Фотосуратлар тўплами • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 28 Jan 2022 18:09:27 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Фотосуратлар тўплами • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Жаҳондаги энг аччиқ чили қалампирининг Топ-10 талиги (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahondagi-eng-achchiq-chili-qalampirining-top-10-taligi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahondagi-eng-achchiq-chili-qalampirining-top-10-taligi-foto/#respond Sat, 29 Jan 2022 08:30:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98598 СOOLthelifestyle Сковилла шкаласи бўйича жаҳондаги энг аччиқ 10 хил чили қалампирининг рейтингини эълон қилди. Ушбу шкала бўйича қалампирнинг аччиқлик даражаси (Cаpsicum) Сковилла (SHU) бирликларида ўлчанади. Маҳсулот таркибидаги капсаицин кимёвий модда бўлиб, терининг иссиқлик рецепторларини рағбатлантирувчи компонентдир. Яъни, бу ўринда биз истеъмол қилганимизда оғиз ва томоқни куйдирадиган маҳсулотлар ҳақида сўз боряпти....

Сообщение Жаҳондаги энг аччиқ чили қалампирининг Топ-10 талиги (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

СOOLthelifestyle Сковилла шкаласи бўйича жаҳондаги энг аччиқ 10 хил чили қалампирининг рейтингини эълон қилди. Ушбу шкала бўйича қалампирнинг аччиқлик даражаси (Cаpsicum) Сковилла (SHU) бирликларида ўлчанади. Маҳсулот таркибидаги капсаицин кимёвий модда бўлиб, терининг иссиқлик рецепторларини рағбатлантирувчи компонентдир. Яъни, бу ўринда биз истеъмол қилганимизда оғиз ва томоқни куйдирадиган маҳсулотлар ҳақида сўз боряпти. Рейтинг ҳақида EastFruit хабар бермоқда.

Ушбу рейтингга кўра, жаҳондаги энг аччиқ ва камроқ даражада аччиқ қалампирлар аниқланган:

10.Habanero Savina Red (500 000 SHU): ушбу даража машҳур чили қалампиридан анча ошиб кетди ва бу фақат бошланиши.

9. 7-pot Red, гигант (1 000 000 SHU): бу испан тилидан тахминан «7 қизил идиш» деб таржима қилинади. Унинг номи гўшт солинган еттита идишни қисқа вақт ичида қайната олиш қобилиятидан келиб чиққан. Бу жуда камёб қалампирдир.

8. 7-pot Barrackpore (1.000.000 SHU): уни турли хил таомларга ишлатиш мумкин. У дунёда ягона. Қалампир турли шакл, нав, ўлчам ва рангларда бўлади. Рангги – енгил мева рангидир.

7. Bhut Jolokia (1,041,427 SHU): «Арвоҳ қалампир» сифатида ҳам танилган. У Табаскодан 400 баробар аччиқроқ ҳисобланади.

6. Naga Viper (1 349 000 SHU): у қалампирнинг турли навларини чатиштириш, шунингдек, кўп йиллик ўзаро чангланиш натижасидир.

5. Тrinidad Scorpion Butch  (1,463,700 SHU): ушбу қалампирнинг номи унинг уруғини кенг ёйган киши Бутч Тейлор номидан келиб чиққан. «Чаён» лақаби унинг куйдириши чаён чақишига ўхшашини англатади: ўсимлик шунчалик аччиқки,  ҳимоя қўлқоплари билан ушлаш керак, агар кўзга киргудек бўлса, вақтинчалик кўрликка олиб келиши мумкин.

4. 7-pot primo (1 469 000 SHU): унинг уруғини олиш ва кўпайтириш қийин.

3. 7-pot Douglah (1 853 936 SHU): ушбу чили қалампири энг яхши таъмлардан бирига эга эканлиги айтилади. Уни қаттиқ ҳолича ҳам, янчилган шаклда ҳам истеъмол қилиш мумкин.

2. Тrinidad Moruga Scorpion (2 009 231 SHU). Бу нав яқинда кашф қилинган ва дарҳол энг аччиқ қалампирлар орасида иккинчи ўринни эгаллади.  Ундан озроқ татиб кўрсангиз, оғизда кучли куйиш ҳисси пайдо бўлади.

1. Carolina reaper (2 200 000 SHU): бу Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган жаҳондаги энг аччиқ чили қалампиридир. Habanero Savina Redдан 4,4 баробар кўп Сковилла бирликларига эга. Таъми ҳам ажойиб бўлиши керак – агар татиб кўрган бўлсангиз, буни биласиз.

Фото: COOLthelifestyle

Сообщение Жаҳондаги энг аччиқ чили қалампирининг Топ-10 талиги (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahondagi-eng-achchiq-chili-qalampirining-top-10-taligi-foto/feed/ 0
Аuchan Ўзбекистонга «Би1» мини-формати орқали кирмоқда, EastFruit эса тармоқнинг дўконлари сифатини баҳолади (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/auchan-ozbekistonga-bi1-mini-formati-orqali-kirmoqda-eastfruit-esa-tarmoqning-dokonlari-sifatini-baholadi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/auchan-ozbekistonga-bi1-mini-formati-orqali-kirmoqda-eastfruit-esa-tarmoqning-dokonlari-sifatini-baholadi-foto/#respond Fri, 07 Jan 2022 06:30:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96981 EastFruit экспертлари бир неча бор таъкидлаганидек, Ўзбекистон халқаро супермаркетлар тармоқлари учун энг жозибадор мамлакатлардан бирига айланган. 2021 йилнинг сўнгги кунларида мамлакатда фаолият бошлаган хорижий ритейлерлар рўйхати яна бир янги тармоқ – Франциянинг «Би1» озиқ-овқат дўконлари тармоғи билан бойиди. Кенг оммага кам танилган «Би1» бренди ортида, аслида, жаҳондаги энг йирик ритейлерлардан...

Сообщение Аuchan Ўзбекистонга «Би1» мини-формати орқали кирмоқда, EastFruit эса тармоқнинг дўконлари сифатини баҳолади (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit экспертлари бир неча бор таъкидлаганидек, Ўзбекистон халқаро супермаркетлар тармоқлари учун энг жозибадор мамлакатлардан бирига айланган. 2021 йилнинг сўнгги кунларида мамлакатда фаолият бошлаган хорижий ритейлерлар рўйхати яна бир янги тармоқ – Франциянинг «Би1» озиқ-овқат дўконлари тармоғи билан бойиди. Кенг оммага кам танилган «Би1» бренди ортида, аслида, жаҳондаги энг йирик ритейлерлардан бири –  Ашан (Аuchan) турибди. У Европадаги бешта энг йирик ритейлердан бири саналади.

Бир ҳафта ичида – 2021 йилнинг 30 декабридан 2022 йилнинг 5 январига қадар «Би1» тармоғи Ўзбекистонда учта дўкон очди. EastFruit мутахассислари Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимлари бўйича ўтказиладиган аудитларда тармоқ нечоғли юқори позицияда бўлиши мумкинлигини баҳолаш учун ушбу дўконларга ташриф буюриб, мева-сабзавот маҳсулотларининг жойлашуви, сифати ва ассортиментини ўрганишга қарор қилишди.

«Би1» дўконларининг Тошкентдаги жойлашуви жуда яхши. Бу кичик форматдаги дўконлар бўлиб, HAVAS тармоғи билан тахминан бир хил майдонга эга. Дўконнинг барча параметрлари «уйга яқин» форматига мос келади.

«Би1» тармоғи дўконларидаги мева-сабзавот бўлими кираверишда жойлашмаган, озиқ-овқат чакана савдосига замонавий ёндашувлар ҳисобга олинса, бу салбий ҳолатдир. Бироқ, Тожикистонда анчадан бери фаолият юритаётган худди шу тармоқ мазкур мамлакатда, умуман, мева-сабзавот маҳсулотларини сотмай қўйди. Ваҳоланки, «Би1» дўконлари Тожикистонда эндигина очилган пайтда мева-сабзавот бўлими мавжуд эди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар

Тошкентдаги “Би1”нинг сархил сабзавот ва мевалар бўлими маҳсулот сифати, ассортименти ва қулайлиги бўйича шундай форматда ишлайдиган рақобатчиларга қараганда яхшироқ кўринади. Умуман олганда, биз ташриф буюрган ҳар бир дўконда сархил сабзавотларнинг 45 дан 53 тагача позицияси бор эди. Бу эса Тошкент шаҳридаги дискаунтер ва “уйга яқин” форматидаги дўконлар ассортиментининг юқори чегараси ҳисобланади. Дарвоқе, Тошкент супермаркетларининг 2021 йил ноябрь ойида ўтказилган аудити натижалари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Биз кейинги аудит пайтида сабзавот ва меваларнинг чакана нархлари даражасини ишончли таққослай оламиз. Бироқ, бугунги кунда улар жуда рақобатбардош кўринади – шунга ўхшаш форматдаги бошқа рақобатчилар билан тахминан бир хил даражада. Дарвоқе, дўконлардан бирининг ходими шаҳарда «Би1» савдо белгиси остида олтита маркет очилганини айтди, ваҳоланки, бизда бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ.

«Би1» тармоғи Ўзбекистон, шунингдек, Тожикистонда Schiеver компаниялар гуруҳи томонидан бошқарилади. Schiеver турли мамлакатлардаги 5 та савдо тармоғини бошқаради: «Би1″, Аuchan/ Ашан, АТАC, Маximarché ва Proximarché. Ушбу чакана савдо тармоқларининг аксарият дўконлари Францияда жойлашган. Хорижда» Би1″ Польша, Тожикистон ва Россияда мавжуд. Ушбу тармоқнинг турли форматдаги дўконлари умумий сони ҳозирги кунда 160 тадан ошади ва бу рақам фаол ўсишда давом этмоқда.

2021 йилнинг декабрида EastFruit йилнинг сўнгги ойи Ўзбекистон бозорига янги тармоқлар кириб келиши билан қизғин бўлганини ёзган эди. Қозоғистондан Маgnum, Россиядан Доброцен ва Франциядан «Би1» – бу хорижий тармоқларнинг бари Ўзбекистон бозорига 2021 йилнинг декабрь ойида кириб келди. Шу тариқа, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мева-сабзавот савдоси билан шуғулланувчи озиқ-овқат тармоқларининг умумий сони 12 тага етди. Уларнинг ярми хорижий инвестициялар иштирокидаги тармоқлардир!

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил бошида Маkro супермаркетлар тармоғи менежери Роман Сайфулин EastFruit нашрига берган эксклюзив интервьюсида тармоқ Аuchanнинг Ўзбекистон озиқ-овқат чакана савдо бозорига кириши бўйича музокаралар олиб бораётганини айтган эди.

«Би1» тармоғининг биринчи дўкони қўшни Тожикистонда 2018 йилнинг август ойида мамлакат пойтахти – Душанбеда очилган бўлиб, у ерда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторлар ҳамда Россиядан импорт қилинган 5 мингдан ортиқ асосий товарлар намойиш этилган.

Қуйида «Би1» тармоғи дўконларидан олинган фотосуратларни тақдим этамиз.

 

Сообщение Аuchan Ўзбекистонга «Би1» мини-формати орқали кирмоқда, EastFruit эса тармоқнинг дўконлари сифатини баҳолади (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/auchan-ozbekistonga-bi1-mini-formati-orqali-kirmoqda-eastfruit-esa-tarmoqning-dokonlari-sifatini-baholadi-foto/feed/ 0
Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-ozbekistondagi-ananaviy-bozorlar-bilan-qanday-raqobatlashmoqchi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-ozbekistondagi-ananaviy-bozorlar-bilan-qanday-raqobatlashmoqchi-foto/#respond Thu, 16 Dec 2021 03:00:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95155 EastFruit Тошкентда Қозоғистоннинг Маgnum Cаsh & Carry йирик чакана-савдо тармоғига тегишли Ўзбекистондаги биринчи гипермаркет очилгани ҳақида хабар қилган эди. Компания тахминан икки йил Ўзбекистон бозорига киришга тайёргарлик кўрди, унинг Қозоғистон бозори билан ўхшаш жиҳатлари ва маҳаллий ўзига хосликларини синчковлик билан ўрганди. Компания Ўзбекистонда яна учта гипермаркет ва бир нечта супермаркет...

Сообщение Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit Тошкентда Қозоғистоннинг Маgnum Cаsh & Carry йирик чакана-савдо тармоғига тегишли Ўзбекистондаги биринчи гипермаркет очилгани ҳақида хабар қилган эди. Компания тахминан икки йил Ўзбекистон бозорига киришга тайёргарлик кўрди, унинг Қозоғистон бозори билан ўхшаш жиҳатлари ва маҳаллий ўзига хосликларини синчковлик билан ўрганди. Компания Ўзбекистонда яна учта гипермаркет ва бир нечта супермаркет фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Мазкур учта гипермаркетлардан бирини жорий йилнинг 18 декабрида ишга тушириш режалаштирилган.

Ўзбекистондаги илк гипермаркет очилишидан бир неча кун аввал Маgnum Uzbekistan бош директори Асқар Мнайдар Spot нашрига берган интервьюсида компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги ривожланиш стратегияси ва ушбу мамлакатдаги анъанавий бозорлар билан Мagnum қай тариқа рақобатлашмоқчи эканлиги ҳақида батафсил гапириб берди.

Асқар Мнайдарнинг фикрича, Ўзбекистон бозорига экспансиянинг уч сабаби бор:

Биринчидан, ушбу бозорга кириш Маgnum стратегиясига мос келади.  Биз ўсиб бормоқдамиз ва Қозоғистонда кўп ютуқларга эришдик, ҳозир ривожланиш мантиқий бўлган энг мақбул бозор бу Ўзбекистондир. У катта ва истиқболли, шунингдек, менталитет ва истеъмолчилар одатлари бўйича Қозоғистон бозорига ўхшаш.

Иккинчидан, бу ерда Маgnum Қозоғистонда бошлаган ва яхши ишлайдиган формат – гипермаркетларга талабни кўриш мумкин.

Учинчидан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг эришилган стратегик даражаси”.

Ўхшаш чакана бозорлар

Асқар Мнайдар Қозоғистон бозоридаги кўп йиллик тажриба ва компаниянинг Ўзбекистон бозорини таҳлил қилиш натижаларига таянган ҳолда Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон чакана бозорлари ўртасидаги ўхшашликларни тушунтирди.

Тошкент аҳолиси озиқ-овқатга сарфлайдиган ўртача бюджетнинг улуши тахминан 40-50%ни, Олмаотада эса 30-35%ни ташкил қилади.  Кўрсаткичлар у қадар фарқли эмас ва озиқ-овқат савати қиймати билан ҳам худди шундай ҳолат: 2020 йилга келиб, Тошкентда – 135 доллар, Олмаотада – 175 доллар бўлди. Бу икки қўшни давлат бозорлари бўйича Маgnum сўровларининг ўртача кўрсаткичларидир.

Шу билан бирга, Маgnum Uzbekistan раҳбарининг сўзларига кўра, Тошкентда шундай жозибадор омил бор – бу ерда бир хонадоннинг ўртача ўлчови Олмаотадагидан каттароқ, бу умумий харидлар ҳажмини тенглаштиради.  “Ўзбекистон бозори ички бозоримизга ўхшаш ва у биз учун тушунарли, шу боис ҳам жозибадор”, дейди у.

Замонавий савдо улуши паст йирик бозор

«Биз деярли икки йил бозорни таҳлил қилдик. Ушбу бозорга кириш йўли ва стратегиямизни ишлаб чиқдик. Асос ва далилларнинг бари рақамлар ва истеъмолчиларнинг афзалликларига дахлдор.

Ўзбекистон – 34 миллиондан зиёд аҳолиси бор давлат.  Шу билан бирга, бу ерда замонавий савдонинг улуши нисбатан паст. Биздан бир неча бор аниқ рақамларни сўрашди, яъни, биз уни умумий бозор сиғимидан неча фоизга баҳолаймиз. Бу ерда аниқ-равшан рақамларнинг ўзи йўқ – 5% ёки 10%.  Биз учун улуш кичик бўлгани муҳимроқ, лекин бу рақам табиий равишда ўсиб бормоқда. Шунчаки йирик шаҳарларда урбанизация ва даромад ошиши билан одамлар замонавий савдога тобора кўпроқ қизиқиш билдира бошлайди.

Бизнинг ҳудудларда аҳоли хонадонларининг умумий бюджетида озиқ-овқатга сарфланадиган харажатлар улуши юқори. Шу боис, Тошкентдаги озиқ-овқат нархи мутлақ қийматда Қозоғистон истеъмолчиларининг харажатларига тенг. Бу биз учун бозор ҳажмини белгилайди, у жуда катта”, дейди Маgnum Uzbekistan бош директори Ўзбекистон чакана-савдо бозори истиқболлари ҳақида гапирар экан.

Ўзбекистонда Маgnum концепцияси ва анъанавий бозорлар билан рақобат

Асқар Мнайдарнинг фикрича, навбатдаги салмоқли асос Тошкентда Маgnum форматидаги, яъни йирик гипермаркет форматидаги объектларнинг йўқлигидир: “Тошкентда ҳозирча бизнинг форматдаги объектлар йўқ, лекин унга  талаб бор, деб ҳисоблаймиз. Аслини олганда, биз харидорнинг аллақачон шаклланиб бўлган талаб ва истакларига яраша форматни таклиф қилмоқдамиз”.

Ўзбекистон бозорига кириш ҳақидаги илк хабарлардан сўнг компания Ўзбекистонда маркетолог, тадбиркор, логист ва операторлардан иборат малакали мутахассисларнинг катта жамоасини шакллантирди. Улар бозорнинг қандай ишлашини, харидор асосий харидни қаерда амалга оширишини, “ҳафталик” қўшимча харид учун қаерга боришини тизимли таҳлил қилишди, бу эса танловда асосий омилдир.

Биз кўплаб маҳаллий бозорларни ўргандик, бу олам кўп жиҳатдан бизга таниш –  Қозоғистонда шундай бозорлар мавжуд. Замонавий тижорат секин ўсиб бораётганининг сабабларини ўргандик. Аслида, маҳаллий тармоқлар ҳозир мавжуд вазиятда ривожланиш учун улкан саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Ишдан қайтаётганда супермаркетга кириб бозорлик қилиш қулай, албатта. Аммо айни пайтда вазият шундайки, бозордаги истеъмол савати харидор учун кўп сабабларга кўра, арзонроқ ва аксарият харидорлар анъанавий савдони (яъни, анъанавий бозорни) танлашади.

Маgnumга бозордан эмас, асосий харидни биздан амалга оширувчи харидорларни жалб қилмоқчимиз. Шу нуқтаи назардан, биз замонавий чакана-савдонинг бошқа иштирокчиларига қараганда бозор билан кўпроқ рақобатлашамиз.  Стратегик нуқтаи назардан, биз харидорга у биздан тўлиқ харидни амалга ошириши мумкинлиги ҳақидаги фикрни етказмоқчимиз: зеро, бизда яхши нархлар, кенг ассортимент ва харид учун қулай шароитлар мавжуд.

Дўконнинг турли нуқталарида биз мижоз билан тушунарли ва оддий алоқа ўрнатамиз, қулай навигацияни йўлга қўямиз«, дейди Асқар Мнайдар, Маgnum формати анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашишини тушунтирар экан.

Тошкентдаги Маgnum гипермаркети концепциясига кўра, у ерда кенг қаторлар, товарларнинг қулай жойлашуви, замонавий энергия тежовчи ускуналар, ёрқин ва ўзига хос интерьер, бой ассортимент,  қаҳвахона, нонвойхоналар мавжуд. Муҳими, гипермаркет туну кун ишлайди.

Қозоғистондаги тажрибамиз ва илғор жаҳон амалиётига асосланиб, биз Ўзбекистонда маҳаллий ўзига хосликларга мос универсал бизнес моделини яратдик. Ва бу ерда компаниямизнинг асосий анъаналарини тарғиб қилишда давом этамиз: адолатли нархлар, кенг танлов ва ишончли хизмат”, деди Маgnum Uzbekistan бош директори Тошкентдаги биринчи дўконнинг очилиш маросимида.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон бозори учун янги “Маgnum” гипермаркетида Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари ассортиментидаги озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимёвий воситалардан тортиб, ноозиқ-овқат маҳсулотларигача бўлган 20 мингдан ортиқ турдаги товарлар тақдим этилмоқда. Савдо майдони 5000 метр кв.дан ортиқни ташкил этади.

Маgnum сархил сабзавот ва мевалар тоифасига, хусусан, Бразилия, Италия, Хитой, Колумбия, АҚШ, Туркияда етиштирилган, шунингдек, маҳаллий боғбон ва фермерлар тақдим этган маҳсулотлар ассортиментига алоҳида эътибор қаратади.

Иш бошланган илк кунда дўконга 25 минг нафардан зиёд киши ташриф буюрди, энг кўп товарлар қандолат, озиқ-овқат, гўшт маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар бўлимларида харид қилинди.

Янги гипермаркетнинг кўриниши қандай – бизнинг галереяга қаранг:

Фото: anons.uz

Сообщение Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-ozbekistondagi-ananaviy-bozorlar-bilan-qanday-raqobatlashmoqchi-foto/feed/ 0
Carrеfour ва FinExCoop Georgia ташаббуси билан Тбилиси (Грузия)да Картошка фестивали ўтказилди (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/carrefour-va-finexcoop-georgia-tashabbusi-bilan-tbilisi-gruziyada-kartoshka-festivali-otkazildi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/carrefour-va-finexcoop-georgia-tashabbusi-bilan-tbilisi-gruziyada-kartoshka-festivali-otkazildi-foto/#respond Thu, 02 Dec 2021 07:30:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93678 2021 йилнинг 26-28 ноябрь кунлари харидорлар Тбилисидаги Cаrrefour супермаркетларида бўлиб ўтадиган Картошка фестивалига таклиф қилинди. Тадбир FinExCoop Georgia ва Cаrrefour компаниялари ташаббуси билан ташкил этилди. Фестивалдан мақсад, харидорларни Грузияда етиштирилаётган картошканинг янги навлари билан яқиндан таништириш, лойиҳада иштирок этаётган фермерларга чакана савдо вакиллари билан алоқа ўрнатишга ёрдам бериш эди. FinExCoop...

Сообщение Carrеfour ва FinExCoop Georgia ташаббуси билан Тбилиси (Грузия)да Картошка фестивали ўтказилди (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 26-28 ноябрь кунлари харидорлар Тбилисидаги Cаrrefour супермаркетларида бўлиб ўтадиган Картошка фестивалига таклиф қилинди. Тадбир FinExCoop Georgia ва Cаrrefour компаниялари ташаббуси билан ташкил этилди. Фестивалдан мақсад, харидорларни Грузияда етиштирилаётган картошканинг янги навлари билан яқиндан таништириш, лойиҳада иштирок этаётган фермерларга чакана савдо вакиллари билан алоқа ўрнатишга ёрдам бериш эди.

FinExCoop Georgia лойиҳаси координатори Торнике Метсхваришвилининг сўзларига кўра, тадбир муваффақиятли ўтди, чунки, харидорлар унга катта қизиқиш билдиришди. Лойиҳа вакиллари харидорларга картошка навларининг фарқи, улар газ печида пишириш учун мўлжалланганми ёки қайнатиш учун тавсия этилганми – шуни тушунтириб беришди. Бу эса харидорларга танлов борасида ёрдам берди. Одатда, супермаркетларда харидорларга картошканинг турли навлари ҳақида қўшимча маълумот берилмайди.

Ташкилотчининг сўзларига кўра, фестивалда энг сифатли картошка тақдим этилди ва унинг ювилгани ҳам, ювилмагани ҳам намойиш этилди, харидорлар ювилганини афзал кўришди. Картошканинг барча турлари учун нархлар белгиланган эди. Фестивалдан сўнг харидорларнинг фаоллигини кўрган Cаrrefour вакиллари фермерлар билан боғланиб, шартномалар тузишди.  FinExCoop Georgia картошка лойиҳасида Самцхе-Жавахети вилоятидан 7 фермер ва битта кооператив иштирок этмоқда. Метсхваришвилининг сўзларига кўра, бу фермерлар ҳатто Cаrrefour каби йирик ритейлерларнинг эҳтиёжларини ҳам қондира олади.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit томонидан 2021 йилнинг ноябрь ойида Грузия чакана савдо тармоқларида ўтказилган ритейл-аудит натижаларига кўра, Cаrrefour, Fresco ва Аgrohub етакчилик қилмоқда.

Сообщение Carrеfour ва FinExCoop Georgia ташаббуси билан Тбилиси (Грузия)да Картошка фестивали ўтказилди (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/carrefour-va-finexcoop-georgia-tashabbusi-bilan-tbilisi-gruziyada-kartoshka-festivali-otkazildi-foto/feed/ 0
Олтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oltindan-qimmat-mevalar-yaponiyada-eng-qimmat-mevalar-dokoni-faoliyat-korsatmoqda-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oltindan-qimmat-mevalar-yaponiyada-eng-qimmat-mevalar-dokoni-faoliyat-korsatmoqda-foto/#respond Tue, 26 Oct 2021 14:02:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90285 Японлар – экстравагант халқ, ҳар доим нималарнидир ўйлаб топишади ва Ер юзидаги барча мамлакатлардан олдинда  юришни афзал билишади. Бу сафар улар жаҳондаги энг қиммат мева салони билан эътиборга тушишмоқчи. «Сембикия» моҳиятан мева дўкони, лекин бу ердаги товарлар жуда қиммат ва дўконнинг ички қисми худди заргарлик салонига ўхшайди, шунинг учун бу...

Сообщение Олтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Японлар – экстравагант халқ, ҳар доим нималарнидир ўйлаб топишади ва Ер юзидаги барча мамлакатлардан олдинда  юришни афзал билишади. Бу сафар улар жаҳондаги энг қиммат мева салони билан эътиборга тушишмоқчи.

«Сембикия» моҳиятан мева дўкони, лекин бу ердаги товарлар жуда қиммат ва дўконнинг ички қисми худди заргарлик салонига ўхшайди, шунинг учун бу ерни беихтиёр «мева салони» деб атайсиз. BigPicture ушбу ноёб салон ҳақида ҳикоя қилди.

Бу Япониядаги мева «гигант»и – «Сембикия» фирмасининг асосий дўкони. Ушбу фирмани 1834 йилдан буён бир оила бошқариб келмоқда. Ўша пайтлар у оддий мева дўкони эди. Лекин бир куни дўконнинг иккинчи авлод эгасининг  рафиқаси бошқа йўл билан ҳам пул ишлашга қарор қилди.

Шундай қилиб, бу оддий дўкондан кўра кўпроқ совғалар магазинига айланди. Ушбу товарларнинг 80-90 фоизи совға сифатида сотиб олинади, чунки, Японияда расмий тадбирлар (тўйлар, ишбилармонлик музокаралари ва шифохонага ташриф)га қимматбаҳо мевалар олиб бориш одат тусига кирган.

Бу ерда Секаи-ичи олмасининг бир донасини 21 долларга сотиб оласиз! Бир дона мева учун 21 доллар-а! Япон тилидан таржима қилинганда секаи-ичи «дунёдаги энг яхшиси» деган маънони англатади. Гўё бу олмалар асал билан, сўнг фаришталарнинг терлари ва Доналд Трампнинг кўз ёшлари билан ювилгандек! Бу ҳазил, албатта!

Энди бошқа мевалар нархига эътибор қилинг:

Квадрат тарвуз – 212 доллар.

Қироллик қулупнайининг бир қадоғи (12 дона) – 69 доллар.

Гилос, бир қутиси – 159,50 доллар (яъни, донаси 4 доллардан).

Узум – 64 доллар.

Эҳтимол, сиз 170 долларлик 6 та мевали ассорти хоҳларсиз?!

Балким, 127 долларлик денсуке тарвузини хоҳларсиз?!

Дарвоқе, 2011 йилда хоккайдолик фермерлар хўп азият чекишди, чунки, бу тарвузнинг нархи «тушиб» кетди: унинг энг қиммати ўшанда «атиги» 4000 долларга сотилди! Хоккайдода бу тарвуздан атиги 100 дона етиштирилади.

Юбари қовунлари (бир донаси 160 доллар ёки иккитаси 265 доллар) – Ер юзидаги энг қиммат мева. Бир марта шундай қовунни кимошди савдосида 23 500 долларга сотишган.

Хўш, бу меваларнинг ўзига хослиги нимада? Биринчидан, улар идеал иссиқхоналарда ўстирилади ва офтобда қуриб қолмаслиги учун соябонлар билан ҳимояланади. Ҳар бир ўсимлик фақат битта мева беради ва ширин мева олиш учун фермерлар қолганларини муддатидан аввал кесиб ташлашади.

Сембикия оиласи вакилларининг айтишича, айнан улар қимматбаҳо мевалар тортиқ этиш анъанасини бошлаб берган.

Сообщение Олтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oltindan-qimmat-mevalar-yaponiyada-eng-qimmat-mevalar-dokoni-faoliyat-korsatmoqda-foto/feed/ 0
Таассуротларга бой кўргазма! Тожикистон меваларининг чиройли тақдимоти (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/taassurotlarga-boy-korgazma-tozhikiston-mevalarining-chiroyli-taqdimoti-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/taassurotlarga-boy-korgazma-tozhikiston-mevalarining-chiroyli-taqdimoti-foto/#respond Sun, 19 Sep 2021 17:18:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86906 Тожикистон Республикаси ҳукумати қароргоҳида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларини қабул қилди. Резиденция ҳудудида Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва миллий таомлари кўргазмаси ташкил этилди; алоҳида йўлакларда ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ўзига хос услубда намойиш этилди. Тожикистоннинг ўнлаб сархил мевалари, ҳар хил турдаги полиз маҳсулотлари: узум,...

Сообщение Таассуротларга бой кўргазма! Тожикистон меваларининг чиройли тақдимоти (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистон Республикаси ҳукумати қароргоҳида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларини қабул қилди.

Резиденция ҳудудида Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва миллий таомлари кўргазмаси ташкил этилди; алоҳида йўлакларда ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ўзига хос услубда намойиш этилди.

Тожикистоннинг ўнлаб сархил мевалари, ҳар хил турдаги полиз маҳсулотлари: узум, данакли мевалар, юқори сифатли қуруқ мевалар, ёнғоқ, бодом, майиз, писта ва цитруслар намойиш этилди.

Давлатлар раҳбарлари ва бошқа фахрий меҳмонлар Тожикистоннинг мева-сабзавот ва қуритилган мевалар етиштириш, шунингдек, миллий таом тайёрлаш борасидаги кенг имконият ҳамда ресурслари билан яқиндан танишишди.

EastFruit сизни ажойиб тақдимотдан баҳраманд бўлишга таклиф этади!

Тожикистон Республикаси Президенти веб-сайтидан фото

Сообщение Таассуротларга бой кўргазма! Тожикистон меваларининг чиройли тақдимоти (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/taassurotlarga-boy-korgazma-tozhikiston-mevalarining-chiroyli-taqdimoti-foto/feed/ 0
1,2 килограммлик помидор – Италияда анъанавий помидор нави қайта тикланмоқда (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/12-kilogrammlik-pomidor-italiyada-ananaviy-pomidor-navi-qayta-tiklanmoqda-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/12-kilogrammlik-pomidor-italiyada-ananaviy-pomidor-navi-qayta-tiklanmoqda-foto/#respond Fri, 17 Sep 2021 20:06:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86826 Қайта кашф этилган ва Парма тепаликларида кенг тарқалиши мумкин бўлган қадимий помидор нави – Риччо ди Парма (Riccio di Parma) ҳосилини йиғиш давом этмоқда. Маҳаллий фермерлар навни янгидан жонлантириш учун ассоциация тузишди. Ҳозир лойиҳага учта компания қўшилди, лекин у барча манфаатдор томонлар учун очиқ, деб хабар бермоқда FreshPlaza ҳаволасига таяниб...

Сообщение 1,2 килограммлик помидор – Италияда анъанавий помидор нави қайта тикланмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қайта кашф этилган ва Парма тепаликларида кенг тарқалиши мумкин бўлган қадимий помидор нави – Риччо ди Парма (Riccio di Parma) ҳосилини йиғиш давом этмоқда.

Маҳаллий фермерлар навни янгидан жонлантириш учун ассоциация тузишди. Ҳозир лойиҳага учта компания қўшилди, лекин у барча манфаатдор томонлар учун очиқ, деб хабар бермоқда FreshPlaza ҳаволасига таяниб EastFruit.

“Бу йил биз органик деҳқончилик услубида 14 мингга яқин ўсимлик етиштирмоқдамиз. Об-ҳаво бизга ёрдам берди, помидор соғлом, Brix қиймати юқори ва у ёрқин қизил рангда. Бозорда килограмми тахминан 3,80 евродан сотилмоқда”, дейди ассоциация президенти Габриэле Колла.

Ўсимликлар вертикал ўсиш учун махсус таянчда ўстирилади ва ҳар бир ўсимлик 2-3 та помидор беради, уларнинг ҳар бири биринчи гуллашдаёқ 1,2 кг вазн олади. Шундан сўнг ҳажм бироз пасаяди, лекин йириклигича қолади.

«Riccio di Parma помидори қовурғасимон шаклда ва жуда ширин, қирраси бироз нордон. Пўстлоғи юпқа, шунинг учун уни фақат қўлда йиғиш мумкин. Айнан шу боис ҳам, ушбу нав истеъмолдан чиқариб юборилган эди. Кўчатларнинг баландлиги икки ярим футгача етиши мумкин. Уларни салатга қўшиб ёки бошқа сабзавотлар билан истеъмол қилиш мумкин, шунингдек, соуслар тайёрлашга ҳам мос келади”, дейди Габриэле.

Шунингдек ўқинг: Беларусь селекционерлари булғор қалампири ва помидорнинг янги навларини тақдим этишди

Профессор Карло Роньони раҳбарлигида Ассоциация ушбу маҳаллий навни қайта жонлантириш учун тадқиқот ва уруғлик сараловини олиб борди.

Профессор Роньони помидорнинг потенциалини кўра билди, зеро, мазкур нав қайта ишлаш ва консервалашда қўл келади. Олимнинг қатъияти туфайли кўпчилик унинг ғояларига хайрихоҳлик билдирди. Ва Riccio di Parmaни етиштириш маҳаллий иқтисодиётнинг ажралмас қисмига айланди, ҳозир у қайта тикланмоқда.

 

Сообщение 1,2 килограммлик помидор – Италияда анъанавий помидор нави қайта тикланмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/12-kilogrammlik-pomidor-italiyada-ananaviy-pomidor-navi-qayta-tiklanmoqda-foto/feed/ 0
Хитойнинг Шэньчжэнь мегаполисида осмонўпар ферма бунёд этилади (фото) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khitoyning-shenchzhen-megapolisida-osmonopar-ferma-bunyod-etiladi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khitoyning-shenchzhen-megapolisida-osmonopar-ferma-bunyod-etiladi-foto/#respond Wed, 08 Sep 2021 17:00:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85993 Италиялик архитектор Карло Ратти (Carlo Ratti) Хитой ҳукуматининг буюртмасига биноан 218 метрлик осмонўпар бино лойиҳасини ишлаб чиқди. Унинг қаватларида асосан мевалар, сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади. Бинони гидропоника фермаси билан “ўраб чиқишади” «Нерухомі» порталининг Dezeenга таяниб маълум қилишича, лойиҳа муаллифлари унга Jian Mu деб ном бердилар. Хитой маданиятида бу...

Сообщение Хитойнинг Шэньчжэнь мегаполисида осмонўпар ферма бунёд этилади (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Италиялик архитектор Карло Ратти (Carlo Ratti) Хитой ҳукуматининг буюртмасига биноан 218 метрлик осмонўпар бино лойиҳасини ишлаб чиқди. Унинг қаватларида асосан мевалар, сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади.

Бинони гидропоника фермаси билан “ўраб чиқишади”

«Нерухомі» порталининг Dezeenга таяниб маълум қилишича, лойиҳа муаллифлари унга Jian Mu деб ном бердилар. Хитой маданиятида бу осмон ва ерни бирлаштирувчи дарахт, деган маънони англатади. 51-қаватли мазкур бино Шэньчжэнь мегаполисининг ишбилармонлар районида барпо этилиши режалаштирилмоқда. Ҳосил 10 метр квадрат майдонда, тупроқ ишлатмаслик имконини берувчи гидропоника ёрдамида етиштирилади. Ўсимликларга қаров (экиш, суғориш) ишлари сунъий интеллект томонидан бажарилади.

Шунингдек ўқинг: Небоскреб-ферма будет построена в китайском мегаполисе Шэньчжэнь (фото)

Бинода йилига 270 тонна маҳсулот етиштирилади

Лойиҳа бўйича осмонўпар бино асоси тўғри тўртбурчак бўлган цилиндр шаклига эга. Энг юқори қаватларга офислар, дўконлар ва осмонўпар бинонинг “далалари”да етиштирилган маҳсулотлардан тайёрланган овқат сотиладиган фуд-кортларни жойлаштириш режалаштирилган. Бинога кириш фасадида ҳам ўсимликлар бўлади. Бу эса қуёш нури тушишини камайтириб, хоналарнинг ички ҳароратини совитиш харажатларини камайтиради.

Осмонўпар ферма лойиҳаси

“Мен қишлоқ хўжалигини шаҳарларимизга интеграция қилишда катта салоҳият кўряпман. Бироқ дунё бўйлаб – Париждан то Нью-Йорк ва Сингапургача – кўплаб шаҳарларда бундай мисоллар чегараланган. Улкан вертикал фасадлар майдонни кенгайтириш имконини беради ва бу энг йирик озиқ-овқат истеъмолчиси бўлган шаҳарларга янада кўпроқ ўзини ўзи таъминлашда ҳақиқатан ёрдам беради”, дея лойиҳани изоҳлади архитектор Ратти.

Сообщение Хитойнинг Шэньчжэнь мегаполисида осмонўпар ферма бунёд этилади (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khitoyning-shenchzhen-megapolisida-osmonopar-ferma-bunyod-etiladi-foto/feed/ 0
Грузиялик фермер нок етиштиришни боғдорчиликнинг истиқболли йўналиши деб ҳисоблайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyalik-fermer-nok-etishtirishni-boqdorchilikning-istiqbolli-yonalishi-deb-hisoblaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyalik-fermer-nok-etishtirishni-boqdorchilikning-istiqbolli-yonalishi-deb-hisoblaydi/#respond Fri, 23 Jul 2021 16:24:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82543 Грузиянинг Agrоcом компанияси асосчиси Иракли Мерквелишвили Шида Картли вилоятининг Гори шаҳри яқинидаги интенсив нок боғи натижалари билан ўртоқлашди. – «Carmen» номли ёзги нав маҳаллий шароитда ўзини яхши намоён этди, бу йил 15-17 тонна нок ҳосили кутилмоқда. Аммо келгуси йилдан унинг мева солиш даражаси тезлашади – гектарига 50-60 тоннагача ҳосил беради....

Сообщение Грузиялик фермер нок етиштиришни боғдорчиликнинг истиқболли йўналиши деб ҳисоблайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузиянинг Agrоcом компанияси асосчиси Иракли Мерквелишвили Шида Картли вилоятининг Гори шаҳри яқинидаги интенсив нок боғи натижалари билан ўртоқлашди.

– «Carmen» номли ёзги нав маҳаллий шароитда ўзини яхши намоён этди, бу йил 15-17 тонна нок ҳосили кутилмоқда. Аммо келгуси йилдан унинг мева солиш даражаси тезлашади – гектарига 50-60 тоннагача ҳосил беради. Ушбу нав июль охиридан то августнинг йигирманчи санасигача пишиб етилади. Бу нокни музлатгичда икки ойгача сақлаш ҳам мумкин.

Боғ 2016 йилда интенсив технология ёрдамида барпо қилинди, дарахтларни гектарига 4500 дан 6000 тагача зичлаб экдик, боғни томчилатиб суғориш учун жиҳозладик, дейди боғбон.

Шунингдек ўқинг: USDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди

Иракли Мерквелишвилининг сўзларига кўра, нок етиштириш қарори  маҳаллий бозорда замонавий навли, сифати юқори ноклар танқислиги билан боғлиқ. Чунки, нок мураккаб экин саналади. Бактерицид куйиш (Erwinia  аmylovora), доғлар (leaf spot) шунингдек, бир қатор зараркунандалар – Psylla pyricola, Paleacrita vernata, Alsophila pometaria каби касалликлар нокка хосдир. Aммо ҳосилни муҳофаза қилишнинг интеграциялашган тизими билан ушбу муаммоларни ҳал қилиш мумкин.

Боғбон нархлардан мамнун: «Нок нархи барқарор – ҳар кг учун 3-4 лари (1-1,1 доллар), бу, шубҳасиз, маҳаллий боғбон учун жозибали нарх. Улгуржи бозорда бундай нокнинг нархи кг учун 4,50 лари (1,50 доллар)».

«Биз эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмаймиз ва бу йил кечпишар машҳур Aббат (Aббат Фетель) навини 1 гектар ерга экдик», дея режалари билан ўртоқлашди боғбон.

Сообщение Грузиялик фермер нок етиштиришни боғдорчиликнинг истиқболли йўналиши деб ҳисоблайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyalik-fermer-nok-etishtirishni-boqdorchilikning-istiqbolli-yonalishi-deb-hisoblaydi/feed/ 0
АҚШлик эксперт: Қандай қилиб Грузияда бодом етиштиришни муваффақиятли йўлга қўйиш мумкин? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/aqshlik-ekspert-qanday-qilib-gruziyada-bodom-etishtirishni-muvaffaqiyatli-yolga-qoyish-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/aqshlik-ekspert-qanday-qilib-gruziyada-bodom-etishtirishni-muvaffaqiyatli-yolga-qoyish-mumkin/#respond Tue, 20 Jul 2021 18:36:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82030 2021 йилнинг июль ойи бошида Super Almond компанияси USAIDнинг қишлоқ хўжалиги дастури кўмаги билан грузиялик бодом етиштирувчилар учун бир ҳафталик тренинг ташкил этди. Компания эксперти ва Калифорния давлат университети профессори доктор Гаррет Брар Шарқий Грузиядаги бодом боғларида ўқув ва дала намойишларини ўтказди. Доктор Брар  EastFruit учун эксклюзив тарзда Грузия ёнғоқ...

Сообщение АҚШлик эксперт: Қандай қилиб Грузияда бодом етиштиришни муваффақиятли йўлга қўйиш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг июль ойи бошида Super Almond компанияси USAIDнинг қишлоқ хўжалиги дастури кўмаги билан грузиялик бодом етиштирувчилар учун бир ҳафталик тренинг ташкил этди. Компания эксперти ва Калифорния давлат университети профессори доктор Гаррет Брар Шарқий Грузиядаги бодом боғларида ўқув ва дала намойишларини ўтказди. Доктор Брар  EastFruit учун эксклюзив тарзда Грузия ёнғоқ саноати ривожи ҳақидаги таассурот ва қарашлари билан ўртоқлашди.

Суратда: Доктор Брар – Грузиянинг Гардабани ҳудудидаги суперинтенсив боғда

– Доктор Брар, бу сизнинг Грузияга илк ташрифингиз, шундайми, биринчи таассуротларингиз қандай?

– Грузияда ёнғоқ саноати ҳозир бошланғич босқичда. Деярли 5 000 гектар бодом боғлари барпо этилганига қарамай, уларнинг бари экспериментал ёндашув ёрдамида яратилган, чунки, навлар ва экиш тизими бўйича қарорлар, асосан, материал етказиб берувчиларнинг тавсиялари ва бошқа мамлакатлар тажрибаси асосида қабул қилинган. Ваҳоланки, у давлатларнинг иқлими ёки тупроқ шароитлари Грузияникидан бошқача бўлиши мумкин.

– Грузиялик ёнғоқ етиштирувчиларга экиш бўйича қандай тизимни тавсия қиласиз? Испан агрономларининг янгиликлариними, супер-интенсив усулними ёки анъанавийсини?

– Бу ҳар бир лойиҳанинг мақсади ва шартларига боғлиқ, чунки, биз ҳисобга олишимиз керак бўлган кўплаб омиллар мавжуд. Одатда, гектарига экиш зичлиги ошиши дарахт ўз майдонини тўлдириши ва тўлиқ ҳосилдорликка эришиш учун вақтни қисқартиради. Натижада, юқори зичликда экилган дарахтлар мева бера бошлайди ва шунга кўра, даромад оқими эртароқ таъминланади. Бироқ, зичлик ошиши гектар ҳисобига юқорироқ бошланғич сармояларга ҳам боғлиқ. Дарахтларни кесиш ва ҳосил йиғиш механизацияси супер-интенсив тизим (SHD)нинг энг катта фойдаси ҳисобланади. Чунки, у сифатни сақлашга ёрдам бериб, бодомнинг афлатоксин билан ифлосланиш хавфини камайтиради. Aммо ёнғоқ дарахтдан узиб олингани сабабли, уни қўшимча қуритиш керак бўлади. Бошқа томондан, ҳосилдорлик кроннинг умумий ҳажми ва ёруғлик ўтказувчанлиги функцияси ҳисобланади. SHD

тизимидаги кронларнинг умумий ҳажми очиқ марказ / анъанавий тизимга қараганда паст бўлгани боис, очиқ марказ тизими ҳар бир дарахт учун пўстлоқли ёнғоқнинг энг яхши ҳосилини намоён этди. Ҳозир биз Фреснодаги Калифорния университетида SHD тизимининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш учун синовлар ўтказмоқдамиз. Бизнингча, бу тизим имкониятлари етарлича.

Aммо анъанавий тизим ҳали ҳам ишлайди ва ҳануз ҳаммаси яхши, чунки, кам харажат қилишни ва оз миқдорда ишлаб чиқаришни режалаштирган фермерлар анъанавий тизимдан барибир фойда кўришади.

Суратда: Тбилисидаги тренинглар

– Бодом навларини ривожлантиришнинг ҳозирги тенденциялари қандай?

– Ўз-ўзини чанглатувчи навлардан фойдаланиш тенденцияси мавжуд. Грузиялик боғбонларга баҳорги совуқнинг олдини олиш учун кеч гуллайдиган навлардан фойдаланишни маслаҳат берган бўлардим. «Нон-Парель» (Non-Parel) ҳали ҳам Калифорнияда ва бутунбошли бодом саноатида энг машҳур нав ҳисобланади. Аммо бозорда янги серҳосил навлар пайдо бўлмоқда. Яқинда Aмерика Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ва Калифорния Университети уруғчилик дастурлари сирасидан хусусий питомниклар ишларининг натижалари тақдим этилди. Лекин уларнинг бари Ўртаер денгизи навларидан кўра эрта гуллайди. Пайвандтагларнинг ҳар хил қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мос турли навлари мавжуд. Aввало, биз Грузияда Aмерика ва Европанинг турли хил навлари бўйича тадқиқотлар ўтказишга эътибор қаратишимиз керак. Кейин кутилган ишлаб чиқариш ва маркетинг эҳтиёжлари асосида танлов қилиш имкониятимиз бўлади, масалан, пўстлоғи олинмаган қаттиқ бодом сотишни хоҳлайсизми ёки қандолат секторини мўлжал қилганмисиз? Унда ишлаб чиқариш тизими бўйича танлов ҳам навлар уйғунлиги ва пайвандтаг кучига асосланган бўлиши керак.

Умуман олганда, навни танлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

а) гуллаш даврида шамол ва кечки совуқдан сақлаш;

б) йиғим-терим даври – механизациялаш эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, бозордан фойдаланиш имкониятлари;

в) ўсиш омили;

г) пайвандтаг танлашда инобатга олиниши керак бўлган тупроқ муаммолари;

д) ўсиш кучи – дарахтлар ва қаторлар орасидаги бўшлиқдан самарали фойдаланиш.

Ушбу омилларнинг бари муҳимдир. Масалан, сиз ўта юқори зичликда кенг ёйилган крон билан кучли навларни экишингиз мумкин эмас. Шу сабабли, бизга ушбу иқлим шароитида кўплаб навлар ва пайвандтаглар ҳақида Грузияга хос жуда кўп маълумотлар керак. Aгар  маълумотларни тўплай олсак, соҳадаги ютуқларни кўзлашимиз мумкин.

– Грузиянинг бодом сектори ривожи ҳақида қандай фикрдасиз?

– Сармояларни режалаштиришда маҳсулот етиштирувчилар ҳар бир қадамни ўйлаб босиши керак, чунки, бу келгуси 20-25 йил учун қабул қилинадиган қарордир. Қарорлар ҳиссиётларга эмас, балки билим ва синовлар натижаларига асосланган ҳолда қабул қилиниши зарур. Тармоқни тижоратга йўналтириш учун асосий элементларни жорий этиш лозим:

Биринчидан, саноат юқори сифатли генетик материал ва пайвандтагларда мавжуд бўлган табиий потенциал асосида қурилиши керак. Вируссиз экиш материали ёнғоқ етиштиришнинг барқарорлигини таъминлаши зарур. Янги генетикани жорий этиш мамлакатдаги малакали мутахассисларнинг адаптив синовлари ёрдамида қўллаб-қувватланмоғи зарур. Билим тарқатувчи хизматлар, яъни экстенция чекланган мамлакатларда хусусий сектор давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги орқали жалб қилиниб, янги навлар синовдан ўтказилиши тезкор натижалар берди. Super Almond Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги ёнғоқ етиштирувчиларнинг билим ҳамда тажрибасини АҚШга етказиш устида ишлайди. Шунингдек, биз ҳам питомниклар учун сифатли генетик материал етказиб берувчилардан биримиз. Менимча, ушбу тизим Грузияда Илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда яхши иш беради.

Грузиялик боғбонлар билимга чанқоқ. Aгар уларда Интернетда мавжуд Калифорния университети ўқув материалларидан фойдаланиш имконияти бор бўлса, унда биз ушбу ташриф давомида аниқлаб, уларни тўлдиришга ҳаракат қилган амалиётдаги камчиликлар аёндир. Шу тариқа, мен билим тарқатишнинг ҳамкорликдаги тизими учун тармоқда молиялаштирилиши керак бўлган имкониятларини кўрмоқдаман. Тизим маҳсулот етиштирувчиларга яқин бўлган маҳаллий маслаҳатчилар / агрономлар тажрибасига таянган ҳолда йўлга қўйилиши керак, улар ҳар куни худди оилавий шифокордек маслаҳат беришади; ва катта консультантларнинг маҳаллийси ҳам, халқаро миқёсдагиси ҳам кардиолог ёки вирусолог каби жуда аниқ йўналишлар бўйича маслаҳат бера олиши керак. Ушбу тизим тўлиқ куч билан ишлаши ва билим асосида қабул қилинган қарорлар натижаларини кўрсатиши учун 3-4 йил меҳнат қилиш талаб этилади. Биз қанчалик тез бошласак, соҳа ривожи учун бу шунча яхши. Ҳозир  ушбу мотивацион лойиҳа учун донорлардан ёрдам қидиряпмиз, чунки, билимларнинг тарқалиши тизимисиз сектор ривожида барқарор натижаларга эришиб бўлмайди. Олим сифатида мен яна америкалик талабалар учун Грузияда катта билим имкониятларини кўряпман, шунинг учун яқин келажакда биз Калифорния Университети талабалари учун экстенция дастури доирасида тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Грузияда ўзаро билим ва тажриба алмашув тадбирларини ташкил қиламиз. Ташрифим давомида бир қатор ёш, шижоатли агрономлар билан учрашдим ва суҳбатлашдим. Уларнинг билим олиш ҳамда уни татбиқ этишга иштиёқманд экани кишида катта умид уйғотади. Биз шунчаки бу ҳаракатни тўғри йўналтира билишимиз керак.

Ва учинчи омил, албатта, савдодир. Грузия ва Европа Иттифоқи, Хитой, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркия ўртасидаги эркин савдо шартномалари, бу борада, албатта, ёрдам беради. Бироқ, бозордаги юқори рақобатни ҳисобга олсак, қайта ишлаш инфратузилмаси юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун мутлақо номуносибдир. Aфлатоксинлар бодом учун ҳам, бошқа турдаги ёнғоқлар учун ҳам муаммо ва бу менежмент билан боғлиқ. Шунинг учун биз «Super Almond» дастури доирасида келгусида имкониятларни оширишни ва ўқув дастурларини кўриб чиқмоқдамиз. Калифорнияда сув жиддий муаммо ҳисобланади, яъни сув етишмовчилиги билан бирга унинг сифати ҳам ёмон. Яқинда содир бўлган қурғоқчилик туфайли кўплаб эски бодом боғлари илдизи билан қўпориб ташланмоқда.

Улар ўрнида янги бодом боғлари барпо этилиши даргумон. Фермерлар кўпроқ қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли экинлар, хусусан, пистани афзал билишмоқда.

Менимча, Калифорниядаги мевали бодом майдонларининг ўсиш тезлиги платога чиқади. Жаҳон бўйлаб турли хил  бодом маҳсулотларига талаб ортаётгани туфайли бодом саноати Европа, Aвстралия ва Жанубий Aмерикада кенгайиб бормоқда. Биз Калифорнияда ҳамон жаҳон миқёсида бодом етиштириш бўйича улкан улушга эгамиз ва сифатли мағизлар етиштирамиз. Аммо Грузия каби ерлар ўсиб бораётган талабни қондириш учун катта имкониятларга эга эканлигини ҳам тан олиш керак.

Сообщение АҚШлик эксперт: Қандай қилиб Грузияда бодом етиштиришни муваффақиятли йўлга қўйиш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/aqshlik-ekspert-qanday-qilib-gruziyada-bodom-etishtirishni-muvaffaqiyatli-yolga-qoyish-mumkin/feed/ 0