Махсус • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 27 Apr 2022 19:01:58 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Махсус • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/#respond Thu, 28 Apr 2022 04:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104140 Бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари 2022 йилги мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси” деб аталадиган супер-эртаги олмани татиб кўриш имконига эга бўлмоқда. Номига қарамай, ушбу нав чакана савдода апрель ойининг иккинчи ярми ёки  охирларида пайдо бўлади. Бу мавсумнинг биринчи янги олмаси бўлгани учун нархи юқори. Узоқ...

Сообщение Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>

Бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари 2022 йилги мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси” деб аталадиган супер-эртаги олмани татиб кўриш имконига эга бўлмоқда. Номига қарамай, ушбу нав чакана савдода апрель ойининг иккинчи ярми ёки  охирларида пайдо бўлади.

Бу мавсумнинг биринчи янги олмаси бўлгани учун нархи юқори. Узоқ кутилган ушбу мева учун 2021 йил ҳосилининг ўтган йилги кечпишар олмасидан ўртача 7-8 баробар кўп пул тўлаш керак бўлади, деб қайд этмоқда EastFruit мутахассислари. Шундай қилиб, Ўзбекистон истеъмолчилари сархилликни жуда қадрлашади, буни «Май олмаси»нинг оддийгина кўриниши ва майда калибрли бўлишига қарамай, унинг бу қадар қиммат нархда сотилишидан ҳам билиш мумкин!

Жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари Тошкент супермаркетларидаги чакана савдоларда супер-эртаги навли май олмалари пайдо бўлди ва 100 грамми 11 700 сўмдан 12 999 сўмгача, яъни, 1 кг учун 117 000 сўмдан 129 990 сўмгача нархларда сотилмоқда.  Супермаркет тармоқлари мазур маҳсулот нархи қимматлиги сабаб, унинг нархини 100 грамми учун белгилаган кўринади. Негаки, айни дамда маҳаллий етиштирилган эртаги олма янги ҳосил гилоси ва ўригидан сўнг пештахтадаги энг қиммат мевалардан бири бўлиб турибди ва импорт қилинадиган экзотик мевалардан ҳам қимматроқдир.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2022 йилнинг 26 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида (агар оммабоп ва кенг танилган навлар нархлари ҳақида гапирадиган бўлсак) ўтган йилги ҳосил олмасининг чакана нархлари 1 кг учун 12 000 сўмдан 23 000 сўмгача турибди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда мавсумнинг ушбу янгилиги чакана савдоларда 19 апрель куни 100 грамм учун 14 999 сўм, яъни, 149 990 сўм/кг нархда сотувга чиққан. Бошқача айтганда, бу йил май олмалари чакана савдода ўтган йилги билан бир вақтда пайдо бўлди, лекин 2021 йилга нисбатан ўртача 18 фоизга арзонроқдир. EastFruit мутахассислари буни совуқдан ҳосил бой берилиши ҳолати жорий йилда анча камроқ эканлиги билан боғлашмоқда. Зеро, 2021 йилда эртаги олма навлари ҳосили совуқнинг икки тўлқинидан катта зарар кўрган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда, одатда, янги ҳосилнинг эртаги олмасини оммавий йиғиш мавсуми май ойи ўрталарида бошланади. Айнан шу даврда Ўзбекистон эртаги олманинг экспорт партияларини жўната бошлайди. Бироқ, олма экспортининг асосий ҳажми ёз ойларига тўғри келади.

Сообщение Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/feed/ 0
Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ikki-oy-davomida-issiqkhona-bodringi-qariyb-ikki-barobar-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ikki-oy-davomida-issiqkhona-bodringi-qariyb-ikki-barobar-arzonlashdi/#respond Mon, 25 Apr 2022 06:00:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103938 Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида силлиқ узун иссиқхона бодрингининг улгуржи нархлари 1,9 баробар арзонлашди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи бошидан буён ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари динамикаси ўтган йилги динамикани деярли такрорламоқда. Агар нархлар худди шу даврнинг ўтган йилги динамикасига риоя қилишда давом этса, силлиқ узун бодрингнинг улгуржи нархлари жорий...

Сообщение Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида силлиқ узун иссиқхона бодрингининг улгуржи нархлари 1,9 баробар арзонлашди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи бошидан буён ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари динамикаси ўтган йилги динамикани деярли такрорламоқда. Агар нархлар худди шу даврнинг ўтган йилги динамикасига риоя қилишда давом этса, силлиқ узун бодрингнинг улгуржи нархлари жорий даражадан икки баробар пасайиши мумкин, дея қайд этмоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўтган даврида силлиқ узун иссиқхона  бодрингининг ўртача улгуржи нархлари  максимал қиймати 18 февралда 19 000 сўм/кг даражасида қайд этилган.  2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулот нархи 1 кг учун 10 000 сўмга, яъни, 47 фоизга  (ёки 1,9 баробар) пасайган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди

Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи бошидан буён ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари динамикаси, ўтган 2021 йилнинг март-апрель ойларида кузатилган динамикани такрорламоқда. 2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ўртача улгуржи нарх 2021 йилнинг худди шу санасида қайд этилган даражададир. Бу иссиқхона бодринги нархларининг мавсумий пасайиши билан боғлиқ бўлиб, март ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб пасайиш тенденцияси ва март ойининг охири ёки апрель ойи бошидан нархлар пасайиши суръати тезлашиши билан тавсифланади.

Келаси ойда об-ҳаво аномалиялари кузатилмаса ва 2021 йилнинг апрель ва май ойларидаги нархлар динамикаси такрорланишида давом этса, бир неча ҳафта ичида ушбу маҳсулот нархи шундай тезликда пасайишини кутиш мумкинки, 2022 йилнинг май ойи ўрталарига бориб, ўртача улгуржи нархлар 1 кг учун 5000 сўмгача арзонлашиши мумкин. Бошқача айтганда, бу ҳозирги даражадан 2 баробар нарх пасайиши демакдир.

Сообщение Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ikki-oy-davomida-issiqkhona-bodringi-qariyb-ikki-barobar-arzonlashdi/feed/ 0
Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qulupnay-narkhi-tushib-ketdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qulupnay-narkhi-tushib-ketdi/#respond Sat, 23 Apr 2022 06:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103909 Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда  қулупнайнинг улгуржи нархлари 4,5 баробар арзонлашди ва бу бир ҳафта ичидаги жуда кескин пасайишдир. EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, нархларнинг бундай кескин тушиши 2022 йил апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида қўшни Тожикистонда ушбу маҳсулот нархи қулашига олиб келган худди шундай об-ҳаво шароити таъсири билан боғлиқ. EastFruitнинг...

Сообщение Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда  қулупнайнинг улгуржи нархлари 4,5 баробар арзонлашди ва бу бир ҳафта ичидаги жуда кескин пасайишдир. EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, нархларнинг бундай кескин тушиши 2022 йил апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида қўшни Тожикистонда ушбу маҳсулот нархи қулашига олиб келган худди шундай об-ҳаво шароити таъсири билан боғлиқ.

EastFruitнинг нархлар мониторингига кўра, 2022 йилнинг 15 апрелидан 22 апрелига қадар  қулупнайнинг ўртача улгуржи нархлари 90 000 дан 20 000 сўм/кг ($7,94 дан $1,77) гача, яъни, атиги бир ҳафта ичида 4,5 баробар пасайган. Агар апрель ойи бошидан буён улгуржи нархлар динамикасини ҳисобга оладиган бўлсак, сўнгги икки ҳафта ичида ўртача улгуржи нархлар 2022 йилнинг 8 апрелида қайд этилган максимал қиймат –  110 000 сўм/кг ($9,68)дан 5,5 баробар тушиб кетган.

2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилдаги шу санага нисбатан 3 баробар паст ва 2020 йилнинг худди шу санасидаги даражага мосдир.

2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, чакана савдода – масалан, Тошкентдаги Korzinka.uz супермаркетларида ушбу маҳсулот 27 990 сўм/кг ($2,48) нархда таклиф қилинмоқда.

Ўн кун аввал қўшни Тожикистонда  қулупнайнинг улгуржи нархи бир кунда 2 баробар ($4 дан $2 га) тушиб кетган ва бу маҳсулот нархининг келгусида янада пасайиши деярли шубҳасиз эди. 22 апрель ҳолатига кўра, мазкур маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 0,88 $/кг гача тушди.

Шунингдек ўқинг: 2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео)

“Баҳорги аномал совуқлардан сўнг дарҳол иссиқ ёз бошланди. Шу боис, резаворлар жуда тез пишиб етила бошлади.  Қолаверса, қулупнай юқори ҳароратда бузилмаслиги учун тез сотилиши керак бўлгани боис ҳам, фермерлар нархларни пасайтиришга мажбур бўлмоқда”, деган эди ўшанда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов, Тожикистондаги қулупнай нархларини кескин пасайишини изоҳлаб.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, 2022 йилнинг март ойидаги ғайритабиий совуқ ва серёмғир об-ҳаводан сўнг апрель ойида Ўзбекистонда ҳам Тожикистонга ўхшаш об-ҳаво ўзгаришлари ва ҳарорат динамикаси кузатилди. Ўзбекистонда қулупнай нархининг тушиши худди шу омиллар билан изоҳланмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qulupnay-narkhi-tushib-ketdi/feed/ 0
Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/banan-ozbekiston-supermarketlari-kharidorlarining-sevimli-mahsulotlari-reytingida-birinchi-orinni-egalladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/banan-ozbekiston-supermarketlari-kharidorlarining-sevimli-mahsulotlari-reytingida-birinchi-orinni-egalladi/#respond Fri, 22 Apr 2022 05:00:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103800 Маkrо супермаркетлар тармоғининг ҳар учинчи харидори бананни севимли маҳсулоти деб атаган ва бу мижозлар мазкур тармоқ дўконларига ташриф буюрганда, албатта, ушбу мевани харид қилади. EastFruit мутахассисларининг маълумот беришича, 2022 йилнинг апрель ойида Маkrо савдо тармоғи онлайн тарзда ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда. 2022 йилнинг 8 апрель куни Маkrо савдо...

Сообщение Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади появились сначала на EastFruit.

]]>

Маkrо супермаркетлар тармоғининг ҳар учинчи харидори бананни севимли маҳсулоти деб атаган ва бу мижозлар мазкур тармоқ дўконларига ташриф буюрганда, албатта, ушбу мевани харид қилади. EastFruit мутахассисларининг маълумот беришича, 2022 йилнинг апрель ойида Маkrо савдо тармоғи онлайн тарзда ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

2022 йилнинг 8 апрель куни Маkrо савдо тармоғи  Теlegram-канали орқали аноним сўровнома ўтказди, сўровда респондентлардан 10 турдаги маҳсулотдан бирини танлаш сўралган. Сўровда айтилишича, бу маҳсулот шундай бўлиши лозимки, харидорлар мазкур тармоқ дўконларига ташриф буюрганда уни, албатта, сотиб олади. Шундай қилиб, респондентларга ўз севимли маҳсулотини танлаш учун қуйидаги 10 хил маҳсулот таклиф қилинган: печенье, банан, шоколад, қурут, чипс, газланган ичимликлар, дудланган маҳсулотлар, хурмо, энергетик ичимлик, йогурт.

2022 йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, ушбу сўровномада 1804 респондент ўзининг севимли маҳсулотига овоз берган.

Ушбу сўров натижаларига кўра, таклиф қилинган маҳсулотларга респондентлар берган “овозлар”нинг тақсимланиши (жами берилган овозлар сонига нисбатан, фоизда) қуйидагича бўлди:

Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, банан ушбу озиқ-овқат рўйхатида катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Яъни, респондентларнинг 33 фоизи, яъни, овоз берган харидорларнинг ҳар учдан бир қисми, севимли маҳсулоти – банан эканини айтган ва улар Маkrо савдо тармоғининг дўконларига ташриф буюрганда, албатта, бу мевани харид қилади.

Эслатиб ўтамиз, Маkro супермаркетлар тармоғининг бош менежери Роман Сайфулин билан интервьюда (EastFruit таҳлилий порталида 2021 йилнинг январь ойида эълон қилинган) импорт қилинган мева-сабзавотлар орасида банан энг кўп сотиладиган маҳсулотлар Топ-3 талигига кириши айтилган эди. Аввалроқ эса Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов банан Ўзбекистондаги супермаркетларнинг мева-сабзавот сегментида ҳажм бўйича энг кўп сотиладиган позиция эканлигини маълум қилган.

Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошганини EastFruit экспертлари Ўзбекистон мева-сабзавотчилигида 2021 йилнинг Топ-10 асосий воқеликларидан бири сифатида қайд этишган эди.  2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси нафақат давом этди, балки тезлашди. 2022 йилнинг январь-март ойлари давомида Ўзбекистонга 40,1 минг тонна банан импорт қилинди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар ва 2020 йилнинг январь-март ойларига нисбатан қарийб 4 баробар кўпдир.

Сообщение Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/banan-ozbekiston-supermarketlari-kharidorlarining-sevimli-mahsulotlari-reytingida-birinchi-orinni-egalladi/feed/ 0
Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми кескин ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/songgi-uch-hafta-ichida-ozbekistondan-piyoz-eksporti-hazhmi-keskin-osdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/songgi-uch-hafta-ichida-ozbekistondan-piyoz-eksporti-hazhmi-keskin-osdi/#respond Fri, 22 Apr 2022 03:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103799 2022 йил апрель ойининг ўтган даврида Ўзбекистон 9,3 минг тонна пиёз экспорт қилди. Бу жорий йилнинг январь ойи бошидан март ойи охиригача бўлган муддатда экспорт қилинган ҳажмга нисбатан 6,6 баробар кўп кўрсаткичдир. Шу билан бирга, Қозоғистон апрель ойининг дастлабки йигирма кунлигида Ўзбекистон пиёзининг асосий импортёрига айланди, дея хабар бермоқда EastFruit...

Сообщение Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми кескин ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йил апрель ойининг ўтган даврида Ўзбекистон 9,3 минг тонна пиёз экспорт қилди. Бу жорий йилнинг январь ойи бошидан март ойи охиригача бўлган муддатда экспорт қилинган ҳажмга нисбатан 6,6 баробар кўп кўрсаткичдир. Шу билан бирга, Қозоғистон апрель ойининг дастлабки йигирма кунлигида Ўзбекистон пиёзининг асосий импортёрига айланди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ойлар кесими бўйича пиёз экспорти ҳажми қуйидагича бўлди: январь – 640 тонна, февраль – 536 тонна, март – 243 тонна, 1 апрелдан 20 апрелга қадар – 9 328 тонна. Бундан ташқари, 2022 йил апрел ойининг дастлабки йигирма кунлигида Ўзбекистондан пиёз экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўп бўлган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди

2022 йил апрел ойининг дастлабки икки ўн кунлигида Ўзбекистон пиёзининг асосий харидори Қозоғистон бўлди. Ушбу мамлакатга Ўзбекистондан жўнатилган пиёз ҳажми умумий экспортнинг 96-97 фоизини ташкил қилди. Қолган ҳажм икки импортёр – Россия (2-3%) ва Қирғизистон (1 фоиздан кам) ўртасида тақсимланди.

Бозор иштирокчиларининг маълумотларига кўра, 2022 йил апрел ойининг ўтган даврида Ўзбекистондан экспорт қилинган пиёз ҳажмининг аксарият қисмини ўтган йилги ҳосил пиёзи ташкил қилди. Апрель ойи бошида Ўзбекистон бозорларида янги ҳосилнинг улгуржи партиялари пайдо бўлганига қарамай, экспорт учун яроқли, яъни экспорт сифатли пиёз ички бозорда мавжуд бўлмаган. Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудудларидаги пиёз етиштирувчи фермерлар апрель ойининг ўрталаридан бошлабгина экспортга яроқли (экспорт сифатли) янги ҳосил пиёзининг йирик партияларини шакллантира бошлашди.

Сообщение Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми кескин ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/songgi-uch-hafta-ichida-ozbekistondan-piyoz-eksporti-hazhmi-keskin-osdi/feed/ 0
Ўзбекистон супермаркетларида янги ҳосил ўриги ва гилоси сотувга чиқди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-yangi-hosil-origi-va-gilosi-sotuvga-chiqdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-yangi-hosil-origi-va-gilosi-sotuvga-chiqdi/#respond Thu, 21 Apr 2022 06:00:39 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103724 Яқинда EastFruit апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида пойтахтнинг “Коrzinka” ва “Маkrо” дўконларида сотувга чиққан мавсум янгиликлари – кўксултон, равоч ва тут ҳақида ёзган эди. Энди эса янги ҳосилнинг биринчи ўрик ва гилоси худди шу тармоқлар дўконлари пештахтасидан жой олди! Ўрик Бу йил ушбу меванинг чакана савдога чиқиши сўнгги 4 йил...

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида янги ҳосил ўриги ва гилоси сотувга чиқди появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда EastFruit апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида пойтахтнинг “Коrzinka” ва “Маkrо” дўконларида сотувга чиққан мавсум янгиликлари – кўксултон, равоч ва тут ҳақида ёзган эди. Энди эса янги ҳосилнинг биринчи ўрик ва гилоси худди шу тармоқлар дўконлари пештахтасидан жой олди!

Ўрик

Бу йил ушбу меванинг чакана савдога чиқиши сўнгги 4 йил ичидаги энг эрта қайд этилган йил бўлди. 15 апрелдан бошлаб, “Маkrо” ва “Коrzinkа” супермаркетлар тармоғи  Ўзбекистон пойтахтида жойлашган дўконларида ўрикнинг янги ҳосили савдоси бошланганини эълон қилди. Ушбу маҳсулот нархи 100 грамм учун 19 990 дан 22 999 сўмгача (яъни, 1 кг учун 199 900 дан 229 990 сўмгача)ни ташкил этмоқда.

Ўтган 2021 йилда мавсумнинг ушбу янгилиги пойтахтдаги “Маkrо” супермаркетлари пештахталарида 19 апрель куни 100 грамми 20 999 сўмдан (яъни, 1 кг учун 209 990 сўмдан) савдога чиқарилган. 2018-2020 йилларда эса Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида янги ҳосилнинг биринчи ўриги 25 апрелдан кейин сотувга қўйилган эди.

Шундай қилиб, 2022 йилда янги ўрик чакана савдода 2021 йилга нисбатан 4 кун эрта пайдо бўлиб, Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида савдога чиқиш санаси бўйича ўтган йилги рекордни янгилади.  Шу билан бирга, 2022 йилги янги ҳосилнинг биринчи ўриги нархи ўрта ҳисобда ўтган йилги даражага мос келади.

Гилос

Ўрикнинг янги ҳосили сотувга чиққач, икки кун ўтиб, 17 апрель куни “Коrzinka” тармоғи янги ҳосилнинг биринчи гилоси 100 грамм учун 29 990 сўмдан сотила бошлаганини (яъни, 1 кг учун 299 900 сўм) эълон қилди. Ҳозирча ушбу янгилик мазкур тармоқнинг пойтахтдаги фақат тўртта супермаркетида мавжуд.

Бу йил янги ҳосил гилоси сотувда ўтган йиллардаги билан деярли бир вақтда пайдо бўлди. 2021 йили янги гилос Маkro супермаркетларидаги чакана савдо дўконларида 14 апрелдан бошлаб, 100 грамми 19 999 сўмдан (яъни, 1 кг учун 199 990 сўмдан) сотила бошланган.

Шундай қилиб, 2022 йилда янги ҳосил гилоси чакана савдода ўтган йилгидан 3 кун кечроқ, лекин 2021 йилга нисбатан бир ярим баробар қимматроқ нархда сотувга чиқди.

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида янги ҳосил ўриги ва гилоси сотувга чиқди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-yangi-hosil-origi-va-gilosi-sotuvga-chiqdi/feed/ 0
Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkmaniston-bu-yil-erondan-olma-importini-keskin-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkmaniston-bu-yil-erondan-olma-importini-keskin-oshirdi/#respond Thu, 21 Apr 2022 04:00:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103725 EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Марказий Осиёнинг икки давлати –  Ўзбекистон ва Туркманистон 2022 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Эрон олмаси импортини бир неча баробар оширган. Туркманистон бу даврда Эрон олмасининг жаҳондаги энг йирик беш импортёри қаторига кирди ва Эрондан бирданига  19,5 минг тонна мева сотиб олди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак,...

Сообщение Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Марказий Осиёнинг икки давлати –  Ўзбекистон ва Туркманистон 2022 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Эрон олмаси импортини бир неча баробар оширган.

Туркманистон бу даврда Эрон олмасининг жаҳондаги энг йирик беш импортёри қаторига кирди ва Эрондан бирданига  19,5 минг тонна мева сотиб олди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, бир йил аввал худди шу даврда импорт 22 баробар кам эди.  Ўзбекистон Эрондан олма импорт қилувчи давлатлар рейтингида 4 ой ичида 13 минг тонна кўрсаткич билан олтинчи ўринни эгаллади. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 21 баробар кўп кўрсаткичдир.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилда Эрон мева-сабзавотларининг энг тез ўсаётган экспорт бозорига айланди

“Умуман олганда, 2022 йилнинг биринчи ойларида Эрондан олма экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан тахминан 19 фоиз ортда қолмоқда. Бу эса 2021 йилда баҳорги аёзларнинг салбий таъсири туфайли мамлакатда олма ҳосили камайиши билан боғлиқ.  Бироқ, Марказий Осиёда ҳам совуқлар бўлди, ҳосил камайди ва ушбу мамлакатларга етказиб бериш кескин кўтарилди, чунки бу ерда нархлар юқори эди. Февраль ойи охирида Россия армиясининг Украина ҳудудига бостириб кириши туфайли ушбу мамлакатдан олма экспорти тўхтаб қолгани етказиб бериш ҳажми ўсишига қўшимча туртки бўлди”, дейди  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ўзбекистон ва Туркманистондан ташқари БАА (42 фоизга), Покистон (75 фоиз) ва Қувайт (73 фоиз) импортёрлари ҳам Эрон олмаси харидини оширган. Ироқ, Ҳиндистон ва Россия каби йирик бозорларга эса Эрондан олма экспорти камайган.

Сообщение Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkmaniston-bu-yil-erondan-olma-importini-keskin-oshirdi/feed/ 0
Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/#respond Tue, 19 Apr 2022 03:00:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103488 Таъминот занжири – замонавий бизнесда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни якуний истеъмолчига етказиб бериш ўртасидаги барча зарур жараёнларни боғловчи тизимдир. Бироқ, коронавирус пандемияси бутун жаҳон бўйлаб ушбу тизимнинг асосий таркибий қисмларини издан чиқарди. Мева-сабзавот компаниялари бу даврда маҳсулот етказиб беришнинг самарали тизимини сақлаб қолиши мумкинми? Етказиб бериш занжирини бошқариш жараёни деганда...

Сообщение Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>

Таъминот занжири – замонавий бизнесда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни якуний истеъмолчига етказиб бериш ўртасидаги барча зарур жараёнларни боғловчи тизимдир. Бироқ, коронавирус пандемияси бутун жаҳон бўйлаб ушбу тизимнинг асосий таркибий қисмларини издан чиқарди.

Мева-сабзавот компаниялари бу даврда маҳсулот етказиб беришнинг самарали тизимини сақлаб қолиши мумкинми? Етказиб бериш занжирини бошқариш жараёни деганда нималар тушунилади? Мева-сабзавот бизнесининг рентабеллигини ошириш учун омбор логистикаси бошқарувини автоматлаштириш қанчалик муҳим? Бу ҳақида мева-сабзавот компанияларининг тизимли таъминот занжири бошқаруви билан шуғулланувчи «Янгича индустриал ечимлар» – «New Industrial Solutions» (Украина) компанияси бош директори Алексей Гладишев гапириб берди.

Унинг қайд этишича, замонавий бизнесда таъминот занжири бошқаруви мижозлар эҳтиёжини максимал даражада қондириш, харажатларни камайтириш ва компаниялар учун бозорда рақобатдош устунликларни таъминлашга қаратилган кўплаб таркибий қисмлардан иборат. Хўш, улардан қай бири муҳим?

Етказиб беришнинг максимал тезлиги ва самарадорлиги жараённи автоматлаштириш орқали аниқланган

“Замонавий логистикада таъминот занжирига маҳсулотларни максимал тезлик ва самарадорлик билан ишлаб чиқариш ҳамда мижозларга етказиб бериш учун бир-бири билан ўзаро боғлиқ бир қанча қисмлар сифатида қаралади. Шу билан бирга, бугун бозорда турли бизнес йўналишлари бўйича фаолият юритувчи компанияларга жараёнларнинг аксарият қисмини автоматлаштириш, уларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш имконини берувчи таъминот занжири бошқаруви бўйича кўплаб ихтисослашган дастурий ечимлар пайдо бўлган. Йиғилган маълумотлар асосида таъминот занжирини бошқариш тизимлари бизнес жараёнларини такомиллаштириш ва бозорда рақобатдош устунликларга эга бўлиши учун имкон қадар уларнинг самарадорлиги ва маҳсулдорлигини таъминлашга ёрдам беради», дейди бозор мутахассиси.

Шу билан бирга, мева-сабзавот бизнеси ҳақида гапирар экан, Алексей Гладишев таъминот занжири бошқаруви самарадорлиги бошқа сегментларга нисбатан мазкур сегментда муҳимроқ эканлигини қайд этади: “Сабзавот ва мевалар тез бузиладиган маҳсулотлар, шунинг учун етказиб бериш занжиридаги ҳар қандай узилиш якуний истеъмолчига олиб борадиган йўлда кечикишларга олиб келади ва бу ишлаб чиқарувчи учун қўшимча сақлаш харажатлари демакдир. Бундан ташқари, сабзавот ва мевалар сифати бузилиши хавфи ортади».

Таъминот бошқаруви соҳасидаги дастурий ечимлар ҳақида сўз юритар экан, New Industrial Solutions компанияси бош директори бугунги кунда сервисни режалаштириш бўйича замонавий маҳсулотлар мавжудлигини, хусусан, компания Service Оptimizer 99+ платформаси асосида ўз мижозлари – фермерлар ва экспортёрларга ушбу турдаги маҳсулотларни таклиф қилмоқда. Платформани таъминот занжири бошқаруви соҳасида жаҳондаги етакчи иштирокчи – ТооlsGroup (АҚШ) ишлаб чиққан.

«Servis Optimizer 99+ нинг афзаллиги шундаки, бугунги глобал логистика инқирозида ишлаб чиқарувчи глобал бозордаги ноаниқлик шароитида ўз бизнесини иложи борича самарали ривожлантириш имконини берувчи етказиб бериш занжирининг режалаштириш хизматидан фойдаланади», дейди Алексей Гладишев.

Сунъий интеллект ёрдамида маҳсулотни сотиш жараёнларини оптималлаштириш

Платформа мақсадли хизмат даражаларига эришиш учун таъминот занжири режалаштирилишини автоматлаштиради ва соддалаштиради. Хусусан, сабзавот ва мевалар етиштирувчи ҳамда экспорт қилувчи корхоналарнинг товар тақчиллиги, маҳсулот захиралари, корхона айланма маблағлари ўртасидаги номувофиқлик туфайли савдони бой бериш каби муаммолари ҳал этилади”, дейди Алексей Гладишев.

Мутахассиснинг таъкидлашича, мева-сабзавот бизнесида омбор логистикасини бошқариш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Замонавий автоматлаштирилган дастурий ечимлар омбор захираларининг аниқлигини ошириши, маҳсулотни саралаш ва уни жўнатишдаги хатоларни камайтириши, пировардида, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаши мумкин, бу эса бизнесингиз нуфузига ижобий таъсир кўрсатади.

“New Industrial Solutions ўз мижозларига Омборлар бошқаруви тизими (WМС) ечимларини таклиф этади.  WМС ҳар қандай омборни автоматлаштиришга имкон беради ва барча турдаги логистика процедураларига мос келади. Шу билан бирга, дастурнинг ўзи товарларни жойлаштириш ва саралаш стратегияларини танлайди ва деярли ҳар қандай омборда ишлаш учун ўнлаб созламаларга эга.  Омборлар бошқарувининг автоматлаштирилган тизими маҳсулотларни қабул қилиш, жўнатиш ва ташишда, масалан, сабзавот ва меваларни саралашда инсон омилининг салбий таъсирини бартараф этади.  Шу билан бирга, сизнинг бизнесингиз юқорида қайд этилган операциялар бўйича харажатларни ўнлаб марта камайтиради, бу эса компаниянинг рентабеллиги ҳам ошишини англатади”, дея қайд этди мутахассис.

 Дастлабки босқичда таҳлил – асосий омил

Алексей Гладишев мева-сабзавот бизнесида логистика жараёнларини оптималлаштиришдан аввал унинг ўзига хос хусусиятларини батафсил таҳлил қилиш ва логистика соҳасидаги муаммоларни аниқлаш муҳимлигини таъкидлайди.

Автоматлаштириш шаффоф бизнес жараёнлари ва оптимал моддий-техник инфратузилма билан биргаликда муҳим аҳамиятга эга.

«Шу билан бирга, бу ишни кўп йиллик тажрибага эга бўлган, ички ва ташқи бозорнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда турли лойиҳаларни амалга ошириш учун тизимли ечимларни таклиф эта оладиган мутахассислар амалга ошириши муҳимдир» дея хулоса қилади мутахассис.

Сообщение Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/feed/ 0
Тошкент шаҳридаги супермаркетлар ўртасида рақобат кучаймоқда: 2022 йилнинг март ойидаги ритейл-аудит натижалари https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/toshkent-shahridagi-supermarketlar-ortasida-raqobat-kuchaymoqda-2022-yilning-mart-oyidagi-riteyl-audit-natizhalari/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/toshkent-shahridagi-supermarketlar-ortasida-raqobat-kuchaymoqda-2022-yilning-mart-oyidagi-riteyl-audit-natizhalari/#respond Mon, 18 Apr 2022 07:30:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103490 EastFruit лойиҳа жамоаси   2022 йилнинг 17-18 март кунлари тўрт мамлакат шаҳарлари – Кишинёв (Молдова), Тбилиси (Грузия), Тошкент (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон)даги супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимлари бўйича анъанавий аудит ўтказди.  Афсуски, Украинадаги вазият яна икки шаҳар – Киев ва Днепр (Украина)да аудит ўтказиш имконини бермади. Тошкент шаҳридаги жамоа вакиллари 11...

Сообщение Тошкент шаҳридаги супермаркетлар ўртасида рақобат кучаймоқда: 2022 йилнинг март ойидаги ритейл-аудит натижалари появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳа жамоаси   2022 йилнинг 17-18 март кунлари тўрт мамлакат шаҳарлари – Кишинёв (Молдова), Тбилиси (Грузия), Тошкент (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон)даги супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимлари бўйича анъанавий аудит ўтказди.  Афсуски, Украинадаги вазият яна икки шаҳар – Киев ва Днепр (Украина)да аудит ўтказиш имконини бермади.

Тошкент шаҳридаги жамоа вакиллари 11 та супермаркетлар тармоғининг 32 та дўконида бўлишди. Булар – Маkrо ва Маkrо Express 24/7, Коrzinka, HAVAS, Green Applе, Аndalus, Cаrrefour, Baraka Market, Asia.uz, Маgnum ва Bi1 тармоқларидир.

Маgnum ва Bi1 супермаркетлар тармоқлари ритейл-аудитга биринчи маротаба киритилди. Уларнинг Ўзбекистонда фаолият бошлаши ва улкан режалари ҳақида қуйидаги материаллардан ўқиш мумкин: “Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи?” ва “Франциянинг «Вi1» тармоғи Ўзбекистон бозорида тез экспансияни режалаштирмоқда”.

Шунингдек, лойиҳанинг Ўзбекистон жамоаси Asia.uz тармоғи бўйича 2022 йил бошидан буён мониторинг ўтказмоқда.

2021 йилнинг март ойида биз фақат 8 та супермаркетлар тармоғини кўриб чиққан эдик, булар – Маkro ва Маkrо Express 24/7, Коrzinka, HAVAS, Green Apple, Аndalus, Cаrrefour ва Baraka Маrket тармоқларидир. Шундай бўлса-да, айрим вазиятларда рейтингларни ўтган йилги мониторинг билан солиштирамиз.

Аудит лойиҳанинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби анъанавий методология бўйича ўтказилди ва ушбу мақолада супермаркетлар тармоғига берилган баҳони батафсил кўриб чиқамиз.

Маҳсулотлар ассортименти

Cаrrefour тармоғи мева-сабзавот бўлимларидаги маҳсулот ассортименти бўйича етакчига айланди. Аммо, Cаrrefour пештахталарида сархил сабзавот ва меваларнинг ўртача сони 2021 йилнинг мартига нисбатан жуда оз даражада кўпайган – 0,9 фоиз.

Маҳсулот ассортименти бўйича рейтингдаги иккинчи ўринни бир йил аввалги етакчи – Коrzinka тармоғи эгаллади. Ушбу тармоқдаги ассортимент 2021 йилнинг март ойидан бери 9,9 фоизга камайган.

Ўтган йилнинг март ойидан буён HAVAS тармоғи мева-сабзавот бўлимидаги позициялар миқдорини 17,8 фоизга ошириб, мева-сабзавот маҳсулотлари ассортиментини кўпайтириш бўйича етакчиликка эришди.

Маkro Express ва Baraka  Маrket тармоқлари позициялар миқдори бўйича аутсайдер бўлди. Маkro Expressда маҳсулот ассортименти 2021 йилнинг март ойига нисбатан 16,8 фоиз камайган.

Baraka Market маҳсулот ассортименти бўйича рейтингнинг анъанавий аутсайдери ҳисобланади.  Ушбу тармоқнинг алоҳида дўконларидан энг кенг тарқалган маҳсулотларни ҳали ҳам топиб бўлмайди – лавлаги, карам, кўкатлар шулар жумласидандир.

Март ойидаги аудит давомида, ўтган йилгидек, супермаркетлар тармоғида узум мавжудлиги тахмин қилинган эди. Бу сафар биз уни 32 та дўкондан атиги 6 тасида (Green Apple, Аndalus, Asia.uz, Маgnum ва Bi1 тармоқлари) ёки аудит учун танлаб олинган жами дўконлар сонининг 19 фоизида (2021 йил март ойида 23%) учратишга муваффақ бўлдик.

Маҳсулотлар сифати

Тошкент шаҳридаги супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларида маҳсулотлар сифати юқори даражадалигича қолмоқда. Тармоқлар ассортиментида 2022 йилнинг март ойида нуқсонли маҳсулотлар улуши 1,5 фоиздан ошмаган, 4 тармоқ – “Bi1”, “Маgnum”, “Аndalus” ва Baraka Marketда сифатсиз маҳсулотлар умуман учрамади.  Мониторинг пайтида нуқсонли маҳсулотлардан, кўпинча, қуйидагиларга дуч келдик: барча турдаги карам, апельсин, мандарин ва олма.

Asia.uz тармоғининг ностандарт ёндашуви қайд этилди – барча нуқсонли маҳсулотлар алоҳида позицияда, ягона арзонлаштирилган нархда жамланган.

Asia.uz

Бўлим сифати

Сархил сабзавот ва мевалар бўлими сифати бўйича рейтингнинг янги тармоғи Magnum «Информативлик» ва «Комфорт» тоифалари бўйича энг юқори балл тўплаган ҳолда етакчи бўлди. Бироқ, бунга сабаб, айни пайтда Тошкент шаҳрида тармоқнинг иккитагина дўкони мавжуд эканлиги ва бу мева-сабзавот бўлими сифатини таъминлаш вазифасини соддалаштириши бўлиши мумкин.

Маgnum

Asia.uz тармоғи “Мерчандайзинг/маҳсулот тақдимоти” ва “Комфорт”  тоифалари бўйича энг юқори балл тўплаган ҳолда бўлим сифати борасида рейтингнинг иккинчи қаторидан жой олди.

Рейтинг аутсайдери Makro Express тармоғи бўлди.  Тармоқда товарлар учун нарх белгилари йўқлиги ва мева-сабзавот бўлимининг  нотўғри жойлашуви (дўконга кираверишда эмас) қайд этилди.

Мева-сабзавот бўлимларининг информативлик даражаси аввалгидек, Тошкент шаҳар супермаркетларининг “заиф” нуқтасилигича қолмоқда. Масалан, агар “Комфорт” тоифасида тармоқлар олган энг юқори балл мумкин бўлган максимал 10 баллдан 8,5 балл (ўртача – 10 дан 6,8 балл)ни ташкил этган бўлса, “Мерчандайзинг” тоифасида энг юқори балл 10 дан 7,5 балл (ўртача 10 дан 6,0 балл)ни ташкил этган. «Информативлик» тоифасида эса нарх белгиларининг ўқилиши, маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакат тўғрисидаги маълумотлар, ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар бўйича оқсашлар мавжуд – энг юқори балл 10 дан 6,5 баллгачани ташкил этди (ўртача – 10 дан 4,5 балл). Маҳсулотларнинг нарх белгиларида биз  ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳақидаги маълуотни асосан тропик ва цитрус меваларда кўришимиз мумкин, аммо бошқа импорт қилинган маҳсулотларда ишлаб чиқарувчи ва маҳсулот етиштирилган мамлакат ҳақидаги маълумот ҳеч қаерда кўрсатилмаган.

Маҳсулотлар нархи

Asia.uz тармоғи мева-сабзавотлар арзонлиги бўйича етакчига айланди. Ушбу тармоқ Тошкентдаги барча супермаркетлар тармоқлари ичида энг арзон олма, апельсин, лавлаги ва сабзини таклиф қилмоқда. Унинг ортидан нархлар арзонлиги рейтингида аудитнинг аввалги таймерлари – Кorzinka ва Маkrо жойлашди. Коrzinkaда энг арзон мандарин (Покистонда етиштирилган), лимон (Туркия маҳсулоти) ва пиёз, Маkrода эса бодринг бор эди.

Мониторингнинг янги иштирокчиси – Маgnum тармоғи нархлар рейтингида аутсайдерга айланди.

2021 йилнинг март ойига нисбатан ўртача чакана нархларнинг сезиларли ўзгариши аксарият мева-сабзавот маҳсулотларида қайд этилди. Нархлар пасайиши бўйича банан етакчилик қилмоқда, унинг нархи ўртача 26,8 фоизга пасайган. Импорт  маҳсулотларининг нархи пасайишига, асосан, ҳукуматнинг октябрь ойида божхона тўловларини нолга тушириш тўғрисидаги қарори таъсир кўрсатди.

Нархлар ўсиши бўйича етакчи ўринни оқ карам эгаллади – унинг нархи 2,8 баробар ошган. Бу йил Ўзбекистондан карам экспорти рекорд кўрсаткичга етганини аввалроқ ёзган эдик. Бу мамлакат ички бозорида нархлар ўсишининг сабабидир.

Пиёз 2021 йилнинг март ойига нисбатан 90,3 фоизга қимматлашган. EastFruit таҳлилчилари бунинг сабабларини таҳлил қилишган.

2021 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, Ўзбекистонга олма импорти ҳам божхона тўловларидан озод қилинган бўлса-да, ушбу маҳсулот нархи ўтган йилга нисбатан ўртача 51,4 фоиз юқорилигича қолмоқда. Ҳозирги вақтда сархил олманинг машҳур навлари бўйича улгуржи нархлар (ҳатто ўртача сифатлисининг ҳам) импорт қилинадиган цитрус мевалар ва банан нархларидан юқоридир.

Умумий баҳо

Тошкент шаҳридаги супермаркетлар тармоқларининг умумий рейтингдаги позицияси

Тошкент супермаркетларининг 2022 йил март ойидаги жойлашув матрицасини кўриб чиқамиз ва 2021 йилнинг ноябрь ойидаги натижалар билан солиштирамиз.

Baraka Market ва Маkro Express номақбул сегментда “паст сифат, юқори нархлар” билан ўзгаришсиз қолди, яъни, бу икки тармоқнинг мева-сабзавот бўлимлари ўз нарх сиёсати устида фаол ишлаши, сифат ва ассортиментни яхшилаши зарур. Шунингдек, аудит давомида “Barakа Мarket» тармоғи бошқа савдо тармоқлари билан рақобатга дош бера олмагани сабаб Тошкент шаҳридаги дўконлари сонини сезиларли даражада камайтирганини гувоҳи бўлдик.

Green Apple тармоғи «Оптимум» ва «Премиум» сегментлари оралиғидаги чегара позициясидан «Оптимум» ва «Дискаунтер» сегментлари оралиғидаги чегара позициясига ўтди. Бу  нархлар борасидаги ижобий силжишни кўрсатмоқда. Аммо, тармоқнинг мева-сабзавот бўлимларида сифат кўрсаткичлари пасайган.

Carrefour ҳали ҳам «Премиум» сегментида қолмоқда, унинг ёнидан бизнинг аудитимизга янги қўшилган – Маgnum ва Bi1 тармоқлари жой олди.

Маkro тармоғи «Премиум» сегментидан «Оптимум» сегментига қайтди.  Корzinka ва Asia.uz тармоқлари ҳам «Оптимум» сегментидан жой олди. Аndalus «Оптимум» сегментидан «Оптимум» ва «Премиум» сегментлари оралиғидаги чегара позициясига ўтди.

Анъанавий аудитимиз натижаларини сарҳисоб қилар эканмиз, шуни қўшимча қилмоқчимизки, Ўзбекистон чакана савдо тармоқларининг мева-сабзавот савдоси бозорида рақобат кучайган ва яқин келажакда унинг янада кучайишини кутиш мумкин. Шундай қилиб, мавжуд барча тармоқлар бозорда ўз позицияларини сақлаб қолиш ва истеъмолчилар талабларини қондириш учун кўпроқ ҳаракат қилишлари лозим. Биз, ўз навбатида, 2022 йилнинг июнь-июль ойларида ўтказадиган навбатдаги аудитимизда вазиятни тезкор тарзда акс эттиришга ҳаракат қиламиз.

Сообщение Тошкент шаҳридаги супермаркетлар ўртасида рақобат кучаймоқда: 2022 йилнинг март ойидаги ритейл-аудит натижалари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/toshkent-shahridagi-supermarketlar-ortasida-raqobat-kuchaymoqda-2022-yilning-mart-oyidagi-riteyl-audit-natizhalari/feed/ 0
2022 йили Ўзбекистонда картошка экиладиган майдонлар ҳажми 55 фоизга оширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-hazhmi-55-foizga-oshirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-hazhmi-55-foizga-oshirildi/#respond Mon, 18 Apr 2022 05:30:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103515 Ўзбекистоннинг барча тоифадаги фермер хўжаликларида 2022 йил ҳосили учун 243 минг гектар майдонга картошка экилди, бу ўтган йилга нисбатан 55 фоизга ёки 86 минг гектарга кўп кўрсаткичдир. 2022 йилги прогноз қилинаётган картошка ҳосили ҳажми 4,1 миллион тоннани ташкил этади, бу эса 2021 йилга нисбатан 26 фоиз ёки 850 минг тоннага...

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда картошка экиладиган майдонлар ҳажми 55 фоизга оширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистоннинг барча тоифадаги фермер хўжаликларида 2022 йил ҳосили учун 243 минг гектар майдонга картошка экилди, бу ўтган йилга нисбатан 55 фоизга ёки 86 минг гектарга кўп кўрсаткичдир. 2022 йилги прогноз қилинаётган картошка ҳосили ҳажми 4,1 миллион тоннани ташкил этади, бу эса 2021 йилга нисбатан 26 фоиз ёки 850 минг тоннага кўпдир, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига таяниб.

Ушбу маҳсулотни етиштирувчилар тоифалари бўйича картошка экиладиган майдонлар ва уларнинг ўтган йилги кўрсаткичларига нисбатан ўсиши қуйидагича тақсимланди:

  • 153 минг гектар (70 минг гектарга кўп) фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерларида, шундан 115,5 минг гектари (65 минг гектарга кўп) асосий майдонларда ва 7,3 минг гектари (4, 4 минг гектарга кўп) боғ ва узумзорлар қатор оралиғида;
  • 90 000 гектар (10 000 гектарга кўп) деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари.

Шундай қилиб, 2022 йилда етиштирилиши прогноз қилинган картошка ҳосилининг 2,6 миллион тоннаси фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида, 1,5 миллион тоннаси эса деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларида етиштирилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг ўн вилоятидаги 40 та туман картошка етиштиришга, 23 туман уруғчиликка, 9 туман ушбу экиннинг супер элита навларини етиштиришга ихтисослаштирилган ва яна 9 та туманда картошкачилик кластерлари ташкил қилинган. Интенсив  усулда вируссиз картошка  етиштириш учун 5 та замонавий in-vitro лабораторияси ташкил этилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди

2021 йили Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик илмий-тадқиқот маркази фаолияти йўлга қўйилди.  Венгрия Hungarian University of Agriculture and Life Sciences – Potato Research  Center ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, ушбу мамлакат селекциясига алоқадор 6 хил – “Аranu clipke”, “Balatoni Rossa”, “Demon”, “Botant”, “White”, “09-688” навлар Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитида синовдан ўтказиш учун танлаб олинди ва бугунги кунда илмий тажрибалар олиб борилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига Ўзбекистонда экиш учун тавсия этилган жами 131 навдаги картошка киритилган бўлиб, улардан 19 таси маҳаллий илмий-тадқиқот институтларида яратилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йили республикада жами картошка ҳосили 3,3 миллион тоннани ташкил этган бўлса, шундан 650 минг тоннаси келгуси йил ҳосили учун уруғлик сифатида ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча йил ичида картошка Ўзбекистон мева-сабзавот импортида асосий позицияга айланди. 2016 йилга қадар картошка импортининг йиллик ҳажми йилига 50 минг тоннадан ошмаган бўлса, 2017 йили ушбу маҳсулот импорти 194 минг тоннани ташкил этди.  Кейинги йилларда – 2017 йилдан 2021 йилга қадар импорт ҳажми 194 минг тоннадан 560 минг тоннагача, яъни, деярли 3 баробар ўсди.

EastFruit таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга картошка импорти ҳажми 223,8 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоиз ёки 71,7 минг тоннага кўпдир.

Бундан тахминан бир ой аввал Ўзбекистон бозорларига янги ҳосил эртаги (ёш) картошкасининг биринчи улгуржи партиялари чиқди ва бу маҳсулот нархи дастлабки нархларга нисбатан бугунги кунга келиб икки баробар арзонлашган.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 18 мартидан 15 апрелига қадар жорий йил ҳосили, яъни эртаги картошканинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 16 000 дан 9 000 сўмгача, яъни, тўрт ҳафта ичида 44% га пасайган. Бундан ташқари, 2022 йилнинг 15 апрель ҳолатига кўра, эртаги (ёш) картошканинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг худди шу санасидаги даражададир.

Улгуржи бозорларда таклиф ҳажми ортиб бориши туфайли ёш картошка нархи тез пасайиш тенденциясига эга. Агар унинг нархи ўтган йиллардаги каби суръатларда пасаяди деб ҳисобласак, жорий йилнинг апрель ойи охирига қадар ёш картошканинг улгуржи нархлари ҳозирги даражадан сезиларли даражада паст бўлишини кутиш мумкин.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда ўтган йилги (2021 йил ҳосили) картошканинг улгуржи нархлари айни пайтда ўтган йилги кўрсаткичларга тахминан мос келади. 2022 йилнинг 15 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 4 000 сўм/кг (0,35 доллар)ни ташкил этди, бу “ёш” картошка нархидан 2,2 баробар арзондир.

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда картошка экиладиган майдонлар ҳажми 55 фоизга оширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-hazhmi-55-foizga-oshirildi/feed/ 0