Видео • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 26 Apr 2022 17:59:17 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Видео • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/#respond Wed, 27 Apr 2022 09:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104088 Сўнгги бир неча йил ичида сархил маҳсулот етиштирувчи фермерларни ташвишга солаётган асосий муаммолардан бири ишчи кучи етишмовчилигидир. Ва бу вазият яқин орада ўзгармайди, аксинча, ишчи кучи қимматлашиши, меҳнат қиладиганларни топиш қийинлашиши эҳтимоли юқоридир. Гап фақат ишчи кучи нархи ва мавжудлиги ҳақида эмас, балки ишчилар тайёрлашнинг сифати ҳақида ҳам бормоқда, зеро,...

Сообщение Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги бир неча йил ичида сархил маҳсулот етиштирувчи фермерларни ташвишга солаётган асосий муаммолардан бири ишчи кучи етишмовчилигидир. Ва бу вазият яқин орада ўзгармайди, аксинча, ишчи кучи қимматлашиши, меҳнат қиладиганларни топиш қийинлашиши эҳтимоли юқоридир. Гап фақат ишчи кучи нархи ва мавжудлиги ҳақида эмас, балки ишчилар тайёрлашнинг сифати ҳақида ҳам бормоқда, зеро, ўқитиш вақти ва харажатлари тобора ортяпти.

Шу маънода сабзавотлар ҳосилини йиғиб олишда ҳам, қайта ишлашда ҳам робототехника муҳим аҳамият касб этади. Фермерлар ва маҳсулотни қайта ишловчи корхоналар дуч келадиган асосий муаммо – кадрлар масаласини ҳал этишга ёрдам берувчи янги технологиялар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида EastFruit мутахассислари FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Scorpion Vision 25 йилдан зиёд вақт давомида автомобилсозлик ва аэрокосмик саноат учун ишланмалар тақдим этиб келади ва яқинда у ўз эътиборини сабзавотни қайта ишлаш саноатига қаратди.

“Сархил маҳсулотлар саноатида қарийб олти йилдан буён фаолият юритмоқдамиз. Биздан Брюссель карамини буташ бўйича ечим ишлаб чиқиш сўралди. Бу бир қарашда оддий туюлса-да, турли фасллар, навлар, экин келиб чиққан мамлакат туфайли новдалар ҳар қандай шакл, ўлчам ва рангда бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак», дейди Scorpion Vision бош директори Пол Уилсон.

Шунингдек ўқинг: FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео)

АI Scorpion Vision билан биргаликда 3D-намойишдан фойдаланган ҳолда компания ниҳолларнинг учини кесиш ва ташқи баргларни олиб ташлаш тизимини яратди. Тизим пояни навдан қатъи назар «танийди» ва белгиланган якуний масофадан кесади, ушбу масофани созлаш мумкин.

“Бир технология турли хил сабзавотлар, масалан, порей пиёзини кесишда ҳам қўлланиши мумкин. Пиёз ювилганидан сўнг у камера остига туширилади. Ушбу камера поя пластинаси қаерда жойлашганини жуда аниқ билади ва сув тиғи илдизларни олиб ташлаш ҳамда поя тоза, бузилмаган ҳолда қолиши учун миллиметр аниқликда кесиш учун йўналтирилади”, дейди бошқарувчи.

Технологиядан, шунингдек, салатнинг ўзагини, брюква ҳамда сабзининг пояси ва думини олиб ташлаш, илдиз шикастланишини аниқлашда фойдаланиш мумкин.

 

Пол Уилсоннинг сўзларига кўра, тизим инсоннинг кўриш қобилияти сингари  ишлайди, лекин унинг ҳаракати анча тез ва аниқ. Шу билан бирга, ҳар доим ҳамма нарса тўғри ишлаётганини текшириш учун ишлаб чиқариш линияларида инсон омилига эҳтиёж бор. Порей пиёзини қайта ишлаш линиясида компания ишчилар сонини 40 нафардан атиги 6 нафарга қисқартиришга муваффақ бўлди.

«Янги тизимларни жорий этишда харажат ҳар доим асосий омил бўлиб қолади, бироқ кўплаб ишлаб чиқарувчилар ишчи кучи танқислиги туфайли сармоя киритишга мажбур бўлиши мумкин. Биз икки-уч йил ичида сармоядан даромад олинишини ният қилганмиз”, дея хулоса қилди Пол Уилсон.

Сообщение Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/feed/ 0
2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-issiqkhona-mahsulotlari-etishtirishni-26-foizga-oshirish-rezhalashtirilgan-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-issiqkhona-mahsulotlari-etishtirishni-26-foizga-oshirish-rezhalashtirilgan-video/#respond Fri, 22 Apr 2022 09:32:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103835 Бугунги кунда Ўзбекистонда 6,5 минг гектарга яқин иссиқхоналар мавжуд бўлиб, шундан 1,1 минг гектари (17%) гидропон усулида ва 4,9 минг гектари (83%) тупроқли усулда маҳсулот етиштириладиган иссиқхоналардир, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати ҳаволасига таяниб. Вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йили мамлакатимиз иссиқхоналарида 271 минг тонна...

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Бугунги кунда Ўзбекистонда 6,5 минг гектарга яқин иссиқхоналар мавжуд бўлиб, шундан 1,1 минг гектари (17%) гидропон усулида ва 4,9 минг гектари (83%) тупроқли усулда маҳсулот етиштириладиган иссиқхоналардир, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати ҳаволасига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йили мамлакатимиз иссиқхоналарида 271 минг тонна маҳсулот етиштирилган, шундан 167 минг тоннаси помидор (иссиқхонада етиштирилган жами маҳсулотнинг 62 фоизи)дир.

2022 йили Ўзбекистон иссиқхоналарида 342 минг тонна маҳсулот етиштириш режалаштирилган, шундан 199 минг тоннаси помидор (иссиқхонада етиштириладиган жами маҳсулотнинг 58 фоизи)дир.

Шундай қилиб, бу йил Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни ўтган йилга нисбатан 26 фоизга, иссиқхона помидори ҳажмини эса 19 фоизга ошириш режалаштирилган.

Мамлакатнинг Бухоро, Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган маҳсулотларнинг асосий қисмини помидор ташкил этади.

Шунингдек ўқинг:  Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон иссиқхона хўжаликлари сабзавот етиштиришда замонавий технологияларни қўлламоқда. Ўғит ва сув сарфини камайтириш учун томчилатиб суғориш, масофадан бошқариш ва экинни гидропон усулида етиштириш услублари қўлланяпти. Натижада, бундай иссиқхонада етиштирилган ҳосил ҳажми анъанавий усулда етиштирилган экинникига нисбатан 30 фоизга кўпайиб, сув ва ўғит сарфи эса 30-40 фоиз камаймоқда.

Томчилатиб суғориш тизими ва гидропон усул жорий этилган иссиқхоналар учун ўғитларни масофадан туриб автоматик киритиш тизими, агрокимё лабораториялари жорий қилинмоқда.

Ўзбекистон иссиқхоналарида помидорнинг «Гамаюн»,» Абигал А-870″, «Надин», «Шарлотта FА1402″,» Тави Рока», «Немо-Надин», «Нели FА1410″,» Алгамбра», «Бона», «Сита», «Прима», шунингдек,  «Антиния», «Марфа», «Буран», «Видетта», «Омад» каби дурагай навлари етиштирилади.

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-issiqkhona-mahsulotlari-etishtirishni-26-foizga-oshirish-rezhalashtirilgan-video/feed/ 0
Тожикистон селекциясининг қовоқ уруғлари Ўзбекистонда етиштиришга мослаштирилмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-selektsiyasining-qovoq-uruqlari-ozbekistonda-etishtirishga-moslashtirilmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-selektsiyasining-qovoq-uruqlari-ozbekistonda-etishtirishga-moslashtirilmoqda-video/#respond Tue, 19 Apr 2022 05:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103560 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қовоқ екинидан юқори ҳосил олиш, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаларида қовоқ етиштириш мақсадида қовоқнинг Тожикистон селексиясига мансуб бир нечта нав уруғликлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистонга олиб келинди. Бугунги кунда уруғлар республика ҳудудларидаги элита уруғчилик хўжаликларида экилиб, турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш ҳамда...

Сообщение Тожикистон селекциясининг қовоқ уруғлари Ўзбекистонда етиштиришга мослаштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қовоқ екинидан юқори ҳосил олиш, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаларида қовоқ етиштириш мақсадида қовоқнинг Тожикистон селексиясига мансуб бир нечта нав уруғликлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистонга олиб келинди. Бугунги кунда уруғлар республика ҳудудларидаги элита уруғчилик хўжаликларида экилиб, турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш ҳамда кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди

Хусусан, Наманган вилоятининг Мингбулоқ элита уруғчилик хўжалиги учун қовоқнинг “Лагмани”, “Ленинабадская”, “Одесская”, “Ош каду”, “Aтлас каду”, “Сурх каду” навлари олиб келинди. Aсосий мақсад уруғларни кўпайтириб, келгусида агрокластерлар, фермерлар ҳамда томорқа ер эгаларига арзон ва сифатли қовоқ уруғларини етказиб беришдир. Худди шу ишлар Сурхондарё вилоятлари элита уруғчилик хўжаликларида ҳам ташкил қилинган.

Сообщение Тожикистон селекциясининг қовоқ уруғлари Ўзбекистонда етиштиришга мослаштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-selektsiyasining-qovoq-uruqlari-ozbekistonda-etishtirishga-moslashtirilmoqda-video/feed/ 0
Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/#respond Wed, 13 Apr 2022 06:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103246 Қишлоқ хўжалигидаги космик технологиялар аллақачон ҳақиқатга айланиб, нафақат назария ва тажриба, балки фойдали бизнес сифатида ҳам бўй кўрсатмоқда. Бугун сўз юритиладиган аэропоника усули ҳақиқатан ҳам, космик технология бўлиб, жуда даромадли бизнесдир. Нима учун космик технология деяпмиз – қуйида аэропониканинг пайдо бўлиши тарихи ҳақида ўқисангиз, буни билиб оласиз. Шу билан бирга,...

Сообщение Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалигидаги космик технологиялар аллақачон ҳақиқатга айланиб, нафақат назария ва тажриба, балки фойдали бизнес сифатида ҳам бўй кўрсатмоқда. Бугун сўз юритиладиган аэропоника усули ҳақиқатан ҳам, космик технология бўлиб, жуда даромадли бизнесдир. Нима учун космик технология деяпмиз – қуйида аэропониканинг пайдо бўлиши тарихи ҳақида ўқисангиз, буни билиб оласиз. Шу билан бирга, EastFruit жамоаси ушбу космик технологияни қўллаган ҳолда маҳсулот етиштирувчи даромадли корхона ҳақида ҳикоя қилади.

Аэропоника усули тобора оммалашиб бормоқда.  Ва ушбу технология анъанавий усуллар ёрдамида экин етиштиришни қийинлаштирадиган экстремал иқлим шароитига эга бўлган ҳудудларда энг катта иқтисодий самарадорликни намоён этяпти. Бу каби лойиҳалар самарали бўлишини таъминловчи иккинчи омил – аҳоли даромадлари юқори эканлиги ва одамларнинг йил давомида сархил мева-сабзавотлар истеъмол қилиш истагидир.

Маълумки, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) барча истеъмол қилинадиган озиқ-овқатнинг 90% дан ортиғини импорт қилади. Кейинги ўн йилликда маҳаллий ишлаб чиқаришнинг 30-40%га ўсиш режалари эса озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2051 йилгача бўлган муддатга  қабул қилинган улкан стратегиянинг муҳим таркибий қисмидир.

EastFruit жамоаси Дубайда жойлашган шаҳар вертикал фермаларидан бирига ташриф буюрди. Aerovertica Fzco – бу аэропоника ва гидропоника усуллари ёрдамида резаворлар, сабзавотлар етиштириладиган шаҳар фермасидир. Фермер хўжалиги бўйича видео-саёҳат бу ерда ва видео остидаги матнда ушбу технологиянинг афзалликлари, камчиликлари ҳамда иқтисодий самарадорлиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Бу ерда қулупнайнинг энг яхши Европа ва Америка навларига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар куни 1 тонна миқдоридаги мукаммал сифатли резаворлар Дубай супермаркетларига етказилади. Йил давомида резаворларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш имконияти компанияга ноябрдан мартга қадар мавсумий равишда БАА бозорига қулупнай етказиб берувчи Миср импортёрларига нисбатан  катта устунлик бермоқда.

Фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш майдони 4700 метр кв.дан иборат.

Баландлиги 6 метргача етадиган аэропоник миноралар билан ушбу вертикал хўжалик ҳар квадрат метрга 138 туп қулупнайни сиғдира олади. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, гидропоникадан фойдаланганда худди шу майдонга 20 дан ортиқ ўсимлик сиғмаган бўларди.  Аэропоник миноралар  ҳаракатланади, бу барча ўсимликлар миноралараро жойлашган қўшимча ёруғликдан баҳраманд бўлишини таъминлаш учундир.

Фриго қулупнай кўчатлари Европадан – Голландия, Бельгия, Италия ва Испаниядан келтирилади.  Хўжаликда “Elidе”, “Аlbinos”, “Маrisol”, “San Andreas” каби навлар етиштирилади. Аgro Fresh Farm бошқарувчиси Юнус Дохадвалнинг сўзларига кўра, аэропоникада энг яхши натижаларни қулупнайнинг Аlbinos нави кўрсатмоқда.

Насослар сув ва озуқа моддаларини миноранинг тепа қисмига етказиб беради, у ердан ушбу озуқавий суюқлик резаворлар илдизига пуркалади. Кейин сув махсус омборга тўпланиб, тозаланади ва қайта ишлатилади. Сув жуда кам ва қиммат ресурс саналадиган БАА учун бу технология қўшимча афзалликларга эгадир.

Ҳар бир қулупнай бутаси 3 ойда тахминан 1 кг резавор ҳосил беради.  Ишлаб чиқариш қувватига эришиш учун яна 3 ой вақт керак.

Қулупнайни сотиш нархи 1 кг учун 10-12 АҚШ долларини ташкил этади, ушбу миқдорнинг ярмига яқини транзакция харажатларидир.  Харажатларнинг асосий қисми – ҳароратни назорат қилиш ва қўшимча ёруғлик (махсус танланган светодиодли Led-чироқлар билан) учун сарфланадиган электр энергиясидир. Қолаверса, шуни ҳам қайд этиш жоизки, Дубайда йилига 360 кун қуёшли бўлади ва ферманинг шаффоф томи (поликарбонат) ушбу табиий ёруғликдан ҳам қисман фойдаланиш имконини беради.

Ўсимликлар назорати сенсорлар ёрдамида амалга оширилади, аммо буташ ва ҳосил йиғиш ҳозирча қўлда бажариладиган ишлардир. Бир нафар ишчи меҳнати компания учун ойига 500 долларга тушади. Жами маҳсулот етиштириш жараёнида 35 киши хизмат кўрсатади, шундан 4 нафари юқори малакали агрономлардир.

Корхона раҳбариятининг таъкидлашича, ушбу бизнес даромадли бўлиб, корхона маҳсулотлари сархиллиги, чиройли кўриниши ва юқори таъм сифати билан маҳаллий бозорда харидоргир.

Аэропоника нима ва ушбу технология тарихи қандай?

Аэропоника – ўсимликларни тупроқсиз ўстириш усули бўлиб, экин илдизи аэрозол шаклида озуқа моддалари билан таъминланади ва бу сувдан фойдаланишни кескин камайтириш имконини беради. Аэропоник тизимда ўсимлик илдизи ҳавода муаллақ туради ва илдиз ўсимлик ўсиши учун зарур бўлган намлик, озуқа моддалари ҳамда кислород олиш имконини берувчи муҳим моддалардан таркиб топган туманлар билан қопланган бўлади.

Аэропоникани гидропоника ривожининг янада «илғор» босқичи деб аташ мумкин. Бунда озуқа моддалари ўсимликлар илдизига кислород билан бойитилган сув билан бирга етиб боради. Аэропоника ҳолатида кислород ҳавода мавжуд бўлгани учун сув истеъмоли анча пастдир.

Аэропоника чинакам космик технология, чунки, унинг оммалашуви NASA тажрибалари билан боғлиқ.  Космик агентлик космик станцияда сархил озиқ-овқат етиштириш учун мақбул тизимни қидиргани туфайли мазкур усул синовдан ўтказилган. Бунга қадар эса аэропоника усули фақат илмий мақсадларда – ўсимликлар илдизини очиқ ҳолатда кузатиш учун қўлланар эди.

Аэропониканинг афзалликлари

Аэропоника ёрдамида космик станцияда ловия етиштириш Ердаги тупроққа қараганда яхшироқ натижаларни кўрсатди, чунки, ёпиқ муҳит ва вирус ҳамда микробларга тўла тупроқдан фойдаланмаслик ўсимликлар касалланиши хавфини камайтиради.

Аэропоника тизимлари сув сарфини 98% га, ўғитлардан фойдаланишни 60% га камайтириши ва пестицидлар қўллашни бутунлай йўқ қилган ҳолда ҳосилни максимал даражада ошириши мумкин. Илдизлар табиий шамоллатилиши туфайли гидропоникада бўлгани каби сувни кислород билан қўшимча бойитиш зарурати йўқ.

Аэропоник тизимда ўсадиган ўсимликлар минерал ва витаминларни кўпроқ ўзлаштиради, бу эса уларнинг соғломлиги ва тўйимлилигини таъминлайди.

Бу усулда сув тозаланади ва бир неча бор ишлатилади.

Аэропоникадан фойдаланиш маҳсулот етиштириш циклини қисқартириш имконини беради. Қўшимча ёруғлик спектридан фойдаланиш орқали йил давомида маҳсулот етиштириш мумкин.

Ва, албатта, ўсимликни вертикал ўстириш учун анъанавий қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган майдоннинг атиги 10%и керак, холос.

Камчиликлари нимада?

Аэропоника фермер хўжалиги эмас, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган завод бўлиб, технологияга катта сармоя йўналтиришни талаб этади, чунки, бу усул учун махсус ускуналар ва малакали мутахассислар зарур. Техник томондан, ўғит пуркагичлар, кўпинча, тиқин ҳосил қилади, шунинг учун махсус ишлаб чиқилган ечимларга яхшигина пул сарфлаш керак бўлади.

Электр ва сувдан узлуксиз фойдаланиш тизимнинг тўғри ишлаши учун жуда муҳимдир. Чунки, насослар, намлик, озуқа моддалари ва ҳарорат назоратисиз ўсимликлар бир неча соат ичида нобуд бўлиши аниқ.

Тизимнинг техник хизмат кўрсатиш харажатлари ва электр-энергия истеъмоли ҳам юқори, шунинг учун аэропоника усулида оддий иқлим шароитида ўстириб бўлмайдиган премиум маҳсулот етиштирилади.

Қандай маҳсулотлар етиштириш мумкин?

Аэропоника ёрдамида иссиқхона сабзавотлари (помидор, бодринг, булғор қалампири, чили, кейл), баргли салат ва кўкатлар (ялпиз, райҳон, розмарин, шнитт-пиёз), резаворлар, шунингдек, манзарали ўсимликлар ва гуллар тижорат асосида етиштирилмоқда.

Сообщение Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/feed/ 0
Ўзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ozbekiston-selektsionerlari-qulupnayning-tong-ifori-nomli-yangi-navini-yaratishdi-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ozbekiston-selektsionerlari-qulupnayning-tong-ifori-nomli-yangi-navini-yaratishdi-video/#respond Mon, 28 Mar 2022 03:00:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102283 Қулупнайнинг янги нави Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида яратилди. “Тонг ифори” номли ушбу нав ички бозор ҳамда экспорт учун мўлжалланган, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалигининг матбуот хизмати. Ҳар йили 7 минг тонна қулупнай етиштирилади Бугун республикада ушбу резаворни йил бўйи очиқ дала...

Сообщение Ўзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қулупнайнинг янги нави Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида яратилди. “Тонг ифори” номли ушбу нав ички бозор ҳамда экспорт учун мўлжалланган, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалигининг матбуот хизмати.

Ҳар йили 7 минг тонна қулупнай етиштирилади

Бугун республикада ушбу резаворни йил бўйи очиқ дала ҳамда иссиқхона шароитида етиштириш учун барча зарур шароитлар мавжуд. Ушбу жараён Жанубий Корея ва Хитой давлатлари билан яқин ҳамкорлик асосида амалга ошириляпти ва шу тариқа ўзаро тажриба алмашилмоқда.

Мамлакатдаги жами 690 гектар майдонда (578 гектари – аҳоли томорқа ерлари, 112 гектари – фермер хўжаликлари) ҳар йили ўртача 7 минг тоннадан зиёд қулупнай етиштирилади. Тошкент, Наманган, Фарғона, Aндижон, Самарқанд вилоятлари эса сархил қулупнайни бозорга етказиб берувчи етакчи ҳудудлар ҳисобланади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида қулупнайнинг янги серҳосил навларини яратиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Илгари бозорда фақат хорижий етказиб берувчилардан чет эл валютаси ҳисобига харид қилинадиган юқори ҳосилдор импорт навлари мавжуд эди. Қулупнайнинг “Тонг ифори” нави эса маҳаллий маҳсулот, яъни, мазкур илмий-тадқиқот институти олимларининг изланишлари натижасидир. Янги нав кўчатларини Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтидан харид қилиш мумкин.

Янги нав ҳақида маълумот

“Тонг ифори” нави иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган. Экиннинг ўсиш даври 193-200 кун, биринчи теримга қадар бўлган муддат мўътадил иқлим шароитида 107-115 кунни ташкил этади. Меванинг рангги оч қизил, ҳар бирининг вазни 20-25 граммгачадир. Ушбу нав таркибида қуруқ модда миқдори 10,8 фоиз (10,2-11,2), қанд 9,5 фоиз (7,2-7,8), аскорбин кислотаси 100 г маҳсулотда 66,98 (54,8-68,0) мг, нитрат миқдори 68 мг/кгни ташкил этади. Ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 1,8-2,2 кг/м2 дан иборат.

Сообщение Ўзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ozbekiston-selektsionerlari-qulupnayning-tong-ifori-nomli-yangi-navini-yaratishdi-video/feed/ 0
Аграр соҳа вакиллари 50 фоизлик чегирма билан 16 хил хизмат туридан фойдаланишлари мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/agrar-soha-vakillari-50-foizlik-chegirma-bilan-16-khil-khizmat-turidan-foydalanishlari-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/agrar-soha-vakillari-50-foizlik-chegirma-bilan-16-khil-khizmat-turidan-foydalanishlari-mumkin/#respond Fri, 18 Mar 2022 04:00:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101767 Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидаги  Билим, инновациялар ва хизматлар AKIS марказида тадбир бўлиб ўтди. Бу хақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Тадбирга таклиф этилган 150 нафардан зиёд соҳа вакилларига субсидиялар бўйича бугунги долзарб дастурлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг рақамли платформалари тақдим этилди. Улар орқали фермерлар...

Сообщение Аграр соҳа вакиллари 50 фоизлик чегирма билан 16 хил хизмат туридан фойдаланишлари мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидаги  Билим, инновациялар ва хизматлар AKIS марказида тадбир бўлиб ўтди. Бу хақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирга таклиф этилган 150 нафардан зиёд соҳа вакилларига субсидиялар бўйича бугунги долзарб дастурлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг рақамли платформалари тақдим этилди. Улар орқали фермерлар керакли ҳужжатларни топширган ҳолда субсидияларга, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига,  маҳсулотларни сертификатлаш, қудуқларни бурғулаш, қишлоқ хўжалиги дронлари ёрдамидаги хизматлар (чанглатиш, зондлаш, мониторинг ва ҳоказо), ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш ускуналарига эга бўлишлари мумкин.

Шунингдек, фермерларга AKIS хизматлар маркази базасида бир қатор хизматлар бўйича шартнома тузишнинг молиявий афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

«Эндиликда барча қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланувчиси «Ўздаверлойиҳа» институтининг 16 турдаги хизматларидан фойдаланиш учун айнан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги AKIS хизматлар марказлари орқали мурожаат қилса, 2022 йил охирига қадар 50 фоиз чегирмага эга бўлади. Улар орасида ер тузиш ва картография йўналиши бўйича 7 та, дронлар йўналиши бўйича 5 та хизмат, хусусан, қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини аниқлаш, зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик курашиш, қишлоқ хўжалиги экинлари майдони ҳамда ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ иқтисодий муаммоларни аниқлаш бўйича 3 йўналишдаги хизматлар бор», дейди «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ бош директори Руҳиддин Тўраев.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда банан уч ҳафта ичида 22 фоизга арзонлашди

Уч йиллик имтиёзли муддат билан ўн йиллик лизингга олиш мумкин бўлган BAUER замонавий мобил ёмғирлатиб суғориш ускуналари ҳам «Бурғулаш хизмати» МCҲЖ бош офиси жойлашган Юқоричирчиқ туманидаги AKIS марказида тўлиқ ҳажмда тақдим этилган.

Ушбу ташкилот Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ҳукумат лойиҳаси доирасида буюртмачи-ташаббускорларнинг ер объектини аввалдан ўрганиб, лойиҳавий-техник асослашни ишлаб чиққан ҳолда замонавий суғориш ускуналарини агромаҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг ерларида профессионал даражада жорий этиш билан шуғулланади.

AKIS марказида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси БAУЕР йирик ҳажмли суғориш тизимларини ўрнатиш бўйича тўлиқ мутахассис маслаҳатини олиши, шунингдек, лизингнинг афзалликлари ва имтиёзли давр бўйича барча тушунтиришларга эга бўлиши мумкин.

AKIS марказида ташкил этилган фермерлар билан учрашувда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Aлишер Тўраев, Қаҳрамон Юлдашев, Мақсуд Рўзметов, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг субсидиялаш, рақамли платформалар ва бошқа хизматлар билан боғлиқ идоравий тузилмалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди. “Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш маркази” ДМ, “Aгросервис оператор” ДМ, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти, “Тупроқсифаттаҳлил” ДУК, “Aгрокимё ва тупроқшунослик” ИТИ лабораториялари, «Бурғулаш хизмати» МCҲЖ  шулар жумласидандир.

Фермерларга AKIS марказининг мутахассисларидан субсидиялар олиш учун ҳужжатларни тўғри тўлдириш, қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ер участкаларини ижарага олиш мақсадида ариза бериш таклиф этилди.

Бундан ташқари, рақамли платформалар хусусиятлари, улардан  фойдаланиш ва уларнинг базасида нима олиш мумкинлиги батафсил тушунтирилди.

Тадбир доирасида фермерлар учун илмий-тадқиқот институтларининг уруғлик, кўчатлар ва ўғитлар ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Сообщение Аграр соҳа вакиллари 50 фоизлик чегирма билан 16 хил хизмат туридан фойдаланишлари мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/agrar-soha-vakillari-50-foizlik-chegirma-bilan-16-khil-khizmat-turidan-foydalanishlari-mumkin/feed/ 0
Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyadagi-ilk-vertikal-fermaga-virtual-sayohat-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyadagi-ilk-vertikal-fermaga-virtual-sayohat-video/#respond Mon, 14 Mar 2022 08:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101396 Грузия ошхонаси бой таъми ва хилма-хил вегетарианча таомлари билан машҳур. Кўкатлардан тайёрланадиган салат эса “must-have” ҳисобланади ва ҳар қандай грузин байрамининг безагидир. Одатий кашнич, майданоз ва шивитдан ташқари, салатга райҳон ўзгача таъм беради. Аммо Грузиядаги қиш фаслида ушбу кўкатни етиштириш у қадар осон эмас ва бу жуда қимматга тушади, чунки,...

Сообщение Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузия ошхонаси бой таъми ва хилма-хил вегетарианча таомлари билан машҳур. Кўкатлардан тайёрланадиган салат эса “must-have” ҳисобланади ва ҳар қандай грузин байрамининг безагидир. Одатий кашнич, майданоз ва шивитдан ташқари, салатга райҳон ўзгача таъм беради. Аммо Грузиядаги қиш фаслида ушбу кўкатни етиштириш у қадар осон эмас ва бу жуда қимматга тушади, чунки, райҳон ўсиши учун Цельсий бўйича камида +20 даража ҳарорат зарур. Бундан ташқари, райҳон бошқа кўкатлар каби тез бузилади.

Тбилисидаги ресторан ва меҳмонхоналар учун кўкатлар ассортименти, уларнинг сархиллиги ва тозалигини таъминлаш масаласига Грузиядаги биринчи вертикал ферма – Тбилисининг қоқ марказидаги Cаfé Stambaда жойлашган Space Farms ечим топмоқда.

EastFruit жамоаси вертикал фермага ташриф буюрди. Сизни ҳам ушбу яшил оламга виртуал саёҳат қилишга чорлаймиз, марҳамат, гўзаллик ва ёруғликдан баҳраманд бўлинг, энг замонавий агротехнологиялар билан яқиндан танишинг. Видео остида эса Space Farms  асосчиларининг бизнес модели ва режалари тафсилотини топасиз.

Space Farms фаолият бошлаганига икки йилдан ошди. Ферма 155 квадрат метр майдонда ҳар ой 500 килограммга яқин салат, кўкатлар, микрогрин ва истеъмол учун мўлжалланган гуллар – жами 15 турга яқин маҳсулот етиштиради.  Айтганча, бу тахминан гектарига 400 тонна кўкат ҳосилига тўғри келади. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, «вертикал экинлар» ҳақида сўз борганида гектарига ҳосил олиш кўрсаткичини қўллаш у қадар тўғри эмас.

Ўта сархил Грузия райҳони ва мамлакатнинг бошқа жойларидан харид қилиб бўлмайдиган бошқа кўкатларни йил бўйи Cаfé Stambaдан топиш мумкин. Энг қизиғи, фермадан истеъмолчи столигача бўлган масофа 10 метрдан ошмайди.

Ўсимликлар гидропоника усулида етиштирилади, бу эса сув ва ўғитларни тежайди. Ушбу фермадаги айланма тизим туфайли анъанавий гидропоника усулидаги иссиқхонага нисбатан сувни 85% гача тежашга эришиш мумкин. Тўлиқ назорат қилинадиган муҳит пестицидлардан фойдаланишдан буткул воз кечиш имконини беради. Space Farms ойига тахминан 3 тонна сув ва 7500-9500 кВт электр энергиясини сарфлайди. Шу билан бирга, бинони совутиш зарурати туфайли ёзда харажатлар қишга нисбатан юқори бўлади.

Айтилганларнинг барига қўшимча равишда вертикал ферма интерьери жуда ноодатий ва футуристик кўриниш касб этганлигини ҳам эътироф этиш жоиз. Табиийки, бу қўшимча мижозларни жалб қилади.  Аксарият кишилар кўп қаватли токчаларда барқ уриб турган ўсимликлар фонида суратга тушиш учун бу ерга келишади.

Лойиҳа муаллифи – Туся Гарибашвили ўз тажрибасини «Space Farms Spots» мини-фермаларини ишлаб чиқаришга йўналтирди. Уларда ҳар ой атиги икки квадрат метрда тахминан 25 кг кўкат ва салатлар етиштириши мумкин, шу билан бирга, харажатлар минималдир – кунига 10-15 кВт электр энергияси ва ойига тахминан 100 литр сув. Бундай фермага бир киши хизмат кўрсатиши мумкин.

«Space Farms Spots»га меҳмонхоналар, ресторанлар ва йирик супермаркетлар аллақачон қизиқиш билдирмоқда.  Шунингдек, мини-ферма «вертикал бизнес»ни ривожлантирмоқчи бўлган, лекин, ҳали жиддий сармоя киритишга журъат эта олмаётганлар учун жуда қизиқарли лойиҳадир. «Space Farms Spots» билан ишлаш орқали бизнеснинг ушбу йўналишига катта сармоя киритишдан аввал унинг қанчалик қизиқарли юмуш эканини тушуниб олиш мумкин бўлади. «Space Farms Spots» эълон қилган нарх – 15 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ускунани лизинг орқали молиялаштириш имконияти ҳам таклиф қилинган. Space Farms ҳисоб-китобларига кўра, маблағ тахминан 5 йил ичида тўланади.

Туся Гарибашвилининг айтишича, 2022 йил апрелдан бошлаб, Space Farms Café Stambaнинг мулкига айланади ва шунга монанд барча маҳсулотлар фақат Cаfé Stamba эгалари тармоғи – Аdjara Groupга етказиб берилади.

Туся Гарибашвили «Space Farms Spots» мини-фермаларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратишни ва ускуна харид қилган мижозлар учун агротехник ёрдам кўрсатишни мақсад қилган.  «Space Farms Spots» ускуналари савдоси тўлиқ экспортга, биринчи навбатда, қўшни мамлакатларга йўналтирилади.

EastFruit лойиҳаси, ФАО ва ЕТТБ Туся Гарибашвилига меҳмондўстлиги ва очиқлиги, шунингдек, ўз тажрибасини бошқа мамлакатлардаги ишлаб чиқарувчилар билан баҳам кўриш истаги учун миннатдорлик билдиради.  Ва тадбиркорга янги истиқболли йўналишни ривожлантиришда муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади!

Сообщение Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/gruziyadagi-ilk-vertikal-fermaga-virtual-sayohat-video/feed/ 0
2022 йили Ўзбекистонда 2,7 минг гектарлик бодом боғларини барпо этиш режалаштирилмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-27-ming-gektarlik-bodom-boqlarini-barpo-etish-rezhalashtirilmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-27-ming-gektarlik-bodom-boqlarini-barpo-etish-rezhalashtirilmoqda-video/#respond Fri, 04 Mar 2022 06:00:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100986 Бодом мевали дарахтлар ичида баҳорнинг энг биринчи нишонаси саналади. У, одатда, бошқа мевали дарахтлардан аввалроқ, яъни, февраль ёки март ойи бошларида гуллайди. Бу йил эса январь ойи охиридаёқ, бодом дарахти гуллаганига гувоҳ бўлдик. Шу боис ҳам, ушбу дарахт баҳорнинг кутилмаган совуқларига кўп учрайди. Шунга қарамай, Ўзбекистонда мазкур турдаги меванинг умумий...

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда 2,7 минг гектарлик бодом боғларини барпо этиш режалаштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Бодом мевали дарахтлар ичида баҳорнинг энг биринчи нишонаси саналади. У, одатда, бошқа мевали дарахтлардан аввалроқ, яъни, февраль ёки март ойи бошларида гуллайди. Бу йил эса январь ойи охиридаёқ, бодом дарахти гуллаганига гувоҳ бўлдик. Шу боис ҳам, ушбу дарахт баҳорнинг кутилмаган совуқларига кўп учрайди. Шунга қарамай, Ўзбекистонда мазкур турдаги меванинг умумий ҳосили йилдан-йилга ортиб боряпти ва табиийки, бодом дарахти экиладиган ҳамда етиштириладиган боғ майдонлари ҳам тобора кенгаймоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Aгар 2020 йили мамлакат бўйича 8,8 минг гектар бодомзор мавжуд бўлиб, бир гектардан 9,7 тонна маҳсулот олинган бўлса, 2021 йилга келиб, ушбу майдонлар деярли икки баробар оширилиб, қарийб 15,7 минг гектарга етказилди ва гектаридан 9,8 тонна маҳсулот олишга эришилди. 2022 йилда эса Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида яна 2,7 минг гектар майдонда бодом боғларини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Экспорт-импорт кўрсаткичлари қандай?

2021 йилда бодом Ўзбекистондан 34 мамлакатга, энг катта хажмда Қирғизистон (485 тонна), Франция (260 тонна), Қозоғистон (191 тонна), БAA (174 тонна) ва Италияга (74 тонна) етказиб берилди. Ҳаммаси бўлиб, 6,7 млн. AҚШ доллари миқдоридаги 1 520 тонна бодом экспорт қилинди.

Импорт эса 17 мамлакатдан 1,1 млн AҚШ доллари миқдоридаги 359 тоннани ташкил этди. Бунда маҳсулотнинг энг йирик ҳажми Aфғонистон (122,6 т), Озарбайжон (42,7 тонна), Жанубий Корея (38,5 тонна), Ирландия (37 тонна) ва Хитойдан (33,6 тонна) келтирилган.

Энг биринчи гуллайдиган дарахт

Бодом жуда эрта гуллагани учун ҳам баҳорда тўсатдан совуқ ҳаво оқими кириб келиши унинг нозик гулларига кўпроқ зарар етказади. Масалан, 2021 йили Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ҳосилнинг бир қисми бой берилган эди. Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши туфайли аномал об-ҳаво ҳодисалари тобора кўпроқ рўй бермоқда. Мана шундай ҳолатларни инобатга олиб, агроном-олимлар кечроқ гуллайдиган навлар танлашни тавсия этишяпти. Чунки, гуллаётган боғларни қаттиқ совуқдан қутқариб қолиш деярли имконсиз.

Иссиқсевар, қурғоқчиликка ўта чидамли бодом йилига 500-700 мм.дан зиёд ёғингарчилик кузатиладиган Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ ва тоғолди қияликларида униб-ўсиб, ҳосил беради.

Республикамизда бодомнинг юқори сифатли маҳаллий ва хориж (AҚШ, Ғарбий Европа, Қрим, Туркманистон ва бошқа давлатлар)дан келтирилган ўнлаб навлари синовдан ўтказилган.

Экиш учун эрта ҳосилга кирувчи, қурғоқчилик ва баҳорги совуқларга чидамли, ҳосилдорлик даражаси мўътадил, мағзи мазали, бозор талабларига жавоб берувчи истиқболли навлар иқлим шароитимизга мослаштириб танлаб олинган. Мамлакатимиз шароитида экиш учун мослаштирилган навлардан “Колхозчи”, “Гўзал”, “Тянь-шянь”, “Самарқанд 56”, “Бўстонлиқ”, “Ўзбек ғалвираги”, “Ноёб-жойдори”, “Консой-жойдори”, “Малика”, “Зарина” кабилар тавсия қилинади.

Бодом етиштиришнинг афзалликлари

Бодом меваси йилнинг август-сентябрь ойларида пишиб етилади. У сақлаш учун ҳам, экспорт учун ҳам қулай маҳсулотдир.

Дарахти 3-4 ёшдан бошлаб ҳосилга киради, 12-18 ёшдан 35-40 йилгача яхши ҳосил беради. Агар у тўғри парваришланса, 60-100 йил умр кўриб, ҳосил бериши мумкин. Бир туп дарахтнинг ҳосилдорлиги 3-4 кг дан 10-20 кг.гача етади.

Шунингдек, бодом бошқа мевали дарахтларга нисбатан тупроқ шароитларига яхши мослашади, касаллик ва зараркунандаларга нисбатан чидамли. Тоғли ҳудудлардаги суғорилмайдиган (лалми) ерлар бодом учун жуда мосдир. Пўстлоғидан эса ёқилғи сифатида  фойдаланиш мумкин.

Суғоришнинг самарадор усули

Бодом қурғоқчиликка чидамли ўсимлик бўлса-да,  қўшимча суғориш орқали унинг ҳосилдорлиги янада ортади. Қолаверса, қўшимча суғориш дарахтнинг яхши ўсиши, мағзи шаклланиши, яхши мева беришига ҳам таъсир қилади. Суғориш усуллари ичида энг мақбули  томчилатиб суғориш бўлиб, бу усул ҳар бир дарахт илдизига тўғридан-тўғри ва керакли миқдорда сув етказиб бериш имконини беради.

Видеотасвир ва суратлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайтидан олинди.

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда 2,7 минг гектарлик бодом боғларини барпо этиш режалаштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-27-ming-gektarlik-bodom-boqlarini-barpo-etish-rezhalashtirilmoqda-video/feed/ 0
Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ternopol-ukrainada-evropadagi-eng-yirik-agrodronlar-floti-tashkil-etildi-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ternopol-ukrainada-evropadagi-eng-yirik-agrodronlar-floti-tashkil-etildi-video/#respond Mon, 21 Feb 2022 06:00:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100348 Қишлоқ хўжалигига робототехникани жорий этишда Украина ўзининг етакчилик мавқеини яна бир бор исбот этди. Тернополда Украинанинг «Роботлаштирилган агротизимлар» номли  компанияси 118 дона учувчисиз техникадан иборат Европадаги энг йирик дрон-пуркагичлар флотини тузди. Булар 59 та кўчма бригада бўлиб, 2022 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумида 500 минг гектардан ортиқ майдондаги ҳосилга ишлов беради....

Сообщение Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалигига робототехникани жорий этишда Украина ўзининг етакчилик мавқеини яна бир бор исбот этди. Тернополда Украинанинг «Роботлаштирилган агротизимлар» номли  компанияси 118 дона учувчисиз техникадан иборат Европадаги энг йирик дрон-пуркагичлар флотини тузди. Булар 59 та кўчма бригада бўлиб, 2022 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумида 500 минг гектардан ортиқ майдондаги ҳосилга ишлов беради.

Ўтган йили барча хизмат кўрсатиш компаниялари қарийб 1 миллион гектар майдонга ишлов берганини ҳисобга олсак, эълон қилинган режалар дрон-пуркагичларнинг ўсимликларни ҳимоялаш воситалари бозоридаги ўрни ва аҳамияти салмоқли даражада ошганидан далолат беради.

Компания бутун Украина бўйлаб робототехникадан фойдаланишни кўпайтириш мақсадида. «Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси раҳбари Игорь Чайкивскийнинг фикрича, бу ишчилар меҳнатини осонлаштириб, Украина далалари ҳосилдорлигини оширади.

Украинадаги учувчисиз ускуналарнинг асосий интегратори Drone UA XAG бренди остидаги дрон- пуркагичларни етказиб бериш бўйича кенг кўламли буюртма бажарилганини эълон қилди. 2022 йил бошида 100 донадан иборат биринчи партия мижозга жўнатилди, у кейинги бир неча ой ичида етказиб берилади. «Бу DroneUA тарихидаги энг йирик якка тартибдаги буюртмадир», дейди компания ҳаммуассиси Валерий Яковенко. «Биз ушбу компания билан  ҳамкорликни 2019 йилда 2 та дрон реализацияси орқали бошладик. Ўша пайтда Игорь Чайкивский  «Нега энди синаб кўрмаслигимиз керак?», деган қизиқиш билан дронларни сотиб олган эди. Шундан сўнг бир нечта кичик етказиб беришлар амалга оширилди. 2021 йилда «Роботлаштирилган агротизимлар» жамоаси ўз флоти ва пудратчилари билан 100 минг гектарга яқин майдонга ишлов бериш мавсумини якунлади. Йил охирида эса Игорь Чайкивский бизга 100 та дрон буюртмаси билан мурожаат қилди!  Бу – ақл бовар қилмас даражадаги буюртма эди. Айнан шу воқеанинг ўзи прогнозларимизни тасдиқлайди: дрон-пуркагичларнинг хизмат кўрсатиш бозори ҳар йили беш баробар ўсади.  Хизмат кўрсатувчи компаниялар сони нафақат Украинада ўсиб, кенгаяди, агар тўғри бошқарув йўлга қўйилса, бу – мамлакатдан ташқарида ҳам ривожланиши мумкин бўлган бизнес. Украина ҳозирданоқ, ҳаво-пуркагичларни жорий қилиш интенсивлиги бўйича Европа давлатларидан сезиларли даражада олдинда. Кўпчилик биздан ўрнак олади, бизнинг моделимизни асос деб билади! Қолаверса, 2021 йил якунларига кўра, биз XAG бренди остидаги дронларни интеграциялаш бўйича Бразилия, Вьетнам ва Тайланд каби етакчиларни ортда қолдириб, жаҳондаги  1-рақамли давлатга айландик. Жаҳон бозорини ички томондан билганимиз ҳолда айтишимиз мумкинки, Украина ҳаммадан кўра тез ҳаракатланмоқда”.

Дрон-пуркагичлар бозорининг фаол ўсиши фермерлар орасида ушбу хизмат турига талаб ортиши билан боғлиқ. Ўтган йили нархлар энг юқори даврда маҳсулот баҳоси деярли икки баробар ошди, шу билан бирга, дронлар анъанавий ускуналар билан солиштирилганда мутлақо рақобатбардошлигича қолади. Узоқ муддатли ёмғирлар, шунингдек, фермерларнинг ўзини оқловчи ускуналарни қўллаш кераклигини тушуниб етгани буюртмалар сони ошишига хизмат қилди. «Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси бутун Украина бўйлаб робототехникадан фойдаланишни кўпайтириш  мақсади сари интилмоқда.

“Дрон-пуркагичлар билан ишлаш орқали фермерлар пестицидларнинг 30 фоизини, сувнинг 95 фоизини ва ёқилғининг 90 фоизи (ёқилғи нархи ақл бовар қилмас даражада ошиб кетиши фонида)ни тежайди! Бундай асосли ҳисоб-китобни дронлар ёрдамида ўсимликларни ҳимояловчи воситаларни таклиф этадиган хизмат кўрсатувчи компанияларнинг ҳар бири тасдиқлайди. Ўтган йили биз мижозларимизнинг катта қисмига рад жавобини беришга мажбур бўлдик, чунки, талаб техник имкониятларимиздан ошиб кетди. Бригадалар мавсум давомида жуда қизғин ишлади ва суткалаб меҳнат қилди. Шу боис ҳам, бунча кўп дронга сармоя киритиш импульсив ечим эмас. Бозор ўсиб бормоқда ва вақти-вақти билан бир неча баробар ўсишда давом этади», дейди Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси асосчиси Игорь Чайкивский.

Инвестицияларга қайтадиган бўлсак: хизмат кўрсатиш компаниялари минтақаларда ташкил этилаётган бизнес ва у юқори мобиллик туфайли бутун Украина бўйлаб ишлаши мумкин. Компания 100 та дронга сармоя киритиб, мавсумда 50 тагача мобил бригадани иш билан таъминлаш учун 120 дан ортиқ иш ўринларини яратмоқда.

 

Сообщение Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ternopol-ukrainada-evropadagi-eng-yirik-agrodronlar-floti-tashkil-etildi-video/feed/ 0
FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/farmdroid-dalada-kelazhak-qishloq-khozhaligi-ishchisi-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/farmdroid-dalada-kelazhak-qishloq-khozhaligi-ishchisi-video/#respond Thu, 17 Feb 2022 06:30:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100094 FarmDroid жаҳондаги биринчи тўлиқ автоматик робот бўлиб, у ҳам экин экиш, ҳам бегона ўтларга қарши механик курашиш билан боғлиқ юмушларни бажаради. Робот фермерларга экин экиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини бегона ўтлардан тозалаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Ва у мазкур вазифаларни экологик жиҳатдан нейтрал, тоза усулда бажаради. FarmDroid ApS компаниясига Йенс...

Сообщение FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

FarmDroid жаҳондаги биринчи тўлиқ автоматик робот бўлиб, у ҳам экин экиш, ҳам бегона ўтларга қарши механик курашиш билан боғлиқ юмушларни бажаради. Робот фермерларга экин экиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини бегона ўтлардан тозалаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Ва у мазкур вазифаларни экологик жиҳатдан нейтрал, тоза усулда бажаради.

FarmDroid ApS компаниясига Йенс ва Кристиан Уорминглар Innovatoinsmiljøеt Syddansk А/S ҳамда роботлар бўйича мутахассис – Эсбен Остергаард билан ҳамкорликда асос солишган.

2020 йил баҳорида FarmDroid Европанинг кўпгина қисмида 1500 гектардан ортиқ майдонга экин экиб, далаларни бегона ўтлардан тозалади.

Келажак қишлоқ хўжалиги: у қандай ишлайди?

FarmDroid FD20 – бу қуёш батареясида ишлайдиган дала роботи бўлиб, у экин экиш маҳали ўсимликларнинг жойлашувини белгилаш учун GPS сигналидан фойдаланади, сўнгра ҳам қаторлараро, ҳам қаторларнинг ўзида бегона ўтларга қарши механик курашни амалга оширади.

Экин экишдаги ноёб аниқлик ҳосилни бегона ўтлардан тозалаш имконини бериб, бегона ўтларни қўлда тозалаш заруратини камайтиради ёки бунга умуман ҳожат қолдирмайди.

Тўртта қуёш панели аккумулятор батареялари учун энергия ишлаб чиқаради ва кунига 24 соатгача CО2 ажралиб чиқишининг ноль даражаси билан ишлашни таъминлайди. Шундай қилиб, FarmDroid FD20 га мавсум давомида далада ишлаш имконини берувчи ташқи аккумуляторни зарядлашнинг ҳожати йўқ.

FarmDroidнинг афзалликлари:

  • Қанд-лавлаги, озуқ лавлагиси, пиёз ва рапс каби экинларни тўлиқ автоматик экиш, бегона ўтлардан тозалаш.
  • Бегона ўтларни йўқ қилишдаги аниқлик юқори ҳосил олинишини таъминлайди, мураккаб ва такрорий қўл меҳнатига бўлган эҳтиёжни камайтиради ёки бунга умуман ҳожат қолдирмайди.
  • FD20 GPS технологиясидан фойдаланади. Ушбу технология ҳар бир экилган уруғнинг жойлашган ўрнини аниқлаш учун ишлатилади, шу боис ҳам, FD20 экинлар ёки бегона ўтларни таниб олиш учун камера кучига таянмайди.
  • Ўсимликлар униб чиқмасиданоқ, бегона ўтларни тозалашни бошлаш мумкин, чунки, робот экин экиш жараёнида уруғлар қаерда жойлашганини «кўради», шу боис, қаерни бегона ўтлардан тозалашни яхши билади.
  • Роботнинг енгил вазни тупроқ микротузилмасини бузмайди.
  • Ўзини-ўзи бошқариш ва автоматик ўрнатиш хусусияти туфайли мониторингга ҳожат йўқ.

Робот қандай ишлашини кўрмоқчи бўлсангиз – видеони томоша қилинг:

Фото ва видео манбаси: FARMDROID расмий сайти

Сообщение FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/farmdroid-dalada-kelazhak-qishloq-khozhaligi-ishchisi-video/feed/ 0