плантация икки ҳафтага яқин плёнка билан ёпиб қўйилади. Айни пайтда плантациядаги сув миқдори доимий назорат қилинади. “Икки ҳафта ўтгач, қаламчалар илдиз тутгач, улар униб чиқади ва энди етилиш бошланади. Битта қаламчанинг нархи 7 рублей ($0,097) атрофида.  Хўжалигимизда бундай қаламчаларга эҳтиёж эса 175 миллион донани ташкил қилади”, дея клюква ишлаб чиқариш бўйича резаворлар бизнеси сирлари билан ўртоқлашди Кирилл Кононов.

“Архангельская клюква” қишлоқ хўжалиги кооперативи бошқаруви аъзосининг яна қўшимча қилишча, қишлоқ хўжалиги кооперативи ботқоқликда барпо этган ва унга Россия селекциясининг экин навларини эккан илк резаворлар плантацияси манба-тупзор бўлган. Экин ишлари учун ўн минглаб кўчатларни “Архангельская клюква” айнан шу ердан олади. Бунда, махсус жўяклар ирригация тизими билан жиҳозланган бўлиб, натижада клюква яхши ривожланиши учун қулай шароит муҳайё қилинган.

Клюква июнь ойида гуллайди. Тўпгуллар ўтган йилги шоҳларнинг учида, узун новдаларда жойлашган. Битта новдада 4 тагача тўпгул ҳосил бўлади. Клюква меваларининг диаметри 12 мм гача, махсус етиштирилган навларда эса 20 мм гача етиши мумкин.

Клюква: сархил мева ва қайта ишланган мева

Клюквага истеъмол эҳтиёжи етарли даражада кенг.

Клюквадан шарбат ва соус сингари маҳсулотлар тайёрланади. Бундан ташқари, унинг меваси янги узилган, қуритилган ва консерваланган ҳолатда истеъмол қилинади.

Клюква соуси Америка ва Канада шукрона куни ҳамда Европадаги қишки фестивалларнинг ажралмас анъанасига айланиб улгурган.

Клюква қондаги эркин радикалларга қарши кучли доривор (антиоксидант) ва пешоб ҳайдовчи йўллардаги инфекцияларни даволаш воситаси деб ҳисобловчи инсонлар унинг шарбатини мунтазам равишда ичади.

Россиянинг онлайн савдо майдончаларида янги пишган клюкванинг улгуржи баҳоси тахминан 200 руб./кг ($2,77)ни ташкил қилади. Клюква шарбати 224 руб./0,5 л ($3,10) нархда сотилади.

Украинанинг онлайн савдо майдончаларида янги пишган клюквадан ташқари, унинг қуритилган мевалари ҳам таклиф қилинади. Унинг 500 граммлик пакети 90 гривен ($3,41) атрофида. 236 грн/0,5 л ($8,94) нархда клюква шарбати ҳам таклиф этилмоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, клюквани саноат усулида етиштириш катта инвестициялар талаб қилади. Шунда деҳқон кичикроқ мева плантацияларидан ҳам юқори даромад олиши мумкин. Бироқ, етарлича маблағ бўлмаган тақдирда, бир неча фермерларнинг клюква етиштирувчи кооперативга бирлашиши даромадли бизнес яратиш учун вазиятнинг ечими бўла олади. Шу тариқа, нафақат молиявий маблағлар, балки бизнесни ривожлантириш бўйича ғоялар ҳам бирлашади.

Сообщение Клюква меваси: гектаридан 37 минг доллар ишлаб олиш мумкин бўлган резавор появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/klyukva-mevasi-gektaridan-37-ming-dollar-ishlab-olish-mumkin-bolgan-rezavor/feed/ 1