Технологиялар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 26 Apr 2022 17:59:17 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Технологиялар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/#respond Wed, 27 Apr 2022 09:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104088 Сўнгги бир неча йил ичида сархил маҳсулот етиштирувчи фермерларни ташвишга солаётган асосий муаммолардан бири ишчи кучи етишмовчилигидир. Ва бу вазият яқин орада ўзгармайди, аксинча, ишчи кучи қимматлашиши, меҳнат қиладиганларни топиш қийинлашиши эҳтимоли юқоридир. Гап фақат ишчи кучи нархи ва мавжудлиги ҳақида эмас, балки ишчилар тайёрлашнинг сифати ҳақида ҳам бормоқда, зеро,...

Сообщение Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги бир неча йил ичида сархил маҳсулот етиштирувчи фермерларни ташвишга солаётган асосий муаммолардан бири ишчи кучи етишмовчилигидир. Ва бу вазият яқин орада ўзгармайди, аксинча, ишчи кучи қимматлашиши, меҳнат қиладиганларни топиш қийинлашиши эҳтимоли юқоридир. Гап фақат ишчи кучи нархи ва мавжудлиги ҳақида эмас, балки ишчилар тайёрлашнинг сифати ҳақида ҳам бормоқда, зеро, ўқитиш вақти ва харажатлари тобора ортяпти.

Шу маънода сабзавотлар ҳосилини йиғиб олишда ҳам, қайта ишлашда ҳам робототехника муҳим аҳамият касб этади. Фермерлар ва маҳсулотни қайта ишловчи корхоналар дуч келадиган асосий муаммо – кадрлар масаласини ҳал этишга ёрдам берувчи янги технологиялар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида EastFruit мутахассислари FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Scorpion Vision 25 йилдан зиёд вақт давомида автомобилсозлик ва аэрокосмик саноат учун ишланмалар тақдим этиб келади ва яқинда у ўз эътиборини сабзавотни қайта ишлаш саноатига қаратди.

“Сархил маҳсулотлар саноатида қарийб олти йилдан буён фаолият юритмоқдамиз. Биздан Брюссель карамини буташ бўйича ечим ишлаб чиқиш сўралди. Бу бир қарашда оддий туюлса-да, турли фасллар, навлар, экин келиб чиққан мамлакат туфайли новдалар ҳар қандай шакл, ўлчам ва рангда бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак», дейди Scorpion Vision бош директори Пол Уилсон.

Шунингдек ўқинг: FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео)

АI Scorpion Vision билан биргаликда 3D-намойишдан фойдаланган ҳолда компания ниҳолларнинг учини кесиш ва ташқи баргларни олиб ташлаш тизимини яратди. Тизим пояни навдан қатъи назар «танийди» ва белгиланган якуний масофадан кесади, ушбу масофани созлаш мумкин.

“Бир технология турли хил сабзавотлар, масалан, порей пиёзини кесишда ҳам қўлланиши мумкин. Пиёз ювилганидан сўнг у камера остига туширилади. Ушбу камера поя пластинаси қаерда жойлашганини жуда аниқ билади ва сув тиғи илдизларни олиб ташлаш ҳамда поя тоза, бузилмаган ҳолда қолиши учун миллиметр аниқликда кесиш учун йўналтирилади”, дейди бошқарувчи.

Технологиядан, шунингдек, салатнинг ўзагини, брюква ҳамда сабзининг пояси ва думини олиб ташлаш, илдиз шикастланишини аниқлашда фойдаланиш мумкин.

 

Пол Уилсоннинг сўзларига кўра, тизим инсоннинг кўриш қобилияти сингари  ишлайди, лекин унинг ҳаракати анча тез ва аниқ. Шу билан бирга, ҳар доим ҳамма нарса тўғри ишлаётганини текшириш учун ишлаб чиқариш линияларида инсон омилига эҳтиёж бор. Порей пиёзини қайта ишлаш линиясида компания ишчилар сонини 40 нафардан атиги 6 нафарга қисқартиришга муваффақ бўлди.

«Янги тизимларни жорий этишда харажат ҳар доим асосий омил бўлиб қолади, бироқ кўплаб ишлаб чиқарувчилар ишчи кучи танқислиги туфайли сармоя киритишга мажбур бўлиши мумкин. Биз икки-уч йил ичида сармоядан даромад олинишини ният қилганмиз”, дея хулоса қилди Пол Уилсон.

Сообщение Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/feed/ 0
Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/#respond Tue, 19 Apr 2022 03:00:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103488 Таъминот занжири – замонавий бизнесда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни якуний истеъмолчига етказиб бериш ўртасидаги барча зарур жараёнларни боғловчи тизимдир. Бироқ, коронавирус пандемияси бутун жаҳон бўйлаб ушбу тизимнинг асосий таркибий қисмларини издан чиқарди. Мева-сабзавот компаниялари бу даврда маҳсулот етказиб беришнинг самарали тизимини сақлаб қолиши мумкинми? Етказиб бериш занжирини бошқариш жараёни деганда...

Сообщение Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>

Таъминот занжири – замонавий бизнесда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни якуний истеъмолчига етказиб бериш ўртасидаги барча зарур жараёнларни боғловчи тизимдир. Бироқ, коронавирус пандемияси бутун жаҳон бўйлаб ушбу тизимнинг асосий таркибий қисмларини издан чиқарди.

Мева-сабзавот компаниялари бу даврда маҳсулот етказиб беришнинг самарали тизимини сақлаб қолиши мумкинми? Етказиб бериш занжирини бошқариш жараёни деганда нималар тушунилади? Мева-сабзавот бизнесининг рентабеллигини ошириш учун омбор логистикаси бошқарувини автоматлаштириш қанчалик муҳим? Бу ҳақида мева-сабзавот компанияларининг тизимли таъминот занжири бошқаруви билан шуғулланувчи «Янгича индустриал ечимлар» – «New Industrial Solutions» (Украина) компанияси бош директори Алексей Гладишев гапириб берди.

Унинг қайд этишича, замонавий бизнесда таъминот занжири бошқаруви мижозлар эҳтиёжини максимал даражада қондириш, харажатларни камайтириш ва компаниялар учун бозорда рақобатдош устунликларни таъминлашга қаратилган кўплаб таркибий қисмлардан иборат. Хўш, улардан қай бири муҳим?

Етказиб беришнинг максимал тезлиги ва самарадорлиги жараённи автоматлаштириш орқали аниқланган

“Замонавий логистикада таъминот занжирига маҳсулотларни максимал тезлик ва самарадорлик билан ишлаб чиқариш ҳамда мижозларга етказиб бериш учун бир-бири билан ўзаро боғлиқ бир қанча қисмлар сифатида қаралади. Шу билан бирга, бугун бозорда турли бизнес йўналишлари бўйича фаолият юритувчи компанияларга жараёнларнинг аксарият қисмини автоматлаштириш, уларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш имконини берувчи таъминот занжири бошқаруви бўйича кўплаб ихтисослашган дастурий ечимлар пайдо бўлган. Йиғилган маълумотлар асосида таъминот занжирини бошқариш тизимлари бизнес жараёнларини такомиллаштириш ва бозорда рақобатдош устунликларга эга бўлиши учун имкон қадар уларнинг самарадорлиги ва маҳсулдорлигини таъминлашга ёрдам беради», дейди бозор мутахассиси.

Шу билан бирга, мева-сабзавот бизнеси ҳақида гапирар экан, Алексей Гладишев таъминот занжири бошқаруви самарадорлиги бошқа сегментларга нисбатан мазкур сегментда муҳимроқ эканлигини қайд этади: “Сабзавот ва мевалар тез бузиладиган маҳсулотлар, шунинг учун етказиб бериш занжиридаги ҳар қандай узилиш якуний истеъмолчига олиб борадиган йўлда кечикишларга олиб келади ва бу ишлаб чиқарувчи учун қўшимча сақлаш харажатлари демакдир. Бундан ташқари, сабзавот ва мевалар сифати бузилиши хавфи ортади».

Таъминот бошқаруви соҳасидаги дастурий ечимлар ҳақида сўз юритар экан, New Industrial Solutions компанияси бош директори бугунги кунда сервисни режалаштириш бўйича замонавий маҳсулотлар мавжудлигини, хусусан, компания Service Оptimizer 99+ платформаси асосида ўз мижозлари – фермерлар ва экспортёрларга ушбу турдаги маҳсулотларни таклиф қилмоқда. Платформани таъминот занжири бошқаруви соҳасида жаҳондаги етакчи иштирокчи – ТооlsGroup (АҚШ) ишлаб чиққан.

«Servis Optimizer 99+ нинг афзаллиги шундаки, бугунги глобал логистика инқирозида ишлаб чиқарувчи глобал бозордаги ноаниқлик шароитида ўз бизнесини иложи борича самарали ривожлантириш имконини берувчи етказиб бериш занжирининг режалаштириш хизматидан фойдаланади», дейди Алексей Гладишев.

Сунъий интеллект ёрдамида маҳсулотни сотиш жараёнларини оптималлаштириш

Платформа мақсадли хизмат даражаларига эришиш учун таъминот занжири режалаштирилишини автоматлаштиради ва соддалаштиради. Хусусан, сабзавот ва мевалар етиштирувчи ҳамда экспорт қилувчи корхоналарнинг товар тақчиллиги, маҳсулот захиралари, корхона айланма маблағлари ўртасидаги номувофиқлик туфайли савдони бой бериш каби муаммолари ҳал этилади”, дейди Алексей Гладишев.

Мутахассиснинг таъкидлашича, мева-сабзавот бизнесида омбор логистикасини бошқариш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Замонавий автоматлаштирилган дастурий ечимлар омбор захираларининг аниқлигини ошириши, маҳсулотни саралаш ва уни жўнатишдаги хатоларни камайтириши, пировардида, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаши мумкин, бу эса бизнесингиз нуфузига ижобий таъсир кўрсатади.

“New Industrial Solutions ўз мижозларига Омборлар бошқаруви тизими (WМС) ечимларини таклиф этади.  WМС ҳар қандай омборни автоматлаштиришга имкон беради ва барча турдаги логистика процедураларига мос келади. Шу билан бирга, дастурнинг ўзи товарларни жойлаштириш ва саралаш стратегияларини танлайди ва деярли ҳар қандай омборда ишлаш учун ўнлаб созламаларга эга.  Омборлар бошқарувининг автоматлаштирилган тизими маҳсулотларни қабул қилиш, жўнатиш ва ташишда, масалан, сабзавот ва меваларни саралашда инсон омилининг салбий таъсирини бартараф этади.  Шу билан бирга, сизнинг бизнесингиз юқорида қайд этилган операциялар бўйича харажатларни ўнлаб марта камайтиради, бу эса компаниянинг рентабеллиги ҳам ошишини англатади”, дея қайд этди мутахассис.

 Дастлабки босқичда таҳлил – асосий омил

Алексей Гладишев мева-сабзавот бизнесида логистика жараёнларини оптималлаштиришдан аввал унинг ўзига хос хусусиятларини батафсил таҳлил қилиш ва логистика соҳасидаги муаммоларни аниқлаш муҳимлигини таъкидлайди.

Автоматлаштириш шаффоф бизнес жараёнлари ва оптимал моддий-техник инфратузилма билан биргаликда муҳим аҳамиятга эга.

«Шу билан бирга, бу ишни кўп йиллик тажрибага эга бўлган, ички ва ташқи бозорнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда турли лойиҳаларни амалга ошириш учун тизимли ечимларни таклиф эта оладиган мутахассислар амалга ошириши муҳимдир» дея хулоса қилади мутахассис.

Сообщение Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/feed/ 0
Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/#respond Wed, 13 Apr 2022 06:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103246 Қишлоқ хўжалигидаги космик технологиялар аллақачон ҳақиқатга айланиб, нафақат назария ва тажриба, балки фойдали бизнес сифатида ҳам бўй кўрсатмоқда. Бугун сўз юритиладиган аэропоника усули ҳақиқатан ҳам, космик технология бўлиб, жуда даромадли бизнесдир. Нима учун космик технология деяпмиз – қуйида аэропониканинг пайдо бўлиши тарихи ҳақида ўқисангиз, буни билиб оласиз. Шу билан бирга,...

Сообщение Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалигидаги космик технологиялар аллақачон ҳақиқатга айланиб, нафақат назария ва тажриба, балки фойдали бизнес сифатида ҳам бўй кўрсатмоқда. Бугун сўз юритиладиган аэропоника усули ҳақиқатан ҳам, космик технология бўлиб, жуда даромадли бизнесдир. Нима учун космик технология деяпмиз – қуйида аэропониканинг пайдо бўлиши тарихи ҳақида ўқисангиз, буни билиб оласиз. Шу билан бирга, EastFruit жамоаси ушбу космик технологияни қўллаган ҳолда маҳсулот етиштирувчи даромадли корхона ҳақида ҳикоя қилади.

Аэропоника усули тобора оммалашиб бормоқда.  Ва ушбу технология анъанавий усуллар ёрдамида экин етиштиришни қийинлаштирадиган экстремал иқлим шароитига эга бўлган ҳудудларда энг катта иқтисодий самарадорликни намоён этяпти. Бу каби лойиҳалар самарали бўлишини таъминловчи иккинчи омил – аҳоли даромадлари юқори эканлиги ва одамларнинг йил давомида сархил мева-сабзавотлар истеъмол қилиш истагидир.

Маълумки, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) барча истеъмол қилинадиган озиқ-овқатнинг 90% дан ортиғини импорт қилади. Кейинги ўн йилликда маҳаллий ишлаб чиқаришнинг 30-40%га ўсиш режалари эса озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2051 йилгача бўлган муддатга  қабул қилинган улкан стратегиянинг муҳим таркибий қисмидир.

EastFruit жамоаси Дубайда жойлашган шаҳар вертикал фермаларидан бирига ташриф буюрди. Aerovertica Fzco – бу аэропоника ва гидропоника усуллари ёрдамида резаворлар, сабзавотлар етиштириладиган шаҳар фермасидир. Фермер хўжалиги бўйича видео-саёҳат бу ерда ва видео остидаги матнда ушбу технологиянинг афзалликлари, камчиликлари ҳамда иқтисодий самарадорлиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Бу ерда қулупнайнинг энг яхши Европа ва Америка навларига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар куни 1 тонна миқдоридаги мукаммал сифатли резаворлар Дубай супермаркетларига етказилади. Йил давомида резаворларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш имконияти компанияга ноябрдан мартга қадар мавсумий равишда БАА бозорига қулупнай етказиб берувчи Миср импортёрларига нисбатан  катта устунлик бермоқда.

Фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш майдони 4700 метр кв.дан иборат.

Баландлиги 6 метргача етадиган аэропоник миноралар билан ушбу вертикал хўжалик ҳар квадрат метрга 138 туп қулупнайни сиғдира олади. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, гидропоникадан фойдаланганда худди шу майдонга 20 дан ортиқ ўсимлик сиғмаган бўларди.  Аэропоник миноралар  ҳаракатланади, бу барча ўсимликлар миноралараро жойлашган қўшимча ёруғликдан баҳраманд бўлишини таъминлаш учундир.

Фриго қулупнай кўчатлари Европадан – Голландия, Бельгия, Италия ва Испаниядан келтирилади.  Хўжаликда “Elidе”, “Аlbinos”, “Маrisol”, “San Andreas” каби навлар етиштирилади. Аgro Fresh Farm бошқарувчиси Юнус Дохадвалнинг сўзларига кўра, аэропоникада энг яхши натижаларни қулупнайнинг Аlbinos нави кўрсатмоқда.

Насослар сув ва озуқа моддаларини миноранинг тепа қисмига етказиб беради, у ердан ушбу озуқавий суюқлик резаворлар илдизига пуркалади. Кейин сув махсус омборга тўпланиб, тозаланади ва қайта ишлатилади. Сув жуда кам ва қиммат ресурс саналадиган БАА учун бу технология қўшимча афзалликларга эгадир.

Ҳар бир қулупнай бутаси 3 ойда тахминан 1 кг резавор ҳосил беради.  Ишлаб чиқариш қувватига эришиш учун яна 3 ой вақт керак.

Қулупнайни сотиш нархи 1 кг учун 10-12 АҚШ долларини ташкил этади, ушбу миқдорнинг ярмига яқини транзакция харажатларидир.  Харажатларнинг асосий қисми – ҳароратни назорат қилиш ва қўшимча ёруғлик (махсус танланган светодиодли Led-чироқлар билан) учун сарфланадиган электр энергиясидир. Қолаверса, шуни ҳам қайд этиш жоизки, Дубайда йилига 360 кун қуёшли бўлади ва ферманинг шаффоф томи (поликарбонат) ушбу табиий ёруғликдан ҳам қисман фойдаланиш имконини беради.

Ўсимликлар назорати сенсорлар ёрдамида амалга оширилади, аммо буташ ва ҳосил йиғиш ҳозирча қўлда бажариладиган ишлардир. Бир нафар ишчи меҳнати компания учун ойига 500 долларга тушади. Жами маҳсулот етиштириш жараёнида 35 киши хизмат кўрсатади, шундан 4 нафари юқори малакали агрономлардир.

Корхона раҳбариятининг таъкидлашича, ушбу бизнес даромадли бўлиб, корхона маҳсулотлари сархиллиги, чиройли кўриниши ва юқори таъм сифати билан маҳаллий бозорда харидоргир.

Аэропоника нима ва ушбу технология тарихи қандай?

Аэропоника – ўсимликларни тупроқсиз ўстириш усули бўлиб, экин илдизи аэрозол шаклида озуқа моддалари билан таъминланади ва бу сувдан фойдаланишни кескин камайтириш имконини беради. Аэропоник тизимда ўсимлик илдизи ҳавода муаллақ туради ва илдиз ўсимлик ўсиши учун зарур бўлган намлик, озуқа моддалари ҳамда кислород олиш имконини берувчи муҳим моддалардан таркиб топган туманлар билан қопланган бўлади.

Аэропоникани гидропоника ривожининг янада «илғор» босқичи деб аташ мумкин. Бунда озуқа моддалари ўсимликлар илдизига кислород билан бойитилган сув билан бирга етиб боради. Аэропоника ҳолатида кислород ҳавода мавжуд бўлгани учун сув истеъмоли анча пастдир.

Аэропоника чинакам космик технология, чунки, унинг оммалашуви NASA тажрибалари билан боғлиқ.  Космик агентлик космик станцияда сархил озиқ-овқат етиштириш учун мақбул тизимни қидиргани туфайли мазкур усул синовдан ўтказилган. Бунга қадар эса аэропоника усули фақат илмий мақсадларда – ўсимликлар илдизини очиқ ҳолатда кузатиш учун қўлланар эди.

Аэропониканинг афзалликлари

Аэропоника ёрдамида космик станцияда ловия етиштириш Ердаги тупроққа қараганда яхшироқ натижаларни кўрсатди, чунки, ёпиқ муҳит ва вирус ҳамда микробларга тўла тупроқдан фойдаланмаслик ўсимликлар касалланиши хавфини камайтиради.

Аэропоника тизимлари сув сарфини 98% га, ўғитлардан фойдаланишни 60% га камайтириши ва пестицидлар қўллашни бутунлай йўқ қилган ҳолда ҳосилни максимал даражада ошириши мумкин. Илдизлар табиий шамоллатилиши туфайли гидропоникада бўлгани каби сувни кислород билан қўшимча бойитиш зарурати йўқ.

Аэропоник тизимда ўсадиган ўсимликлар минерал ва витаминларни кўпроқ ўзлаштиради, бу эса уларнинг соғломлиги ва тўйимлилигини таъминлайди.

Бу усулда сув тозаланади ва бир неча бор ишлатилади.

Аэропоникадан фойдаланиш маҳсулот етиштириш циклини қисқартириш имконини беради. Қўшимча ёруғлик спектридан фойдаланиш орқали йил давомида маҳсулот етиштириш мумкин.

Ва, албатта, ўсимликни вертикал ўстириш учун анъанавий қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган майдоннинг атиги 10%и керак, холос.

Камчиликлари нимада?

Аэропоника фермер хўжалиги эмас, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган завод бўлиб, технологияга катта сармоя йўналтиришни талаб этади, чунки, бу усул учун махсус ускуналар ва малакали мутахассислар зарур. Техник томондан, ўғит пуркагичлар, кўпинча, тиқин ҳосил қилади, шунинг учун махсус ишлаб чиқилган ечимларга яхшигина пул сарфлаш керак бўлади.

Электр ва сувдан узлуксиз фойдаланиш тизимнинг тўғри ишлаши учун жуда муҳимдир. Чунки, насослар, намлик, озуқа моддалари ва ҳарорат назоратисиз ўсимликлар бир неча соат ичида нобуд бўлиши аниқ.

Тизимнинг техник хизмат кўрсатиш харажатлари ва электр-энергия истеъмоли ҳам юқори, шунинг учун аэропоника усулида оддий иқлим шароитида ўстириб бўлмайдиган премиум маҳсулот етиштирилади.

Қандай маҳсулотлар етиштириш мумкин?

Аэропоника ёрдамида иссиқхона сабзавотлари (помидор, бодринг, булғор қалампири, чили, кейл), баргли салат ва кўкатлар (ялпиз, райҳон, розмарин, шнитт-пиёз), резаворлар, шунингдек, манзарали ўсимликлар ва гуллар тижорат асосида етиштирилмоқда.

Сообщение Илмий фантастика эмас, фойдали бизнес! БААдаги вертикал фермада аэропоника усули қўлланган ҳолда қулупнай етиштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ilmiy-fantastika-emas-foydali-biznes-baadagi-vertikal-fermada-aeroponika-usuli-qollangan-holda-qulupnay-etishtirilmoqda-video/feed/ 0
Вертикал фермаларга ритейлерларнинг қизиқиши ортиб, дўкон учун мўлжалланган моделларга талаб кучаймоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/vertikal-fermalarga-riteylerlarning-qiziqishi-ortib-dokon-uchun-molzhallangan-modellarga-talab-kuchaymoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/vertikal-fermalarga-riteylerlarning-qiziqishi-ortib-dokon-uchun-molzhallangan-modellarga-talab-kuchaymoqda/#respond Fri, 08 Apr 2022 04:30:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102921 Шаҳар вертикал фермаларида етиштирилган кўкатлар супермаркетларда сотилаётгани истеъмолчилар учун янгилик бўлмаса-да, уларнинг дўконларда таклиф этилиши пандемиядан кейин янада ортди. Бундан ташқари, бугунги кунда ритейлерлар нафақат вертикал фермер хўжаликларининг кўкатларини сотяпти, балки, вертикал агробизнесга тўғридан-тўғри сармоя киритиш ёки супермаркетларнинг ўзида кичик вертикал фермер хўжаликларини юритиш орқали ушбу бизнес ривожига ҳисса қўшмоқда....

Сообщение Вертикал фермаларга ритейлерларнинг қизиқиши ортиб, дўкон учун мўлжалланган моделларга талаб кучаймоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Шаҳар вертикал фермаларида етиштирилган кўкатлар супермаркетларда сотилаётгани истеъмолчилар учун янгилик бўлмаса-да, уларнинг дўконларда таклиф этилиши пандемиядан кейин янада ортди. Бундан ташқари, бугунги кунда ритейлерлар нафақат вертикал фермер хўжаликларининг кўкатларини сотяпти, балки, вертикал агробизнесга тўғридан-тўғри сармоя киритиш ёки супермаркетларнинг ўзида кичик вертикал фермер хўжаликларини юритиш орқали ушбу бизнес ривожига ҳисса қўшмоқда.

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, 2021 йил агротехнологик компаниялар учун маблағ жалб этиш бўйича рекорд йил бўлди. CrunchBase маълумотларига кўра, компаниялар 440 битим орқали 5,5 миллиард доллар жалб қилган, шундан 70 таси вертикал фермер хўжаликлари стартаплари бўлиб, уларга 1,5 миллиард доллар сармоя киритган. Мутахассислар 2021 йилда агротехнологик компанияларга инвесторларнинг қизиқиши ортиши сабабларидан бири сифатида истеъмолчилар хатти-ҳаракатидаги ўзгаришларни тилга олишди. Зеро, бугунги кунда соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилувчи ва сархил маҳсулотлар харид қилишни хоҳловчи истеъмолчилар бунинг учун бир неча доллар қўшимча пул тўлашга тайёрдир.

Ритейлерлар истеъмолчиларга вертикал фермер хўжаликлари маҳсулотларини таклиф қилиш учун турли хил бизнес-моделлардан фойдаланяпти.

Улар истеъмолчиларга маҳаллий шаҳар фермаларидан олиб келинган маҳсулотларни таклиф қилмоқда.

Энг кенг тарқалган модел – йирик шаҳар вертикал фермер хўжаликларида етиштирилиб қадоқланган ва брендланган кўкатларни кейинчалик ҳам етказиб бериш таклифи билан сотишдир. Аеrofarm, Bovery Farm Фарм ёки Infarm каби қиймати 1 миллиард доллардан зиёд  компаниялар ўз маҳсулотларининг аксарият қисмини шундай сотади.

Aerofarm АҚШдаги Stop & Shop, Wаlmart, Whole Foods Мarket, Аmazon Fresh ва FreshDirect интернет-дўконларини ўз ичига олган йирик чакана савдо тармоқларини таъминлайди. 2021 йилда компания Whole Foods, FreshDirect, Аmazon Fresh ва Wаlmartга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини оширди.

Bowery Farming ҳам 2021 йилда чакана савдо ҳажмини оширди.  Компания АҚШнинг 800 дан ортиқ етакчи ритейлерларига маҳсулот етказиб берди ва 2021 йилда у Аlbertsons Companies билан АҚШнинг шимоли-шарқий ва ўртаатлантик минтақаларидаги Safeway ва Аcme дўконлари (275 та)га маҳсулот етказиб бериш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди.

Infarm бутун жаҳон бўйлаб 30 дан зиёд сотувчиларга хизмат кўрсатади. Аmazon Fresh, Edeka, Маrks & Spenser, Меtro, Cаrrefour ва Мigros кабилар шулар жумласидандир. 2021 йили компания Канаданинг Sobeys компанияси билан 2023 йилгача бутун Канада бўйлаб 1000 та дўконни таъминлаш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.

Ритейлерлар нафақат маҳсулотларни сотади, балки вертикал фермер хўжаликларига бевосита сармоя ҳам киритади.  Wаlmart ва Plenty ўртасидаги сўнгги келишув инвесторларнинг келгусида ушбу соҳага сармоя киритишга бўлган ишончини ошириши билан аҳамиятлидир. Битимнинг аниқ қиймати ошкор этилмаяпти, бироқ, Wаlmart Plentyнинг 400 миллион долларлик молиялаштирув раундида иштирок этди. 2022 йил охирида Wаlmart  Калифорниядаги 250 та дўконида Plentyнинг баргли кўкатларини сотишни режалаштирмоқда.

Wаlmartнинг вертикал деҳқончиликка сармоя киритишдаги асосий далилларидан бири 2040 йилга бориб, глобал операциялардан ноль эмиссияга эришиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот етиштиришнинг экологик барқарорлиги бўлди. Яна бир далил – истеъмолчиларга энг янги маҳсулотларни энг яхши нархда етказиб беришдир.

Plentyнинг бош директори Арама Кукутай битим ҳақида шундай дейди: “Бу бизга, биз ҳақимизда ўтмишда айтилганидек, юқори нарх сегментида кўкатлар етказиб берувчи бўлибгина қолмай, ҳақиқатан ҳам кенгайиш имкониятини беради. Гап фақат юқори сифатли органик кўкатлар ҳақида кетмаяпти. Аксинча, истеъмолчилар орасига янада демократик ва кенгроқ нархлар асосида кириб бориш ҳақида сўз юритилмоқда.

Кичик модулли фермалар

Ритейлерлар дўконларда ҳам кичик модулли фермалар яратиш учун вертикал фермерлик компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда.  Одатда, бу фермер хўжаликлари чакана сотувчига эмас, балки, технология етказиб берувчининг ўзига тегишлидир.

Infarm йирик фермалар қурилишидан ташқари, Мarks and Spencers, Whole Food Маrkets, Sobeys, Кroger, Аmazon Fresh, Тhrifty Foods, Irma, EDEKA, Migros ва Саммит (Япония) каби етакчи чакана тармоқлар учун модулли вертикал фермер хўжалиги (дўкон ичидаги)нинг йирик етказиб берувчиларидан бири ҳамдир. Компания бутун жаҳон бўйлаб дўконлардаги 1400 дан ортиқ вертикал фермаларни бошқаради.

Infarmнинг сўнгги гидропон вертикал фермасидаги ҳар бир модул икки квадрат метрни эгаллайди ва ойига 760 ўсимлик/бош кўкат ўстириш мумкин. Infarm дўкондаги модулли фермаларни ҳар бир босқичда, жумладан, ускунани ўрнатиш, маҳсулот етиштириш, йиғим-терим ва техник хизмат кўрсатиш жараёнида бошқаради. Ушбу фермалар модулли фермаларнинг Infarm булутли тармоғидан олинган маълумотлар таҳлили асосида бошқарилади.

Vertical Field – хизмат сифатида вертикал фермер хўжаликлари сотадиган яна бир компания, лекин, компания технологияси Infarmдан фарқлидир.    Vertical Field кўкатларни модулли қаторлардан фойдаланган ҳолда вертикал равишда ўстиради. Компания бизнес-модели супермаркет ёнида яшил деворли контейнер фермалар ўрнатишдир. Технология модулли, яъни, мижоз уни исталган деворга ва бинонинг ичига жойлаштириши мумкин.  Фирманинг агрономик ва техник бошқарувини  Vertical Field амалга оширади ва хўжаликдаги операцияларни агрономлар – компаниянинг маҳаллий ҳамкорлари таъминлайди.  2021 йилда компания Украинанинг 25 шаҳрида 95 савдо нуқтасига эга «Varus Украина» чакана тармоғи билан ҳамкорликни эълон қилди.

Дўконларга вертикал фермаларни жойлаштириш энг янги маҳсулотларни истеъмолчи кўз олдида олдида йиғиб-териб олишни таъминлайди. Бу супермаркетларга сотиб олаётган маҳсулотининг келиб чиқишини билолмай қайғураётган мижозларни жалб қилишда ёрдам беради. Бундай мижозлар, ўрта ҳисобда одатдагидан бир неча баробар кўп пул сарфлайди. Бошқа томондан, дўконлардаги модулли фермалар етказиб берувчиларга ўз технологияларини тақдим этиш ва маҳсулот етиштиришни кенгайтириш учун инвестициялар жалб қилишда ёрдам беради.

Ҳар икки томон учун ҳам ижобий жиҳатлар борлигига қарамай, танқидчилар дўкон ичидаги фермалар етарли миқдорда озиқ-овқат етказиб бера оладими ёки бу истеъмолчи учун шунчаки «озиқ-овқат театри»ми, деган саволни ўртага ташламоқда. Яна бир масала, модулли вертикал хўжаликларни жойида бошқариш билан боғлиқ.  Ҳатто масофадан бошқарувда ҳам ритейлерлар фермани жойида бошқариш учун махсус ўқитилган ходимларни тайинлашлари керак, акс ҳолда «озиқ-овқат театри» истеъмолчилар учун у қадар жозибали кўринмаслиги мумкин.

Сообщение Вертикал фермаларга ритейлерларнинг қизиқиши ортиб, дўкон учун мўлжалланган моделларга талаб кучаймоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/vertikal-fermalarga-riteylerlarning-qiziqishi-ortib-dokon-uchun-molzhallangan-modellarga-talab-kuchaymoqda/feed/ 0
Ўзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ozbekiston-selektsionerlari-qulupnayning-tong-ifori-nomli-yangi-navini-yaratishdi-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ozbekiston-selektsionerlari-qulupnayning-tong-ifori-nomli-yangi-navini-yaratishdi-video/#respond Mon, 28 Mar 2022 03:00:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102283 Қулупнайнинг янги нави Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида яратилди. “Тонг ифори” номли ушбу нав ички бозор ҳамда экспорт учун мўлжалланган, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалигининг матбуот хизмати. Ҳар йили 7 минг тонна қулупнай етиштирилади Бугун республикада ушбу резаворни йил бўйи очиқ дала...

Сообщение Ўзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қулупнайнинг янги нави Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида яратилди. “Тонг ифори” номли ушбу нав ички бозор ҳамда экспорт учун мўлжалланган, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалигининг матбуот хизмати.

Ҳар йили 7 минг тонна қулупнай етиштирилади

Бугун республикада ушбу резаворни йил бўйи очиқ дала ҳамда иссиқхона шароитида етиштириш учун барча зарур шароитлар мавжуд. Ушбу жараён Жанубий Корея ва Хитой давлатлари билан яқин ҳамкорлик асосида амалга ошириляпти ва шу тариқа ўзаро тажриба алмашилмоқда.

Мамлакатдаги жами 690 гектар майдонда (578 гектари – аҳоли томорқа ерлари, 112 гектари – фермер хўжаликлари) ҳар йили ўртача 7 минг тоннадан зиёд қулупнай етиштирилади. Тошкент, Наманган, Фарғона, Aндижон, Самарқанд вилоятлари эса сархил қулупнайни бозорга етказиб берувчи етакчи ҳудудлар ҳисобланади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида қулупнайнинг янги серҳосил навларини яратиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Илгари бозорда фақат хорижий етказиб берувчилардан чет эл валютаси ҳисобига харид қилинадиган юқори ҳосилдор импорт навлари мавжуд эди. Қулупнайнинг “Тонг ифори” нави эса маҳаллий маҳсулот, яъни, мазкур илмий-тадқиқот институти олимларининг изланишлари натижасидир. Янги нав кўчатларини Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтидан харид қилиш мумкин.

Янги нав ҳақида маълумот

“Тонг ифори” нави иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган. Экиннинг ўсиш даври 193-200 кун, биринчи теримга қадар бўлган муддат мўътадил иқлим шароитида 107-115 кунни ташкил этади. Меванинг рангги оч қизил, ҳар бирининг вазни 20-25 граммгачадир. Ушбу нав таркибида қуруқ модда миқдори 10,8 фоиз (10,2-11,2), қанд 9,5 фоиз (7,2-7,8), аскорбин кислотаси 100 г маҳсулотда 66,98 (54,8-68,0) мг, нитрат миқдори 68 мг/кгни ташкил этади. Ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 1,8-2,2 кг/м2 дан иборат.

Сообщение Ўзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ozbekiston-selektsionerlari-qulupnayning-tong-ifori-nomli-yangi-navini-yaratishdi-video/feed/ 0
ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/#respond Thu, 17 Mar 2022 08:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101706 NASА ҳомийлигидаги Sierra Space жамоаси микрогравитация шароитида экин ўстириш усулларини ўрганиш учун тупроқсиз озиқланиш ва озуқавий моддаларни тиклаш технологияларини ишлаб чиқмоқда. Мазкур ишланма Халқаро космик станция бортида (ХКС) ўсимликлар синови мисолида намоён этилади. Бу хусусда EastFruit NASA ҳаволасига таяниб хабар берди. Sierra Space Astro Garden деб номланган кенг кўламли сабзавот...

Сообщение ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

NASА ҳомийлигидаги Sierra Space жамоаси микрогравитация шароитида экин ўстириш усулларини ўрганиш учун тупроқсиз озиқланиш ва озуқавий моддаларни тиклаш технологияларини ишлаб чиқмоқда. Мазкур ишланма Халқаро космик станция бортида (ХКС) ўсимликлар синови мисолида намоён этилади. Бу хусусда EastFruit NASA ҳаволасига таяниб хабар берди.

Sierra Space Astro Garden деб номланган кенг кўламли сабзавот етиштириш тизимини тўрт кишилик экипаж учун етарли сабзавот етиштириш концепцияси сифатида ишлаб чиқмоқда. eXposed Root On-Orbit Test System  (ХROOTS) тадқиқоти Аstro Garden тизимининг муҳим элементларини гидропоника ва аэропоника усулларидан фойдаланган ҳолда тупроқсиз экинлар етиштириш учун синовдан ўтказади. Бу эса космосда кенг миқёсда ўсимликлар етиштириш имконини беради.

Ушбу тизимлар космик муҳитда самарали бўлиши учун микрогравитация шароитида ишлашга мослаштирилган бўлиши керак. Шу билан бирга, экинларнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш учун етарли миқдорда сув ва озуқавий моддалар билан таъминлаш, ҳар хил турдаги ўсимликлар, жумладан, баргли кўкатлар, сабзавотлар (масалан, помидор) ва илдиз мевали экинлар (масалан, сабзи)нинг илдиз зонасида яхши аэрацияни таъминлаш салоҳиятини сақлаб қолиш лозим. Космик муҳитда ишлаш учун муҳим хусусиятлар қуйидагилардир: кам оғирлик, қувват, ҳажм, экипажнинг юқори ишончлилик билан хизмат қилишига бўлган талаб, тозалаш ва таъмирнинг қулайлиги.

XROOTS технологияси намойишининг мақсади, космик станциядаги микрогравитация шароитида ўсимликлар ўсаётган пайт озуқавий моддаларни етказиб бериш ва чиқариб олишнинг тупроқсиз усулларини баҳолашдир.  Микрогравитация шароитида ўсимликларни етиштириш космосда суюқликлар физикаси ва конвектив оқим йўқлиги боис мураккаблашади.

XROOTS айни пайтда космик станцияда фойдаланилаётган Veggie ўсимликлар етиштирувчиси билан бирлаштирилади.  Операция олти ой ичида амалга оширилиши, индивидуал тестлар эса 14 кундан 60 кунгача давом этиши режалаштирилган.

XROOTS турли капилляр конфигурациялар ва иш протоколлари билан озуқавий моддаларни пуркаш, оқим ва чиқиш ҳаракати каби ўзгарувчан жараёнларни кузатиш учун мўлжалланган. ХROOTS ўсишнинг турли босқичларида илдиз ривожланиши ва суюқликнинг илдизга ўзаро таъсирини кузатиш учун ҳаракатсиз тасвирлар ҳамда видеолардан фойдаланади.  Маълумотлар, шунингдек, датчиклар ҳамда экипаж кузатувлари ёрдамида тўпланади.

Синовлар бир неча турдаги экинларда ўтказилади, уларнинг баъзилари униб чиқиш босқичида, бошқалари эса тўлиқ йиғим-терим босқичида бўлиши мумкин.

Космосда сархил озиқ-овқат маҳсулотларини самарали ишлаб чиқариш салоҳияти NАSАнинг узоқ муддатли миссиялари, жумладан, тадқиқот миссиялари учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади. ХROOTS технологиясининг намойиши ҳозирги кунда мавжуд кичик миқёсдаги ишлаб чиқариш тизимларидан экипаж рационини тўлдириш ва Космосдаги ҳаёт сифатини яхшилаш учун етарли миқёсдаги тизимларга ўтишда муҳим қадамдир.

Сообщение ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/feed/ 0
АҚШдаги энг йирик вертикал фермада қулупнай етиштирилади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/aqshdagi-eng-yirik-vertikal-fermada-qulupnay-etishtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/aqshdagi-eng-yirik-vertikal-fermada-qulupnay-etishtiriladi/#respond Thu, 17 Mar 2022 04:00:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101704 Етти йилдан буён салат ва гиёҳлар етиштириш билан шуғулланувчи АҚШдаги энг йирик вертикал ферма  (Bowery Farming Inc.) ўз ассортиментини қулупнай билан бойитишга қарор қилди. Бу хусусда EastFruit Bloomberg ҳаволасига таяниб хабар бермоқда. Резавор лойиҳаси Bowery асосчиси Ирвинг Фэйннинг сўнгги ташаббуси бўлиб, уни ишга тушириш учун инвесторлардан тахминан 650 миллион доллар...

Сообщение АҚШдаги энг йирик вертикал фермада қулупнай етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Етти йилдан буён салат ва гиёҳлар етиштириш билан шуғулланувчи АҚШдаги энг йирик вертикал ферма  (Bowery Farming Inc.) ўз ассортиментини қулупнай билан бойитишга қарор қилди. Бу хусусда EastFruit Bloomberg ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Резавор лойиҳаси Bowery асосчиси Ирвинг Фэйннинг сўнгги ташаббуси бўлиб, уни ишга тушириш учун инвесторлардан тахминан 650 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлинди.  Фэйн вертикал фермерликнинг ҳақиқий фанатидир, унинг айтишича, бу иш далада ҳосил етиштиришдан кўра бир неча баробар самаралироқдир.

Bowery ҳозирги кунда иккита вертикал фермага эга ва яна учтасини қурмоқда. Февраль ойида компания сунъий интеллект ёрдамида бошқариладиган қулупнай йиғувчи роботларни ишлаб чиқарувчи Тraptic Inc.ni сотиб олганини эълон қилди. Ушбу хариддан мақсад, маҳсулотларнинг кенг ассортименти билан ишлаш технологиясини жорий қилиш ва вертикал фермада етиштириш мумкин бўлган маҳсулотлар (помидор, бошқа резаворлар, булғор қалампири, бодринг ва бошқалар) ассортиментини кенгайтиришдир.

Шунингдек ўқинг: Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео)

Компания АҚШда қулупнай етиштирувчи илк вертикал ферма эмас. Бундан ташқари, у ўз шаҳри (Кирни, Нью-Жерси)да ҳам биринчи бўлмаган. Мисол учун, рақобатчи “Оishii” фермер хўжалиги 2018 йилдан буён қулупнай етиштириш билан шуғулланади ва ҳозирги кунда ўз ассортиментига қовун, булғор қалампири ва помидорни қўшиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Oishii Кирнига Япония Алп тоғларидан ҳаммуассис Хироки Когой олиб келган Оmakase навли қулупнайларни етказиб беради.

“Келажакда кўплаб компаниялар бизнинг йўлдан боришини кутяпман. Бироқ, қулупнайнинг махсус япон навини таклиф қилишимиз бизнинг афзаллигимиз бўлиб қолади», дейди Хироки Когай.

Bloombergнинг хабар беришича, вертикал фермада етиштирилган қулупнайни татиб кўриш завқи ҳозирча арзонга тушмайди. Bowery ўз резаворини фақат танланган дўконлар ёки ресторанларда ҳар бир қадоқ учун 15 доллардан (тахминан 227 грамм) сотишни режалаштирмоқда. Аммо бу уларнинг Оishiiдаги рақобатчилари сўраётган нархдан камроқ: Оishii маҳсулотлари саккизта резавордан иборат қути учун 50 доллар миқдоридадир!

Сообщение АҚШдаги энг йирик вертикал фермада қулупнай етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/aqshdagi-eng-yirik-vertikal-fermada-qulupnay-etishtiriladi/feed/ 0
Ҳиндистонда дронларни ижарага берувчи марказлар очилади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/hindistonda-dronlarni-izharaga-beruvchi-markazlar-ochiladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/hindistonda-dronlarni-izharaga-beruvchi-markazlar-ochiladi/#respond Fri, 25 Feb 2022 05:30:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100649 Ўтган жума, яъни 19 февраль куни Ҳиндистонда  қишлоқ хўжалиги дронларидан фойдаланиш бўйича энг йирик жамоавий машғулотлар бўлиб ўтди. Ҳиндистон далалари узра юзлаб агродронларнинг кўргазмали парвози амалга  оширилди. Бош вазир Нарендра Моди ноёб парвозлар орқали амалга оширилган қишлоқ хўжалиги операциялари намойишини Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги учун муҳим босқич деб атади. Бу хусусда...

Сообщение Ҳиндистонда дронларни ижарага берувчи марказлар очилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган жума, яъни 19 февраль куни Ҳиндистонда  қишлоқ хўжалиги дронларидан фойдаланиш бўйича энг йирик жамоавий машғулотлар бўлиб ўтди. Ҳиндистон далалари узра юзлаб агродронларнинг кўргазмали парвози амалга  оширилди.

Бош вазир Нарендра Моди ноёб парвозлар орқали амалга оширилган қишлоқ хўжалиги операциялари намойишини Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги учун муҳим босқич деб атади. Бу хусусда AgroXXI www.hindustantimes.com. порталидаги мақола ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

“Бу ХХI асрнинг замонавий қишлоқ хўжалиги объектлари йўналишидаги янги саҳифадир. Ишончим комилки, айни янгилик  учувчисиз ускуналар секторини ривожлантиришда муҳим босқич бўлибгина қолмай, чексиз имкониятлар эшигини ҳам очади”, деб ёзди бош вазир мега-тақдимотдан сўнг Твиттерда.

Таҳлилчиларнинг айтишича, дронлар самарадор ва инновацион ускуна бўлишига қарамай, оддий фермер учун ҳали-ҳануз қимматлик қилмоқда.

Эътиборлиси, интеллектуал интернет-технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги дрони пуркашдан тортиб, экин ҳолати мониторингигача бўлган  қишлоқ хўжалиги тадбирларини бажариши мумкин.

Шунингдек ўқинг: Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео)

Дронларни Ченнайдаги  Garuda Aerospace стартапи ишлаб чиқарган. Бош вазирнинг сўзларига кўра, компания яқин 2 йил ичида 100 минг дона дрон ишлаб чиқаришини айтган. “Бу ёшлар учун янгидан-янги иш ўринлари ва беқиёс имкониятлар яратади”, деди бош вазир.

Ҳиндистонда дронларни ижарага берувчи марказлар ҳам ташкил этилади ва уларга қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиши учун махсус маблағ ажратилади. Яна ҳам аниқроғи, бу дрон ва унинг қўшимча жиҳозлари базавий таннархининг 40 фоизи миқдоридаги компенсациядир.

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган дронлар ихтисослаштирилган ижара марказлари орқали ҳамёнбоп нархда таклиф қилиниши керак бўлади. Бу маҳаллий фермерларнинг учувчисиз ускуналардан кўпроқ фойдаланишини рағбатлантиради”, дейди Аggrow қишлоқ хўжалиги технологияларига ихтисослашган фирма таҳлилчиси Араньяк Нирверкар.

Сообщение Ҳиндистонда дронларни ижарага берувчи марказлар очилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/hindistonda-dronlarni-izharaga-beruvchi-markazlar-ochiladi/feed/ 0
Иссиқхонани оқава сув билан иситиш – иқтисодий ва экологик жиҳатдан қулай усул https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhonani-oqava-suv-bilan-isitish-iqtisodiy-va-ekologik-zhihatdan-qulay-usul/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhonani-oqava-suv-bilan-isitish-iqtisodiy-va-ekologik-zhihatdan-qulay-usul/#respond Fri, 25 Feb 2022 04:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100648 Буюк Британияда ўтган йили қурилиши якунланган кенг кўламли экологик соф иссиқхона лойиҳаси – “Low Carbon Forming” ишга туширилди. Бу хусусда АgroТimes лойиҳа веб-сайти ҳаволасига таяниб хабар берди. Шарқий Англияда жойлашган Норвич яқинидаги иссиқхона комбинати 16 гектар экин майдонига эга (ҳар бири 7 ва 9 гектардан иккита иссиқхона), у яқин атрофдаги...

Сообщение Иссиқхонани оқава сув билан иситиш – иқтисодий ва экологик жиҳатдан қулай усул появились сначала на EastFruit.

]]>

Буюк Британияда ўтган йили қурилиши якунланган кенг кўламли экологик соф иссиқхона лойиҳаси – “Low Carbon Forming” ишга туширилди. Бу хусусда АgroТimes лойиҳа веб-сайти ҳаволасига таяниб хабар берди.

Шарқий Англияда жойлашган Норвич яқинидаги иссиқхона комбинати 16 гектар экин майдонига эга (ҳар бири 7 ва 9 гектардан иккита иссиқхона), у яқин атрофдаги сув тозалаш иншоотидан чиққан иссиқ сув билан иситилади.

Оддий иссиқхонада иссиқлик ишлаб чиқариш учун қазилма ёнилғилар ёқилса, тизим оқава сувни тозалаш иншоотидан чиққан иссиқликни олади ва уни иссиқхонанинг кенг майдонини иситиш учун ишлатади. Бу экин етиштиришда углерод чиқиндиларини тахминан 75% га камайтириши билан аҳамиятлидир.

Иссиқлик маҳаллий оқава сув тозалаш иншоотларидан олинади ва ёпиқ контур орқали иссиқхоналарда жойлашган иссиқлик насосларига ўтказилади.

Ердаги иссиқлик насослари учун электр энергияси тармоқдан ва комбинацияланган иссиқлик қуввати блокларидан келади. Ушбу ИЭС иссиқхонанинг иситиш тизимини тўлдиради ва унинг ичидаги атмосферани қўшимча карбонат ангидрид гази билан таъминлайди.

Асосий иссиқхонага экинларни ҳимояловчи вертикал гидропоника ва бионазорат усуллари (Маcrolophus pygmaeus номли йиртқич ҳашаротни йўқ қилиш) ёрдамида 378 минг дона помидор кўчати экилди. Қўшни иссиқхонада ҳам худди шундай технология бўйича 14 миллион дона бодринг ва 22 миллион дона қалампир етиштирилмоқда.

Сообщение Иссиқхонани оқава сув билан иситиш – иқтисодий ва экологик жиҳатдан қулай усул появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/issiqkhonani-oqava-suv-bilan-isitish-iqtisodiy-va-ekologik-zhihatdan-qulay-usul/feed/ 0
Мева ҳосилини йиғиб олишнинг автоматлаштирилган тизими концепцияси «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотини қўлга киритди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-hosilini-yiqib-olishning-avtomatlashtirilgan-tizimi-kontseptsiyasi-agrifuture-concept-winner-2022-mukofotini-qolga-kiritdi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-hosilini-yiqib-olishning-avtomatlashtirilgan-tizimi-kontseptsiyasi-agrifuture-concept-winner-2022-mukofotini-qolga-kiritdi/#respond Thu, 24 Feb 2022 03:30:10 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100617 2022 йилнинг 15 февралида Кubota корпорацияси АGRITECHNICA деб номланган жаҳондаги энг йирик қишлоқ хўжалиги техникаси кўргазмасида «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотига лойиқ, деб топилди. Ғолиб – “Тevel Aerobotics Technologies” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мева ҳосилини йиғишнинг автоматлаштирилган тизими нафақат новаторлик иши сифатида, балки амалиётга кенг татбиқ этиш мумкинлиги...

Сообщение Мева ҳосилини йиғиб олишнинг автоматлаштирилган тизими концепцияси «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотини қўлга киритди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 15 февралида Кubota корпорацияси АGRITECHNICA деб номланган жаҳондаги энг йирик қишлоқ хўжалиги техникаси кўргазмасида «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотига лойиқ, деб топилди. Ғолиб – “Тevel Aerobotics Technologies” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мева ҳосилини йиғишнинг автоматлаштирилган тизими нафақат новаторлик иши сифатида, балки амалиётга кенг татбиқ этиш мумкинлиги билан ҳам юқори баҳоланди. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича жаҳондаги энг йирик кўргазма саналадиган АGRITECHNICA доирасидаги “Аgrifuture Concept Winner – 2022″ мукофоти келгуси 5-10 йилда агросаноат секторига жорий этишнинг реал имкониятларига қаратилган инновацион ечимлар учун мукофотдир.

Кubotа ва Теvel мева фермалари фаолиятида қўлланадиган автоматлаштирилган мева йиғиш тизими учун ушбу мукофотга сазовор бўлди.  Мазкур инновацион ғоя янгилик эканлиги, амалиётга самарали татбиқ этиш мумкинлиги ва универсаллиги боис, юқори баҳога муносиб кўрилди. Зеро, бу хусусиятлари уни турли ўлчамдаги мева етиштирувчи фермер хўжаликларида кенг қўллаш имконини беради.

Янги концепция сунъий интеллект (СИ) ёрдамида пишиб етилган меваларни аниқлаш орқали терим жараёнини автоматлаштириш учун Теvel (FARTM) учувчи автоном роботи билан жиҳозланган теримчи-роботларни ўз ичига олган.  FAR Tevelнинг Кubota учувчисиз тракторлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси билан комбинацияси алоҳида фермер хўжаликлари талабларига мос келувчи турли конфигурацияларни яратишга имкон беради ва ҳосил йиғим-теримининг белгиланган усулларига тўлиқ мослашувни таъминлайди. Ушбу концепция бутун жаҳон бўйлаб мева етиштирувчи фермер хўжаликларида кучайиб бораётган ишчи кучи танқислиги муаммосини ҳал этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Тизимнинг, шунингдек, мева йиғиш учун идеал вақтни аниқлаш орқали маҳсулот сифатини ошириш ва ҳосил бой берилиши сабаб пайдо бўладиган чиқитларни камайтириш каби бошқа афзалликлари ҳам бор.

Kubota келажак қишлоқ хўжалигини яратиш учун инновацион технологияларни ишлаб чиқувчи компаниялар ва тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни давом эттиради ва комплекс ечимлар компанияси сифатида ҳар бир авлод эҳтиёжларини тўлиқ  қондира олади.

Сообщение Мева ҳосилини йиғиб олишнинг автоматлаштирилган тизими концепцияси «Аgrifuture Concept Winner – 2022» мукофотини қўлга киритди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-hosilini-yiqib-olishning-avtomatlashtirilgan-tizimi-kontseptsiyasi-agrifuture-concept-winner-2022-mukofotini-qolga-kiritdi/feed/ 0